Welcome to Scribd, the world's digital library. Read, publish, and share books and documents. See more
Download
Standard view
Full view
of .
Save to My Library
Look up keyword
Like this
4Activity
0 of .
Results for:
No results containing your search query
P. 1
Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Mustalahul-Hadis (Ibn Usaymin)

Ratings: (0)|Views: 104 |Likes:
Published by Odil Gaipnazarov
Bu sheyx Uthaymin janoblari tomonidan hadis ilmi haqida yozilgan kitobdir. Bu kitobdan hadislar haqida to'liq ma'lumotlarni o'rganishingiz mumkin.
Bu sheyx Uthaymin janoblari tomonidan hadis ilmi haqida yozilgan kitobdir. Bu kitobdan hadislar haqida to'liq ma'lumotlarni o'rganishingiz mumkin.

More info:

Published by: Odil Gaipnazarov on Oct 20, 2009
Copyright:Attribution Non-commercial

Availability:

Read on Scribd mobile: iPhone, iPad and Android.
download as DOC, PDF, TXT or read online from Scribd
See more
See less

10/21/2012

pdf

text

original

 
Мусталаҳул-ҳадис
Фазилатли шайх Муҳаммад ибн СолиҳАл-Усаймин, Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин!ميحرلا نحرلا هلا مسبن هلب ذوع ،هيلإ وت ،رفغتس ،هيعتس ،د ،هل دلاض ن ،هل ض  هلا د ن ،لأ ئي ن سفأ رشاًد أ دشأ ،هل كرش  دح هلا إ هلإ  أ دشأ ،هل  :دعب أ .هلو د
Дарҳақиқат Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламниҳидоят ва ҳақ дин билан бу динни барча динлар устидан ғолибқилиши учун юборди ҳамда одамларга нозил қилинган нарсанитушунтиришлари учун ва шу билан улар фикр юритиб, ҳидоят(тўғри йўл)га юриб нажот топсинлар деб ул зотга Китоб -Қуръон ва Ҳикмат - Суннатни туширди.Китоб ва Суннат бандалари устида Аллоҳнинг ҳужжати барпобўладиган икки асосдир. Бу иккисининг устига эътиқод ваамалдаги ижобий ва манфий ҳукмлар қурилади
1
.Қуръонни далил қилувчи фақатгина бир турдаги назаргамуҳтож, у ҳам бўлса Қуръон матнидаги ҳукмга бўлгандалолатга назар солишдир. У Қуръоннинг санади (бизгачаровийлар орқали етиб келиш йўли)га назар солишга муҳтожэмас, чунки Қуръоннинг лафзи ҳам, маъноси ҳам қатъийравишда мутавотир
2
йўл билан собит бўлган: "Дарҳақиқат, БизЗикр (Қуръон)ни нозил қилдик ва Биз уни сақлагувчимиз"(Ҳижр-9).
1
 
 Таржимон изоҳи: яъни ҳукмларнинг собит бўлиши ва ҳукмларнинг бекоргачиқарилиши ёки йўқ бўлиши.
2
Таржимон изоҳи: мутавотир истилоҳи ҳақида сўз қуйида боради.
 
Суннатни далил қилиб келтирувчи эса икки хил назаргамуҳтож:Биринчиси, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўшаСуннат собит бўлганлигига назар солиш, чунки ул зотга нисбатберилаётган ҳар бир нарса ҳам саҳиҳ эмас. Иккинчиси, Суннатматнидаги ҳукмга бўлган далолатга назар солиш. Биринчиназар сабабли Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламганисбат берилаётган нарсанинг қабул бўладиганини радқилинадиганидан ажратувчи қоидаларга эҳтиёж пайдо бўлди.Уламолар, Аллоҳ уларни раҳм қилсин, бу (қоидалар)ни барпоқилиб уларни "Мусталаҳул-ҳадис" деб номлашди. Биз ушбуфаннинг муҳим (нуқталар)ини ўз ичига оладиган ўртача китобтуздик ва уни икки қисмга бўлдик.Мен Аллоҳдан амалимизни Ўзининг Юзи учун холис, ризолигигамувофиқ, бандаларига фойдали қилишини сўрайман, У Жаввад(Саҳоватли), Карим (Олийжаноб)дир.Муаллиф.
Биринчи қисм
Мусталаҳул-ҳадис деб ровий (ривоят қилувчи)ларнинг варивоят қилинаётган нарсанинг мақбул ёки мардуд бўлган ҳол-аҳволини ўрганадиган илмга айтилади.Унинг фойдаси: ровий ва ривоят қилинган нарсанинг мақбулёки мардуд эканлигини билиш.Ҳадис – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатберилаётган сўз, иш, тақрир
3
ёки сифат.Хабар – ҳадис маъносида бўлиб, юқоридаги таърифданбилинади. Баъзилар айтдики, хабар пайғамбар соллаллоҳуалайҳи васалламга ва бошқаларга нисбат бериладиган нарса.Шунда у ҳадисдан кўра умумийроқ ва кенгқамровли маъногаэга бўлади.Асар – саҳобий ёки тобеъинга нисбат бериладиган нарса.Баъзан эса пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамнисбат берилади ва қайд қилиниб: "пайғамбар соллаллоҳуалайҳи васалламдан бўлган асарда" деб айтилади.Қудсий ҳадис – пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламРоббилари Таолодан ривоят қилган нарса. Яна " раббонийҳадис" ва " илоҳий ҳадис" дейилади.
3
 
 Таржимон изоҳи: Тақрир - бир ишни кўриб, эшитиб ёки билиб туриб униинкор қилмаслик
.
 
Бунинг мисоли: пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламРоббилари Таолодан ривоят қилиб айганлари: "(Аллоҳ) айтди:"Мен бандамнинг Мен ҳақимда бўлган гумонида бўламан ваМени эслаётганида у билан бирга бўламан. Агар у Мени ўзи(ёки ичида) эсласа, Мен уни Ўзим эслайман. Агар у Мени биргуруҳ (жамоат) ичида эсласа, Мен уни ундан ҳам яхшироқ гуруҳ(жамоат)да эслайман
4
".Қудсий ҳадиснинг мартабаси Қуръон ва набавий ҳадисўртасидадир. Қуръони Карим Аллоҳ Таолога лафз жиҳатиданҳам, маъно жиҳатидан ҳам мансуб. Набавий ҳадис эсапайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга лафз ва маъножиҳатидан тегишли
5
. Қудсий ҳадис эса Аллоҳ Таолога маъножиҳатидан нисбат берилади, лафзан эмас. Шунинг учун унинглафзи ибодат сифатида ўқил(иб тиловат қилин)майди, намоздаўқилмайди, у билан таҳаддий
6
ҳосил бўлмайди, у Қуръонгаўхшаб мутавотир даражада етиб келмаган (нақл қилинмаган),балки унинг ичида саҳиҳи, заифи ва тўқилгани ҳам бор.
Хабарларнинг бизга етиб келиш йўллари эътибори биланбўлган турлари
:Хабарларнинг бизга етиб келгиш йўллари эътибори билан уларикки турга бўлинади: оҳад ва мутавотир.
Биринчиси – мутавотир
: одатда ёлғонга келишиб олишмумкин бўлмаган бир гуруҳ ҳис қилинадиган нарсани ривоятқилган хабар
7
.
4
Таржимон изоҳи: бу ҳадисни Имом Муслим "Саҳиҳ"ида (№2675) Абу Ҳурайрарозияллоҳу анҳудан ривоят қилган. Имом Нававийнинг шарҳидаайтиладики, бу ерда Аллоҳнинг жамоат ичида бандани эслаши фаришталаричида эслашидир. Банданинг Аллоҳ ҳақидаги гумонидан мурод эса,банданинг Роббисидан бўлган умидидир. Аллоҳнинг бандаси билан биргабўлиши эса, зоти билан бирга бўлиши эмас, балки Ўз илми ва қудрати биланбирга бўлишидир, яъни Аллоҳнинг бандани билиши, унга қодир бўлиши вамўминларга ёрдам бериши.
5
Таржимон изоҳи: лекин шундай таърифга қарамай, Пайғамбар соллаллоҳуалайҳи васалламнинг дин борасидаги сўзлари Аллоҳдан бўлган ваҳийҳисобланади. Аллоҳ Таоло "Нажм" сурасининг 3-4-оятларида: "У (Пайғамбарсоллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳавои нафси билан гапирмайди. Бу (сўзлари)ваҳийдан бошқа нарса эмас". Шунинг учун баъзи уламолар, уларнинг ичидаИбн Ҳазм, "Ҳижр" сурасининг юқорида келтирилган 9-оятида Аллоҳсақлайдиган "Зикр"дан мурод Қуръон ва Суннат дейишди. Тафсилот учунИбн Ҳазмнинг "Иҳком" китоби (1/95)га қаранг.
6
Таржимон изоҳи. Яъни, Қуръони Каримда ундаги сурага ўхшаш сураникелтириш ҳақида махлуқларга хитоб – мусобақага чақириқ бор. Бунимахлуқлар ҳеч қачон қила олмаслиги ҳам Қуръонда айтилган. Ана шундайсифатга "таҳаддий" дейилади.
7
Таржимон изоҳи. Маҳмуд Таҳҳон "Мусталаҳул-ҳадис" китобида "ҳисқилинадиган ҳолат"ни тушунтиришича: "Эшитдик", "кўрдик", "ушладик"деган иборалар билан ривоят қилинган хабарга ҳис қилинадиган ҳолат дебайтилади. Агар бу хабар фикр, хулосалар бўлса, масалан, дунёнинг яралишиҳақидаги киши (ровий)нинг ўй-фикрлари бўлса, унда бу ҳис қилинадиган

You're Reading a Free Preview

Download
/*********** DO NOT ALTER ANYTHING BELOW THIS LINE ! ************/ var s_code=s.t();if(s_code)document.write(s_code)//-->