You are on page 1of 224

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

АКАДЕМИЯ

А. А. ОТАЖОНОВ

ЖИНОЯТДА ИШТИРОКЧИЛИК:
НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ
МОНОГРАФИЯ

Тошкент – 2016
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг
Таҳририят-ноширлик ҳайъатида маъқулланган

Т а қ р и з ч и л а р:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёрдамчиси,
юридик фанлар доктори А. А. Мирзаев;
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Жиноят ҳуқуқи кафедраси
профессори, юридик фанлар доктори, профессор М. Х. Рустамбаев.

О –86 Отажонов А.А.


Жиноятда иштирокчилик: назария ва амалиёт: Монография.
– Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2016. – 224 б.

Ушбу монографияда жиноятда иштирокчилик институтининг ҳуқуқий тартибга


солиниши, иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи
қонун нормаларини амалда қўлланилиши ва жиноят иштирокчиларининг турлари ва
шаклларининг жиноий-ҳуқуқий тавсифи ҳамда жиноятда иштирок этганлик учун
жавобгарлик белгилашнинг бугунги ҳолати ва уни такомиллаштириш истиқболлари таҳлил
қилинган.
Монография ҳуқуқшунос олимлар ва амалиёт ходимлари, юридик таълим муассаса-
ларининг катта илмий ходим-изланувчилари, мустақил изланувчилари, тингловчи, курсант
ва талабаларига мўлжалланган.

ББК 67.99(5У)8.
УДК: 343.222:343.237(043.3)

© А. А. Отажонов, 2016.
ISBN 978-9943-4593-5-9 © Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2016.
КИРИШ

Жаҳондаги геосиёсий манфаатлар тўқнашуви, интеграция ва


дифференциация жараёнларидаги тафовутлар, «рангли инқилоб»лар,
трансмиллий жиноий ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ кримино-
ген омилларнинг кучайиши натижасида иштирокчиликдаги жиноят-
чилик миқдори ўсиб бормоқда. Иштирокчиликнинг хавфли шакли
бўлган уюшган жиноятчилик томонидан йилига 2,1 триллион АҚШ
доллари1 миқдорида моддий зарар етказилиб, тинчлик ва инсоният
хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётган бўлса-да, унга қарши кураш
бўйича ташкил этилган халқаро тузилмаларнинг фаолияти замон
талабларига жавоб бермаяпти. Бу ҳолат иштирокчиликда содир
этилган жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган қонунчилик ва
амалиётни ўрганишни объектив заруриятга айлантирди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда иштирокчиликдаги
жиноятчиликка қарши курашнинг ўзига хос миллий тизими
яратилди. Жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида
жиноят қидирув, уюшган жиноятчилик ва коррупция, солиқ,
валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллашти-
ришга қарши кураш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
тузулмалари ташкил қилинди. Иштирокчиликдаги жиноятчиликка
қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини ташкил этувчи «Терроризмга
қарши кураш тўғрисида»ги, «Одам савдосига қарши курашиш тўғри-
сида»ги, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги, «Ҳуқуқбузарлик-
лар профилактикаси тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғри-
сида»ги қонунлар қабул қилиниб, Жиноят кодекси нормалари
такомиллаштирилиши натижасида иштирокчиликда содир этилган
жиноятларнинг камайишига эришилди.

1
http://www.unodc.org/unodc/en/organized_crime.html.
3
Хусусан, таҳлилларнинг кўрсатишича, сўнгги 10 йилнинг (2006–
2015) алоҳида йилларида жиноятларни гуруҳлар таркибида содир
этилиш динамикаси ўзгарувчан хусусиятга эга бўлган. Статистик
маълумотларга кўра, 2006–2010 йилларда гуруҳлар таркибида содир
этилган жиноятларни 2010–2015 йиллар билан солиштирганда 1 фоиз-
га камайишга эришилган, бироқ сўнгги 5 йил (2010–2015) давомида
гуруҳлар таркибида жиноят содир этганликда аниқланаётган
шахслар сони аввалги йилларга нисбатан ўртача 2,7 фоизга ошган 1.
Бундан ташқари, иштирокчиликда содир этилган жиноятларнинг 15
фоиздан ортиғи вояга етмаганлар иштирокида содир этилаётганлиги
ташвишли ҳолдир. Шу нуқтаи назардан қараганда мамлакатнинг
жиноятчиликка оид сиёсатида иштирокчиликда содир этилган
жиноятларга қарши кураш масаласи муҳим ўрин эгаллайди.
Содир этилган жиноятларнинг ҳолати ва тузилишини ўрганиш
шундан далолат бермоқдаки, оғир ёки ўта оғир жиноятлар кўп ҳоллар-
да бир гуруҳ шахсларнинг бирлашиши натижасида амалга оши-
рилмоқда. Хусусан, қайд этилган барча жиноятларнинг ўртача 1,3–1,5
фоизи уюшган гуруҳлар томонидан содир этилаётган жиноятлар сифа-
тида рўйхатга олинган. Бундан ташқари, гуруҳлар таркибида содир
этилган жиноятлар натижасида юридик ва жисмоний шахслар ҳамда
давлатга жуда катта миқдорда моддий зарар етказилмоқда. Амалиётда
етказилган ушбу зарарларнинг 50–60 фоизинигина ундирилишига
эришилмоқда, холос. Шунингдек, ўтказилган тадқиқотларнинг гувоҳ-
лик беришича, суд амалиёти хатоликларининг аксарияти жиноят
иштирокчиларининг тури ва иштирокчиликнинг шакллари ҳамда улар
учун жавобгарлик белгилаш борасида юз бермоқда.
Шу нуқтаи назардан ҳам бугунги кунда жиноятда иштирокчилик
институтини ўрганишга янгича ёндашиш лозимлигини даврнинг ўзи
талаб этмоқда. Бинобарин, сўнгги йилларда уюшган жиноятчиликнинг
сифат кўрсаткичлари ўзига хос янги даражалар билан шаклланиб,
уларнинг давлат функцияларига аралашуви, коррупцион хусусиятга
эга бўлаётганлиги, жиноят содир этаётган шахсларнинг ҳокимиятга

1
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот маркази маълумотлари.
4
интилиши, бозор муносабатларини монопол бошқаришга уриниш,
жиноят содир этишга ундаш, терроризм, экстремизм ғояларини тарғиб
қилиш ва бошқа шу кабиларда намоён бўлмоқда.
Айни пайтда, мазкур ҳолатлар иштирокчиликда содир этилган
жиноятларнинг жамият, қолаверса давлат хавфсизлигига нечоғлик
хавф солаётганлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикасининг
Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг «бугунги кунда дунёда содир
бўлаётган воқеаларни холисона баҳолар эканмиз, кескинлик ва хавф-
хатарларнинг тобора ўсиб, геосиёсий қарама-қаршиликлар, ўз таъсир
доирасини кенгайтиришга қаратилган курашнинг кучайиб бораёт-
гани, радикализм, терроризм ва экстремизм каби таҳдидлар бизни
ташвишга солмасдан қўймайди»1, деб таъкидлагани ушбу масаланинг
ниҳоятда долзарб эканлигини кўрсатади.
Юқоридагилар билан бирга, жиноят иштирокчиларининг қилми-
ши ва унинг белгилари ҳамда эксцесс иштирокчиликдаги вазиятларни
ҳуқуқий баҳолаш, жиноятга далолат қилишнинг юридик табиатини
тўғри тушуниш, жиноятда иштирокчиликнинг жиноятга дахлдорлик ва
унинг шаклларини бир-биридан фарқлаш, уюшган гуруҳ ва жиноий
уюшма таркибида иштирок этганлар ҳамда ушбу гуруҳга аъзо бўлма-
ган шахс ушбу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этганлик ҳолатига
ҳуқуқий баҳо бериш, коррупция жиноятларида иштирокчиликнинг
хусусиятлари, иштирокчиликнинг субъектига оид ва бошқа муаммо-
ларнинг мавжудлиги жиноятда иштирокчилик институтини такомил-
лаштириш ҳамда ушбу муаммони илмий-амалий нуқтаи назардан
ўрганиб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси қабул қилинга-
нидан буён мамлакатимизда жиноятда иштирокчилик институти билан
боғлиқ қонун нормалари ва уларнинг криминологик жиҳатларини
ўрганувчи ҳамда илмий жиҳатдан таърифлаб берувчи бир қатор илмий
изланишлар олиб борилган. Ушбу илмий изланишларда «иштирокчи-
лик» тушунчаси, унинг турлари ва шакллари ҳамда иштирокчиликда
1
Каримов И. А. Эришган марралар билан чегараланмасдан, бошлаган
ислоҳотларимизни янги босқичга кўтариш – бугунги кундаги энг долзарб
вазифамиздир. Т.23. – Т., 2015. – Б. 117–118.
5
содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни индивидуаллаштириш
муаммолари тадқиқ қилинган. Жумладан, 2002 йилда И. А. Соттиев
«Уюшган жиноятчиликка қарши курашнинг жиноий-ҳуқуқий чора-
лари»1 мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Диссер-
тацияда иштирокчиликнинг уюшган шаклларининг тушунчаси, улар-
нинг белгилари ҳамда бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш
масалалари таҳлил қилинган. 2005 йилда А. Р. Кадиров «Уюшган
гуруҳ ва жиноий уюшмаларда иштирокчилик билан курашишнинг
жиноий-ҳуқуқий чоралари»2 мавзусида номзодлик диссертациясини
ҳимоя қилган. Диссертацияда «уюшган гуруҳ» тушунчаси ва унинг
моҳияти ҳамда уюшган гуруҳ ва жиноий уюшма томонидан содир
этилган жиноятларни квалификация қилишдаги муаммолар ўрганил-
ган ҳамда уларни бартараф этиш йўллари ишлаб чиқилган. Бундай
йўналишлар асосан уюшган гуруҳ аъзоларига жазо тайинлаш чора-
ларини такомиллаштириш тариқасида мол-мулкни мусодара қилишни
бу турдаги жиноятларга нисбатан сақлаб қолиш, уюшган гуруҳ аъзо-
ларига нисбатан оғирроқ жавобгарлик белгилаш принципини жорий
қилиш, хусусан Жиноят кодексининг 71-моддасида кўрсатилган талаб-
ларни уюшган гуруҳ аъзоларига қўлламаслик ҳамда уюшган жиноят-
чиликка қарши курашда жабрланувчи, гувоҳ ва ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш чора-
ларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Бундан ташқари, 2006 йилда С. С. Ниёзова «Ўзгалар мулкини
иштирокчиликда талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик
муаммолари»3, М. А. Мусаев «Жиноий уюшма ташкил этишга қарши
кураш муаммолари»4 ва Г. Ў. Ахмедова «Уюшган гуруҳлар кичик тад-

1
Соттиев И.А. Уюшган жиноятчиликка қарши курашнинг жиноий-
ҳуқуқий чоралари: Юрид. фан. номз. ... дис. автореф. – Т., 2002.
2
Кадиров А.Р. Уголовно-правовые меры борьбы с соучастием в организо-
ванных группах и преступных сообществах: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук.
– Т., 2006.
3
Ниёзова С.С. Ўзгалар мулкини иштирокчиликда талон-торож қилганлик
учун жиноий жавобгарлик муоммалари: Юрид. фан. номз. ... дис. автореф. – Т., 2006.
4
Мусаев М.А. Жиноий уюшма ташкил этишга қарши кураш муоммалари:
Юрид. фан. номз. ... дис. автореф. – Т., 2006.
6
биркорлик соҳасида содир этадиган жиноятларнинг олдини олиш»1
мавзуларида номзодлик диссертациялари ҳамда И. Исмаилов «Уюш-
ган жиноий тузилмалар фаолиятининг олдини олишни назарий ва
ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш»2 мавзусида докторлик диссертацияси-
ни ҳимоя қилганлар. Улар томонидан олиб борилган тадқиқотларда
«жиноятда иштирокчилик» тушунчаси, иштирокчиликда содир этил-
ган ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларни
квалификация қилиш масалалари, жиноий уюшма ташкил этганлик
учун жавобгарликни белгилаш чораларини такомиллаштириш ҳамда
уюшган гуруҳларнинг тадбиркорлик соҳасида жиноят содир этиши-
нинг криминологик жиҳатлари ва уларнинг олдини олиш масалалари
тадқиқ этилган. Чунончи, И. Исмаилов тадқиқотларида уюшган жиноят-
чиликнинг олдини олиш чоралари таҳлил қилинган ҳамда жиноят
қонуни нормаларини (29-м., 242-м.) такомиллаштириш, коррупцияга
қарши кураш ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларни криминологик экс-
пертизадан ўтказиш тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш зарурати
асослаб берилган.
Шунингдек, 2008 йилда Ж. А. Неъматов «Трансмиллий уюшган
жиноятчиликка қарши курашнинг жиноий-ҳуқуқий ва криминологик
муаммолари»3 мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Ушбу диссертацияда трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши
курашнинг жиноий-ҳуқуқий ва криминологик муаммолари таҳлил
қилинган ҳамда Жиноят кодексининг 29 ва 242-моддалари ҳамда
трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги
халқаро ҳужжатларни такомиллаштириш, уларнинг олдини олишга
қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган. Хусусан, Ўзбекистон Респуб-
ликасининг «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш
1
Ахмедова Г.Ў. Уюшган гуруҳлар кичик тадбиркорлик соҳасида содир
этадиган жиноятарнинг олдини олиш (Ўзбекистон Республикаси ИИВ
материаллари асосида). Юрид. фан. номз. ... дис. – Т., 2006.
2
Исмаилов И. Уюшган жиноий тузилмалар фаолиятининг олдини олишни
назарий ва ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш: Юрид. фан. д-ри ... дис. автореф. –
Т., 2006.
3
Неъматов Ж.А. Уголовно-правовые и криминологические проблемы
борьбы с транснациональной организованной преступностью: Дис. ... д-ра
юрид. наук. – Т., 2008.
7
тўғрисида»ги қонунини, жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳудудий
дастурларини ишлаб чиқиш зарурати асослаб берилган, статистик
ҳисобот юритишни такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республика-
сида жиноятчиликнинг олдини олиш концепцияси ишлаб чиқилган.
2010 йилда А. М. Рустамбаев «Жиноятчиликнинг уюшган шаклларига
қарши курашга оид жиноят қонуни ва қонунни қўллаш амалиётини
такомиллаштириш»1 мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя
қилган. Диссертацияда гуруҳлар таркибида содир этилган жиноятларга
қарши курашда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда жиноят қонуни
нормаларини такомиллаштириш хусусиятлари таҳлил қилинган.
2011 йилда С. С. Мухамаджонов «Жиноий жавобгарликни индиви-
дуаллаштиришда иштирокчилик институтининг долзарб масалалари»2
мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Унда ишти-
рокчиликда содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни дифферен-
циация қилиш ва жазони индивидуаллаштиришга оид назарий,
ҳуқуқий ва амалий масалалар тадқиқ этилган ва бу борадаги жиноий-
ҳуқуқий муаммоларнинг ўзига хос ечимлари асослантирилган.
Шунингдек, жиноятда иштирокчилик институти билан боғлиқ
масалалар Ғ. А. Абдумажидов, Қ. Р. Абдурасулова, Б. Ж. Ахраров,
З. Х. Гулямов, З. С. Зарипов, О. Ғ. Зокирова, Р. Кабулов, М. М. Қоди-
ров, М. Х. Рустамбаев, М. Усмоналиев, И. Х. Хакимов, А. С. Якубов
каби мамлакатимиз олимларининг илмий ишларида кўриб чиқилган
ҳамда фикрлар билдирилган.
Бундан ташқари, жиноятда иштирокчилик институтининг жиноий-
ҳуқуқий асосларига оид илмий изланишлар Мустақил Давлатлар
Ҳамдўстлиги мамлакатлари олимлари, жумладан А. А. Арутюнов,
С. С. Аветисян, П. В. Агапов., Д. А. Безбородов, В. В. Васюков,
Т. Н. Дронова, С. А. Ершов, А. В. Кисин, М. И. Ковалев, А. П. Козлов,
Т. И. Косарева, А. Н. Мондохонов, С. Н. Наумов, В. А. Нерсесян,

1
Рустамбаев А.М. Совершенствование уголовного законодательства и
правоприменительной практики по борьбе с групповыми формами
преступности: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Т., 2010.
2
Мухамаджонов С.С. Жиноий жавобгарликни индивидуаллаштиришда
иштирокчилик институтининг долзарб масалалари: Юрид. фан. номз. ... дис.
автореф. – Т., 2011.
8
А. И. Орлова, А. В. Плужников, Д. В. Савельев, В. Н. Скотинина,
Л. З. Тадевосян, И. А. Хитров, А. А. Шакирова, В. Ю. Шубина ва
бошқалар томонидан ҳам олиб борилган1.

1
Арутюнов А.А. Соучастие в преступлении по уголовному праву Россий-
ской Федерации: Автореф. дис. ... д-ра юрид. наук. – М., 2006; Аветисян С. С.
Соучастие в преступлениях со специальным составом (Теория и практика
правового регулирования): Дис. ... д-ра юрид. наук. – М., 2005; Агапов П. В.
Основы противодействия организованной преступной деятельности: Автореф.
дис. ... д-ра юрид. наук. – М., 2013; Безбородов Д.А. Методологические основы
учения об уголовной ответственности за совместное преступное деяние: Автореф.
дис. … д-ра юрид. наук. – СПб., 2007; Васюков В.В. Виды соучастников в уголов-
ном праве России: Дис. ... канд. юрид. наук. – СПб., 2008; Дронова Т.Н. Доброволь-
ный отказ от преступления: теория, закон и правоприменение: Автореф. дис. ...
канд. юрид. наук. – Рязань, 2012; Ершов С.А. Пособничество в Общей и Особен-
ной частях УК РФ: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Саратов, 2014; Кисин А.В.
Уголовная ответственность за преступления, совершенные в составе организован-
ной преступной группы: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – М., 2013; Ковалев
М.И. Соучастие в преступлении: Монография. – Екатеринбург, 1999; Козлов А.П.
Соучастие: уголовно-правовые проблемы: Автореф. дис. … д-ра юрид. наук. –
СПб., 2003; Косарева Т.И. Пособничество совершению преступления: Автореф.
дис. ... канд. юрид. наук. – Рязань, 2004; Мондохонов А.Н. Формы соучастия в
преступной деятельности: Дис. ... канд. юрид. наук. – М., 2005; Наумов С.Н.
Оценочные признаки соучастия в преступлении: Автореф. дис. ... канд. юрид.
наук. – Краснодар, 2009; Нерсесян В.А. Ответственность за неосторожные
преступления: Автореф. дис. ... д-ра юрид. наук. – М., 2006; Орлова А. И. Добро-
вольный отказ от преступления: проблемы теории и практики: Автореф. дис. ...
канд. юрид. наук. – Красноярск, 2007; Плужников А.В. Соучастие в преступлении
(проблема соучастия общего и специального субъекта): Автореф. дис. ... канд.
юрид. наук. – М., 2008; Савельев Д.В. Преступная группа в сфере уголовной
ответственности: Дис. ... канд. юрид. наук. – Екатеринбург, 2000; Скотинина В.Н.
Компаративистское исследование состава организации преступного сообщества
(преступной организации): внутригосударственный, международный и зарубеж-
ный аспекты: Дис. ... канд. юрид. наук. – Краснодар, 2008; Соболев В.В. Осно-
вание и дифференциация ответственности соучастников преступления: Автореф.
дис. ... канд. юрид. наук. – Краснодар, 2000; Тадевосян Л.З. Проблемы ответствен-
ности за неоконченную преступную деятельность по уголовному законодательству
Республики Армения: Автореф. дис. ... д-ра юрид. наук. – М., 2010; Хитров И.А.
Институт соучастия: проблемы конструирования норм и дифференциации
уголовной ответственности: Дис. ... канд. юрид. наук. – Ярославль, 2007;
Шакирова А.А. Добровольный отказ от преступления соучастников: Автореф.
дис. ... канд. юрид. наук. – Краснодар, 2006; Шубина В.Ю. Институт пособни-
чества в совершении преступления: уголовно-правовой и криминологический
аспекты: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Краснодар, 2012; ва бошқ.
9
Аммо ҳозирги пайтда жиноятда иштирокчилик институти билан
боғлиқ нормаларни амалда қўллашда қонунчилик нуқтаи назардан ҳал
этишни тақозо қилувчи бир қатор муаммоли ҳолатлар юзага келган.
Суд амалиётида йўл қўйилаётган хатоликлар ва назариядаги баҳс-
мунозаралар иштирокчиликни яхлит институт сифатида кенг қамровли
ўрганиш лозимлигини кўрсатмоқда. Шу муносабат билан жиноятда
иштирокчиликнинг юридик табиати ва унинг белгиларига аниқлик
киритиш ҳамда ушбу институтни ижтимоий алоқадорликнинг
феномени сифатида ўрганиш талаб этилади. Бинобарин, Ўзбекистон
Республикасининг Жиноят кодекси қабул қилингандан буён жиноятда
иштирокчилик институти билан боғлиқ қонун нормаларини комплекс
тарзда ўрганувчи ҳамда илмий жиҳатдан таърифлаб берувчи кенг
қамровли илмий изланиш олиб борилмаган.
Ушбу монографияда жиноятда иштирокчилик институти билан
боғлиқ муаммолар таҳлил қилинган, унинг ўзига хос белгилари, ушбу
институт билан боғлиқ жиноятларни квалификация қилиш, амалдаги
жиноят қонуни ва уни қўллаш амалиёти ўрганилиб, шу асосда жиноят
қонуни нормаларини ва тергов ва суд органларининг ҳуқуқни қўллаш
фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган назарий ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқилган.

10
I боб. ЖИНОЯТДА ИШТИРОКЧИЛИК ИНСТИТУТИНИНГ
ТАРИХИЙ ВА ЖИНОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ

1.1. Жиноятда иштирокчилик институтининг шаклланиши ва


ривожланишининг тарихий-ҳуқуқий таҳлили

Жиноят қонунчилигининг ривожланиш тарихи ҳақида тўғри


тасаввурга эга бўлиш, биринчи навбатда, амалдаги жиноят қонун-
чилигининг шаклланишига объектив баҳо бериш ва уни келгусида
такомиллаштириш йўналишларини белгилаб олиш учун асос сифа-
тида хизмат қилади1. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи
Президенти Ислом Каримов айтганидек, «тарихни билмаган,
тарихни унутган, тарихдан хулоса чиқармаган ҳар қандай инсон, ҳар
қандай халқ ўз йўлидан адашиши, бир вақт йўл қўйган хатоларни яна
такрорлаши мумкин.
Тарих ўргатади, тарих огоҳ этади. Айни пайтда тарих бизга тўғри
йўлни танлашда маслаҳат беради. Бундан олдинги замонларда қандай
воқеалар бўлганини, улардан қандай хулосалар чиқариб, қайси
хатоларни такрорламаслик кераклигини, қайси йўлдан олдинга бориш
лозимлигини ким ўргатади? Албатта, тарих ўргатади. Дунёда бундай
ўткир ва таъсирчан бошқа бирон куч борми? Менимча, йўқ»2.
Дарҳақиқат, ҳар қандай ҳодисани тарихий-қиёсий кўриб чиқиш,
яъни у қандай пайдо бўлганлиги, қайси босқичларни қай тарзда босиб
ўтганлиги ҳамда кўрилган чоралар қандай оқибатларга олиб келган-
лигини билиб олиш ушбу ҳодисанинг бугунги ҳолати ва келгусидаги
ривожланиш истиқболларини аниқлаб олишга имкон беради. Таҳлил-
нинг тарихий усули амалдаги қонунчиликнинг моҳиятини намоён
қилишда нафақат амалий, балки назарий аҳамиятга ҳам эга, чунки у
«... илмий назариянинг асосларини мустаҳкамлайди ва унинг миллий
қонунчилик ва жамиятдаги анъаналарга мутаносиблигини инъикос
этади»3. Шунинг учун ҳам тарихий жиноий-ҳуқуқий манбаларни
тадқиқ қилиш ҳозирги замон илмий қарашлари, ғоялари ва назария-
1
Қаландаров М.М. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож
қилиш: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлар: Юрид. фан. номз. ... дис.
– Т., 2010. – Б. 16.
2
Каримов И. А. Мамлакатимизни янада обод этиш ва модернизация
қилишни қатъият билан давом эттириш йўлида. Т.21. – Т., 2014. – Б. 341.
3
Мальцев В. В. Введение в уголовное право. – Волгоград, 2000. – С. 5–6.
11
лари шаклланишининг асосини, уларнинг илмий аҳамиятини билиш
ҳамда таҳлил қилинаётган институтнинг жиноий-ҳуқуқий моҳиятини
тушуниш ва англаб етиш, келгусида ушбу институтни янада такомил-
лаштириш юзасидан янги қоида, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш
учун имконият яратади.
Жиноятда иштирокчилик институтини тартибга солиш борасида-
ги жиноят қонунчилиги шаклланиш тарихининг таҳлили шуни
кўрсатадики, ушбу институт ҳақидаги қарашлар жиноят тўғрисидаги
таълимот пайдо бўлиши билан бир вақтда шакллана бошлаган. Чунки
жамият ривожининг ҳар бир босқичи икки ёки ундан ортиқ шахс томо-
нидан содир этилган ҳар қандай тақиқланган қилмишни ижтимоий
хавфли деб эътироф этган. Бинобарин, жиноятда иштирокчилик
институти дастлаб бир-биридан мустақил ҳолда шаклланган жиноятда
иштирок этишнинг турли кўринишларини ифода қилади. Масалан,
Рим ҳуқуқи иштирокчиларнинг жиноятда қатнашганлик вазифаларини
инобатга олиб, уларни айбдорлар, ёрдамчилар ва далолатчилар деб
аташган1. Айни пайтда, жиноят иштирокчиларининг турларини ифода
этган ушбу тасниф ўша даврда ҳукмронлик қилган бошқа давлатларда
ҳам эрамизнинг IX асрига қадар сақланиб қолди. Ушбу даврнинг
муҳим жиҳатлари сифатида иштирокчилик белгилари қаторида тақиқ-
ланган қилмишни бирга бажариш (rei, rei principales), уни содир этиш
учун ёллаш, унга ҳар қандай тарзда ёрдам бериш, содир этилаётган
жиноятга бефарқ муносабатда бўлиш, жиноят содир этаётган шахсга
эргашиш ҳамда қарам шахснинг жиноий топшириқларни бажариши
(ministri, participes, satellites) ва ҳар қандай шахсни жиноят содир
этишга ундашда ифода қилинади.
Аммо Рим ҳуқуқи жиноят иштирокчиларининг турларига берил-
ган таърифлар ўртасида жиддий аҳамиятга эга бўлган фарқни белгила-
маган. Шу боис, содир этилган жиноят учун барча иштирокчилар бир
хил жазоланган ва тақиқланган қилмишни биттадан ортиқ шахс содир
этиши иштирокчилик деб аталган2.
Жиноятда иштирокчилик тўғрисидаги масалалар миллий дав-
латчилигимиз ривожланишида ҳам ўзига хос хусусиятга эга бўлган.
Хусусан, ўзбек давлатчилиги жиноят ҳуқуқи доктринаси ривожлани-
шига назар ташланса, Ўзбекистоннинг милоддан аввалги бир минг

1
Уразаев Ш. З. Римское право. – Т., 2000. – С. 59.
2
Carl Friedrich Dieck. Historische Versuche über das Criminalrecht der
Römer. – Waisenhaus, 1822. – P. 182.
12
йилликнинг биринчи ярмига оид тарихи илк ёзма манба «Авесто»да
берилган. Авестода биринчи бўлиб, ушбу заминда яшаган элатлар,
халқлар, афсонавий қахрамонлар, подшолар ҳамда давлатлар, давлат-
ларнинг бошқарув тизими, жиноят ва жазо масалалари батафсил баён
этилган. Хусусан, Авестода иштирокчиликда содир этилган ижтимоий
хавфли қилмишлар учун жавобгарлик белгилашда жиноят ишти-
рокчиларининг турларини, иштирокчиликнинг шакллари алоҳида
ажратмаган, жиноят иштирокчиларининг биргаликда содир этган
ижтимоий хавфли қилмишлари учун тенг, яъни жамоавий жазолаш
қоидаси жорий қилинган. Жиноятда иштирокчиликнинг ҳуқуқий
белгилари ва унга боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатлар мустақил
институт сифатида жорий қилинмаган бўлса-да, аммо иштирокчилик
асосида жиноят содир этиш содир этилган жиноятлар орасида энг
хавфлиларидан бири сифатида баҳоланган.
Шунингдек, Марказий Осиё ҳудудида VIII аср бошларида, араб-
лар ҳукмронлиги бошлангандан сўнг, бу ҳудудларда шариат нормалари
амал қила бошлади. Шариат нормаларида иштирокчилик мустақил
қоидалар тўплами сифатида ажратилмаса-да, унда иштирокчиларнинг
турлари ва унинг учун жазо тайинлаш масалалари ўз ифодасини топган.
Жумладан, шариат нормаларида: «Эҳром бошлаган киши гарчи хато
қилиб бўлса ҳам қуруқликдаги ҳайвонни ўлдирса ёки уни ўлдиришга
иккинчи кишини далолат қилса, ўлдирган ҳайвон ҳақини тўлаши
вожиб бўлади»; «бир кийикни икки эҳромли киши ўлдирса, ҳар иккиси
кийик қийматининг бутунини алоҳида-алоҳида тўлурлар, уч киши
ўлдирса, уч киши тўлайди»; «бир кишини кўп киши жам бўлиб ўлди-
рувлари сабабли барчалари қасос қилиниб ўлдурулур»1, деб қайд
қилинган қоидалар мустаҳкамланган. Демак, шариат нормалари ишти-
рокчиликда содир этилган жиноят уларнинг қилмиши натижасида келиб
чиққан жиноий оқибатга тенг миқдорда жазолашни назарда тутган.
Юқорида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда хулоса қилинганда,
таъкидланган даврда жиноятда иштирокчилик институти унинг
турлари (айбдор, ёрдамчи ва далолатчилар) тўғрисидаги қарашларнинг
пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, иштирокчиликнинг ҳар бир тури
мустақил ҳодиса сифатида баҳоланиб, алоҳида жазоланадиган қилмиш
каби тан олинган. Шу боис ҳам ушбу даврни том маънода илк давр
(милоддан аввалги III ва милодий IX асрлар) деб аташ тўғри бўлади.

1
Мухтасар: (Шариат қонунларига қисқача шарҳ). Нашрга тайёрловчилар:
Р. Зоҳид. А. Деҳқон. – Т., 1994. – Б. 84, 86.
13
Жиноятда иштирокчилик институтининг ривожланиши билан
боғлиқ навбатдаги давр (IX–XVI асрлар) иштирокчиларнинг турлари
ва тушунчасига оид белгиларнинг шаклланишида ўзига хос аҳамиятга
эга бўлди. Ушбу даврда (1066 йилдан сўнг) романо-герман ва англо-
саксон ҳуқуқ оилалари бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда муқобил
тарзда ривожланди. Аммо айтиш жоизки, айни дамда англо-саксон
ҳуқуқ оиласининг ривожланишига рим ҳуқуқи деярли таъсир ўтказма-
ган. Хусусан, XII–XIII асрларда инглиз жиноят ҳуқуқида иштирокчи-
лик ҳақидаги масала фақат фелонияга (felony – ўртача оғир ва оғир
жиноят) нисбатан татбиқ этилди. Яъни, хоинлик (high treason) ва унча
оғир бўлмаган жиноятларни содир этишда иштирок этган шахслар
амалга оширган вазифаларидан қатъи назар «бажарувчилар» (princi-
pals) деб тан олинган.
XIII аср охирига келиб, инглиз ҳуқуқи иштирокчиликнинг тўрт
тоифали, яъни биринчи даражали бажарувчи (principal in the first
degree), иккинчи даражали бажарувчи (principal in the second degree),
жиноят содир этилгунга қадар иштирокчи (accessory before the fact) ва
жиноят содир этилгандан кейинги иштирокчи (accessory after the fact)1
турларини фарқлади. Бу фарқларга кўра, «кимда-ким жиноятни бе-
восита содир этса ёки жиноят содир этилишида бевосита қатнашса,
бундай шахс жиноят содир этилган жойда бўлган ёки бўлмаган-
лигидан, шунингдек бир жойда жиноятнинг алоҳида қисми ва бошқа
жойда яна бир қисмини содир этса, жиноятнинг қайси қисми қаерда ва
ким томонидан содир этилишидан қатъи назар биринчи даражали
бажарувчи» деб тан олинди ҳамда «... жиноят содир этилишида қандай
бўлмасин, жиноятнинг бевосита бажарувчисига ёрдам берган ёки
кўмаклашган шахс бундай жиноятнинг иккинчи даражали бажарувчи-
си» ҳисобланган. Шунингдек, жиноятга тайёргарлик кўрилишига раҳ-
барлик қилган ёки жиноят содир этилишига ўз кўрсатмалари ва
маслаҳатлари билан ёрдам берган ёхуд жиноятчига қурол ёки восита-
лар тақдим қилган шахс жиноят содир этилгунга қадар иштирокчи
ҳамда шахсни жиноят содир этганлигини била туриб, уни яширган ёки
унга жиноятдан кейин ҳар қандай тарзда ёрдам берган шахс жиноят
содир этилгандан кейинги иштирокчи2 деб баҳоланган.

1
Andrew A., Jeremy H. Principles of Criminal Law. Oxford, Oxford University
Press, 2013. – P. 415.
2
Stephen J.F. A Digest of the Criminal Law (Indictable Offences) / 9th ed., by
Lewis F. Sturge. – L., 1950. – P. 15–16.
14
Айтиш жоизки, ўша даврларда инглиз ҳуқуқи иштирокчиликни
фақат алоҳида турдаги (фелония) жиноятларга нисбатан қўллаган,
бироқ иштирокчилик тушунчасини белгиламаган.
Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудудида Сомонийлар, Қорахонийлар ва
Ғазнавийлар ҳукмронлик қилган IX–XII асрларда ҳам жиноятда
иштирокчилик тўғрисидаги масалалар шариат нормалари асосида ҳал
қилинган. XIII аср бошларида Марказий Осиёда мўғуллар ҳукмронлик
қилган даврда ҳуқуқнинг асосий манбалари қаторида амал қилган
Чингизхон ёсунлари асосида ҳал қилинган1. Ёсунларга кўра, айғоқчи-
лар, сохта гувоҳлик берувчилар, жодугарлар, ахлоқсизлар, мансаб вази-
фасидан фойдаланиб пора олувчилар ва мазкур жиноятларни содир
этишда ёрдам берганларга нисбатан ўлим жазоси тайинланган2.
Темурийлар даври (XIV–XV)да ҳам жиноят тўғрисидаги масала-
лар мусулмон ҳуқуқи, «Темур тузуклари», Марказий Осиё ва бу мин-
тақада яшаётган халқларнинг урф-одатларга асосланиб ҳал этилган.
Жумладан, «Темур тузуклари» жиноят ва жиноят-процессуал ҳуқуқ –
жиноятчиларга жазо бериш, ёлғон гувоҳлик учун жазо тайинлаш, ўз
қўл остидаги шахсларнинг содир этган жиноятларини яширганлик
учун амалдорларни жазолаш ва бошқа масалаларни ўз ичига олган3. Бу
даврда ҳам жиноятда иштирокчиликка оид масалалар алоҳида жиноий-
ҳуқуқий институт сифатида ажратилмади, бироқ жиноятнинг икки ёки
ундан ортиқ шахс ёрдамида содир этилиши айбдорларга нисбатан жазо
тайинлашнинг оғирлаштирувчи ҳолати сифатида қайд қилинди.
Темурийлар салтанатидан сўнг (XVI–ХIХ асрнинг биринчи ярми)
ушбу ҳудудда (Шайбонийлар, Аштархонийлар, Бухоро, Хива ва Қўқон
хонликлари) Шарқ ва Осиё цивилизациясига хос бўлган шариат
нормалари амал қилди4 ва жиддий ўзгаришларсиз 1917 йилга қадар
сақланиб қолди. Аммо кўрилаётган даврда Испания қироли Карл V
қабул қилган ва «Каролина» номини олган норматив ҳужжатлар тўпла-
ми иштирокчилик институтининг шаклланишига муҳим ҳисса қўшган
ҳужжат бўлди. Мазкур ҳужжат 219 та моддадан иборат бўлиб, унинг

1
Сборник летописей. История монголов. Сочинение Рашид Эддина.
История Чингисхана от восшествия его на престол до кончины // Русский
перевод с примечаниями И.Н. Березина. – СПб., 1988. – С. 97.
2
Муқимов З. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. – Т., 2003. – Б. 139.
3
Маматов Х.Т. Темур тузукларида давлат ва ҳуқуқ масалалари: Юрид.
фан. номз. ... дис. – Т., 2002. – Б. 67.
4
Таджиханов У., Одилқориев Х., Саидов А. Ўзбекистон Республикасининг
конституциявий ҳуқуқи. – Т., 2001. – Б. 28.
15
116 таси жиноят ҳуқуқи масалаларига бағишланган. Хусусан, ҳужжат-
нинг 177-моддасида иштирокчилик ҳақидаги қоидалар умумлаштирил-
ган бўлиб, унда «агар кимда ким онгли равишда ёки қасддан
жиноятчига жиноят содир этиши учун ёрдам берса, қандай бўлишидан
қатъи назар унга кўмаклашса ёки бошқача тарзда қўллаб-қувватласа, у
жиноятнинг бажарувчиси каби жазоланади»1, деб қайд қилинган.
Мазкур қоида «жиноятда иштирокчилик» тушунчасини таърифловчи
дастлабки уринишлардан эди.
Ваҳоланки, ушбу даврда ҳам иштирокчилик институтига оид
қоидалар тизимлаштирилмаган, у фақат алоҳида турдаги жиноятларга
нисбатан жорий қилиниб, жиноятнинг барча иштирокчилари тенг
жазоланган, бироқ шу вақтдан бошлаб «жиноятда иштирокчилик»
тушунчасига оид илк қарашлар шаклланди.
Жиноятда иштирокчилик институтининг шаклланиши билан
боғлиқ кейинги давр (XVII–XX асрлар) «жиноятда иштирокчилик»
тушунчаси, унинг объектив ва субъектив белгилари, турлари ҳамда у
билан боғлиқ алоҳида ҳолатлар мустақил институт таркибига кирити-
лиши ёки таркибидан чиқарилишида муҳим ўринга эга бўлди ҳамда
унинг юридик табиати ҳақидаги фикрлар ривожланди. Чунончи,
Европада XVIII аср бошларида иштирокчилик институтининг
объектив, субъектив ва аралаш назариялари пайдо бўлди. Иштирокчи-
ларни асосий ва иккинчи даражали турларга ажратишга бўлган даст-
лабки уринишлардан бири объектив тавсифга эга бўлиб, немис олими
А. Фейербах томонидан илгари сурилган. Унинг ёзишича, жиноий
оқибат келиб чиқишида асосий роль ўйнаган, яъни жиноятни тўлиқ
ҳажмда бажарган шахслар асосий айбдорлар ҳисобланади. Қолган
иштирокчилар эса фақат қўшимча равишда жиноят содир этилишда
кўмаклашганликлари учун ёрдамчилар деб топилади2.
Иштирокчиликнинг субъектив назарияси вакиллари3, «иштирок-
чиликни объектив фаолияти бўйича ажратиш фақат уларнинг тенг
жавобгарлигига олиб келади, шу сабабли иштирокчилик учун жавоб-
гарликни мутаносиблаштиришда, уларнинг жиноятни бирга содир
этишдаги ички ҳис-туйғусига ва у кимнинг манфаатларини кўзлаб
ҳаракат қилганлигига қараб ҳал қилиниши керак», деган ғояни илгари
1
Трайнин А.Н. Учение о соучастии. – М., 1941. – С. 8.
2
Feurbach A. Lehrbuch gemeinen in Deutschland gultigen Peinlichen Rechts.
Gisen. 1828. – P. 44–45.
3
Kestlin R. Neue Revision. Tubungen, 1858. – P. 465–470. Hаllschner.
Gerichtssaal. 1873. – P. 98.
16
суришди. Уларнинг назарида жиноят содир этишни кўзлаган шахс
асосий айбдор деб топилади ва кимнинг ҳаракати фақат асосий айб-
дорга жиноят содир этишда кўмаклашишдан иборат бўлса, у ёрдамчи
ҳисобланади.
Иштирокчиликнинг аралаш назарияси тарафдорлари1 эса асосий
айбдор бўлиш учун шахснинг жиноят ташаббусчиси бўлиши билан
бирга, у жиноятнинг асосий қилмишини содир этган бўлиши керак-
лигини назарда тутади. Шахсни ёрдамчи деб топиш учун у асосий
айбдорга жиноятни содир этиш ёки унинг жиноий ниятини шакл-
лантиришда ёхуд уни бажаришда кўмаклашган бўлиши лозим. Аралаш
назария тарафдорларининг фикрича, иштирокчиликнинг объектив ва
субъектив назарияси иштирокчилик институтининг мавжуд талаб-
ларига жавоб бермайди.
Айтиш керакки, жиноятда иштирокчилик институтининг шаклла-
нишида Францияда 1810 йилда қабул қилинган Наполеоннинг Жиноят
кодекси муҳим ўрин тутади ва у иштирокчиликнинг объектив ва
субъектив белгиларга эга бўлишини назарда тутди. Ушбу қонун доира-
сида иштирокчилик институти субъектив равишда чегараланиб, шу
вақтгача унинг таркибида бўлган жиноятга дахлдорлик шаклларини,
жумладан жиноят ҳақида хабар бермаслик ва уни яшириш алоҳида
нормада ажратилди.
Ушбу кодекс жиноятнинг барча иштирокчиларини «асосий айб-
дорлар» (жиноятни жисмонан бажарган ёки унинг бажарилишига
тўғридан-тўғри кўмаклашганлар) ва «бошқа иштирокчилар» деб
иккига ажратди. Унда бошқа иштирокчилар деганда, жиноят содир
этилишига интеллектуал ва жиноят содир этишда бевосита қатнаш-
масдан бажарувчига жисмонан кўмаклашганлар назарда тутилади.
Яъни, қонунда кўрсатилган усуллар билан бошқа шахсни жиноят
содир этишга ундаш ёки жиноят содир этилишини енгиллаштириш
мақсадида маслаҳатлар, кўрсатмалар, қурол ва воситалар бериш
ҳамда била туриб жиноятга тайёргарлик кўриш ёки содир этишда
айбдорга ёрдам бериш унинг белгилари сифатида баҳоланди. Бошқа
иштирокчиларнинг жавобгарлиги фақат жиноятни содир этган ёки
унга суиқасд қилган тақдирдагина келиб чиқиши мумкинлиги белги-
лаб қўйилди.

1
Жиряев А.П. О стечении нескольких преступников при одном и том же
преступлении. – СПб., 1850. – С. 58–59; Спасович В.Д. Учебник уголовного
права. Т. 1. – СПб., 1863. – С. 161–167.
17
Ўша даврдаги адабиётларда иштирокчилик «бир нечта шахслар-
нинг муайян жиноятни содир этишда биринчи шахс манфаатларини
кўзлаб ёки аниқ сабаблар юзасидан биргалашиб ёхуд била туриб ушбу
жиноятда қатнашган ҳамда бошқа у ёки бу ҳуқуққа хилоф қилмишнинг
содир этилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган шахсларнинг
қилмиши»ни жиноятчиларнинг қўшилиши1 деб таърифланган. Кейин-
роқ иштирокчиликни турларга ажратиш масаласи Германиянинг 1872
йилги қонунлар тўпламида қайд этилди ва унда иштирокчиликнинг
«содир этувчи» (жиноятни бажарган барча шахслар), «далолатчи»
(бошқа шахснинг жиноят содир этишига эришиш учун уни қасддан
танлаган шахс) ва «ёрдамчи» (жиноят содир этилишини била туриб,
муайян ҳаракати ёки кўрсатмалари билан ёрдам берган шахс) каби
турлари фарқланди. Гарчанд шу вақтгача иштирокчиларнинг барчаси
биргаликда содир этилган қилмиши учун тенг жазоланган бўлса, ушбу
қонун тўпламида «содир этувчи» ва «далолатчи» тенг жазоланиши
кўзда тутилди, бироқ «ёрдамчи»га айрим ҳолларда (суиқасд ҳолатида)
жазо тайинлашнинг енгиллаштирилиши2 лозимлиги белгилаб қўйилди.
Россия қонунчилигида ҳам XIX асрнинг охирига қадар жиноятда
иштирокчиликнинг умумий тушунчаси белгиланмаган ва унда ишти-
рокчиликнинг юқорида таъкидланганга ўхшаш турлари фарқланган3.
Ниҳоят, Россия империясининг 1845 йил 15 августдаги «Ахлоқ
тузатиш ва жиноий жазолар тўғрисида»4ги низомида бир неча шахс-
ларнинг биргаликдаги жиноятлари ҳақида таъкидланади ҳамда (11-м.)
жиноятда иштирокчиликнинг жиноятни бошлаб берувчи, жиноятга
гиж-гижловчи иғвогар, далолатчи, ёрдамчи, жиноятга йўл қўйиб
берувчи, жиноятни яширувчи каби турлари ажратилди. Ушбу қонунлар
тўпламининг 14-моддасида жиноятга дахлдорлик тўғрисида фикр
юритилган ва у иштирокчиликдан фарқланган.
XIX аср охири – XX аср бошларига келиб, тадқиқотларда ишти-
рокчиликнинг юридик табиати ҳақида тадқиқотчиларнинг фикрлари
фарқлана бошланди. Хусусан, бир гуруҳ муаллифлар иштирокчилик-

1
Жиряев А. О стечении нескольких преступников при одном и том же
преступлении. – СПб., 1850. – С. 15.
2
Przybyla Sonja. Das Verhaltnis von Beihilfe und Begunstigung: Inaug. – Diss.
… – Koln, 1999. – P. 26.
3
Российское законодательство X–XX веков: Судебная реформа. В 9-ти
томах. Т. 8. – М., 1991. – С. 396–397.
4
Российское законодательство Х–ХХ веков. Том 6. Законодательство
первой половины XIX века. – М., 1988. – С. 174–276.
18
нинг асл хусусияти асосий жиноий ҳаракатлар билан боғлиқ бўлиб,
жиноят натижалари бажарувчининг хулқ-атвори билан боғлиқ бўлади,
бироқ жиноят натижалари бошқа иштирокчиларнинг қилмиши билан
боғлиқ бўлмаса-да, бажарувчига ёрдам берган иштирокчилар бошқалар
томонидан содир этилган жиноий қилмишлари учун жавоб беради1,
деб таъкидланди. Яъни, ушбу ғоя тарафдорлари жиноятда иштирокчи-
ликнинг акцессор (лотинча – «accessorium» сўзидан олинган бўлиб,
«қўшимча», «мустақил эмас» деган маъноларни англатади) табиатини
тан олдилар.
Иштирокчиликнинг акцессор табиати ҳақидаги фикрни илгари
сурган тадқиқотчилар «агар асосий жиноят бўлмаса, жиноятда ишти-
рокчилик ҳақида умуман сўз юритиш мумкин эмас, яъни ҳақиқатда йўқ
жиноятда иштирокчилик ҳам бўлмайди2, деган фикрни қўллаб-
қувватлашди. Бошқа гуруҳ муаллифлар эса бундан бошқачароқ нуқтаи
назарни қўллаб-қувватлаган ҳолда, «жиноят иштирокчиси ҳамкорликда
содир этилган барча жиноятлар учун эмас, балки фақат ўзи қатнашган
қилмишлари учун жавоб беради, модомики умумий кучлар бирлиги
натижасида келиб чиққан оқибатни шартловчи иштирокчиларнинг ҳар
бир қилмиши мустақил хусусиятга эга бўлиб, уларни баҳолаш учун
мустақил асослар мавжуддир»3, деб ҳисоблашди.
Шундай қилиб, ушбу даврда иштирокчилик муаммоси доирасида
унинг объектив ва субъектив белгилари ҳамда жиноят иштирокчилари-
нинг турлари ва улар амалга оширадиган ўзига хос вазифалари фарқ-
ланди, иштирокчилик таркибидан жиноятга дахлдорлик институти
ажратилди ҳамда жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик маса-
лалари қисман ҳал қилинди. Бундан ташқари, иштирокчиликда содир
этилиши мумкин бўлган жиноят таркибларини ажратишга уринишлар
бўлди. Аммо жиноятнинг ташкилотчиси ҳақидаги қарашлар ва ишти-
рокчиликни шаклларга ажратиш масалалари амалий жиҳатдан ҳал
қилинмади ва шунинг учун ҳам у қонуний жиҳатдан мустаҳкамланмади.
Октябрь тўнтаришидан сўнг ўзига хос миллий жиноий-ҳуқуқий
доктринамиз тўғридан-тўғри совет жиноят ҳуқуқи таъсирида шакллана
бошланди ва жиноятда иштирокчилик институтининг ривожланиши
ҳамда шаклланишида янги босқични (1917–1991 йиллар) вужудга кел-
тирди. Ушбу даврда сиёсий манфаатлар нуқтаи назаридан жиноятда

1
Хейфец И.Я. Подстрекательство к преступлению. – М., 1914. – С. 3–4.
2
Ковалев М.И. Соучастие в преступлении. – Екатеринбург, 1999. – С. 18–22.
3
Колоколов Г. О соучастии в преступлении. – М., 1881. – С. 48–49.
19
иштирокчилик масаласига жиддий эътибор берилди. Шу боис ишти-
рокчилик тўғрисидаги масалалар собиқ Россия Федерацияси ва
Туркистон ўлкасида қабул қилинган айрим норматив-ҳужжатларда ўз
ифодасини топди. Чунончи, жиноятда иштирокчилик билан боғлиқ
илк иборалар Халқ Комиссарлар Кенгаши (ХКК)нинг «Революцияга
қарши фуқаролик урушининг етакчиларини қамоққа олиш тўғри-
сида»ги1 1917 йил 28 ноябрь декретида2 пайдо бўлди ва «Чайқовчилик
тўғрисида»ги3 1918 йил 22 июль декретида «далолатчилар», «ёрдамчи-
лар» ва «дахлдорлар» асосий айбдор билан тенг жазоланиши тўғриси-
даги4 махсус норма назарда тутилди.
Бундан ташқари, ХККнинг «Бонг садоси тўғрисида»ги5 1918 йил
30 июль қарорида: «Иштирокчилар, ёрдамчи, далолатчи ва дахлдорлар,
агар ваҳима уйғотиш ёки тартибсизлик келтириб чиқариш мақсадида
оғзаки, ёзма ёки нашр қилинган усулда чақириқлар тарқатган тақдирда
Революцион трибунал олдида асосий айбдорлар билан тенг жавоб
беради»6, деб белгилаб қўйилди. Шунингдек, «Дезертирлик тўғриси-
да»ги7 1918 йил 25 декабрь қарорида8 илк бор жиноятга ёрдам берган-
лик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилди.
1919 йил 12 декабрда «РСФСР жиноят ҳуқуқи асослари»9 қабул
қилинди ва унинг Умумий қисми нормалари тизимлаштирилди. Ишти-
рокчилик масалалари ушбу ҳужжатнинг 5-бўлимида (21–24-м.) кўрса-
тилди ва унда «бажарувчи» (22-м.), «далолатчи» (23-м.) ва «ёрдамчи»
(24-м.)нинг умумий тушунчаси белгиланди ҳамда бир гуруҳ шахслар
томонидан содир этиладиган (шайка, банда, тўда) жиноятларга жазо

1
Декреты советской власти. Том I. 25 октября 1917 г. – 16 марта 1918 г. –
М., 1957. – С. 258.
2
Сборник документов по истории уголовного законодательства СССР и
РСФСР. 1917–1952. – М., 1953. – С. 17.
3
Собрание узаконений и распоряжений правительства за 1917–1918 гг.
Управление делами Совнаркома СССР. – М., 1942. – С. 725–726.
4
Сборник документов по истории уголовного законодательства СССР и
РСФСР. 1917–1952. – М., 1953. – С. 28–30.
5
Собрание узаконений и распоряжений правительства за 1917–1918 гг.
Управление делами Совнаркома СССР. – М., 1942. – С. 764.
6
Сборник документов по истории уголовного законодательства СССР и
РСФСР. 1917–1952. – М., 1953. – С. 33.
7
Собрание узаконений и распоряжений правительства за 1917–1918 гг.
Управление делами Совнаркома СССР. – М., 1942. – С. 1426–1427.
8
Ўша манба. – С. 38.
9
Собрание узаконений РСФСР. 1919. – № 66. – Ст. 590.
20
тайинлаш чоралари (21-м.) тўғрисида таъкидланди. Ушбу ҳужжат
иштирокчилик учун жавобгарликнинг асосий принципи сифатида ҳар
бир иштирокчига жазо тайинлашда уларнинг жиноятда иштирок этган-
лик даражаси билан эмас, балки жиноятчининг ва у содир этган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти билан белгиланишини
назарда тутган. Шунингдек, мазкур ҳужжатда жиноятни яшириш ва
унга йўл қўйиш жиноятга ёрдам беришнинг шакли сифатида қайд
этилган.
1922 йил 1 июнда РСФСР Жиноят кодекси1 қабул қилинди ва
ушбу Кодекснинг 16-моддасида жиноят иштирокчиларининг турларига
таъриф берилган. Унинг аввалги ҳужжатдан фарқи иштирокчилар
учун жазо тайинлаш (жиноятда иштирок этганлик учун жазо тайин-
лашда нафақат жиноятчи ва қилмишнинг ижтимоий хавфи, балки
жиноятда иштирок этганлик даражаси ҳам ҳисобга олиниши назарда
тутилди) ҳамда унинг турларига берилган таърифга (жиноятга далолат
қилиш фақат ўз функцияларини бажарган тақдирдагина тугалланган
деб топилади) аниқлик киритиш, шунингдек унда «Давлатга қарши
жиноятлар»да иштирок этганлик учун жавобгарликни оширишга
алоҳида аҳамият берилганлигида бўлди. Шунингдек, 1922 йилда
Жиноят кодексининг Махсус қисмида «шайка» ёки «банда» жиноят
таркибининг оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида ажратилди ҳамда
«бир гуруҳ шахслар» деб ном олган мустақил квалификация қилинув-
чи белги жорий қилинди. 1924 йилда қабул қилинган собиқ Иттифоқ
жиноят қонунчилиги асосларида2 иштирокчилик учун жавобгарлик-
нинг умумий принципини белгиловчи фақат битта модда ажратилган.
Ушбу кодекснинг 12-моддасига мувофиқ, иштирокчиликда содир
этилган жиноятлар учун жазо тайинлашда ҳар қайси иштирокчининг
(бажарувчи, далолатчи, ёрдамчи) ижтимоий хавфлилиги ва жиноятда
иштирок этганлик даражаси ҳисобга олиниши назарда тутилган.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон жиноят ҳуқуқи тарихида илк бор
1926 йил 16 июнда дастлабки Жиноят кодекси қабул қилиниши3 билан
жиноятда иштирокчилик институти ривожланишида янги босқич
вужудга келди. Ушбу кодексда «жиноятда иштирокчилик» тушунчаси
1
Уголовный кодекс РСФСР // Собрание узаконений и распоряжений РКП
РСФСР. 1922. – № 80. – Ст. 153.
2
Основные начала уголовного законодательства Союза ССР и Союзных
Республик. Утверждены Постановлением Президиума ЦИК СССР от 31
октября 1924 года // СЗ 1924. – № 24. – Ст. 204.
3
Гросул В.Я. Образование СССР: 1917–1924 гг. – М., 2012. – С. 118.
21
белгиланмади, бироқ унинг 17 ва 18-моддаларида «далолатчи» ва
«ёрдамчи» тушунчалари ўз ифодасини топди ҳамда жиноятда иштирок
этганлик учун жазо тайинлашнинг умумий принциплари белгиланди.
Шунингдек, ушбу кодексда, аввалгиларидан фарқли равишда, жиноят-
ни яшириш олдиндан ваъда берилган ёки берилмаганлигидан қатъи
назар, ёрдамчи деб қаралди ва тайёрланаётган ёки содир этилган
жиноятлар ҳақида хабар бермаслик, ушбу кодекснинг 18-моддасига
асосан қонунда белгиланган алоҳида ҳоллардагина жавобгарликка
сабаб бўлиши назарда тутилди. Ушбу кодекснинг Махсус қисми айрим
моддаларида банда, жиноий ташкилот, уюшган гуруҳ ва олдиндан тил
бириктирилган иштирокчилик квалификация қилинувчи белгилар
сифатида қайд қилинган.
Кўрсатилган ҳужжатларда жиноятда иштирокчилик институтини
тартибга солиш деярли тор доирада ҳал қилинган. Масалан, ишти-
рокчиликнинг белгилари тўғрисида таъкидланган декрет ва қарорлар-
да белгиланган талаблар мазкур қонунда фақат сиёсий мақсадларга
йўналтирилган алоҳида жиноятларга нисбатан татбиқ этилди. Қабул
қилинган жиноят қонунлари (1922 ва 1926 йиллардаги)нинг Умумий
қисмида фақат жиноят иштирокчиларининг турларининг (бажарувчи,
далолатчи ва ёрдамчи) таърифи белгиланди, бироқ «иштирокчилик»
тушунчаси ва шакллари (иштирокчилик шакллари Жиноят кодекси
Махсус қисмида жиноятнинг квалификация қилинувчи белгиси сифа-
тида назарда тутилди) тўғрисида таъкидланмади. Бундан ташқари, шу
даврда уюшган гуруҳлар томонидан содир этиладиган тажовуз объекти
сифатида давлатнинг сиёсий тузилиши билан боғлиқ манфаатларга
алоҳида урғу берилган1.
ХХ асрнинг 40-йилларига келиб иштирокчилик масаласида
йиғилиб қолган муаммоларни назарий жиҳатдан ҳал этиш йўлларини
қидириш нуқтаи назаридан жиноятда иштирокчилик институтини кел-
гусида янада ривожлантириш учун муайян илмий база шаклланди ва
жиноят қонунини такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар
илгари сурилган. Аммо, ўша даврда ишлаб чиқилган таклифлар фақат
1960 йилда қабул қилинган қонунларда инобатга олинди. Шунинг
учун ХХ асрнинг 40–60-йиллари орасида жиноятда иштирокчилик
соҳасидаги назарий ишланмалар жиноят қонунчилиги нормаларининг
шаклланишида муҳим ўрин эгаллайди.

1
Кадиров А.Р. Уголовно-правовые меры борьбы с соучастием в организо-
ванных группах и преступных сообществах: Дис. ... канд. юрид. наук. – Т.,
2006. – С. 22.
22
Таъкидлаш жоизки, собиқ Иттифоқ Олий Кенгаши Президиуми-
нинг «Давлат ва жамоат мулкини талон-торож қилганлик учун жиноий
жавобгарлик тўғрисида»ги1 ва «Фуқароларнинг шахсий мулкини
қўриқлашни кучайтириш тўғрисида»ги2 1947 йил 4 июнь қарорларида
иштирокчиликнинг уюшган гуруҳ шакли эътироф этилади. Хусусан,
шу даврда жиноят ҳуқуқи доктринаси ва судлар жавобгарлигини инди-
видуаллаштириш принципини қўллаб-қувватлаган ҳамда иштирокчи-
ликда коллектив жавобгарлик принципини белгилаш зарурлиги ҳақи-
даги ғоялар илгари сурилган.
1950–1960-йилларда иштирокчиликнинг шакллари ҳақидаги
масалалар бўйича ҳам бир қатор тортишувлар бўлди. Масалан,
И. П. Малахов бир нечта шахсларнинг биргаликдаги ҳаракатларини
иштирокчилик3 деб ҳисоблайди. Бироқ, кўпчилик олимлар жиноятда
иштирокчиликни шаклларга ажратиш лозимлигини таъкидлаб, ишти-
рокчилар ўртасидаги муносабатларнинг хусусияти ва даражаси бўйича
«олдиндан келишилмаган иштирокчилик», «олдиндан келишилган
иштирокчилик» ва «жиноий ташкилот» каби шаклларга ажратишди.
Кейинроқ иштирокчиликнинг «уюшган гуруҳ» шакли ҳам алоҳида
фарқланди.
Тадқиқ қилинаётган вақт оралиғида жиноят ҳуқуқи назарияси
ва суд амалиёти жиноятда иштирокчилик масалалари бўйича ягона
фикр ва тўхтамга кела олмади. Собиқ Иттифоқ ҳудудида 1958 йил
25 декабрда навбатдаги жиноят қонунчилиги асослари ва 1959–
1961 йилларда шу қонун базасида иттифоқдош республикалар жиноят
қонунлари қабул қилинди ҳамда мазкур қонунлар иштирокчилик
институти ривожланишининг навбатдаги босқичини бошлаб берди.
Жумладан, 1959 йил 21 майда Ўзбекистонда янги Жиноят кодекси
қабул қилинди4 ва у 1960 йил 1 январдан 1995 йил 1 апрелга қадар
республика ҳудудида амал қилди. Мазкур Жиноят кодексининг

1
Об уголовной ответственности за хищение государственного и общест-
венного имущества (Указ Президиума Верховного Совета СССР от 4 июня
1947 г.). – М., 1948. – С. 18.
2
Указ Президиума Верховного Совета СССР от 4 июня 1947 года «Об
усилении охраны личной собственности граждан» // Ведомости Верховного
Совета СССР. – М., 1947. – № 19.
3
Малахов И.П. Некоторые вопросы учения о соучастии по советскому
уголовному праву // Труды Военно-политической академии. Вып. 17. – М.,
1957. – С. 168.
4
Ведомости Верховного Совета УзССР. – 1959. – № 6.
23
Умумий қисми 17-моддасида иштирокчиликка «икки ёки ундан кўп
кишининг биргалашиб, қасддан жиноят қилишда иштирок этишлари
иштирокчилик деб топилади», деб таъриф берилиб, унинг турлари
янада аниқроқ белгиланди. Хусусан, ушбу модданинг 2–5-қисмларида
иштирокчиликнинг «бажарувчи», «ташкилотчи», «далолатчи» ва
«ёрдамчи» каби турларига таъриф берилди ҳамда ушбу модданинг
6-қисмида жиноятда иштирок этганлик учун жазо тайинлаш масаласи
«ҳар бир иштирокчининг жиноий қилмишидаги иштироки даражаси ва
характери суд томонидан жазо тайинлашда эътиборга олиниши зарур»1,
деб қайд этилди. Кодекснинг Махсус қисмида гуруҳ таркибида содир
этилган жиноятларнинг ташкилот (62-м.), банда (67-м.), жиноий гуруҳ
(671-м.), гуруҳ (1471-м.), бир гуруҳ шахслар томонидан (94-м.) ёки
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этил-
ган жиноят (114–117-м.) сингари турлари белгиланди.
Юқорида таъкидланганлардан келиб чиққан ҳолда хулоса қила-
диган бўлсак, иштирокчилик учун жавобгарлик асослари, «иштирок-
чилик институти» тушунчаси ва уларнинг чегаралари, иштирокчилик-
нинг объектив ва субъектив белгилари, уни шаклларга ажратиш ҳамда
иштирокчилик институтининг жиноят қонуни Умумий ва Махсус
қисмларида ифодалаш билан боғлиқ масалаларга ойдинлик киритилди.
Шу ўринда қайд этиш керакки, XX асрнинг 80 йиллари охири ва 90
йил бошларида иқтисодий ва сиёсий жараёнларнинг ўзгариши ҳамда
жиноий гуруҳ таркибида содир этиладиган янги турдаги жиноятларнинг
пайдо бўлиши халқаро терроризм ва трансмиллий уюшган жиноят-
чиликнинг шаклланиши, хусусан уюшган жиноятчиликнинг жадал
суръатларда ўсиб бориши2, яъни ушбу турдаги жиноятларга қарши
кураш чораларини такомиллаштириш заруратини тақозо этади. Хусусан,
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 1993 йил 7 май қонуни билан
Ўзбекистоннинг 1995 йил 1 апрель кунига қадар амалда бўлган Жиноят

1
Ўзбекистон Республикасининг 1959 ва 1994 йиллардаги Жиноят
кодексларининг қиёсий тўплами / Тузувчилар: М.К.Мирзаолимов, Г.М.Мирза-
олимова, Н.М.Мирзаолимов. – Т., 1997. – Б.112. Уголовный кодекс Узбекской
ССР. С изм. и доп. на 1 окт. 1988 г.: Принят II сессией Верх. Совета УзССР
пятого созыва, 21 мая 1959 г. / Сост. Г. Абдумажидов. – Т., 1988. – С. 14.
2
Соттиев И.А. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришган дастлабки
йилларидаги уюшган жиноятчиликнинг ҳолати // Жиноят ҳуқуқининг долзарб
масалалари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари (2014
йил 22 февраль). – Т., 2014. – Б. 59.
24
кодексининг Умумий қисми 171-модда (уюшган гуруҳ) билан тўлди-
рилди. Мазкур нормада «битта ёки бир нечта жиноят қилиш мақсадида
икки ёки ундан кўп шахснинг барқарор йўсиндаги бирлашуви уюшган
гуруҳ деб эътироф этилади ва уюшган гуруҳни тузган ёки унга
раҳбарлик қилган шахс гуруҳ содир этган барча жиноятлари учун,
башарти бу жиноятлар унинг ёмон нияти билан йўғрилган бўлса,
жиноий жавобгарликка тортилади»1, деб белгилаб қўйилди.
Мухтасар қилиб айтганда, собиқ Иттифоқ даврида яратилган
Жиноят кодекслари ва бошқа қонунларда иштирокчилик институтига
оид бир қатор моддалар киритилган бўлса-да, жиноятда иштирок-
чиликнинг шакллари ва иштирокчиликда содир этилган жиноятлар
учун жавобгарлик доираси тўлиқ ёритилмади. Қонунларда ишлаб
чиқилган иштирокчиликни ҳуқуқий тартибга солишга оид нормаларда
давлатнинг сиёсий тузилиши билан боғлиқ манфаатларга алоҳида урғу
берилди. Шундай қилиб, 1994 йил 22 сентябрда Мустақил Давлатлар
Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари ичида биринчилардан бўлиб
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси қабул қилинди ва
1995 йил 1 апрелдан кучга кирди. Ҳақли равишда айтиш мумкинки,
Ўзбекистоннинг амалдаги Жиноят кодекси аввалгиларидан (1926,
1959) нафақат тузилишига кўра, балки моҳиятан ҳам фарқланади.
Қолаверса, 1994 йилда қабул қилинган Жиноят кодексининг бирор-бир
моддаси 1959 йилги Жиноят кодексидаги моддаларни такрорламайди.
Жумладан, Ўзбекистонинг янги Жиноят кодексида «Жиноятда ишти-
рокчилик» институтини тартибга солувчи мустақил VII боб ажратил-
ди. Унда «жиноятда иштирокчилик» тушунчаси, жиноят иштирокчи-
ларининг турлари, иштирокчиликнинг шакллари, жиноятда иштирок
этганлик учун жавобгарлик доираси кенг ифодаланди. Иштирокчи-
ликнинг шакллари аниқлаштирилиб, оддий иштирокчилик, мураккаб
иштирокчилик, уюшган гуруҳ, жиноий уюшма шаклида белгиланди.
Бундан ташқари, Кодекснинг таъкидланган бобида жиноятга
дахлдорлик институтини тартибга солувчи алоҳида модда киритилиб
(31-модда), жиноят ҳақида хабар бермаганлик ёки жиноятни яширган-
лик тушунчалари баён қилинди. Унда «гумон қилинувчи, айбланувчи
ёки судланувчининг яқин қариндошлари жавобгарликка тортилмай-
ди», деган қоида мустаҳкамланди. Шунингдек, 56-модданинг биринчи
қисми «м» бандида жиноят «бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан

1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси. –
1993. – № 6. – 266-м.
25
тил бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма
томонидан» содир этилган бўлса, Жиноят кодексида назарда тутилган
асос ва чегарасида оғирроқ жазо тайинланишига сабаб бўлади», деб
қайд қилинди.
Иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жазо тайинлаш
(ёки махсус) мезонлари Жиноят кодексининг 58-моддасида назарда
тутилди. Бу норманинг иккинчи қисмида: «Иштирокчиликда содир
этилган жиноят учун жазо тайинлашда суд ҳар қайси айбдорнинг
жиноятда иштирок этганлик хусусияти ва даражасини ҳисобга олади.
Ҳар қайси иштирокчининг шахсига тегишли бўлган енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатлар суд томонидан фақат шу иштирокчининг
ўзига жазо тайинлашда ҳисобга олинади», деб белгилаб қўйилди. Шу
билан бирга, кодекснинг Махсус қисмида иштирокчиликка оид «бир
гуруҳ шахслар томонидан», «бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан
тил бириктириб», «уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини
кўзлаб», «уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб» содир этилган бўлса,
каби квалификация қилинувчи белгилар назарда тутилди. Шунингдек,
Жиноят кодекси 242-моддасида жиноий уюшма ташкил этганлик учун
мустақил жиноят таркиби белгиланди.
Хулоса қилганда жиноятда иштирокчилик институти ҳақидаги
қонун нормалари шаклланишининг таҳлили шундан далолат берадики,
ушбу институт доимо жиноятчиликнинг жамиятда ҳукм сурган ҳолати
ва тузилишига мос тарзда ривожланиб, унга яхлит тизим сифатида
қарши курашиш борасида такомиллашиб борган ва у жиноятда ишти-
рокчилик тушунчаси, ҳамкорликдаги жиноий фаолият ва жиноят
иштирокчиларининг тури ҳамда шаклларини таснифлаш, улар жавоб-
гарлигини белгилаш ва жазони индивидуаллаштириш йўналишларида
такомиллашиб бориши давом этмоқда. Шу нуқтаи назардан келгусида
жиноятда иштирокчилик институтини яхлит институт сифатида янада
оптималлаштириш, унинг белгиларини аниқлаштириш, иштирокчи-
ликнинг алоҳида тури ва шакллари ўртасидаги қарама-қаршиликларни
бартараф қилиш, жиноятда иштирокчилик учун жавобгарликни ўрна-
тувчи қоидаларни қатъий белгилаш, ушбу институтга оид нормаларни
жиноятларни фош этишга хизмат қилишга йўналтириш ҳамда бугунги
куннинг долзарб муаммоларига айланган экстремизм, терроризм, кор-
рупция ҳамда оғир ва ўта оғир жиноятларга қарши кураш қуролига
йўналтиришни тақозо этади.

26
1.2. «Жиноятда иштирокчилик» тушунчасининг назарий-
методологик асослари

Маълумки, ҳар бир муаммонинг ўзига хос хусусияти бўлгани


каби жиноятда иштирокчилик институтининг мазмун-моҳиятини
очиб берувчи муайян жиҳатлар ҳам мавжуд. Одатда, икки ёки ундан
ортиқ шахслар томонидан биргалашиб жиноят содир этилиши
иштирокчилик деб аталади. Аммо, шу ўринда ҳақли савол туғилади:
Ҳар доим ҳам икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда содир
этган ижтимоий хавфли қилмиши иштирокчилик деб топиладими?
Икки ёки ундан ортиқ шахс томонидан содир этилган жиноятни
иштирокчилик деб баҳолаш учун у қандай талабларга жавоб бериши
керак? Гарчи, икки ёки ундан ортиқ шахснинг бир-биридан алоҳида
тарзда ёки умумий қасд билан қамраб олинмаган ҳолда содир этган
жиноятлари, ҳаттоки битта объектга зарар етказган бўлса ҳам,
иштирокчилик деб топилмайди. Шу нуқтаи назардан иштирокчилик
институтини илмий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилиш муаммолар
ечимини топишга хизмат қилади.
Ўз навбатида, ҳуқуқни қўллаш учун жиноятда иштирокчилик
институтини самарали тарзда амалга ошириш имкониятларини
белгилашда унинг тушунчаси муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин,
жиноий-ҳуқуқий нуқтаи назардан у ёки бу тушунчанинг юридик
мазмунини аниқлаш, аввало, ушбу иборага тегишли бўлган барча
белги ва элементларни ягона тушунча доирасида умумлаштиришни
назарда тутади. Бу эса муайян тушунчани унга яқин ва ўхшаш
бўлган бошқа ҳодиса ҳамда категориялардан ўзаро фарқлаш имко-
нини беради1. Жиноятда иштирокчилик институти ҳам, ўз моҳиятига
кўра, ижтимоий муносабатларни жиноий тажовузлардан ҳимоя
қилишнинг умумий вазифасига бўйсунади. Айнан шу сабаб мазкур
институт ҳам ижтимоий хавфлилик нуқтаи назаридан юқори бўлган
ижтимоий муносабатларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни
кўзда тутади.
Таъкидлаш керакки, юридик адабиётларда «жиноятда иштирок-
чилик» тушунчасига турлича таърифлар берилади. Жумладан,
1
Тосунян Г.А. Предисловие // Викулин А.Ю., Узденов Ш.Ш. Финансово-
экономический словарь законодательно определенных терминов. – М., 2002. –
С. 7; Абакуменко С.Е. Понятие соучастия в преступлении // Современные
подходы к управлению социально-экономическими и политическими процес-
сами: Сборник научных трудов. – Саратов, 2004. – С. 78–80.
27
С. С. Ниёзова «жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етган икки ёки
ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишда биргалашиб
қатнашишини»1 иштирокчилик деб билади. «Иштирокчилик» тушун-
часига шу тариқа ёндашган ва ушбу тушунчада иштирокчиликнинг
шаклларига оид белгиларини инобатга олган С. С. Мухамаджонов
унга қуйидагича таъриф беради: «Жиноят кодексига мувофиқ,
жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган икки ёки ундан
ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишда ёки жиноий фаолият-
да биргалашиб қатнашиши жиноятда иштирокчилик деб топилади»2.
Табиийки, келтирилган фикрлар «жиноятда иштирокчилик» тушун-
часини у ёки бу даражада очиб беради. Аммо, биз жиноятда ишти-
рокчиликнинг белгилари қаторида «биргалашиб қатнашиш» ибора-
сидан фойдаланишни қўллаб-қувватламаймиз. Чунки ушбу ибора
орқали «жиноятда иштирокчилик» тушунчасининг мазмуни унинг
ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчи турларини қамраб олмайди.
Негаки, «биргалашиб қатнашиш» ибораси ўзбек тилининг изоҳли
луғатида «жам бўлиб, бир бўлиб, қўшилиб, яхлитлик»3, деган маъно-
ларни англатади. Шу нуқтаи назардан «биргалашиб қатнашиш»
иборасини тўғридан-тўғри шарҳласак, унда икки ёки ундан ортиқ
шахс жиноят таркибининг объектив томонини биргаликда бажариши
кераклиги аён бўлади. Бу ҳолат эса фақат бирга бажарувчиликда
кузатилиши мумкин. Лекин жиноятда иштирокчилик ҳар доим ҳам
бирга бажарувчиликдан иборат бўлавермайди. Аксарият ҳолларда
жиноят таркибининг объектив томонини бажарувчининг ўзи бажара-
ди ва унга жиноятнинг содир этилишида бевосита қатнашмасдан туриб
ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчилар кўмаклашади. Шунингдек,
С. С. Мухамаджонов «жиноятда иштирокчилик» тушунчасида унинг
шаклларига оид белгилари ифодаланмаганлигини таъкидлаб, мазкур
тушунчада «жиноий фаолият» иборасини қўллайди. Аммо «жиноий
фаолият» ибораси баҳоланувчи тушунча бўлиб, унинг юридик маз-
муни қонунда изоҳланмайди.

1
Ниёзова С. С. Ўзгалар мулкини иштирокчиликда талон-торож қилганлик
учун жиноий жавобгарлик муаммолари: Юрид. фан. номз. ... дис. – Т., 2006. – Б. 4.
2
Мухамаджонов С. С. Жиноий жавобгарликни индивидуаллаштиришда
иштирокчилик институтининг долзарб масалалари: Юрид. фан. номз. ... дис. –
Т., 2011. – Б. 43.
3
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси.
Ж. I. А–Д / Таҳрир ҳайъати: Т. Мирзаев (раҳбар) ва бошқ.; ЎзР ФА Тил ва
адабиёт ин-ти. – Т., 2006. – Б. 272.
28
Бундан ташқари, В. В. Соболев жиноятда иштирокчиликни «икки
ёки ундан ортиқ шахснинг Жиноят кодексида кўрсатилган қасддан
содир этиладиган жиноятларда бевосита ёки бошқача тарзда биргалик-
даги қатнашишини иштирокчилик»1 деб тушунса, Г. П. Новоселов ва
Р. Джозефлар «иштирокчилик – қасддан содир этиладиган жиноят-
ларда биргалашиб қатнашиш бўлиб, айни бир жиноятни ролларни
тақсимлаб ёки тақсимламасдан содир этиш»2 деб таърифлайди. Кўриб
турганимиздек, мазкур таърифларда кўрсатилган камчиликларни бар-
тараф этишга қаратилган фикрлар илгари сурилган, бироқ уларда иш-
тирокчиликнинг субъектига доир белгиларига аниқлик киритилмаган.
Тадқиқотчи А. В. Плужников иштирокчиликни унинг акцессор
табиати ва жиноий оқибатларнинг сабабий боғлиқлиги концепцияси
ҳамда иштирокчиликнинг белгилари таҳлили асосида кўриб чиқади.
Унинг фикрича, «иштирокчилик икки ёки ундан ортиқ шахснинг
жиноят содир этиш учун қасддан ҳамкорлик қилиши ҳамда ягона
қасддан содир этиладиган жиноятни содир этиш учун бир гуруҳга
бирлашишидир»3. Шунингдек, инглиз олими Э. Эшвортнинг ёзишича,
умумий жиноий ниятни амалга ошириш бўйича икки ёки ундан ортиқ
шахснинг биргаликдаги ҳаракати иштирокчилик дейилади4. Мазкур
масалада С. Н. Наумов иштирокчиликка «икки ёки ундан ортиқ
субъектнинг қасддан содир этиладиган жиноятларда онгли равишда
бирга қатнашиши»5, деб таъриф беради.
Шунингдек, немис юридик адабиётларида ҳам жиноятда ишти-
рокчилик турлича таърифланади. Масалан, профессор К. Кюль «бош-
қалар томонидан содир этилган ижтимоий хавфли қилмишда қатна-
шишни иштирокчилик»6 деб ҳисобласа, профессор Ф. Крей «бошқалар
1
Соболев В.В. Основание и дифференциация ответственности соучастников
преступления: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Краснодар, 2000. – С. 18.
2
Новоселов Г.П. Понятие соучастия и признак совместности участия //
Российский юридический журнал. – 2012. – № 6 (87). – С. 105; Joseph R.
Complicity in International Criminal Lawand Canadian Refugee Law / JICJ 4
(2006). – P. 702.
3
Плужников А.В. Соучастие в преступлении: проблема соучастия общего
и специального субъекта: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – М., 2008. – С. 4.
4
Chiara L., Robert E. Goodin. On complicity and compromise. – Oxford
University Press, 2013. – P. 79.
5
Наумов С.Н. Оценочные признаки соучастия в преступлении: Автореф.
дис. ... канд. юрид. наук. – Краснодар, 2009. – С. 7.
6
Kühl K. Die Bedeutung der Rechtsphilosophie für das Strafrecht. Baden-
Baden Nomos, 2001. – S. 786.
29
томонидан содир этиладиган ижтимоий хавфли қилмишда ҳукмронлик
қилмасдан қатнашиш иштирокчиликни ташкил этади»1, деб ёзади.
К. Роксин эса иштирокчиликка бошқачароқ таъриф берган ҳолда қуйи-
даги фикрни билдиради: «Иштирокчилик – бу қасддан қилинадиган
ҳуқуққа хилоф жиноятда қасддан, бир нечта шахсларнинг манфаатдор-
лик нуқтаи назаридан бирга бажарувчилик белгиларини ифода этмаган
ҳолда мустақил тажовуз қилиш усули»2. Немис юридик адабиётларини
ўрганиш шуни кўрсатадики, ушбу юрт жиноят ҳуқуқи доктринасида
«бажарувчилик», «бирга бажарувчилик» ва «иштирокчилик» тушунча-
лари алоҳида-алоҳида таҳлил қилинади. Бажарувчи томонидан содир
этиладиган жиноятда ҳар қандай тарзда кўмаклашган бошқа шахслар-
нинг қилмиши жиноятда иштирокчиликни ташкил этади3. Демак, иж-
тимоий хавфли қилмиш содир этилишидан муайян жиноий натижани
кўзлаган асосий бажарувчига ҳар қандай тарзда, ҳаттоки жиноят
таркиби объектив томон қилмишларини биргалашиб содир этиш билан
кўмаклашган шахслар жиноятнинг иштирокчилари ҳисобланади.
Назаримизда немис юридик доктринаси иштирокчиликнинг
юридик табиатини белгилашда жиноят иштирокчиларининг субъектив
хусусиятига катта аҳамият беради. Шу нуқтаи назардан бир нечта
шахсларнинг жиноятда иштирок этаётганлик ва унда ҳукмрон мақсад
кўзлаганлигини аниқлаш бироз мураккабликларга олиб келиши
мумкин.
Гувоҳи бўлганимиздек, юқорида жиноятда иштирокчиликка
берилган таърифларда унинг объектив ва субъектив белгиларини қайд
қилишга ҳаракат қилинган, бироқ уларда мазкур тушунчани амалиётга
жорий қилишда келиб чиқиши мумкин бўлган ёки келтириб чиқараёт-
ган муаммоларга эътибор қаратилмаган. Ундан ташқари, ушбу таъриф-
ларда асосан икки ёки ундан ортиқ шахснинг муайян жиноятни содир
этишда биргалашиб қатнашишларига кўпроқ урғу берилган. Аммо
уларда қай вазиятда икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликдаги
ҳаракатини иштирокчилик деб топиш кераклиги тўғрисидаги масалага
аниқлик киритилмаган.
1
Krey V. Deutsches Strafrecht: Allgemeiner Teil, Band 2: Täterschaft und
Teilnahme, Unterlassungsdelikte, Versuch und Rücktritt, Fahrlässigkeitsdelikte.
Stuttgart: W. Kohlhammer, 34. Band 2. 2002. – S. 76.
2
Roxin C. Strafrecht. Allgemeiner Teil, Band II, Besondere Erscheinungsformen
der Straftat, (München: Verlag C. H. Beck, 2003). – S. 127.
3
Жалинский А.Э. Современное немецкое уголовное право. – М., 2006. –
С. 257–285.
30
Айтиш жоизки, юқорида қайд этилганлар жиноятда иштирок-
чилик тушунчасини белгиловчи миллий жиноят қонуни нормаларида
қисман ёки муайян даражада ўз аксини топган. Зеро, амалдаги
Жинoят кoдeксининг 27-мoддaсигa бинoaн, икки ёки ундaн oртиқ
шaxснинг қaсддaн жинoят сoдир этишдa биргaлaшиб қaтнaшиши
иштирoкчилик дeб тoпилaди. Аммо, бу борада С. С. Мухамаджонов-
нинг таъкидлашича, жиноят қонунидаги нормаларда жиноятда ишти-
рокчиликка берилган легал таъриф анча номуайян ҳамда сўзнинг
мантиқий маъносида бироз чалкашдир ёки бошқача қилиб айтганда,
амалиёт эҳтиёжларини қаноатлантиришга қодир эмас1. Биз ўтказган
тадқиқотлар ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Хусусан, «Сизнингча амал-
даги Жиноят кодексининг 27-моддасида жиноятда иштирокчиликка
берилган тушунча иштирокчилик мазмунини тўлиқ ёритиб бера
олади-ми?» деган саволга респондентларнинг 46 фоизи «ҳа, тўлиқ
ёритиб беради», 54 фоиз респондентлар «йўқ, тўлиқ ёритиб бера
олмайди, ушбу норма қайта таҳрирга муҳтож», деб жавоб берганлар.
Шу билан бирга, сўровномада қатнашган респондентларнинг 60 фоизи
жиноятда иштирокчиликни «икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан
жиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши» деб ҳисобласалар, 34
фоизи «бошқа шахслар томонидан содир этилаётган жиноятда
қатнашмасдан туриб, уларга алоқадорлик» деб тушунадилар, қолган 6
фоиз респондентлар эса «икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда
жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлаши-
ши»ни иштирокчилик деб қайд этганлар.
Бу ҳолат ҳозирги пайтда «жиноятда иштирокчилик» тушунча-
сини амалга жорий қилишда муаммолар мавжуд эканлигидан далолат
беради. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, «жиноятда иштирок-
чилик» тушунчасини иштирокчиликнинг ҳозирги замон талаблари ва
юридик табиатини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш нафақат наза-
рий, балки амалий аҳамиятга ҳам эгадир. Шу нуқтаи назардан, биз-
нингча, «жиноятда иштирокчилик» тушунчасини белгилашда унинг
қуйидаги алоҳида жиҳатларига аҳамият бериш лозим:
биринчидан, «жиноятда иштирокчилик» тушунчасини белгилаш-
да аниқ жиноятни содир этишда жиноят иштирокчиларининг вазифа-
ларни тақсимлаш билан боғлиқ бўлган барча ҳолатларни қамраб олган
ҳолда аниқлаш;
1
Мухамаджонов С.С. Жиноий жавобгарликни индивидуаллаштиришда
иштирокчилик институтининг долзарб масалалари: Юрид. фан. номз. ... дис. –
Т., 2011. – Б. 43.
31
иккинчидан, «иштирокчилик» тушунчасида унинг турлари ҳамда
шаклларининг ўзига хос хусусиятлари қамраб олиниши;
учинчидан, «иштирокчилик» тушунчасини қайд этишда жиноят
ҳуқуқи назариясида шаклланган иштирокчиликнинг объектив ва
субъектив белгилари мазмунини инобатга олиш зарур. Чунончи,
ўтказилган тадқиқот натижалари ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Жумла-
дан, тадқиқотда қатнашган респондентларнинг 66 фоизи «жиноятда
иштирокчиликнинг объектив ва субъектив белгиларини Жиноят
кодексида белгилаш керак», деб ҳисоблайдилар. Мантиқан қараганда
жиноятда иштирокчилик унинг объектив ва субъектив белгилари
йиғиндисидан ташкил топади. Чунки иштирокчиликни тавсифловчи
объектив ва субъектив белгилар йиғиндиси иштирокчиликнинг
жиноят содир этишда тасодифий равишда амалга оширган бир нечта
шахсларнинг ҳаракатларидан фарқлаш имконини беради;
тўртинчидан, «иштирокчилик» тушунчасини белгилашда унда
фойдаланилаётган сўз ва ибораларнинг луғавий маънолари мазмунини
эътибордан четда қолдирмаслик зурур, чунки ҳуқуқни қўллаш
амалиёти учун қонун нормаларида фойдаланиладиган иборалар
тушунарли, содда ва имкон даражасида бир маънони англатиши,
қўшимча шарҳ ёки изоҳ талаб қилмаслиги шарт;
бешинчидан, «жиноятда иштирокчилик» тушунчасини белгилашда
хориж мамлакатларининг шу соҳадаги илғор тажрибаларидан фойда-
ланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Хусусан, Руминия, Албания, Латвия,
Литва, Болгария, Россия Федерацияси, Беларусь, Украина, Молдова,
Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон,
Туркманистон, Хитой каби давлатлар жиноят қонунчилигида жиноят-
да иштирокчиликка муайян даражада таъриф берилади. Масалан,
Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 27-моддасида «қасд-
дан содир этиладиган жиноий ҳуқуқбузарликда икки ёки ундан ортиқ
шахснинг қасддан биргаликда қатнашиши жиноий ҳуқуқбузарликда
иштирокчилик деб топилади»1, деб таъкидланади. «Жиноятда ишти-
рокчилик» тушунчасига берилган бундай ёндашув Озарбайжон (31-м.),
Беларусь (16-м. 1-қ.), Арманистон (37-м.), Қирғизистон (30-м. 1-қ.),
Тожикистон (35-м.), Туркманистон (32-м.) Республикалари ва Россия
Федерацияси (32-м.) Жиноят кодексларида кузатилади.

1
Уголовный кодекс Республики Казахстан (с изменениями и дополне-
ниями на 24 ноября 2015 г.) // Веб-сайт электронного источника: http://www.
base.spinform.ru/ (WEB-версия ИПС «Законодательство стран СНГ»).
32
Айни пайтда, Украина ва Молдова Республикалари жиноят
қонунчилигининг «жиноятда иштирокчилик» тушунчасини белгилов-
чи нормалари диққатга сазовордир. Боиси уларда жиноят иштирок-
чиларининг субъектига оид юридик табиати аниқ қилиб белгилаб
қўйилган. Хусусан, Украина Жиноят кодексининг 26-моддасида «бир
нечта жиноят субъектларининг қасддан содир этиладиган жиноятларда
қасддан биргаликда қатнашиши жиноятда иштирокчилик ҳисоб-
ланади»1, дейилади. Молдова Республикаси Жиноят кодексининг
41-моддасида эса «қасддан содир этиладиган жиноятда икки ёки ундан
ортиқ шахснинг қасддан биргаликда қатнашиши иштирокчилик деб
топилади», деб белгиланган. Ушбу кодекснинг 42-моддаси олтинчи
қисмида эса «иштирокчилар жиноят субъекти белгиларига эга бўлиши
керак»2лиги таъкидланади. «Жиноятда иштирокчилик» тушунчасини
белгилаш борасида Украина ва Молдова жиноят қонунчилиги норма-
ларини илғор хорижий тажриба сифатида эътироф этиш мумкин.
Бундан ташқари, хориж давлатлари жиноят қонунчилиги норма-
ларининг таҳлили шундан далолат берадики, Канада, Мексика,
Аргентина, Англия, Германия, Италия, Туркия, Япония, Корея Респуб-
ликаси каби давлатларнинг жиноят қонунчилигида жиноятда ишти-
рокчиликка таъриф берилмаган. Ушбу давлатларда жиноятда ишти-
рокчиликнинг юридик мазмуни унинг турларига берилган таърифлар
асосида кўриб чиқилади. Масалан, АҚШнинг Нью-Йорк штати Жиноят
кодексида «иштирокчилик – бу жиноят содир этишга ундовчи, буйруқ
берувчи, мажбур қилувчи ёки қасддан бажарувчига ёрдам берувчи
шахс»3, дейилади. Иллинойс штати Жиноят кодексининг 5.2-парагра-
фида эса «агар шахс жиноят содир этилгунга қадар ёки содир этилгандан
сўнг ушбу жиноят содир этилишини енгиллаштириш ёки кўмаклашиш
ниятида бошқа шахсга мазкур жиноятни содир этиш ёки режалашти-
ришга кўмаклашса ёхуд келишса, рағбатлантирса, далолат қилса ёки
бошқача тарзда ёрдам берса, бундай шахс бошқа шахс хулқ-атвори
учун юридик жавобгар бўлади»4, деб белгиланади.
1
Уголовный кодекс Украины (с изменениями и дополнениями на
26 ноября 2015 г.) // Веб-сайт электронного источника: http://www.base.
spinform.ru/(WEB-версия ИПС «Законодательство стран СНГ»).
2
Уголовный кодекс Республики Молдова (с изменениями и дополнения-
ми на 3 декабря 2015 г.) // Веб-сайт электронного источника: http://www.base.
spinform.ru/ (WEB-версия ИПС «Законодательство стран СНГ»).
3
Козочкин И.Д. Уголовное право США: успехи и проблемы реформиро-
вания. – СПб., 2007. – С. 200.
4
Dressler J. Understanding Criminal Law. 3rd ed. New York: Lexis Pub.,
2001. – P. 487.
33
Юқорида таъкидланганлардан келиб чиққан ҳолда «жиноятда
иштирокчилик» тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мақсадга муво-
фиқ: «Жавобгарликка тортилиши лозим бўлган икки ёки ундан ортиқ
шахснинг бажарадиган вазифасидан қатъи назар, қасддан жиноят
содир этишда қатнашиши жиноятда иштирокчилик дейилади».
«Жиноятда иштирокчилик» тушунчасини шакллантиришда мазкур
таърифда илгари сурилган белгиларни ифодаланишнинг ижобий
хусусиятлари, бизнингча, қуйидагиларда ўз аксини топади:
Жиноятда иштирокчилик тушунчасини шакллантиришда мазкур
таърифда илгари сурилган белгиларни ифодалашнинг ижобий хусу-
сиятлари, бизнингча қуйидагиларда ўз аксини топади;
биринчидан, таърифда берилган «жавобгарликка тортилиши
лозим бўлган икки ёки ундан ортиқ шахснинг» каби ибораси ишти-
рокчиликда қатнашаётган ҳар бир шахснинг жиноят субъекти белги-
ларига эга бўлишини назарда тутади, яъни улар иштирокчиликда
жиноят содир этаётган вақтда жиноят субъекти ёшига тўлган ҳамда
ақли расо бўлишини талаб этади. Бу эса ўз навбатида амалиётда
жиноят содир этишда қатнашаётган жиноят субъектларини тушу-
нишдаги мавжуд бўлган ноаниқликни бартараф этади;
иккинчидан, таърифда баён қилинган «бажараётган вазифа-
сидан қатъи назар» ибораси жиноят иштирокчиларининг турлари ва
иштирокчиликнинг шакллари мазмунидан келиб чиқади, яъни
жиноят содир этишда жиноят иштирокчиларидан бири бажарувчи,
бошқаси ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи бўлиши мумкин ёхуд
жиноятлар уюшган гуруҳ таркибида ёки жиноий уюшма ҳолатида
содир этилади.
Хулоса қилганда юқорида таъкидланган ҳолатларнинг жиноятда
иштирокчилик тушунчасини белгилашда инобатга олиниши ҳамда
унинг тушунчасини кўрсатилган таҳрирда баён қилиниши жиноятда
иштирокчиликнинг юридик табиатини тушуниш ва уни амалда тўғри
қўлаш учун имкон яратади.

1.3. Жиноятда иштирокчиликнинг белгилари ва уларнинг


ҳуқуқий аҳамияти

Одатда, жиноятда иштирокчилик объектив ва субъектив белги-


лар йиғиндисидан ташкил топади. Иштирокчиликнинг объектив ва
субъектив хусусиятларига хос бўлган белгилари Жиноят кодекси-
нинг 27-моддасида иштирокчиликка берилган таърифда ҳам қисман
34
ўз ифодасини топган. Бироқ, мазкур белгилар жиноят қонунчилигида
алоҳида тарзда ажратилмаганлиги ҳамда уларнинг ҳуқуқий маънолари
қонунда акс этмаганлиги боис фанда бу борада турли фикрлар
билдирилган. Бироқ, жиноят ҳуқуқида «объектив белги» деганда, ҳар
бир ҳодиса, ҳолат ёки воқеликнинг ташқи томони1 тушунилиши
умумэътироф тарзда ифода этилган. Шу билан бирга, объектив томон
белгилари ўз таркибига жиноятнинг объекти ва объектив томонини
қамраб олади. Демак, иштирокчиликнинг объектив белгилари ҳам ушбу
нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда тушунтирилади.
Жиноятнинг объекти иштирокчиликда содир этилган жиноят
таркибининг элементларидан бири ҳисобланади ва жиноятда иштирок
этган шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортиш учун асослардан
бири сифатида хизмат қилади. Ҳамкорликда ва ўзаро келишган ҳолда
жиноятда иштирок этаётганлар жиноят қонуни нормалари билан қўриқ-
ланадиган ягона, иштирокчилар учун умумий ҳисобланган жиноят
объектига зарар етказади. Шундай экан, иштирокчилик фактини
тасдиқлаш ва иштирокчиларни жиноий жавобгарликка тортиш учун
асос сифатида уларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари айнан жиноят
қонуни нормалари билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларни
бузишга йўналтирилганлигини аниқлаш лозим бўлади. Бинобарин,
иштирокчиликнинг ўзи ягона тизим, муайян бутунликни ташкил қилар
экан, демак иштирокчиликда жиноят содир этаётган шахслар бир
вақтнинг ўзида қонун билан қўриқланадиган турли жиноят объект-
ларига тажовуз қила олмайдилар. Шунинг учун ҳам жиноятнинг экс-
цесс иштирокчиси бошқа иштирокчиларнинг жиноий нияти билан
қамраб олинмаган қилмиши натижасида бошқа жиноят объектига
тажовуз қилганда унинг ҳаракатларига иштирокчиликдан ташқари
умумий асосларда ҳуқуқий баҳоланади.
Иштирокчиликда содир этилган жиноят таркибларининг объек-
тив томони деганда, жиноят иштирокчиларининг умумий жиноий
натижага эришиши учун йўналтирилган ҳаракатларининг ташқи томо-
нини ифодаловчи белгилари тушунилади. Иштирокчиликнинг ташқи
томонини ифодаловчи белгилари уларнинг ҳамкорликдаги ҳаракат-
ларида акс этади.
Таъкидлаш керакки, иштирокчиликнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти
ҳамда назарияда кўпроқ қийинчилик туғдирадиган белгиси сифатида
унинг объектив белгиларини аниқлаш билан боғлиқ муаммолар ётади.
1
Jinoyatlarni kvalifikatsiya qilish: IIV oliy ta’lim muassasalari uchun darslik /
R. Kabulov, A.A. Otajonov, I.A. Sottiyev va boshq. – T., 2012. – B.119.
35
Шу боис ҳуқуқшунос олимлар ўртасида айнан ушбу белгини тушун-
тириб бериш борасида турлича фикрлар баён этилган. Айрим муал-
лифлар жиноятда иштирокчилик учун унда қатнашаётган шахслардан
бирининг жиноят субъекти белгиларига жавоб беришининг ўзи кифоя1
десалар, бошқа гуруҳ муаллифлар эса бу ҳолат иштирокчиликни таш-
кил этмайди2, деган фикрни билдирадилар. Жиноят қонунида эса бун-
га аниқлик киритилмаган. Натижада бу суд амалиётига ўз таъсирини
кўрсатиб, мазкур тоифадаги жиноятларнинг бир хилда квалификация
қилинмаслигига олиб келмоқда. Масалан, қуйидаги ҳолат бунга мисол
бўла олади. Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб
содир этилган ўғирлик жинояти учун С. жавобгарликка тортилган. Иш
тафсилотига кўра, вояга етган С. жавобгарлик ёшига тўлмаган
П. А. ва К.лар билан бирга К.га тегишли қимматбаҳо буюмларни
яширин равишда талон-торож қилишган. Мазкур ҳолат бўйича
С.нинг қилмиши Жиноят кодексининг 169-моддаси иккинчи қисми
«б», «в» ва «г» бандлари ҳамда 127-моддаси учинчи қисми билан
квалификация қилинган3. Худди шунга ўхшаш бошқа ишда бу ҳолат
иштирокчилик деб баҳоланмаган. Яъни, А. ва К.лар Т.нинг хонадонига
яширин равишда кириб, у ердан Т.га тегишли қимматбаҳо буюмларни
талон-торож қилишган. Жиноят иши материалларига кўра, жиноят
содир этилган вақтда А. 25 ёшда ва К. 12 ёшда бўлган. Суд К.нинг
жиноий жавобгарлик ёшига тўлмаганлигини инобатга олиб, А.нинг
қилмишини Жиноят кодексининг 127-моддаси учинчи қисми ва
169-моддаси иккинчи қисми «г» банди билан квалификация қилган4.

1
Панкратов М.В. Особенности совершения преступления в группе с
лицом, не подлежащим уголовной ответственности // Вестник Академии
Генеральной прокуратуры Российской Федерации. – 2013. –№ 4. – С. 62–67;
Jackson M. Complicity in international law / Oxford University Press, 2015. – Р.
154; ва бошқ.
2
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. I том.
Умумий қисм. Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун
дарслик. – Т., 2010. – Б. 259; Jinoyatlarni kvalifikatsiya qilish: IIV oliy ta’lim
muassasalari uchun darslik / R. Kabulov, A. A. Otajonov, I. A. Sottiyev va boshq. –
T., 2012. – B. 119–120; Beulke W. Klausurenkurs im Strafrecht I: ein Fall-und
Repetitionsbuch fur Anfanger. – 2., neu bearbeitete Aufl. – Heidelberg: C.F. Muller
Verlag, 2003. – S. 158; ва бошқ.
3
Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича судининг 2001 йилги материал-
лари (1–248/01-сонли жиноят иши)дан.
4
Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича судининг 2004 йилги материал-
лари (2–145/04-сонли жиноят иши)дан.
36
Кўрилаётган ҳолатда иштирокчиликнинг жиноят содир этиш вақтида
жавобгарлик ёшига тўлган икки ёки ундан ортиқ ақли расо жисмо-
ний шахслар бўлиши шарт бўлган миқдор кўрсаткични ифодаловчи
объектив белгилар мавжуд эмас. Яъни, Жиноят кодексининг 28-
моддаси иккинчи қисми талабига кўра, «Жиноят кодексига мувофиқ
жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан фойда-
ланиб, жиноят содир этган шахс бажарувчи деб топилади». Демак,
агар жиноий жавобгарликка тортилмайдиган шахс жиноятга жалб
қилинган бўлса, бундай қилмиш Жиноят кодексининг 28-моддаси
иккинчи қисмида белгиланган қоидадан келиб чиққан ҳолда жиноий
жавобгарликка тортилмайдиган шахс томонидан содир этилган
жиноятнинг бажарувчиси тариқасида (жиноятда иштирокчиликни
истисно этган ҳолда) жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.
Шу ўринда айтиш керакки, жиноий жавобгарликка тортил-
майдиган шахсларнинг жиноятда иштирок этиши нафақат уларнинг
жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган шахслар билан биргаликда
қатнашиши, балки жавобгарликка тортиладиган шахсларнинг таклифи
(жиноятга ундаши ёки ташкил этиши) бўйича уларнинг иштирокисиз
ҳам содир этилиши мумкинлигини назарда тутади. Афсуски, юқорида
таъкидлаганимиздек, айрим муаллифлар жиноятни иштирокчиликда
содир этилган деб баҳолаш учун унда қатнашаётган шахслардан бири-
нинг жиноят субъекти белгиларига эга бўлиши кифоя1 деб ҳисоб-
лашади. Уларнинг назарида жиноятда иштирокчиликнинг «икки ёки
ундан ортиқ шахс» белгиси иштирокчиликнинг субъектив белгисига
киради ҳамда жиноятни иштирокчилик деб баҳолаш учун бундай
қилмишнинг ижтимоий хавфлигини ҳам асос қилиб кўрсатишади.
Аммо, биз бу фикрни қўллаб-қувватлай олмаймиз. Тўғри, агар бундай
шахсларнинг (жавобгарликка тортилмайдиган) кучи жавобгарликка
тортиладиган бошқа шахсларнинг қилмиши билан бирлашса, қилмиш-
нинг хавфи янада ортади. Бундай вазиятни жабрланувчилар ҳам битта
шахс томонидан эмас, балки бир гуруҳ шахслар томонидан содир
этилган, деб қабул қилиши табиий ҳолдир.
Бироқ, бизнингча, бундай тоифадаги жиноятларнинг ижтимоий
хавфи аслида ҳуқуқий жиҳатдан мавжуд бўлмаган иштирокчилик
ҳисобидан эмас, балки жиноятнинг содир этилиш усули ҳисобидан
ортади. Шунингдек, ақли норасо ёки жавобгарлик ёшига тўлмаган
1
Stratenwerth G. Schweizerisches Strafrecht. – Bern, 2011. – S. 146. Richard
G., Edward A. Smith. Criminal law / School of Law. New York: Wolters Kluwer
Law & Business, [2013]. – P. 389-400.
37
шахснинг жавобгарликка тортиладиган шахслар билан биргаликда
содир этадиган жинояти натижасида келиб чиқадиган жиноий оқибат,
шубҳасиз, уларнинг умумий қасди доирасига кирмайди ва одатда улар
ўртасида жиноятни биргалашиб содир этиш учун ўзаро келишув ҳам
юз бермайди, балки улар ташкилотчи ёки бошқа иштирокчиларнинг
жиноий хатти-ҳаракатни содир этишга қаратилган кўрсатмаларини
бажарадилар, холос.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўн тўрт ёшгача бўлган
шахслар атрофдаги ҳодисаларнинг мазмунини тўлиқ англаб етмайди
ва шу пайтда уларнинг руҳий ҳолати ва ақлий ривожланиши ҳам
етарли даражада шаклланмаган бўлади1. Ўз-ўзидан аёнки, ақли норасо
шахс ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англамайди ёки ҳаракатларини
бошқара олмайдилар. Шу боис бўлса керак, айбдорлар ўзларининг
жиноий мақсадларига эришишлари учун бундай тоифадаги шахсларни
жиноят содир этишга осонлик билан жалб қилишга эришадилар.
Демак, юқорида таъкидланган асосларни инобатга олсак, мазкур
ҳолатларни иштирокчилик деб баҳолаш мантиқан нотўғридир. Чунки,
Жиноят кодексининг 17 ва 18-моддалари талабига мувофиқ, шахсни
жиноий жавобгарликка тортиш учун жиноят субъектининг муайян
ёшга тўлиши ва ақли расо бўлиши тақозо этилади. Яъни, жиноят содир
этаётган шахснинг кўрсатилган белгиларга эга бўлмаслиги эса унинг
жиноий жавобгарликка тортилишини инкор этади. Ушбу қоидадан
келиб чиқилса, иштирокчилик учун жиноий жавобгарликнинг ҳуқуқий
асоси унда қатнашган шахсларнинг белгиланган талабларга жавоб
бериши лозимлигидир.
Мазкур ҳолат биз ўтказган тадқиқотларда ҳам ўз тасдиғини
топди. Жумладан, тадқиқотда қатнашган респондентлардан «Жиноят-
да иштирок этаётган шахслардан бири жиноят субъекти белгила-
рига эга бўлиб, қолганлари бундай белгига эга бўлмаган бўлса, мазкур
ҳолатни жиноятда иштирокчилик деб баҳолаш керакми?» деб сўрал-
ганда, уларнинг 82 фоизи «йўқ», 11 фоизи «жавоб беришга қийнала-
ман» ва атиги 7 фоизи «ҳа» деб жавоб беришган. Ушбу ҳолат суд
амалиётида мазкур вазиятни ҳуқуқий баҳолаш борасида бир хиллик
мавжуд эмаслиги, муаммолар борлигини яна бир бор тасдиқлайди.
Инсон танасининг ҳар қандай тарзда ҳаракатга келиши унинг
ҳаракати бошланганлигидан далолат беради. Шу боис ҳам иштирок-

1
Искандарова Ш.Т., Шойимова Ш.С., Мирзаева Н.А. Психология: Дарслик.
– Т., 2009. – Б. 158.
38
чилар ҳаракатининг бошланиши ва давомийлигини аниқлаш учун,
аввало, улар ҳаракатининг ижтимоий хавфлилиги ва ҳуқуққа хилоф
эканлигини баҳолаш лозим. Маълумки, икки ёки ундан ортиқ шахс
ҳаракатларининг бошланиши ва давомийлиги иштирокчиликнинг
тизимли тузилиши билан мувофиқ тарзда ўрганилганда унинг ижти-
моий хавфлилигини ифода этади. Шунинг учун иштирокчиларнинг
ҳаракатлари Жиноят кодексининг Махсус қисм моддаси диспози-
циясида белгилаб қўйилган жиноий қилмишлар билан ўзаро боғлиқ
бўлиб, унинг содир этилиши (формал таркибли) ёки жиноий оқибат
келиб чиқиши (моддий таркибли) билан аниқланади.
Адабиётларда жиноятда иштирокчиликнинг объектив томони
ҳаракатсизликда ифодаланиши тўғрисидаги муаммо баҳс-мунозарага
сабаб бўлаётган масалалардан ҳисобланади. Бу масалада М. Д. Шарго-
родский қуйидаги фикрни билдиради: «Инсон ҳаракатсизлиги ҳеч
қачон, ҳеч нарсага зарар етказмайди ва шу сабабли бундай хулқ-атвор
ҳеч қандай оқибат билан сабабий боғланишни келтириб чиқармайди.
Шу боис ҳам ҳаракатсизликни муайян жиноий натижа билан сабабий
боғлиқ бўлишини ҳал қилиш муҳим масалага айланмаслиги керак.
Чунки у муайян ҳолатда инсоннинг ҳаракатсизлик учун жавоб бери-
шини англатади, холос»1.
Ҳаракатсизликни иштирокчиликка нисбатан татбиқ қилганда,
жиноят бажарувчисининг жиноят қонуни нормаси орқали бажариши
талаб этиладиган муайян ҳаракатларни содир этишга реал имконият ва
мажбурият бўла туриб, уни бажармаганлигидан келиб чиқади ҳамда
жиноят содир этишга ёрдам бериши ҳам ҳаракатсизликда намоён
бўлиши мумкин2, деб таъкидлайди А. Р. Кадиров. Ушбу фикрга қис-
ман қўшилиш мумкин, аслида ҳаракатсизлик – хулқ-атворнинг пассив
шакли. Шу сабабли, бизнингча, жиноят иштирокчиларининг ёрдамчи,
далолатчи ва ташкилотчи турларининг юридик белгилари уларнинг
ҳаракатсизликда содир этилиши мумкинлигини инкор этади.
Шунингдек, иштирокчиликнинг ҳамкорликда ҳаракат қилиши
(ягона жиноятни содир этиш учун биргаликда ўз ҳиссасини
қўшиши)ни ҳам кўпчилик муаллифлар иштирокчиликнинг объектив

1
Шаргородский М. Д. Избранные труды. – СПб., 2004. – С. 460.
2
Кадиров А.Р. Уголовно–правовые меры борьбы с соучастием в органи-
зованных группах и преступных сообществах: Автореф. дис... канд. юрид.
наук. – Т., 2006. – С. 17.
39
белгисига киритадилар1. Ҳамкорликда содир қилинган жиноят ўзида
иштирокчиларнинг умумий жиноий оқибат келтириб чиқаришига
қаратилган қилмишини англатади. Шу боис ҳам жиноятда қатна-
шаётган шахслардан бири кўпроқ (жиноятнинг объектив томонини
содир этиш, фаол ҳаракатлари билан жиноий оқибат келиб чиқишига
шароит яратиши ва бошқалар), бошқаси эса камроқ (маслаҳат бериш
ва бошқалар) ҳиссасини қўшиши мумкин. Бу ҳолатлар қилмишни
иштирокчиликда жиноят содир этилган деб квалификация қилишга
таъсир этмайди, аммо суд жазо тайинлаш вақтида ҳар бир иштирок-
чининг жиноятга қўшган ҳиссасини (жиноий оқибат келиб чиқишига
қўшган фаоллик даражасини) инобатга олиб, жазо муддатларини тур-
лича белгилайди.
Ҳамкорлик бир жиноятни содир этиш ёки жиноий фаолият билан
шуғулланишда икки ёки ундан ортиқ шахснинг иштирокидан далолат
беради. Иштирокчиларнинг жиноят содир этишда биргалашиб ҳаракат
қилиши объектив белгининг асосий қисмини ташкил этади. Жиноят
содир этишда биргалашиб қатнашишнинг моҳияти шундаки, айбдор-
ларнинг ҳаракати бир-бирига алоқадор бўлади ҳамда барча иштирок-
чилар учун ягона бўлган жиноий оқибатга олиб келади.
Бир нечта шахслар томонидан ҳамкорликда содир қилинган
жиноят уларнинг умумий жиноий оқибат келтириб чиқаришга бирга-
лашиб ўз ҳиссасини қўшишини англатади. Ҳамкорликдаги ҳаракат:
1) жиноят бир неча шахсларнинг умумий ҳамкорликдаги кучлари
йиғиндиси орқали содир этилиши; 2) жиноий оқибат ушбу шахслар
учун умумий, ягона бўлиши; 3) ҳар бир иштирокчининг ҳаракати
умумий жиноятни содир қилишда бошқа иштирокчиларнинг ҳаракат
қилиши учун зарур ва шарт ҳисобланиши; 4) жиноий оқибат ёки содир
этилган жиноий қилмиш (формал таркибли жиноятларда) ҳар бир
иштирокчининг қилмиши билан сабабий боғлиқликда бўлиши каби
элементлардан ташкил топади. Аммо жиноятда иштирокчиликдаги
ҳаракатлар доимо ихтиёрий бўлади, яъни ҳар бир иштирокчи ўзига
юклатилган вазифани (қилмишни) бажариш ёки бажармаслик ихтиёрига
эга бўлиши керак. Бироқ, мажбурлаш тарзида қилинган зўрлик нати-
жасида шахс мавжуд шароитда муайян ҳаракат қилиш имкониятидан
бутунлай маҳрум бўлмаган бўлса, жавобгарликдан озод этилмаслик
1
Акбаров Н. Иштирокчилик ва унинг турлари // Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг ахборотномаси. – 2013. – № 2. – Б. 7; Ермакова Л.Д. Понятие
соучастия // Энциклопедия уголовного права. Т. 6. Соучастие в преступлении.
– СПб., 2007. – С. 77.
40
масаласини кўриб чиқиш керак. Чунки шахс бундай вазиятларда ўз
иродасига боғлиқ ҳолда ҳаракатланиш эркинлигидан бутунлай маҳрум
бўлмайди.
Руҳий зўрлик эса, жисмоний тазйиқдан фарқли ўлароқ, шахс
иродасини бутунлай қамраб олмайди. Бундай қўрқитиш шахснинг
онги ва иродасига таъсир қилиши мумкин, лекин шахс бирон-бир
қарорга келишда ўзининг хоҳиш-иродаси билан пухта ўйлаб ҳаракат
қилиш имкониятидан маҳрум этилмайди. Шу сабабли юқорида
келтирилган вазиятларда шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки
озод қилиш масаласини ҳал этишда, албатта, шахс ҳаракатларини
охирги зарурат ҳолатида бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлаш керак.
Шу боис шахсни жиноят иштирокчиси тариқасида жиноий жавобгар-
ликка тортиш учун унинг бевосита содир этган қилмишинигина аниқ-
ламасдан, балки ушбу қилмишни бажариш имкониятлари мавжуд ёки
мавжуд эмаслиги тўғрисидаги масалани аниқлаш зарур бўлади. Агар
шахс қилмишини содир этаётганда ўзини ёки бошқа шахсларнинг
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятга эга эмас-
лиги аниқланса, қилмиш иштирокчиликни истисно этади.
Икки ёки ундан ортиқ шахс томонидан жиноят содир қилинаёт-
ган вақтда ҳар бир иштирокчининг ҳаракати гуруҳнинг барча аъзолари
ёки бир нечта аъзолари ёхуд битта аъзоси ҳаракати билан узвий
(тўғридан-тўғри) боғлиқ бўлади. Қилмишни иштирокчилик деб баҳо-
лаш учун шахс камида гуруҳнинг битта аъзоси билан алоқада бўлиб,
ҳаракатни содир этиши лозим. Иштирокчилар ҳаракати ўзаро боғлиқ-
лигининг хусусияти шундаки, битта иштирокчининг ҳаракати бажарув-
чининг ҳаракати учун зарур ва шароит яратиб берган бўлиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, жиноят
иштирокчилари улар учун умумий бўлган жиноий оқибатни келтириб
чиқаришга ўз ҳиссасини (кам ёки кўплигидан қатъи назар) қўшиши-
нинг ўзиёқ уни жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади. Бирга
бажарувчиликда (барча иштирокчилар жиноятнинг объектив томони-
ни бажаришида) жиноий оқибатнинг келиб чиқишига иштирокчилар
бевосита алоқадор бўладилар. Жиноятда жиноят иштирокчиларининг
турлари (ташкилотчи, ёрдамчи ва далолатчи) мавжуд ҳолатда эса улар
жиноятнинг объектив томонини бажаришда бевосита қатнашмаган бўл-
салар, гуруҳ учун умумий бўлган жиноий оқибатнинг келиб чиқишига
билвосита, яъни бажарувчининг ҳаракати орқали унга шароит яратиб
бериши (жисмоний ёки маънавий ёрдами) билан ўз ҳиссасини қўшиши
лозим. Демак, жиноятда иштирокчиликнинг объектив белгиларини
41
иштирокчиликнинг миқдор ва сифат белгиси, жиноят иштирокчилари
учун умумий бўлган жиноий оқибат, уларнинг қилмиши ва келиб чиққан
жиноий оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш ташкил этади. Жиноятда
иштирокчиликнинг миқдор белгиси жиноятда жиноий жавобгарликка
тортиладиган икки вa ундaн oртиқ шaxснинг иштирок этишини, сифат
белгиси эса, жиноят иштирокчиларининг қилмишни ҳамкорликда ва
ўзаро хабардорлик асосида содир этишини назарда тутади.
Ўз навбатида, ижтимоий хавфли қилмишни ҳамкорликда содир
этиш, жиноят бир нечта шахсларнинг ҳамкорликдаги кучлари орқали
содир этилганлиги; келиб чиқадиган жиноий оқибат ушбу шахслар
учун умумий бўлиши; ҳар бир иштирокчининг ҳаракати, умумий
жиноятни содир қилишда бошқа иштирокчиларнинг ҳаракат қилиши
учун зарур ва шарт ҳисобланишидан иборат бўлади. Икки ёки ундан
ортиқ шахс қилмишида юқорида таъкидланган белгиларнинг аниқлан-
маганлиги қилмишни иштирокчилик деб баҳолашни истисно этади.
Жиноятда иштирокчиликнинг навбатдаги белгиси унинг субъек-
тив белгилари ҳисобланади. Жиноят ҳуқуқи доктринасида иштирок-
чиликнинг субъектив белгиларига оид муаммоларни ўрганишга катта
эътибор қаратилади. Чунончи, икки ёки ундан ортиқ шахснинг бирга-
лашиб жиноят содир этиши жараёнида улар ўртасида муайян субъек-
тив алоқадорликнинг мавжуд бўлмаслиги қилмишни иштирокчилик
деб топишни инкор этади. Шу нуқтаи назардан шахслар томонидан
биргаликда содир этиладиган ижтимоий хавфли қилмишни иштирок-
чилик сифатида баҳолаш учун унинг субъектив белгиларини аниқлаш
муҳим аҳамият касб этади.
Тергов ва суд амалиёти материаллари таҳлили жиноятда ишти-
рокчиликка оид масалалар бўйича йўл қўйилаётган хатоларнинг катта
қисми иштирокчиликнинг субъектив белгилари билан боғлиқлигидан
далолат беради. Шунинг учун иштирокчиликда содир этиладиган ҳар
бир ҳолатнинг объектив белгилари билан бир қаторда субъектив бел-
гиларини ҳам аниқлаш талаб этилади. Ушбу талабга риоя қилмаслик
суд хатоликлари келиб чиқишга олиб келиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда жиноят ҳуқуқи назарияси ва
амалиётида ушбу масалага доир бир қатор мунозарали ҳолатлар мав-
жудлиги сабаб бу борада ягона тўхтамга келинмаган. Бундай баҳс-
мунозаралар иштирокчиликнинг субъектив белгиларини мутаносиб-
лаштириш; эҳтиётсизликдаги иштирокчилик ёки эҳтиётсизлик жиноят-
ларида иштирокчиликнинг мавжуд бўлиш имкониятларини белгилаш;
иштирокчиликда содир этилган жиноятларда бир ёки икки томонлама
42
субъектив алоқадорлик масаласи; икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг
биргаликдаги ҳаракати туфайли жиноят қонуни билан қўриқланадиган
ижтимоий муносабатларга эҳтиётсизлик оқибатида зарар етказиш;
мураккаб айбли жиноятларда иштирокчилик хусусиятлари; иштирок-
чилик субъектив белгиларининг жиноятларни квалификация қилишга
таъсири каби масалаларда кузатилади.
Чунончи, юридик адабиётларда иштирокчиликнинг субъектив
белгилари борасида турли фикрлар билдирилган. Масалан,
М. Х. Рустамбаев «ҳар бир иштирокчининг ҳамма учун умумий
натижага эришишига интилиши» ва «жиноятни биргаликда амалга
ошириш ҳақидаги ўзаро хабардорлик ва иштирокчилар ҳаракатлари-
нинг мувофиқлашганлиги»ни1 иштирокчиликнинг субъектив белгисига
киритса, С. С. Мухамаджонов иштирокчиларнинг жиноятни биргаликда
қасддан содир этиш; ҳар бир иштирокчининг қасди барча жиноятчилар
учун ягона бўлган жиноий натижага эришишга қаратилганлиги; ҳар бир
иштирокчи ўз ҳаракатлари ва бошқаларнинг ҳаракатларини ижтимоий
хавфли эканлигини англаганлигини2 иштирокчиликнинг субъектив
белгилари сифатида қайд этади. С. А. Якубов ва И. А. Соттиевлар эса
«иштирокчиликнинг фақат қасддан содир этиладиган жиноятларда
мавжуд бўлиши» ва «жиноятда қатнашаётган икки ёки ундан ортиқ
шахснинг жиноят содир этаётганликлари ҳақида ўзаро хабардор бўлиш-
лари»3ни иштирокчиликнинг субъектив белгиларига киритадилар.
Шунингдек, Н. Г. Иванов «иштирокчилар қасдининг умумийлиги ва
улар томонидан қасддан жиноят содир этилишини»4 иштирокчилик-
нинг субъектив белгисига тааллуқли дейди. Юқорида келтирилган
фикрлар иштирокчиликнинг субъектив белгиларини қайсидир даража-
да ифодаласа-да, назаримизда уларни янада аниқлаштириш, унинг

1
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. I том.
Умумий қисм. Жиноят тўғрисида таълимот. Олий таълим муассасалари учун
дарслик. – Т., 2010. – Б. 261.
2
Мухамаджонов С. С. Жиноий жавобгарликни индивидуаллаштиришда
иштирокчилик институтининг долзарб масалалари: Юрид. фан. номз. ... дис. –
Т., 2010. – Б. 12.
3
Соттиев И.А. Уюшган гуруҳлар томонидан содир этиладиган жиноят-
ларни квалификация қилиш: Ўқув қўлланма. – T., 2012. – Б. 16; Жинoят
ҳуқуқи. Умумий қисм: Дaрслик (Тўлдирилган ва қайта ишланган иккинчи
нашри) / Р. Кабулов, А. А. Отажонов вa бoшқ. – Т., 2012. – Б. 237.
4
Иванов Н.Г. Уголовное право. Общая часть: Учебник для бакалавров. –
2-е изд., перераб. и доп. – М., 2014. – С. 318.
43
алоҳида хусусиятларини инобатга олган ҳолда тизимлаштириш керак.
Шу нуқтаи назардан иштирокчиликнинг субъектив белгиларига
тизимли равишда ёндашган ҳолда кўриб чиқамиз.
Иштирокчиликнинг субъектив белгиларидан биринчиси –ишти-
рокчиликнинг фақат қасддан содир этиладиган жиноятларда бўлиши.
Жиноятда иштирокчиликнинг субъектив белгиси, айни пайтда унинг
жиноят қонунида (ЖК 27-м.) «икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг
қасддан жиноят содир этишда биргаликда қатнашиш» деб ифодалан-
ган тушунчасидан келиб чиқади. Зеро, икки ёки ундан ортиқ шахснинг
жиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши, аввало, барча иштирок-
чиларнинг умумий жиноий натижага биргалашиб интилишини назарда
тутади. Шунинг учун ҳам икки ёки ундан ортиқ шахс томонидан
биргаликда содир этиладиган жиноятларда тасодифий ҳолат мавжуд
бўлмайди. Демак, эҳтиётсизликда содир этиладиган жиноятларда икки
ёки ундан ортиқ шахснинг умумий жиноий натижага эришишга қара-
тилган интилиши кузатилмайди.
Аммо, юридик адабиётларда жиноятда иштирокчиликнинг қандай
турдаги жиноятларда бўлиши мумкинлиги бир хилда ҳал этилмаган.
Жумладан, мазкур муаммони таҳлил қилган Г. Биндер1, А. И. Рарог2,
В. А. Нерсесян3 ва Д. А. Безбородов4лар эҳтиётсизлик натижасида
содир этилган жиноятларда иштирокчилик мавжуд бўлиши мумкинлиги
тўғрисидаги фикрни асослашга уринишган. Уларнинг ёзишича,
эҳтиётсизлик натижасида содир этилган жиноятларда иштирокчилик-
нинг бирга бажарувчилик тури ва қолган турлари эса икки айбли
жиноятларда кузатилади. Бундай жиноятлар ҳам қасд (қасддан бадан-
га оғир шикаст етказиш натижасида эҳтиётсизлик оқибатида одам
ўлиши), ҳам эҳтиётсизликда (транспорт воситалари ҳаракати ёки
улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) содир этилиши

1
Guyora Binder. Felony murder / Stanford Law Books/Stanford University
Press, 2012. – P. 213–248.
2
Рарог А.И. Уголовная ответственность за неосторожное сопричинение //
Уголовное право в XXI веке: Материалы Международной научной конферен-
ции, состоявшейся на юридическом факультете МГУ им. М.В. Ломоносова 31
мая – 1 июня 2001 г. / Ред. кол. Г.Н. Борзенков и др. – М., 2002. – С. 62–70.
3
Нерсесян В. А. Ответственность за неосторожные преступления: Авто-
реф. дис. … д-ра юрид. наук. – М., 2006. – С. 18.
4
Безбородов Д.А. Методологические основы учения об уголовной ответ-
ственности за совместное преступное деяние: Автореф. дис. … д-ра юрид.
наук. – СПб., 2007. – С. 58.
44
мумкин. Бироқ, биз эҳтиётсизлик натижасида содир этилган жиноят-
ларда иштирокчилик бўлиши мумкинлигини юқорида келтирилган
асослардан келиб чиққан ҳолда қўллаб-қувватлай олмаймиз. Чунки
эҳтиётсизлик натижасида содир этилган жиноятларда иштирокчилик-
нинг мавжуд бўлиш имкониятлари, биринчидан, иштирокчиликнинг
юридик табиатига зид келади, иккинчидан, бу ҳолат суд амалиётида
кўплаб муаммоларга ва хатоликларга, шунингдек жиноий репрессияга
олиб келиши мумкин.
Шуни қайд этиш жоизки, суд амалиёти материаллари таҳлили-
нинг кўрсатишича, жиноятда иштирок этаётган шахслар ҳар доим ҳам
содир этаётган ижтимоий хавфли қилмишининг жиноят қонунида қай
даражада белгиланганлиги ёки жиноий жавобгарликка тортиш шарт-
лари ёхуд квалификацияга оид белгилари тўғрисида аниқ маълумот-
ларга эга бўлмайдилар. Улар фақат содир этаётган қилмишининг ижти-
моий хавфли ва ҳуқуққа хилоф эканлигини англайдилар, холос. Шун-
дан келиб чиқадиган бўлсак, жиноятда иштирокчилик мураккаб айбли
жиноятларда кузатилиши мумкин. Чунки мураккаб айбли жиноятлар
қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш қасддан содир
этилиши мумкинлигини назарда тутади. Бу, биринчидан; иккинчидан,
одатда мураккаб айбли жиноятларни икки ёки ундан ортиқ шахслар
томонидан содир этишда жиноятни олдиндан режалаштириш ва уни
содир этишни келишиб олиш учун имконият мавжуд бўлади; учинчи-
дан, ўз навбатида, жиноят қонуни (ЖК 23-м.) мураккаб айбли жиноят-
ларни қасддан содир этилган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, қонун-
да тузилишига кўра мураккаб айбли жиноятларда икки ёки ундан
ортиқ шахс иштирок этаётганда, улар ўз қилмишларининг ижтимоий
хавфлилик хусусиятини англай олади, жиноий қилмишни амалга
ошириш учун умумий қасд билан ҳаракат қилади, жиноий қилмиши
натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ижтимоий хавфли оқибат-
ларга кўзи етади, аммо бари бир қонунда назарда тутилган жиноий
оқибат келиб чиқмаслигига асоссиз бўлса-да, умид қиладилар.
Мухтасар қилиб айтганда, жиноятда иштирокчилик фақат қасд-
дан содир этиладиган жиноятларга нисбатан содир этилади ва мурак-
каб айбли жиноятларда ҳам кузатилиши мумкин. Эҳтиётсизлик жиноят-
ларининг содир этилиши ўз хусусиятига кўра, икки ёки ундан ортиқ
шахс қилмишининг ҳамкорликда ва ўзаро келишган ҳолда содир
этишга имкон бермаганлиги боис ҳам бундай жиноятларда иштирок-
чилик мавжуд бўлмайди.

45
Жиноятда иштирокчиликнинг субъектив белгиларидан иккинчиси
– жиноятда иштирок этаётган барча шахслар албатта ижтимоий
хавфли қилмишни қасддан содир этишлари шартлиги. Жиноятда
иштирокчиликнинг субъектив белгилари мавжудлигини аниқлашда,
албатта, иштирокчиликдаги айб шаклига алоҳида тўхталиш лозим.
Қонун (ЖК 27-м.) иштирокчилар қилмишининг субъектив томони
айбнинг қайси шаклда ифодаланиши зарурлигини белгиламайди. Унда
фақат иштирокчиликнинг «қасддан жиноят содир этиш» белгиси кўр-
сатилган, холос. Бу эса, юқорида таъкидлаганимиздек, иштирокчилик-
нинг фақат қасддан содир этиладиган жиноятларга нисбатан бўлиши
лозимлигини англатади. Суд амалиёти материалларининг таҳлили
шуни кўрсатадики, икки ёки ундан ортиқ шахс томонидан биргаликда
содир этилаётган жиноятлар ҳар доим ҳам қасддан содир этилавер-
майди. Аксарият ҳолларда икки ёки ундан ортиқ шахс эҳтиётсиз хулқ-
атвори натижасида жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий
муносабатларга биргаликда зарар етказиши ҳам мумкин. Хўш бундай
ҳолда иштирокчилик масаласи қандай ҳал қилинади? Бунинг учун,
аввало, биргаликда жиноят содир этаётган шахсларнинг ўзи ва бошқа
иштирокчиларнинг қилмишини ижтимоий хавфлилиги, жиноятни бир-
галикда амалга ошираётганлиги ҳамда қонунда назарда тутилган
жиноят таркибининг объектив томони ва унинг оқибатларига бўлган
руҳий муносабатини аниқлаш талаб этилади.
Чунончи, жиноятда иштирок этаётган ҳар бир шахс бошқалар
билан бирга жиноят содир этаётганда, ушбу жиноятнинг бошқа ишти-
рокчилар учун ҳам умумий эканлигини ҳамда ушбу жиноятни содир
этишда ўзининг аниқ вазифасини билишига кўра, жиноят содир
этилишида бир ўзи ҳаракат қилмаётганлигини англаши лозим. Демак,
кўриб турганимиздек, иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларда
қасднинг хусусияти икки босқичли бўлиб, биринчидан, жиноят ишти-
рокчиси ўзининг ва иккинчидан, бошқа иштирокчилар қилмишининг
ижтимоий хавфлилигини англаган бўлишини тақозо этади. Бунда
жиноятнинг ҳар бир иштирокчиси ҳеч бўлмаганда жиноятнинг объек-
тив ва субъектив белгиларининг умумий хусусиятларини англаши ва
ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфли оқибатларини кўра билган бўли-
ши керак. Зеро, мазкур ҳолат ҳар бир иштирокчининг келиб чиқадиган
жиноий оқибатга қўшаётган ўз ҳиссаси ҳақида билишини англатади ва
улар фаолиятидаги муайян қилмишнинг ўзаро субъектив алоқадорлик-
ка таянишини ифода этади. Шу сабабли ҳам жиноят, агар бир нечта
шахслар ҳаракатининг бирлашиши натижасида содир этилиб, бироқ
46
уларнинг ҳар бири жиноят содир этишдан бошқа-бошқа жиноий мақ-
садни кўзлаган бўлсалар, бундай қилмиш иштирокчилик сифатида
баҳоланмайди.
Шу ўринда жиноят иштирокчиларининг жиноий қасди жиноят
қонуни билан қўриқланаётган ижтимоий муносабатларга, яъни жиноят
объектига нисбатан қандай хусусиятда бўлиши керак? деган савол
туғилади. Чунки субъектив нуқтаи назардан шахс жиноят содир
этаётган вақтда ҳар доим ҳам жиноят объекти тўғрисида аниқ маълу-
мотга эга бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли жиноят иштирокчилари
жиноят қонунининг айнан қайси нормаси билан қўриқланаётган
муайян ижтимоий муносабатга тажовуз қилишини аниқ йўналти-
равермайди. Унинг ҳаракатлари аксарият ҳолларда ноаниқ ёки муқо-
бил хусусиятга эга бўлади. Агар иштирокчиликда содир этилаётган
жиноятларда иштирокчиларнинг жиноят содир этишга бўлган руҳий
муносабати ноаниқ ёки муқобил қасд хусусиятига эга бўлса, уларнинг
қилмиши фактик равишда келиб чиққан жиноий оқибат бўйича ҳуқу-
қий баҳоланиши керак. Муаммога ушбу нуқтаи назардан қараладиган
бўлса, иштирокчиларнинг жиноий қасди бажарувчи томонидан содир
этиладиган жиноятнинг асосий бевосита объекти билан тўлиқ қамраб
олиниши лозимлигини англатмайди. Шунинг учун ҳам бундай ҳолатда
жиноят иштирокчилари томонидан жиноятнинг турдош объектини
англаб етганлиги етарли ҳисобланади, бироқ улар биргаликда содир
этаётган ижтимоий хавфли қилмиши натижасида зарар етказиладиган
жиноят объектининг умумий хусусиятларини англаган бўлиши дар-
кор. Акс ҳолда, бундай қилмиш иштирокчиликни ташкил этмайди.
Айбнинг тузилиши уни тавсифловчи мезонлар ичида асосий
ўринни эгаллайди. Айни пайтда, айб аниқ жиноий фаолиятда ўз ифо-
дасини топувчи муайян руҳий муносабатни назарда тутади. Бундай
руҳий муносабат ўзида интеллектуал ва иродавий белгиларнинг
умумийлигини ифода этади. Айтиш керакки, айбнинг интеллектуал ва
иродавий белгилари, қачонки жиноятнинг объектив белгиларини ўзида
акс эттирса ва у билан муайян алоқадорликда бўлсагина айб шаклини
ташкил этади. Шундан келиб чиқсак, иштирокчиликда содир этилаёт-
ган жиноятларда ҳам айбнинг тузилиши ўзига хос хусусиятларга эга
бўлиб, у иштирокчилар қасдининг интеллектуал ва иродавий белги-
лари мавжуд бўлишини назарда тутади. М. Х. Рустамбаев бу масалага
алоҳида эътибор қаратиб, иштирокчиликда содир этилган жиноятлар
таркибининг субъектив томони, яъни интеллектуал элементи жиноят
иштирокчилари ўз қилмишлари ҳамда биргаликдаги ҳаракатларининг
47
ижтимоий хавфлилигини англаши, иродавий элементи эса жиноий
натижага эришиш нияти ёки биргаликдаги хатти-ҳаракатларини бир-
лаштириш орқали бу натижага эришилишига онгли йўл қўйишда
ифодаланадиган қасд билан белгиланишини таъкидлаган1. Аммо, наза-
римизда, иштирокчиликдаги қасднинг интеллектуал белгиси қуйида-
гиларни қамраб олади: а) шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик
хусусиятларини англаши; б) жиноят содир этишда иштирок этаётган
бошқа шахслар қилмишининг ижтимоий хавфлилигини англаши; в) ўз
қилмишининг режалаштирилаётган ёки содир этилаётган жиноят
билан ўзаро алоқадор эканлигини англаши; г) биргаликдаги қилмиши-
нинг ҳамкорликдаги жиноий натижасини олдиндан кўриш мумкин-
лиги назарда тутилади. Иродавий белгиси эса муайян жиноятда бирга-
ликда иштирок этишни хоҳлаши ва моддий таркибли жиноятларда
жиноий оқибатни биргаликда юз беришини исташида ифодаланади.
Ш. Бердиевнинг ёзишича, мазкур ҳолат иштирокчиликнинг
уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма шаклларига нисбатан татбиқ этилса,
унда ҳам уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкилотчиси субъектив
томонини, яъни бажарувчи, бошқа иштирокчилар уюшган гуруҳ ёки
жиноий уюшма манфаатларида ҳаракат қилганликларини англаши,
ташкил этилаётган уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма эришиши
кўзланган мақсадларнинг умумийлигини англашини аниқлаш лозим.
Гуруҳ ёки уюшма аъзоларининг онги ва иродаси фақат ўз қилмишини-
гина эмас, балки бошқа аъзоларининг қилмишига тегишли ҳолатларни
ҳам қамраб олган бўлиши керак. Фақат шундай ҳолатда жиноятда
иштирокчилик ҳақида сўз юритиш мумкин2.
Жиноят субъектив томонининг факультатив белгилари ҳисоблан-
ган мотив ва мақсад ҳам иштирокчиликда содир этиладиган жиноят-
ларда ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Иштирокчиларнинг жиноятдан
кўзлаган мотив ва мақсадлари бир-бирига мос келмаслиги мумкин.
Шунинг учун, агар одам ўлдиришда иштирокчилардан бири ўч олишни
кўзласа, иккинчиси тамагирлик ниятини кўзлаши мумкин. Шу сабабли
иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларда уларнинг жиноятдан
кўзланган мотив ва мақсади жиноят квалификациясига таъсир кўрсат-
1
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.,
2010. – Б. 241–242.
2
Бердиев Ш. Жиноят қонунларининг либераллаштирилиши жараёнида
жиноий жавобгарликдан озод қилишни такомиллаштириш муаммолари:
Юрид. фан. д-ри ... дис. – Т., 2011. – Б. 172.
48
маслиги керак. Бироқ, агар жиноятнинг мотив ва мақсади жиноят тар-
кибининг зарурий белгилари қаторига киритилган бўлса, ундай ҳолда
жиноятнинг мотив ва мақсади ҳеч бўлмаганда битта иштирокчининг
жиноий нияти билан қамраб олинган бўлиши ҳамда қолган иштирок-
чилар бу ҳақда хабардор бўлишлари талаб этилади. Иштирокчилар-
нинг жиноят таркибининг квалификация қилинувчи ёки оғирлашти-
рувчи белгиларига бўлган руҳий муносабати ва унинг ҳуқуқий
баҳоланиши ҳам ушбу қоидадан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади.
Таъкидлаш керакки, одатда иштирокчилик учун тўғри қасд типик
ҳисобланади. Шунинг учун айрим олимлар иштирокчилик учун фақат
тўғри қасд бўлиши лозим1 десалар, бошқалар формал таркибли ва
жиноятнинг мотив ва мақсадини жиноят таркибининг зарурий белгиси
сифатида назарда тутган жиноятларда фақат тўғри қасд, бироқ
жиноятнинг мотив ва мақсади жиноят таркибининг зарурий белгиси
сифатида назарда тутилмаган жиноятлар эса ҳам тўғри, ҳам эгри қасд
бўлиши мумкин2, деб фикр билдирадилар. Бошқа бир гуруҳ олимлар
эса иштирокчилик учун ҳам эгри ва тўғри қасд хослигини таъкид-
лайдилар3. Аммо, бизнингча, иштирокчиликдаги қасд турини ушбу
институтнинг бир бутунлигини ҳисобга олган ҳолда белгилаш нотўғри
бўлади. Чунки иштирокчиликнинг ташкилотчи ва далолатчи турининг
қонунда белгиланган тушунчаси, уларни эгри қасддан содир этилиши
мумкинлигини инкор қилади. Сабаби улар аниқ жиноятни ташкиллаш-
тириши ва бошқа шахсни жиноят содир этишга ундаши учун аниқ
жиноятнинг содир этилишини ва ушбу жиноят натижасида келиб
чиқадиган оқибатни хоҳлаши шарт. Бажарувчи ва ёрдамчининг қил-
миши тўғри ёки эгри қасдда содир этилиши мумкин. Чунки бажарувчи
ва ёрдамчи жиноят оқибатларини нафақат хоҳлаши, балки унга онгли
равишда йўл қўйиши ҳам мумкин.

1
Cynthia L., Angela P. Harris. Criminal law: cases and materials / St. Paul,
MN: West Academic Publishing, 2014 – Р. 698; Наумов А.В. Практика примене-
ния Уголовного кодекса Российской Федерации: комментарий судебная прак-
тика и доктринальное толкование (постатейный). – М., 2005. – С. 50.
2
Кадиров А.Р. Жиноятда иштирокчиликнинг объектив ва субъектив
белгилари // Qonun himoyasida. – 2004. – № 2. – Б. 26–30; Joecks W. Studienkom-
mentar Strafgesetzbuch. 6. Auflage. München: Verlag C. H. Beck, 2005. – S. 578.
3
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.,
2010. – Б. 261; Jonathan H. Criminal law: text, cases, and materials / Oxford,
United Kingdom; New York: Oxford University Press, 2014. – P. 848; ва бошқ.
49
Юқоридагилар билан бирга, биз кўриб чиқаётган муаммо нуқтаи
назаридан яна бир жиҳатга эътибор қаратишни муҳим деб ҳисоблай-
миз. Хусусан, жиноят ҳуқуқи доктринасида иштирокчилик нафақат
қасддан, балки эҳтиётсизликдан ҳам содир этилиши мумкинлиги
таъкидланади. Н. Мухторовнинг фикрича, «...жиноят ҳуқуқи фанидаги
жиноий жавобгарлик таълимотида эҳтиётсизликда икки ёки ундан
ортиқ шахслар томонидан жиноят содир этилиш ҳолларига йўл қўйи-
лади»1. Шу билан бирга, А. П. Козлов «... иштирокчилик тўғрисидаги
асосий таълимот иштирокчиликни эҳтиётсизлик оқибатида бирдан
ортиқ шахс томонидан жиноят содир этилмайди, деган фикрга олиб
келиши мумкин эмас»2, деб ёзади. Шунингдек, суд амалиётида эҳтиёт-
сизлик иштирокчилиги эҳтимолини инобатга олиб, иштирокчилик
тушунчасидаги «қасддан» атамаси «айбли» атамаси билан алмашти-
рилиши лозим»3, деб ҳисоблайди.
Ўз навбатида, биз эҳтиётсизликда иштирокчилик бўлиши мумкин
деган фикрларга қўшила олмаймиз. Зотан, иштирокчиликнинг фақат
қасддан содир этиладиган жиноятларда мавжуд бўлиши тўғрисидаги
фикр мамлакатимизда чоп этилган юридик адабиётларида4 ҳам кўп
маротаба таъкидланган. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, юқорида
таъкидлаганимиздек, эҳтиётсизликдан содир этиладиган жиноятларда
иштирокчиликни назарда тутиш нафақат иштирокчилик институти-
нинг қонунчилик тузилмасига, балки иштирокчиликнинг мазмун-
моҳиятига тўла зиддир.
Шу ўринда масаланинг яна бир жиҳатига эътибор қаратиш керак.
Дарҳақиқат, икки ёки ундан ортиқ шахснинг эҳтиётсизлик оқибатида
жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга

1
Мухторов Н. Жиноят қонунида айбнинг эҳтиётсизлик шакли муаммо-
лари: Юрид. фан. номз. ... дис. – Т., 2009. – Б. 74–75. Мухторов Н. Жиноят
қонунининг айбни эҳтиётсизлик шакли билан боғлиқ нормаларини такомил-
лаштириш масаллалари // Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига 15 йил:
Илмий амалий конференция материаллари тўплами. – Т., 2010. – Б. 114.
2
Козлов А.П. Соучастие: традиции и реальность. – Красноярск, 2000. –
С.13
3
Козлов А.П. Соучастие: уголовно-правовые проблемы: Автореф. дис. …
д-ра юрид. наук. – СПб., 2003. – С. 25.
4
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар.
Умумий қисм. – Т., 2006. – Б. 162.; Усмоналиев М. Жиноят ҳуқуқи. Умумий
қисм. – Т., 2005. – Б. 274; Балеев С.А. О понятии соучастия в преступлении в
действующем уголовном законе // Российский следователь. – 2010. – № 13. –
С. 17–19.
50
биргалашиб зарар етказиши битта шахс томонидан содир этилган
эҳтиётсизлик жиноятига қараганда ижтимоий хавфини оширади. Шу
сабабли ҳам сўнгги йилларда адабиётларда мазкур ҳолатни жиноят
қонунчилигининг алоҳида нормасида белгилаш лозимлиги таъкид-
ланмоқда. Масалан, А. Н. Мондохонов ва Д. В. Савельевлар жиноят
қонунчилигида эҳтиётсизлик оқибатида бирга зарар етказиш инсти-
тутини жорий этиш ва легаллаштириш1 лозимлигини айтишади.
А.Н. Мондохоновнинг ёзишича, эҳтиётсизлик оқибатида бирга зарар
етказиш деганда, икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликдаги
ҳуқуққа хилоф қилмиши натижасида Кодекснинг Махсус қисми
нормаларида назарда тутилган ижтимоий муносабатларга эҳтиёт-
сизлик оқибатида зарар етказиш, шунингдек қасддан содир этиладиган
жиноятларнинг мазкур нормаларида квалификация қилинувчи ёки
алоҳида квалификация қилинувчи ҳолатлар сифатида назарда тутилган
оқибатларига эҳтиётсизлик орқали зарар етказиш тушунилади2.
Демак, тергов ва суд статистикасига назар ташлайдиган бўлсак,
бугунги кунда жиноят қонуни билан қўриқланган ижтимоий муноса-
батларга эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг
бирлашиб зарар етказиш факти бор-йўғи 0,1 фоизни ташкил қилмоқда.
Шу сабабли, бизнингча, эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ
шахснинг биргалашиб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимо-
ий муносабатларга зарар етказиши, битта шахс томонидан эҳтиётсиз-
ликда содир этилган жиноятдан хавфлилик даражаси бўйича фарқла-
нишидан қатъи назар, бу масалани ушбу қилмиш учун жиноят қонуни-
да жавобгарликни назарда тутувчи санкция доирасида индивидуал
тарзда ҳал қилиш мақсадга мувофиқдир. Чунки бу ҳолат жиноий реп-
рессиянинг олдини олади.
Иштирокчиликнинг субъектив белгиларидан учинчиси, бу жиноят
иштирокчилари ўртасида икки томонлама субъектив алоқадорлик-
нинг мавжуд бўлишидир. Жиноят ҳуқуқи назариясида иштирокчилик-

1
Савельев Д.В. Преступная группа в сфере уголовной ответственности:
Дис. ... канд. юрид. наук. – Екатеринбург, 2000. – С. 21; Мондохонов А.Н.
Формы соучастия в преступной деятельности: Дис. ... канд. юрид. наук. – М.,
2005. – С. 17.
2
Мондохонов А.Н. Формы соучастия в преступной деятельности: Дис. ...
канд. юрид. наук. – М., 2005. – С. 18; Д.В. Савельев «бир неча шахсларнинг
эҳтиётсизлик оқибатида бирлашиб жиноят содир этишини эҳтиётсизлик
оқибатида бирга зарар етказиш» деб тушунади // Савельев Д.В. Преступная
группа в сфере уголовной ответственности: Дис. ... канд. юрид. наук. –
Екатеринбург, 2000. – С. 114.
51
да содир этилган жиноятда улар ўртасида бир ёки икки томонлама
субъектив алоқадорлик мавжуд бўлиши борасидаги қарашлар баҳс-
мунозаралидир. Бу борада назарияда икки хилдаги ёндашув илгари
сурилган.
Биринчи ёндашувга кўра, «иштирокчилик бир томонлама субъек-
тив алоқадорлик ҳолатида ҳам мавжуд бўлади»1, деган фикр илгари
сурилади. Ушбу фикр тарафдорлари назарида бажарувчи жиноятни
бошқа шахс унга ёрдам бераётганлигини англамаган ҳолда содир этиб,
бироқ ёрдамчи жиноят содир этилишида бажарувчи томонидан анг-
ланмаган тарзда ёрдам берган бўлиб, бундай қилмиш бир томонлама
субъектив алоқадорликка эга бўлса-да, уни иштирокчилик деб баҳо-
лаш керак2, дейдилар. Уларнинг назарида ёрдамчининг бу каби
жиноий хулқ-атвори иштирокчиликнинг барча объектив ва субъектив
белгиларини ўзида қамраб олади. Шу билан бирга, В. В. Васюков
«Бажарувчи ва ташкилотчи ўртасидаги субъектив алоқа ҳар доим икки
томонламалик хусусиятга эга бўлиши керак, бироқ ёрдамчи ва
далолатчининг бажарувчи билан субъектив алоқаси бир томонлама
ҳам бўлиши мумкин»3, деб ёзади. Агар мазкур нуқтаи назардан келиб
чиқилса, жиноят содир этилишида мавжуд бўлган бир томонлама
субъектив алоқадорликни иштирокчилик деб топиш мумкин, деган
фикрга келинади. Мазкур нуқтаи назар бугунги кунда АҚШ қонунчи-
лигида ўз ифодасини топган. Хусусан, АҚШ қонунчилиги бажарув-
чига нафақат била туриб ёрдам берганларни, балки эҳтиётсизлик
оқибатида улар билан бирга зарар етказган шахсларни ҳам жиноят
иштирокчилари деб топади4.
Аммо, назаримизда, икки ёки ундан ортиқ шахснинг бир томон-
лама субъектив алоқадорликка эга ҳолда содир этган ижтимоий хавфли
қилмишини иштирокчиликда содир этилган жиноят деб баҳолаш бир
қатор салбий оқибатларга олиб келиши мумкин ва бу ҳолат мамлака-
тимизда олиб борилаётган жиноятчиликка қарши кураш сиёсатининг
асосий мақсадларига ҳам тўғри келмайди.

1
Козлов А. П. Соучастие: традиции и реальность. — СПб., 2001. – С. 71.
2
Ўша ерда.
3
Васюков В.В. Виды соучастников в уголовном праве России: Дис. ...
канд. юрид. наук. – СПб., 2008. – С. 158.
4
Edward E. Research handbook on human rights and humanitarian law.
Imprint: Cheltenham, UK; Northampton, MA, USA, 2013. – P. 234–235;
Козочкин И. Д. Уголовное право США: успехи и проблемы реформирования.
— СПб., 2007. – С. 224.
52
Иккинчи ёндашувга кўра, икки ёки ундан ортиқ шахснинг бир
томонлама субъектив алоқадорликка эга ҳолда содир этган ижтимоий
хавфли қилмиши иштирокчиликни ташкил этмайди. А. И. Плотни-
ковнинг таъкидлашича, «жиноятда иштирокчилик фақат икки томон-
лама субъектив алоқани назарда тутади, яъни қачонки А. унга Б. ёрдам
бераётганлигини тушунса, Б. ҳам унга А. ёрдам бераётганлигини анг-
лаши керак. Бундан ташқари иштирокчиликда ҳар иккала томон на-
фақат умумий жиноий натижага эришиш учун бирга ҳаракат қилаёт-
ганлигини билиши, балки унинг мазмунини ҳам ўзаро тушуниши
керак»1.
Бу ерда, албатта, қуйидагиларга ҳам ойдинлик киритиш талаб
этилади: Бажарувчи бошқа иштирокчилар ҳақида, уларнинг жиноий
мақсади ёки содир этилаётган қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги ва
унинг аниқ мазмун-моҳиятини тўлиқ билиши шарт-ми ёки йўқ? Ёхуд
қилмиш иштирокчиликни ташкил этиши учун бажарувчи унга кимдир
кўмаклашаётганлигини билишининг ўзи кифоя бўладими? Ёки шахс иш
ҳолатидан келиб чиққан ҳолда жиноятни бошқалар билан биргаликда
содир этаётганлигини англаши шарт ёки мумкин бўлиши керакми?
Агар юқорида келтирилган талабдан келиб чиқадиган бўлсак,
бажарувчи унга бошқалар томонидан ёрдам берилаётгани ҳақида
тўлиқ маълумотга эга бўлиши талаб этилмайди. Бироқ, унга кўмакла-
шаётган шахснинг содир этилаётган жиноий қилмишдан манфаатдор
ёки умумий жиноий мақсадни кўзлаётганлиги ҳамда биргаликда
жиноят содир этаётганлигини англаган бўлиши керак. Демак, жиноят
содир этилишида иштирокчилар бир-бирининг мавжудлиги ҳамда
уларнинг шахси ҳақида билмаслиги умумий жиноий натижага эри-
шишда бошқалар билан биргаликда келиб чиқадиган жиноий оқибатни
кўра олиш мумкинлигини инкор этмайди. Ундан ташқари, бажарувчи
содир этилаётган қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги ҳамда унинг
аниқ мазмун ва моҳиятини билиши керак. Акс ҳолда унга кўмакла-
шаётган бошқа иштирокчиларнинг қилмишини иккинчи даражали деб
билади ва натижада бошқадан ёрдам кутмаган ҳолда бажарувчининг
ўзи жиноий қилмишни режалаштиради ва ўзи содир этади.
Шунингдек, ёлғон тасаввурлар натижасида бажарувчига ҳақи-
қатда мавжуд бўлмаган жиноят иштирокчиси ҳақида уқтирилиб,

1
Плотников А.И. Объективные и субъективные признаки соучастия в
преступлении // Вестник Оренбургского государственного университета. –
2004. – № 3. – С. 86.
53
бажарувчи унга ёрдам бераётган шахс ҳақида нотўғри тасаввури
асосида жиноятни содир этса, унинг қилмишини ҳуқуқий жиҳатдан
қандай баҳолаши керак? деган савол туғилиши табиий. Назаримизда,
бундай ҳолда бажарувчининг хулқ-атворида юридик хатолик рўй
беради ва шу боис унинг қилмишини иштирокчилик деб баҳолаш
мумкин эмас. Агар қилмишда юридик хато мавжуд бўлганда, квалифи-
кациянинг умумий қоидаларига кўра, у жавобгарликка таъсир этмай-
ди, яъни шахснинг қилмишини юридик хато мавжудлигида квали-
фикация қилишда хато бўлган ҳолда қилмиш қандай квалификация
қилинса, у бўлмаганда ҳам шундай квалификация қилинади.
Хулоса қиладиган бўлсак, иштирокчиликда бажарувчи билан
бошқа иштирокчилар ўртасида икки томонлама субъектив алоқадор-
лик мавжуд бўлиши керак, яъни бажарувчи жиноят таркиби белгилари
билан қамраб олинган ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилигини
англаши ва биргаликдаги фаолият натижасида келиб чиқадиган жиноий
натижани кўра билиши лозим. Шу ўринда айтиш керакки, иштирокчи-
лик учун ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ўртасида икки томон-
лама субъектив алоқадорлик бўлиши талаб этилмайди. Бундай икки
томонлама субъектив алоқадорлик: ташкилотчи ва бажарувчи, дало-
латчи ва бажарувчи, ёрдамчи ва бажарувчи ўртасида бўлиши шарт.
Иштирокчиликнинг субъектив белгиларидан тўртинчиси –
биргаликда содир этиладиган жиноят ҳақида ўзаро хабардорлик.
Иштирокчиликда жиноят содир этаётган шахслар ҳамкорликда жиноят
содир этаётганликларидан хабардор бўлишлари керак, яъни хабар-
дорлик жиноий жавобгарликка тортиш учун етарли даражада бўлиши
зарур. Бу эса шахснинг жиноят содир этишда ўзидан бошқа камида яна
битта шахс қатнашаётганлиги ва унинг қилмиши жиноят эканлигидан
хабардорлигини, шунингдек жиноятни бирга бажараётгани ёки жиноят
содир этаётган бажарувчига ёрдам бераётганлигини, бошқа шахсни
жиноят содир этишга жалб қилаётгани ва ташкиллаштираётган қилми-
ши жиноят эканлигини тушуниб етадиган даражада хабардор бўлиши-
ни англатади.
Иштирокчиликда жиноят содир этаётган ҳар бир шахснинг руҳий
ҳолатида, яъни жиноятда у билан бирга бошқа шахслар (ёки битта
шахс) қатнашаётганлигини билганлик ҳамда биргаликда ҳаракат қилиб
ягона мақсадга эришиш нияти мавжуд бўлади. Шу билан бирга, ишти-
рокчиликда жиноят содир этаётган шахсларнинг барчаси бошқа иш-
тирокчилар билан ҳамкорликда ҳаракат қилаётганларини, бу ҳамкор-
лик қайси йўналишга қараб ривожланишини, жиноятда қатнашаётган
54
шахсларнинг жиноий оқибатга нисбатан мақсадлари ягона эканлиги
ҳамда жамият ёки давлат манфаатларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликларига зарар етказилиши мумкинлигидан хабардор бўлиш-
лари жиноятда қатнашаётган шахсларни иштирокчиликда жиноят
содир этган деб ҳуқуқий баҳолаш учун асос бўлади1.
Жиноий мақсад ҳақида иштирокчиларнинг ўзаро хабардорлиги
иштирокчиларнинг биргаликда ҳаракат қилиши нима учун кераклиги
тўғрисида маълумотларнинг ҳеч бўлмаганда умумий хусусияти ҳақида
билишларини назарда тутади. Иштирокчилик учун режалаштирилган
жиноий қилмишларнинг барча ҳажми ва барча иштирокчилар ҳақида
тўлиқ маълумотлар билан хабардор этилиши талаб этилмайди. Унинг
учун иштирокчиларнинг ҳар бири бажарувчининг ҳаракатлари ҳақида
хабардорлиги ва бажарувчи ҳеч бўлмаганда битта иштирокчи
тўғрисида билганлигининг ўзи кифоя қилади.
Қасднинг умумийлиги кутилаётган натижага эришиш учун бир-
галикда ҳаракат қилиш ҳақида келишувни англатади. Жиноят ҳақи-
даги келишув сўзлашув орқали, имо-ишоралар ёрдамида, воситачи
орқали, ёзишмалар усулида ва бошқа шу кабиларда ифодаланиши
мумкин. Бунда келишув ҳақида битим тузиш ва жиноятни содир этиш
ўртасида ўтган вақт ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамият касб этмайди.
Келишув жиноятни амалга ошириш жараёни давомида аниқлаштири-
лиши ёки тўхтатилиши мумкин.
Келишув умумий хусусиятга эга бўлиши керак2, муҳими унда
жиноий оқибат ва ҳаракатларнинг сабабий боғланиши келишувнинг
умумий қасд хусусияти асосида шаклланган бўлиши лозим. Умумий
қасд доирасидан четга чиқадиган ҳаракат ва жиноий оқибат барча
иштирокчиларнинг жиноий ниятига киритилиши мумкин эмас. Бундай
жиноий ният жиноят содир этишдаги ўзаро келишувни бузган шахсга
нисбатан қўлланилади.
Таъкидлаш керакки, икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда
жиноятда қатнашиш борасидаги келишуви, жиноят бошлангунгача ёки
жиноят тамом бўлмагунга қадар амалга оширилиши мумкин. Аммо
юридик адабиётларда шундай фикрлар ҳам борки, уларда ўзаро
хабардорлик жиноятда иштирокчиликнинг зарурий белгиси ҳисоблан-

1
Соттиев И.А. Уюшган гуруҳлар томонидан содир этиладиган жиноят-
ларни квалификация қилиш: Ўқув қўлланма. – Т., 2012. – Б. 16–17.
2
Mark F., Stephen O., Stanley Y. Australian criminal justice / South
Melbourne, Victoria: Oxford University Press, 2014. – P. 35–36.
55
майди1, дейилади. Чунки уларнинг назарида иштирокчиликдаги ўзаро
хабардорлик «яширин» иштирокчиларнинг ижтимоий хавфли фаолия-
тини жиноий-ҳуқуқий тақиқдан четда қолдирган ҳолда мазкур
институт доирасини торайтиради. Аммо, бизнингча, жиноят содир
этиш учун биргаликда ҳаракат қилаётган шахсларнинг ўзаро хабардор-
лиги иштирокчиликнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Чунки, агар
бажарувчи жиноятни қасддан содир этишига қарамасдан ташкилотчи,
далолатчи ёки ёрдамчи ҳаракатларининг жиноий хусусиятини
англамаган бўлса, бундай хулқ-атворни жиноятда иштирокчилик деб
тан олиб бўлмайди.

1
Markus D. Dubber and Tatjana Hörnle. The Oxford handbook of criminal law
/ Oxford, United Kingdom; New York, NY: Oxford University Press, 2014. – P.
538; Козаченко И. Я. Уголовное право. Особенная часть: Учебник для
бакалавров / И.Я. Козаченко, Г.П. Новоселов. – М., 2014. – С. 258.
56
II боб. ЖИНОЯТ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА
УЛАРНИНГ ЖИНОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ

2.1. «Жиноятнинг бажарувчиси» тушунчаси ва унинг белгилари

Жиноят ҳуқуқи муайян шахсларнинг жиноятда иштирок этган-


лик даражаси, уларнинг жиноятни содир этишда бажарадиган вази-
фаси, хулқ-атворининг фаоллиги1 ва уни амалга оширишга қўшган
ҳиссасини инобатга олиб, иштирокчиларни бажарувчи, ташкилотчи,
далолатчи ва ёрдамчиларга (ЖК 28-м. 1-қ.) ажратади. Ўз навбатида,
жиноят иштирокчиларининг турлари қаторида бажарувчи ўзига хос
ўринни эгаллайди, чунки бошқа иштирокчиларнинг жавобгарлиги
кўп жиҳатдан бажарувчининг хатти-ҳаракатига боғлиқ бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28-моддаси
иккинчи қисмига кўра, «жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир
этган ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин
бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб жиноят
содир этган шахс бажарувчи деб топилади». Мазкур таърифдан
келиб чиқадиган бўлсак, қонунда бажарувчининг тўртта тури фарқ-
ланганлигини кўришимиз мумкин. Биринчиси, жиноятни бевосита
тўлиқ содир этган шахс, иккинчиси, жиноятни бевосита қисман содир
этган шахс, учинчиси, Жиноят кодексига мувофиқ жавобгарликка
тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан фойдаланиб жиноят содир
этган шахс ва тўртинчиси, жавобгарликка тортишнинг имкони
бўлмаган воситалардан фойдаланиб жиноят содир этган шахс.
Бажарувчининг мазкур турлари адабиётларда бевосита, билво-
сита ва бирга бажарувчи сифатида эътироф этилади 2. Бевосита
бажарувчи деганда, Жиноят кодексининг Махсус қисми моддалари-
да назарда тутилган жиноят таркибининг объектив томонини шахсан
тўлиқ ёки қисман содир этган шахс тушунилади. Жиноятни тўлиқ
содир этиш деганда, бажарувчининг мазкур кодекснинг Махсус
қисми моддаси диспозициясида назарда тутилган жиноят таркиби
объектив томонини тўлиқ бажариши тушунилади. Жиноятни қисман

1
Jinoyat huquqi. Umumiy qism: Darslik (To‘ldirilgan va qayta ishlangan
ikkinchi nashri) / R. Kabulov, A. A. Otajonov va boshq. – T., 2012. – B. 237.
2
Арутюнов А.А. Соучастие в преступлении по уголовному праву
Российской Федерации: Автореф. дис. … д-ра юрид. наук. – М., 2006. – С. 32.
57
содир этиш деганда, бажарувчининг жиноят таркиби объектив
томонини содир этишни бошлаб, бироқ ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолатларга кўра жиноятни охирига етказмаганлиги ёки модда
диспозициясида назарда тутилган жиноий оқибат рўй бермаган
қилмиш1 ёхуд жиноят таркиби объектив томонида назарда тутилган
қилмишларнинг бир қисмини2 содир этиш тушунилади. Бошқача
айтганда, жиноятнинг бевосита бажарувчиси жиноят таркиби
объектив томонини тўлиқ ёки қисман ўзи бажаради. Агар бевосита
бажарувчи жиноятни бошқа иштирокчиларсиз мустақил равишда ўзи
бажарса, унинг қилмиши иштирокчиликни ташкил этмайди. Шу
боис бевосита бажарувчининг қилмишини иштирокчилик деб баҳо-
лаш учун, албатта, жиноят содир этишда у билан бирга ташкилотчи,
далолатчи ёки ёрдамчи ҳам иштирок этиши талаб этилади3.
Билвосита бажарувчи деганда, қонунга мувофиқ жавобгарликка
тортилиши мумкин бўлмаган шахслар ва воситалардан фойдаланиб
жиноят содир этган шахс тушунилади. Шунингдек, жавобгарликка
тортиш мумкин бўлмаган воситалардан (ҳайвонлар, механизация-
лаштирилган мосламалар ва ҳоказо) фойдаланиб жиноят содир этган
шахс ҳам билвосита бажарувчи сифатида тан олинади. Билвосита
бажарувчи жиноят таркибининг объектив томонини бажармайди,
балки у жиноий мақсадга эришиш учун бошқа шахслардан восита
сифатида фойдаланади. Бунда жиноий жавобгарликка тортилмай-
диган шахслар деганда, жиноят субъекти ёшига етмаган, ақли норасо
ҳамда қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатда ёхуд
айбсиз ҳолда бўлган шахсларни тушуниш керак. Бажарувчининг
мазкур турида шахс ўз жиноий ниятига эришиш учун жавобгарликка
тортилмайдиган шахслардан фойдаланиб, аслида бир киши содир эта
олмайдиган ёхуд ўзи бевосита содир этишни истамаган ижтимоий
хавфли қилмишни амалга оширади.
Мантиқан қараганда мазкур ҳолат қилмишнинг ижтимоий
хавфлилигини оширади. Бироқ ушбу ҳолат қилмиш иштирокчилик
деб топиладими ёки йўқми? Бу ҳақда юқорида батафсил тўхтал-
1
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят ҳуқуқи курси:
Умумий қисм. I том: Жиноят тўғрисида таълимот. – Т., 2011. – Б. 265.
2
Мухамаджонов С.С. Жиноий жавобгарликни индивидуаллаштиришда
иштирокчилик институтининг долзарб масалалари: Юрид. фан. номз. ... дис.
автореф. – Т., 2011. – Б. 15.
3
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар.
Умумий қисм. – Т., 2006. – Б. 215.
58
ганмиз, шунинг учун ҳам биз таҳлил қилаётган масала юзасидан
муаммога сабаб бўладиган бошқа бир масала, яъни бажарувчининг
ўз жиноий мақсадига эришиши учун эҳтиётсизликда ҳаракат
қилаётган шахслардан фойдаланиши мумкин бўлган ҳолатни таҳлил
қиламиз. Ҳолбуки, суд амалиёти билвосита бажарувчиликни эҳтиёт-
сизликда ҳаракатланаётган шахслардан фойдаланиш орқали жиноят
содир этиш мумкинлигини кўрсатади. Юқорида таъкидлаганимиз-
дек, жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахс сифатида
жиноят субъекти ёшига етмаган (17-м.), ақли норасо (18-м. 2-қ.),
айбсиз ҳолда зарар етказган (24-м.) ва қилмишнинг жиноийлигини
истисно қилувчи ҳолатда бўлган (IX боб) шахслар назарда тутилади.
Аммо амалдаги жиноят қонунчилиги қилмишни эҳтиётсизлик орқали
содир этган шахсни жавобгарликка тортилиши мумкинлигини истисно
этмайди, чунки улар умумий асосларга кўра жиноий жавобгарликка
тортиладилар.
Ўрганилган жиноят ишлари шундан далолат берадики, айрим
ҳолатларда алоҳида шахслар бошқаларга зарар етказганлиги учун
жавобгарликка тортилиши мумкин, бунда жиноятнинг содир этили-
шига нисбатан эҳтиётсизлик муносабатида бўлган шахслардан фой-
даланилади. Масалан, бунга А.га нисбатан кўриб чиқилган жиноятни
мисол сифатида келтиришимиз мумкин. Иш тафсилотига кўра, А.
Б.га нисбатан хусуматда бўлиб, унга қандай бўлмасин зарар етка-
зишни ният қилиб юрган. Кунларнинг бирида А.нинг таниши С. ўзи-
нинг шахсий юк автомашинасини орқага юришида ёрдам бериш
учун А.дан йўлга қараб туришни илтимос қилган. Шу вақтда юк
автомашинасининг орқа томонида А. хусуматда бўлган Б.нинг
фарзанди ўйнаб ўтирганлигини кўрган, бироқ буни ҳайдовчи С.
кўрмаган. А. шу вазиятдан фойдаланиб, ўч олиш мақсадида ҳаракат-
ланиши мумкин бўлган транспорт воситасининг орқа томонида бола-
ни ўйнаб ўтирганлигини кўрса-да, С.ни автомашина орқасида ҳеч
ким йўқлигига ишонтириб, уни орқага юришга ундаган. Натижада С.
транспорт воситасини орқага ҳайдаб болани босиб юборган.
Суд мазкур ҳолат бўйича С.нинг қилмишини Жиноят кодекси-
нинг 266-моддаси иккинчи қисми билан квалификация қилган. Аммо
жиноят қонунчилиги жиноятда иштирокчилик институти доирасида
бу каби ҳолатни қамраб оладиган алоҳида қоидани кўзда тутмайди.
Қонунчиликдаги мазкур бўшлиқни тўлдириш учун билвосита бажа-
рувчи мазмунига қилмишни эҳтиётсизликда содир этган шахслардан
фойдаланиш орқали жиноят содир этган шахсларни ҳам киритиш
59
талаб этилади. Агар шундай белги жиноят қонунчилиги нормасида
жорий қилинса, эҳтиётсизликда ҳаракат қилиши мумкин бўлган
бошқа шахслардан ўз жиноий мақсадлари йўлида фойдаланадиган
шахсларни жиноятнинг бажарувчиси тариқасида жавобгар қилишга
имкон яратилади. Бу борадаги хорижий тажрибага мурожаат қилади-
ган бўлсак, мазкур белги Беларусь (ЖК 16-м. 3-қ), Қозоғистон (ЖК
28-м. 2-қ.) ва Арманистон (ЖК 38-м. 2-қ.) Республикалари жиноят
қонунчилигида бажарувчининг мазмунига киритилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, билвосита
бажарувчиликнинг икки турини ажратиш мумкин: биринчиси, жавоб-
гарликка тортилмайдиган шахслар ва воситалардан фойдаланиб жиноят
содир этиш бўлса, иккинчиси, жавобгарликка тортилиши мумкин
бўлган шахслардан фойдаланиб жиноят содир этиш ҳисобланади.
Аммо таҳлиллар натижасида шу нарса аён бўладики, билвосита
бажарувчиликнинг жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган
шахслардан фойдаланиб жиноят содир этиш турини ҳам шартли
равишда иккига ажратиш мумкин: биринчи ҳолатда жиноят содир
этаётган шахслар ўзаро хабардорлик ҳолатида жиноят содир этса,
иккинчи ҳолатда бир томон жиноят содир этишга қасд муносабатида
бўлади, иккинчи томон эса бошқа субъект билан биргалашиб жиноят
содир этаётганлигига эҳтиётсизлик муносабатини намоён этади.
Билвосита бажарувчиликнинг мазкур ҳолатларида, тузилиш хусусия-
тидан келиб чиқиб, унда қатнашган субъектларнинг жавобгарлик
масаласи турлича ҳал этилади. Чунончи, билвосита бажарувчилик-
нинг мазкур ҳолатларидан бири (икки томонлама субъектив алоқа-
дорликка эга бўлмаган билвосита бажарувчилик) иштирокчилик
кўринишига эга бўлса-да, бироқ у жиноятда иштирокчиликнинг
объектив ва субъектив белгиларини тўлиқ ўзида ифода этмаганлиги
боис, иштирокчилик деб баҳоланиши мумкин эмас. Иккинчи ҳолатда
эса (икки томонлама субъектив алоқадорликка эга бўлган билвосита
бажарувчилик) жиноят иштирокчилари жиноий жавобгарликка
тортилиши мумкин бўлган субъект бўла туриб, жиноятни ўзаро
келишган ҳолда субъектив алоқадорлик ҳолатида содир этганлиги
учун уларнинг жиноят содир этишга бўлган хулқ-атворини иштирок-
чилик деб баҳолаш керак.
Шу ўринда айтиш жоизки, жиноят қонунчилигига мувофиқ
жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа
воситалардан фойдаланиб жиноят содир этган шахс ҳаракатлари
иштирокчиликни ташкил этмайди. Бу борада биз С. В. Аветисяннинг
60
«жавобгарликка тортилмайдиган бошқа шахслардан фойдаланиб
жиноят содир этишни иштирокчилик деб топиш, ақлга сиғмайдиган
ҳодисадир»1, деган фикрига қўшиламиз. Назаримизда, ушбу ёнда-
шувда ўзига хос мантиқ мавжуд. Чунки ҳақиқатан ҳам билвосита
бажарувчиликни бажарувчи мазмунига киритсак, уни иштирокчилик
деб топиш лозим бўлади. Бу эса бундай шахсларнинг ҳаракати (ҳара-
катсизлик)ни Жиноят кодексининг Махсус қисми моддаларида
назарда тутилган бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноят
тариқасида квалификация қилишга олиб келади.
Бундан ташқари, К. Кюлнинг қайд этишича, жиноят таркибида
белгиланган қилмишларни тўла ёки қисман амалга оширган шахс
бажарувчи ҳисобланади2. Аммо муаллифнинг нуқтаи назари бажа-
рувчиликнинг юридик табиатини унинг бошқа хусусиятларини кенг
қамраб олмаганлиги сабабли тўлиқ очиб бермайди.
Таъкидлаш жоизки, бирга бажарувчиликнинг жиноий-ҳуқуқий
белгиларини жиноят қонуни нормасида белгилаш ва суд амалиётида
унинг мазмунини тўғри талқин этиш, ўз навбатида, ечимини кутаёт-
ган устувор вазифалардан бири саналади. Чунки жиноятда иштирок-
чилик институтини тартибга солувчи жиноят қонуни нормалари
қаторида бирга бажарувчилик ибораси тўғрисида таъкидланмайди.
Хўш, бирга бажарувчи деганда аслида кимларни тушуниш керак?
Қонун нормаларида ушбу иборанинг тўғридан-тўғри белгиланмаган-
лиги амалиётда қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкин?
Суд амалиётида бунга эҳтиёж борми? Тадқиқот натижаларига
таянган ҳолда мазкур масалага жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Жиноят қонуни нормасида бирга бажарувчилик тушунчасига оид
қоидаларнинг ифодаланмаганлиги, афсуски, суд амалиётида бе-
восита ва билвосита бажарувчилик ўртасидаги фарқни белгилаш,
иштирокчиликнинг оддий шаклини ифодалаш, иштирокчилик инсти-
тутининг юридик табиатини ҳамда бирга бажарувчиликнинг мазму-
нини нотўғри талқин қилиш орқали иштирокчиликка оид жиноятлар-
ни квалификация қилишда жиноят қонуни нормаларини нотўғри
қўлланилишига олиб келмоқда. Хусусан, мазкур ҳолат биз ўтказган
тадқиқотларда ҳам тасдиқланди. Масалан, тадқиқотда қатнашган

1
Аветисян С. В. Ответственность соучастников преступления // Мир
современной науки. – 2013. – №1. – С. 38.
2
Kühl K. Die Bedeutung der Rechtsphilosophie für das Strafrecht. Baden-
Baden Nomos, 2001. – S. 727.
61
респондентларнинг 78 фоизи бирга бажарувчиликнинг моҳиятини
нотўғри талқин қилганлар ҳамда у билан боғлиқ квалификация қилиш
қоидаларини нотўғри тушунтириб берганлар. Бундан ташқари, тад-
қиқотда қатнашган 67 фоиз респондентлар жиноятда иштирокчилик-
нинг оддий шакли фақат бирга бажарувчилардан иборат субъектлар-
дан ташкил топишини мазмунан тушунтириб бера олмадилар. Демак,
бирга бажарувчиликнинг белгиларини қонун нормаси доирасида ҳал
қилиш таъкидланган муаммоларни бартараф қилишга хизмат қилади.
Бу борада хориж тажрибасига назар ташласак, жиноят қонунчи-
лигида бирга бажарувчилик масаласининг ечими ўзига хос тарзда
ҳал қилинганлигини кўришимиз мумкин. Масалан, Эстония Жиноят
кодексининг 21-моддаси (бажарувчи) биринчи қисмида «жиноятни
шахсан ёки бошқа шахслардан фойдаланиб содир этган шахс бажа-
рувчи деб топилади» дейилса, ушбу модданинг иккинчи қисмида «агар
жиноий қилмишни камида иккита шахс биргаликда ва келишган
ҳолда содир этса, бундай ҳолда уларнинг ҳар бири бажарувчи (бирга
бажарувчи) тариқасида жавобгарликка тортилади. Бир нечта шахс-
ларнинг биргаликдаги ва келишилган қилмиши айбли қилмишнинг
таркибий белгиларини ташкил этса, улар ҳам бирга бажарувчилар
деб топилади»1, дейилади. Немис олимлари Ж. Вессельс ва
В. Бюлкеларнинг ёзишича, бирга бажарувчилик – бу ягона жиноятни
бевосита, билвосита ёки ҳамкорликда амалга оширишдир2.
Бирга бажарувчиликда бажарувчиларнинг ҳар бири жиноят
таркибининг объектив томонини тўлиқ бажаради ёки улардан бири
жиноятнинг бир қисмини бажарса, иккинчиси уни тўлдириши мум-
кин. Бу эса қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини оширади ҳамда
иштирокчиликнинг объектив ва субъектив белгиларининг барчасини
ўзида ифода этади.
Шундан келиб чиққан ҳолда бирга бажарувчилик деганда,
жиноий жавобгарликка тортиладиган икки ёки ундан ортиқ бажарув-
чиларнинг аниқ жиноятнинг объектив томонини биргалашиб тўлиқ
ёки қисман содир этиш тушунилади. Шу боис ҳам жиноят содир
этиш жойида тасодифий ҳозир бўлган шахслар бирга бажарувчилар
деб тан олинмайди. Айни пайтда, бирга бажарувчилик иштирокчи-

1
Пенитенциарный кодекс Эстонии (с изменениями и дополнениями на 1
мая 2015 г.) // Веб-сайт электронного источника: http://www.zakony.ee.
2
Wessels J., Beulke W. Strafrecht. Allgemeiner Teil. 32 Aufl. – Heidelberg:
C.F. Muller Verlag, 2002. – S. 164.
62
ликни ташкил этади ва уларнинг қилмиши Жиноят кодекси Махсус
қисми моддасининг иштирокчилик учун жавобгарлик белгиловчи
квалификацияга оид қисми билан ҳуқуқий баҳоланади.
Шундай қилиб, жиноятнинг бажарувчисига қуйидагича таъриф
бериш мумкин: жиноятни бевосита ёки биргаликда тўла ёки
қисман содир этган ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ жавобгарликка
тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан,
шунингдек, қилмишни эҳтиётсизликда содир этган шахслардан
фойдаланиб, жиноят содир этган шахс бажарувчи деб топилади.

2.2. «Жиноятнинг ташкилотчиси» тушунчаси


ва унинг белгилари

Жиноят иштирокчилари қаторида ташкилотчининг ижтимоий


хавфи юқори ҳисобланади. Ташкилотчи томонидан бир нечта шахс-
нинг жиноий хулқ-атвори бирлаштирилиши ва мувофиқлаштирилиши
натижасида оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этилиши имконияти
ошади ҳамда жиноят содир этиш кўлами кенгаяди. Шу боис ташкилот-
чини бошқа иштирокчилардан фарқлаш ва унинг юридик табиатини
тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур масаланинг ижо-
бий ҳал этилиши кўпроқ жиноят қонуни нормасида ташкилотчининг
жиноий-ҳуқуқий белгиларини ифода этилганлиги билан боғлиқдир.
Маълумки, амалдаги жиноят қонуни (28-м. 3-қ.)га кўра,
«жиноятга тайёргарлик кўрилишига ёки жиноят содир этилишига
раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи деб топилади». Аммо ўтказилган
тадқиқотларнинг кўрсатишича, «ташкилотчи» тушунчасининг қонун-
чиликдаги ифодаси унинг барча хусусиятларини тўлиқ қамраб
олмайди. Жиноят қонунининг ушбу нормасини сўзма-сўз шарҳласак,
ташкилотчи деганда, аниқ жиноятнинг содир этилишини ташкил-
лаштириш ёки унинг содир этилишига раҳбарлик қилиш тушунилади.
Бироқ, суд амалиёти ташкилотчилик фаолиятининг таъкидланган
белгиларидан ташқари уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма фаолиятини
ташкиллаштириш ва унга раҳбарлик қилишни ҳам назарда тутади.
Масалага ушбу нуқтаи назардан қараладиган бўлса, суд амалиёти
ташкилотчилик фаолиятига ҳуқуқий жиҳатдан баҳо беришда қонун-
чиликда бўшлиқ мавжудлигига дуч келаётганлигини кузатиш мумкин.
Бундан ташқари, ўтказилган тадқиқотлар натижасида тергов ва
суд амалиётида ташкилотчилик фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан баҳо-
лаш борасида қуйидаги муаммолар ҳам мавжудлиги маълум бўлди:
63
биринчидан, амалиёт ходимлари ташкилотчини иштирокчилик-
нинг бошқа турларидан фарқлашда қийинчиликка учрамоқдалар, чун-
ки аксарият ҳолларда ташкилотчининг фаолияти далолатчи ва ёрдам-
чининг функцияларини ҳам ўзида ифода этади (масалан, маслаҳатлар
бериш, кўрсатмалар бериш, топшириқлар бериш, буйруқ бериш ва
ҳоказолар);
иккинчидан, агар Жиноят кодекси Махсус қисмининг алоҳида
нормаларида ташкилотчилик фаолияти жиноят таркибининг зарурий
белгисига киритилган бўлса унинг қилмишига ҳуқуқий баҳо беришда
қийинчиликлар юзага келган;
учинчидан, кўпинча суд амалиётида ташкилотчи ўзи ташкиллаш-
тирган жиноятнинг бажарувчиси сифатида жиноят таркибининг
объектив томон ҳаракатларини бошқа иштирокчилар билан бирга
амалга оширган вазиятда, яъни ташкилотчининг жиноят содир этишда
бошқа иштирокчилар қилмишига умумий раҳбарлик қилиши билан
бирга жиноят таркибининг объектив томон ҳаракатларини амалга
оширган бўлса, унинг ҳаракатларини қандай баҳолаш кераклиги
борасида муаммоларга дуч келинган;
тўртинчидан, ташкилотчи шахс Жиноят кодексига мувофиқ
жавобгарликка тортилмайдиган шахслардан иборат гуруҳни ташкил-
лаштирганда ёки унинг фаолиятига раҳбарлик қилганда, унинг
қилмишига ҳуқуқий баҳо беришда муаммолар юз берган;
бешинчидан, алоҳида жиноятни ташкиллаштириш ёки унга
раҳбарлик қилиш ёхуд уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма фаолиятини
ташкиллаштириш ёки улар фаолиятига раҳбарлик қилиш масалала-
рида қийинчиликлар ва муаммолар мавжуд.
Ўз навбатида, мазкур ҳолатлар бир қатор ҳал қилиниши керак
бўлган ўринли саволлар туғилишига сабаб бўлади. Хўш, нима сабаб-
дан ҳуқуқни қўлловчи орган ходимлари бундай муаммоларга дуч кел-
моқдалар? Ташкилотчилик фаолиятининг юридик табиати нимадан
иборат?
Мазкур саволларга жавоб топиш учун ўтказган сўровномамиз
таҳлилидан қуйидагилар маълум бўлди. Жумладан, ҳуқуқни қўллаш
амалиёти ходимларининг қарийб 76,8 фоизи ушбу ҳолатнинг асосий
сабаби «қонунчиликнинг ташкилотчиликка оид нормаси мукаммал
эмаслиги» ва «назарияда ташкилотчиликнинг юридик мазмунига оид
турлича ёндашувлар билдирилганлиги» ҳамда «ташкилотчи фаолия-
тига ҳуқуқий баҳо беришга оид раҳбарий қоидалар ишлаб чиқилма-
ганлиги»да деб ҳисоблашади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди
64
Пленумининг тегишли қарорларида ташкилотчининг қилмишига
ҳуқуқий баҳо беришга оид айрим қоидалар назарда тутилган, бироқ
улар амалиётда учраётган барча муаммоларини ўзида ифода этмаган
ва улар фақат алоҳида турдаги жиноятларга нисбатан чиқарилган,
холос. Юқоридаги ҳолатлар эса таҳлил қилинаётган масаланинг нечоғ-
лик долзарб эканлигини кўрсатади.
Ҳақиқатан ҳам «ташкилотчи» тушунчаси, унинг турлари ва
белгиларига доир масалалар жиноят ҳуқуқи доктринасида турлича
талқин қилинади. Масалан, назарияда ҳанузгача «ташкилотчи» тушун-
часи борасида ягона тўхтамга келинмаган. Хусусан, юридик адабиёт-
ларда ташкилотчиликка қуйидаги мазмундаги таърифлар берилган:
биринчиси, жиноятга тайёргарлик кўрилишига ёки жиноят содир
этилишига раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи деб топилади1;
иккинчиси, ташкилотчи – биргаликда натижага эришиш учун бир
нечта шахсларнинг ижтимоий хавфли хулқ-атворини бирлаштирган ва
мувофиқлаштирган ҳамда жиноят содир этишга тайёргарлик кўриш
ёки бажариш жараёнларини режалаштирган шахс2;
учинчиси, ҳамкорликда жиноят содир этиш учун бошқа шахс-
ларни бирлаштирувчи ёки тайёрловчи ва (ёки) жиноятнинг бажарили-
шига раҳбарлик қилувчи шахс ташкилотчи деб топилади3;
тўртинчиси, жиноят содир этишни ташкиллаштирган ёки унинг
бажарилишига раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи ҳисобланади.
Уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма (жиноий ташкилот)ни ташкил этган
ёхуд уларни ёки жиноий уюшма (жиноий ташкилот) таркибига кирув-
чи бўлинмаларга раҳбарлик қилган шахс уюшган гуруҳ ёки жиноий
1
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Умумий қисм. Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун
дарслик. – Т., 2010. – Б. 268; Жинoят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дaрслик
(Тўлдирилган ва қайта ишланган иккинчи нашри) / С.А. Якубов, Р. Кабулов вa
бoшқ. – Т., 2012. – Б. 238; Усмоналиев М., Бакунов П. Жиноят ҳуқуқи. Умумий
қисм: Олий ўқув юртлари учун дарслик. – Т., 2010. – Б. 279; Ниёзова С.С.
Иштирокчилик тушунчаси, турлари, шакллари жавобгарлик масаласи: Ўқув
қўлланма. – Т., 2003. – Б. 8; Мухамаджонов С.С. Жиноий жавобгарликни
индивидуаллаштиришда иштирокчилик институтининг долзарб масалалари:
Юрид. фан. номз. ... дис. – Т., 2011. – Б.48.
2
Roxin C. Täterschaft und Tatherrschaft. 7. Auflage. München: C. H. Beck,
2000. – S. 518; Козлов А.П. Соучастие: традиции и реальность. – СПб., 2001. –
С. 122–123.
3
Арутюнов А.А. Соучастие в преступлении по уголовному праву Россий-
ской Федерации: Автореф. дис. ... д-ра юрид. наук. – М., 2006. – С. 30.
65
уюшма (жиноий ташкилот) томонидан содир этилган жиноятларнинг
ташкилотчиси, деб топилади1;
бешинчиси, жиноят содир этиш ташаббусини илгари сурган,
иштирокчиларни бирлаштирган ва уларга жиноят содир этишда ёрдам
кўрсатган ва унга раҳбарлик қилган, шу билан бир қаторда уюшган
гуруҳ ёки жиноий уюшмани тузган ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик
қилган ёхуд жиноят содир этиш учун жиноий жавобгарликка тортил-
майдиган шахслардан иборат гуруҳ тузган ёки шундай гуруҳга раҳ-
барлик қилган шахс жиноят ташкилотчиси ҳисобланади2.
Бизнингча, юқорида ифодаланган таърифларда у ёки бу даражада
мунозарали томонлар мавжуд. Шу боис ҳам ушбу таърифлар юзасидан
қуйидаги фикрларни билдириш мумкин:
биринчи ва бешинчи таърифлар ташкилотчини иштирокчилик-
нинг бошқа турларидан фарқлаш имкониятини чеклайди, чунки таш-
килотчилик фаолияти бошқа шахсни жиноят содир этишга ундаш
(жиноятга далолат қилиш белгиси) ёки жиноят содир этиш қуроли ёки
воситаларини тайёрлаш бўйича ёрдамчининг белгиларини ҳам ўзида
ифода этиши мумкин. Мазкур таърифларда бунга эътибор қаратилмаган;
иккинчи таърифда ифодаланган «ижтимоий хавфли хулқ-атвор»
ибораси кенг қамровли бўлиб, муаллиф ташкилотчига берилган
таърифда ундан ноўрин фойдаланган, чунки «ижтимоий хавфли хулқ-
атвор» ибораси маъмурий, фуқаролик ва бошқа ҳуқуқбузарликларни
ҳам ўз мазмунига қамраб олади. Ўз-ўзидан аёнки, жиноят қонунчилиги
фақатгина жиноят қонуни нормалари билан қўриқланадиган ижтимоий
муносабатларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилади. Шу боис ҳам
жиноий-ҳуқуқий нуқтаи назардан бу хулқ-атвор фақат жиноий
хусусиятга эга бўлиши зарур3;
биринчи ва учинчи таърифлар ташкилотчилик фаолиятни ягона
жиноятни ташкиллаштириш ёки унга раҳбарлик қилиш билан чегаралай-
ди. Ташкилотчилик фаолияти нафақат битта жиноятни, балки бир нечта
жиноятни ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма фаолиятини ташкил-
лаштириш, улар фаолиятига раҳбарлик қилишда ҳам ифодаланади;
1
Качалов В.В. Организатор преступления в уголовном праве России: Дис.
... канд. юрид. наук. – М., 2004. – С. 132.
2
Saint-Aubin, J. Complicity in crime. June 7, 2012. – P. 4; Клименко Ю.А.
Организатор в преступлении: понятие, виды, уголовно-правовое значение:
Дис. ... канд. юрид. наук. – М., 2011. – С. 18.
3
Абдурасулова Қ.Р. Криминология: Дарслик / Масъул муҳаррир проф.
М.Ҳ. Рустамбаев. – Т., 2008. – Б. 5.
66
биринчи, учинчи ва бешинчи таърифлар ташкилотчилик фаолия-
тини жиноят таркиби объектив томонининг бошқа иштирокчилар
билан бирга амалга ошириши мумкинлигини ҳам инкор этмайди
(масалан, ушбу таърифда ифодаланган жиноят содир этилишига раҳ-
барлик қилиш ибораси). Айтиш жоизки, жиноят содир этилишига раҳ-
барлик қилишнинг барча ҳолатлари бажарувчи деб топилмайди,
фақатгина ташкилотчи иштирокчилар фаолиятига раҳбарлик қилиш
билан бирга, ташкиллаштирилаётган жиноят таркибининг объектив
томонини тўлиқ ёки қисман бажарганда унинг ҳаракатларини бажа-
рувчи деб баҳолаш мумкин;
иккинчи ва учинчи таърифларда ташкилотчининг мазмунида
уюшган гуруҳ, жиноий уюшма ёки унинг бўлинмаларини тузиш ёки
унга раҳбарлик қилиш ҳолатлари назардан четда қолган;
бешинчи таърифда «жиноий жавобгарликка тортилмайдиган
шахслардан иборат гуруҳ тузиш ёки унинг фаолиятига раҳбарлик
қилиш» деб ифодаланган белгининг ташкилотчилик фаолиятига кири-
тилиши, назаримизда, иштирокчиликнинг юридик табиатига мос
келмайди, чунки у, биринчидан, билвосита бажарувчиликнинг мазмуни
доирасида ҳал қилинади, иккинчидан, бундай хатти-ҳаракат ишти-
рокчиликнинг объектив ва субъектив белгиларини инобатга олганда
ҳам иштирокчиликни ташкил этмайди.
Бундан ташқари, жиноят ҳуқуқи доктринаси ташкилотчилик
фаолиятининг бир нечта турини фарқлайди. Масалан, бир гуруҳ
муаллифлар ташкилотчилик фаолиятини учга ажратадилар: биринчиси,
жиноятга тайёргарлик кўришга раҳбарлик қилиш; иккинчиси, жиноят
содир этишига раҳбарлик қилиш; учинчиси, уюшган гуруҳ ёки жиноий
уюшмани ташкил қилиш ёхуд унга раҳбарлик қилиш1. Бошқа гуруҳ
муаллифлар эса ташкилотчиликни иккита турга ажратадилар: интел-
лектуал – бу жиноий гуруҳни тузган ва унинг режасини ишлаб чиққан
ва унга раҳбарликни амалга оширган шахс; амалий – бошқа шахслар
ҳаракатини жиноят содир этиш давомида бошқарган шахс2. Ва яна бир
1
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Умумий қисм. Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун
дарслик.– Т., 2010. – Б. 268; Уголовное право России. Общая часть. – М., 2009.
– С. 175; Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации / Под
ред. А.Э. Жалинского. – М., 2010. – С. 117–118.
2
Jonathan Herring. Criminal law: text, cases, and materials / Oxford, United
Kingdom; New York: Oxford University Press, 2014. – P. 489: Мазунин Я.М. О
понятии организатора преступного сообщества // Специфика правового
регулирования в период становления рыночных социально-экономических
отношений. – Омск, 2000. – С. 115.
67
гуруҳ муаллифлар ташкилотчилик фаолиятини турларга ажратмай-
дилар, балки улар жиноят содир этишни ташкиллаштириш ёки унинг
содир этилишига раҳбарлик қилиш ҳамда уюшган гуруҳ ёки жиноий
уюшмани тузиш ёки унинг фаолиятига раҳбарлик қилишга ташкилот-
чиликнинг шакллари сифатида қарайдилар1.
Демак, кўриб турганимиздек, ташкилотчилик фаолиятини турларга
ажратишда ҳам назарияда ҳанузгача ягона тўхтамга келинмаган.
Бироқ, биз ташкилотчилик фаолиятини турларга ажратишни мақсадга
мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз. Тўғри, ташкилотчилик фаолиятини
тизимлаштирган ҳолда муайян турларга бўлиб ўрганиш ижобий
натижа бериши мумкин, бироқ уни турларга ажратган билан мавжуд
муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Ундан ташқари, ташкилотчиликнинг ҳар
бир белгисини алоҳида турга ажратиб, унинг кўринишларини кенгай-
тириш ҳам муаммони ҳал қилишда мураккабликларга олиб келиши
мумкин. Шу сабабли ҳам таҳлил қилинаётган муаммони ижобий ҳал
қилиш учун аввало ташкилотчилик фаолиятининг жиноий-ҳуқуқий
белгиларини тўлиқ ифода этадиган тушунчани ишлаб чиқиш ва
қонунчиликка жорий қилиш керак. Дарвоқе, тушунча ўзида муайян
масаланинг жиноий-ҳуқуқий белгиларини тўлиқ ифода этиши лозим.
Бизнингча, ташкилотчилик фаолиятининг жиноий-ҳуқуқий белгилари
қуйидагилардан иборат бўлади:
Биринчидан, ташкилотчи жиноят(лар) содир этиш учун
шахс(лар)нинг фаолиятини бирлаштиради. Айни пайтда, бошқа
иштирокчиларнинг жиноий фаолиятини бирлаштириш жиноят содир
этишга тайёргарлик кўриш босқичида амалга оширилади. Бундай
ҳолда жиноят содир этилиши учун ташкилотчи нафақат бажарувчи
(бирга бажарувчи)га фаол таъсир кўрсатади, балки шунга ҳамоҳанг
равишда бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатларини ҳам бирлаштириш-
ни таъминлайди. Мазкур жараёнда ташкилотчи жиноят содир этиш
мақсадида икки ёки ундан ортиқ шахс фаолиятини бирлаштирган ва
режалаштирган бўлиши талаб этилади.
Жиноят(лар) содир этиш учун бир нечта шахсларнинг фаолияти-
ни бирлаштириш, аввало, жиноий тажовуз объектини танлаш, жиноят
(бир ёки бир нечта) содир этиш режасини ишлаб чиқиш, жиноятни
содир этадиган ва жиноят содир этишда унга ёрдам берадиган иштирок-
1
Комментарий к Уголовному кодексу Российской Федерации / Под ред.
А.И. Чучаева. – М., 2010. – С. 79–80; Казанкова И.Н. К вопросу об уголовной
ответственности организаторов преступного сообщества (преступной
организации) // Юристь–Правоведъ. – 2011. – № 4. – С.27.
68
чиларни қидириш, уларни ёллаш ва улар ичидан муносибларини танлаб
олиш, жиноят содир этилишида уларнинг вазифаларини тақсимлаш
ҳамда кўникмаларни эгаллаш мақсадида бажарувчи ва бошқа ишти-
рокчиларни ўқитиш, уларни жиноят содир этиш қуроли ва воситалари
билан таъминлаш, жиноятни яшириш усулларини ишлаб чиқиш, жиноий
йўл билан қўлга киритилиши мумкин бўлган предметларни тақсимлаш
ёки ўтказиш йўлларини олдиндан ўйлаб қўйишда ифодаланади.
Айтиш керакки, ташкилотчининг асосий вазифаси барча ишти-
рокчилар учун умумий бўлган жиноий мақсадга эришиш йўлида
уларнинг жиноий хулқ-атворини бирлаштиришдан иборат бўлади.
Шунинг учун ташкилотчи бир нечта шахснинг муайян фаолиятини
бирлаштириши, бир ёки бир нечта жиноят содир этиш мақсадини
кўзлаши керак. Акс ҳолда бундай хатти-ҳаракат ташкилотчиликнинг
жиноий-ҳуқуқий хусусиятини йўқотади.
Иккинчидан, ташкилотчи жиноятга тайёргарлик кўриш босқи-
чида ёхуд жиноят содир этиш жараёнида бевосита қатнашмай
туриб, бажарувчи(лар) ёки бошқа иштирокчиларнинг жиноий хатти-
ҳаракатини бошқаради ва мувофиқлаштиради. Ташкилотчилик
фаолияти мустақил категория сифатида жиноятга тайёргарлик кўриш
босқичида ёки жиноят содир этиш жараёнида мавжуд бўлиши мумкин.
Жиноятга тайёргарлик кўриш ёки уни содир этиш босқичида
ташкилотчи нафақат икки ёки ундан ортиқ иштирокчи (бажарувчи,
далолатчи, ёрдамчи)нинг жиноий фаолиятини бошқаради, балки фақат
битта бажарувчининг жиноий хатти-ҳаракатини ҳам бошқариши ҳамда
унинг жиноят содир этишини ташкиллаштириши мумкин. Муаммога
ушбу нуқтаи назардан қаралса «... мураккаб иштирокчиликда жиноят-
нинг раҳбари, ташкилотчиси бўлмайди»1, деган фикрга қўшилмаймиз.
Шунинг учун, агар жиноят содир этиш жараёнида фақат бажарувчи
(бирга бажарувчилар)нинг ўзи бўлиб, бошқа иштирокчилар бўлмаса,
шахсни ташкилотчи деб баҳолаш учун у томондан бажарувчини
жиноят содир этишга ундашдан ташқари, жиноий натижага эришиш
мақсадида, унинг жиноий хатти-ҳаракатини бошқарганлиги ва назорат
қилганлигини аниқлаш талаб этилади. Айни пайтда мазкур белги
ташкилотчининг бошқа иштирокчилардан фарқлашга имкон беради.
Қоидага кўра, жиноят содир этиш ташаббуси ташкилотчига
тегишли бўлади. Бироқ, бошқа иштирокчилар томонидан ташкиллаш-

1
Усмоналиев М., Бакунов П. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Олий ўқув
юртлари учун дарслик. – Т., 2010. – Б. 280.
69
тирилаётган жиноятнинг охирига етказа олиш имконияти, маҳорати,
иштирокчиларнинг таъсири ва бошқа объектив, субъектив сабабларга
кўра жиноят содир этиш жараёнида ташкилотчининг ўзи ҳам жиноят
таркибининг объектив томонини бажаришда бевосита иштирок этиши
мумкин. Мазкур ҳолатда ташкилотчи жиноят содир этиш ташаббусини
ўз қўлига олади ва жиноятга тайёргарлик кўриш ёки уни содир
этишнинг алоҳида босқичларини ўзи бажаради. Демак, жиноят содир
этишда ташкилотчилик билан бирга жиноят таркиби объектив
томонини ҳам бажарган шахс аслида ташкилотчи ҳисобланади, бироқ
унинг ҳаракатларини квалификация қилишда уни ташкилотчи деб
баҳоламаслик керак. Бироқ, шуни ёдда тутиш керакки, ташкилотчи
бошқа иштирокчилар билан бирлашиб, жиноят таркибининг объектив
томонини бажарган тақдирда ҳам унинг ташкилотчилик хатти-
ҳаракатлари жиноят иши ҳужжатларида кўрсатилиши даркор, чунки
бу ҳолат жазони индивидуаллаштириш учун жуда муҳим ҳисобланади.
Хулоса қилиш мумкинки, жиноят содир этиш жараёнида
бажарувчи(лар) ёки бошқа иштирокчиларнинг жиноий хатти-ҳарака-
тини мувофиқлаштириш жиноят содир этиш жараёнида бевосита
қатнашмасдан туриб, иштирокчиларнинг ҳаракатларини бошқарган
ҳолда раҳбарлик қилишни англатади. Ташкилотчилик фаолиятининг
бундай кўриниши, масалан, бажарувчининг ҳаракатларини йўнал-
тириб туриши, иштирокчилар ўртасида вазифаларни тақсимлаган ҳол-
да уларнинг ижро этилишини назорат қилиш, муайян хавф туғилганда
иштирокчиларнинг жиноят содир этиш билан боғлиқ ҳаракатини
тўхтатиш ҳақида уларни хабардор қилишда ифодаланиши мумкин.
Одатда, ташкилотчи жиноят содир этиш вақтида ўша ернинг ўзида
иштирокчилар ҳаракатларини кузатиб мувофиқлаштириши ёки узоқ
масофадан алоқа воситалари орқали назорат қилиб туриши ҳам
мумкин1.
Дарҳақиқат, юқоридагилардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак,
ташкилотчи бошқа иштирокчилардан фарқ қилади. Ташкилотчининг
ҳаракатлари унинг амалга оширилиши механизми нуқтаи назаридан
кўпроқ аҳамиятлироқ бўлади, яъни далолатчи ва ёрдамчи бажарувчига
«кўмаклашади», улардан фарқли ўлароқ ташкилотчи «ташкил қилади»
ва «бошқаради». Ташкилотчи жиноят содир этилиши ва жиноий

1
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Умумий қисм. Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун
дарслик. – Т., 2010. – Б. 269.
70
натижага эришишда бошқа иштирокчилардан (бажарувчидан ташқари
албатта) кўра кўпроқ манфаатдор бўлади1.
Учинчидан, ташкилотчи уюшган гуруҳ, жиноий уюшма ёки унинг
бўлинмаларини тузиш ёхуд уларга раҳбарлик қилишга оид вазифани
амалга оширади. Уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма тузиш ёхуд уларга
раҳбарлик қилиш ташкилотчилик фаолиятининг ижтимоий хавфи
юқори бўлган кўринишларидан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам аниқ
жиноят ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшманинг ташкил этишни
бир-биридан ўзаро фарқлаш муҳим амалий аҳамиятга эга (хусусан,
уларга жазо тайинлашда инобатга олинади). Аниқ жиноят ташкил
этишни уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкил этиш билан таққос-
ланганда уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкил этишнинг ижти-
моий хавфлилиги юқори эканлиги яққол намоён бўлади. Чунки бундай
тоифадаги жиноий тузулмалар доимий равишда жиноят содир этиш
учун тузилади ва одатда, улар томонидан оғир ёки ўта оғир жиноятлар
содир этилади.
Айни вақтда, Жиноят кодексининг 30-моддаси учинчи қисмида
«уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкил этган ёки уларга раҳбарлик
қилган шахслар шу гуруҳ ёки уюшма содир этган барча жиноятлар
учун, башарти, бу жиноятлар уларнинг жиноий нияти билан қамраб
олинган бўлса, жавобгарликка тортиладилар», деб таъкидланади. Кел-
тирилган қоида гўёки ташкилотчилик фаолиятининг таҳлил қилинаёт-
ган белгисини ифода этгандек кўринади. Бироқ, амалдаги жиноят
қонуни «ташкилотчи» тушунчасини белгилашда, уюшган гуруҳ, жиноий
уюшма ёки унинг бўлинмаларини тузиш ёхуд уларга раҳбарлик
қилишни ташкилотчилик фаолияти доирасига киритмайди. Бундан аён
бўладики, амалдаги жиноят қонуни ташкилотчиликнинг бундай кўри-
нишини тан олса-да, бироқ унинг белгиларини «ташкилотчи» тушун-
часи доирасига киритмайди.
Бу ерда ўринли савол туғилади: Қонун чиқарувчи «ташкилотчи»
тушунчасида уюшган гуруҳ, жиноий уюшма ёки унинг бўлинмаларини
тузиш ёки унга раҳбарлик қилишни назарда тутиши шартми? Жиноят
кодексининг 30-моддаси учинчи қисми унинг барча хусусиятларини
қамраб олмайдими? Шу боис, унинг «ташкилотчи» тушунчасида ҳам
қайд этилиши ортиқча бўлмайдими? Мазкур саволларга жавоб беришга
ҳаракат қиламиз. Бинобарин, Жиноят кодексининг 28-моддаси жиноят

1
Прозументов Л.М. Групповое преступление: вопросы теории и прак-
тики. – Томск, 2010. – С. 123.
71
иштирокчиларининг турларини аниқлайди ва уларнинг тушунчасини
қайд этади. Жиноят иштирокчиларининг турларига берилган тушунча-
дан уларнинг белгилари аниқлаштирилади. Уларнинг белгилари эса
жиноят иштирокчиларининг турларининг мазмунини очиб беради.
Яъни, унинг мазмуни жиноят иштирокчиларининг турларининг фақат
ушбу ҳолатлардагина мавжуд бўлиши лозимлигини тақозо этади.
Шундай қилиб, жиноят ташкилотчиси фақат унинг тушунчасида бел-
гиланган ҳолатлар доирасидагина ҳал қилиниши лозим. Амалдаги
жиноят қонунида «ташкилотчи» тушунчаси фақат жиноятга тайёргар-
лик кўрилишига ёки жиноят содир этилишига раҳбарлик қилган
шахсни ташкилотчи деб тан олади, холос. Демак, ўз-ўзидан мазкур
таъриф уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшмани тузиш ёхуд унга раҳ-
барлик қилишни қамраб олмайди. Шу боис ҳам Жиноят кодексининг
30-моддаси учинчи қисмида белгиланган қоида шу Кодекснинг 28-
моддаси учинчи қисмига мантиқан зид бўлиб қолади.
Таъкидлаш керак, ташкилотчилик фаолиятининг мазкур кўрини-
ши мунтазам равишда жиноят содир этиш мақсадида барқарор ва
бошқариладиган алоҳида типдаги уюшган гуруҳларни ташкил этишни
кўзлайди. Жумладан, бундай фаолият уюшган гуруҳни шакллантириш
учун гуруҳ аъзоларини танлашда, уларнинг уюшган гуруҳ ёки жиноий
уюшма таркибида фаолият юритиш вазифаларини аниқлаш ва мустаҳ-
камлаб қўйишда, гуруҳга барқарорлик хусусиятини беришда (гуруҳ-
нинг ички тузилишини ишлаб чиқиш, бошқариш принципларини ўрна-
тиш), алоҳида жиноятларни режалаштириш ва унинг хусусияти ҳамда
фаолият юритиш миқёсини белгилашда, мавжуд жиноий гуруҳларни
умумий раҳбарлик остида бирлаштиришда, жиноий гуруҳ аъзоларини
қурол ёки воситалар билан таъминлашда, уюшган гуруҳ ёки жиноий
уюшма фаолиятига янги аъзоларни жалб қилишда, гуруҳ фаолиятида
қатъий интизомни ўрнатишда, жазолаш тизимининг ўрнатилганлигида
ифодаланади.
Айни пайтда, кўрилаётган ҳолатда ташкилотчи уюшган гуруҳ ёки
жиноий уюшманинг барча аъзоларини билмаслиги мумкин. Бироқ,
унинг уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшмани тузиш ёки унинг фаолия-
тига раҳбарлик қилишга нисбатан руҳий муносабати фақат тўғри
қасдда ифодаланган бўлиши керак. Чунончи, ташкилотчи тузилаётган
гуруҳ ёки уюшманинг жиноятлар содир этиш мақсадида тузилаётган-
лигини ҳамда уларнинг шу мақсадда бирлаштирилаётганлигини англа-
ган ва хоҳлаган бўлиши лозим. Шунинг учун ҳам «уюшган гуруҳ ёки
жиноий уюшма ташкил этиш ёки уларга раҳбарлик қилиш» ташкилот-
72
чилик фаолиятини ифода этар экан, уни «ташкилотчи» тушунчасининг
мазмунига киритиш керак.
Ташкилотчилик фаолияти хорижий давлатлар қонунчилигида
ўзига хос тарзда ҳал қилинган. Хусусан, АҚШнинг Нью-Йорк штати,
Франция, Италия, Испания, Япония, Голландия, Швеция, Швейцария,
Дания, Болгария жиноят қонунчиликларида «ташкилотчи» тушунчаси
тўғрисида таъкидланмайди. «Ташкилотчи» тушунчаси бу ерда «бажа-
рувчилик» тушунчасини кенгайтириш эвазига унинг таркибига кири-
тилган ёки Махсус қисм нормаларида қайд этилган. Масалан,
Германия Жиноят кодексининг Умумий қисми ҳам иштирокчилар
қаторида ташкилотчини фарқламайди, балки у Махсус қисмда таш-
килотчиликка оид бир қатор нормаларни (масалан, 85-(бирлашишга
қўйилган талабни бузиш), 127-(қуролланган жиноий гуруҳ тузиш),
129-(жиноий ташкилот тузиш), 129а-(террористик ташкилот тузиш)
параграфларида)1 назарда тутади.
Шунингдек, Польша Республикаси Жиноят кодексида ташки-
лотчининг бир мунча фарқ қилувчи тушунчаси берилади, яъни у
«бажарувчи» тушунчаси таркибида берилган бўлиб, қуйидагича изоҳ-
ланади: «Жиноий жавобгарликка нафақат тақиқланган қилмишни ўзи
ёхуд бошқа шахслар билан ҳамкорликда ва биргалашиб бажарган
шахслар, балки бошқа шахс томонидан тақиқланган қилмишнинг
бажарилишига раҳбарлик қилган ёки бошқа шахснинг ўзига тобелиги-
дан фойдаланиб, унга тақиқланган қилмишни бажаришни буюрган
шахслар ҳам тортилади» (18-м. 1-§.)2.
МДҲ айрим мамлакатлари жиноят қонунчилигида иштирокчи-
ликнинг ташкилотчи тури алоҳида нормада қайд этилган. Жумладан,
Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 28-моддаси учинчи
қисмига кўра, «Жиноий ҳуқуқбузарлик содир этилишини ташкил-
лаштирган ёки унинг бажарилишига раҳбарлик қилган, шунингдек,
уюшган гуруҳ тузган ёхуд унга раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи
деб топилади». «Ташкилотчи» тушунчасига таъриф беришда худди
шундай ёндашув Россия Федерацияси (33-м. 3-қ.), Беларусь (16-м. 4-қ.),
Озарбайжон (32-м. 3-қ.), Молдова (42-м. 3- қ.), Тожикистон (36-м. 3-қ.),
1
Уголовное уложение (Уголовный кодекс) ФРГ: научно-практический
комментарий и перевод текста закона. – 2-е изд. – М., 2014. – С. 18.
2
Уголовный кодекс Республики Польша / Науч. ред. к.ю.н., доц.
А.И. Лукашов, д.ю.н., проф. Н. Ф. Кузнецова; вступ. статья к.ю.н., доц.
А.И. Лукашова, к.ю.н., проф. Э.А. Саркисовой; перевод с польского
Д.А. Барилович. – СПб., 2001. – С. 53.
73
Арманистон (38-м. 3-қ.), Қирғизистон (30-м. 4-қ.) ва Туркманистон (33-
м. 3-қ.) Республикалари Жиноят кодексларида ҳам кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда «ташкилотчи» тушунча-
сига қуйидагича таъриф бериш мумкин: Жиноятга тайёргарлик кўриш
ёки жиноят содир этиш жараёнида шахс (лар) жиноий қилмиши ёки
фаолиятини бирлаштирган ёхуд мувофиқлаштирган, шунингдек уюш-
ган жиноий гуруҳ, жиноий уюшма ёки унинг таркибий тузилмаларини
тузган ёхуд уларга раҳбарлик қилган шахс ташкилотчи деб топилади.

2.3. «Жиноятга далолат қилиш» тушунчаси ва унинг белгилари

Жиноят иштирокчиларининг турлари қаторида жиноятга далолат


қилиш ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, бошқа шахсларни жиноят
содир этишга ундаши билан хавфлидир. Чунончи, кейинги йилларда
жиноятга далолат қилиш оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни содир
этишга жалб қилишда намоён бўлиб, унинг латентлик даражаси тобора
ошиб бораётганлиги билан тавсифланади. Тергов ва суд материал-
ларининг таҳлили шундан далолат бермоқдаки, амалиёт ходимлари
жиноятга далолат қилишнинг айрим ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш-
да қийинчилик ва муаммоларга дуч келмоқдалар. Хусусан, улар қато-
рида жиноятга далолат қилишни иштирокчиликнинг бошқа турлари-
дан фарқлаш; жиноятга далолат қилишнинг тугалланиш вақтини
белгилаш; жиноятга далолат қилишнинг алоҳида усуллари, жумладан
бир гуруҳ шахсларни оммавий равишда жиноят содир этишга ундаш
учун гипноз ва зўрлик ишлатиш усулларидан, ақл-идрокка таъсир
этувчи турли препарат ва воситалар ҳамда Интернет тармоқларидан
фойдаланиш каби ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш; далолатчи томони-
дан бир вақтнинг ўзида бошқа шахсни икки ёки ундан ортиқ жиноятни
содир этишга ундаш ҳамда жиноят содир этишга правокация қилиш-
нинг юридик табиати ва уни жиноятга далолат қилишдан фарқлаш
каби масалаларни санаб ўтиш мумкин.
Назаримизда жиноятга далолат қилишнинг шу ва бошқа масала-
ларида юз бераётган муаммоларга асосий сабаб сифатида унга қарши
курашга қаратилган жиноят қонуни нормаларининг мукаммал эмасли-
гини кўрсатиш мумкин. Чунончи, амалдаги қонунчиликка кўра (ЖК
28-м. 4-қ.), «жиноят содир этилишига қизиқтирувчи шахс далолатчи»,
деб топилади. Бироқ, афсуски, ушбу таъриф жиноятга далолат қилиш-
нинг усуллари ҳамда иштирокчиликнинг бошқа турларидан фарқлашга
хизмат қиладиган белгиларини очиб бермайди. Бинобарин, жиноятга
74
далолат қилишнинг усулларига оид суд амалиёти материалларининг
таҳлили шуни кўрсатдики, ўрганилган жиноят ишларининг 35 фоизида
жиноятга далолат қилиш таклиф қилиш, 21 фоизида ишонтириш, 16
фоизида қўрқитиш ва мажбурлаш, 15 фоизида илтимос қилиш, 9
фоизида оғдириб олиш ва 4 фоиз ҳолатда бошқа усулларда содир этил-
ган. Шу боис жиноятга далолат қилишнинг амалдаги таҳрири унинг
юридик табиатини тўлиқ ифодалаб бера олмаётганлиги ва суд амалиё-
тида унинг мазмунини тушуниш ҳамда унга қарши кураш масалалари-
да қийинчиликларни келтириб чиқараётганлигини эътироф этиш
мумкин. Буни ўтказилган тадқиқот натижалари ҳам тасдиқлайди.
Жумладан, мутахассислардан «Сизнингча, амалдаги жиноят қонуни
нормаси «жиноятга далолат қилиш» тушунчасини тўлиқ ифода
этадими?», деб сўралганда респондентларнинг қарийб 78,9 фоизи
«йўқ» деб жавоб беришган.
Ҳақиқатан ҳам қонун нормасида «жиноят содир этишга қизиқти-
риш» деганда нимани тушуниш кераклиги изоҳланмайди. Бу эса
ҳуқуқни қўллаш амалиётида бошқа шахсни жиноят содир этишга
қизиқтириш фактини жиноятга далолат қилиш деб тушуниш билан
кифояланишга олиб келмоқда. Зеро, назаримизда, жиноятга далолат
қилишни кенгроқ маънода тушуниш зарур. Ташқаридан қараганда
«жиноят содир этишга қизиқтириш» иборасининг мазмуни бошқа
шахсда жиноят содир этиш учун қизиқиш уйғотиш кераклигини ифо-
далайди, холос. Бироқ, ушбу ибора мантиқан ва илмий жиҳатдан
таҳлил қилинса, унинг мазмунига оид турли хил фикрларни билди-
ришга олиб келади. Хусусан, ўзбек тилининг изоҳли луғатида «қизиқ-
тириш» иборасининг биз ўйлагандан кўра торроқ маъноси берилган.
Луғатда «қизиқтириш» деганда, «қизиқиш билан эътибор бермоқ,
«астойдил берилмоқ», «берилиб муносабатда бўлмоқ», «ҳаракат қил-
моқ»1 каби маънолари тушунилади. Демак, масалага ушбу нуқтаи
назардан қараладиган бўлса, жиноятга далолат қилишнинг мазмунини
ифодаловчи қонун нормаси тергов ва суд амалиёти талабларига жавоб
бермайди. Масалан, буни қуйидаги мисолда ҳам кўриш мумкин. Иш
тафсилотига кўра А. ва К.лар танишлари билан С.нинг хонадонида
йиғилишган. Сўнгра А. ва К. чамаси 22:30 дан кейин ўзаро жиноий тил
бириктириб, қўшни хонадонда ёлғиз яшовчи Н.нинг номусига тегиш
мақсадида алдаш йўли билан унинг хонадонига кириб, зўрлик ишла-

1
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 8000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж.
V. / Таҳрир ҳайъати: Т. Мирзаев (раҳбар) ва бошқ. – Т., 2008. – Б. 280.
75
тиб номусига тегишган. Улар жиноий ниятларини амалга ошириб
бўлишгач, яна танишлари даврасига келиб қўшилган. Бироқ, шу вақтда
уларга таниш бўлган Т. С.нинг хонадонига таниши Г. билан келган.
Шунда А. ва К.лар Г. билан танишишмоқчи бўлиб, уни ташқарига
олиб чиқишган ва Н.нинг хонадонига олиб киришиб, «эркак бўлсанг,
мана шу қиз билан жинсий алоқа қиласан», «бўлмаса сени аёл деб
чақирамиз», деган сўзлар билан Г.нинг шаъни ва қадр-қимматини
камситиш ва поймол қилиш йўли билан уни Н.нинг номусига тегишга
ундаган1. Бу мисолдан кўриниб турибдики, А. ва К.лар Г.ни жиноят
содир этишга қизиқтириш йўли билан эмас, балки уни жиноят содир
этишга мажбур бўладиган аҳволга солиб қўйиш усули билан жиноят
содир этишга кўндирган.
Шу ўринда айтиш керакки, юридик адабиётларда жиноятга
далолат қилишда «қизиқтириш» билан бирга, «ундаш» иборасидан ҳам
кенг фойдаланилади. Агар ушбу иборалар кенгроқ таҳлил қилинса,
«қизиқтириш» ибораси «ундаш» иборасига қараганда торроқ маънони
англатишини кўриш мумкин. Қайд этиш лозимки, жиноят содир
этишга ундаш усуллари турли-туман бўлиб (масалан, кўндириш, сотиб
олиш, қўрқитиш, алдаш, илтимос қилиш, гиж-гижлаш, ваъда қилиш,
куч ишлатиш, қизиқтириш ва бошқалар), у мазмун жиҳатдан жиноят
содир этишга қизиқтиришни ҳам ўз таркибига қамраб олади. Шундай
экан, жиноятга далолат қилишнинг объектив томони жиноят содир
этишга ундашга қаратилган ҳаракатларда ифодаланади. Демак,
далолатчи бошқа шахсда жиноят содир этиш истагини қўзғатади ёки
уни шундай аҳволга солиб қўяди. Шунинг учун ҳам далолатчининг
жиноят содир этишга бўлган хулқ-атвори ҳар доим аниқ ва муайян
мақсадга йўналтирилган бўлади.
Объектив белгиларига кўра, жиноятга далолат қилиш кўпроқ
ташкилотчига ўхшашдир. Шунинг учун далолатчини ташкилотчидан
фарқлашда, одатда, ташкилотчининг жиноят содир этишга ундаган
шахснинг келгусидаги хулқ-атворини ҳам мувофиқлаштириб, назорат
қилиб туришга қаратилган ҳаракати инобатга олинади. Демак, дало-
латчининг асосий мақсади жиноятнинг бошқа иштирокчилари онгида
жиноят содир этишга қарор қилиш истагини қўзғатишда ифодаланади.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, далолатчи фақат бошқа шахсни
жиноят содир этишга ундаб, унинг жиноят содир этишдаги кейинги

1
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича судининг 2002 йилги мате-
риаллари (02/13-1402-сонли жиноят иши).
76
фаолиятини бошқармайди. Ушбу белгиси билан далолатчи ташкилот-
чидан фарқ қилади. Бундан ташқари, жиноятга далолат қилишни
интеллектуал ёрдамчиликдан фарқлаш мураккаб масалалардан бири
сифатида намоён бўлади. Улар ўртасидаги фарқ шунда ифодалана-
дики, далолатчи бошқа шахсни жиноят содир этишга ундайди (бошқа
шахсда жиноят содир этиш ҳис-туйғусини уйғотади), интеллектуал
ёрдамчи эса ўз маслаҳатлари билан бошқа шахснинг жиноят содир
этишини енгиллаштириш учун йўл-йўриқ кўрсатиш орқали ёрдам
беради. Мантиқан олиб қараганда, далолатчининг бошқа шахснинг
жиноят содир этиши учун ундашга қаратилган ҳаракати жиноят содир
этишга ундалаётган шахс жиноят содир этишни бошлагунига қадар
тўхтатилади. Жиноят содир этишга ақлий жиҳатдан ёрдам бераётган
шахснинг қилмиши эса бажарувчи томонидан жиноий қилмиш бош-
ланганидан сўнг ҳам давом этади. Далолатчи бажарувчига унда
жиноят содир этиш хоҳиши пайдо бўлгунга қадар таъсир кўрсатади,
ёрдамчи эса унда жиноят содир этиш қасди пайдо бўлгандан кейин-
гина таъсир ўтказади. Шунинг учун жиноят содир этиш бошлангандан
сўнг жиноятга далолат қилиш ҳуқуқий жиҳатдан рўй бемайди.
Таъкидлаганимиздек, жиноятга далолат қилишнинг усуллари
турли-туман. Шу боис мантиқан уларнинг барчасини қонунчилик нуқ-
таи назаридан бир нормада умумлаштириш мураккаб масала. Бироқ,
жиноятга далолат қилиш фаолияти ҳақида кенгроқ тушунчага эга
бўлиш ва унинг юридик табиатини тўғри тушуниш учун уларга аниқ-
лик киритиш зарур. Негаки, мазкур ҳолат жиноятга далолат қилиш
фаолиятига қарши кураш самарадорлигини оширишга ва уни ишти-
рокчиликнинг бошқа турларидан фарқлашга имкон беради.
Тергов ва суд амалиётининг таҳлили асосида жиноятга далолат
қилишнинг барча усулларини умумлаштириб, уларни шартли равишда
жиноят содир этишга жалб қилиш (масалан, алдаш ёрдамида);
адоват, ғазаб мотивларни қўзғатиш (масалан, миллий, ирқий, этник,
диний ва бошқа шу каби ҳис-туйғуларни қўзғатиш, шахснинг шаъни
ва ғурурини поймол бўлиши мумкинлигини рўкач қилиш билан гиж-
гижлаш натижасида жиноят содир этишга ундаш); жиноий хулқ-
атворни рағбатлантириш (масалан, ваъда қилиш, сотиб олиш, хизмат
бўйича юқори лавозимга кўтариш, ижтимоий аҳволини бошқача тарз-
да яхшилаш ва бошқ.); руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказиш билан
жиноят содир этишга мажбурлаш (масалан, жисмоний куч ишлатиш,
руҳий зўрлик ўтказиш, буйруқ ёки фармойиш бериш, ҳокимият вако-
латини суиистеъмол қилиш) ва ишонтириш (масалан, таклиф қилиш,
77
маслаҳат бериш, кўндириш, келишиш) каби усулларини фарқлаш
мумкин. Далолатчи бошқа шахсларни жиноят содир этишга ундашда
ушбу усуллардан турлича фойдаланади. Масалан, оғзаки ёки ёзма
равишда, имо-ишоралар, овозли ёзувлар ва бошқа шу кабилар назарда
тутилади. Аммо юқорида таъкидлаганимиздек, шахс жиноят содир
этишга ундаш учун гипноз ёки зўрлик ишлатиш усуллари, ақл-идрокка
таъсир этувчи турли препарат ва воситалар ҳамда Интернет
тармоқларидан фойдаланган бўлса, бундай ҳолда шахснинг қилмиши
ҳуқуқий жиҳатдан қандай баҳоланади? Бундай шахс далолатчи
бўладими, бундай қилмиш иштирокчиликни ташкил этадими ёки йўқ?
деган ўринли саволлар туғилади.
Мазкур масалаларни ҳал қилиш учун аввало иштирокчиликнинг
объектив ва субъектив белгилари ҳамда жиноят ҳуқуқининг бошқа
институтларининг ҳуқуқийлик шартларини инобатга олиш зарур.
Масалан, жиноятга далолат қилишнинг мажбурлаш тарзида жиноятга
ундаши бажарувчи ёки бошқа иштирокчиларда охирги зарурат
ҳолатини келтириб чиқармаса ва жиноят содир этишга ундалаётган
шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаса
ҳамда ўз ҳаракатларини бошқара олиш имкониятларига эга бўлсагина
иштирокчиликни келтириб чиқаради. Акс ҳолда бундай қилмиш
иштирокчиликни ташкил этмайди. Шунга кўра, гипноз ва ақл-идрокка
таъсир этувчи турли препарат ва воситалардан фойдаланган ҳолда
жиноят содир этишга ундаш фактига ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳам
ушбу мезонлар инобатга олиниши зарур. Аммо шахсни жиноят содир
этишга ундаш учун Интернет тармоғидан фойдаланган бўлса, бундай
қилмишга ҳуқуқий баҳо бериш муайян мураккабликни келтириб
чиқаради. Чунки жиноят содир этишга ундаш учун бундай усулдан
фойдаланганда, жиноят содир этишга ундалаётган шахс далолатчи
тўғрисида ёки далолатчи жиноят содир этишга ундалаётган шахс
ҳақида маълумотларга эга бўлмайди.
Айни пайтда, жиноят содир этишга ундаш фактининг ўзи шахсни
далолатчи деб топиш учун етарли бўлмайди. Мазкур ҳолатда жиноятга
ундалаётган шахс далолатчининг таклифини қабул қилиши ва уни
бажариш учун ихтиёрий ва онгли равишда розилик бериши керак.
Шунинг учун икки ёки ундан ортиқ шахснинг қилмиши иштирокчи-
ликни ташкил этиши учун улар ўртасида дастлабки келишув бўлиши
талаб этилади. Ўз навбатида, бундай келишув жиноят содир этилиши-
дан аввал ёки жиноий қилмиш содир этилиш вақтида амалга ошири-
лиши мумкин. Бундан ташқари, жиноятга далолат қилиш фаолияти ҳар
78
доим аниқ шахсга нисбатан йўналтирилган бўлиши керак. Шу боис
ҳам жиноят содир этишга оммавий равишда ундаш жиноятга далолат
қилишни келтириб чиқармайди. Бундай ҳолат жиноят қонунчилигида
белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар
бўлганда, яъни Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан жавоб-
гарликни келтириб чиқариши мумкин (ЖК 159, 2161-м.).
Биз кўриб чиқаётган муаммо нуқтаи назаридан яна бир жиҳатга
эътибор қаратиш муҳимдир. Жиноятга далолат қилиш нафақат бажа-
рувчини жиноят содир этишга ундашда, балки ташкилотчилик, ёрдам-
чилик, ҳаттоки жиноятга далолат қилиш қилишга ундаш ҳолатларида
ҳам ифодаланиши мумкин. Дарҳақиқат, тергов ва суд амалиётида ҳақ
эвазига буюртма бериш орқали жиноят содир этиш ҳолатларини
квалификация қилиш муайян қийинчиликларга сабаб бўлади. Буни
ўтказилган тадқиқотлар ҳам тасдиқлайди. Жумладан, респондентларга
«Сизнингча, буюртма бериш орқали жиноят содир этган шахс ҳара-
катларини қандай квалификация қилиш керак ва у айни пайтда
жиноятда иштирокчиликнинг қайси турини ифодалайди?», деб берил-
ган саволга 62 фоиз респондент ташкилотчи, 34 фоизи далолатчи ва 4
фоизи эса жавоб беришга қийналаман деб жавоб беришди. Ҳолбуки,
мазкур ҳолатга ўхшаш вазиятга Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд
амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 14-банди иккинчи хатбошида
«Қотиллик учун ҳақ ваъда қилган ташкилотчи (буюртмачи)нинг
ҳаракатлари у қайси сабабларга кўра шундай қилганлигидан келиб
чиқиб, Жиноят кодекси 28, 97-моддасининг тегишли қисми билан
квалификация қилинмоғи керак»1, деб тушунтириш берилади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу қоидадан келиб чиқадиган бўлсак,
жиноят содир этиш учун ҳақ ваъда қилган шахснинг ҳаракатини таш-
килотчи деб баҳолаш керак. Аммо мазкур ҳолатда, агар жиноят содир
этиш учун ҳақ ваъда қилган шахс буюрилган жиноятнинг бажарили-
шини ҳам назорат қилса ва унга раҳбарлик қилган бўлса, унинг қил-
мишини ташкилотчи деб баҳолаш мумкин. Бироқ, шахс жиноят содир
этиш учун ҳақ ваъда қилиб, у фақат буюрилган жиноятнинг натижаси
билан қизиқса, жиноятни қандай усул ёки режа асосида содир этилиши

1
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил
24 сентябрдаги «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрисида»ги 13-сонли қарори // Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми қарорлари тўплами. Иккинчи жилд. – Т., 2007. – Б. 192–201.
79
уни қизиқтирмаган бўлса, унинг қилмиши Жиноят кодексининг 28-
моддаси учинчи қисмида кўрсатилган бирор белгини ифодаламайди.
Бундай ҳолатда шахс ўз хатти-ҳаракати билан бошқа шахсни жиноят
содир этишга ундайди, холос. Агар буюртма эвазига содир этиладиган
жиноят механизмига назар ташласак, буюртмачи одатда жиноят содир
этиш қасди пайдо бўлганидан сўнг шахсан ўзи ёки бошқа воситачи
орқали жиноят содир этадиган бажарувчини топиш пайига тушади.
Бундай шахс аниқлангач, улар ўртасида жиноят содир этиш юзасидан
вазифаларни аниқлашга қаратилган келишув юз беради ҳамда вазифа-
лар аниқ бўлганидан кейин барча ўз ҳаракатларини бажаришга кири-
шади. Мазкур хатти-ҳаракат моддий рағбатлантириш эвазига оғдириб
олиш йўли билан бошқа шахсни жиноят содир этишга ундашда ифо-
даланади. Аммо, амалдаги жиноят қонунчилигида бу ҳолат жиноятга
далолат қилиш таркибига киритилмаган. Бироқ, хориж давлатлари
қонунчилигида бунга алоҳида аҳамият берилган. Чунончи, Қозоғистон
Республикаси жиноят қонунига (28-м. 4-қ.) кўра, «кўндириш, моддий
рағбатлантириш эвазига оғдириш, қўрқитиш ёки бошқа усуллар билан
бошқа шахсни жиноят содир этишга ундаган шахс далолатчи деб
топилади». Айнан шунга ўхшаш таъриф Озарбайжон (32-м. 4-қ.),
Россия Федерацияси (33-м. 4-қ.), Арманистон (38-м. 4-қ.), Тожикистон
(36-м. 4-қ.), Туркманистон (33-м. 4-қ.) ва Украина Республикалари
Жиноят кодекс (27-м. 4-қ.)ларида ҳам қайд этилган.
Бундан ташқари, Исроил давлати жиноят ҳуқуқи тўғрисидаги
қонунининг 30-моддаси (далолатчи)да «кимки шахсни кўндириш,
маъқуллаш, талаб қилиш, илтимос қилиш ёки тазйиқ ўтказиш мумкин
бўлган ҳар қандай бошқа усулда жиноят содир этишга ундаса, бундай
қилмиш жиноятга далолат қилиш деб топилади»1, дейилади. Кўриб
турганимиздек, мазкур қонунда жиноятга далолат қилишнинг «талаб
қилиш», «илтимос қилиш», «маъқуллаш» каби усуллари ҳам назарда
тутилган. Айни пайтда, хориж давлатлари жиноят қонунчилигида
таърифлаш нуқтаи назаридан жиноятга далолат қилишнинг усуллари
очиб берилади. Бу ҳолат миллий қонунчилигимизда далолатчига
берилган таърифда кузатилмайди.
Юқорида таъкидланганлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда хориж
давлатлари тажрибасини инобатга олиб, миллий қонунчилигимизда

1
Закон об уголовном праве Израиля. Постатейный перевод с иврита на
русский язык. Автор перевода – судья Марат Дорфман. Издание 2-ое,
переработанное и дополненное. – М., 2010. – С. 29.
80
далолатчига қуйидаги таъриф бериш мақсадга мувофиқ: «Бошқа
шахсни ишонтириш, рағбатлантириш, оғдириб олиш, мажбурлаш,
алдаш ёки бошқа усуллар билан жиноят содир этишга қизиқтирган
ёки ундаган шахс далолатчи деб топилади».

2.4. Жиноятга ёрдам бериш ва унинг белгилари

Жиноятга ёрдам беришнинг ижтимоий хавфи иштирокчиликда


содир этиладиган жиноятларни енгиллаштириш, унинг содир
этилишига қулай шароит яратиб бериш, жиноят содир этган шахсни,
жиноятнинг қуроли ёки воситаларини, жиноят излари ҳамда жиноий
йўл билан қўлга киритилган нарсаларни яшириш билан тавсифланади.
Айни пайтда, иштирокчиликда жиноят содир этиш кўп жиҳатдан
ёрдамчи шахснинг фаолиятига боғлиқ бўлади. Ўтказилган тадқиқотлар
шуни тасдиқлайдики, суд амалиётида иштирокчилик турининг энг
кўпи (бажарувчидан ташқари) айнан ёрдамчилик ҳиссасига тўғри
келади. Шунинг учун ҳам иштирокчиликда содир этиладиган жиноят-
ларга қарши кураш самарадорлиги кўп жиҳатдан ёрдамчилик фаолия-
тига қарши курашга боғлиқдир.
Жиноят кодексининг 28-моддаси бешинчи қисмига биноан,
«жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари билан, воси-
талар бериш ёки тўсиқларни йўқотиш билан кўмаклашган, шунингдек
жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд
жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни яширишга, шунинг-
дек бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда
берган шахс ёрдамчи деб топилади». Агар қонуннинг ушбу нормаси
таҳлил қилинса, жиноятга ёрдам беришнинг интеллектуал ва жисмо-
ний турларини фарқлаш мумкин.
Ўз навбатида, интеллектуал ёрдамчилик ахборот тарзида ифода-
ланиб, бажарувчи ва бошқа иштирокчиларнинг онги ва иродасига
руҳий таъсир қилишда намоён бўлади. Шу жиҳатдан интеллектуал
ёрдамчилик жиноят содир этиш истагини билдирган шахсларнинг
жиноят содир этиши учун зарур бўладиган маълумотлар билан
таъминлайди. Бироқ, шахс қилмишини интеллектуал ёрдамчилик деб
баҳолаш учун бошқа иштирокчилар унинг бу ёрдамидан амалда фой-
даланиши шарт бўлмайди. Жиноят кодексининг 28-моддаси бешинчи
қисмида интеллектуал ёрдамчиликнинг «жиноят содир этилишига ўз
маслаҳатлари ва кўрсатмалари билан кўмаклашиш ҳамда жиноятчини,
жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл

81
билан қўлга киритилган нарсаларни яширишга, шунингдек бундай
нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда бериш» каби
усуллари назарда тутилади. Интеллектуал ёрдамчиликнинг мазкур
усуллари шарҳланганда, қуйидаги жиҳатларини кўришимиз мумкин:
1. Жиноят содир этилишига маслаҳат ва кўрсатмалар бериш
билан кўмаклашиш. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида маслаҳат «бирор
ишни қандай қилиш ёки умуман нима қилиш кераклиги ҳақида йўл-
йўриқ тарзидаги фикр, мулоҳаза»1 маъносида, кўрсатма эса «қандай
ҳаракат қилиш, ишлаш лозимлигини кўрсатувчи йўл-йўриқ»2 тариқа-
сида изоҳланади. Бироқ, адабиётларда «маслаҳат» ва «кўрсатма»
бериш тушунчалари айнан маъносида тушунтирилиб, уларнинг фарқи
ажратилмайди3. Аммо, бизнингча, улар бир-биридан фарқ қиладиган
турли тушунчалар ҳисобланади. Сабаби мазкур тушунчалар инсон
онгига таъсир кўрсатиш даражаси нуқтаи назаридан бир-биридан фарқ
қилади. Шундан келиб чиқилса, жиноят содир этилишига маслаҳат
бериш билан кўмаклашиш деганда, жиноий натижага эришиш учун ёки
жиноятни қандай мақбул усулда содир этиш юзасидан жиноят содир
этадиган шахсга тушунтириш ёки йўл-йўриқ кўрсатиш ёхуд фикр
бериш тушунилади.
Жиноят содир этилишига кўрсатма бериш билан кўмаклашиш
деганда, бажарувчи ёки бошқа иштирокчиларнинг жиноий хатти-
ҳаракатларини бошқармаган ҳолда жиноятга тайёргарлик кўрилиши,
содир этилиши ёки бўлмаса уни яшириш юзасидан тегишли топшириқ
бериш тушунилади. Аммо шу ўринда айтиш муҳимки, ўтказилган
тадқиқот натижаларига кўра жиноятга ёрдам бериш кўрсатма тарзида
ифодаланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо беришда суд-амалиётида бир
хиллик кузатилмади. Масалан, А.нинг Б.га Х.ни қасддан ўлдириши
учун ўқотар қуролдан фойдаланиши шартлигини ифодаловчи кўрсат-
маси ёрдамчи деб ҳуқуқий баҳоланган бўлса, худди шунга ўхшаш
ҳолат, яъни С.нинг Г.га ўқотар қуролдан фойдаланиш шартини ифода-
ловчи кўрсатмаси билан Т.нинг ҳаётидан маҳрум қилиши ташкилотчи
деб квалификация қилинган. Бу каби ҳолатлар ўрганилган жиноят иши

1
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 8000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж.
II. / Таҳрир ҳайъати: Т. Мирзаев (раҳбар) ва бошқ. – Т., 2006. – Б. 551.
2
Кўрсатилган манба. – Б. 471.
3
Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Жиноят тўғрисида таълимот: Олий ўқув муассасалари учун дарслик. – Т.,
2010. – Б. 274; Жинoят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дaрслик (Тўлдирилган ва қайта
ишланган иккинчи нашри) / Р. Кабулов, А. А. Отажонов вa бoшқ. – Т., 2012. –
Б. 241.
82
материалларининг 83 фоизида ташкилотчи, 17 фоизида эса ёрдамчи
деб баҳоланган. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, мазкур
ҳолатларни квалификация қилишда қонун нормаларини бир хилда
қўлланилишига эришиш ва жазоларни индивидуаллаштириш учун
«ёрдамчи» тушунчасидан «кўрсатмалари билан» иборасини чиқариш
мақсадга мувофиқ бўлади.
2. Жиноятчини яширишга олдиндан ваъда бериш. Шу ўринда
айтиш ўринлики, қонун чиқарувчининг жиноят қонунида тўғридан-
тўғри «жиноятчи» иборасидан фойдаланиши мантиқан тўғри бўлмай-
ди. Чунки Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, шахс фақат
суднинг ҳукми асосидагина айбдор деб топилиши мумкин. Шунинг
учун жиноятга ёрдам бериш тушунчаси доирасида қўлланилган
«жиноятчи» ибораси ўрнига «жиноят иштирокчилари ёки жиноят
содир этган бошқа шахсларни» иборасидан фойдаланиш тўғри бўлади.
Боиси ёрдамчиликда жиноят содир этилишида айнан жиноятнинг
бошқа иштирокчиларига ёрдам берилади. Жиноят иштирокчиларини
яширишга ваъда қилиш ҳар қандай усуллар билан жиноятнинг
бажарувчиси ёки бошқа иштирокчиларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
ёки бошқа органлар ёхуд бошқаларга маълум бўлмаслиги учун жиноят
бошлангунга қадар уларни яширишга розилик беришда ифодаланади.
3. Жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини яшириш-
га олдиндан ваъда бериш. Жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини
яширишга олдиндан ваъда бериш уларни олиш, сақлаш ёки нобуд
қилиш ёхуд бошқача тарзда яширишни ваъда қилишга қаратилган
ҳаракатларда намоён бўлади. Жиноят изларини яширишни ваъда
қилиш эса, қоида тариқасида ушбу изларни ёки жиноят иши бўйича
далилий ашёларни йўқ қилишни олдиндан ваъда қилишда ифодала-
нади. Шу ўринда қайд этиш керакки, қонун чиқарувчи жиноятга ёрдам
бериш тушунчасидаги муқобил ҳодисаларни қайд қилишда «ва»
боғловчисидан фойдаланган. Аммо, назаримизда, қонун чиқарувчи-
нинг мазкур ёндашуви юридик нуқтаи назаридан мантиқан тўғри эмас.
Боиси «ва» боғловчиси муқобил ҳодисаларнинг фақат бирга бажари-
лиши лозимлигини кўзда тутади. Масалан, жиноят излари ва восита-
ларини яширишга олдиндан ваъда бериш ушбу икки ҳодисанинг бир
вақтда яширишга розилик беришни англатади. Бироқ, улар алоҳида
вазиятда рўй берганда ҳам ёрдамчиликни ташкил этади. Шунинг учун
уларни қонун нормасида қайд қилишда «ёки» боғловчисидан фойда-
ланган ҳолда баён этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
4. Жиноий йўл билан топилган мулкни яширишни ваъда қилиш.
Жиноий йўл билан топилган мулк деганда, жиноят қонунида назарда

83
тутилган жиноятларни содир этиш натижасида олинадиган ёки қўлга
киритиладиган ҳар қандай мулк тушунилади. Шу боис жиноятга ёрдам
беришнинг таҳлил қилинаётган усули шахснинг бундай мулкларни
қайта ишлаш, сақлаш ёки ҳар қандай усулда яширишини бажарувчи
ёки бошқа иштирокчиларга олдиндан ваъда қилишини назарда тутади.
Унутмаслик керакки, содир этиб бўлинган жиноят натижасида олин-
ган мулкларни яширишга рози бўлиш Жиноят кодексининг 241-модда-
си иккинчи қисмига кўра мустақил жавобгарликни келтириб чиқаради.
5. Жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни олиш ёки
ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда бериш. Жиноий йўл билан
топилиши мумкин бўлган ҳар қандай нарсани бажарувчи ёки бошқа
иштирокчилардан (ёки уларнинг топшириғи бўйича бошқа шахс-
лардан) ўз эгалиги ёки тасарруфига ўтказишга қаратилган ҳар қандай
ҳаракат содир этиш мумкинлигини олдиндан ваъда қилиш жиноят
предметларини олишнинг мазмунини белгилайди. Жиноий йўл билан
қўлга киритилган нарсаларни ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда
бериш эса бундай предметларни ҳар қандай усулда бошқага ўтказиб
бериш мумкинлиги ҳақида олдиндан ваъда беришни англатади. Мулк-
нинг жиноий йўл билан топилганлигини била туриб, уни олдиндан
ваъда бермаган ҳолда олиш ёки ўтказиш жиноятда иштирокчиликни
ташкил этмайди. Бундай қилмиш учун Жиноят кодексининг 171-мод-
дасида жавобгарлик назарда тутилган.
Кўриб турганимиздек, қонун чиқарувчи интеллектуал ёрдамчи-
ликнинг юқорида таъкидланган усулларини «олдиндан ваъда бериш»
билан боғлайди. Бироқ қонун чиқарувчи томонидан интеллектуал
ёрдамчиликнинг усулларини «олдиндан ваъда бериш» билан боғлаш
жиноятга ёрдам беришнинг тамом бўлиш чегарасини белгилашда
айрим қийинчиликларга олиб келади. Мазкур ҳолатда «олдиндан
ваъда бериш» деганда, нимани тушуниш керак? деган ўринли савол
туғилади. Айни пайтда, ўзбек тилининг изоҳли луғатида «олдиндан»
ибораси «бирор иш, воқеа-ҳодиса бошланмасдан, рўй бермасдан
илгари»1, деган тарзда изоҳланади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак,
«олдиндан ваъда бериш» деганда, қонун нормасида кўрсатилган
қилмишларни жиноят таркибининг объектив томони бошлангунига
қадар амалга ошириш тўғрисида розилик беришни тушуниш мумкин.
Шу ўринда яна бир ҳақли савол туғилади: Жиноят таркибининг
объектив томон ҳаракатлари бошлангандан сўнг, лекин жиноят

1
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 8000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж.
III. / Таҳрир ҳайъати: Т. Мирзаев (раҳбар) ва бошқ. – Т., 2006. – Б. 110.
84
тамом бўлмагунга қадар бундай тарзда берилган ваъда ҳам ёрдам-
чиликни ташкил этадими? Дарҳақиқат, Жиноят кодексининг 28-мод-
даси бешинчи қисмида интеллектуал ёрдамчиликни «олдиндан ваъда
бериш» ибораси билан баён қилиниши жиноят таркибининг объектив
томон ҳаракатлари бошланиб, лекин жиноят тамом бўлмагунга қадар
жиноят иштирокчиларига ёрдам бериш учун бундай тарзда берилган
ваъдани юридик жиҳатдан қамраб олмайди.
Бу эса қонун нормасида бундай вазиятга аниқлик киритишни
тақозо этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, «олдиндан» ибораси
ўрнига, назаримизда, «жиноят содир этилгунга қадар» иборасидан
фойдаланилса, мазкур масаланинг ечими ўз ифодасини топади.
Жиноятга ёрдам беришнинг навбатдаги тури жисмоний ёрдам-
чилик ҳисобланади. Айни пайтда, жисмоний ёрдамчилик бажарувчи ва
бошқа иштирокчиларга жиноятга тайёргарлик кўриш ёки унинг содир
этилишига моддий ёки жисмоний тарзда кўмаклашишни назарда
тутади. Шу боис ҳам жисмоний ёрдамчиликда шахс бажарувчи ёки
бошқа иштирокчиларнинг иродаси ёки онгига таъсир кўрсатмасдан,
уларга жисмонан, амалий жиҳатдан ёрдам кўрсатади. Шу ўринда
қонун нормаси жиноят содир этилишига воситалар бериш ёки
тўсиқларни йўқотиш билан кўмаклашишни жисмоний ёрдамчиликка
киритади.
Жиноят содир этилишига воситалар бериш билан кўмаклашиш
деганда, жиноятга тайёргарлик кўриш ёки уни содир этишда фойда-
ланиш учун бажарувчи ёки бошқа иштирокчиларга турли воситалар
тақдим этиш тушунилади. Аммо, амалдаги жиноят қонуни жиноятга
ёрдам беришнинг усуллари қаторида жиноят содир этилишида бажа-
рувчи ва бошқа иштирокчиларга қурол тақдим этиш билан ёрдам бери-
лиши мумкинлигини назарда тутмайди. Ваҳоланки, «қурол» ибораси
«восита» билан таққосланганда бир-биридан фарқ қилади. Жиноят
содир этиш қуроли, воситадан фарқли равишда, бажарувчи ёки бошқа
иштирокчилар томонидан содир этиладиган муайян турдаги жиноятни
амалга оширишни енгиллаштириш мақсадида фойдаланишга мўл-
жалланган бўлади. Шунинг учун «қурол» тақдим этиш билан жиноят
содир этишга кўмаклашишни ҳам ёрдамчилик мазмунига киритиш
лозим. Зеро, қонунга кўра (ЖПК 203¹-м.), жиноят қуроли деганда,
ашёвий далил деб эътироф этилган, жиноятга тайёргарлик кўриш ёки
содир этиш учун махсус мўлжалланган, тайёрланган ёки мослашти-
рилган нарсалар, шунингдек жиноий мақсадга эришиш учун жиноят
содир этиш жараёнида бевосита фойдаланилган воситалар тушу-
нилади.

85
Тўсиқларни йўқотиш билан кўмаклашиш деганда, иштирокчи-
ларнинг жиноий ниятини амалга оширишлари учун мавжуд бўлган ҳар
қандай тўсиқларни бартараф қилиш тушунилади. Масалан, замонавий
кузатув техник воситалар билан жиҳозланган хонадонга талон-торож
қилиш мақсадида кириш учун, ушбу техник воситаларни ишдан
чиқариш, жиноят содир этиш жойини ёритиш, жиноят содир этиш
учун бошқа шахсларни чалғитиб туриш кабиларда ифодаланади.
Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг 28-моддаси бешинчи
қисмида жиноятга ёрдам беришнинг қатъий усуллари назарда
тутилади. Шунинг учун ушбу нормада санаб ўтиладиган бошқа ҳеч
бир ҳаракат ёрдамчилик сифатида тан олиниши мумкин эмас1. Бироқ,
суд амалиёти материалларининг таҳлили ва тадқиқот натижалари
ёрдамчиликнинг мазкур тушунчаси доирасига кирмайдиган бошқа
янги ҳолатлар ҳам мавжуд эканлигини кўрсатди. Масалан, воситачи-
лик ёки ахборот тақдим этиш йўли билан жиноят содир этилишига
ёрдам беришни амалдаги қонунчилик ёрдамчилик таркибига кирит-
майди. Бу эса унинг жиноий таъқиб остига олинмаганлигидан далолат
беради. Чунки ахборот тақдим этиш йўли билан жиноят содир этили-
шига кўмаклашиш ёрдамчиликнинг ҳеч қайси бир усули мазмунига
мос келмайди. Бинобарин, ахборот тақдим этиш йўли билан жиноятга
ёрдам бериш бажарувчи ёки бошқа иштирокчиларнинг жиноят содир
этишга тайёрлиги ёки уни содир этаётганлигини билган ҳолда
жиноятга тайёргарлик кўриш ёки уни содир этилишини енгиллашти-
ришда фойдаланиш мумкин бўлган тегишли маълумотларни қасддан
тақдим этишни англатади.
Шунингдек, жиноятга бундай тарзда ёрдам бериш ҳар қандай
мазмундаги ахборотни тақдим этишни назарда тутмайди. Бундай
ахборотга қўйиладиган биринчи талаб бериладиган ахборот жиноят
содир этилишини енгиллаштиришга хизмат қилиши шартлигидадир.
Чунончи, В. Ю. Шубина ахборот тақдим этишнинг жиноийлик шарти,
бу каби ахборотнинг мазмуни бевосита жиноят ҳодисасига тегишли
бўлиши керак2лигидадир, дейди. Ўз навбатида, биз ҳам ушбу фикрга
қўшиламиз, чунки бажарувчи ва бошқа иштирокчиларга тақдим этили-
ши зарур бўлган ахборот айнан улар томонидан тайёргарлик кўрилиши
1
Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Жиноят тўғрисида таълимот: Олий ўқув муассасалари учун дарслик. – Т.,
2010. – Б. 273.
2
Шубина В.Ю. Дискуссионные аспекты законодательной регламентации
интеллектуального пособничества в преступлении // Юридический вестник
Кубанского государственного университета. – 2010. – №2. – С. 52.
86
ёки содир этилиши кўзда тутилаётган жиноятга тааллуқли ва унинг
содир этилишини енгиллаштиришга ёрдам бериши керак. Алоҳида
таъкидлаш керакки, ахборот тақдим этиш билан жиноят содир
этишга ёрдам бериш Озарбайжон (32-м. 5-қ.), Тожикистон (36-м. 5-қ.),
Қозоғистон (28-м. 5-қ.), Беларусь (16-м. 6-қ.), Туркманистон (33-м. 5-қ.),
Арманистон (38-м. 5-қ.), Молдова (42-м. 5-қ.), Голландия (48-м.),
Польша (18-м. 3-§) Республикалари ва Россия Федерацияси (33-м. 5-қ.)
Жиноят кодексларида ҳам назарда тутилган. Жумладан, Голландия
Жиноят кодексининг 48-моддасига кўра, «жиноят содир этилиши
вақтида қасддан ёрдам кўрсатган ёки жиноят содир этилиши учун
зарур бўлган ахборот ва воситаларни қасддан тақдим қилган ёхуд
шундай шароит яратиб берган шахс ёрдамчи деб топилади».
Баён этилганлардан хулоса чиқарадиган бўлсак, жиноятга ёрдам
беришни қуйидагича таърифлаган ҳолда Жиноят кодексининг 28-
моддаси бешинчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга
мувофиқдир: «Жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари, маълумот-
лари билан ахборот тақдим этиш, қурол, воситалар бериш ёки
тўсиқларни йўқотиш билан кўмаклашган, шунингдек жиноят ишти-
рокчилари ёки жиноят содир этган бошқа шахсни, жиноят содир
этиш қуроли, воситалари ва изларни ёхуд жиноий йўл билан қўлга
киритилган нарсаларни яширишга ҳамда бундай нарсаларни олиш ва
ўтказиш тўғрисида жиноят содир этилгунга қадар ваъда берган
шахс ёрдамчи деб топилади».

87
III боб. ЖИНОЯТДА ИШТИРОКЧИЛИКНИНГ ШАКЛЛАРИ

3.1. Жиноятда иштирокчилик шакллари таснифи ва унинг


асосий мезонлари

Тергов ва суд амалиёти ҳамда назариянинг таҳлили шуни


кўрсатмоқдаки, жиноятларни квалификация қилишда йўл қўйилаётган
хатоликларнинг кўп қисми ва назарияда баҳс-мунозарага сабаб бўлаёт-
ган муаммолардан бири айнан жиноятда иштирокчиликнинг шакллари
ва уларни бири-биридан фарқлаш масалаларига тўғри келмоқда. Шу
нуқтаи назардан бугунги кунда жиноятда иштирокчиликнинг шакл-
ларини илмий нуқтаи назардан таҳлил қилиш ва уларни бири-биридан
фарқлаш мезонларини тўғри белгилаш долзарб масалаларидан саналади.
Таъкидланганимиздек, жиноят иштирокчилари бажарувчи, таш-
килотчи, далолатчи ва ёрдамчи каби турларга ажратилади. Жиноятга
тайёргарлик кўриш ва уни содир этиш жараёнида жиноят ишти-
рокчиларининг умумий кучлари бирлашади ва улар томонидан ўзаро
келишилган жиноятлар содир этилади. Мазкур масалага мантиқан
назар ташланса, жиноят иштирокчиларининг жиноятга тайёргарлик
кўриш ва жиноят содир этиш жараёнидаги бирлашуви албатта муайян
шаклда ифодаланишини кўзда тутади. Шу нуқтаи назардан ҳам
жиноят қонунида жиноятда иштирокчиликнинг шакллари алоҳида
нормада тартибга солинади. Жиноятда иштирокчилик шаклларининг
мазмуни ва уларнинг жиноят-ҳуқуқий белгилари асосида Жиноят
кодекси Махсус қисми нормалари асосида жиноят деб эътироф этил-
ган ижтимоий хавфли қилмишлар бўйича жиноят иштирокчиларини
жиноий жавобгарликка тортиш чоралари белгиланади.
Аммо, жиноят ҳуқуқи назариясида жиноятда иштирокчиликни
шаклларга ажратиш бўйича ҳанузгача ягона тўхтамга келинган эмас.
Жумладан, бу борада айрим муаллифлар «иштирокчиликни шаклларга
ажратиш унинг субъектив мезонлари асосида амалга оширилади»1, деб
ҳисобласалар, бошқалар «иштирокчиликни шаклларга ажратиш фақат
объектив мезонлар асосида ҳал этилади»2, деб таъкидлашади. Ваҳо-

1
Бердиев Ш. Жиноий жавобгарлик ва ундан озод этиш масалалари. – Т.,
2011. – Б. 97.
2
Зайнутдинова А.Р. Ответственность за организованные формы соучас-
тия по российскому уголовному праву: Дис. ... канд. юрид. наук. – Казань,
2001. – С. 54–55.
88
ланки, иштирокчилар ўртасидаги субъектив алоқадорлик хусусияти ва
даражаси жиноятда иштирокчиликнинг мазмунини англаб етиш учун
муҳим, лекин жиноят содир этиш бўйича олдиндан тил бириктириш-
нинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ўз ҳолича, бошқа муҳим
белгиларга боғланмаган ҳолда унинг шаклларини таснифлаш мезони
сифатида хизмат қилиши мумкин эмас. Бинобарин, М. Х. Рустамбаев,
И. А. Соттиев, М. Мусаев, С. С. Ниёзова ва Н. Шахобиддинов каби
тадқиқотчилар иштирокчилик шаклларини таснифлаш мезони сифати-
да жиноят иштирокчиларининг уюшқоқлик даражаси, шунингдек,
унинг объектив ва субъектив мезонларининг ўзаро боғлиқлигига асос-
ланилади1, деб ёзадилар.
Шу нуқтаи назардан биз иштирокчиликни шаклларга ажратиш
мезонлари сифатида субъектив мезонлар билан бирга, уни шаклларга
ажратишга хизмат қилувчи объектив белгилари ҳамда ижтимоий
хавфлилик хусусиятини инобатга олиш лозимлигини таъкидламоқ-
чимиз. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми-
да иштирокчиликда содир этиладиган жиноятлар «бир гуруҳ шахслар
томонидан», «бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бирик-
тириб», «уюшган гуруҳ томонидан» деб уча шаклда ифодаланади. Бу
эса жиноятда иштирокчиликнинг Жиноят кодексининг Умумий қис-
мида кўрсатилган шаклларига мос келмайди.
Шу билан бирга, юридик адабиётлар таҳлили иштирокчиликни
шаклларга ажратишида бир хил ёндашув мавжуд эмаслигини кўрсата-
ди. Бу, энг аввало, иштирокчиликни шаклларга ажратиш мезонларини
белгилашдаги тафовутлар билан изоҳланади. Ҳолбуки, ўзбек миллий
жиноят ҳуқуқи доктринасида анъанавий равишда амалдаги жиноят
қонунчилигида белгиланганидек, иштирокчиликнинг тўртта шакли
фарқланади2. Қонунга кўра, жиноятда иштирокчилик: оддий иштирок-
1
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.,
2010. – Б. 277; Соттиев И.А. Уюшган гуруҳлар томонидан содир этиладиган
жиноятларни квалификация қилиш. – T., 2012. – Б. 18; Мусаев М. Жиноий
уюшма ташкил этишга қарши кураш муаммолари: Илмий рисола. – Т., 2005. –
Б. 25; Ниёзова С.С. Ўзгалар мулкини иштирокчиликда талон-торож қилганлик
учун жиноий жавобгарлик муаммолари: Юрид. фан. номз. ... дис. автореф. – Т.,
2006. – Б. 4; Шахобиддинов Н. Жиноятда иштирокчилик ва унинг шакллари //
Адвокат. – 2009. – № 5. – Б. 18–24.
2
Мухамаджонов С.С. Жиноий жавобгарликни индивидуаллаштиришда
иштирокчилик институтининг долзарб масалалари: Юрид. фан. ном. ... дис.
автореф. – Т., 2011. – Б. 12. Акбаров Н. Иштирокчилик ва унинг турлари //
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси. – 2013. – № 2. – Б. 7.
89
чилик, мураккаб иштирокчилик, уюшган гуруҳ, жиноий уюшма шакл-
ларида бўлади. Аммо, сўнгги пайтларда жиноят ҳуқуқига оид миллий
адабиётларда бирга бажарувчиликни иштирокчиликнинг мустақил
шакли сифатида назарда тутиш кераклиги тўғрисидаги фикрлар илгари
сурилмоқда1. Чунончи, Ж.А. Неъматов иштирокчиликни: 1) бирга
бажарувчилик; 2) жавобгарликка тортилмайдиган шахс ёхуд шахслар
билан биргаликда жиноят содир этиш; 3) олдиндан тил бириктирилган
иштирокчилик; 4) уюшган гуруҳ; 5) уюшган қуролли гуруҳ; 6) жиноий
уюшма2 каби шаклларга ажратади. Аммо биз иштирокчиликнинг бу
тарзда таснифланишига тўлиқ қўшила олмаймиз. Чунки жиноятни
жавобгарликка тортилмайдиган шахслар билан биргаликда содир
этиладиган билвосита бажарувчиликни иштирокчиликнинг шакллари
қаторига киритиш мантиқан тўғри эмас, чунки у юридик жиҳатдан
иштирокчиликни ташкил этмайди.
Шунингдек, жиноятда иштирокчилик шаклларини таснифлаш
бўйича ўз қарашларини ифода этган А.Р. Кадиров иштирокчиликни
қуйидаги шаклларга ажратади: 1) оддий иштирокчилик; 2) жиноят
содир этишдаги роллар тақсимланган бирга бажарувчилик; 3) олдин-
дан тил бириктирилган иштирокчилик; 4) қасддан турдош таркибли
жиноятларни ўз ичига олган жиноий фаолият билан шуғулланувчи
уюшган гуруҳ; 5) қасддан турли таркибли жиноятларни ўз ичига
олган жиноий фаолият билан шуғулланувчи жиноий уюшма3. Аммо
муаллиф мазкур таснифда иштирокчиликнинг айрим шаклларини тор
маънода ифодалаган. Негаки, уюшган гуруҳ нафақат турдош жиноят-
лар содир этишга мослашган бўлади, балки унинг таркибида турли
жиноятлар содир этилиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, келтирилган
тасниф иштирокчиликнинг оддий шаклининг бошқа шакллардан ажра-
тишга имкон бермайди, чунки унинг биринчи ва иккинчи шакллари
мантиқан бир-бирига яқин маънода акс эттирилган.
1
Неъматов Ж.А. Уголовно-правовые и криминологические проблемы
борьбы с транснациональной организованной преступностью: Автореф. дис.
… д-ра юрид наук. – Т., 2008. – С. 7; Нарбутаев Э.Х. Преступление и уголов-
ный процесс: перспективы развития уголовного и уголовно-процессуального
законодательства. – Т., 2013. – С. 33–37.
2
Неъматов Ж.А. Уголовно-правовые и криминологические проблемы
борьбы с транснациональной организованной преступностью: Автореф. дис.
… д-ра юрид. наук. – Т., 2008. – С. 7.
3
Кадиров А.Р. Уголовно-правовые меры борьбы с соучастием в организо-
ванных группах и преступных сообществах: Автореф. дис... канд. юрид. наук.
– Т., 2006. – С. 10.
90
Мазкур муаммони ўрганган И. А. Соттиев, С. С. Ниёзова,
С. С. Мухамаджонов ва М. Мусаев каби олимлар жиноятда иштирок-
чиликни жиноят қонунида белгиланган амалдаги шаклларига мос
тарзда таснифлайдилар1. Аммо, бизнингча, жиноятда иштирокчиликни
шаклларга ажратишнинг амалдаги таснифи ҳам суд амалиёти эҳтиёж-
ларини тўлиқ қондира олмайди. Сабаби, Жиноят кодексининг 29-мод-
дасида оддий ва мураккаб иштирокчилик тўғрисида сўз юритилади.
Бироқ Жиноят кодекси Махсус қисмининг бирор-бир моддасида ишти-
рокчиликнинг бу икки шакли тўғрисида таъкидланмайди. Бундан таш-
қари, ушбу фикрни ўтказилган тадқиқот натижалари ҳам тасдиқлайди.
Амалиёт ходимлари жиноятда иштирокчиликнинг шаклларига оид
нормаларини тушуниш ҳамда амалда қўллашда муаммолар мавжуд
деб ҳисоблайдилар. Жумладан, тадқиқотда қатнашган респондентлар-
нинг 16 фоизи бундай қийинчиликларни оддий иштирокчилик билан,
40 фоизи мураккаб иштирокчилик, 32 фоизи уюшган гуруҳ ва 12 фоизи
жиноий уюшма шакллари билан боғлайдилар. Респондентларга
«Жиноятда иштирокчилик шаклларини тушуниш ва уларни амалда
қўллашга оид муаммоларнинг асосий сабаби нимада деб ўйлайсиз?»
деб мурожаат қилинганида, уларнинг 40 фоизи «қонундаги ноаниқлик»,
27 фоизи «қонун нормаларига расмий шарҳ берилмаганлиги» ва
33 фоизи «ҳуқуқий билимсизлик» деб жавоб бердилар.
Юридик адабиётларда жиноятда иштирокчиликни шаклларга
ажратиш борасида бошқача қарашлар ҳам билдирилган. Масалан,
В. И. Радченко иштирокчиликнинг иккита шаклини фарқлайди: биринчи
шакли – «олдиндан келишилмаган иштирокчилик»; иккинчиси, «олдин-
дан келишилган иштирокчилик» (иштирокчиликнинг мазкур шакли
«олдиндан келишилган оддий иштирокчилик» ва «жиноий ташкилот»
каби икки кичик турга бўлинади)2. Аммо, назаримизда, ушбу фикрда,
биринчидан, иштирокчиликнинг уюшган гуруҳ шаклида ифодаланиши
мумкинлиги назардан четда қолган, иккинчидан, унда иштирокчилик
шаклларини бир-биридан фарқловчи хусусиятлар тўлиқ инобатга

1
Соттиев И.А. Уюшган гуруҳлар томонидан содир этиладиган жиноят-
ларни квалификация қилиш. – T., 2012. – Б. 18; Ниёзова С.С. Иштирокчилик
тушунчаси, турлари, шакллари жавобгарлик масаласи: Ўқув қўлланма. Т.,
2003. – Б. 20; Мухамаджонов С.С. Жиноий жавобгарликни индивидуаллашти-
ришда иштирокчилик институтининг долзарб масалалари: Юрид. фан. номз. ...
дис. – Т., 2011. – Б. 48.
2
Уголовное право. Общая часть: Учебник / Под общ. ред. В.И. Радченко.
– М., 2004. – С. 258.
91
олинмаган. Тадқиқотчи Н. И. Коржанский ҳам бу муаммога эътибор
қаратиб, иштирокчиликнинг шакллари хусусида бошқача фикр бил-
дирган. Унинг таъкидлашича, иштирокчиликнинг учта шакли мавжуд:
1) оддий иштирокчилик – бирга бажарувчилик; 2) вазифалар ўзаро
тақсимланган мураккаб иштирокчилик; 3) жиноий уюшма1. Аммо
мазкур фикрда иштирокчиликнинг олдиндан тил бириктириш ёки
бириктирилмасликка оид хусусиятлари ҳамда уюшган гуруҳ белги-
ларига ойдинлик киритилмаган. Ваҳоланки, иштирокчиликнинг мурак-
каб шаклига оид белгиларини тўғри тушуниш учун ҳам уни иштирок-
чиликнинг бошқа шаклларидан фарқловчи хусусиятларига аниқлик
киритиш керак. Ушбу муаммони ўрганган яна бир олим Д. С. Дядькин
жиноятда иштирокчилик шаклларини қуйидагича таснифлайди: 1) оддий
иштирокчилик – бирга бажарувчилик (умумий айбдорлик); 2) мурак-
каб иштирокчилик – тор маънодаги иштирокчилик; 3) олдиндан кели-
шилмаган иштирокчилик; 4) олдиндан келишилган иштирокчилик;
5) олдиндан тил бириктирилган иштирокчилик; 6) уюшган гуруҳ;
7) жиноий уюшма2. Аммо, бизнингча, мазкур таснифлар иштирокчи-
лик шаклларининг юридик мазмунини тўлиқ очиб беришга хизмат
қилмайди ҳамда иштирокчиликнинг шаклларга ажратишда бир-бирига
яқин маънодош бўлган «олдиндан келишиш» ва «олдиндан тил бирик-
тириш» ибораларидан фойдаланиш таҳлил қилинаётган масаланинг
юридик мазмунини тушуниш ҳамда улар ўртасидаги фарқни белги-
лашни янада мураккаблаштиради.
Тадқиқотчи В. П. Карлов, юқоридагилар билан бирга, иштирок-
чилар ўртасидаги келишув хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ишти-
рокчиликни қуйидаги шаклларга ажратади: 1. Олдиндан тил бирикти-
рилмаган иштирокчилик: а) иштирокчилардан биттаси жиноятнинг
объектив томонини бажаради, бошқалари унинг содир этилишига
кўмаклашади; б) жиноят бошлангунга қадар ташкилотчи, далолатчи
ёки ёрдамчилар мавжуд бўлганлигига қарамасдан, уларнинг барчаси
жиноят бошлангандан сўнг жиноят таркибининг объектив томони-
ни биргалашиб бажаради). 2. Олдиндан тил бириктирилган иштирок-
чилик: а) олдиндан тил бириктирилган иштирокчиликнинг оддий шакли,
яъни жиноят содир этишда роллар тақсимланган бўлиб, бажарувчи-
нинг ўзи жиноятнинг таркиби объектив томонини бажаради;
1
Кримiнальне право i законодавство України. – Частина Загальна. Курс
лекцiй / За ред. М.Й. Коржанського. – К., 2001. – С. 304.
2
Дядькин Д.С. Совершенствование уголовно-правового института соучастия
в преступлении: Дис. ... канд. юрид. наук. – М., 2002. – С. 101.
92
б) олдиндан тил бириктирилган ҳолда иштирокчиларнинг барчаси ёки
гуруҳнинг бир неча аъзоси жиноят таркибининг объектив томонини
биргалашиб бажаради). 3. Уюшган гуруҳ. 4. Жиноий уюшма (жиноий
ташкилот)1. Назаримизда, бу тасниф ҳам мукаммалликдан йироқ.
Боиси унда иштирокчиликнинг «бир гуруҳ шахслар томонидан» ва
«бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирилган ҳолда
содир этиладиган» шаклларига хос белгилар аралаштириб юборилган.
Бу эса, ўз навбатида, уларни бир-биридан фарқлашга оид чегарани
белгилашни қийинлаштиради.
Мухтасар қилиб айтганда, жиноятда иштирокчиликнинг келти-
рилган таснифлари Жиноят кодексининг Умумий ва Махсус қисмлари
ўртасидаги алоқадорликни сунъий равишда ажратиб қўяди. Келти-
рилган таснифлар ўрганилаётган муаммони танқидий нуқтаи назардан
таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни бартараф қилишга хизмат қилув-
чи илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш лозимлигини
тақозо этади. Шунинг учун жиноятда иштирокчиликни шаклларга
ажратишда, унинг мезонлари билан бирга, унга қўйиладиган айрим
талабларни ҳам инобатга олиш керак. Назаримизда, жиноятда ишти-
рокчиликни шаклларга ажратишда, биринчидан, Жиноят кодексининг
Умумий қисмида ўз ифодасини топган жиноятда иштирокчиликнинг
шакллари, айни пайтда Жиноят кодексининг Махсус қисмида ҳам ўз
ифодасини топиши кераклиги инобатга олиниши лозим. Негаки,
жиноятда иштирокчилик шаклларини Жиноят кодексининг Умумий
қисмида белгилаш, айни пайтда унинг Махсус қисми нормаларини
қўллаш учун қийинчилик туғдирмаслиги лозим. Жиноятда иштирок-
чилик шакллари Жиноят кодексининг ҳам Умумий, ҳам Махсус қисми
учун умумий ва универсал бўлиши керак.
Иккинчидан, қонун нормасида иштирокчиликни битта мезон
асосида турли шаклларга ажратилишига йўл қўйилмаслиги керак. Бу,
аввало, мантиқ талабларига зид ҳисобланиб, иштирокчиликнинг тас-
нифланган шакллари мазмунини тўғри тушуниш ва ушбу норма
талабларини амалда қўллашда хатоликларга йўл қўйилишига олиб
келади. Юқоридагилар асосида хулоса қилиш мумкинки, жиноятда
иштирокчилик шаклларини айтилган мезон ва унга қўйиладиган талаб-
лардан келиб чиққан ҳолда таснифлаш тергов ва суд амалиёти учун
ўзининг ижобий самарасини бериб, уларнинг мазмунини тушуниш ва
амалга татбиқ этишдаги муаммоларни бартараф қилади.

1
Карлов В.П. Формы соучастия: Дис. ... канд. юрид. наук. – Тольятти,
2004. – С. 17.
93
3.2. Жиноятда иштирокчиликнинг оддий ва мураккаб шакллари:
уларнинг тушунчаси, белгилари ҳамда амалда қўллашнинг
назарий ва амалий хусусиятлари

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 29-моддаси


иккинчи қисмига мувофиқ, икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан
тил бириктирмай жиноят содир этишда қатнашиши оддий иштирок-
чилик деб топилади. Айни пайтда, юридик адабиётларда «оддий
иштирокчилик», «бирга бажарувчилик» деб ҳам аталади1. Жумладан,
М. Х. Рустамбаев оддий иштирокчилик, гарчи иштирокчилар ўртасида
роллар тақсимоти бўлса-да, доимо биргаликда бажарувчиликни тақозо
этади2, деб ёзади. Қолаверса, И. А. Соттиев иштирокчиликнинг оддий
шакли жиноятни ижро этишда ҳамкорликда намоён бўлади. Бунда
вазифалар қатъий белгиланмаган бўлиб, ҳар бир иштирокчи муайян
таркибли жиноятнинг объектив тарафини тўла ёки қисман амалга
оширади3, деб таъкидлайди. Шу билан бирга, А. Н. Агыбаев оддий
иштирокчиликда ҳар бир шахс Жиноят кодексининг Махсус қисми
моддаси диспозициясида назарда тутилган қилмишларни бевосита
тўлиқ ёки қисман бажаради4, дейди.
Ҳолбуки, жиноятнинг объектив томонини ташкил этувчи
қилмишни содир этаётган ҳар бир иштирокчи жиноятга тенг ёки
турлича ҳисса қўшиши мумкин. Мисол учун, қасддан баданга оғир
шикаст етказиш жиноятини содир этишда қатнашаётган ҳар бир
иштирокчи жабрланувчига бир хил усулда тажовуз қилса, улар
ўртасида жиддий фарқ кузатилмайди. Аммо ушбу жиноятни содир
этишда қатнашаётган иштирокчилардан бири жабрланувчини ушлаб
турса, иккинчиси эса уни дўппосласа, бундай ҳолда бажарувчиларнинг
жиноятга қўшган ҳиссаси турлича бўлади. Кўрсатилган ҳар иккала
ҳолатда ҳам иштирокчилар жиноятнинг бажарувчилари ҳисобланади.

1
Қувватов С. Жиноятда оддий ва мураккаб иштирокчилик учун жавоб-
гарлик масалалари // Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий
ўқув курслари ахборотномаси. – 2012. – № 1 (09). – Б. 73.
2
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.,
2010. – Б. 280.
3
Соттиев И.А. Уюшган гуруҳлар томонидан содир этиладиган жиноят-
ларни квалификация қилиш. – T., 2012. – Б. 21
4
Агыбаева А.Н. Уголовное право Республики Казахстан. Общая часть. –
Алматы, 2004. – С. 128–130.
94
Бироқ, мазкур ҳолат бажарувчиларнинг бундай бирлашувини оддий
иштирокчилик деб топиш ҳақидаги масаланинг ҳуқуқий баҳосига
таъсир кўрсатмайди. Шу боис ҳам икки ёки ундан ортиқ шахс
бирлашувини оддий иштирокчилик деб топиш учун уларнинг ҳар бири
жиноят таркибининг объектив томонини ташкил қилувчи қилмишнинг
ҳеч бўлмаганда бир қисмини бажарганлигини аниқлаш етарли бўлади.
Айни пайтда, оддий иштирокчиликда бажарувчилар қандай ҳаракат-
ларни содир этиши ҳақидаги масала жиноят таркиби объектив томони-
нинг Жиноят кодекси Махсус қисми нормасида қандай тузилганли-
гидан келиб чиққан ҳолда ҳал этилади.
Таъкидлаш жоизки, иштирокчиликнинг оддий шаклида бажарув-
чилар бир-бирлари ҳаракатларини айнан такрорламаслиги ёки улар-
нинг ҳаракатлари турли вақтларда амалга оширилиши ёхуд жиноят
содир этишда турли қурол ёки воситалардан фойдаланиши, шунингдек
бир вақтда бир нечта жабрланувчиларга нисбатан тажовуз қилишлари
мумкин. Асосийси, ушбу ҳаракатлар ўзаро келишилган ва иштирок-
чилар учун умумий бўлган жиноятнинг объектив томонини ташкил
этган бўлиши керак. Масалан, А. омборхонадан моддий қийматга эга
нарсаларни яширин равишда талон-торож қилади ва уни омборхона
ҳудудига яшириб қўяди. Бироз вақт ўтганидан сўнг олдиндан
келишилмаган ҳолда Б.га бу ҳақда маълум қилиб, у билан жиноятни
охирига етказиш тўғрисида келишади ва Б. яшириб қўйилган мулкни
транспорт воситасига яширин равишда юклайди ва омборхона ҳуду-
дидан олиб чиқиб кетади. Мазкур ҳолатда А. ва Б. ҳаракатларининг
хусусияти турлича бўлганлиги ҳамда турли вақтда содир этилган-
лигига қарамасдан, улар бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган
ўғирлик жиноятининг бажарувчилари деб топилади.
Қайд этиш муҳимки, оддий иштирокчиликни ташкил этаётган
жиноятнинг содир этилишида қатнашаётган бажарувчилар ўртасидаги
жиноий алоқа, одатда, узоқ вақт давом этмайди. Жиноят иши мате-
риалларининг таҳлили шундан далолат берадики, оддий шаклдаги
иштирокчиликда бажарувчиларнинг ўзаро субъектив алоқаси 83 фоиз-
дан ортиқ ҳолатда содир этилаётган жиноят тамом бўлгунига қадар
давом этган ҳамда у аксарият ҳолларда 1 ёки 2 соатгача бўлган вақтни
ўз ичига олган. Қолган 17 фоизга яқин ҳолатда бажарувчилар жиноят
тамом бўлганидан сўнг, узоғи билан икки кунгача содир этилган жиноят
билан боғлиқ бўлган маълумотлар юзасидан алоқа ўрнатиб турган.
Шунинг учун ҳам иштирокчиликнинг оддий шакли қатъий равишда
иштирокчилар ўртасида мустаҳкам жиноий алоқа ўрнатилиши ва
95
жиноий қилмишларининг доимий ҳамда узоқ муддатга мўлжаллани-
шини инкор этади.
Таъкидлаганимиздек, иштирокчиликнинг оддий шаклида содир
этилаётган жиноят барча бажарувчилар учун умумий бўлиши даркор.
Чунки содир этилаётган жиноятнинг умумийлиги, бажарувчиларнинг
биргаликдаги жиноий қилмиши натижасида улар учун умумий бўлган
жиноий оқибат келиб чиқиши зарурлигини назарда тутади. Шу боис,
агар бир нечта шахснинг қилмиши ўхшаш бўлиб, бироқ уларнинг қил-
миши тасодиф туфайли бирлашиб, жиноят қонуни билан қўриқлана-
диган битта объектга зарар етказган тақдирда ҳам бундай қилмиш
оддий иштирокчилик, ҳаттоки жиноятда иштирокчиликни ташкил эт-
майди. Аммо жиноятга алоқаси бўлмаган шахс бошқа шахс томонидан
содир этилаётган жиноятга ўз ташаббуси билан, жиноят содир этаётган
шахснинг таклифи ёки илтимоси бўлмаган вазиятда келиб қўшилган-
да, жиноятда иштирокчилик инкор этилмайди.
Бундай вазиятда жиноят содир этиш икки ёки ундан ортиқ
шахснинг бирлашуви конклюдент (лотинча concludere «тузаман»,
«хулоса қиламан» деган маъноларни англатади) тарзда ташкил этилади.
Бу каби ҳолатлар кўпинча тўда бўлиб содир этиладиган жиноятларда
кузатилади. Суд амалиёти материаллари таҳлилининг кўрсатишича,
бундай вазият кўпинча тўй-ҳашамларда, ака-ука ёки бошқа қариндош-
уруғлар ёхуд миллий, ирқий, этник ёки диний адоват замирида содир
этилган жиноятларда учрайди. Мазкур ҳолатда иштирокчилар
ўртасидаги жиноий келишув минимал даражада бўлади, яъни жиноят
содир этаётган шахс жиноятга бошқа шахс келиб қўшилганлиги ҳамда
натижада умумий жиноий оқибат келиб чиқишини билади ёки унга
онгли равишда йўл қўяди. Аммо мазкур ҳолатда икки ёки ундан ортиқ
шахс жиноят қонуни билан қўриқланадиган битта объектга ўзининг
шахсий жиноий нияти нуқтаи назардан тажовуз қилган бўлиб, келиб
чиқиши мумкин бўлган жиноий оқибат улар учун умумий ҳисоблан-
маса, бу ҳолат иштирокчиликни ташкил этмайди.
Шунинг учун жиноят содир этилишида бажарувчиларнинг
умумий жиноий оқибатга интилиши ва ўз хатти-ҳаракатларини ўзаро
хабардор ҳолда амалга оширишлари иштирокчиликнинг кўрилаётган
шакли юридик мазмунини ифодалайди. Шу сабабли ҳам жиноят содир
этилишида қатнашаётган ҳар бир бажарувчи ушбу жиноятда ўзи билан
бирга бошқа бажарувчи ҳам иштирок этаётганлиги ва улар қилмиш-
ларининг ижтимоий хавфлилигини англаши ҳамда биргаликдаги
жиноий қилмиши натижасида келиб чиқадиган жиноий оқибатни кўра
96
билиши ва унинг келиб чиқишини хоҳлаган ёки унга онгли равишда
йўл қўйган бўлиши керак. Таъкидлаш зарурки, қонунга кўра (ЖК 29-м.
2-қ.) олдиндан тил бириктирмаслик оддий иштирокчиликнинг зарурий
белгиси ҳисобланади. Зеро, оддий иштирокчиликнинг ушбу белгиси
жиноят бошлангунга қадар улар ўртасида жиноят содир этиш бўйича
умуман келишув бўлмаганлигини назарда тутади. Аммо иштирокчи-
ликнинг оддий шаклида жиноят содир этилиши жараёнида бажарув-
чилар ўртасида умуман келишув бўлмайди, деган хулосага келмаслик
керак. Чунки жиноятни бир нечта шахс ўзаро келишмасдан содир
этиши жиноятда иштирокчиликни инкор этади.
Айни пайтда, адабиётларда «олдиндан тил бириктирмаслик»
ибораси турлича талқин қилинади. Масалан, И. А. Соттиев «Олдиндан
тил бириктирмаган ҳолда жиноят содир этиш деганда, икки ва ундан
ортиқ шахсда жиноят содир этиш қасдининг пайдо бўлиши билан уни
амалга оширишини тушуниш керак»1, деб ёзади. Бироқ, биз ушбу
фикрга тўлиқ қўшила олмаймиз. Чунки жиноят содир этиш қасдининг
пайдо бўлиши одатда жиноятни бошлашдан аввал юзага келади, яъни
жиноят таркибининг объектив томонини ташкил қилувчи қилмиш-
ларни бажармасдан туриб, уни содир этиш бўйича шахсда қасд пайдо
бўлади. Шу боис бу ерда ўринли савол туғилади. «Таърифда ифода-
ланган «қасд пайдо бўлиши билан уни амалга ошириш» иборасини
қандай тушуниш керак? Тасаввур қилайлик, А.да ўзганинг мулкини
талон-торож қилиш қасди пайдо бўлди. У ушбу қасдни амалга оши-
риш учун манзил томон йўлга чиқди ва йўлда Б.ни учратди. Сўнгра
иккаласи келишиб В.нинг хонадонига борди ва у ердан В.га тегишли
бўлган мулкларни яширин равишда талон-торож қилишди. Бу ҳолат
иштирокчиликнинг оддий ёки мураккаб шаклини келтириб чиқара-
дими? Бунга қандай жавоб бериш мумкин. Агар муаллиф таърифидан
келиб чиқилса, бу оддий иштирокчиликни, агар қонун нормасидан
келиб чиқилса, мураккаб иштирокчиликни ташкил этади. Чунки унда
жиноят бошланмасдан туриб А. ва Б. ўртасида жиноий тил бирик-
тириш факти рўй берган.
Агар юқорида билдирилган мулоҳазалардан келиб чиқилса,
иштирокчиликда содир этиладиган жиноят қачондан бошланади?
деган савол туғилади. Бизнингча, Жиноят кодекси билан қўриқланади-
ган ижтимоий муносабатга қилинадиган тажовузнинг фактик бошла-

1
Соттиев И.А. Уюшган жиноятчиликка қарши курашишнинг жиноий-
ҳуқуқий чоралари: Юрид. фан. номз. ... дис. – Т., 2002. – Б. 114.
97
ниши билан жиноят содир этиш бошланган ҳисобланади. Унинг
тамомланиши эса жиноятнинг юридик жиҳатдан тугаш вақти билан
белгиланади. Шу сабабли иштирокчиликнинг оддий шаклида бажарув-
чилар ўртасидаги субъектив алоқа аниқ жиноят таркибининг объектив
томонини бажариш жараёнида юз беради. Бунда иштирокчилар
ҳаракатларининг ўзаро келишганлик даражаси унча юқори бўлмайди
ва улар ўртасидаги субъектив алоқа чегараланган хусусиятга эга
бўлади. Қоидага кўра, улардан бири дастлаб амалга оширилаётган
жиноятга бошқа шахс келиб қўшилганлиги ҳақидаги маълумотни
билиши билан чекланади. Бундай вазиятда иштирокчилар жиноий
хатти-ҳаракатни содир этишга киришишлари билан бир-бирларини
ушбу жиноятда ёрдамчи иштирокчи сифатида қабул қилади ҳамда
улар ўртасидаги ўзаро келишув ва ахборот алмашиш жиноят содир
этиш жараёнида сўз, мимика ва имо-ишоралар тарзида рўй беради.
Демак, оддий иштирокчиликда бундай келишув жиноятнинг
амалга оширилиши жараёнида ёки бир шахс томонидан содир этилаёт-
ган жиноятга бошқа шахснинг қўшилишида ифодаланади. Шунинг
учун ҳам оддий иштирокчиликда жиноят содир этиш жойи ва вақтини
олдиндан келишиш ҳамда жиноятнинг амалга оширилиши жараёнида
иштирокчилар бир-бирининг ҳаракатини лозим даражада тўлдириб
бориши кузатилмайди. Шу сабабли оддий иштирокчиликнинг ижти-
моий хавфи иштирокчиликнинг бошқа шаклларига нисбатан камроқ
бўлади.
Иштирокчиликнинг оддий шакли қуйидаги белгилари билан
фарқланади: 1) жиноят таркибининг объектив томонини ташкил
қилувчи қилмиш бошланмасдан туриб бошқа иштирокчилар билан уни
содир этиш бўйича тил бириктирилмаганлиги; 2) жиноят содир
этишда фақат бажарувчиларнинг иштирок этиши; 3) жиноят содир
этилишида иштирокчилар бирлашувининг қисқа муддатда давом
этиши; 4) жиноят содир этишнинг қатъий режаси ишлаб чиқилма-
ганлиги; 5) жиноят содир этиш бўйича келишув ва вазифалар тақси-
мотининг бевосита жиноят содир этиш жараёнида рўй бериши.
Жиноятда иштирокчиликнинг навбатдаги шакли мураккаб ишти-
рокчилик ҳисобланади. Жиноят кодексининг 29-моддаси учинчи қис-
мига мувофиқ, икки ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бирик-
тириб жиноятнинг содир этилишида иштирок қилиши мураккаб ишти-
рокчилик деб топилади. Зеро, умумий қоидага биноан, иштирокчилик-
нинг ушбу шакли жиноятга тайёргарлик кўрилиши ёки содир этили-
шида роллар тақсимланган ҳолда жиноятда бажарувчидан ташқари
98
ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчиларнинг иштирок этишини тақозо
этади. Бунинг учун жиноят содир этилишида бажарувчидан ташқари
ҳеч бўлмаганда бошқа битта иштирокчи (ташкилотчи, далолатчи ёки
ёрдамчи)нинг қатнашганлиги кифоя бўлади. Қолаверса, иштирокчи-
ликнинг мазкур шакли жиноят таркибининг объектив томонини содир
этишда икки ёки ундан ортиқ бажарувчининг биргаликда қатнашиши
мумкинлигини ҳам инкор этмайди.
Бироқ, юридик адабиётларда иштирокчиликнинг мураккаб шакли
учун жиноят содир этилишида бажарувчи (бирга бажарувчи) билан
бир қаторда ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам қатнашиши
шарт1лиги таъкидланади. Аммо ушбу фикрга тўлиқ қўшилиб бўлмай-
ди. Чунки иштирокчиликнинг мураккаб шакли нафақат бир-биридан
фарқ қилувчи камида иккита (бажарувчи ва бошқа иштирокчилар)
иштирокчидан, балки у олдиндан тил бириктирган икки ёки ундан
ортиқ бажарувчидан иборат бўлганда ҳам мавжуд бўлади. Негаки,
амалдаги Жиноят кодексининг 29-моддаси иккинчи қисми оддий
иштирокчиликни олдиндан тил бириктирмаслик билан чегаралайди.
Шу ўринда айтиш лозимки, мураккаб иштирокчиликнинг олдиндан тил
бириктирган ҳолда бирга бажарувчилик тарзида ифодаланиши, унинг
роллар тақсимланадиган бошқа кўринишларига нисбатан ижтимоий
хавфини оширади. Сабаби, иштирокчиликнинг ушбу шаклида умумий
жиноий натижага эришиш учун икки ёки ундан ортиқ бажарувчининг
жиноий кучлари бир вақтда олдиндан келишилган ва ўйланган режа
асосида бирлашади. Бу эса жиноятнинг янада ижтимоий хавфли
усулда содир этилишига имкон яратади. Шу боис мазкур ҳолат жазо
тайинланишида инобатга олиниши керак.
Дарҳақиқат, иштирокчиликнинг кўп тарқалган шакли олдиндан
тил бириктириш билан боғлиқ ҳолда содир этилади. Чунки ҳар қандай
шахс бошқалар билан ҳамкорликда содир этиладиган хатти-ҳаракат-
дан, аввало, ўзининг шахсий манфаати қондирилишини кўзлайди ва
бир киши томонидан содир этиб бўлмайдиган жиноятни содир этиш
ёки кўп даромадга эга бўлиш мақсадида ўзига шерик қидиради. Нати-
жада жиноят иштирокчилари жиноят содир этилишини олдиндан
келишиб олиш билан ўзаро ҳамжиҳатликка эришадилар. Жиноят содир

1
Абдумажидов А., Абдурасулова Қ.Р. Правовой анализ организованной
преступности и наркомания // Научные труды Академии финансовой полиции.
– Вып. 2. – Алматы. – 2001. – С. 145; Российское уголовное право. Общая
часть / Под ред. В.С. Комиссарова. – СПб., 2005. – С. 274.
99
этишни олдиндан келишиб олиш, айни пайтда жиноят иштирокчилари
ўртасида юзага келадиган ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлайди.
Шуни ҳам айтиш лозимки, амалдаги жиноят қонуни оддий ва
мураккаб иштирокчиликни фарқловчи белги сифатида «олдиндан тил
бириктириш ва олдиндан тил бириктирмаслик»ни назарда тутади.
Олдиндан тил бириктиришнинг моҳияти шундан иборатки, жиноятда
иштирок этаётган ҳар бир шахс олдиндан келишув асосида жиноят
содир этилишида ўзаро мажбуриятга эга бўлади ва улар томонидан
жиноят содир этиш бўйича олдиндан эришилган келишув ҳамда
жиноят содир этишнинг умумий режасига мувофиқ, ўз ҳаракатларини
бошқа иштирокчилар билан биргаликда боғланган ҳолда содир этишга
умид боғлайди. Шунинг учун жиноят содир этишни олдиндан кели-
шиш ҳамда уни биргаликда содир этиш мақсадида бошқа иштирок-
чиларни қидириб топиш муайян турдаги жиноятни содир этиш учун
қасддан шароит яратишни кўзда тутади. Жиноий-ҳуқуқий нуқтаи
назардан эса мазкур ҳолат жиноятга тайёргарлик кўриш сифатида
баҳоланади.
Аммо айрим ҳолатларда мураккаб иштирокчиликнинг олдиндан
тил бириктириш белгиси билан чегаралаб қўйиш шубҳа уйғотади.
Масалан, А. ўзгалар мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида В.нинг хонадонига киради ва у ердан қимматбаҳо нар-
саларни олади, бироқ унинг бир ўзи талон-торож қилинган нарсаларни
воқеа жойидан олиб кета олмаслигига ишонч ҳосил қилади. Унга
талон-торож қилинган мулкларни воқеа жойидан олиб кетиш учун
шерик керак бўлади. Шунда у содир этилаётган жиноят бўйича олдин-
дан келишмаган Б.га қўнғироқ қилиб, унга бўлган воқеани айтган
ҳолда жиноят жойига келиб, жиноятни якунлашга ёрдам беришни
сўрайди. Б. рози бўлиб, айтилган жойга келади ва ўзганинг мулкини
олиб кетишда А.га ёрдам беради ҳамда воқеа жойидан яширинишади.
Маълумки, ўғирлик жинояти талон-торож қилинган мулкдан
айбдор ўз хоҳишича фойдаланиши ёки уни ишлатиш имкониятига эга
бўлган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади1. Келтирилган мисол

1
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 6-сонли «Ўзгалар
мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш
жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 1999 йил 30 апрель қарори
// Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами. Биринчи
жилд. – Т., 2007. – Б. 222.
100
бўйича ўғирлик жинояти бошланиб, бироқ жиноят тугамасдан бошқа
шахс ёрдамчи сифатида ўзаро келишув асосида қўшилмоқда. Таш-
қаридан қараганда бунга жавоб бериш оддийдек кўринади. Бироқ,
унинг юридик баҳоси албатта жиноят қонуни нормасида белгиланган
қоидалар талаби асосидан келиб чиқиши керак. Агар жиноят содир
этишдаги бундай бирлашувни оддий иштирокчилик деб баҳоласак,
унинг мазмунига тўғри келмайди. Чунки оддий иштирокчилик олдин-
дан тил бириктирмасдан жиноят таркибининг объектив томонини
ташкил қилувчи қилмишни икки ёки ундан ортиқ бажарувчи
томонидан содир этилишини кўзда тутади. Агар уни мураккаб ишти-
рокчилик деб баҳоласак, унинг учун жиноий тил бириктириш жиноят
таркибининг объектив томонини ташкил қилувчи қилмиш бошланмас-
дан амалга оширилган бўлишини талаб этади. Демак, кўриб тургани-
миздек, мазкур ҳолат жиноятда иштирокчилик шаклларининг бирорта-
си мазмунига тўғри келмайди.
Шу нуқтаи назардан қараганда, назаримизда, мураккаб иштирок-
чилик олдиндан ёки жиноят бошланиб, бироқ у тамом бўлгунга қадар
тил бириктирган вазиятда ҳам юз бериши мумкинлигини инкор
этмайди. Бу ерда шуни ҳам унутмаслик керакки, жиноят содир этишга
қаратилган келишувнинг жиноят тамом бўлганидан сўнг амалга
оширилганлиги бундай қилмишни жиноятга дахлдорлик деб баҳолани-
шига олиб келади. Айтилганларни инобатга олсак, И. А. Соттиевнинг
«иштирокчиликнинг мураккаб шаклидаги олдиндан келишув жиноятга
тайёргарлик кўрилаётганда амалга оширилади»1, деган фикрига қўши-
либ бўлмайди. Шунинг учун ҳам мантиқан олиб қараганда, мураккаб
иштирокчилик нафақат жиноятга тайёргарлик кўриш босқичида, балки
унга суиқасд қилиш жараёнида ҳам юз бериши мумкин. Яна шуни
айтиш керакки, тергов ва суд амалиётида иштирокчиликнинг мураккаб
шаклини уюшган гуруҳдан фарқлашда кўпинча қийинчиликларга дуч
келинади. Масалан, ўрганилган жиноят ишлари материалларининг
қарийб 18 фоизида мураккаб иштирокчилик уюшган гуруҳ томонидан
содир этилган деб баҳоланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленуми «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп модда-
лар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят
ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорида бу масалага ўз

1
Соттиев И.А. Уюшган гуруҳлар томонидан содир этиладиган жиноят-
ларни квалификация қилиш. – T., 2012. – Б. 22.
101
эътиборини қаратиб, «талай ҳолларда ушбу тоифадаги жиноятларнинг
бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилиши асоссиз равишда уюш-
ган гуруҳ белгиси билан тавсифланган»1, деб таъкидлаб ўтади.
Бизнингча, бунинг асосий сабабларидан бири қонунчиликда
мураккаб иштирокчиликнинг уюшган гуруҳдан фарқловчи жиҳатлари
аниқ белгиланмаганлигидир. Жиноят кодексининг Махсус қисмида
иштирокчиликка оид белгиларнинг «бир гуруҳ шахслар» деб ифода-
ланиши, ўз навбатида уни амалда қўллаш жараёнида уюшган гуруҳ
деб баҳолашга олиб келиши мумкинлигини инкор этмайди. Бундан
ташқари, «бир гуруҳ шахслар» иборасининг маъноси қонунда изоҳлан-
майди. Ҳолбуки, иштирокчиликнинг мураккаб шакли уюшган гуруҳ-
дан иштирокчилар ўртасидаги келишувнинг паст даражаси билан фарқ
қилади. Масалан, содир этилиши кўзда тутилган жиноятни амалга
ошириш усулларининг чуқурроқ аниқланмаслиги, жиноят содир этиш
режасининг оддий тарзда ишлаб чиқилганлиги ёки унинг бўлмаслиги
келишувнинг паст даражадалигидан далолат беради.
Шундай қилиб, оддий ва мураккаб иштирокчиликни бирлаш-
тирган ҳолда уни жиноят қонунининг алоҳида нормасида қуйидаги
мазмунда белгилаш юзага келган муаммоларни бартараф этишга
хизмат қилади:
Икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг барқарор уюшмаган ҳолда
жиноят содир этишда қатнашиши жиноий гуруҳ деб топилади.
Жиноий гуруҳ: оддий ёки мураккаб иштирокчилик шаклида бўлади.
Икки ёки ундан ортиқ бажарувчининг олдиндан тил бириктир-
май жиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши оддий иштирок-
чиликни ташкил этади.
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг жиноят содир этилгунга қадар
ўзаро келишган ҳолда жиноятда иштирок этиши мураккаб иштирок-
чилик деб топилади.

1
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1997 йил 22 август-
даги «Судлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
1995 йил 27 октябрдаги «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича
суд амалиёти ҳақида»ги қарорнинг бажарилиши тўғрисида»ги 13-сонли қарори
// Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами. Биринчи
жилд. – Т., 2007. – Б. 112–113.
102
3.3. «Уюшган гуруҳ» тушунчаси ва белгиларининг назарий-
ҳуқуқий таҳлили

Уюшган гуруҳ томонидан содир этиладиган жиноятлар оддий


ёки мураккаб иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларга нисба-
тан юқори ижтимоий хавф туғдириши билан ажралиб туради.
Жиноят содир этиш мақсадида бир нечта шахснинг бир гуруҳга
бирлашиши ва уларнинг уюшганлик даражаси ҳамда барқарор
хусусиятга эгалиги, аввало, унинг жиноий фаолият механизмига
мансуб хусусиятини ифода этади1.
Жиноят кодексининг 29-моддаси тўртинчи қисмида уюшган
гуруҳга тушунча берилган бўлиб, унга кўра икки ёки ундан ортиқ
шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир
гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади. Агар ушбу таърифни
таҳлил қилсак, қонун нормаси уюшган гуруҳнинг «икки ёки ундан
ортиқ шахслардан ташкил топиши», «олдиндан тил бириктириш»,
«биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун бир гуруҳга бирла-
шиш» ва «уюшганлик» каби белгиларини фарқлаш мумкин. Таассуф-
ки, тадқиқот натижалари уюшган гуруҳ фаолиятига тегишли бўлган
барча хусусиятларни ушбу белгилар орқали мустаҳкамлаб бўлмас-
лигини кўрсатди. Ушбу белгилар уюшган гуруҳни иштирокчиликнинг
бошқа шаклларидан фарқлаш учун етарли эмас. Чунки олдиндан тил
бириктириш ёки уюшган гуруҳнинг икки ёки ундан ортиқ шахслардан
ташкил топиши иштирокчиликнинг бошқа шаклларига берилган
таърифларда ҳам зарурий белги сифатида кўрсатилади. Бундан
ташқари, тушунчада «жиноий фаолият» ибораси назария ва амалиёт-
да турлича талқин қилинади. Шунинг учун ҳам юридик адабиётларда
доимо уюшган гуруҳнинг белгиларини тўлиқ ифода этадиган тушун-
чани шакллантиришга қаратилган уринишлар кўп бўлган. Аммо
«уюшган гуруҳ» тушунчасига оид ишлаб чиқилган таърифлар ўзига
хос бўлиб, улар бир-биридан фарқ қилади ҳамда тегишли баҳс-муноза-
раларга сабаб бўлмоқда.
Хусусан, мазкур муаммони таҳлил қилган А. Р. Кадиров «уюш-
ган гуруҳ деганда, бир туркумга кирувчи жиноят таркибларини қамраб
олган жиноий фаолиятда икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасддан

1
Зуфаров Р.А. Уюшган жиноий гуруҳ ва коррупция // Давлат ва ҳуқуқ. –
2000. – № 2. – Б. 14.
103
бирлашишини тушуниш лозим»1, деб ҳисоблайди. Аммо, бизнингча,
ушбу таъриф суд амалиётининг уюшган гуруҳни ҳуқуқий баҳолашга
оид муаммоларини ҳал қилишга хизмат қила олмайди. Чунки уюшган
гуруҳ томонидан нафақат бир туркумли жиноятлар, балки ўхшаш ёки
турли жиноятлар содир этилиши мумкин. Масалага шу нуқтаи назар-
дан қараганда, ушбу таъриф уюшган гуруҳ тушунчаси имконият-
ларини қисқартиришга олиб келади. Бундан ташқари, Ж. А. Неъматов
«икки ёки ундан ортиқ шахснинг жиноий фаолият билан шуғулланиши
учун бир гуруҳга бирлашишини уюшган гуруҳ деб тушуниш керак»2-
лигини таъкидласа, И. А. Соттиев «жиноий фаолият билан шуғулла-
ниш мақсадида барқарор йўсинда бирлашган ва норасмий қоидаларга
риоя қилиб ташкиллашган тарзда жиноят содир этувчи ҳамда ягона
йўлбошчига бўйсунувчи»3 гуруҳни уюшган гуруҳ дейди. Кўриб
турганимиздек, биринчи таъриф уюшган гуруҳга амалдаги жиноят
қонунчилигида берилган тушунчага яқин, аммо юқорида келтирилган
асосларни инобатга олсак, мазкур таъриф ҳам камчиликлардан холи
эмас. Бундан ташқари, иккинчи таъриф ҳам уюшган гуруҳ тушунчаси
имкониятларини «ягона йўлбошчига бўйсунувчи» деб янада торайти-
ради. Чунончи, суд амалиёти материалларининг таҳлили шуни кўрса-
тадики, уюшган гуруҳлар ҳар доим ҳам ягона йўлбошчига бўйсуна-
вермайди, балки у айрим ҳолатлардагина жамоавий ёки корпоратив
бошқарув хусусиятига эга бўлади.
Олимларнинг мулоҳазаларини давом эттирадиган бўлсак, М. Мусаев
«уюшган гуруҳ деб, бир ёки бир нечта жиноятни содир этиш учун
ғаразли ният асосида бирлашган икки ёки ундан ортиқ шахсдан таркиб
топган барқарор гуруҳ тушунилиши лозим»4, деб таъкидлайди. Аммо
мазкур тушунчани ҳам ижобий деб бўлмайди. Боиси муаллиф «ғаразли
ният асосида» деб тушунча мазмунини торайтириб қўймоқда. Чунки
Жиноят кодексининг саккизинчи бўлимида ғаразгўйлик ниятлари деб,

1
Кадиров А.Р. Уголовно-правовые меры борьбы с соучастием в организо-
ванных группах и преступных сообществах: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук.
– Т., 2006. – С. 11.
2
Неъматов Ж.А. Уголовно-правовые и криминологические проблемы
борьбы с транснациональной организованной преступностью: Автореф. дис. ...
д-ра юрид. наук. – Т., 2008. – С. 31.
3
Соттиев И.А. Уюшган жиноятчиликка қарши курашишнинг жиноий-
ҳуқуқий чоралари: Юрид. фан. номз. ... дис. – Т., 2002. – Б. 53–54.
4
Мусаев М.А. Жиноий уюшма ташкил этишга қарши кураш муаммолари.
– Т., 2005. – Б. 65.
104
содир қилинган жиноятдан моддий ёки бошқача мулкий йўсиндаги
фойда олиш ёхуд моддий харажатлардан қутилишга интилишда ифо-
даланган ният тушунилади. Агар таърифдан келиб чиқилса, уюшган
гуруҳ шу ният асосида бирлашса, уюшган гуруҳни ташкил этади.
Бироқ суд амалиёти материалларининг таҳлили уюшган гуруҳ томони-
дан нафақат ғаразли жиноятлар содир этилган ёки жиноятдан ҳар доим
ҳам ғаразли ният кўзламаганлигини кўрсатади. Масалан, уюшган
гуруҳ томонидан қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга турли
даражада шикаст етказиш, безорилик ва бошқа шу каби жиноятлар ҳам
содир этилади.
Шунингдек, мазкур ҳолатга профессор И. Исмаилов ўз эътибо-
рини қаратар экан, у «икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда
уюштирилган жиноят содир этиш ёки жиноий фаолият олиб бориш
учун олдиндан бир гуруҳга бирлашишини уюшган жиноий гуруҳ деб
тушуниш керак»лиги тўғрисидаги фикрни баён қилади. Агар мазкур
таърифга эътибор қаратилса, унда икки ёки ундан ортиқ шахснинг
жиноий фаолият олиб бориш учун бир гуруҳга бирлашишидан таш-
қари, уларнинг биргаликда уюштирилган жиноятни содир этиш учун
ушбу жиноий гуруҳга бирлашиши ҳам назарда тутилади. Муаллиф-
нинг ёзишича, «уюштирилган жиноят деганда, гуруҳ ёки уюшма
томонидан олдиндан режалаштирилиб, тайёргарлик кўрилиб ва таш-
кил қилиниб, қасддан содир этилган жиноий қилмиш тушунилади»1.
Агар ушбу таъриф илмий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинса, у
уюшган гуруҳнинг жиноий-ҳуқуқий табиатини очиб беради. Бироқ биз
уюшган гуруҳ тушунчаси матнида «жиноий фаолият билан шуғулла-
ниш» иборасидан фойдаланишни қўллаб-қувватламаймиз. Чунки суд
амалиёти ушбу иборани тушунишда бир қатор муаммоларга дуч кел-
моқда ва натижада унинг мазмунини бир хилда тушуниш имконияти
юзага келмаяпти.
Таъкидлаш жоизки, муаллифлар ҳам унга турлича таъриф
бермоқдалар. Жумладан, И. Исмаилов «жиноий фаолият – уюшти-
рилган жиноятларни мунтазам равишда содир этиш мақсадида амалга
оширилган ўзаро боғлиқ барқарор хатти-ҳаракатлар тизимидир»2 деса,
И. А. Соттиев «жиноий фаолият билан шуғулланиш деганда, гуруҳ-

1
Исмаилов И. Уюшган жиноий тузилмалар фаолиятининг олдини олишни
назарий ва ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш: Юрид. фан. д-ри ... дис. автореф. –
Т., 2006. – Б. 19.
2
Исмаилов И. Кўрсатилган манба. – Б. 10.
105
нинг доимий равишда жиноят содир этиб келганлиги ва шу ҳаракат-
ларини яна давом эттиришни кўзда тутганлиги ёки янги тузилган
гуруҳнинг жиноят содир этишни доимий равишда мақсад қилиб қўй-
ганлиги ёхуд ўта пухта ташкил этилган катта ҳажмдаги битта жиноят
содир этишни тушуниш лозим»1, деб таъкидлайди. А. Р. Кадировнинг
қайд этишича, «жиноий фаолият деганда, нафақат уюшган гуруҳ
томонидан содир этилган жиноятларнинг сони, балки тайёрлана-
ётган жиноятларнинг сони ва даражаси (сифати), уларнинг йўналиш
хусусиятлари, яъни уюшган гуруҳ жиноий фаолиятининг ихтисос-
лашганлиги тушунилади»2.
Гувоҳи бўлганимиздек, «жиноий фаолият билан шуғулланиш»
иборасининг мазмун-моҳияти турли-туман ва аниқ чегарасини белги-
лашнинг имконияти йўқ. Кўпчилик муаллифлар жиноий фаолият
билан шуғулланиш мазмунини иштирокчиларнинг руҳий ҳолати билан
боғлайдилар. Буни исботлаш эса мураккабдир. Бироқ айрим муаллиф-
лар жиноий фаолиятни объектив айблов принципига асосан исбот-
лашни таклиф этадилар. Албатта, ҳуқуқий баҳолаш нуқтаи назаридан
бу уюшган гуруҳ ижобий бўлиши мумкин. Бироқ, назаримизда, бу ҳам
амалий жиҳатдан мазкур муаммони ҳал эта олмайди.
Шунингдек, уюшган гуруҳ борасида юқорида билдирилган
таърифлардан бошқачароқ таърифни илгари сурган тадқиқотчилар
М. Туруғунова ва С. Ниёзова «уюшган гуруҳ – ўз мақсадига ва уюш-
ганлик даражасининг мунтазам барқарорлигига эга бўлган, олдиндан
тил бириктирган икки ёки ундан ортиқ шахснинг бир ёки бир нечта
жиноятни содир қилиш учун бирлашишидир»3, деб ёзадилар. Назари-
мизда, ушбу таърифда муаллифлар «... ўз мақсадига ... эга бўлган» деб,
уюшган гуруҳ аъзоларининг ноаниқ мақсадини ифодалаганлар. Чунки
мақсад, ўз навбатида, ҳам ижобий, ҳам салбий (жиноий) хусусиятга эга
бўлади. Бундан ташқари, таърифда ифодаланган «уюшганлик даража-
сининг мунтазам барқарорлиги» ва «бир ёки бир нечта жиноятни
содир қилиш учун» иборалари мантиқан боғланмайди ва бир-бирини

1
Соттиев И.А. Уюшган жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳуқуқий
воситалари: Ўқув қўлланма. – Т., 2005. – Б.28.
2
Кадиров А.Р. Уголовно-правовые меры борьбы с соучастием в организо-
ванных группах и преступных сообществах: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук.
– Т., 2006. – С. 11.
3
Ниёзова С.С. Иштирокчилик тушунчаси, турлари, шакллари жавобгар-
лик масаласи: Ўқув қўлланма. – Т., 2003. – Б. 27; Турғунова М. Уюшган гуруҳ
тушунчаси ва унинг белгилари / Huquqshunos – юрист. – 2013. – № 4. – Б. 18–19.
106
инкор қилади. Чунки «мунтазамлик» доимийликни, тарқалмасликни
назарда тутади. Масалага шу нуқтаи назардан қараганда, агар икки ёки
ундан ортиқ шахс битта жиноятни содир этиш учун олдиндан
бирлашиб, кейинчалик уни содир этиб бўлгач, тарқатиб юборилса, у
ҳолда мунтазамлик ўз хусусиятини йўқотади. Айнан А. Арутюнов
«жиноят, агар бир ёки бир нечта жиноят содир этиш мақсадида
олдиндан жиноят ташкилотчиси томонидан бирлашган барқарор
шахслар гуруҳи томонидан содир этилган бўлса, уюшган гуруҳ деб
топилади1, дея қайд этади. Аммо бу таърифни ҳам мукаммал деб
бўлмайди. Боиси ҳозирги тергов амалиёти тажрибасида учрайдиган
анъанавий гуруҳлар турли хил кўриниш ва хусусиятга эга бўлиш-
моқда. Чунончи, энг оддий гуруҳлар вазиятга қараб вужудга келиши,
вақти-вақти билан фаолият олиб бориши ва бирон-бир иқтисодий
омилларга таяниб биргаликда вақт ўтказиш оқибатида яратилмоқда.
Ҳолбуки, жиноий гуруҳ аъзоларининг жиноят содир этиш тўғри-
сидаги ўзаро келишувлари айнан муайян турдаги жиноятни содир
этиш арафасида вужудга келмоқда. Пировардида бундай гуруҳлар
бирон-бир ҳаракат бўйича фарқланмайди, бўлинмайди ва уларда
раҳбарлик қилувчи шахс жамоадан ажралмайди. Аксарият уюшган
гуруҳларда барча қарорлар жамоа билан қабул қилинади, жиноят эса
айнан шу жамоа томонидан содир этилади. Бундай жиноий гуруҳлар
қисқа вақт фаолият юритади ва бир ёки бир нечта жиноятни содир
этганидан сўнг тарқаб кетади. Шундай гуруҳлар айниқса вояга етмаган
ва 18–25 ёшлилар ўртасида кенг ривожланган, чунки улар кўпинча
якка ҳолда жиноят содир этмайдилар.
Мухтасар айтганда, уюшган гуруҳга берилган юқоридаги таъриф-
ларда «икки ёки ундан ортиқ шахснинг бир гуруҳга бирлашиши»
уюшган гуруҳни ташкил этишнинг асосий белгиси сифатида қайд
этилади. Ҳолбуки, айни дамда бизнингча, мураккаб иштирокчиликни
уюшган гуруҳдан фарқлаш имкониятини кенгайтириш, ҳориж давлат-
лари қонунчилиги тажрибаси ҳамда жиноят қонуни нормаларини
янада либераллаштириш учун икки шахсдан иборат таркибда уюшган
гуруҳ тузишнинг ҳуқуқий асосларини муҳокама қилишни кун тарти-
бига қўйишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Чунки, тадқиқо-
тимизнинг натижалари ҳам мазкур ҳолат бўйича фикр-мулоҳаза
юритишга ундайди. Хусусан, тадқиқотда қатнашган респондетлардан

1
Арутюнов А.А. Организованная группа: понятие, проблемы квалифика-
ции и ответственности // Право и политика. Международный научный журнал.
– 2001. – №8. – С. 75.
107
«Сизнингча, уюшган гуруҳ икки нафардан иборат таркибда тузилиши
мумкинми?» деб сўралганда, уларнинг 76 фоизи мумкин эмас, деган
жавобни беришган.
Бундан хулоса шуки, икки шахсдан иборат таркибдаги уюшган
гуруҳ, хусусиятига кўра, уюшган гуруҳ деб топишга шубҳа уйғотади.
Назаримизда, уюшган гуруҳ иштирокчиларнинг минимал чегараси
қонунда кўрсатилганидан бир кишига оширилса, шубҳасиз амалиётда
бу каби қилмишга ҳуқуқий баҳо бериш ва қонун нормаларини тўғри
қўллаш борасида ижобий натижага эришилади, ўз навбатида, ишти-
рокчилик шаклларини бир-биридан фарқлаш имконияти ҳам яра-
тилади. Шу ўринда эътироф этиш керакки, бугунги шароитда миллий
жиноят қонунчилигини ривожлантиришнинг истиқболларидан бири
сифатида М. Х. Рустамбаев ва Р. Кабуловлар ҳам амалдаги жиноят
қонунчилиги нормаларини халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган
нормалари ҳамда Ўзбекистон давлати қўшилган конвенцияларнинг
нормалари билан мувофиқлаштириш зарурлигини1 таъкидлашади.
Ўзбекистон Республикаси муҳокама қилинаётган масалага
бевосита боғлиқ бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
2000 йил 15 ноябрдаги «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши
кураш тўғрисида»ги конвенциясини ратификация қилган2. Ушбу
конвенция (2-м. «а» б.) талабларидан бири уюшган гуруҳ учун унинг
таркиби уч ёки ундан ортиқ шахслардан иборат бўлишидир3. Бундай
тажриба бугунги кунда хорижий мамлакатлар жиноят қонунчилигида

1
Рустамбаев М.Х. Уголовное законодательство Узбекистана: история
создания, действительность, перспективы развития // Ўзбекистон Республи-
каси жиноят кодексига 15 йил: Илмий-амалий конференция материаллари
тўплами. – Т., 2010. – С. 11; Кабулов Р. Ўзбекистон Республикасининг амал-
даги жиноят қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари
// Жиноят ҳуқуқининг долзарб масалалари: Республика илмий-амалий конфе-
ренцияси материаллари (2014 йил 22 февраль). – Т., 2014. – Б. 8.
2
Мазкур конвенция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
2003 йил 30 августдаги 536–II-сонли «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш конвенциясини ратифи-
кация қилиш тўғрисида»ги қарори билан ратификация қилинган // Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси. – 2003. – № 9–10. – 15-м.
3
Одам савдосига қарши курашиш бўйича халқаро шартномалар ва Ўзбе-
кистон миллий қонунчилиги: ҳужжатлар тўплами / Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Одам савдосига қарши курашиш
бўйича республика идоралараро комиссияси; Масъул муҳаррир ва сўз боши
муаллифи А.Х. Саидов. – Т., 2013. – Б. 120.
108
(масалан, Украина (ЖК 28-м.)1, Хитой (ЖК 26-м.)2, Италия (ЖК 416-
м.)3) ҳам ўз ифодасини топган.
Уюшган гуруҳ таърифини ишлаб чиқишда унинг белгиларини
аниқлаш муҳим ўрин тутади4. Чунки уюшган гуруҳга оид юридик
белгиларни ишлаб чиқиш, аввало, мазкур атама тушунчасини шакл-
лантиришга имкон яратади. Бу борада ҳам юридик адабиётларда
турли-туман фикрлар баён этилган. Хусусан, А.Р. Кадиров 1) икки ёки
ундан ортиқ шахсларнинг бир хил жиноятни содир этишда қатна-
шиши; 2) уларнинг жиноятда биргаликда иштирок этиши; 3) улар фао-
лиятининг қасдданлиги; 4) барқарорлик; 5) бирлашганлик; 6) бир ёки
бир нечта жиноят содир этишга қаратилган мақсаднинг мавжуд5ли-
гини уюшган гуруҳнинг белгилари сифатида санаб ўтади. Шубҳасиз,
мазкур белгилар уюшган гуруҳ белгиларини ифода этади. Аммо биз
ундаги «икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг бир хил жиноятни содир
этишда қатнашиши» каби белгисига қўшилмаймиз. Сабаби, юқорида
таъкидлаганимиздек, уюшган гуруҳ томонидан нафақат бир хил
турдаги жиноятлар, балки турли жиноятлар содир этилиши мумкин.
Ж. А. Неъматов эса уюшган (қуролланган) гуруҳнинг қуйидаги
белгиларини назарда тутади: барқарорлик, бирлашганлик, ўзига хос
жиноий тажриба ва алоқаларга эга бўлган икки ёки ундан ортиқ
шахсларнинг мавжудлиги, қуролланганлик (қуролланган гуруҳ учун),
турдош жиноятларни мунтазам содир этиш6 кабилар киради. Назари-

1
Уголовный кодекс Украины (с изменениями и дополнениями на
26 ноября 2015 г.) // Веб-сайт электронного источника: http://www.base.
spinform.ru/ (WEB-версия ИПС «Законодательство стран СНГ»).
2
Комиссаров В.С., Енсебаева Г.Б. Совершенствование уголовного
законодательства об организованной и транснациональной организованной
преступной деятельности (на примере Республики Казахстан, Российской
Федерации, Китайской Народной Республики) // Криминологический журнал
Байкальского государственного университета экономики и права. – 2013. –
№ 4 – С. 120.
3
Исмаилов И. Жиноятда уюшганлик: назария ва амалиёт муаммолари:
Монография. – Т., 2005. – Б. 33-34.
4
Stratenwerth Günter, Bommer Felix. Schweizerisches Strafrecht – Besonderer
Teil Bd. II // 7., überarbeitete und ergänzte Auflage. – Bern, 2013. – S. 398
5
Кадиров А.Р. Уголовно-правовые меры борьбы с соучастием в организо-
ванных группах и преступных сообществах: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук.
– Т., 2006. – С. 11.
6
Неъматов Ж.А. Уголовно-правовые и криминологические проблемы
борьбы с транснациональной организованной преступностью: Автореф. дис. ...
д-ра юрид. наук. – Т., 2008. – С. 32.
109
мизда, кўрсатилган белгилар ҳам уюшган гуруҳнинг барча белги-
ларини ифодалаб бера олмайди, шунингдек унда айрим мулоҳазага
сабаб бўладиган жиҳатлари ҳам мавжуд. Масалан, «ўзига хос жиноий
тажриба ва алоқаларга эга бўлган икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг
мавжудлиги» белгиси мунозаралироқ. Нима, жиноий гуруҳ таркибида
фақат шундай тажрибага эга бўлган шахслар бирлашган тақдирда-
гина уни уюшган гуруҳ деб баҳолаш керакми? Агар жиноий гуруҳ
аъзоларидан бири бундай тажриба ёки алоқаларга эга бўлиб, қол-
ганларида бу каби маҳорат ёки алоқалар бўлмаса, уни уюшган гуруҳ
деб топиш мумкин эмасми? Бундан ташқари, уюшган гуруҳнинг «тур-
дош жиноятларни мунтазам содир этиш» белгиси бўйича, агар улар
томонидан турли жиноятлар содир этилган бўлса, яъни биринчи
ўғирлик, кейин қасддан одам ўлдириш, кейинчалик яна бошқа жиноят
содир этилса, бу ҳолатда ҳам гуруҳ уюшган деб топиладими? Шу-
нингдек, уюшган гуруҳ белгиларида ифодаланган «мунтазам» ибораси
қандай мазмунда тушунилиши керак? Назаримизда, шу ва шунга
ўхшаш саволлар тергов ва суд амалиётида ҳам юзага келиб, таъкидлан-
ган белгиларни амалиётга жорий қилишда қийинчилик ва тушунмов-
чиликларни келтириб чиқариши мумкин.
Мазкур масалага И. А. Соттиев юқоридагиларга қараганда
бошқачароқ ёндашади ва уюшган гуруҳни асосий ҳамда факультатив
белгиларга ажратади. Унинг ёзишича: 1) уюшган гуруҳ аъзоларининг
барчаси жиноий фаолият билан шуғулланишни ўз олдига мақсад
қилиб қўйиши; 2) барқарор йўсинда бирлашиши; 3) гуруҳда норасмий
ички тартиб-қоидаларнинг мавжудлиги; 4) уюшқоқлик ёки ташкилий-
лик; 5) йўлбошчининг мавжудлиги уюшган гуруҳнинг асосий белги-
лари ҳисобланади. Унинг факультатив (қўшимча, иккинчи даражали)
белгилари эса қуйидагиларда намоён бўлади: 1) гуруҳнинг техника
воситалари билан таъминланганлиги; 2) вазифаларнинг тақсимланган-
лиги; 3) умумий пул жамғармасининг мавжудлиги; 4) гуруҳда жиноий
фаолиятни касб қилиб олган шахсларнинг мавжудлиги; 5) гуруҳнинг
ўқотар қуроллар билан таъминланганлиги; 6) ижтимоий назоратни
бартараф этиб, жиноий фаолиятга шароит яратиб берувчи тизимнинг
мавжудлиги1 назарда тутилади. Муаллифнинг таъкидлашича, уюшган
гуруҳнинг асосий белгилари гуруҳни уюшган деб топиш учун аниқла-
ниши шарт. Факультатив белгилар эса ҳар доим ҳам уюшган гуруҳлар-
да мавжуд бўлмаслиги сабабли уларнинг аниқланиши уюшган гуруҳни

1
Соттиев И.А. Уюшган жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳуқуқий
воситалари. Ўқув қўлланма. – Т., 2005. – Б. 39–42.
110
кенгроқ таърифлаш ва унинг уюшганлик даражасини белгилаш учун
кўмак беради. Албатта, уюшган гуруҳни асосий ва факультатив белги-
ларга ажратиш орқали ўрганиш таҳлил этилаётган муаммонинг мазму-
нини тушуниш ва шу тоифадаги жиноятларни квалификация қилишда
енгиллик туғдиради. Аммо уюшган гуруҳ деб топиш учун ҳар доим
«гуруҳда йўлбошчининг мавжуд бўлиши» шартлигига шубҳамиз бор.
Чунки, муаллифнинг ёзишича, уюшган гуруҳ йўлбошчиси гуруҳнинг
барча фаолияти устидан назорат олиб боради, жиноят содир этишга
розилик беради ёки бермайди, жиноий режаларни кўпинча ўзи тузади,
жиноят содир этиш вақтини белгилайди, жиноий фаолият орқали
топилган моддий бойликларни тақсимлайди, гуруҳ ичида «норасмий»
тартиб-қоидаларга риоя этилишини назорат қилади, уни бузганларга
чора кўради, жиноий уюшма таркибига кирадиган уюшган гуруҳларда
йўлбошчи ҳар бир жиноятдан тушган «даромаддан» уюшма аъзолари-
га ҳисса бериб туради ҳамда уюшма кўрсатмаларининг бажарилишини
таъминлайди1. Бироқ, тергов ва суд амалиётида кам бўлса-да, шундай
уюшган гуруҳлар ҳам учрайдики, уларда йўлбошчи ажратилмайди,
жиноий гуруҳнинг барча аъзоси тенглик принципи асосида ҳаракат
қилади, жиноий режалар ўзаро келишув асосида қабул қилинади. Шу
сабабли ҳам кўрсатилган ушбу белги уюшган гуруҳга оид масалани
ҳал қилишда муаммо келтириб чиқаради. Натижада таъкидланган
тартибда тузилган гуруҳлар уюшган гуруҳ деб топилмайди.
Мазкур муаммони таҳлил қилган А. В. Кисин уюшган гуруҳ
белгилари қаторига бошқариладиган яхлит тузилманинг мавжудлиги,
барқарорлик ва бирлашганлик2ни киритади. Бу талқинда уюшган
гуруҳда «бошқариладиган яхлит тузилманинг мавжудлиги» белгиси
диққатга сазовордир. Негаки, «бошқариладиган» уюшган гуруҳда таш-
килотчи, раҳбар ёхуд йўлбошчининг мавжуд бўлиши нисбатан универ-
сал хусусиятга эга. Чунки мазкур белги жиноий гуруҳнинг жамоавий
равишда бошқариладиган хусусиятини ҳам қамраб олади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорида ҳам уюшган гуруҳ белгилари ҳақида тўхталиб ўтилган. Унга
кўра, жиноий гуруҳни уюшган деб топишда асосий мезон тариқасида
қуйидаги белгилар ҳисобга олиниши лозим: гуруҳнинг барқарорлиги;

1
Соттиев И.А. Уюшган жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳуқуқий
воситалари. Ўқув қўлланма. – Т., 2005. – Б.41.
2
Кисин А.В. Уголовная ответственность за преступления, совершенные в
составе организованной преступной группы: Автореф. дис. ... канд. юрид.
наук. – М., 2013. – С. 8–9.
111
ташкилотчининг бўлиши; бир нечта жиноят содир этиш мақсадида
тузилганлиги; жиноятни амалга ошириш режаси ва йўл-йўриғи ишлан-
ганлиги; ҳар бир иштирокчи ўртасида вазифалар тақсимланганлиги;
техника билан таъминланганлиги; жиноятни яшириш чоралари кўрил-
ганлиги; умумий интизомга ва жиноий гуруҳ ташкилотчисининг кўр-
сатмаларига итоат қилиниши ва шу кабилар1 киради. Аммо, Олий суд
Пленуми қарорларида жиноий гуруҳни уюшган деб баҳолаш бўйича
қайд этилган амалдаги мезонлари умумий тарзда ифодаланган бўлиб,
улар ўзида тизимлилик ва мантиқий кетма-кетликни ифода этмайди.
Ундаги айрим белгилар икки ёки ундан ортиқ шахс бирлашувини
уюшган гуруҳ деб баҳолашнинг зарурий мезони сифатида баҳолаш
лозимлигини инкор этади (масалан, ташкилотчининг бўлиши шарт-
лиги) ҳамда ушбу белгилар асосида гуруҳни уюшган деб баҳолашнинг
бир қатор масалаларига тушунтириш бермайди (масалан, гуруҳнинг
барқарорлиги). Бундан ташқари, Олий суд Пленуми ўз тушунтириш-
ларида кўрсатилган белгиларни мажбурий ёки факультатив хусусиятга
эга эканлигига аниқлик киритмайди. Бу эса тергов ва суд амалиётида
бу тоифадаги ишларни кўриш жараёнида тушунмовчиликларга олиб
келиши табиий ҳолдир.
Юқорида билдирилган мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда биз
уюшган гуруҳни: 1) биргаликда жиноят содир этиш учун олдиндан
бир гуруҳга бирлашганлик; 2) жиноий гуруҳнинг бошқарилиши;
3) гуруҳнинг барқарорлиги; 4) гуруҳнинг жиноят содир этишга йўнал-
ганлиги; 5) гуруҳ аъзолари фаолиятининг қасдданлиги; 6) гуруҳнинг
таркибий шаклланганлиги каби зарурий белгиларга эга бўлиши керак
деб ҳисоблаймиз. Ушбу белгилар мажмуи иштирокчилар фаолиятини
уюшган гуруҳ деб баҳолаш учун асос сифатида хизмат қилади.
Кўрсатилган белгиларнинг мазмунини таҳлил қиламиз:
1. Биргаликда жиноят содир этиш учун олдиндан бир гуруҳга
бирлашганлик деганда, бир ёки бир нечта жиноят содир этиш мақ-

1
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1995 йил 27 октябр-
даги «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф
равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
ҳақида»ги 21-сонли қарори // Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари тўплами. Биринчи жилд. – Т., 2007. – Б. 33–41; Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги «Транспорт
воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 37-сонли
қарори // Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари тўплами.
Биринчи жилд. – Т., 2007. – Б. 72–73.
112
садида уч ёки ундан ортиқ шахс жиноий фаолиятини доимий ёки узоқ
муддатга мўлжаллаган ҳолда бирлаштиришини олдиндан келишиб
олганлиги тушунилади. Айни пайтда, жиноий гуруҳга олдиндан
бирлашиш уюшган гуруҳ тузиш ва таркибини шакллантириш, ҳар бир
иштирокчининг гуруҳ таркибидаги роли ва вазифасини аниқлаш, яъни
гуруҳнинг жиноят содир этишда самарали фаолият кўрсатишини
таъминлашга қаратилган ташкилий чоралар комплексини назарда
тутади. Уюшган гуруҳ белгиси сифатида ифодаланаётган «олдиндан
бир гуруҳга бирлашганлик», «олдиндан тил бириктириш» ибораси
билан ички хусусиятга кўра ўхшаш бўлса-да, бироқ улар мазмунан
фарқланади. Хусусан, икки ёки ундан ортиқ шахс жиноятда иштирок
этиш учун олдиндан тил бириктириши, аввало, улар томонидан аниқ
жиноятни амалга оширишнинг усул ва тартибларини олдиндан
келишиб олганликларини назарда тутади.
Уюшган гуруҳ белгиси сифатида ифодаланаётган «олдиндан бир
гуруҳга бирлашганлик» жиноий гуруҳ тузиш, уни шакллантириш, ҳар
бир иштирокчининг жиноий гуруҳ таркибидаги ўрни ва ролини
аниқлаш ҳамда гуруҳнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган
бўлади. Зеро, жиноий фаолиятни режалаштириш, иштирокчиларнинг
жиноят содир этишда бажариладиган вазифаларни ўзаро келишиб
олганликлари, қўлга тушганда суриштирув ва тергов идоралари олди-
да ўзини тутиш хулқ-атворини ўзлаштирганликлари, уюшган гуруҳ
фаолиятида ўзига хос бошқарув ва ижро муҳитининг яратилишига оид
вазиятлар унинг олдиндан бирлашганлигидан гувоҳлик беради.
Уюшган гуруҳнинг олдиндан бирлашганлигини аниқлаш учун гуруҳни
тузишдан мақсад нима эканлиги ва гуруҳ аъзолари айнан нималар
билан шуғулланиши лозимлигига аниқлик киритишни тақозо этилади.
2. Уюшган гуруҳнинг бошқарилиши деганда, уюшган гуруҳ
таркибида алоҳида раҳбарлик ваколати доирасида мазкур тузилма
жиноий фаолиятини бошқарадиган ва ижроси таъминланадиган ҳамда
бажарилиши шарт бўлган фармойиш, кўрсатма, буйруқлар берадиган
ташкилотчи, раҳбар ёки бошқарув жамоавий органининг мавжудлиги
тушунилади. Бунда раҳбар бир ёки бир нечта бўлиши, шунингдек,
раҳбарлик жамоавий хусусиятга эга бўлиши ёхуд жиноий хатти-
ҳаракатлар барча иштирокчилар билан келишилган ҳолда ҳал этилиши
мумкин.
Шу билан бирга, уюшган гуруҳ раҳбари ёки жамоавий органнинг
вазифаси турлича бўлиши ҳам мумкин (масалан, у жиноий фаолиятдан
олинган даромадларни тақсимлаши, жиноий гуруҳда малакаси бўлма-
113
ган иштирокчиларни ўқитиши ва уларга мураббийлик қилиши, гуруҳ-
нинг ички ва ташқи низоларини ҳал қилиши, бошқа уюшган гуруҳ раҳ-
барлари билан алоқа ўрнатиши, жиноят содир этиш режасини ишлаб
чиқиши ва ҳоказо), бироқ раҳбарнинг асосий ва муҳим вазифаси уюш-
ган гуруҳнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятини
бошқаришда ифодаланади. Бунинг тасдиғини уюшган гуруҳнинг барча
аъзолари жиноий гуруҳ раҳбари ёки жамоавий бошқарув органининг
кўрсатмаларига бўйсунишида кўриш мумкин. Демак, уюшган гуруҳда
айнан раҳбарлик фигурасининг мавжудлиги ҳар бир аъзо гуруҳда ҳукм
сурадиган умумий ирода ва мақсадга бўйсундирилишида намоён
бўлади. Шу асосда уюшган гуруҳда унинг фаолият кўрсатишини
таъминлашга хизмат қилувчи алоҳида бошқарув тартиби ўрнатилади.
Жамоавий бошқариладиган уюшган гуруҳлар, одатда, жиноят ишти-
рокчилари ўртасида умумий хулосага келинган кўрсатмалар асосида
бошқарилади ва уларнинг фаолияти шу тартиб асосида ўзаро мувофиқ-
лаштириб борилади.
3. Уюшган гуруҳнинг барқарорлиги деганда, уюшган гуруҳнинг
доимий ёки узоқ муддат давомида фаолият юритганлиги ёки юритиши,
улар томонидан бир нечта жиноятлар содир этилганлиги ёки содир
этилиши ҳамда уюшган гуруҳ аъзоларининг мустаҳкам бирлашиши
тушунилади. А. М. Рустамбаевнинг қайд этишича, жиноий фаолият-
нинг олдиндан режалаштирилганлиги, жиноий ниятни амалга ошириш
учун воситаларнинг тайёрлаб қўйилганлиги, иштирокчилар ўртасида
ролларнинг тақсимланганлиги, жиноятни яшириш чораларининг кўрил-
ганлиги, гуруҳда қатъий интизом ва ташкилотчи кўрсатмаларига бўй-
суниш бўйича тартиб ўрнатилганлиги гуруҳнинг барқарорлигидан
далолат беради. Гуруҳ томонидан мунтазам жиноят содир этилиши
ҳамда гуруҳ жиноий фаолиятининг узоқ муддат давом этиши уюшган
гуруҳни барқарор деб топишнинг универсал белгилари сифатида
намоён бўлади1.
Юридик адабиётларда барқарорлик уюшган гуруҳнинг асосий
белгиси ҳисобланмаслиги тўғрисида ҳам таъкидланади. Хусусан,
В. Н. Сафоновнинг ёзишича, «уюшган гуруҳ» тушунчаси барқарорлик
белгиси орқали очиб берилмайди2. Аммо биз бу фикрга қўшилмаймиз.
1
Рустамбаев А.М. Совершенствование уголовного законодательства и
правоприменительной практики по борьбе с групповыми формами преступ-
ности: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Т., 2010. – С. 12.
2
Сафонов В.Н. Организованное вымогательство: уголовно-правовой и
криминологический анализ. – СПб., 2000. – С. 115.
114
Чунки гуруҳ барқарор хусусиятга эга бўлмаса, уни уюшган гуруҳ деб
бўлмайди. Фикримизча, бу ерда асосий муаммо «барқарорлик» ибора-
сининг баҳоланувчи тушунча эканлиги ҳисобланади. Шу боис унинг
мазмунини тушуниш ва тергов ва суд амалиётига татбиқ этиш
қийинчилик келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун ҳам мазкур
ибора мазмунини тўғри ва бир хилда тушуниш учун унга Жиноят
кодексида изоҳ бериш мақсадга мувофиқ бўлади. Назаримизда, уни
қуйидаги мазмунда ифодалаш лозим: уюшган жиноий гуруҳнинг бар-
қарорлиги – бир гуруҳ шахсларнинг доимий ёки узоқ муддат давоми-
да жиноят содир этиш учун бирлашганлиги ҳамда унда қатъий
тартиб ўрнатилганлиги ва аъзоларининг вазифалари аниқ тақсим-
ланганлиги.
Таъкидланганлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, уч
ёки ундан ортиқ шахс бирлашувининг барқарорлиги уюшган гуруҳни
аниқлашнинг зарурий белгиларидан ҳисобланади. Шунинг учун уюш-
ган гуруҳ мустаҳкам тарзда бирлашса ва унинг таркибига кирган аъзо-
ларнинг жиноий нияти умумий хусусиятга эга бўлса, уни барқарор деб
баҳолаш мумкин бўлади. Ҳолбуки, уюшган гуруҳнинг барқарорлиги
ҳақида жиноий қилмишнинг олдиндан режалаштирилиши, гуруҳ аъзо-
ларини танлаш ва ёллаш, жиноий фаолиятнинг доимий ва давомийли-
ги (унинг узоқ муддат давомида фаолият кўрсатиши), гуруҳ аъзолари
ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамлиги ва улар ҳара-
катларининг келишилган тарзда амалга оширилиши, гуруҳ аъзолари-
нинг муайян турдаги жиноятларни содир этишга мослашганлиги,
уюшган гуруҳ фаолият юритиши учун қурол ва воситалар, турар жой,
молиявий ва бошқа моддий ресурсларнинг мавжуд бўлиши кабилар
гувоҳлик беради.
Шу ўринда қайд этиш керакки, уюшган гуруҳнинг таркиби у
фаолият кўрсатиши давомида ўзгариши мумкин. Шу боис гуруҳнинг
дастлабки таркибга эга бўлмаслиги қилмишни уюшган гуруҳ содир
этилган деб баҳолашга таъсир кўрсатмайди. Чунки уюшган гуруҳ
фаолият кўрсатиши давомида айрим аъзолари гуруҳ таркибидан
чиқиши, ўрнига бошқалар жалб қилиниши ёки гуруҳ таркиби кенгай-
тирилиши ёхуд раҳбарлари ўзгариши мумкин. Бироқ, уюшган гуруҳ-
нинг фаолият кўрсатиши давомида ундаги жиноят(лар) содир этишга
қаратилган яхлит тизим сақланиб қолинган бўлиши талаб этилади,
яъни уюшган гуруҳ батамом тарқатилиб юборилмаган бўлиши керак.
4. Уюшган гуруҳнинг жиноят содир этишга йўналганлиги деган-
да, уч ёки ундан ортиқ шахснинг жиноят (бир ёки бир нечта) содир
115
этиш мақсадида бир гуруҳга бирлашиши тушунилади. Айни пайтда,
жиноятлар ўхшаш, турдош ёки турли бўлиши мумкин. Аммо айрим
муаллифлар уюшган гуруҳ битта жиноят содир этиш учун бирлашиш
мумкин эмаслиги ҳақида таъкидлайдилар. Хусусан, К. А. Собиров
барқарор уюшган гуруҳнинг битта жиноят содир этиш учун ташкил
этилишини мунозарали деб ҳисоблайди. Унинг назарида, бундай
гуруҳлар мунтазам равишда жиноят содир этиш учун тузилади. Агар
уюшган гуруҳ битта жиноят содир этиш учун тузилса, бундай гуруҳ
уюшган, барқарор бўлиши мумкин эмас1. Бироқ биз ушбу фикрга
тўлиқ қўшилмаймиз. Чунки жиноят содир этиш мақсадида уч ёки
ундан ортиқ шахс жиноий хулқ-атворининг бирлашиши жиноят содир
этилганидан сўнг тўхтатилган ёки тарқаб кетса, ундай ҳолда бундай
бирлашувни уюшган гуруҳ деб бўлмайди. Аммо пухта ўйланган битта
жиноятни содир этиш, агар уюшган гуруҳ аъзолари ушбу гуруҳнинг
барқарорлигини таъминлашга қаратилган манфаатлар асосида мустаҳ-
кам алоқага эга бўлган ҳолда ҳамкорликдаги жиноий фаолиятни
кейинчалик ҳам давом эттириш нияти мавжудлигидан далолат берувчи
фактлар асосида содир этган бўлса, бундай иштирокчиликни уюшган
гуруҳ деб баҳолаш лозим.
5. Уюшган гуруҳ аъзолари фаолиятининг қасдданлиги деганда,
шахснинг уюшган гуруҳ аъзолигига кирганлиги, унинг умумий жиноий
мақсадга эришиш учун бошқа иштирокчилар билан биргаликда жиноят
содир этаётганлигини англаганлиги ва ушбу гуруҳда қатнашадиган
роли олдиндан тақсимланганлигини билган ҳолда қасддан ҳаракат
қилиши тушунилади. Айтиш ўринлики, шахсни уюшган гуруҳнинг
аъзоси деб баҳолаш учун, аввало, ушбу шахснинг жиноят содир этиш
ёки унга тайёргарлик кўриш жараёнида иштирок этаётган вақтда
ўзининг мазкур жиноий гуруҳ таркибига кирганлиги ёки у иштирок
этаётган жиноий гуруҳнинг асл мақсади ва жиноий фаолияти тўғри-
сида олдиндан билганлигини аниқлаш зарур бўлади.
Агар шахс бирор сабабга кўра, ўзининг уюшган гуруҳ таркибига
кирганлигини англамаган бўлса, унга нисбатан «уюшган гуруҳ томо-
нидан» содир этилган квалификация белгиси қўлланилмайди. Агар у
ўз хатти-ҳаракати билан бошқа иштирокчилар қилмишининг жиноий-

1
Собиров К.А. Об уголовно-правовых проблемах организованной прес-
тупности // Ўзбекистон Республикасида қонунчиликни такомиллаштиришнинг
назарий ва амалий масалалари: Республика илмий-амалий конференция
материаллари. – Т., 2014. – С. 136.
116
лик хусусиятини англамаган, англаши мумкин бўлмаган ва лозим ҳам
бўлмаган ёки унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етмаган ва
ишнинг ҳолатига кўра кўзи етиши мумкин ва лозим ҳам бўлмаган
бўлса, шахс иштирокчиликда содир этилган жиноят учун жавобгар
бўлмайди.
6. Гуруҳнинг таркибий шаклланганлиги деганда, уюшган гуруҳ
аъзоларининг ўзаро келишган ҳолда ҳаракат қилишлари ва гуруҳнинг
мустаҳкамлигини таъминловчи бошқарув органи ва бевосита жиноят
содир этувчи (ёки гуруҳнинг ишлаб туришига кўмаклашувчи) аъзолар-
дан ташкил топиши тушунилади. Уюшган гуруҳнинг таркибий шакл-
ланиши унинг ички тузилишини ифодалайди. Яъни, уюшган гуруҳ
аъзолигига кирган шахсларнинг жиноят содир этишга қаратилган қил-
миши гуруҳнинг умумий мақсадига бўйсундирилган бўлиши керак.
Шу боис уюшган гуруҳ аъзоларининг гуруҳ таркибидаги фаолияти
ички тартиб билан йўлга қўйилган ва ўзаро келишилган ҳолда амалга
оширилган бўлиши лозим1.
Юқорида таъкидлаганимиздек, агар уюшган гуруҳ таркибида
иштирок этувчи шахсларнинг минимал чегараси уч шахсдан иборат
этиб белгиланса, уюшган гуруҳнинг уч ёки ундан ортиқ шахсдан
ташкил топиши иштирокчиликнинг ушбу шакли учун зарурий белги-
ларидан бири саналади. Уюшган гуруҳ белгисини шу нуқтаи назардан
баҳолаганимизда, унинг уч ёки ундан ортиқ шахсдан ташкил топиши
деганда, гуруҳ таркибидаги иштирокчиларнинг жиноят субъекти бел-
гиларига эга бўлгани ҳолда биргаликда жиноят(лар) содир этиш учун
олдиндан бир гуруҳга бирлашиши тушунилиши лозим. Бунда уюшган
гуруҳ аъзолари умумий ёки махсус субъектлардан ташкил топиши
мумкин. Бироқ юридик адабиётларда махсус субъект жавобгарлигини
назарда тутувчи жиноятларда қилмишни уюшган гуруҳ содир этган
деб топиш учун унда қатнашган шахслар ҳам шундай белгига эга
бўлиши лозимлиги таъкидланади2. Аммо биз бу фикрни қўллаб-қув-
ватламаймиз. Боиси уюшган гуруҳ томонидан содир этиладиган
жиноятларда унинг айрим аъзолари жиноятнинг бирга бажарувчилари,
бошқалари жиноятнинг ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчилари
бўлиши мумкин.

1
Roxin C. Probleme von Täterschaft und Teilnahme bei der organisierten
Kriminalität in Festschrift für Gerald Grünwald. – Baden-Baden: Nomos, 1999. – S.
551 ff, 556 ff.
2
Бугаев В.А. Проблемы соучастия в современном уголовном праве:
Учебное пособие. – Симферополь, 2004. – С. 30.
117
Шу ўринда таъкидлаш керакки, уюшган гуруҳнинг бошқа ишти-
рокчиларини аниқламай ёки шахснинг гуруҳга аъзолиги ёхуд содир
этилган қилмишнинг субъектив нуқтаи назардан гуруҳ манфаат-
ларига қаратилганлигини исботланмай туриб, бундай қилмишни уюш-
ган гуруҳ томонидан содир этилган деб квалификация қилиб бўлмайди.
Чунки уюшган гуруҳнинг минимал даражадаги аъзолари аниқланмас-
лиги қилмишни уюшган гуруҳ деб баҳоловчи белгиларни ёки жиноий
қилмишда индивидуал шахснинг айбдорлик масаласининг исбот қилин-
маслиги унинг уюшган гуруҳга аъзо тариқасида жавобгарликка тор-
тишнинг амалий аҳамиятини йўққа чиқаради. Масалан, Тошкент
шаҳар суди томонидан кўрилган ЖСҲ-1–280/2012-сонли жиноят иши
бўйича, Ш. исмли шахс Т., А., И., М., В. ва дастлабки тергов
давомида аниқлаш имкони бўлмаган номаълум шахслардан иборат
бўлган уюшган гуруҳ ташкил этиб, ўзларининг жиноий хатти-ҳаракат-
ларини амалга ошириш мақсадида жиноий режа тузган ва мазкур режа
асосида Жиноят кодекси 190-моддаси 2-қисмининг «б» банди, 168-мод-
даси 3-қисмининг «в» банди, 28, 210-моддалари 3-қисмининг «в»
банди, 168-моддаси 3-қисми «а, в» бандлари, 28, 210-моддалари 3-қис-
мининг «а, в» бандлари, 28, 209-моддалари 2-қисмининг «а, б» банд-
лари, 227-моддаси 2-қисмининг «а» банди, 189-моддасининг 3-қисми,
184-моддасининг 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этган.
Жиноят иши материалларига кўра, уюшган гуруҳ аъзоларининг
айримлари жиноят содир этган вақтда турли лавозимларда, баъзилари
ҳеч қаерда ишламаган. Иш тафсилотига кўра уюшган гуруҳ раҳбари ва
унинг аъзолари «Тадбиркорлик ва ҳуқуқ» ўқув-илмий ишлаб чиқиш
маркази қошида белгиланган тартибда давлат идораларидан рўйхатдан
ўтмасдан, ноқонуний равишда Москва давлат иқтисодиёт, статистика
ва информатика университети ва Евроосиё очиқ институтининг
Тошкент шаҳрида филиалларини очиб, 2006–2011 йиллар оралиғида
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мазкур институтга ўқишга
имтиҳонсиз қабул қилиб, алдаб, ишончни суиистеъмол қилиб,
фуқаролардан контракт тўлов пулларини йиғиб, ўрнатилган тартибда
Давлат тест марказидан махсус рухсатнома олмасдан фуқароларга
таълим бериб келиш билан шуғулланиб келишган.
Иш материалларига кўра, жиноят ишига уюшган гуруҳ аъзоси
сифатида жалб этилган М. ушбу институтнинг ноқонуний фаолият
юритаётганини билмаган ҳолда гуруҳ раҳбарининг таклифига биноан
оғзаки келишув асосида институтда ташкил этилган машғулотларда
маълум ҳақ эвазига дарс бериб келган. Тергов ва суд жараёнларида
118
М.нинг ҳуқуқий мақоми ва содир этилган жиноятга бўлган субъектив
муносабати тўлиқ ўрганилмасдан унга Жиноят кодекси 190-моддаси
2-қисмининг «б» банди, 168-моддаси 3-қисмининг «в» банди, 28,
211-моддалари 3-қисмининг «б» банди, 227-моддаси 2-қисмининг «а»
банди, 228-моддаси 2-қисмининг «а, б» бандларида кўрсатилган
жиноятлар бўйича айб қўйилган. Кассация инстанция суди томонидан
М.нинг содир этилган жиноятда айбдорлигини исботловчи тўғридан-
тўғри далиллар аниқланмаганлиги сабабли у оқланган.
Биз таҳлил қилаётган масалага алоқадор бўлган яна бир ҳолат
амалдаги қонунчиликда иштирокчиликнинг мазкур шаклини «уюшган
гуруҳ» деб номланиши билан боғлиқдир. Боиси «гуруҳ» ибораси
жиноят қонунчилигида «жиноятда иштирокчилик»ка оид нормалардан
ташқари жиноят қонунчилигининг бошқа нормаларида ҳам турли
маъноларда, яъни Жиноят кодексининг 146-моддасида сиёсий партия-
ларнинг ташаббускор гуруҳлари, 2162-моддасида диний маросимга
алоқаси бўлмаган гуруҳларни ташкил этиш кабиларда фойдаланилган.
Бундан ташқари, «уюшган гуруҳ» ибораси ижобий мазмунда ҳам қўл-
ланилиши мумкин. Масалан, республикалараро ва халқаро алоқаларни
кенгайтириш, халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш
мақсадида уюшган муайян шахслар гуруҳи ва бошқаларни келтириш
мумкин. Аммо иштирокчиликда жиноят содир этиш учун тузиладиган
«гуруҳ» аввало жиноят содир этишни кўзда тутади. Жиноятда ишти-
рокчиликнинг шакли ҳисобланган уюшган гуруҳнинг асосий мақсади
биргаликда жиноят содир этиш учун бир гуруҳга бирлашишдан
иборат. Шунинг учун ҳам жиноятда иштирокчиликнинг мустақил
шакли ҳисобланган «уюшган гуруҳ» иборасини «уюшган жиноий
гуруҳ» деб номлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Шундай қилиб, назаримизда, уюшган гуруҳга қуйидагича
таъриф бериш мақсадга мувофиқ бўлади: «Уч ёки ундан ортиқ
шахснинг жиноят(лар) содир этиш мақсадида таркибий шаклланган
ва бошқариладиган барқарор жиноий гуруҳга бирлашиши уюшган
жиноий гуруҳ деб топилади».

3.4. «Жиноий уюшма» тушунчаси ва белгиларининг назарий-


ҳуқуқий таҳлили

Ўзбекистоннинг амалдаги жиноят қонунчилигида «жиноий


уюшма» ибораси уч ўринда таъкидланади: биринчиси, Жиноят кодекси
29-моддасида иштирокчиликнинг шакли сифатида; иккинчиси, 56-мод-
119
данинг «м» бандида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлардан бири экан-
лиги; учинчиси 242-модданинг биринчи қисмида (жиноий уюшма
ташкил этиш) мустақил таркибли жиноят тариқасида назарда тутила-
ди. Демак, Жиноят кодексининг 29-моддаси бешинчи қисмида жиноий
уюшмага тушунча берилади. Унга кўра, икки ёки ундан ортиқ уюшган
гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирла-
шиши жиноий уюшма деб топилади. Аммо тадқиқот натижалари ушбу
таърифнинг жиноий уюшма билан боғлиқ бўлган барча ҳолатларни
қамраб олмаслигини кўрсатди. Негаки, Жиноят кодексининг 29-модда-
си бешинчи қисмида назарда тутилган таъриф жиноий уюшма ташкил
этганлик учун жавобгарлик белгиловчи 242-модданинг биринчи қисми
диспозицияси билан таққосланса, уларнинг бир-биридан фарқ қилувчи
томонларини кузатиш мумкин. Хусусан, ушбу модда диспозициясида
жиноятда иштирокчилик шаклларининг ҳеч бири мазмунига мос кел-
майдиган «жиноий уюшма бўлинмалари» ҳақида таъкидланади.
Ваҳоланки, жиноий уюшма ва у билан боғлиқ жиноятларга қарши
кураш стратегияси, аввало, унинг жиноят қонунчилигида ифодалани-
шидан келиб чиққан ҳолда белгиланади1. Шу боисдан ҳам жиноят
қонунчилигида «жиноий уюшма» тушунчасининг мукаммал тарзда
ишлаб чиқилиши ушбу тоифадаги жиноятларга қарши кураш самара-
дорлигини ошириш учун муҳим ҳисобланиб, ушбу таърифни ҳар
томонлама илмий жиҳатдан таҳлил қилишни тақозо этади.
«Жиноий уюшма» тушунчаси таҳлил қилинган тадқиқотларда у
турлича таърифланади. Жумладан, А. М. Рустамбаевнинг ёзишича,
икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан
шуғулланиш учун барқарор тарзда олдиндан бирлашиши жиноий
уюшма деб топилади2. Бироқ, мазкур тушунча жиноий уюшма моҳия-
тини очиб берса-да, биз унинг айрим жиҳатларига қўшила олмаймиз.
Масалан, таърифда қўлланилган «жиноий фаолият» ва «барқарор»
иборалари жиноий уюшманинг юридик жиҳатдан мавжуд бўлиши ва
унинг учун жавобгарликни белгилаш масаласида айрим қийинчилик-
ларга олиб келиши мумкин. Буни шу билан изоҳланадики, «жиноий
фаолият» ибораси баҳоланувчи тушунча бўлиб, уни тушуниш учун

1
Қурбонов Р.Э., Худойназаров А. Жиноий уюшма тушунчаси ва унинг
ҳуқуқий тавсифи // Ўзбекистон Республикасида демократик ҳуқуқий давлат ва
фуқараролик жамиятини қуриш масалалари. – Т., 2005. – Б. 98–100.
2
Рустамбаев А.М. Совершенствование уголовного законодательства и
правоприменительной практики по борьбе с групповыми формами преступ-
ности: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Т., 2010. – С. 21.
120
қўшимча изоҳ талаб этилади. Кейин унинг мазмуни ҳам юридик
адабиётларда турлича тушунтирилади, айни пайтда унинг ҳуқуқий
маъноси қонун нормасида изоҳланмайди. Ундан ташқари, «жиноий
фаолият» ибораси бир нечта жиноят содир этилишини кўзда тутади.
Аммо суд амалиёти материаллари таҳлилининг гувоҳлик беришича,
битта жиноятни содир этиш учун ҳам жиноятда иштирокчиликнинг
жиноий уюшма шаклида бирлашган ҳолатлари ҳам кузатилади. Шу
боис «жиноий уюшма» тушунчасида «жиноий фаолият» ва «барқарор»
ибораларидан фойдаланиш жиноий уюшманинг мазмунини чеклайди
ва асоссиз равишда ҳақиқатда мавжуд бўлган жиноий уюшмани
жиноий таъқиб чегарасидан четда қолишига олиб келади.
Бундан ташқари, М. А. Утанов агар жиноят икки ёки ундан ортиқ
уюшган гуруҳ ҳамкорлигида содир этилган бўлса, жиноий уюшма деб
топилади1, деб ёзади. Назаримизда, мазкур тушунчада жиноий уюшма-
нинг юридик моҳиятини очиб берувчи «биргаликда содир этиладиган
жиноятларнинг олдиндан келишилиши» жиноий уюшманинг нафақат
уюшган гуруҳлардан ташкил топиши, балки унинг бўлинмаларини
тузиш натижасида ҳам мавжуд бўлиш имкониятларини чеклайди.
Шунингдек, А. Р. Кадировнинг таъкидлашича, жиноий уюшма деганда,
турли таркибли жиноятлардан иборат жиноий фаолият билан шуғул-
ланиш учун икки ёки ундан ортиқ жиноий гуруҳнинг бирлашиши ёки
келишиши2 тушунилади. Албатта, муаллифнинг таърифда «келишиш»
иборасидан фойдаланганлиги жиноий уюшманинг мазмунини очиб
беришга хизмат қилади. Чунки «аниқ жиноятни содир этиш учун
иштирокчиларнинг ёки уюшган гуруҳларнинг (курсив бизники – О.А.)
ўзаро келишиши» иштирокчиликнинг ҳар қандай шакли учун зарурий
белги3 ҳисобланади. Аммо биз «жиноий уюшма» тушунчасида «турли
таркибли жиноятлардан иборат жиноий фаолият» деган иборадан
фойдаланилганлигига қўшилмаймиз. Жиноий уюшма айнан бир
турдаги жиноятларни содир этиш учун ҳам ихтисослаштирилиши ёки
шундай жиноятларни содир этиш мақсадида бирлашишлари мумкин
(масалан, фақат гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг
1
Утанов М.А. Теория и практика уголовно-правового и криминологи-
ческого обеспечения борьбы с вымогательством: Автореф. дис. ... д-ра юрид
наук. – Т., 2010. – С. 38.
2
Кадиров А.Р. Уголовно-правовые меры борьбы с соучастием в организо-
ванных группах и преступных сообществах: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук.
– Т., 2006. – С. 12.
3
Святенюк Н.И. Формы соучастия в преступлении по УК РФ // Вестник
Московского университета МВД России. – 2013. – № 9. – С. 173.
121
қонунга хилоф муомаласи билан шуғулланиш, одам савдоси, порно-
график маҳсулотларнинг ноқонуний савдоси ва бошқалар).
«Жиноий уюшма» тушунчасига И. Исмаилов ҳам ўз эътиборини
қаратади. Олимнинг ёзишича, «икки ва ундан ортиқ шахснинг ёки
уюшган гуруҳларнинг жиноий олам қоидаларига риоя этиши устидан
назорат олиб бориш, жиноий фаолият стратегиясини, тактикасини
ишлаб чиқиш ва уюшган гуруҳларнинг жиноий фаолият олиб бориш-
ларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланиш
учун олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилади»1. Назари-
мизда, мазкур таърифда жиноий уюшманинг кўпроқ криминологик
жиҳатлари эътиборга олинган. Масалан, «жиноий олам қоидаларига
риоя этиши устидан назорат олиб бориш» кўпроқ мукаммал тарзда
ташкил этилган жиноий уюшмаларда кузатилиши мумкин. Кейин
мазкур иборанинг ўзи, ўз навбатида, яна қандай қоидаларни «жиноий
олам қоидалари»га киритиш кераклигини аниқлаш бўйича қўшимча
шарҳ берилишини талаб этади. Маълумки, расмий жиҳатдан бирор-
бир ҳуқуқий ҳужжатда «жиноий олам қоидалари» изоҳланмайди.
Шунингдек, «икки шахсдан» иборат таркибда жиноий уюшма
тузиш мумкинлиги ўз-ўзидан шубҳа уйғотади. Шу боис, биз «жиноий
уюшма» тушунчасида «икки ва ундан ортиқ шахснинг бирлашиши»
каби белгининг ифодаланишига қўшилмаймиз. Таърифда бундай
белгининг ифодаланиши мазкур нормани ҳуқуқни қўлловчи органлар
ходимлари томонидан амалга татбиқ этишда қийинчиликларга олиб
келади. Негаки, жиноят содир этиш учун иккита шахснинг қай
йўсинда бирлашишидан қатъи назар, бу ҳолат амалдаги қонунчиликка
кўра, уюшган гуруҳнинг белгисини ифодалайди. Агар ушбу белги
«жиноий уюшма» тушунчасида қайд этилса, у табиий равишда
уюшган гуруҳ ва жиноий уюшма тушунчалари ўртасидаги фарқни
белгилашда муаммоларга олиб келади. Шунинг учун ҳам биз
М. Х. Рустамбаевнинг «жиноий уюшма ёки уюшган гуруҳлар бирлаш-
маси икки шахсдан иборат бўлиши мумкин эмас, у иштирокчиларнинг
кўпроқ сонини талаб этади»2, деган фикрини маъқуллаймиз.

1
Исмаилов И. Уюшган жиноий тузилмалар фаолиятининг олдини олишни
назарий ва ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш: Юрид. фан. д-ри ... дис. автореф. –
Т., 2006. – Б. 20.
2
Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.,
2010. – Б. 287.
122
Ҳолбуки, жиноий уюшма учун икки ёки ундан ортиқ уюшган
гуруҳ ёки жиноий уюшма таркибига кирувчи жиноий бўлинмалар
ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши ўзига хосдир. Унда уюшган
гуруҳлар ёки жиноий бўлинмалар нисбатан муқобилликни ифода
қилиши ва улар жиноятни биргаликда уюшган ҳолда содир этиш учун
бирлашган бўлишлари ёхуд шу тартибда тузилиши шарт. Шунинг
учун, бизнингча, жиноий уюшма таркибида камида иккита уюшган
гуруҳ ёки таркиби иккита шахсдан кам бўлмаган иккита шундай
жиноий бўлинма мавжуд бўлиши талаб этилади.
Айни пайтда, И. А. Соттиев «жиноий уюшма бир нечта уюшган
гуруҳларнинг ягона йўлбошчига бўйсундириб, ҳамкорликда фаолият
олиб боришини таъминлайдиган, улар ўртасида ахборот алмашиш
имкониятини яратадиган, кучларни жамлаш ва ҳуқуқни муҳофаза
қилиш идораларининг назоратини бартараф этиш ёки шу идора
ходимларидан фаолият олиб боришда фойдаланиш тизимини ташкил
этадиган, жиноятчилик оламининг обрўмандларини моддий жиҳатдан
қўллаб-қувватлайдиган (албатта, ўзига қарашлисини), давр ўзгариши
билан янги жиноят соҳаларини аниқлаб, ундан усталик билан фойдала-
надиган, озодликдан маҳрум қилиш жойларида жиноий фаолиятни
тарғиб қиладиган ва ёш маҳбуслар ичидан бўлажак уюшмага аъзо-
ларни танлайдиган, бошқа ҳудудда жойлашган ва ўзига бўйсунмаган
жиноий уюшма ёки уюшган гуруҳлар билан жиноий алоқалар ўрната-
диган ҳамда шу каби бошқа бир қанча вазифаларни бажарадиган
иштирокчилик шаклидир»1, деб таъкидлайди. Ушбу таърифга ҳам
тўлиқ қўшилиб бўлмайди. Чунки муаллиф унда жиноий уюшма ҳақи-
даги барча маълумотларни баён қилишга уриниб, ҳатто ушбу жиноий
фаолият ўзини намоён этадиган жамиятнинг муайян соҳаларини ҳам
кўрсатиб ўтишга ҳаракат қилган. Шунинг учун ҳам таърифда жиноий
уюшманинг асосий белгилари кам аҳамиятли белгиларига қўшилиб
кетган2. Бундан ташқари, муайян тушунчани катта ҳажмда ифодалаш
унинг мазмунини тушунишни янада қийинлаштиради.
Шунингдек, мазкур муаммони ўрганган А. Мондохонов «ягона
бошқарув органи орқали уюшган ҳолда жиноий фаолият юритадиган
нисбатан мустақил бўлган икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг

1
Соттиев И.А. Уюшган жиноятчиликка қарши курашишнинг жиноий-
ҳуқуқий чоралари: Юрид. фан. номз. … дис. – Т., 2002. – Б. 80–81.
2
Мусаев М.А. Жиноий уюшма ташкил этишга қарши кураш муаммолари.
– Т., 2005. – Б.65.
123
доимий фаолият олиб бориш учун бирлашишини жиноий уюшма»1
деб қайд этади. Мазкур таърифда жиноий уюшмага хос бир қатор
белгилар ўз ифодасини топган бўлса-да, бироқ жиноий уюшма учун
«доимий фаолият олиб бориши учун бирлашиши» деб қатъий белги-
лаб қўйилган шартга қўшила олмаймиз. «Доимий» ибораси мунтазам-
ликни назарда тутади. Агар ушбу тушунчадан келиб чиқсак, жиноий
уюшма ташқи кучлар натижасида мажбуран тўхтатилмаса, у доимий
равишда, чексиз фаолият кўрсатиши керак бўлади. Шу боис ҳам, агар
икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳ бир марталик катта жиноят
содир этиш учун бирлашиб, жиноят содир этганидан сўнг тарқатиб
юборилса ёки жиноий уюшма аъзоларининг ўзаро келишмовчилиги
оқибатида у қисқа муддат фаолият кўрсатгандан кейин ихтиёрий
равишда тарқаб кетса, уларни жиноий уюшма деб бўлмайди.
Бу масалада А. А. Арутюнов «бир ёки бир нечта оғир ёхуд ўта
оғир жиноятларни содир этиш учун ташкил этилган ташкилот
жиноий уюшма деб топилади»2, дейди. Мазкур таърифда жиноят
содир этиш учун иштирокчилар бирлашувини жиноий уюшма деб
топишга қаратилган аниқ белгилар ажратилмаган. Масалан, унда
жиноий уюшма бўлиш учун нечта шахс ёки уюшган гуруҳлар бирла-
шиши кераклиги аниқлаштирилмаган. Шунингдек, таърифда ифода-
ланган «жиноий ташкилот» деганда нимани тушуниш кераклиги яна
қўшимча изоҳ талаб этади. Бундан ташқари, суд амалиёти мате-
риалларининг таҳлили жиноий уюшма ҳар доим ҳам оғир ёки ўта
оғир жиноятларни содир этиш учун бирлашавермаслигини кўрсатади.
Айни пайтда, юридик адабиётларда жиноий уюшмани тушун-
тириш борасида бошқачароқ фикрлар ҳам билдирилганки, улар
жиноий уюшманинг мазмунини батафсилроқ очиб беришга хизмат
қилиши мумкин. Масалан, В. А. Номоконов ва А. М. Железняковлар-
нинг таъкидлашларича, «жиноят, агар бевосита ёки билвосита молия-
вий ва бошқа моддий наф олиш учун умумий раҳбарлик остида ҳам-
корликда жиноят содир этиш мақсадида аъзоларини бирлаштирган
уюшган гуруҳлар томонидан содир этилган бўлса, жиноий уюшма

1
Мондохонов А. Преступное сообщество (преступная организация):
понятие, признаки и проблемы квалификации // Российская юстиция. – 2003. –
№ 11. – С. 52.
2
Арутюнов А.А. Соучастие в преступлении по уголовному праву
Российской Федерации: Дис. ... д-ра юрид. наук. – М., 2006. – С. 319.
124
деб топилади»1. Ушбу таъриф юқорида билдирилган таърифларга
қараганда мукаммаллик хусусиятига эга. Бироқ, ушбу таърифда ҳам
жиноий уюшма билан боғлиқ бўлган айрим амалий масалаларни ҳал
қилишда муаммо келтириб чиқариши мумкин бўлган алоҳида жиҳат-
лар мавжудлигини кўрамиз (масалан, таърифда «умумий раҳбарлик
остида ҳаракат қиладиган» белгининг назарда тутилганлиги).
Жиноий уюшманинг юридик табиатини тўғри тушуниш учун
унинг тузилиш механизмига аҳамият бериш лозим. Мантиқан олиб
қараганда жиноий уюшманинг тузилиш механизми икки усулда рўй
беради. Биринчидан, дастлаб уюшган гуруҳ ташкил этилади ҳамда
таркибий тузилишида жиноий фаолият кўламини кенгайтириш мақса-
дида бошқа уюшган гуруҳлар ёки бўлинмаларни тузади ва шакллан-
тиради. Тузилаётган жиноий уюшма таркибига ёллаш учун бошқа
аъзолар ва жиноий гуруҳларни қидиради ёхуд гуруҳ раҳбарининг ўзи
жиноий уюшма таркибида бошқа мустақил бўлинмаларни тузади,
уларнинг таркибини шакллантиради ва ёлланганлар ҳамда тузилган
мустақил бўлинмаларни умумий раҳбарлик остида бирлаштиради.
Сўнгра умумий раҳбар шакллантирилган гуруҳларнинг функциялари
ва жиноий йўналишларини белгилаб беради.
Жиноий уюшма тузишнинг навбатдаги механизми эса нисбатан
мустақил бўлган, аввалдан фаолият юритиб келаётган икки ёки ундан
ортиқ уюшган гуруҳнинг ўзаро тенглик принципи асосида ҳамда
кўзланаётган жиноий мақсадни биргаликда амалга ошириш учун
кучларни бирлаштиришга таянган ҳолда тузилишини назарда тутади.
Бундай ҳолда уларнинг жиноий фаолияти бошқарилиши ўзаро
келишув асосида амалга оширилади. Демак, мазкур таҳлилдан келиб
чиқадиган бўлсак, жиноий уюшма ҳар доим ҳам умумий раҳбарлик
остида фаолият юритавермайди. У айрим ҳолларда жамоавий
хусусиятга эга бўлади.
Юқоридаги мулоҳазалар асосида жиноий уюшма тушунчасининг
мукаммал ҳолда ишлаб чиқилиши, аввало, унинг аниқ белгиларини
ажратиб олишни тақозо этади. Бироқ, бу борада ҳам жиноят ҳуқуқи
доктринасида турли фикрлар илгари сурилади. Масалан, Ж. А. Неъматов

1
Номоконов В.А. Железняков А.М. Организация преступного сообщества:
реконструирование нормы // Криминологический журнал Байкальского
государственного университета экономики и права. – 2010. – № 1 (11). – С. 14;
Мондохонов А.Н. К вопросу о понятии организованной группы в уголовном
законодательстве России // Сибирский юридический вестник. – 2011. – № 2
(53). – С. 100.
125
жиноий уюшманинг қуйидаги белгиларга эга бўлиш кераклигини
ёзади: 1) барқарорлик; 2) мустаҳкам бирлашганлик; 3) функционал
ролларнинг тақсимланиши бўйича дифференциялашган ва муқобил
ҳисобланган икки ёки ундан ортиқ уюшган (қуролланган) гуруҳларнинг
бирлашиши; 4) кенг тармоқланган иерархик тузилманинг мавжудлиги;
5) жиноий фаолият билан мунтазам шуғулланиш; 6) ягона ёхуд
жамоавий бошқарилиш1. Аммо биз санаб ўтилган ушбу белгиларнинг
биринчи ва бешинчисини жиноий уюшманинг зарур ҳисобланадиган
белгилари қаторига киритмаймиз. Боиси, юқорида таъкидлаганимиз-
дек, жиноий уюшма ҳар доим ҳам барқарор хусусиятга эга бўлавер-
майди. У аксарият ҳолларда икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳ
томонидан битта катта ҳажмли жиноятни биргаликда содир этиш учун
келишиб, жиноят содир этилганидан сўнг тарқаб кетиши ҳам мумкин.
Бу эса ўз-ўзидан жиноий уюшманинг ҳар доим ҳам барқарор хусусият-
га эга эмаслигидан далолат беради. Айни пайтда, барқарорлик жиноий
уюшмага эмас, балки уюшган гуруҳга хос бўлган белги ҳисобланади.
Айтиш жоизки, жиноий уюшманинг доимо барқарор тарзда бирлаш-
маслиги, унинг мунтазам жиноий фаолият билан шуғулланиши
мумкинлигини инкор этади. Бундан ташқари, учинчи белги жиноий
уюшманинг фақат функционал ролларнинг тақсимланиши бўйича
дифференциялашган ва муқобил ҳисобланган икки ёки ундан ортиқ
уюшган (қуролланган) гуруҳнинг бирлашишидан ташкил этилиши
шартлигини назарда тутади. Аммо жиноий уюшма ҳар доим ҳам
шундай тартибда тузилмаслиги мумкин. Буни қуйидагича асослаш
мумкин: агар жиноий уюшма фақат икки ёки ундан ортиқ уюшган
гуруҳдан ташкил топадиган бўлса, дастлаб уларнинг ҳар бирини уюш-
ган гуруҳ деб баҳолаш керак бўлади. Бунинг учун жиноят иштирок-
чилари барқарор тарзда бир гуруҳга бирлашган бўлиши билан бирга,
улар айнан жиноий фаолият билан шуғулланиши шарт ҳисобланади.
Жиноий фаолият билан шуғулланиши эса бевосита жиноят содир
этишни кўзда тутади2. Бироқ, жиноий уюшма таркибига бевосита
жиноят содир этиш билан шуғулланмайдиган ёки аъзолари барқарор
тарзда бирлашмаган бўлинмалар ҳам жалб этилиши ёки унинг
1
Неъматов Ж.А. Уголовно-правовые и криминологические проблемы
борьбы с транснациональной организованной преступностью: Автореф. дис. ...
д-ра юрид. наук. – Т., 2008. – С. 32.
2
Исмаилов И. Уюшган жиноий тузилмалар фаолиятининг олдини олишни
назарий ва ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш: Юрид. фан. д-ри ... дис. автореф. –
Т., 2006. – Б. 10; Соттиев И.А. Уюшган жиноятчиликка қарши курашишнинг
ҳуқуқий воситалари: Ўқув қўлланма. – Т., 2005. – Б.28.
126
таркибида шундай бўлинмалар тузилиши мумкинлигини ҳам инкор
этмайди.
Келтирилган таҳлиллар асосида биз жиноий уюшма, биринчи
навбатда, икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳ ёки жиноий бўлин-
маларнинг бирлашишидан ташкил топиши (бунда ҳар бир уюшган
гуруҳ ёки бўлинма жиноий уюшманинг таркибий қисми сифатида
фаолият кўрсатади) керак деб ҳисоблаймиз ва ушбу белгини жиноий
уюшманинг зарур белгилари қаторига киритамиз. Дарҳақиқат,
М. Х. Рустамбаевнинг таъкидлашича, жиноий уюшманинг асосий
белгиларидан бири унинг таркибий бўғинининг икки ёки ундан ортиқ
уюшган гуруҳдан иборат бўлишидир1.
Ҳар қандай вазиятда жиноят иштирокчиларининг бирлашуви
дастлаб уюшган гуруҳ деб баҳоланса ҳамда шундай белгига эга бўлган
икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳ умумий жиноий мақсадни амалга
ошириш учун кучларини бирлаштирса, уларнинг бундай бирлашуви
жиноий уюшма деб баҳоланишини инкор этмайди ва амалиёт
ходимларида бу ҳолат қийинчилик туғдирмайди. Аммо, суд амалиёти
материалларини ўрганиш шундан далолат берадики, жиноий уюшма
икки ёки ундан ортиқ шахсдан иборат таркибда шакллантирилган
ҳамда уюшган гуруҳнинг барча белгиларини ўзида ифода этмаган бир
нечта мустақил бўлинмалардан иборат бўлган таркибда ҳам тузилади.
Бу эса, ўз навбатида, бундай тузилмани жиноий уюшма деб баҳолаш
мумкин ёки мумкин эмаслиги борасидаги муаммони келтириб
чиқаради. Чунки Жиноят кодексининг 29-моддаси бешинчи қисми
қатъий равишда икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий
фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашишини жиноий
уюшма деб топиш кераклигини белгилайди. Дарҳақиқат, жиноий
уюшма бўлиш учун аввалдан мавжуд бўлган ва фаолият юритиб
келаётган икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг бирлашишини
назарда тутади. Агар ташкилотчилар томонидан ягона уюшган гуруҳ
таркибида аввалдан фаолият юритиб келмаган бошқа уюшган
гуруҳлар ёки бўлинмалар тузилиб, умумий жиноий мақсад йўлида
уларнинг фаолияти йўлга қўйилган бўлса, унинг ечими қандай ҳал
қилинади? Бундан ташқари, икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳлар
ёки нисбатан мустақил бўлган жиноий уюшма таркибини ташкил

1
Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.,
2010. – Б. 288.
127
этадиган жиноий бўлинмалар ягона жиноий уюшма таркибига
бирлашса, у бутунликни ифода этади. Чунки мантиқан мустақил
бўлган икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳ ягона раҳбарлик остида
бирлашса, уларнинг мустақиллиги йўқолади. Бундай ҳолда уни
жиноий уюшма деб бўлмайди, у яна уюшган гуруҳга айланиб қолади.
Чунки қонун уюшган гуруҳнинг сон бўйича юқори чегарасини
белгиламайди. Шу боис ҳам икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳ
бирлашмаси жиноий уюшма таркибида алоҳида муқобиллигини
сақлаб қолса ҳамда раҳбарига ёки бошқарув органига эга бўлса, уни
жиноий уюшма деб баҳолаш мумкин бўлади1.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, уюшган гуруҳлар тузилиши
бўйича кам сонли (уч нафар) ёки нисбатан кўп сонли аъзолардан (тўрт
ва ундан кўп) ташкил топиши мумкин. Статистик маълумотларнинг
кўрсатишича, уюшган гуруҳлар содир этган жиноятларнинг 17,2
фоизида унинг таркиби 8 нафардан ортиқ шахсни ўз ичига олган.
Айни пайтда, тузилиши бўйича кўп сонли аъзолардан ташкил
топган уюшган гуруҳларда жиноий фаолият олиб боришга қаратилган
функцияларнинг бажарилиши бўйича мустақил ҳолда роллари
тақсимланган алоҳида кичик бўлинмалар ҳам тузилиши мумкин.
Масалан, алоҳида шахслар гуруҳи фақат жиноят содир этиш учун
қурол ва воситаларни тайёрлаши, бошқалар эса жиноят содир этиш
учун ахборотлар тўплаш ва ҳокимият органларининг мансабдор
шахслари билан алоқалар ўрнатиш ҳамда хавфсизлик чораларини
кўриши ёки алоҳида шахслар жиноятнинг бажарилишини таъминлаш-
лари мумкин. Бир қарашда мазкур ҳолат уюшган гуруҳ белгиларини
ифода этади.
Баъзан уюшган ҳолда тузилган бундай жиноий гуруҳларда рол-
лар тақсимланган ҳар бир бўлинмага алоҳида шахс раҳбарлик қилади.
Бу эса ўз-ўзидан тузилиши жиҳатидан мураккаб бўлган бу каби уюш-
ган гуруҳларни жиноий уюшмадан фарқлаш муаммосини келтириб
чиқаради. Масалан, буни М. ва С.ларга нисбатан юритилган қуйидаги
жиноят иши мисолида ҳам кўриш мумкин. Жиноят иши тафсилотига
кўра, М. ва С.лар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида яшов-
чи ёлғиз ва кекса ёшдаги фуқароларнинг уй-жойларига эгалик қилиш
мақсадида жиноий гуруҳ тузиб, таркибига 26 кишини бирлаштиради

1
Петров С.В. Проблемы определения понятия преступного сообщества в
уголовном законодательстве России // Юридическая наука и практика:
Вестник Нижегородской академии МВД России. – 2013. – № 24 – С. 150.
128
ва уларнинг ҳар бирини муайян йўналишга ихтисослаштирадилар.
Унга кўра, кимдир маълумотномалар тўплаш учун жавоб берса,
кимдир сотиб олувчиларни излаш ва бошқалари қалбаки паспортлар,
ишончномалар ҳамда керакли ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғуллана-
дилар. Шу йўсинда улар ўзаро вазифаларни тақсимлаган ҳолда фуқа-
роларнинг ишончига кириб, алдов йўли билан фуқаролик паспортлари
ва уй-жой ҳужжатларига эгалик қилиб, уй-жойларни уюшма аъзо-
ларининг номига расмийлаштирадилар ҳамда улар жиноий фаолият-
нинг фош этилишининг олдини олиш мақсадида жабрланувчиларни
ғайриқонуний равишда муайян жойда мажбуран ушлаб туриб, озод-
ликдан маҳрум қиладилар. Шу билан бирга, айрим ҳолларда алдан-
ганликларини билиб, уй-жойларини қайтариб беришларини талаб
қилган жабрланувчилар уюшма аъзолари томонидан ўлдирилади.
Бундан ташқари, улар жиноий уюшма фаолиятини кенгайтириш
мақсадида ички ишлар органи ходими М.ни жиноий уюшмага жалб
қилиб, унга ҳудуддаги ёлғиз ва кекса ёшли фуқароларнинг манзилини
аниқлаш вазифасини топширади. Шунингдек, давлат нотариуси Л.ни
ҳам уюшмага жалб қилишиб, унга ноқонуний нотариал ҳаракатларни
расмийлаштириш вазифаси юкланади. Шу тарзда улар икки йилга
яқин фаолият юритиб, 15 нафар жабрланувчини уй-жойига бўлган
эгалик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, улардан 2 нафарини ўлдиришади.
Суд М. ва С.ларнинг жиноий уюшма бўлинмалари тузганлигини асос
қилиб кўрсатган ҳолда, уларнинг қилмишини Жиноят кодексининг 242
ва бошқа моддалари билан квалификация қилган1.
Кўриб турганимиздек, суд мазкур вазиятда жиноий уюшма
таркибидаги жиноий бўлинмалар фаолиятини инобатга олиб, қил-
мишни Жиноят кодексининг 242-моддаси биринчи қисми билан квали-
фикация қилган. М. ва С.ларнинг қилмиши 242-модданинг биринчи
қисми билан квалификация қилиб, тўғри хулосага келинган. Шу ўрин-
да савол туғилади: Жиноят кодексининг 242-моддаси биринчи қисми
диспозициясида таъкидланган «жиноий уюшманинг бўлинмалари»
деганда қандай бўлинмалар назарда тутилади? Қонун эса бунга изоҳ
бермайди. Аслида бу ҳолат, юқорида таъкидлаганимиздек, жиноий
уюшма Жиноят кодексининг 29-моддаси бешинчи қисмида белги-
ланган тушунчасига мос келмайди, чунки унда «жиноий уюшманинг
бўлинмалари» тўғрисида фикр юритилмайди. Назаримизда, бундай
бўлинмалар ҳар доим ҳам уюшган гуруҳ белгиларини ўзида тўлиқ

1
http://genprok.gov.uz.
129
ифода этмайди. Бизнингча, қонундаги «жиноий уюшма бўлинмаси»га
изоҳ берилиши ҳамда у мустақил белги сифатида кўрсатилиши керак.
Шу йўл билан кўрсатилган нормалар ўртасидаги тафовут ва суд
амалиётида мавжуд бўлган муаммолар бартараф этилади.
Хўш, аслида «жиноий уюшма бўлинмаси» деганда нимани тушу-
ниш керак. Бизнингча, дастлаб жиноий уюшманинг ички тузилиш
хусусиятлари таҳлил этилиши лозим. Демак, жиноят иштирокчилари-
нинг бирлашувини жиноий уюшма деб баҳолаш, аввало, унинг ички
тузилиш хусусиятларини ўрганишни талаб этади. Ҳолбуки, жиноий
уюшманинг тузилишига оид масала унинг объектив ва субъектив бел-
гилари йиғиндисидан келиб чиққан ҳолда баҳоланади. Шу боис ҳам
жиноий уюшма ташкил этилишининг объектив мезонлари тариқасида
қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 1) жиноий уюшманинг ҳар бири
икки ёки ундан ортиқ аъзоси бўлган ва алоҳида ажралиб турадиган
мустақил таркибий тузилмага эга уюшган гуруҳ ёки бўлинмалардан
ташкил топиши; 2) алоҳида таркибий тузилмага эга бўлган ҳар бир
уюшган гуруҳ ёки бўлинма жиноятда иштирокчиликнинг зарурий
белгиларини ташкил қилган ҳолда жиноий уюшманинг алоҳида
бўлинмаси сифатида камида иккита уюшган гуруҳ билан ҳамкорликда
фаолият олиб бориши; 3) жиноий уюшма таркибига кирувчи ҳар бир
уюшган гуруҳ ёки бўлинманинг алоҳида раҳбари ёки бошқарув
органининг мавжуд бўлиши назарда тутилади. Жиноят иштирокчи-
лари бирлашувининг ушбу белгиларга эга бўлмаган ҳар бир ҳолати
уюшган гуруҳ ёки жиноятда иштирокчиликнинг мураккаб шакли
белгиларини келтириб чиқаради. Бу эса уни жиноий уюшма деб
топилмаслигига олиб келади. Шу сабабли икки ёки ундан ортиқ шахс-
дан иборат мустақил таркибий тузилишга эга бўлмаган уюшган гуруҳ-
лар ёки бўлинмалар жиноий уюшма сифатида баҳоланиши мумкин эмас.
Айни пайтда, ўринли савол туғилади: Жиноий уюшма таркибий
тузилмасига кирувчи гуруҳ ёки бўлинмалар жиноятда иштирокчи-
ликнинг қайси шаклини ифода этиши керак? Биламизки, амалдаги
қонунчиликка кўра, жиноятда иштирокчилик оддий, мураккаб, уюш-
ган гуруҳ ва жиноий уюшма шаклларида бўлади.
Юридик адабиётларда баъзи олимлар жиноий уюшма таркиби
функционал мажбуриятлари аниқ тақсимланган турли уюшган гуруҳ-
лардан ташкил этилади1 дейилса, айримлари жиноий уюшма таркиби-

1
Уголовное право РФ. Общая часть / Под ред. Л.В. Иногамовой-Хегай. –
М., 2002. – С. 193.
130
да уюшган гуруҳ ҳисобланмаган, бироқ жиноий уюшманинг турли
функцияларини бажарадиган икки ёки ундан ортиқ шахсдан иборат
гуруҳ бўлади1, дейдилар. Бошқа бир гуруҳ тадқиқотчилар эса жиноий
уюшманинг таркибий тузилиши кичик бўлинмалардан (бригада, звено,
гуруҳ) ва жиноий ташкилотлардан иборат бўлади2, деб ҳисоблайди.
Яна бошқа муаллифлар жиноий уюшма, унинг тузилиш хусусиятидан
келиб чиққан ҳолда, олдиндан тил бириктирилган шахслар гуруҳи ёки
уюшган гуруҳлардан ташкил этилиши мумкин3лигини билдирадилар.
Гувоҳи бўлганимиздек, жиноий уюшманинг таркибий тузили-
шини жиноятда иштирокчилик шакли ҳисобланган уюшган гуруҳни
истисно этган ҳолда кўриш кераклигини илгари сурувчи фикрлар ҳам
мавжуд. Ушбу фикрнинг фаол намояндаларидан бири А. Мондохонов
ҳисобланади. Унинг назарида, жиноий уюшма тузилишига кирувчи
таркибий бўлинма жиноятда иштирокчиликнинг шакли сифатида
Жиноят кодексининг Умумий қисмида ўз ифодасини топмаган4. Бироқ,
муаллиф жиноий уюшма таркибида турли уюшган иттифоқлар,
уюшган бригадалар, уюшган бўғинлар бўлиши лозимлигини баён
этади. Бундай иттифоқ, бригада ва бўғинлар ҳам айни пайтда уюш-
ганлик хусусиятини ифода этиб, улар ҳам икки ёки ундан ортиқ
шахслардан иборат таркибда тузилиш мумкинлигини талаб этади.
Демак, шуни ҳисобга олсак, мантиқан жиноий уюшманинг таркибий
тузилиши уюшган гуруҳлардан ва икки ёки ундан ортиқ шахсдан
ташкил топган жиноий уюшманинг мустақил бўлинмаларидан ташкил
топади, деб айтишга барча асослар мавжуд.

1
Соттиев И.А. Уюшган жиноятчиликка қарши курашнинг жиноий-
ҳуқуқий чоралари: Юрид. фан. номз. ... дис. – Т., 2002. – Б.106; Ниёзова С.С.
Иштирокчилик тушунчаси, турлари, шакллари жавобгарлик масаласи: Ўқув
қўлланма. – Т., 2003. – Б.51; Турғунова М. Жиноий уюшма иштирокчиликнинг
шакли сифатида // Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси. –
2013. – № 5. – Б. 49–50.
2
Markus D. Dubber and Tatjana Hörnle. The Oxford handbook of criminal
law / Oxford, United Kingdom; – New York, Oxford University Press, 2014. – P.
818; Жовнир С. К вопросу об определении понятия преступного сообщества в
уголовном законе // Уголовное право. – 2005. – № 1. – С. 27.
3
Григорьев Д.А., Морозов В.И. К вопросу о содержании признака струк-
турированности преступного сообщества (преступной организации) // Юриди-
ческая наука и правоохранительная практика. – 2012. – № 3 (21). – С. 54.
4
Мондохонов А. Структурное подразделение преступного сообщества
(преступной организации) // Уголовное право. – 2009. – № 1. – С. 40.
131
Шу сабабли, назаримизда, жиноий уюшманинг таркибий қисми
тушунчасига қуйидагича таъриф бериш мақсадга мувофиқдир: «Жиноий
уюшма таркибига кирувчи, икки ёки ундан ортиқ шахслардан
иборат, ўз раҳбарига эга бўлган ёхуд жамоавий бошқариладиган
жиноий гуруҳ жиноий уюшманинг тузилмаси, деб топилади».
Бундай жиноий бўлинмалар жиноий уюшманинг умумий вазифалари-
ни амалга ошириш учун бирлашган ёки тузилган бўлиб, нафақат
алоҳида турдаги жиноятларни содир этишлари, балки жиноий уюшма-
нинг фаолият юритишини таъминлашга қаратилган бошқа вазифалар-
ни ҳам бажаришлари мумкин. Жиноий уюшманинг ҳар бир бўлинма-
си, айни пайтда, жиноий уюшма таркибида мавжуд бўлган бошқа
жиноий гуруҳлар билан биргаликда (ҳеч бўлмаганда битта) бир ёки
бир нечта жиноят содир этиш, шунингдек жиноий уюшманинг бирга-
ликда фаолият юритишини таъминлаш мақсадида, алоқага эга бўлган
ҳолда бирлашган бўлиши лозим.
Жиноий уюшма таркибида уюшган гуруҳларнинг бирлашиши
асосан уларнинг раҳбарлари ёки вакиллари орқали бирлашади ҳамда
жиноятларни биргаликда содир этиш бўйича келишув амалга оши-
рилади. Шу нуқтаи назардан жиноий уюшма таркибига кирган оддий
аъзолари ёки бошқа иштирокчилари жиноий уюшманинг барча аъзо-
ларини танимаслиги ёки билмаслиги мумкин. Айтиш керакки, жиноий
уюшма таркибига кирган уюшган гуруҳлар муқобиллик асосида
фаолият юритиб, вақти-вақти билан зарур ҳолларда бирлашиб, умумий
манфаатлари йўлида жиноятлар содир этиши мумкин. Бироқ, бу ҳолат
жиноий уюшмани ҳуқуқий баҳолашга таъсир кўрсатмайди.
Демак, хулоса қилиш мумкинки, жиноий уюшманинг таркибий
қисми ҳисобланган бўлинмаларнинг ҳар бири икки ёки ундан ортиқ
аъзодан иборат ҳамда алоҳида ажралиб турадиган мустақил таркибий
тузилмага эга бўлинмалардан ташкил топиши; алоҳида таркибий
тузилмага эга бўлган ҳар бир бўлинма жиноий уюшманинг алоҳида
бўлинмаси сифатида камида иккита бошқа уюшган гуруҳ ёки бўлин-
малар билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши; жиноий уюшма тар-
кибига кирувчи ҳар бир бўлинманинг алоҳида раҳбари ёки бошқарув
органининг мавжуд бўлиши лозимлиги талаб этилади.
Жиноий уюшманинг навбатдаги зурурий белгиси, жиноий уюш-
манинг таркибий қисмини ташкил этадиган уюшган гуруҳ ёки бўлин-
маларнинг ҳамкорликдаги фаолиятининг биргаликда жиноятлар
содир этилишидан олдин келишилганлиги ҳисобланади. Айни пайтда,
келишув: а) қатъий конспирация; б) жиноий уюшма таркибига кирган
132
ҳар бир уюшган гуруҳнинг табақалаштирилган ҳолда бошқарилиши ва
келишилган умумий ёки раҳбарлик ёхуд бошқарув кўрсатмаларига
оғишмай риоя қилиниши; в) қатъий ички тартибга риоя қилиниши;
г) жиноят содир этиш учун қурол ва воситалар билан таъминлаш тизи-
мининг яратилиши; д) ҳар бир гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоларининг
жиноий фаолият йўналишларининг аниқ белгиланиши (уюшган
гуруҳларнинг жиноят содир этишга қаратилган аниқ фаолиятини
белгилаши); е) жиноий уюшма хавфсизлигини таъминлашга қаратил-
ган тизимнинг яратилиши; ж) коррупцион алоқаларнинг ўрнатилиши
каби омиллар билан шартланади.
Дарҳақиқат, функциялар қанчалик кенг бўлса, жиноий уюшма-
нинг хавфи шунчалар ошади. Бунда шуни эътиборга олиш керакки,
жиноий уюшма таркибига кирадиган аъзолар томонидан амалга оши-
риладиган функциялар уюшган гуруҳ ва жиноий уюшманинг умумий
манфаатларига қаратилиши мумкин. Демак, жиноий уюшма манфаат-
ларини ҳимоя қилиш ва таъминлашга қаратилган функциялар маж-
бурий аҳамиятга эга бўлади. Мазкур ҳолат уларнинг умумий мақсад
сари бирлашганлигидан далолат беради.
Жиноий уюшмани ташкил этиш учун уюшган гуруҳнинг
ташкилотчилари, раҳбарлари ёки аъзоларининг ўзаро келишганлиги
етарли ҳисобланади. Фақат бундай ҳолатда уюшган гуруҳнинг ҳеч
бўлмаганда яна битта бошқа аъзосининг бу ҳақда хабардорлиги кифоя
қилади. Шу нуқтаи назардан жиноий уюшма аъзоси ҳисобланган
иштирокчилар ўзларини жиноий уюшманинг аъзоларимиз деб ҳисоб-
лашлари шарт эмас, балки улар ўзларининг жиноий гуруҳлари билан
бирга бошқа мустақил бўлинмалар ёки уюшган гуруҳлар мавжудлиги
ҳақида тасаввурга эга бўлганликлари ҳамда биргаликдаги жиноятнинг
ҳамкорликда содир этилаётганлигини билганликлари етарли бўлади.
Шунинг учун ҳам жиноий уюшма таркибига кирувчи уюшган гуруҳ-
лар ва бўлинмаларнинг ҳамкорликдаги фаолияти улар томонидан
содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг бошланишидан аввал
амалга оширилган бўлишини талаб этади.
Жиноий уюшманинг кейинги белгиси бир ёки бир нечта жиноят
содир этишнинг асосий мақсади ҳисобланганлигидир. Мазкур масала
юридик адабиётларда бир хилда талқин этилмайди. Айрим мутахас-
сислар, масалан, В. М. Быков мураккаб тузилишга эга бўлган жиноий
бирлашма битта жиноят содир этиш учун тузилиши мумкинми1, деган
1
Быков В. М. Организация преступного сообщества (преступной
организации) // Законность. – 2010. – № 2. – С. 20.
133
фикрни билдиради. Олимнинг назарида, битта жиноят содир этгандан
сўнг тарқаб кетган жиноий уюшмани уюшган деб баҳолаш мумкин
эмас. Биз ушбу фикрга қўшилмаймиз, яъни жиноий уюшма учун
мустақил ҳисобланган икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг, ҳатто
битта жиноятни ўзаро келишган ҳолда ҳамкорликда содир этганли-
гининг ўзи кифоя бўлади. Бундан ташқари, жиноий уюшма томонидан
содир этиладиган жиноятда ҳар бир иштирокчи бевосита ёки билвоси-
та молиявий, моддий ёки бошқа наф олишни кўзлаган бўлиши керак.
Жиноий уюшма таркибига бирлашган уюшган гуруҳ ёки бўлинма
аъзоларининг қасддан ҳаракат қилишлари жиноий уюшманинг нав-
батдаги белгиси ҳисобланади. Жиноий-ҳуқуқий нуқтаи назардан
жиноий уюшманинг тузилиши, аввало, ҳамкорликда жиноят содир
этиш учун икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳ ёки бўлинмаларнинг
ўзаро келишишлари ва умумий кучларини бирлаштиришини назарда
тутади. Шу боис, уюшган гуруҳ ёки бўлинмаларнинг раҳбарлари ёки
аъзолари ўртасида ўзаро ўрнатилган алоқалар ёхуд уларнинг бир
жойда тўпланишининг ўзи жиноий уюшма таркибини ташкил
этмайди. Жиноий мақсадга эришиш учун улар биргаликда муайян
турдаги жиноятни амалга оширишга қаратилган мақсадни ўзларининг
умумий хоҳиш-иродалари деб билишлари ва уни амалга ошириш учун
ўзаро кучларни бирлаштиришлари керак. Бундан ташқари, жиноий
уюшма аъзолари бир ёки бир нечта жиноятларни содир этиш бўйича
умумий қасдга эга бўлишлари талаб этилади.
Жиноят содир этилишидан бевосита ёки билвосита молиявий ёки
бошқа моддий фойда олишни кўзлаган жиноий уюшманинг ҳар бир
иштирокчиси жиноий уюшма мақсадларини амалга оширишга қара-
тилган фаолиятга ўз ҳиссасини қўшган бўлиши керак. Шунингдек,
жиноий уюшманинг ҳар бир иштирокчиси ўз фаолиятини умумий
раҳбар ёки жамоавий бошқарув органи томонидан мувофиқлаштириб
борилиши ҳамда жиноий уюшма таркибига кирувчи бошқа жиноий
гуруҳ ва бўлинма аъзолари билан ҳамкорликда содир этаётган жинояти
ҳақида билиши ва унинг таркибига кирганлигини англаган бўлиши
лозим.
Юқоридагиларни инобатга олганда ҳолда жиноий уюшмага
қуйидагича таъриф бериш мумкин: Икки ёки ундан ортиқ уюшган
жиноий гуруҳнинг ўзаро келишган ҳолда бир ёки ундан ортиқ
жиноятни ҳамкорликда содир этиш учун бирлашуви ёхуд унинг
тузилмаларини тузиш жиноий уюшма деб топилади.

134
Ушбу муаммонинг яна бир жиҳати мавжудки, ҳозирги пайтдаги
уюшган жиноятчиликнинг замонавий кўринишларига аҳамият берсак,
унинг маҳаллий ва халқаро алоқалари тобора кенгайиб бораётганли-
гини кузатиш мумкин. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики,
аксарият ҳолларда жиноий уюшма фаолияти минтақавий ва халқаро
криминал алоқаларга эга бўлади. Статистик маълумотларнинг кўрсати-
шича, дунёда трансмиллий жиноий уюшмалар 2015 йилга келиб,
2000 йилга нисбатан 2 баробар кўп халқаро алоқаларга эга бўлган ва
уларда янада йирикроқ молиявий капиталлар айирбошланган. Шу боис
ҳам трансмиллий хусусиятга эга бўлган жиноий уюшмалар учун
жавобгарлик белгиловчи жиноий-ҳуқуқий нормаларни тартибга солиш
ва у билан боғлиқ қонун нормаларини такомиллаштириш жиноятчи-
ликка қарши кураш сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири сифа-
тида баҳоланади. Аммо, қонун нормаларининг таҳлили шундан дало-
лат берадики, ҳозирги пайтда амалдаги жиноят қонунчилиги транс-
миллий жиноий уюшмаларга қарши кураш чораларини белгиловчи
алоҳида нормаларни назарда тутмайди. Бу эса келгусида трансмиллий
уюшган жиноятчиликка қарши курашга қаратилган жиноят қонунчи-
лигининг махсус нормаларини такомиллаштириш ва оптималлашти-
ришни тақозо этади.
Айни пайтда, трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг турли
кўринишларига қарши самарали кураш олиб бориш жаҳон ҳамжамия-
тининг бу соҳада ҳамкорликни кучайтиришни талаб этади1. Бундай
ҳамкорлик, аввало, давлатлараро ва халқаро алоқаларнинг кўлами ҳам-
да ушбу турдаги жиноятларга қарши курашишнинг миллий қонунчи-
ликда нечоғлик белгиланганлиги асослари билан шартланади. Халқаро
ва миллий жиноят қонунчилигида бундай жиноятлар учун жавобгар-
лик назарда тутилган бўлса-да, ушбу турдаги жиноятларнинг содир
этилиш кўлами бир мамлакат доирасидан четга чиқади. Уларнинг
иштирокчилари эса, турли мамлакатларда фаолият юритаётган уюш-
ган гуруҳ ва жиноий уюшмалар билан боғлиқлигини кўрсатади.
Масалан, бундай жиноятлар қаторига порнографик маҳсулотни тайёр-
лаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш; инсон
1
Вомиссаров В.С., Енсебаева Г.Б. Совершенствование уголовного зако-
нодательства об организованной и транснациональной организованной
преступной деятельности (на примере Республики Казахстан, Российской
Федерации, Китайской Народной Республики) // Криминологический журнал
Байкальского государственного университета экономики и права. – 2013. –
№ 4. – С. 115–123.
135
аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олиш; одам савдоси; терроризм;
диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа
тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда
иштирок этиш; контрабанда, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш каби жиноят-
ларни киритиш мумкин.
Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси БМТнинг
«Трансмилллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида»ги
конвенциясини ратификация қилганидан сўнг, миллий қонунчилигим-
изга «трансмиллий уюшган жиноятчилик» ибораси кириб келди ва
бу мамлакатимизда трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши ку-
рашишнинг янги босқичини бошлаб берди. Шундай бўлса-да, бу со-
ҳада амалга ошириладиган ишлар талайгина. Зеро, Б. В. Волженкин-
нинг бу борадаги таъкидига кўра, трансмиллий уюшган жиноятчилик-
ка қарши кураш давлат томонидан жиддий қарорлар қабул қилини-
шини талаб этади1.
Бугунги кунда уюшган жиноятчиликнинг байналмилаллашуви
халқаро ҳамжамият олдига жиноятчиликнинг бундай кўринишларига
қарши кураш борасида келгусида ҳал қилиниши лозим бўлган бир
қатор муҳим вазифаларни қўймоқда. Бу каби вазифалардан бири
давлатлар қонунчилигида трансмиллий уюшган жиноятчиликка оид
тушунча ва нормаларни киритиш билан боғлиқ масала ҳисобланади.
Айнан ушбу вазифанинг ижобий ҳал этилиши халқаро ҳамжамиятнинг
трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашда унинг ягона
стратегиясини белгилаш имконини беради. Бунинг учун аввало
трансмиллий уюшган жиноятчилик белгиларига аниқлик киритиши
лозим. Айни пайтда, БМТнинг «Трансмилллий уюшган жиноятчилик-
ка қарши кураш тўғрисида»ги конвенциясига мувофиқ, жиноят қуйи-
даги ҳолларда трансмиллий хусусиятга эга бўлади:
a) биттадан ортиқ давлатларда содир этилган бўлса;
б) битта давлатда содир этилган, уни тайёрлаш, режалаштириш,
унга раҳбарлик қилиш ёки назорат қилиш ишларининг асосий қисми
бошқа давлатда амалга оширилган бўлса;
в) битта давлатда, аммо биттадан ортиқ давлатда жиноий фаолият
кўрсатаётган уюшган гуруҳ иштирокида содир этилган бўлса;
1
Волженкин Б.В. Избранные труды по уголовному праву и криминологии
(1963–2007). – СПб., 2008. – С. 651–652.
136
г) битта давлатда содир этилган, аммо унинг жиддий оқибатлари
бошқа давлатда келиб чиққан бўлса1.
Ўтказилган сўровнома тадқиқотларида соҳа мутахассисларининг
53,8 фоизи Конвенция қоидалари билан танишлиги, 28,2 фоизи эса
ушбу халқаро ҳужжат талабларини билмаслиги ва 18 фоизи унинг
мавжудлиги ҳамда ратификация қилганлиги тўғрисида сўровнома
ўтказиш жараёнида билиб олганлиги2 ҳақида таъкидлашган. Биз
ўтказган тадқиқотда 48 фоиз респондентлар «Трансмилллий уюшган
жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида»ги конвенция талабларини
билмаслигини ва 32 фоизи унинг талаблари билан танишлигини баён
этишган. Бунга асосий сабаб нима? Албатта, бу жараён ҳуқуқни
муҳофазаси органлари ходимларининг хизмат фаолияти билан боғлиқ.
Чунки улар хизмат фаолиятида кўпроқ кодекслар ҳамда зарур
адабиётлар билан ишлайди. Бироқ, қайд этилган конвенция талаблари-
ни билмасдан туриб, трансмиллий уюшган жиноятчилик тўғрисида
тўлиқ тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас.
Шу боис, бизнингча, ҳар бир давлат, жумладан мамлакатимиз
қонунчилик нуқтаи назаридан трансмиллий уюшган жиноий фаолият
учун жавобгарликни белгиловчи аниқ нормаларни жиноят қонунчили-
гида белгилаш асосида, унга қарши курашнинг самарали йўналиш-
ларини белгилаб олиши керак. Чунончи: бир ёки бир нечта жиноят
содир этиш мақсадида шаклланган уюшган жиноий гуруҳга уч ёки
ундан ортиқ шахснинг барқарор бирлашуви, башарти жиноят чет эл
давлати фуқароси, Ўзбекистон ҳудудида доимий равишда яшамай-
диган фуқаролиги бўлмаган шахс иштирокида Ўзбекистон ва унинг
ҳудудидан ташқарида содир этилган бўлса, трансмиллий уюшган
жиноий гуруҳ деб топилади. Шунингдек, бир ёки бир нечта жиноят
содир этиш мақсадида икки ёки ундан ортиқ уюшган жиноий гуруҳ-
нинг бирлашиши, башарти жиноят чет эл давлати фуқароси,
Ўзбекистон ҳудудида доимий равишда яшамайдиган фуқаролиги бўл-
маган шахс иштирокида Ўзбекистон ва унинг ҳудудидан ташқарида
содир этилган бўлса, трансмиллий жиноий уюшма деб топилади.

1
Одам савдосига қарши кураш соҳасидаги миллий ва халқаро ҳуқуқ
нормалари / Тузувчилар Л. Исҳокова, К. Ҳамроева. – Т., 2010. – Б. 85.
2
Неъматов Ж.А. Уголовно-правовые и криминологические проблемы
борьбы с транснациональной организованной преступностью: Автореф. дис. ...
д-ра юрид. наук. – Т., 2008. – С. 18.
137
Юқорида келтирилган таърифдан асосида Жиноят кодекси
Умумий қисмининг жиноятда иштирокчилик институти доирасида
«жиноий уюшма» тушунчасини қуйидагича белгилаш лозим:
Икки ёки ундан ортиқ уюшган жиноий гуруҳнинг ўзаро келишган
ҳолда бир ёки ундан ортиқ жиноятни ҳамкорликда содир этиш учун
бирлашуви ёхуд унинг тузилмаларини тузиш жиноий уюшма деб
топилади.
Бир ёки бир нечта жиноят содир этиш мақсадида икки ёки
ундан ортиқ уюшган жиноий гуруҳнинг бирлашиши, башарти жиноят
чет эл давлати фуқароси, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшамайдиган
фуқаролиги бўлмаган шахс иштирокида Ўзбекистон ва унинг
ҳудудидан ташқарида содир этилган бўлса, трансмиллий жиноий
уюшма деб топилади.
Жиноий уюшма таркибига кирувчи, икки ёки ундан ортиқ шахс-
лардан иборат, ўз раҳбарига эга бўлган ёхуд жамоавий бошқарила-
диган жиноий гуруҳ жиноий уюшманинг тузилмаси, деб топилади.

138
IV боб. ЖИНОЯТДА ИШТИРОК ЭТГАНЛИК УЧУН
ЖАВОБГАРЛИКНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ ВА УНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

4.1. Жиноятда иштирокчилик учун жавобгарлик ва жазо


тайинлашнинг умумий хусусиятлари

Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноий жавобгарлик асосларини


белгилаш борасида турли фикрлар илгари сурилган. Жумладан,
Д. Р. Қурбонов «жиноий жавобгарликнинг амалга оширилиши жиноят,
жиноят-процессуал ва жиноят-ижроия қонуни мазмунидан келиб
чиқадиган шахсий мажбуриятларни ихтиёрий ижро этишни тақозо
этади. Жиноий жавобгарлик шахснинг жиноят қонунида белгиланган
тақиқларни бузганлиги туфайли вужудга келади. Жиноят содир этил-
ганига қадар жиноят қонунининг нормаси шахсга масъулият юклайди
ва уни ижобий хулқ-атворда бўлишга чорлайди»1, деб таъкидлайди.
Шунингдек, М. А. Назаров жиноий жавобгарликни ҳуқуқий муноса-
батлар мажмуи сифатида баҳолаб, уни жиноий жавобгарликка тортиш
учун асоснинг келиб чиқиши, жиноий жавобгарликнинг бошланиши,
жиноий жавобгарликнинг амалга оширилиши ва жиноий жавобгар-
ликнинг ҳуқуқий оқибати2 каби тартибда кўриб чиқиш зарурлигини
айтиб ўтади. Дарҳақиқат, шахсни жавобгарликка тортиш учун аввало
муайян қилмишнинг содир этилиши жиноят қонунчилигида жиноий
жавобгарликни келтириб чиқариши ҳамда ушбу қилмишни аниқ шахс
томонидан содир этилганлигини аниқлашни, яъни шахсни жиноий
жавобгарликка тортиш учун аввало унинг Жиноят кодекси Махсус
қисмида жиноят деб белгиланган қилмишни содир этганлигини
аниқлаш талаб этилади.
Шу сабабли Жиноят кодексининг 16-моддаси иккинчи қисмида
«Ушбу Кодексда назарда тутилган жиноят таркибининг барча
аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тор-
тиш учун асос бўлади», деб белгиланади. М. Х. Рустамбаев эътироф
этганидек, «мазкур қоида бир шахс томонидан содир этиладиган
1
Қурбонов Д.Р. Жиноят қонунчилигини либераллаштириш шароитида
жиноий жавобгарликни қўллаш муаммолари: Юрид. фан. номз. ... дис. –
Самарқанд, 2008. – Б. 8.
2
Назаров М.А. Назначение наказания в уголовном праве Республики
Узбекистан: Монография. – Т., 2013. – С. 13–15.
139
жиноятга ҳам, иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларга ҳам
бирдек тааллуқлидир. Шу сабабли иштирокчилик жиноий жавобгар-
ликнинг қўшимча асосларини вужудга келтирмайди»1. Бироқ, жиноят
қонунчилигининг таъкидланган қоидаси бир қарашда фақат бажарув-
чининг тугалланган жиноятини содир этишига нисбатан қаратилга-
нидек кўринади. Чунки жиноят таркибининг барча аломатлари мавжуд
бўлган қилмиш жиноятнинг бажарувчиси томонидан содир этилади,
қолган иштирокчилар эса бажарувчи содир этган жиноятда бевосита
қатнашмайди, балки улар аниқ шахсни жиноятга ундаш билан жиноят-
ни юзага келтиради (далолатчи) ёки унинг содир этилишига раҳбарлик
қилади, шунингдек бошқача тарзда кўмаклашади (ташкилотчи ёки
ёрдамчи). Шу боис битта шахс ёки бирга бажарувчилар томонидан
содир этилган жиноят учун жавобгарликни белгилаш қийинчилик
туғдирмайди, бироқ жиноят роллари тақсимланган ҳолда бир нечта
шахслар иштирокида ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма
томонидан содир этилган бўлса, бу ҳолат уларнинг жавобгарлигини
белгилашда муайян қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин.
Дарҳақиқат, иштирокчиликда жиноят содир этган шахсларнинг
жиноий жавобгарлик асоси, шубҳасиз, якка ҳолда жиноят содир этган
шахс жавобгарлигига ўхшаш бўлади. Чунки қонун чиқарувчи Жиноят
кодексининг 16-моддаси иккинчи қисмида ҳар қандай шахс учун
жиноий жавобгарлик белгилашнинг умуммажбурий ва универсал
асосини белгилаб қўйган. Шундан келиб чиққан ҳолда, жиноий жавоб-
гарликнинг умуммажбурий асосини иштирокчиликда жиноят содир
этган шахсларга нисбатан татбиқ этиш ҳамда биргаликда содир этила-
диган жиноятга ҳар бир иштирокчининг қўшган ҳиссаси ва уларнинг
айбдорлик доирасини аниқлаш лозим бўлади. Зеро, жиноят иштирок-
чиликда содир этилганда, унинг оқибати барча иштирокчиларнинг
ҳамкорликдаги қилмиши натижасида келиб чиқади. Шу боис
иштирокчиларнинг ҳамкорликдаги қилмиши натижасида келиб чиққан
жиноий оқибат барча иштирокчилар учун умумий ҳисобланади. Ишти-
рокчиларнинг жиноят содир этилишида қатнашганлик ролидан (таш-
килотчи, далолатчи, ёрдамчи) қатъи назар, барча иштирокчилар бирга-
ликда содир этилган жиноятда жавобгар бўлади. Жиноят иштирокчи-
ларининг жавобгарлигини аниқлашда, улар томонидан ҳамкорликда
содир этилган жиноятнинг белгилари билан бир қаторда, Жиноят
кодексининг Умумий қисмида жиноят иштирокчиларининг функцио-
1
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар.
Умумий қисм. – Т., 2006. – Б. 189.
140
нал ролларини қайд этувчи алоҳида белгиларини аниқлаш талаб эти-
лади. Яъни, бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчини жиноий
жавобгарликка тортиш учун, биринчидан, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги
натижасида Жиноят кодексининг Махсус қисмида назарда тутилган
аниқ жиноятнинг содир этилганлиги ҳамда улар қилмишида жиноят
таркибини ташкил этувчи объектив ва субъектив белгиларнинг мини-
мал йиғиндиси мавжудлиги (барча учун мажбурий), иккинчидан,
жиноятни иштирокчиликда содир этган шахслар фаолиятини тавсиф-
ловчи Жиноят кодекси Умумий қисмининг тегишли нормаларида (ЖК
27-30-м.)1 назарда тутилган алоҳида белгиларини (иштирокчилар учун
қўшимча) ҳам аниқлаш талаб этилади.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси-
нинг 30-моддаси биринчи қисмида «ташкилотчи, далолатчи ва ёрдам-
чилар ҳам ушбу Кодекс Махсус қисмининг бажарувчини жавобгарлик-
ка тортиш белгиланган моддаси бўйича жавобгарликка тортиладилар»,
дейилади. Айни пайтда, ушбу қоида юридик адабиётларда ҳам
анъанавий равишда қўллаб-қувватланади2. Аммо, айрим адабиётларда
жиноят қонунининг ушбу нормасида назарда тутилган қоиданинг но-
ўрин белгиланганлиги таъкидланади. Хусусан, Э. Х. Нарбутаевнинг
ёзишича, жавобгарликни дифференциация қилиш нуқтаи назаридан
келиб чиқилса, қонуннинг ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчиларни
Жиноят кодекси Махсус қисмининг бажарувчини жавобгарликка
тортиш бўйича белгиланган моддасига кўра жавобгарликка тортишни
қайд қилувчи нуқтаи назари ноўрин ҳисобланиб, у қуйидагиларда
намоён бўлади:
биринчидан, уларнинг (ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи) қил-
миши Жиноят кодексининг Махсус қисм моддасида назарда тутилган
жиноятнинг объектив томонини ташкил этмайди;
иккинчидан, бажарувчининг жиноят содир этиш юзасидан танла-
ган йўналиши ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчининг қасди билан
қамраб олинмайди;

1
Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Умумий қисм, Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун
дарслик. – Т., 2010. – Б. 289.
2
Усмоналиев М. Ҳозирги замон жиноят ҳуқуқи муаммолари: Ўқув
қўлланма. – Т., 2006. – Б. 89; Ниёзова С.С. Иштирокчилик тушунчаси, турлари,
шакллари, жавобгарлик масаласи: Ўқув қўлланма. – Т., 2003. – Б. 20; Соттиев
И.А. Уюшган жиноятчиликка қарши курашишнинг жиноий-ҳуқуқий чоралари:
Юрид. фан. номз. ... дис. – Т., 2002. – Б. 114.
141
учинчидан, далолатчига ташкилотчининг, ёрдамчига далолатчи-
нинг ёки улар қилмишининг тафсилотлари ташкилотчига маълум
бўлмайди;
тўртинчидан, бажарувчи ақли расо ва жавобгарлик ёшига
етганлиги билан ўз қилмиши ва унинг оқибатларига ўзи жавоб бера
олади. Шу муносабат билан тенг имкониятга эга бўлган шахсни
шундай имкониятга эга бўлган бошқа шахс жиноят содир этишга
ундаши, унинг жиноятга тайёргарлик кўриши ёки содир этишига
раҳбарлик қилиши ёхуд жиноят содир этишига кўмаклашиш йўли
билан унга ўз таъсирини ўтказишини ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб
қўйилиши мунозарали ҳисобланади;
бешинчидан, мантиқан ақли расо ва жиноий жавобгарлик ёшига
тўлган шахсда, агар жиноят содир этиш қасди пайдо бўлса, бошқа
шахслар ёрдамисиз ҳам ўзи жиноят содир этишни режалаштиришга,
жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситалари ҳамда жиноий йўл
билан қўлга киритилган предметларни яширишга қодир бўлади;
олтинчидан, агар ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчининг
қилмиши жиноий жиҳатдан жазоланади деб топилганда ҳам бажа-
рувчи жиноятни содир этишдан аввал улар билан алоқага киришади ва
натижада улар ўртасида муносабат юзага келади. Шунда далолатчи
бажарувчини жиноят содир этишга ундаб, ўзи эса четда қолади ва
кейинчалик у далолат қилинган жиноятнинг натижалари билан қизиқ-
майди. Бундай вазиятда далолатчининг айбини исботлаш ҳақида сўз
боради. Бироқ, агар бу вазиятда бажарувчи далолатчи томонидан
ундалган жиноятни содир этмаган бўлса, унга нисбатан жавобгарлик
белгилашнинг ўзи мантиқсиз бўлади, яъни жиноят йўқ, демак, жавоб-
гарлик ҳам бўлмайди. Бу ҳолатда далолатчига нисбатан бажарувчи
томонидан содир этилмаган жиноят учун жиноий таъқиб қилиниши
бемаъниликдан бошқа иш бўлмайди1. Таъкидланган вазиятларни
инобатга олиб муаллиф ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчини жиноят
иштирокчиларининг тури сифатида эмас, балки уларни жиноят содир
этишга кўмаклашувчи шахслар тариқасида умумий тарзда белгилаш
керак2лигини тавсия этади. Аммо, суд амалиётида иштирокчиликда
содир этилаётган жиноятлар доимо муаллиф таъкидлаганидек бўлавер-

1
Нарбутаев Э.Х. Преступление и уголовный процесс: перспективы раз-
вития уголовного и уголовно-процессуального законодательства: Монография.
– Т., 2013. – С. 33–34.
2
Нарбутаев Э.Х. Кўрсатилган манба. – Б. 37.
142
майди. Шундай жиноятлар борки, алоҳида шахс бундай жиноятларни
бошқа иштирокчилар ёрдамисиз содир эта олмайди ёки шундай
шахслар борки, унда ўз-ўзидан жиноят содир этиш нияти пайдо
бўлмайди, уларни албатта кимдир жиноятга ундайди ва ҳоказо.
Бундан ташқари, иштирокчиларни жавобгарликка тортиш
механизмини ўзгартирмай, уларнинг жиноятда иштирок этишдаги
мақомини ўзгартирган билан қандай ижобий натижа рўй беради? Ва
ниҳоят, жавобгарликни дифференциация қилиш ҳақида гап кетганда,
жиноят иштирокчиларининг ҳар бирини ижтимоий хавфлилик хусу-
сиятлари қайси пайтда инобатга олиниши керак? Жиноят қонунида
ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар жавобгарлигини тенглаштирган
ҳолда бажарувчига тайинланадиган энг кўп жазонинг бир ёки учдан
икки қисми миқдорида жазо тайинлашни белгиловчи мустақил қоида
ишлаб чиқилиши лозимлигини Э. Х. Нарбутаев таклиф қилади1. Аммо,
мазкур вазиятда жавобгарликнинг дифференциацияси ҳақида қандай
сўз бориши мумкин? Чунки жиноят иштирокчиларининг турлари
ижтимоий хавфлилик нуқтаи назаридан бир-биридан фарқ қилади.
Масалан, ташкилотчининг ижтимоий хавфи далолатчи ва ёрдамчига
нисбатан хавфлироқ, ташкилотчи жиноятни пухталик билан амалга
ошириш учун аввалдан ўйланган режа асосида барча иштирокчи-
ларнинг кучларини бирлаштиради ва уларнинг хатти-ҳаракатларини
мувофиқлаштиради. Бу эса унинг ва содир этилаётган жиноятнинг
ижтимоий хавфини оширади. Айнан шунинг учун ҳам жиноят
иштирокчиларининг турлари учун тайинланадиган жазо бир-биридан
фарқ қилиши керак. Шунингдек, тадқиқот давомида мутахассисларга
жиноят қонунчилигидан жиноят иштирокчиларининг турларини
чиқариш ҳамда умумлаштириб, «жиноят содир этишга кўмаклашув-
чи шахслар» деб номлашни қўллаб-қувватлайсизми? деб мурожаат
қилинганда респондентларнинг 87 фоизи йўқ деб жавоб беришди.
Демак, суд амалиёти учун жиноят иштирокчиларининг турлари
жиноят қонунчилигида амалдаги тарзда белгилангани маъқул.
Жиноят кодексининг 30-моддаси биринчи қисмида «ташкилотчи,
далолатчи ва ёрдамчилар ҳам ушбу Кодекс Махсус қисмининг бажа-
рувчини жавобгарликка тортиш белгиланган моддаси бўйича жавоб-
гарликка тортиладилар», деб белгиланган. Дарҳақиқат, жиноят ишти-
рокчиларининг қилмиши нима бўлганда ҳам бажарувчи томонидан
содир этилган жиноят учун жавобгарликни белгиловчи норма билан

1
Нарбутаев Э.Х. Кўрсатилган манба. – Б. 37.
143
квалификация қилиниши керак. Боиси улар ўртасида умумий жиноий
қасдни амалга ошириш ва ўйланган мақсадга эришишга қаратилган
ўзаро алоқа ва боғлиқлик мавжуддир. Айни пайтда, ушбу модданинг
биринчи қисмида назарда тутилган қоида иштирокчиларнинг жиноят
содир этилишидаги субъектив алоқадорлигини назарда тутмайди. Шу
боис, мазкур қоида талабидан келиб чиқилса, бажарувчи томонидан
содир этилган жиноят бошқа иштирокчиларнинг умумий қасди доира-
сига кирган ёки кирмаганлигидан қатъи назар, уларнинг жавобгарлиги
бажарувчи томонидан содир этилган жиноят бўйича келиб чиқиши
кераклигини инкор этмайди. Бу эса қандай шароитда бўлмасин ташки-
лотчи, далолатчи ёки ёрдамчининг жавобгарлигини бажарувчи томо-
нидан содир этилган жиноят билан боғлаб қўяди. Бироқ, назаримизда,
бажарувчи томонидан содир этилган жиноят ташкилотчи, далолатчи
ёки ёрдамчининг умумий қасди билан боғлиқ бўлса, улар бажарувчи
томонидан содир этилган жиноят бўйича жавобгар бўлишлари керак.
Шунинг учун ҳам бу борада рўй бериши мумкин бўлган муаммо-
ларнинг олдини олиш учун Жиноят кодексининг 30-моддаси биринчи
қисмини қуйидаги мазмунда белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади:
«Икки ёки ундан ортиқ шахс томонидан содир этилган жиноят, агар
уларнинг умумий қасди билан қамраб олинган бўлса, ташкилотчи,
далолатчи ва ёрдамчилар ҳам ушбу Кодекс Махсус қисмининг бажа-
рувчини жавобгарликка тортиш белгиланган моддаси бўйича жавоб-
гарликка тортиладилар».
Қоида шу тартибда белгиланганда жиноят иштирокчиларининг
мустақил жавобгарлиги назарда тутилиши мумкин. Айнан шу тартиб-
даги қоиданинг мазмуни жиноят иштирокчиларининг ролларини аниқ
ажратиб берадиган Жиноят кодексининг 28-моддасида назарда тутил-
ган қоидалар билан тўғридан-тўғри мос келади. Шундан келиб чиқади-
ган бўлсак, бажарувчи томонидан содир этиладиган жиноятни ташкил
қилган ёки унга раҳбарлик қилган шахс – жиноятни ташкил қилган-
лиги учун жавобгарликка тортилади; бажарувчини жиноят содир
этишга ундаган шахс – жиноятга далолат қилганлиги учун жавоб-
гарликка тортилади; жиноятнинг содир этилишига кўмаклашган шахс
– жиноятга ёрдам берганлиги учун жавобгарликка тортилади. Шу боис
ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчининг қилмишини квалификация
қилаётганда Жиноят кодекси 28-моддасининг тегишли қисмига ҳавола
қилиш шарт ҳисобланади.
Айнан шунинг учун ҳам амалдаги жиноят қонунининг 58-мод-
даси тўртинчи қисмида «Иштирокчиликда содир этилган жиноят учун
144
жазо тайинлашда суд ҳар қайси айбдорнинг жиноятда иштирок этган-
лик хусусияти ва даражасини ҳисобга олади»1, деган қоидани белгилаб
қўйган. Дарҳақиқат, жиноятнинг ҳар бир иштирокчиси ўз айби билан
қамраб олинган қилмиши учун жавобгар бўлиши даркор. Шу боис
жиноят иштирокчиларининг жавобгарлиги – уларнинг жиноятда
фактик иштирок этганлиги даражаси ва хусусияти билан белгиланади.
Бунда жиноятда иштирок этиш хусусияти жиноят иштирокчисининг
жиноят содир этишда бажарган роли (бажарувчи, ташкилотчи, дало-
латчи, ёрдамчи)дан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Жиноятда ишти-
рок этиш даражаси эса жиноят иштирокчисининг жиноий натижага
эришиш учун қўшган ҳиссаси, жиноий фаолиятининг ҳажми ва
жиноят содир этишдаги фаоллиги билан аниқланади2. Аммо, қонун
талабига кўра, суд иштирокчиларга жазо тайинлашда ушбу қоидага
амал қилиши керак. Бироқ, жиноят иштирокчиларининг турлари,
юқорида таъкидлаганимиздек, ижтимоий хавфлилик нуқтаи назаридан
бири-биридан фарқ қилади. Хусусан, тадқиқотларда қайд этилишича,
улар ичида ижтимоий хавфлилик нуқтаи назаридан энг хавфлиси таш-
килотчи, бажарувчи, сўнгра далолатчи ва ёрдамчилар туради3. Бироқ,
афсуски, амалдаги жиноят қонуни нормаларида жиноят иштирокчи-
ларининг жиноятда иштирок этганлик хусусияти ва даражасини
инобатга олишни аниқловчи алоҳида қоида назарда тутилмаган.
Чунончи, жиноятда иштирок этиш хусусияти ва даражаси баҳоланувчи
тушунчалар ҳисобланиб, суд уларни аниқлашда умумий қоидаларга
амал қилади ва шундан келиб чиққан ҳолда ўзининг ички ҳиссиёти,
аниқланган далиллар ва бошқаларга таянган ҳолда уларнинг хавфли-
лигини аниқлайди. Модомики, ҳар қандай шахс қонунда изоҳ берил-
маган тушунчани турлича тушунади ва уни турлича талқин қилади.
Айни пайтда, судлар ҳам бундан мустасно эмас. Шунинг учун ҳам

1
Қувватов С. Жиноятда иштирокчилик: унинг турлари ва илмий-назарий
хусусиятлари // Ҳуқуқ ва бурч. – 2009. – № 1. – Б. 73.
2
Усмоналиев М. Ҳозирги замон жиноят ҳуқуқи муаммолари: Ўқув
қўлланма. – Т., 2006. – Б. 94; Рыжов Р.С. Уголовная ответственность соучаст-
ников преступления: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Рязань. – 2003. –
С. 22.
3
Мухамаджонов С.С. Жиноий жавобгарликни индивидуаллаштиришда
иштирокчилик институтининг долзарб масалалари: Юрид. фан. номз. ... дис. –
Т., 2011. – Б. 47; Усмоналиев М. Ҳозирги замон жиноят ҳуқуқи муаммолари:
Ўқув қўлланма. – Т., 2006. – Б. 79.
145
муҳим ва зарур ҳисобланган қоидаларнинг мазмуни қонун ҳужжат-
ларида белгиланиши шарт.
Индивидуал жавобгарлик принципининг ўзига хослиги шундаки,
у иштирокчилар жавобгарлигини Жиноят кодекси Махсус қисмининг
турли моддалари ёки бир модданинг турли қисмлари бўйича келиб
чиқиши мумкинлигини инкор этмайди1 (масалан, бажарувчи жиноятни
квалификациясига таъсир этувчи алоҳида белгиларга эга бўлганда,
ушбу белгилар фақат бажарувчига нисбатан татбиқ этилади). Бироқ,
суд амалиёти материалларининг таҳлили шундан далолат берадики, бу
ҳолат иштирокчиликда содир этилган жиноятларни квалификация
қилишда ҳар доим ҳам эътиборга олинмай, хатоликларга йўл қўйи-
лаётганлигини кўрсатади. Хусусан, уюшган гуруҳ томонидан содир
этилган жиноятлар бўйича юритилган жиноят иши материаллари
ўрганилганда, уларнинг 62 фоизида, жиноят субъектига оид белги-
лардан қатъи назар, уюшган гуруҳ ҳар бир аъзосининг қилмиши бир
хил турдаги жиноятлар билан квалификация қилинган. Унда гуруҳга
аъзо бўлган ҳар бир шахснинг индивидуал хусусиятлари инобатга
олинмаган ёки қатъий равишда ўрганилмаган.
Бу борада йўл қўйилаётган хатоларнинг асосий сабаби, албатта,
мазкур масала ечимининг қонунчилик доирасида ҳал қилинмаган-
лигидир. Ўз навбатида, унинг ечимини қонунчилик доирасида ҳал
қилиш алоҳида ёндашувни талаб этади. Чунки мазкур вазият жиноят-
нинг квалификациясига таъсир этадиган муайян ҳолатларнинг қонун
чиқарувчи томонидан жиноят таркибининг зарурий белгисига кирит-
ганлиги ҳамда ушбу белгиларнинг жиноят иштирокчилари томонидан
англанганлиги билан боғлиқ ҳолда кўриб чиқилади. Бундай муаммо-
лар бажарувчининг жавобгарлигини оғирлаштирадиган ёки енгиллаш-
тирадиган жиноят таркибининг объектив ва субъектив белгиларини
бошқа иштирокчилар айбига киритиш ёки киритмаслик борасида юз
беради. Шунинг учун ҳам, назаримизда, бу борада қуйидаги ҳолатлар
инобатга олиниши керак.
Биринчидан, бажарувчи томонидан содир этилган жиноятнинг
квалификациясига таъсир этувчи объектив ҳолатлар (жиноят тар-
кибининг объектив томонини тавсифловчи белгилар) назарда тутила-
ди. Ушбу ҳолатлар бўйича, агарда ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдам-
чилар мазкур ҳолатлар ҳақида аввалдан хабардор қилинмаган ёки анг-

1
Павлухин А.Н. Виды и ответственность соучастников преступления:
Монография. – М., 2014. – С. 42.
146
ламаган бўлсалар, улар бундай қилмишлар учун жавобгар бўлмаслик-
лари лозим.
Иккинчидан, бажарувчи томонидан содир этилган жиноят
квалификациясига таъсир этадиган субъектив белгилар (жиноятнинг
мотив ва мақсади) ҳисобга олинади. Мазкур белгилар ҳам ташки-
лотчи, далолатчи ёки ёрдамчиларнинг айбига қўйилиши учун улар,
аввало, жиноятнинг мотиви ёки мақсади ҳақида олдиндан билиши ва
бу ҳақда хабардор қилинган бўлишлари керак1.
Учинчидан, жавобгарликни оғирлаштирувчи, лекин фақат жиноят
иштирокчиларининг шахсини тавсифловчи белгилар кўзда тутилади.
Айни пайтда, жиноят субъектини тавсифловчи бундай белгилар
жиноят иштирокчиларининг фақат шундай белгига эга бўлган шахсига
нисбатан татбиқ этилишини назарда тутади. Мазкур вазиятда бошқа
иштирокчилар бу ҳақда билган ёки билмаганлиги ёхуд англаган ёки
англамаганлиги иштирокчилар жавобгарлигини белгилашга таъсир
кўрсатмайди (масалан, жиноятни ўта хавфли рецидивист томонидан
содир этилиши, яъни қайси иштирокчи шундай белгига эга бўлса,
мазкур белги фақат ушбу иштирокчига нисбатан қўлланилади).
Мухтасар айтганда, суд амалиётида юқорида келтирилган ҳолат-
ларга ўхшаш йўл қўйилаётган хатоликларнинг олдини олиш ва бар-
тараф этишга фақат жиноят қонунчилигига тегишли ўзгартиш ёки
қўшимчалар киритиш билангина эришиш мумкин. Шу боис биз
Жиноят кодексининг 30-моддасини қуйидаги мазмундаги қоида билан
тўлдириш керак деб ҳисоблаймиз: Жиноят субъектини тавсифловчи
белгилар қайси иштирокчи шахсига тегишли бўлса, фақат ушбу
иштирокчининг айбига нисбатан татбиқ этилади. Ушбу Кодекс
Махсус қисмининг моддаси ёки қисмида жиноятнинг зарурий белгиси
сифатида назарда тутилган жавобгарликни оғирлаштирадиган ёхуд
бажарувчи томонидан содир этиладиган, яъни жиноятнинг квалифи-
кациясига таъсир этадиган бошқа ҳолатлар, фақат бу ҳақда олдин-
дан аён бўлган иштирокчиларнинг айбига нисбатан қўйилиши мумкин.
Айни пайтда, Украина (ЖК 29-м. 3-қ.), Польша (ЖК 21-м. 1–2-§),
Литва (ЖК 26-м. 3-қ.), Грузия (ЖК 25-м. 4-5-қ.), Латвия (ЖК 20-м. 6–7-қ.),
Швейцария (ЖК 26-м.), Болгария (ЖК 21-м. 3-4-қ.), Япония (ЖК 65-м.)
1
Пулатов Ю.С. Безопасность общества, организованная преступность и
закон // Ўзбекистон Республикасида қонунчиликни такомиллаштиришнинг
назарий ва амалий масалалари: Республика илмий-амалий конференция
материаллари. – Т., 2014. – С. 4; Wessels J. Strafrecht. Allgemeiner Teil. Die
Straftat und ihr Aufbau. – Heidelberg: C.F. Muller Verlag, 2004. – S. 214.
147
каби давлатларнинг жиноят қонунчилигида бу ҳолатлар қонунчилик
даражасида ҳал этилган. Масалан, Польша Республикаси Жиноят
кодексининг 21-моддаси биринчи параграфида «жавобгарликни бекор
қиладиган ёки енгиллаштирадиган ёхуд оғирлаштирадиган шахсий
ҳолатлар фақат улар тегишли бўлган шахсга нисбатан жавобгарликни
белгилашда эътиборга олинади», дейилади.

4.2. Амалга ошмаган иштирокчилик учун жавобгарлик


масалалари

Жиноят иштирокчиларининг жавобгарлиги масаласини ҳал


этишда кўриб чиқилиши лозим бўлган ҳолатлардан бири бу жиноят
иштирокчиларига боғлиқ бўлмаган ҳолда иштирокчиликда содир
этилиши режалаштирилган ёки содир этиладиган жиноятнинг амалга
ошмаган вазиятида уларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо бериш ҳисоб-
ланади. Боиси тергов ва суд амалиётида шундай вазиятлар учрайдики,
яъни бажарувчининг (ёки бошқа иштирокчиларнинг) вафот этиши,
оғир касалга чалиниши, ақли норасолиги, енгиб бўлмас куч оқибати-
да ва бошқа шу каби ҳолатлар туфайли ташкилотчи томонидан таш-
киллаштирилган ёки далолатчи томонидан далолат қилинган, ёрдам-
чилик қилиниши кўзда тутилган жиноят содир этилмай қолади. Бун-
дай вазиятда эса, ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчиларнинг жавоб-
гарлиги масаласини кўриб чиқиш зарур. Чунки, уларнинг субъектив
муносабати билан қамраб олинган жиноят оқибати уларга боғлиқ
бўлмаган сабабларга кўра келиб чиқмайди.
Мазкур вазият эса ўз навбатида, ташкилотчи, далолатчи ва
ёрдамчиларнинг жавобгарлигини қандай тартибда белгилаш муам-
мосини юзага келтиради. Юридик адабиётларда учраб турадиган,
жиноят бўлмаса, жавобгарлик ҳам бўлмайди1, деган фикр бу маса-
лага аниқлик киритишни талаб этади. Демак, бундай вазиятларда
жиноятнинг иштирокчиликда содир этилиши кузатилмайди. Бироқ,
миллий жиноят қонунчилигимиз иштирокчиликнинг амалга ошмас-
лигини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солмайди. Шу нуқтаи назардан
қараганда, кўриб чиқилаётган масаланинг амалдаги ҳолатини таҳлил
қилиш долзарб вазифа ҳисобланади. Сабаби, амалга ошмаган ишти-

1
Қаранг: Нарбутаев Э.Х. Преступление и уголовный процесс: перспек-
тивы развития уголовного и уголовно-процессуального законодательства:
Монография. – Т., 2013. – С. 37.
148
рокчилик ҳолатида бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдам-
чиларнинг жавобгарлик доирасини аниқлаш муҳим амалий
аҳамиятга эгадир.
Баён этилганлардан шу нарса аниқландики, жиноятда иштирок-
чилик аксарият ҳолларда у ёки бу иштирокчига боғлиқ бўлмаган
ҳолатларга кўра, охирига етмаслиги ёки амалга ошмаслиги мумкин.
Шунинг учун ҳам айрим юридик адабиётларда «тугалланган ишти-
рокчилик»1 ва «амалга ошмаган иштирокчилик»2 ибораларини учра-
тиш мумкин. Айни пайтда иштирокчиликда содир этилиши керак
бўлган жиноятнинг иштирокчиларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга
ошмаганлиги, унда қатнашган шахсларнинг жавобгарлигини белги-
лашда муайян қийинчиликларни юзага келтиради. Булар қаторида:
иштирокчиликда содир этилган жиноят бажарувчига боғлиқ бўлма-
ган ҳолатларга кўра охирига етмаганида, қолган иштирокчиларнинг
жавобгарлигини белгилаш; бажарувчи унга жиноят содир этилишига
кўмаклашаётган, жиноятга далолат қилаётган ёки жиноятни таш-
киллаштираётган шахслар тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлмасдан
ҳаракат қилиб, аслида улар жиноий жавобгарликка тортилмайдиган
шахслар бўлганида, бажарувчининг жавобгарлигини белгилаш ва
ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчининг қилмиши уларга боғлиқ
бўлмаган ҳолатларга кўра, амалга ошмаганида, бажарувчининг
жавобгарлигини белгилаш масалаларини санаб ўтиш мумкин.
Ҳолбуки, жиноятда иштирокчилик амалга ошмаган ҳолатда
бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчининг жавобгарлиги-
ни белгилаш масаласи юридик адабиётларда турлича ҳал қилинади.
Масалан, айрим муаллифлар жиноят содир этилишида ташкилотчи,
далолатчи ёки ёрдамчининг қилмиши ўзларига боғлиқ бўлмаган
ҳолатларга кўра амалга ошмаганида, ташкилотчи, далолатчи ёки
ёрдамчининг жавобгарлиги бажарувчининг жавобгарлигига боғлиқ
ҳолда (иштирокчиликнинг акцессор принципи бўйича) кўриб чиқи-
лиши зарурлигини таъкидлайдилар3. Уларнинг назарида, агар бажа-
рувчи бошқа иштирокчилар билан режалаштирилган жиноятни амал-
га оширгунга қадар вафот этган бўлса ёхуд жиноятни ўзига боғлиқ

1
Трухин А.М. Проблемы оконченного и неоконченного соучастия в
преступлении // Государство и право. – 2012. – №6. – С. 62–69.
2
Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм. Дарслик / А.С. Якубов, Р.Кабулов ва
бошқ. – Т., 2005. – Б. 243–245.
3
Безбородов Д.А. Принципы уголовной ответственности за совместное
совершение преступления // Криминалистъ. – 2013. – № 2 (13). – С. 95.
149
бўлмаган ҳолатларга кўра содир эта олмаса, қолган иштирокчилар
ҳам жавобгарликка тортилмасликлари лозим. Айни вақтда, бошқа
муаллифлар иштирокчилик амалга ошмаса, ташкилотчи ёки дало-
латчининг жавобгарлиги жиноятни ташкиллаштиришга ёки унга
далолат қилишга суиқасд орқали келиб чиқишини, ёрдамчининг
жавобгарлиги эса бундай ҳолда умумий асосларга кўра ҳал қилини-
шини таъкидлайдилар1. Бошқа бир гуруҳ муаллифларнинг фикрича,
амалга ошмаган иштирокчиликда ҳар бир айбдор ўз айби билан
қамраб олинган жиноят бўйича жавобгарликка тортилиши, шу боис
бажарувчи келишилган жиноятни ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатга
кўра содир этмаса ёки охирига етказамаган бўлса, қолган иштирок-
чилар жиноятга тайёргарлик Жумладан, А.С. Якубов, амaлгa oшмa-
гaн иштирoкчилик ҳолатида тaшкилoтчи, дaлoлaтчи ёки ёрдaмчининг
xaтти-ҳaрaкaтини жинoятгa тaйёргaрлик кўриш ёки суиқасд қилиш
сифaтидa бaҳoлaб, Жинoят кoдeкси 25-мoддaсининг биринчи ёки
иккинчи қисмигa бинoaн ҳaмдa Жинoят кoдeкси Мaxсус қисмининг
сoдир этилмaй қoлгaн қилмиш учун жaвoбгaрликни нaзaрдa тутувчи
мoддaсигa мувoфиқ квaлификaция қилиш зaрурлигини ёзади2.
Қоидага кўра, иштирокчиликда содир этилган жиноятлар барча
иштирокчиларнинг умумий жиноий нияти билан қамраб олинган
бўлиши зарур. Аммо, айрим ҳолларда иштирокчиликда содир этилиши
керак бўлган жиноят жиноят иштирокчиларига боғлиқ бўлмаган
сабабларга кўра, содир этилмаса, уларнинг жавобгарлигини Жиноят
кодекси Махсус қисмининг қайси моддаси билан белгилаш муам-
моси ҳам юзага келади. Чунончи, иштирокчиликда содир этилган
жиноят қасддан қилинадиган жиноятнинг суиқасд босқичида тўхта-
ган бўлса, иштирокчилар қилмишини Жиноят кодекси Махсус қис-
мининг қайси моддаси билан квалификация қилиш кераклиги аниқ
бўлади. Аммо, жиноят содир этилмаган бўлса, иштирокчиларни
Жиноят кодекси Махсус қисмининг қайси моддаси бўйича жавобгар
қилиш кераклигини аниқлаш қийинлашади. Шунинг учун ҳам бу
ерда жиноят иштирокчиларининг умумий жиноий нияти нимага
қаратилганлигини аниқлаш лозим бўлади. Уларнинг жиноий нияти-
ни аниқлаш асосида Жиноят кодекси билан қўриқланадиган асосий
бевосита объект аниқланади ҳамда иштирокчилар жавобгарлигини

1
Здравомыслов Б.В. Уголовное право России. Общая часть. – М., 2010. –
С. 156.
2
Қаранг: Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дарслик / А.С. Якубов, Р.Кабулов
ва бошқ. – Т.. 2005. – Б. 243–245.
150
Жиноят кодекси Махсус қисмининг қайси нормаси билан белгилаш
кераклиги ҳақидаги масалага аниқлик киритилади.
Мазкур ҳолатларга батафсил тўхталиб ўтамиз, яъни: амалга
ошмаган иштирокчиликнинг кўринишларидан бири жиноятга суиқасд
қилиш босқичида рўй беради. Бироқ, мазкур масала ҳам юридик
адабиётларда турлича ҳал қилинади. Масалан, А.М. Трухин амалга
ошмаган иштирокчиликни «тугалланмаган иштирокчилик», деб
баҳолаб, уни иштирокчиликка суиқасд қилиш деб номлашни тавсия
этади. Шу сабабли муаллиф «иштирокчиликка суиқасд қилиш» ва
«жиноятга суиқасд қилиш» тушунчаларини ўзаро фарқлаш керакли-
гини таъкидлайди. Айни пайтда, муаллиф бажарувчининг жиноят
содир этишига аниқ ҳисса қўшадиган иштирокчиликни «иштирокчи-
ликка суиқасд қилиш», деб баҳолаш кераклигини қайд қилади.
Муаллиф бажарувчининг жиноят содир этишида аниқ ҳиссасини
қўшиши, деганда бажарувчининг қилмишида ҳеч бўлмаганда
жиноятга суиқасд қилиш ҳаракатлари бўлиши лозимлигини тушуна-
ди ҳамда бундай ҳолатни жиноятга тайёргарлик кўриш, деб баҳолай-
ди1. Биз мазкур фикрда илгари сурилган «тугалланмаган иштирокчи-
лик» иборасини қўллаб-қувватлаймиз, аммо бу тарздаги тугаллан-
маган иштирокчилик ҳолатида иштирокчиларнинг жавобгарлиги
жиноятга тайёргарлик кўрганлик учун белгиланиши ҳақидаги нуқтаи
назарга қўшилмаймиз. Чунки, жиноятга тайёргарлик кўриш ва
жиноят содир этишга суиқасд қилишнинг ижтимоий хавфлилиги
турлича бўлади. Шу боис ҳам улар учун белгиланадиган жавоб-
гарлик чоралари фарқланиши керак. Негаки, бажарувчи ўзига боғлиқ
бўлмаган ҳолатларга кўра, жиноятни тайёргарлик босқичида тўх-
татган бўлса, қолган иштирокчилар ҳам жиноятга тайёргарлик
кўрганлиги учун жавобгарликка тортилиши лозим.
Шунингдек, агар бажарувчининг қилмиши жиноятга суиқасд
қилиш босқичида тўхтаган бўлса, қолган иштирокчилар ҳам жиноятга
суиқасд қилинган иштирокчилик учун жавобгар бўлишлари лозим.
«Ва ниҳоят, қачонки бажарувчи жиноят содир этишни тамомлаган
бўлса, қолган иштирокчиларнинг қилмиши ҳам тамом бўлган
жиноят тариқасида баҳоланиши керак»2. Шунинг учун ҳам амалга
1
Трухин А.М. Проблемы оконченного и неоконченного соучастия в
преступлении // Государство и право. – 2012. – №6. – С. 66, 69.
2
Джулай Д.И. Предупредительная функция уголовной ответственности за
преступления, совершенные в соучастии // Вестник Пермского университета. –
2013. – № 2 (20). – С. 213.
151
ошмаган иштирокчиликни квалификация қилишда жиноят иштирок-
чиларининг турлари ва жиноят содир этишнинг босқичлари кўрсати-
лиши зарур бўлади. Бу эса мазкур тоифадаги жиноятларнинг аниқ ва
тўлиқ квалификация қилинишига имконият яратади. Аммо мазкур
вазиятда ўзаро келишилган ёрдамчилик ҳаракатлари ёрдамчига боғ-
лиқ бўлмаган ҳолатга кўра, амалга ошмай қолганида ва натижада
бажарувчи иштирокчиликда содир этилиши кўзда тутилган жиноят-
ни содир этиб бўлганида, ёрдамчининг жавобгарлиги қандай аниқла-
нади, деган савол туғилади. Кўриб турганимиздек, мазкур ҳолатда
иштирокчиларнинг жавобгарлиги «бажарувчи жавобгарлигига боғ-
лиқ ҳолда аниқланади», деган қоидани истисно этади.
Хўш, унда мазкур вазиятда бажарувчи ва ёрдамчининг жавоб-
гарлиги нимага асосланиши керак? Бизнингча, бу ерда ҳар бир
иштирокчи ўз айби билан қамраб олинган қилмиши учун жавоб
бериши лозим. Демак, мазкур ҳолатда ёрдамчининг жавобгарлиги ўз
айбига боғлиқ ҳолда ҳал қилинади. Яъни, амалга ошмаган ёрдамчи-
ликда унинг жавобгарлиги белгиланиши, нима бўлганда ҳам қисман
бажарувчининг қилмишига боғлиқ бўлади. Шу сабабли мазкур
ҳолатда юз бериши мумкин бўлган икки вазиятни баҳолаш мумкин.
Биринчиси, иштирокчиликда содир этилган жиноятда ёрдамчилик
қилиниши келишилган, бироқ бажарувчи ўзаро келишув асосида
амалга оширилиши керак бўлган жиноятни ўзига боғлиқ бўлмаган
ҳолатга кўра содир этмаган ёки у жиноятга тайёргарлик босқичида
тўхтаган ва айни пайтда ёрдамчи ҳам ёрдамчилик ҳаракатларини
ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра, амалга ошира олмаган вазият
вужудга келади. Бундай ҳолда бажарувчи ва ёрдамчилар амалга
ошмаган иштирокчилик учун жавоб беришлари лозим, яъни бажа-
рувчи ва ёрдамчилар жиноятга тайёргарлик кўрилгани учун жавоб-
гар бўладилар. Иккинчиси, иштирокчиликда содир этилган жиноятда
ёрдамчилик қилиниши келишилган, аммо бажарувчи ўзаро келишув
асосида амалга оширилиши керак бўлган жиноятни ўзига боғлиқ
бўлмаган сабабга кўра, жиноятга суиқасд қилиш босқичида тўхтат-
ган ёки жиноятни содир этиб бўлиб, ёрдамчининг ёрдамидан фойда-
лана олмаган вазият юзага келади.
Таъкидлаш жоизки, ёрдамчи ҳам ёрдамчилик ҳаракатларини
ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра, амалга ошира олмаса, бундай
ҳолатда ёрдамчи амалга ошмаган иштирокчилик учун жавоб бериши
лозим. Яъни ёрдамчининг жиноий ниятидан келиб чиқиб, бажарувчи
томонидан содир этилган жиноятнинг суиқасд босқичида тўхтаган-
152
лиги ёки жиноят тамом бўлганидан қатъи назар, жиноятга суиқасд
қилиш учун жавобгар бўлади. Бажарувчи эса режалаштирилган
жиноятни содир этиб бўлган, бироқ иштирокчилик рўй бермаган,
аммо жиноятнинг иштирокчиликда содир этилиши англаниши ҳамда
буни исташи унинг айби доирасига кирганлиги сабабли мазкур ҳолат
иштирокчиликка суиқасд қилишни ташкил этади. Яъни, унинг
қилмиши Жиноят кодекси Махсус қисмининг иштирокчиликда
содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик белгиловчи нормасига
суиқасд қилиш тариқасида баҳоланиши лозим.
Бундан ташқари, агар бажарувчи унга кўмаклашаётган, далолат
қилаётган ёки жиноятни ташкиллаштираётган шахс ҳақида аниқ
билмасдан ҳаракат қилсаю, аслида улар аниқ ҳолатда жиноий
жавобгарликка тортилмайдиган шахслар бўлса, бундай ҳолатда
бажарувчининг жиноий жавобгарлиги қандай ҳал қилинади? – деган
савол туғилади. Бизнингча, бундай ҳолда ҳам бажарувчининг қил-
миши Жиноят кодекси Махсус қисмининг иштирокчиликда содир
этилган жиноятлар учун жавобгарлик белгиловчи нормасига суиқасд
қилиш тариқасида баҳоланиши лозим. Чунки мазкур вазият бажарув-
чининг иштирокчиликда содир этилаётган қилмиш тариқасида унинг
айби билан қамраб олинади.
Айтилган фикрлардан хулоса қилиш мумкинки, жиноятда
иштирокчиликда содир этилган жиноят у ёки бу иштирокчига боғ-
лиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, охирига етмаганлиги ҳолатига ҳуқу-
қий баҳо берилишида аниқликни таъминлаш мақсадад Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми қарорларида қуйидаги қоидани
назарда тутиш керак:
Икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан иштирокчиликда
содир этилиши келишилган қасддан қилинадиган жиноятнинг уларга
боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, охирига етказилмаслиги, шунинг-
дек уларга боғлиқ бўлмаган ҳолат туфайли жиноятда иштирокчи-
ликнинг амалга ошмаслиги амалга ошмаган иштирокчилик учун
жавобгарликни келтириб чиқаради.
Иштирокчиликда содир этиладиган жиноят бажарувчига
боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, охирига етказилмаган бўлса, қол-
ган иштирокчилар бажарувчининг қасддан қилинадиган жинояти
қайси босқичда тўхтаганлигидан келиб чиқиб, иштирокчиликда
содир этилиши кўзланган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд
қилганликда жавобгар бўлади.

153
Агар ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчининг қилмиши уларга
боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра амалга ошмаса, улар иштирокчиликда
содир этилиши кўзланган жиноятга тайёргарлик кўриш учун
жавобгарликка тортилади.

4.3. Жиноят иштирокчилари иштирокчиликда содир этиладиган


жиноятдан ихтиёрий равишда қайтган ҳолатларда
жавобгарликни белгилаш хусусиятлари

Жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этишга кўмак-


лашиш жиноят қонунчилигининг асосий вазифаларидан саналади.
Бинобарин, бундай вазифаларни амалга оширишда жиноят содир
этишдан ихтиёрий равишда қайтиш институти ҳамда ўзининг ижобий
хулқ-атворини намоён этган шахсларни жавобгарлик ва жазодан озод
қилишни кўзда тутувчи рағбатлантирувчи нормалари муҳим ўринни
эгаллайди. Зеро, жиноят қонунчилигида бундай нормаларнинг белги-
ланиши шахс, жамият ва давлатга етказилиши мумкин бўлган ижти-
моий хавфли оқибатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Жиноят тамом бўлгунига қадар шахс ижобий хулқ-атворини
рағбатлантириш жиноятнинг олдини олиш ёки уларни фош этишда
ижобий хулқ-атворини намоён этган шахснинг жавобгарлигини
истисно қилиш ёхуд уни енгиллаштириш лозимлигини назарда тутади.
Шунинг учун қонун чиқарувчи жиноят тамом бўлгунга қадар шахс-
нинг жавобгарлигини истисно қилиш мумкин бўлган ҳуқуқий институт
сифатида жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишни эътироф этади.
Айни пайтда, жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда қайтиш
масаласи Жиноят кодексининг 26-моддасида (тамом бўлмаган жиноят)
барча учун умумий бўлган ва 30-моддаси бешинчи қисмида (жиноятда
иштирокчилик) фақат ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчига нисбатан
қўлланиладиган қоидалар тариқасида тартибга солинган. Афсуски,
амалдаги қонунчиликнинг жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишни
тартибга солувчи мазкур нормалар таҳлили иштирокчиликда жиноят-
дан ихтиёрий равишда қайтиш билан боғлиқ ҳолатларни тўлиқ қамраб
олмаганлигини кўрсатди. Хусусан, Жиноят кодексининг 26-моддаси
(жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш) уч қисмдан иборат бўлиб,
унинг бирорта қисмида жиноятда иштирокчиликка оид ҳолатлар
назарда тутилмаган. Бундан ташқари, Жиноят кодекси 30-моддасининг
(жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик доираси) бешинчи
қисмида (ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи жиноятдан ихтиёрий
154
равишда қайтиб, жиноятнинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ бўлган
барча чораларни ўз вақтида кўрганлиги, жиноятда иштирокчилик
учун жавобгарликни истисно қилади) белгиланган қоида иштирокчи-
ликда жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиш мумкин бўлган барча
ҳолатларни ифодаламайди. Масалан:
– бажарувчи ва бирга бажарувчиларнинг жиноятдан ихтиёрий
равишда қайтиши билан боғлиқ ҳолатлар назарда тутилмаган;
– мазкур (ёки бошқа) қоида бажарувчи жиноятдан ихтиёрий
равишда қайтса, қолган иштирокчиларнинг ёки аксинча, жиноятдан
ташкилотчи, далолатчи ёхуд ёрдамчи қайтса, бажарувчининг жавоб-
гарлиги, шунингдек уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма ташкилотчиси
ёхуд аъзосининг жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиши билан боғлиқ
ҳолатларни тартибга солмаган;
– агар ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи жиноят содир этиш-
дан ихтиёрий равишда қайтиб, жиноятнинг олдини олишга қаратилган
барча чораларни кўрса, бироқ бажарувчи уни рад этса ёки уларга
боғлиқ бўлмаган ҳолат туфайли жиноятнинг олдини олишнинг имкони
бўлмаса, улар жавобгарлигининг қандай белгиланишини аниқлаш-
тирмаган;
– мазкур қоида ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчининг жиноят-
дан ихтиёрий равишда қайтиши учун уларнинг барчасига бир хил
шартларни белгилаган;
– ушбу нормада «ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчининг
жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиши ... жиноятда иштирокчилик
учун жавобгарликни истисно қилади» деб белгиланган қоида фақат
жиноятда иштирокчилик ёки иштирокчиликда содир этилиши кўз-
ланган жиноятлар учун ҳам қўлланилиши мумкинлигига аниқлик
киритмаган;
– Жиноят кодексининг 26-моддасида жиноятдан ихтиёрий равиш-
да қайтишнинг асосий шарти сифатида «жиноий оқибат келиб чи-
қишининг олдини олиш» лозимлиги назарда тутилади. Аммо, Жиноят
кодексининг 30-моддасидаги «... жиноятнинг олдини олиш учун ўзига
боғлиқ бўлган барча чораларни ўз вақтида кўриш» деган қоида ман-
тиқан таҳлил қилинса, ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчилар томони-
дан жиноятнинг олди олиниши шартлигини талаб этмайди. Ҳолбуки,
«жиноятнинг олдини олиш» ва «жиноятнинг олдини олиш учун барча
чораларни ўз вақтида кўриш» иборалари бир хил маънони англат-
майди. «Жиноятнинг олдини олиш» бажарувчи томонидан содир
этиладиган ижтимоий хавфли қилмиш натижасида жиноий оқибат
155
келиб чиқмаслиги ва жиноят содир этилмаганлигини англатади.
«Жиноятнинг олдини олиш учун барча чораларни кўриш»да эса таш-
килотчи, далолатчи ёки ёрдамчи жиноятдан ихтиёрий қайтиб, жиноят-
нинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни ўз
вақтида кўришининг ўзи етарли бўлади. Бунда бажарувчининг
жиноятни охирига етказмаслиги ташкилотчи, далолатчи ва ёрдам-
чининг жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиши учун зарурий шарт
ҳисобланмайди. Юқорида келтирилган ҳолатлар иштирокчиларнинг
жиноятдан ихтиёрий равишда қайтишига оид масаланинг амалдаги
жиноят қонунчилигида тўлиқ тартибга солинмаганлигини кўрсатади.
Иштирокчиликда содир этиладиган жиноятлардан ихтиёрий
равишда қайтиш масаласи кўпроқ унинг тури ва шаклларига оид
вазиятларга боғлиқ бўлади. Бу эса жиноятда иштирокчиликнинг тури
ва шаклларига оид вазиятларда жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиш
мумкин бўлган ҳолатларни илмий ҳамда амалий таҳлил қилишни
талаб этади. Шу боис қуйида иштирокчиликнинг тури ва шакллари
билан боғлиқ вазиятларда жиноятдан ихтиёрий қайтиш мумкин бўлган
ҳолатларни таҳлил қиламиз.
Қонунга кўра (ЖК 26-м.), жиноятдан ихтиёрий қайтиш, агар
шахс жиноятни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўх-
татса ёки жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаб, шундай
оқибат келиб чиқишининг олдини олган бўлса, жиноий жавобгарлик
истисно қилиниши мумкин. Шунинг учун ҳам жиноят содир этишдан
мажбурий қайтиш жиноий жавобгарликни истисно этмайди. Бундан
ташқари, жиноятдан ихтиёрий қайтиш шахснинг дастлабки жиноий
фаолиятини бутунлай, яъни батамом тўхтатганлигини тақозо этади.
«Жинoят сoдир этиш вaқти кeйингa сурилгaн ёки уни кeйинчaлик
дaвoм эттириш мaқсaдидa вaқтинчa тўxтaтиш жинoят сoдир этишдaн
иxтиёрий қaйтиш дeб ҳисoблaнмaйди»1. Шунинг учун ўзига боғлиқ
бўлмаган ҳолат туфайли тўхтатилган қилмиш ихтиёрий равишда ва
батамом қайтиш деб баҳоланмайди.
Амалдаги жиноят қонунчилигида бажарувчининг жиноятдан
ихтиёрий равишда қайтиши мумкин бўлган вазиятлар алоҳида нор-
мада тартибга солинмаган. Шу боис ҳам ҳозирги пайтда бажарув-
чининг жиноятдан ихтиёрий қайтиши билан боғлиқ ҳолатлар Жиноят
кодексининг 26-моддаси доирасида ҳал қилинмоқда.

1
Жинoят ҳуқуқи. Умумий қисм: Дaрслик (Тўлдирилган ва қайта ишлан-
ган иккинчи нашри) / Р. Кабулов, А.А. Отажонов вa бoшқ. – Т., 2012. – Б. 233.
156
Жиноят иштирокчилари қаторида бажарувчи асосий ўринни
эгаллайди, чунки бажарувчисиз иштирокчилик юз бериши мумкин
эмас. Ташқаридан қараганда, иштирокчиликда содир этиладиган жиноят
бажарувчиси билан алоҳида шахс томонидан содир этиладиган
жиноят бажарувчиси ҳаракатни айнан ўхшаш ҳолда содир этилишини
намоён қилади. Аммо, иштирокчиликни ташкил этадиган жиноят
бажарувчиси якка ҳолда жиноят содир этадиган шахсдан фарқ қилади.
Ҳолбуки, иштирокчиликдаги жиноятнинг бажарувчиси деганда, уни
бошқа шахс жиноят содир этиш учун ундаётганлигини ёки жиноят-
нинг содир этилишида у билан бирга бошқа шахслар ҳам қатнашаёт-
ганлиги ёхуд жиноятнинг содир этилишида унга бошқа шахслар
кўмаклашаётганлигини англатади. Шу нуқтаи назардан бажарувчининг
жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда қайтиши ўзига хос хусу-
сиятга эга бўлади. Чунки жиноий-ҳуқуқий нуқтаи назардан бу жараён
бажарувчининг жавобгарлигини истисно қилиш билан бирга, бошқа
иштирокчиларнинг жавобгарлигини ҳам белгилашни тақозо этади.
Бошқача айтганда, бажарувчининг жиноят содир этишдан
ихтиёрий равишда қайтиши бошқа иштирокчиларнинг жиноий мақ-
сади амалга ошишини йўққа чиқаради, айни пайтда бу ҳолат жиноят-
да иштирокчилик амалга ошмай қолишига сабаб бўлади. Гарчи,
юридик адабиётларда «бажарувчи жиноятга тайёргарлик кўриш ёки
уни содир этишга суиқасд қилиш босқичида жиноий ҳаракатларни
охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатишнинг ўзи
бажарувчини жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиши учун етарли
бўлади»1, деб таъкидланади. Бироқ, шу ўринда тугалланган суиқасд
ҳолатида бажарувчи жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиши мум-
кинми, деган ўринли савол туғилади. Чунки тугалланган суиқасдда
шахс жиноий мақсадга эришиш учун зарур деб ҳисоблаган барча
ҳаракатларни амалга оширади, лекин кутилган жиноий оқибат унга
боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра келиб чиқмайди.
Шунинг учун ҳам мазкур масала юридик адабиётларда турлича
талқин қилинади. Масалан, айрим муаллифлар тугалланмаган суиқасд
ҳолатида ихтиёрий равишда қайтиш мумкин эмас2 десалар, бошқа-
1
Усмоналиев М. Ҳозирги замон жиноят ҳуқуқи муаммолари: Ўқув
қўлланма. – Т., 2006. – Б. 92–93. Питецкий В.В. Добровольный отказ
соучастников преступления // Российская юстиция. – 2000. – № 10. – С. 38–39.
2
Тадевосян Л.З. Проблемы ответственности за неоконченную преступную
деятельность по уголовному законодательству Республики Армения: Автореф.
дис. ... д-ра юрид. наук. – М., 2010. – С. 37.
157
лари бундай ҳолда бажарувчи жиноятдан фаол қайтган бўлса,
ихтиёрий равишда қайтиш мумкин1, деб қайд этадилар. Бизнингча,
тугалланган суиқасдда ихтиёрий равишда қайтиш мумкин ва мумкин
бўлмаган вазиятлар мавжуд. Хусусан, бажарувчи мазкур ҳолатда
амалга оширишни лозим деб ҳисоблаган барча ҳаракатларни содир
этади, бироқ кутилган натижага эришмайди. Ушбу вазиятда, агар
унга боғлиқ бўлмаган ҳолат юз бермаганида, бажарувчи жиноятни
охирига етказган бўлар эди. Демак, шахс тугалланган суиқасд рўй
берганда жиноятдан ихтиёрий равишда эмас, балки мажбурий тарзда
қайтади. Ўз навбатида, жиноятдан мажбурий қайтиш жавобгарликни
истисно қилмайди. Шу боис бажарувчи мазкур вазиятда жиноятга
суиқасд қилганлик учун жавобгарликка тортилиши керак. Аммо,
тугалланган суиқасдда жиноят қонуни билан қўриқланаётган ижти-
моий муносабатга аниқ тажовуз қилинганда, жиноий оқибат келиб
чиқиши ихтиёрий равишда бажарувчининг фаол ҳаракати билан олди
олинган бўлса, жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиш ҳақида фикр
юритиш мумкин.
Тугалланган суиқасдда жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш
мумкин бўлган вазиятни шартли равишда иккига ажратиш мумкин.
Биринчиси, бажарувчи содир этиши лозим деб ўйлаган барча ҳаракат-
ларни амалга оширган, бироқ жиноят қонуни билан қўриқланадиган
ижтимоий муносабатга аниқ тажовуз қилинмаган вазиятда жиноятдан
қайтиш ва иккинчиси, бажарувчи содир этиши лозим деб ўйлаган барча
ҳаракатларни амалга оширган ва жиноят қонуни билан қўриқлана-
диган ижтимоий муносабатга аниқ тажовуз қилинган вазиятда
жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиш назарда тутилади. Бизнингча,
биринчи ҳолатда жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда қайтиш
жавобгарликни истисно этмайди. Чунки мазкур вазиятда, юқорида
таъкидлаганимиздек, жиноятдан мажбуран қайтиш рўй беради ҳамда
субъектив нуқтаи назардан бажарувчи жиноий хатти-ҳаракатларни
амалга оширади, бироқ жиноий оқибат унга боғлиқ бўлмаган ҳолат
туфайли келиб чиқмайди. Шунинг учун бу ҳолатда бажарувчини
жавобгарликдан озод қилиш мантиқан тўғри бўлмайди. Иккинчи
ҳолатда, агар бажарувчининг фаол хатти-ҳаракати туфайли ҳақиқатда
рўй бериши мумкин бўлган жиноий оқибатнинг олди олинган бўлса,
жиноий жавобгарлик истисно қилиниши лозим.

1
Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.,
2010. – Б. 129.
158
Бажарувчининг жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда
қайтишининг ўзига хос хусусияти шундаки, бажарувчи жиноят содир
этишдан ихтиёрий равишда қайтса, бу ҳақда бошқа иштирокчиларни
хабардор қилиши талаб этилмайди. Бажарувчи ҳали бошламаган ёки
тайёргарлик кўрган ёхуд содир этишни бошлаган, бироқ тамом
бўлмаган жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиши мумкин. Айнан
мазкур ҳолат бажарувчининг жавобгарлигини истисно қилишни кўзда
тутади, аммо бошқа иштирокчиларни жиноий жавобгарликдан озод
қилиш кераклигини англатмайди. Чунки, юқорида таъкидлаганимиз-
дек, бажарувчининг жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиши ишти-
рокчиликнинг амалга ошмай қолишига олиб келади. Айни пайтда,
бажарувчининг жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда қайтиши
ҳам амалга ошмаган иштирокчилик каби бажарувчи қасддан қилина-
диган жиноятнинг қайси босқичида тўхтатган бўлса, қолган ишти-
рокчилар ушбу жиноятга тайёргарлик кўриш ёки уни содир этиш учун
суиқасд қилиш борасида жавобгарликка тортиладилар.
Биз кўриб чиқаётган масала билан чамбарчас боғлиқ яна бир
ҳолат, яъни бирга бажарувчилик ҳолатида жиноятдан ихтиёрий равиш-
да қайтиш муаммоси ҳисобланади. Биламизки, жиноятнинг бажарув-
чиси унинг бошқа бажарувчилари билан биргаликда жиноят таркиби-
нинг объектив томонини тўлиқ ёки қисман бажаради. Шу ўринда
айтиш жоизки, юқорида айтиб ўтганимиздек, уюшган гуруҳ ёки
жиноий уюшма аъзолари ҳам, ўз навбатида, ушбу гуруҳ ёки уюшма
томонидан содир этиладиган жиноятларнинг бирга бажарувчилари
ҳисобланадилар. Шунинг учун ҳам бирга бажарувчилик ҳолатида
жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиш масаласи жиноятда иштирок-
чиликнинг шаклларига боғлиқ ҳолда ҳал этилади.
Иштирокчиликнинг оддий шаклида жиноятнинг бирга бажарув-
чиси жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни жиноят
тамом бўлгунга қадар тўхтатса ҳамда жиноий оқибат келиб чиқиши-
нинг олдини олса, унинг бундай ҳаракати жиноят содир этишдан ихтиё-
рий равишда қайтиш деб топилиши мумкин. Аммо А. А. Шакирова
«бирга бажарувчи, агар жиноят содир этишдаги иштирокини ихтиёрий
ва батамом тўхтатса, у жиноий жавобгарликка тортилмайди»1, дея
таъкидлайди. Биз ушбу фикрга қўшилмаймиз. Негаки, бирга бажа-
рувчи иштирокчиликда содир этилаётган жиноятдан ихтиёрий ва ба-

1
Шакирова А.А. Добровольный отказ от преступления соучастников:
Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Красноярск, 2006. – С. 17.
159
тамом қайтгани билан содир этилиши кўзланган жиноят бошқа
бажарувчи томонидан охирига етказилиши мумкин. Жиноят содир
этишдан ихтиёрий равишда қайтиш учун жиноят иштирокчиларининг
жавобгарлигини истисно қилишимиздан мақсад, аввало, содир
этилиши мумкин бўлган жиноятнинг олдини олиш ҳисобланади. Шу
боис жиноятнинг бирга бажарувчисини жавобгарликдан озод қилиш
учун унга бу борада қўшимча шартлар белгиланиши жиноятнинг
олдини олишга қаратилган мақсадга эришиш учун имкон яратади.
Бундан ташқари, жиноят ҳуқуқи доктринаси ва амалиётида
жиноят уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан содир этилганда,
унинг ташкилотчиси ёки аъзоларини жиноят содир этишдан ихтиёрий
равишда қайтишини ҳуқуқий баҳолаш мунозарали ҳисобланади.
Чунки мазкур ҳолатда, биз кўзлаётган мақсаддан келиб чиқадиган
бўлсак, нафақат ташкилотчи ёки аъзо (бирга бажарувчи)ларнинг
жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиши, балки улар шу гуруҳ ёки
уюшма фаолиятини тўхтатиши ҳамда бошқа иштирокчилар томонидан
содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишлари
керак бўлади. Бу борада Т. Н. Дронова «жиноят олдиндан тил бирик-
тириб бир гуруҳ шахслар, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма (жиноий
ташкилот) томонидан содир этилганда, жиноятни бевосита бажаришга
қаратилган ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни содир этиш учун киришган
жиноятнинг бирга бажарувчиси, яъни у жиноятнинг бошқа бирга
бажарувчилари томонидан содир этиладиган жиноятни охирига етка-
зишни бартараф қилган бўлса, жиноий жавобгарликка тортилмайди»1,
деб таъкидлайди. Мазкур фикрга қўшилган ҳолда, биз ҳам агар жиноят
уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма томонидан содир этилган
тақдирда, уларнинг ташкилотчиси ёки аъзоси бундай гуруҳ ёки уюшма
фаолиятини ихтиёрий ва батамом тўхтатса ҳамда гуруҳ ва уюшманинг
бошқа иштирокчилари томонидан содир этилиши мумкин бўлган
жиноят оқибатларининг олдини олса, жиноий жавобгарликдан озод
қилиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Маълумки, жиноят қонунчилиги бажарувчи деб нафақат жиноят-
ни бевосита содир этган шахсларни, балки қонунга кўра жавобгар-
ликка тортилмайдиган шахслардан фойдаланиб жиноят содир этган
шахсларни ҳам тан олади. Айни пайтда, А. И. Орлова «жиноятни
жавобгарликка тортилмайдиган шахслардан фойдаланиб содир этиш

1
Дронова Т.Н. Добровольный отказ от преступления: теория, закон и
правоприменение: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Рязань, 2012. – С. 18.
160
иштирокчиликни ташкил этмайди. Шунинг учун ҳам билвосита
бажарувчи қилмиши, яъни жиноят содир этишга қаратилган ҳаракат-
ларни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда ҳар қандай усул
билан жиноят содир этилишида фойдаланаётган шахсларнинг жиноий
қилмишини бартараф қилган бўлса, жиноятдан ихтиёрий равишда
қайтиш деб баҳолаш мумкин»1, деб ёзади. Бизнингча, ушбу фикрга
тўлиқ қўшилиб бўлмайди. Сабаби, «жиноятни ҳар қандай усул билан
тўхтатиш» ибораси жавобгарликка тортилмайдиган шахсларга зарар
етказиш йўли билан уларни тўхтатиш мумкин эканлигини ҳам чек-
ламайди. Ваҳоланки, қонунда жавобгарлик ёшига тўлмаган ёки ақли
наросо шахсларнинг ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатини тўхтатиш
учун қонунга хилоф усуллардан фойдаланишга имкон бериши жиноят
қонунида фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ҳамда инсон-
парварлик принципларининг бузилишига олиб келади.
Мухтасар қилиб айтганда, юқорида таъкидланган ҳолатлар турли
вазиятларда бажарувчи, бирга бажарувчи, уюшган гуруҳ ва жиноий
уюшма аъзоларининг қилмишини жиноятдан ихтиёрий равишда қай-
тиш деб баҳолаш учун мумкин бўлган шартларини белгилашга имкон
беради. Шунинг учун уларнинг қилмишини жиноят содир этишдан
ихтиёрий равишда қайтиш деб баҳолашда қуйидаги шартлар:
Агар иштирокчиликда содир этилаётган жиноят фақат битта
бажарувчи томонидан амалга оширилган бўлса: 1) ихтиёрий равишда
қайтиш жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга
суиқасд қилиш босқичида тўхтаганлиги; 2) жиноят содир этишдан
батамом қайтиш ва жиноий хатти-ҳаракатни тўхтатиш;
3) жиноятдан ўз ихтиёрига кўра қайтиши; 4) жиноий оқибатнинг юз
бермаслиги; 5) жиноятдан ихтиёрий равишда қайтганлиги тўғрисида
бошқа иштирокчиларни хабардор қилишнинг шарт эмаслиги назарда
тутилади.
Агар иштирокчиликда содир этилаётган жиноят фақат бирга
бажарувчиликда амалга оширилаётган бўлса: юқорида кўрсатилган 1–
3-белгилар билан бир қаторда бошқа бажарувчилар томонидан содир
этилаётган жиноятнинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ барча
чораларни ўз вақтида кўрганлиги ва жиноий оқибат келиб чиқишининг
олди олинганлиги ҳисобга олинади.
Агар жиноят уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан содир
этилаётган бўлса: юқорида кўрсатилган 1–3-белгилар билан бир қатор-
1
Орлова А.И. Добровольный отказ от преступления: проблемы теории и
практики: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Красноярск, 2007. – С. 16–17.
161
да уюшган гуруҳ ва жиноий уюшманинг фаолияти ва бошқа ишти-
рокчилари томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятнинг тўх-
татилганлиги ва жиноий оқибат келиб чиқишининг олди олинганлиги
эътиборга олинади.
Агар бажарувчи, жиноят қонунига биноан жиноий жавобгар-
ликка тортилмайдиган шахслардан фойдаланиб, жиноят содир
этаётган бўлса: юқорида кўрсатилган 1–3-белгилар билан бир қаторда
жиноятга жалб этилган жиноий жавобгарликка тортилмайдиган шахс-
ларнинг жиноятни содир этишга қаратилган ҳаракатларни охирига
етказиш мумкинлигини англаган ҳолда содир этилиши мумкин бўлган
жиноятнинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ бўлган барча чораларни
ўз вақтида кўрганлиги ва жиноий оқибатнинг олдини олганлиги қайд
этилади.
Айни пайтда, ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчининг жиноятдан
ихтиёрий равишда қайтиши бажарувчиникидан фарқ қилади. Гарчи,
бажарувчини жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиши учун у тажовуз
қилинаётган объектга зарар етказмасдан олдин ўз ихтиёри (эрки,
хоҳиш иродаси) билан жиноий ҳаракатни тўхтатганлигининг ўзи
етарли бўлса, ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи ўз ҳаракатларини
оддийгина тўхтатишининг ўзи жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиш
деб ҳисоблаш учун асос бўлмайди. Уларни жиноятдан ихтиёрий
равишда қайтган деб ҳисоблаш учун бажарувчи томонидан амалга
оширилаётган жиноий оқибат келиб чиқишининг олдини олишда
ўзларига боғлиқ бўлган барча чораларни кўришлари керак1.
Қайд этиш керакки, ташкилотчининг ташкил қилган ёки раҳбар-
лик қилган ёхуд далолатчининг далолат қилган ижтимоий хавфли
қилмиши бажарувчи томонидан амалга оширилади. Ташкилотчи ёки
далолатчининг жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиши учун, аввало,
улар бажарувчини содир этилиши кўзланган жиноятдан қайтариши
ёки бажарувчи томонидан содир этилиши бошланган, бироқ тамом
бўлмаган жиноятнинг олдини олишлари керак бўлади. Айнан шу сабаб
юридик адабиётларда ташкилотчи ва далолатчининг бажарувчини
жиноятдан қайтариши ёки у содир этадиган жиноятнинг олдини
олишга қаратилган хатти-ҳаракати фақат фаол2 ёки аксарият ҳолларда
1
Усмоналиев М. Ҳозирги замон жиноят ҳуқуқи муаммолари: Ўқув
қўлланма. –Т., 2006. – Б. 92–93.
2
Рустамбаев М. Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.,
2010. – Б. 296.
162
пассив бўлиши1 мумкинлиги таъкидланади. Бинобарин, агар жиноятга
тайёргарлик кўриш ёки суиқасд жараёнида ташкилотчи ёки далолатчи
жиноятдан ихтиёрий равишда қайтса, ўзининг фаол хатти-ҳаракати
билан бажарувчини жиноят содир этмасликка кўндира олиши ёки у
содир этадиган жиноятнинг олдини олиши мумкин. Улар пассив
(ҳаракатсизлик) хулқ-атвор билан бажарувчини тайёргарлик кўрилган
ёки содир этилаётган жиноятдан тўхтата олмайди. Чунки мазкур
жараён уларнинг фаол хатти-ҳаракатини талаб этади.
Қонун чиқарувчи Жиноят кодексининг 30-моддаси бешинчи
қисми ёки бошқа моддасида ташкилотчи ёки далолатчининг жиноят
содир этишдан ихтиёрий равишда қайтиши борасида амалга ошириши
лозим бўлган у ёки бу ҳаракатнинг аниқ мазмунини очиб бермайди.
Хусусан, Жиноят кодексининг 30-моддаси бешинчи қисмида қайд
этилган «жиноятнинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ бўлган барча
чораларни ўз вақтида кўрганлиги» ибораси қандай мазмунда тушуни-
лиши кераклиги аниқлаштирилмайди. Бундай чоралар интеллектуал
(ишонтириш) ва жисмоний (мажбурлаш) усулларда намоён бўлиши
мумкин. Масалан, бажарувчи томонидан содир этилиши кўзланган
жиноятнинг олдини олиш учун қўлланиладиган ишонтириш усули
ташкилотчи ёки далолатчининг бажарувчига жиноят содир этишдан
воз кечиши кераклигини (жавобгарликка тортилиши мумкинлиги,
жабрланувчига раҳм қилиш кераклигини уқтириш ва бошқа) тушун-
тириш, жиноят содир этишини тақиқлаш, содир этилиши мумкин
бўлган жиноят тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга хабар
бериш, келишув орқали бажарувчини жиноят содир этмасликка
кўндириш тарзида ифодаланиши мумкин.
Жисмоний усул орқали жиноятнинг олдини олиш эса бажарув-
чидан жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини олиб қўйиш ёки уни
куч ишлатиб бўлса-да, жиноят содир этишдан тўхтатиб қолишни
назарда тутади. Аммо, бу ўринда бажарувчи томонидан содир
этилиши мумкин бўлган жиноятнинг олдини олиш учун унга нисбатан
жисмоний куч ишлатишга оид вазиятни ҳуқуқий баҳолаш муайян
қийинчилик келтириб чиқариши мумкин. Негаки, қонун чиқарувчи
жиноятнинг олдини олиш учун жисмоний куч ишлатиш мумкинли-
гини тақиқламайди. Бу эса мазкур ҳолат юз берганда, зарурий мудофаа
ёки охирги зарурат чораларини қўллаш мумкин ёки мумкин эмаслиги

1
Орлова А. И. Добровольный отказ от преступления: проблемы теории и
практики. Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Красноярск, 2007. – С. 16.
163
бўйича муаммоларни юзага келтиради. Жиноят кодексининг 37 ва
38-моддаларида белгиланган талабларга амалда тўлиқ риоя қилиниши
ушбу чораларнинг қўлланилишини инкор этмайди. Аммо бу иштирок-
чиликда содир этилаётган жиноятнинг тайёргарлик кўриш босқичида
бундай чораларни кўришнинг ўзига хос ҳолатини келтириб чиқаради.
Чунки бу ҳолат ташкилотчи ёки далолатчининг бажарувчини жиноят
содир этишдан қайтаришнинг бошқа чоралари бор ёки йўқлиги ҳамда
қўллаётган усул олди олинаётган зарардан кам эканлигини баҳолашни
талаб этади. Боиси жиноятга тайёргарлик кўриш босқичида ташкилот-
чи ёки далолатчи жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиб, жиноятнинг
олдини олиш учун бажарувчига жисмоний куч ишлатиши мантиқан
тўғри бўлмайди ва бу ҳолат охирги зарурат ва зарурий мудофаа
талабларига ҳам жавоб бермайди.
Айни пайтда, Жиноят кодексининг 30-моддаси бешинчи қисмида
иштирокчиларнинг жиноятдан ихтиёрий қайтишига оид назарда
тутилган талаблардан яна бири бундай чораларнинг ўз вақтида
кўрилганлиги ҳисобланади. Ўз навбатида, мазкур ибора баҳоланувчи
тушунча ҳисобланади. Чунки «ўз вақтида» иборасини қонун нормаси
изоҳламайди. Шу сабабли жиноятнинг олдини олиш учун ўзига боғлиқ
бўлган барча чораларни ўз вақтида кўришни ҳуқуқий баҳолашда, юз
берган муайян вазиятнинг барча ҳолатлари инобатга олиниши керак.
Хусусан, бундай ҳолатда жиноят содир этиш вақти, жойи, содир
этилиши мумкин бўлган жиноятнинг хусусияти, қасддан жиноят содир
этиш босқичлари ва бошқа омиллари инобатга олиниши лозим. Демак,
ўз вақтидаликни баҳолашда тайёргарлик кўрилган жиноятни тўхтатиш
ёки бошланган жиноятнинг олдини олиш учун етарли вақт бўлганли-
гини аниқлаш керак. Бундай чоралар тайёргарлик кўрилган жиноятни
бошламасдан ва бошланган жиноятни тамомламасдан туриб амалга
ошириш мумкин. Шу боисдан мазкур ҳолатларда тушунмовчилик-
ларга йўл қўймаслик ва иштирокчиларнинг жиноят содир этишдан
ихтиёрий равишда қайтиши билан боғлиқ ҳолатларни бир хилда
қўлланилишига эришиш мақсадида уларга Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг тегишли қарорларида тушунтириш берилиши
мақсадга мувофиқдир.
Мухтасар қилиб айтганда, ташкилотчи ва далолатчининг қилми-
шини жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда қайтиш деб баҳолаш
учун, биринчидан, уларнинг жиноятдан ўз хоҳиши билан қайтганли-
гини, иккинчидан, иштирокчиликда содир этилаётган жиноятга тайёр-
гарлик кўриш ёки жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракат-
164
ларни охирига етказиш ва жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлиги-
ни англаган ҳолда жиноий хатти-ҳаракатни батамом тўхтатганлигини,
учинчидан, бажарувчини жиноят содир этишдан амалда қайтарганлиги
ва тўртинчидан, бажарувчи томонидан содир этиладиган жиноят
тамом бўлгунига қадар унинг олди олинганлигини аниқлаш лозим.
Ушбу белгилар мажмуи улар қилмишини иштирокчиликдаги жиноят-
дан ихтиёрий равишда қайтиш деб баҳолаш учун асос бўлади.
Бундан ташқари, ёрдамчининг жиноятдан ихтиёрий равишда
қайтиши ташкилотчилик ва далолат қилишдан фарқ қилади. Бу борада
М. Х. Рустамбаев ҳақли равишда таъкидлаганидек, ёрдамчининг
жиноятдан ихтиёрий равишда қайтишини ёрдамчиликнинг турларидан
келиб чиқиб алоҳида ажратган ҳолда кўриб чиқиш лозим1. Аммо
амалдаги қонунчилик ёрдамчиликнинг жиноятдан ихтиёрий равишда
қайтиши билан боғлиқ масалани тартибга солишда унинг турларидан
келиб чиқувчи хусусиятларини инобатга олмайди. Агар қонун нормаси
(ЖК 30-м. 5-қ.) талабидан келиб чиқсак, ёрдамчининг жиноятдан
ихтиёрий равишда қайтишга қаратилган хатти-ҳаракати натижасиз
якунланса, яъни амалда жиноят содир этилса, унинг қилмишини
жиноятдан ихтиёрий қайтиш деб баҳолаб бўлмайди. Чунончи, юридик
адабиётларда, агар ёрдамчи жиноятнинг олдини олишга қаратилган
интилишлари натижасиз якунланиб, бажарувчи томонидан жиноят
содир этилган тақдирда ҳам ёрдамчининг қилмишини ихтиёрий
равишда қайтиш деб баҳолаш мумкин2лиги таъкидланади.
Бизнингча, бу ҳолат ҳақиқатга анча яқин. Чунки бу ҳолат ёрдам-
чининг жиноят содир этилишига воситалар бериш ёки тўсиқларни
йўқотиш билан кўмаклашган, шунингдек жиноятчини жиноят содир
этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл билан қўлга
киритилган нарсаларни яширишга ҳамда бундай нарсаларни олиш ва
ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берган ёрдамидан ихтиёрий равиш-
да воз кечади. Шу нуқтаи назардан ёрдамчи жиноятдан ихтиёрий
равишда қайтиб, бажарувчи билан жиноят содир этиш учун қурол ва
воситалар бериш ёки тўсиқларни йўқотиш йўли билан кўмаклашиш
бўйича олдин келишган кўмагидан батамом воз кечса ёки уларни
1
Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси.
Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.,
2010. – Б. 296.
2
Тадевосян Л.З. Добровольный отказ от преступления при соучастии //
Вектор науки Тольяттинского государственного университета. – 2010. – № 1. –
С. 142.
165
бажарувчидан жиноят содир этилгунга қадар олиб қўйса, бироқ, шунга
қарамасдан бажарувчи ёрдамчининг кўмагидан воз кечиб, жиноятни
ўзи ёки бошқа ёрдамчилардан фойдаланиб жиноятни содир этса, жиноят
содир этишга ёрдам беришдан ихтиёрий равишда қайтган ёрдамчи
жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда ёрдамчи жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиши
ва жиноят содир этишни истамаганлиги ҳамда бажарувчига ёрдам
бериш бўйича келишилган кўмагидан воз кечиши ҳақида бажарувчини
хабардор қилиши ёки қилмаслиги мумкин. Айни пайтда, ёрдамчининг
ваъда қилинган қилмишдан ихтиёрий равишда қайтиши бажарувчи
билан ўртасидаги объектив ва субъектив алоқани узади.
Жиноят содир этилишига ўз маслаҳатлари ва кўрсатмалари билан
кўмаклашган ёрдамчи, агар бундай маслаҳатларни бажарувчига етка-
зишга улгурган бўлса, ундай ҳолда ёрдамчига қўшимча мажбурият
юклатилади. Чунки мазкур вазият ёрдамчи томонидан берилган мас-
лаҳатларни қайтариб олишнинг имкони йўқлигидан келиб чиқади. Шу
боис бундай шароитда бажарувчига шу тарзда ёрдам берган шахснинг
жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиши учун у ўзининг фаол хатти-
ҳаракати билан бажарувчи томонидан содир этиладиган жиноятнинг
олдини олишга эришган бўлиши даркор. Акс ҳолда унинг қилмиши
жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиш деб баҳоланмайди.
Таъкидлаш жоизки, таҳлил қилинаётган масала хориж амалиёти-
да мавжуд. Жумладан, Арманистон (36-м. 3-4-қ.), Қозоғистон (26-м. 3-
4-қ.), Озарбайжон (30-м. 4-5-қ.), Тожикистон (34-м. 4-5-қ.), Беларусь
(15-м. 3-4-қ.), Молдова (56-м. 4-қ.), Туркманистон (70-м. 3-4-қ.), Рос-
сия Федерацияси (31-м. 4-5-қ.), Қирғизистон (29-м. 3-қ.), Грузия (21-м.
3-4-қ.), Литва (23-м. 3-4-қ.) каби давлатларнинг жиноят қонунчилигида
иштирокчиларнинг жиноятдан ихтиёрий равишда қайтишига оид
масалани тартибга солишга бағишланган алоҳида қоидалар белгилан-
ган. Аммо уларда бир қатор ўзига хосликни кузатиш мумкин. Масалан,
Арманистон (36-м. 3-қ.) ва Қирғизистон (29-м. 3-қ.) Республикалари
жиноят қонунчилиги ёрдамчининг жиноятдан ихтиёрий равишда қай-
тишига оид қоидаларни уларнинг турларини дифференциаллаштирил-
маган тарзда ифодалаган. Шу боис мазкур давлатларда ёрдамчининг
жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтишига оид масалалар ташкилот-
чи ва жиноятга далолат қилишка мос тарзда ҳал қилинади. Масалан,
Арманистон Жиноят кодексининг 36-моддаси учинчи қисмида
«жиноятнинг ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчисининг жиноятдан
ихтиёрий равишда қайтиши, агар бажарувчи томонидан содир этила-
166
ётган жиноятни охирига етказгунга қадар унинг олдини олиш учун
барча чораларни кўрган бўлса ёки содир этилаётган жиноят ҳақида
ҳокимият органларига ўз вақтида хабар берса, жиноий жавобгарликка
тортилмайди», деб белгиланади. Шунингдек, Қозоғистон (26-м., 3-қ.),
Озарбайжон (30-м. 4-қ.), Тожикистон (34-м. 4-қ.), Беларусь (15-м. 4-қ.),
Молдова (56-м. 4-қ.), Туркманистон (70-м. 3-қ.), Россия Федерацияси
(31-м. 4-қ.), Грузия (21-м. 3-қ.), Литва (23-м. 3-қ.), Латвия (20-м. 9-қ.)
каби давлатлар жиноят қонунчилигида ёрдамчининг жиноятдан ихтиё-
рий қайтишга оид масала алоҳида белгиланган. Масалан, Қозоғистон
Жиноят кодексининг 26-моддаси учинчи қисмида «жиноий ҳуқуқ-
бузарликнинг ташкилотчиси ва далолатчиси, агар бажарувчи ушбу
ҳуқуқбузарликни охирига етказгунга қадар бу ҳақда давлат органига
хабар бериш ёки бошқа чоралар кўриш билан олдини олган бўлса,
жиноий жавобгарликка тортилмайди. Жиноят ёрдамчиси, агар бажа-
рувчининг жиноий ҳуқуқбузарликни тамомлагунига қадар унга олдин-
дан ваъда берган кўмагидан воз кечса ёки амалга ошириб бўлинган
ёрдамининг оқибатларини бартараф этса, жиноий жавобгарликка тор-
тилмайди», деб қайд этилади.
Бундан ташқари, Арманистон (36-м. 4-қ.), Қозоғистон (26-м.,
4-қ.), Озарбайжон (30-м. 5-қ.), Тожикистон (34-м. 5-қ.), Беларусь (15-м.
3-қ.), Туркманистон (70-м. 4-қ.), Россия Федерацияси (31-м. 5-қ.),
Грузия (21-м. 4-қ.), Литва (23-м. 4-қ.), Польша (23-м. 2-§.), Германия
(24-§. 2-қ.) каби давлатлар қонунчилигида ташкилотчи ва далолатчи-
нинг бажарувчи томонидан содир этиладиган жиноятнинг олдини
олиш учун кўрган чоралари натижасиз бўлган тақдирда, яъни бундай
қилмиш суд томонидан жазо тайинлашда енгиллаштирувчи ҳолат
сифатида эътиборга олинишини кўзда тутади. Мазкур давлатлар қонун-
чилигида таҳлил қилинаётган норманинг мазмуни фақат ташкилотчи
ва далолатчининг қилмишига нисбатан татбиқ этилади. Аммо, Грузия
жиноят қонунчилиги (21-м. 4-қ.) мазкур масалага кенгроқ ёндашган
ҳолда унга «руҳий ёрдамчи» (интеллектуал ёрдамчи)ни ҳам киритган.
Бизнингча, иштирокчиликдаги жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиш
ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчига нисбатан бирдек татбиқ этилиши
мақсадга мувофиқдир.
Юқорида баён қилинганлардан хулоса қилиш мумкинки, бажа-
рувчи ва бирга бажарувчи ҳамда уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма
ташкилотчиси ва аъзоларининг жиноятдан ихтиёрий равишда қайти-
шига оид ҳолатларни, шунингдек, ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчи-
ликда жиноятдан ихтиёрий равишда қайтишининг ўзига хос хусусият-
167
ларини инобатга олиб, уларни қонунчиликда алоҳида белгилаш лозим-
дир. Чунки уларнинг қонунчиликда ифодаланиши, биринчидан, суд
амалиёти учун енгилликлар туғдиради, мавжуд муаммо ва қийинчи-
ликларни бартараф қилади, иккинчидан, иштирокчиликда содир эти-
лиши мумкин бўлган жиноятларни фош этиш ва олдини олишга хиз-
мат қилади ҳамда учинчидан, жиноят қонунчилигининг янада либерал-
лашувини таъминлайди.
Бундан ташқари, қонунчилик техникаси нуқтаи назаридан ихтиё-
рий қайтиш нафақат жиноятда иштирокчиликнинг тури, балки унинг
шакллари билан ҳам боғлиқлигини инобатга олиб, амалда қўллаш
самарадорлигини ошириш мақсадида Жиноят кодексининг 30-моддаси
бешинчи қисмида назарда тутилган қоидани истисно этган ҳолда,
бизнингча, ушбу Кодексга «Иштирокчиликда жиноят содир этишдан
ихтиёрий қайтиш» деб номланган янги модда киритиш мақсадга
мувофиқдир. Чунки жиноятда иштирокчилик институтини мазкур
номдаги янги модда билан тўлдириш, биринчидан, ушбу институтни
аниқ шакллантиришга ва иккинчидан, жиноят содир этишдан ихтиёрий
равишда қайтиш ва жиноятда иштирокчилик институтини амалда
қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Мазкур масалада
хориж амалиёти ҳам мавжуд. Масалан, Украина (31-м.), Дания (22,
24-§§.), Германия (31-§), Латвия (20-м. 9-қ.). каби давлатлар жиноят
қонунчилигининг жиноятда иштирокчилик институти доирасида
айнан иштирокчиларнинг жиноятдан ихтиёрий равишда қайтишига
оид масалаларни тартибга солувчи мустақил норма ажратилган.
Юқоридагилардан келиб чиқадиган бўлсак, бизнингча, Жиноят
кодексининг жиноятда иштирокчилик институтини қуйидаги мазмун-
даги янги модда билан тўлдириш керак:
-модда. Иштирокчиликда жиноят содир этишдан ихтиёрий
қайтиш
Бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи жиноятдан
ихтиёрий равишда қайтиб, жиноятнинг олдини олиш учун ўзига
боғлиқ бўлган барча чораларни ўз вақтида кўрганлиги жиноятда
иштирокчилик учун жавобгарликни истисно қилади.
Ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчилар жиноятдан ихтиёрий
равишда қайтса, бажарувчи қасддан қилинадиган жиноятнинг қайси
босқичда тўхтаганлигидан келиб чиққан ҳолда жиноятга тайёргарлик
кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш учун жавобгарликка
тортилади.

168
Агар ёрдамчи жиноят бошлангунга қадар жиноят содир
этилиши юзасидан бажарувчи ва бошқа иштирокчиларга берган
ёрдамидан воз кечса ёки жиноятга тайёргарлик кўрилиши ёхуд содир
этилиши учун берган ёрдамининг оқибатларини амалда бартараф
этса, жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Ташкилотчи ёки далолатчи, агар иштирокчиликда содир
этилаётган жиноят ҳақида ўз вақтида ҳокимият органларига хабар
берса ёки бажарувчи томонидан содир этиладиган жиноятнинг
олдини олиш учун барча чораларни кўрса, башарти жиноятнинг олди
олинган бўлса, жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Жиноят иштирокчилари жиноятдан ихтиёрий равишда қайтиб,
жиноятнинг олдини олиш учун ўзларига боғлиқ барча чораларни ўз
вақтида кўрганликлари бошқа иштирокчилар томонидан содир
этиладиган жиноятнинг олдини олишга олиб келмаган тақдирда,
бундай қилмиш суд томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолат
сифатида топилади.

4.4. Жиноят иштирокчиларининг ижобий хулқ-атворини жиноий-


ҳуқуқий рағбатлантириш ҳамда уларни такомиллаштириш
масалалари

Давлат уюшган гуруҳлар томонидан содир этиладиган жиноят-


ларнинг олдини олиш учун, биринчидан бундай гуруҳлар таркибида
жиноят содир этган шахслар жавобгарлигини оширади, иккинчидан
эса гуруҳлар таркибида жиноят содир этган шахсларнинг ижтимоий
хавфлилик хусусиятининг ўзгарувчанлиги инобатга олиниб, жиноят
қонуни нормалари ёрдамида уларнинг ижобий хатти-ҳаракатини
рағбатлантириш эвазига жиноятларнинг олдини олиш ҳамда фош
этиш учун кўмаклашишни назарда тутади.
Зотан, ҳозирги пайтда жиноятларни фош қилиш ва уларнинг
олдини олиш учун жиноят содир этган шахсларнинг ихтиёрий
равишда ёрдам беришларига эришиш жиноятчиликка қарши кураш
сиёсатидаги муҳим йўналишлардан ҳисобланади1. Айни пайтда
амалдаги қонунчиликка кўра, жиноят содир этганларнинг ҳуқуқ-
ларини қонун доирасида ҳимоя қилинишини таъминлаш механиз-

1
Раджапов Д. Жиноят қонунини либераллаштириш ва айрим жиноят-
ларни декриминализация қилиш шароитида иштирокчиликда содир этилган
жиноятлар учун жавобгарлик // Ҳуқуқ ва бурч. – 2015. – № 10. – Б. 64–65.
169
мини яратиш, уларнинг жиноятларни фош қилиш ва уларнинг
олдини олишга қаратилган ижобий хатти-ҳаракатларини жиноят-
ҳуқуқий нуқтаи назардан рағбатлантиришга қаратилганлиги билан
диққатга сазавордир.
Дарҳақиқат, қонун билан муроса қилмайдиган шахслар
тоифасини инобатга олмаган ҳолда, уларга нисбатан мажбурлаш
чораларини кучайтириш ҳар доим ҳам асосли бўлавермайди. Шу
боис ҳам мақбул қарорларни излаш, жиноят-ҳуқуқий муносабатлар
доирасига тушиб қолган, қонун талабларини бузган шахсларнинг
ижобий хулқини рағбатлантириш мақсадида муайян чоралар кўриш
ҳозирги шароитда мажбурлаш билан бир қаторда, бундай шахсларга
жиноят содир этгунларига қадар мавжуд бўлган ҳуқуқий мақомлари-
ни тўлиқ ёки қисман тиклашлари учун ижтимоий муносабатларни
самаралироқ ҳимоялаш, фуқароларнинг, жамият ва давлатнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш учун ҳам
катта аҳамиятга эга бўлмоқда1. Қонунчиликда назарда тутилган
тартибда жиноят содир этган шахслар билан ихтиёрий келишувга
эришиш орқали жиноятларнинг олдини олиш ва уларни фош этиш
тажрибаси амалий синовдан ўтган ҳодисадир.
Айни пайтда, бу ҳолат давлат ҳокимияти (судлов ва ҳуқуқни
муҳофаза қилиш) органларининг жиноятларни фош қилиш ёки улар-
нинг олдини олиш мақсадида жиноят содир этган алоҳида ёки бир
гуруҳ шахслар билан муайян даражада келишувга эришиш тушу-
нилади. Шу боис, бизнингча жиноятда иштирокчилик институтини
бу каби келишувлар институтисиз ҳуқуқий тартибга солиниши –
жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш борасида кўзланган
мақсад нуқтаи назаридан самарасиз бўлиб қолади. Айнан мазкур
институт ҳар қандай иштирокчининг ижобий хатти-ҳаракатини
рағбатлантириш эвазига жиноятларни аниқлаш ва фош қилиш ёки
уларнинг олдини олишга хизмат қилади. Бундан ташқари, уюшган
гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоларининг ижобий хатти-ҳаракатлари-
ни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, уюшган гуруҳ ёки
жиноий уюшманинг жиноят қонунида қайд қилинган тушунчалари
доирасига тушиб қолган барча шахсларнинг қонун билан қўриқлана-
диган ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун ушбу турдаги
жиноятларга қарши кураш сиёсатини янада либераллаштириш ҳамда

1
Шакуров Р.Р. Жиноят ҳуқуқида рағбатлантирувчи нормаларнинг
тузилиши ва қўлланиши: Ўқув қўлланма. – Т., 2006. – Б. 17.
170
уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоларини бунга жалб этишга
ҳам имкон беради.
Ҳолбуки, жиноят ҳуқуқида бу каби келишув институти
ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларнинг ижобий хатти-
ҳаракати эвазига уларни жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод
қилишни кўзда тутувчи рағбатлантирувчи нормалар сифатида назар-
да тутилади. Ҳозирги пайтда амалдаги Жиноят кодексининг 71-мод-
даси иккинчи қисмида «Бошқа шахслар билан биргаликда жиноят
содир этишда иштирок қилган ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий
уюшма аъзоси бўлган шахс, агар у айбини бўйнига олиш тўғрисида
арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг олдини
олиш, жиноятни очиш ёки унинг ташкилотчиларини ёхуд бошқа
иштирокчиларини аниқлаш ва фош қилишга ёрдам берган бўлса,
башарти у оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда бевосита иштирок
этмаган бўлса, суд томонидан жазодан озод қилиниши мумкин»лиги
назарда тутилган. Албатта, таъкидлаш жоизки, ушбу нормадан суд
амалиётида ҳозирги пайтда самарали тарзда фойдаланиб келинмоқда.
Аммо, қонунга кўра, мазкур норма иштирокчиликда жиноят
содир этган шахсларнинг ижобий ҳулқ-атворини давлат номидан
ҳукм эълон қилинганидан сўнг татбиқ этишни кўзда тутади. Биз-
нингча мазкур талабга кўра: икки томонлама, яъни давлат номидан
ҳукм эълон қилингунга қадар жавобгарликдан озод қилиш ва ҳукм
эълон қилингандан сўнг, жазодан озод қилишнинг назарда тутилиши
жиноятларнинг олдини олиш ҳамда фош этиш борасидаги самара-
дорлиги янада ошади. Шунингдек, Жиноят кодексининг Махсус
қисмида 11 турдаги (ЖК 155-м. 4-қ., 1552-м. 2-қ., 1553-м. 3-қ., 157-м.
2-қ, 160-м. 2-қ., 1929-м. 6-қ., 211-м. 4-қ., 212-м. 4-қ., 213-м. 5-қ.,
2442-м. 3-қ., 248-м. 3-қ.) жиноят учун жавобгарликни назарда тутув-
чи нормаларида жиноят содир этган шахсларнинг ижобий хатти-
ҳаракатларини рағбатлантириш тариқасида жиноий жавобгарликдан
озод қилиш мумкинлиги қайд этилган.
Ушбу нормаларнинг таҳлилига кўра, кўрсатилган жиноятлар
таснифи: оғир ёки ўта оғир жиноятлар тоифасига кириб, уларнинг
аксарияти тинчлик ва инсоният ҳамда жамоат хавфсизлигига қарши
жиноятларга нисбатан қўллаш мумкинлиги кўзда тутилган. Демак,
қонун чиқарувчи томонидан ушбу турдаги жиноятларнинг ижти-
моий хавфли оқибатларини камайтириш ҳамда уларни фош қилиш
имкониятини кенгайтириш кўзланган. Шунинг учун бежис эмас,
сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида бу
171
каби рағбатлантирувчи нормалар сони муайян даражада кўпайиб
боришига алоҳида эътибор берилмоқда. Бироқ, бу борада хориж
тажрибаларини таҳлил қилганимизда, мазкур соҳа йўналишида
амалга оширишимиз лозим бўлган талайгина вазифалар мавжуд
эканлигини кўрдик.
Айни пайтда, шахснинг ижобий ҳулқ-атворини рағбатлантириш
тариқасида жиноий жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи
нормалар Россия Федерациясида 35 та, Беларусь ва Қирғизистон
Республикаларида 25 та, Қозоғистон ва Тожикистон Республика-
ларида 20 та, Молдова ва Украина Республикаларида 13 та ҳамда
Озарбайжон Республикасида 12 та турлари жиноятлар учун қўллаш
мумкинлигини кўзда тутади. Таъкидланган ушбу давлатлар қонунчи-
лигида жиноий уюшма ташкил этиш, унинг гуруҳларини тузиш ёки
унга раҳбарлик қилиш, шунингдек уларда иштирок этганлик учун
жавобгарликни назарда тутувчи нормаларида таҳлил қилинаётган
қоида рағбатлантирувчи қоида тариқасида назарда тутилган. Таас-
суфки, биз қиёсий таҳлиллардан хулоса қилиб, миллий қонунчилиги-
мизда мазкур нормаларни уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзо-
ларига нисбатан ҳам жорий қилишни мақасадга мувофиқ, деб ҳисоб-
лаймиз. Бундан ташқари, Беларусь Республикаси Жиноят кодекси-
нинг 20-моддасида (Жиноий ташкилот ёки банда иштирокчиларини
жиноий жавобгарликдан озод қилиш): «Жиноий ташкилот ёки
банда аъзоси (ташкилотчи ёки раҳбардан ташқари) жиноий таш-
килот ёки банданинг мавжудлиги ҳақида ихтиёрий равишда арз
қилса ва уларни фош қилишда кўмаклашса, жиноий ташкилот ёки
банда фаолиятида иштирок этганлиги ва жиноий ташкилот ва
банда таркибида содир этилган жиноятлар учун инсон ҳаёти ва
соғлиғига тажовуз қилувчи оғир ёки ўта оғир жиноятлар истисно
қилинган ҳолда жиноий жавобгарликдан озод қилинади», деб
белгиланган.
Шунингдек, Германия Жиноят кодексининг 129-параграфида
(жиноий ташкилот тузиш) қайд қилинган қоидага кўра, агар шахс
ихтиёрий равишда жиноий ташкилотнинг кейинчалик фаолият юри-
тишини ёки шундай ташкилот манфаатлари учун содир этилиши
оқибатига кўра, жазоланадиган қилмишни бартараф этиш бўйича
аниқ ҳаракат қилса ёки ўзига маълум ва олди олиниши мумкин
бўлган режалаштирилаётган, жазоланадиган қилмиш ҳақида тегиш-
ли давлат органларига ўз вақтида ихтиёрий равишда хабар берса, суд
тайинланадиган жазони енгиллаштириши ёки уни бутунлай бекор
172
қилиши мумкин. Шунингдек, ушбу нормага мувофиқ, агар жиноий
қилмишни содир этган шахс бундай жиноий ташкилотнинг фаолият
юритишини тўхтатиш бўйича кўзлаган мақсадига амалда эришса,
унинг жазоланмаслиги назарда тутилади.
Хулоса қилиш мумкинки, мамлакатимизда олиб борилаётган
либераллаштириш сиёсатини янада чуқурлаштириш, мазкур йўна-
лишдаги хорижий тажрибалар қиёсий тарзда ҳамда ҳозирги кун
талаблари асосида жиноятга қарши кураш ва уни фош этишнинг
янги механизмларини яратиш ва қонунчиликка жорий қилиш лозим-
лиги тақозо этилади.
Шу нуқтаи назардан ҳам бизнингча, Жиноят кодексини қуйи-
даги мазмундаги норма билан тўлдириш мақсадга мувофиқ бўлади:
«Уюшган жиноий гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоси ихтиёрий
равишда шундай гуруҳ ёки уюшма мавжудлиги тўғрисида ҳокимият
органларига ўз вақтида хабар берса, шундай гуруҳ ёки уюшма
томонидан содир этилган жиноятларни ёхуд уларнинг ташклот-
чилари ёки аъзоларини аниқлаш ва фош қилишда фаол кўмаклашса,
башарти у оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда бевосита
иштирок этмаган бўлса, уюшган жиноий гуруҳ ёки жиноий уюшма
фаолиятида иштирок этганлиги ва унинг таркибида содир этган
жиноятлари учун жиноий жавобгарликдан озод қилинади».
Таклиф этилаётган мазкур қоида уюшган гуруҳ ва жиноий
уюшма таркибида содир этилган жиноятлар, уларнинг ташкилотчи-
лари ва аъзоларини аниқлаш ҳамда фош этишга хизмат қилади. Шу-
нингдек, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли нормаларида
назарда тутилган уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма таркибида
иштирок этиб, ўзининг ижобий хатти-ҳаракатларини намоён этган ва
ушбу гуруҳ ёки уюшма томонидан содир этилган жиноятлар ва унинг
аъзоларини аниқлашда фаол ёрдам берган барча шахсларга нисбатан
қўллаш имконини яратади.

4.5. Махсус субъектли жиноятларда иштирок этганлик учун


жавобгарлик

Жиноят қонунининг аксарият нормалари жиноят субъектининг


умумий белгилари билан бир қаторда унинг махсус, қўшимча белги-
ларини ҳам жиноят таркибининг зарурий белгисига киритади. Бу эса,
айни пайтда, бундай жиноят таркиблари учун жиноят субъекти доира-
сини чеклайди. Демак, бу каби нормаларда жиноят субъектининг
173
асосий белгиларидан ташқари, қонун нормасида назарда тутилган яна
бошқа махсус белгилар ҳам аниқланишини талаб этади. Негаки, реал
воқелик нуқтаи назаридан қараганда, жиноят қонуни билан муҳофаза
қилинадиган айрим ижтимоий муносабатларга ҳар қандай шахс
тўғридан-тўғри таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлмайди. Шунинг
учун жиноятнинг махсус субъектини аниқлашда шахснинг муайян
жиноят таркибини белгиловчи норма билан муҳофаза қилинаётган
ижтимоий муносабатларга зарар етказишининг объектив имконият-
ларидан келиб чиқиш керак.
Жиноятнинг махсус субъекти юридик адабиётларда умумий
тушунча асосида ифодаланади. Унга кўра, жиноятнинг махсус
субъекти деб, жиноятнинг махсус хусусиятини ифода этувчи ҳамда
жиноий-ҳуқуқий норма диспозициясида назарда тутилган, жиноят
субъектининг умумий белгилари (ақли расолиги, қонунда белгиланган
ёшга етганлиги)дан ташқари қўшимча махсус белгига эга бўлган
шахсга айтилади1.
Айтиш жоизки, суд амалиётида махсус субъект жавобгарлигини
назарда тутувчи жиноятларни квалификация қилишда деярли муаммо-
лар учрамайди. Бироқ, мазкур масала иштирокчиликда содир этилган
жиноятлар билан боғлиқ бўлганда ҳамда жиноят махсус субъектининг
қўшимча белгиси жиноят қонуни нормаси диспозициясида тўғридан-
тўғри кўрсатилмаганда, ўзига хос хусусият касб этиб, аксарият ҳоллар-
да бундай тоифадаги ишларни кўриб чиқишда айрим қийинчилик-
ларни келтириб чиқаради. Ҳолбуки, жиноят субъектининг махсус
эканлигини белгилашдаги муайян қийинчиликлар Жиноят кодекси
Махсус қисми айрим нормаларининг умумий ёки махсус субъект учун
жавобгарликни назарда тутган ёки тутмаганлигини ҳуқуқий жиҳатдан
алоҳида ижтимоий муносабатнинг мустақил масаласи сифатида фарқ-
ламаслигидан келиб чиқади. Масалан, бланкет диспозицияли жиноят-
ларда махсус субъект белгилари бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат
талабларига кўра аниқланади.
Махсус субъектли жиноятларда иштирок этганлик учун жавоб-
гарлик масаласи юридик адабиётларда турлича талқин қилинади.
Хусусан, назарияда махсус субъект жавобгарлигини назарда тутувчи
жиноят таркибларида махсус субъект билан бирга бундай белгига эга
бўлмаган (умумий субъект) шахс иштирок этганда уларнинг қилмиши

1
Усмоналиев М., Бакунов П. Жиноят ҳуқуқи. Умумий қисм: Олий ўқув
юртлари учун дарслик. – Т., 2010. – Б. 243.
174
турлича баҳоланади. Масалан, бир гуруҳ тадқиқотчилар: «Махсус
субъектли жиноятда бундай белгига эга бўлмаган шахс иштирок этган
тақдирда, жиноят махсус субъектининг қилмиши ушбу модда бўйича
квалификация қилинади, махсус субъект бўлмаган шахс эса жиноят
содир этишда бажарган вазифасидан келиб чиққан ҳолда мазкур
жиноятда иштирокчиликда, яъни бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи
ёки ёрдамчи тариқасида жавобгар бўлади»1, дейишади. Иккинчи гуруҳ
муаллифлар умумий ва махсус субъектлар иштирокидаги қилмишни
квалификация қилиш масаласи жиноятларни квалификация қилиш-
нинг умумий қоидаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилишини
таъкидлайдилар2. Яна бир гуруҳ муаллифлар «жиноят содир этишда
махсус субъект билан бирга иштирок этаётган умумий субъект жиноят
содир этишда бажарган вазифаси ва ролидан келиб чиққан ҳолда
жавобгар бўлади, бироқ умумий субъект махсус субъектли жиноят-
нинг бажарувчиси бўла олмайди»3, деган фикрни билдирадилар.
Бундан ташқари, юридик адабиётларда махсус субъектли
жиноятларда умумий субъект иштирок этган ҳолларда улар жавобгар-
лигини белгилаш масаласида ҳам турлича фикрлар илгари сурилган.
Жумладан, биринчи гуруҳ муаллифлари махсус субъектли жиноятларда
умумий субъект иштирок этган бўлса, махсус субъект ушбу жиноят-
нинг бажарувчиси, умумий субъект эса жиноятда қатнашганлик
ролидан келиб чиққан ҳолда ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи
тариқасида жавобгар бўлади4, десалар, иккинчи гуруҳ муаллифлар
махсус субъектли жиноятда умумий субъект иштирок этган бўлса,
умумий ва махсус субъектларнинг қилмиши жиноят таркибининг
объектив томонини бажарганлигидан келиб чиқади. Агар умумий ва
махсус субъектлар жиноят таркибининг объектив томонини ташкил
қилувчи қилмишларни бирга бажарган бўлса, у ҳолда уларнинг қил-
миши бирга бажарувчилик тариқасида баҳоланади. Қолган ҳолларда
эса уларнинг қилмиши ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчилик

1
Абдурасулова Қ.Р. Жиноятнинг махсус субъекти: Ўқув қўлланма. – Т.,
2005. – Б. 110.
2
Плужников А.В. Соучастие в преступлении: проблема соучастия общего и
специального субъекта: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – М., 2008. – С. 17.
3
Иванов Н. Соучастие со специальным субъектом // Российская юстиция.
– 2001. – № 3. – С. 51.
4
Жиноятларни квалификация қилиш: ИИВ олий таълим муассасалари
учун дарслик / Р. Кабулов, А.А. Отажонов, И.А. Соттиев ва бошқ. – Т., 2012. –
Б. 87; Козлов А.П. Соучастие: традиции и реальность. – СПб., 2001. – С. 107.
175
тариқасида квалификация қилинади1, дейишмоқда. Бошқа бир гуруҳ
муаллифлар эса махсус субъектли жиноятларда умумий ва махсус
субъектларнинг биргаликдаги иштироки жиноятда иштирокчиликни
ташкил этмайди. Шунинг учун ҳар бирининг қилмиши мустақил
квалификация қилинади, чунки мазкур ҳолат идеал мажмуанинг бир
кўринишини ташкил этади, холос2, деган фикрни билдирадилар.
Шунингдек, мазкур муаммони ўрганган С. С. Аветисян жиноят
таркибининг тузилиши махсус ижтимоий муносабатларни ҳимоя
қилишни назарда тутган бўлиб, ушбу жиноят таркибининг объектив
томони умумий субъект томонидан бажарилган бўлса, мазкур шахс
ушбу жиноятда махсус субъект каби жавобгар бўла олмайди. Шу боис
ҳам махсус субъектли жиноятда қатнашган бошқа шахслар фақат
ўзининг индивидуал қилмиши учун жавобгарликка тортилади ва
бундай қилмиш иштирокчилик деб баҳоланмайди3, деган фикрни
илгари суради.
Таъкидлаш жоизки, юридик адабиётларда махсус субъектли
жиноятларда иштирокчилик масаласи ечимига қаратилган таклифлар
ҳам турли-туман бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хослиги билан
ажралиб туради. Масалан, бир гуруҳ муаллифлар ушбу масаланинг
ечимини ҳал қилиш учун Жиноят кодексининг Умумий қисмида
махсус субъект белгисига эга бўлмаган, бироқ у билан бирга жиноий
қилмишни содир этадиган ва махсус субъектли жиноятларда умумий
субъектлар иштирокини инкор этмайдиган бирга бажарувчилик
тушунчасини ифодаловчи иштирокчиликнинг мустақил турини ишлаб
чиқиш кераклиги тўғрисида фикр билдиришса4, бошқа бир гуруҳ
1
Абдурасулова Қ.Р. Кўрсатилган манба. – Б. 110; Макарова Т.Г.
Соучастие в преступлении со специальным субъектом: Автореф. дис. … канд.
юрид. наук. – СПб., 2000. – С. 7, 17, 21; Рыжов Р.С. Уголовная ответствен-
ность соучастников преступления: Автореф. дис. … канд. юрид. наук. –
Рязань, 2003. – С. 8, 23.
2
Шеслер А.В. Соучастие в преступлениях со специальным субъектом //
Актуальные проблемы борьбы с преступностью в Сибирском регионе: Мате-
риалы научно-практической конференции (3–4 февраля 2000 г.). – Красноярск,
2000. – С. 117–118.
3
Аветисян С.С. Соучастие в преступлениях со специальным составом:
теория и практика правового регулирования: Дис. … д-ра юрид. наук. – М.,
2005. – С. 286.
4
Макарова Т.Г. Соучастие в преступлении со специальным субъектом:
Автореф. дис. … канд. юрид. наук. – СПб., 2000. – С. 17; Рыжов Р.С.
Уголовная ответственность соучастников преступления: Автореф. дис. …
канд. юрид. наук. – Рязань, 2003. – С. 23.
176
муаллифлар Жиноят кодексининг Умумий қисмида «бирга бажарув-
чилик» тушунчасини ишлаб чиқиш кераклиги ҳамда мазкур тушунча-
да махсус белгига эга бўлмаган субъектларнинг махсус субъектли
жиноятларда иштирок этишини иштирокчилик деб, гуруҳ таркибида
олдиндан тил бириктирган ҳолда содир этилганлик каби ҳуқуқий баҳо-
лаш лозимлигини ифодаловчи норма киритишни таклиф этадилар1.
Учинчи гуруҳ муаллифлар эса мазкур муаммони назарий нуқтаи
назардан ҳам ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаб, агар қонун нор-
маси жиноятнинг бажарувчиси сифатида фақат махсус субъект жавоб-
гарлигини назарда тутса, жиноятда иштирок этаётган шахсларнинг
барчаси шундай махсус белгига эга бўлиши шартлигини айтишади
ҳамда бундай жиноятларда махсус субъект билан бирга умумий
субъект иштирок этган тақдирда, уларнинг қилмишини умумий асос-
ларда квалификация қилиш лозимлигини таъкидлайдилар. Шунинг
учун ҳам улар умумий ва махсус субъект ўртасидаги фарқни ажра-
тишга зарурат йўқлигини қайд қилишадилар2.
Тўртинчи гуруҳ муаллифлар ушбу муаммони комплекс ҳолда ҳал
қилиш кераклигини айтишиб, махсус субъектли жиноятларда ишти-
рокчилик масаласини ҳал қилиш учун Жиноят кодекси Умумий қис-
мининг бир қатор нормаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни
таклиф қиладилар.
Юқорида келтирилган таклифлар, назаримизда, ўрганилаётган
муаммони комплекс ҳолда ҳал қилиш имконини бермайди, яъни
билдирилган фикрларда жиноятда иштирокчилик институтининг
юридик табиати, унинг объектив ва субъектив белгилари мазмунига
эътибор қаратилмаган. Қандай бўлмасин (жиноий жавобгарликни
назарда тутувчи икки ёки ундан ортиқ жиноят субъектларининг
жиноят содир этишда биргаликдаги қилмиши) жиноят икки ёки
ундан ортиқ шахснинг умумий кучлари бирлашиши натижасида содир
этилса, у жиноятда иштирокчиликни келтириб чиқаради. Бизнинг
таклифимизга кўра, махсус субъектли жиноятларда иштирок-
чиликнинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини кўриш мумкин: махсус
1
Павлов В. Г. Проблемы квалификации соучастия в преступлениях со
специальным субъектом // Ленинградский юридический журнал. – 2007. – № 1.
– С. 145; Козлов А.П. Соучастие: традиции и реальность. – СПб., 2001. –
С. 323; Арутюнов А.А. Соучастие в преступлении по уголовному праву
Российской Федерации: Дис. … д-ра юрид. наук. – М., 2006. – С. 144.
2
Коряковцев В.В., Питулько К.В. Уголовное право. Общая часть. – СПб.,
2008. – С. 98–99.
177
субъектнинг белгиси муайян жиноят таркиби доирасига киритилган
бўлса, бу белги ўша жиноятни квалификация қилишнинг асосий белги-
си сифатида жиноят таркиби доирасига киритилади; жиноят мах-
сус субъектининг белгиси ўша жиноят таркибида асосий белги сифа-
тида эмас, балки жавобгарликни оғирлаштирувчи белги сифатида
киритилган бўлса, фақат ўша норманинг (моддаси, қисми ёки банди)
ўзи учун жиноят субъектининг зарурий белгиси ҳисобланади.
У. М. Мирзаев ва М. М. Қаландаров ўзларининг илмий ишларида
Жиноят кодексининг 30-моддасига қуйидаги мазмундаги қоидани
киритиш лозимлигини тавсия қилишган: «Ушбу Кодекс Махсус қисми-
нинг тегишли моддаларида махсус субъект назарда тутилган жиноятни
содир этишда шундай субъект белгисига эга бўлмаган шахс иштирок
этган бўлса, ушбу жиноятда ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи
сифатида жавобгарликка тортилади»1. Шунингдек, У. М. Мирзаев
кўрсатилган қоидадан ташқари, агар махсус субъект белгисига эга
бўлмаган шахс махсус субъект жавобгарлигини назарда тутувчи
жиноятнинг объектив томонини бевосита бажарган бўлса, у ёрдамчи
ҳисобланади, деб баҳолаб, Жиноят кодексининг 28-моддаси бешинчи
қисмини қуйидагича ифодалаш лозимлигини билдиради: «Жиноят
содир этилишига ўз маслаҳатлари, кўрсатмалари билан, воситалар
бериш ёки тўсиқларни йўқотиш билан кўмаклашган, ушбу Кодексга
мувофиқ махсус субъект назарда тутилган жиноятни бевосита
содир этган, шунингдек жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли,
излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл билан қўлга киритилган нар-
саларни яширишга, шунингдек бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш
тўғрисида олдиндан ваъда берган шахс ёрдамчи деб топилади»2.
Албатта, муаллифнинг ушбу фикрини қўллаб-қувватлаш мумкин,
аммо у, назаримизда, айрим мулоҳазага ҳам сабаб бўлади. Чунончи,
мазкур қоиданинг жиноят қонунчилигида белгиланиши умумий
субъектнинг махсус субъектли жиноятларда иштирок этадиган барча
ҳолатларни қатъий тарзда белгилаб бера олмайди. Аммо, Жиноят

1
Мирзаев У.М. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш
учун жавобгарлик: Монография // Масъул муҳаррир проф. Б.Ж. Ахраров. – Т.,
2011. – Б. 112–113; Қаландаров М.М. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан
талон-торож қилиш: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлар: Юрид. фан.
номз. ... дис. автореф. – Т., 2011. – Б. 21.
2
Мирзаев У.М. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш
учун жавобгарлик: Монография // Масъул муҳаррир проф. Б.Ж. Ахраров. – Т.,
2011. – Б. 113.
178
кодексининг Махсус қисмида назарда тутилган жиноятларнинг
тузилишида бир қатор ўзига хосликлар мавжудки, аксарият ҳолларда
қонун чиқарувчи бир жиноят таркибидан махсус белгиларини алоҳида
ажратган ҳолда жавобгарлик ўрнатади. Негаки, «қонун чиқарувчи бир
жиноий-ҳуқуқий муносабатни ҳар доим ҳам битта норма билан
тартибга сола олмайди. Бунга ижтимоий муносабатларнинг турли-
туманлиги, хусусиятларининг ҳар хиллиги ва бошқа объектив сабаб-
лар имкон бермайди»1. Масалан, шифокор акушер ёки гинеколог,
сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахс билан
бирга, даволаш муассасасидан ташқарида сунъий равишда ҳомила
туширган бўлса, уларнинг жавобгарлиги қандай тарзда белгиланади?
Маълумки, Жиноят кодексининг 114-моддаси биринчи қисми учун
қонун чиқарувчи жиноят субъектини «шифокор акушер ва гинеколог»
деб ифодаланган ҳолда махсус субъект жавобгарлигини назарда
тутган. Айнан шу боис ҳам Жиноят кодексининг 114-моддаси биринчи
қисми бўйича сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган
шахс жиноятнинг субъекти бўла олмайди.
Юқорида келтирилган қоидадан келиб чиқадиган бўлсак, сунъий
равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахснинг шифокор
акушер ва гинеколог билан бирга содир этган қилмишини Жиноят
кодексининг 114-моддаси биринчи қисмига кўра ҳуқуқий жиҳатдан
ёрдамчи тариқасида баҳолаш керак. Бу мантиқан тўғри, аммо бир
вақтнинг ўзида Жиноят кодексининг 114-моддаси иккинчи қисмида
сунъий равишда ҳомила туширишга ҳуқуқи бўлмаган шахснинг бун-
дай ишни амалга оширганлиги учун махсус жавобгарлик ҳам назарда
тутилган. Шунингдек, бу каби ҳолатни Жиноят кодекснинг бошқа
нормаларида ҳам кузатиш мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республика-
си фуқароси чет эл фуқаросига давлат сири бўлган маълумотларни чет
эл агентурасига етказиш учун йиғишга ёрдам берса, Ўзбекистон
фуқароси Жиноят кодексининг 157-моддаси биринчи қисми ва чет эл
фуқароси 160-моддаси билан алоҳида-алоҳида жавобгарликка тортила-
ди. Шу боис, агар қилмишда турдош қилмишлар учун жавобгарликни
назарда тутувчи умумий норма билан жиноят таркибининг бирор бел-
гиси хусусиятларига кўра, қонун чиқарувчи томонидан мазкур норма-
дан ажратилган қилмиш учун алоҳида нормада жавобгарлик назарда
тутилган бўлса, қилмиш махсус норма билан квалификация қилиниши

1
Найимов С.С. Қилмишни жиноят-ҳуқуқий нормалар рақобатида квали-
фикация қилишнинг назарий ва амалий масалалари. – Т., 2007. – Б.10.
179
керак, деган қоидага асосланиш мақсадга мувофиқдир. Бу махсус
норманинг умумий норма олдида устунлиги назарияси «Lex specialis
derogat generali» қоидасига, яъни махсус норманинг умумий норма
ҳаракатини бекор қилиши қоидасига асосланади1.
Шу нуқтаи назардан, биринчидан, агар умумий субъект махсус
субъект назарда тутилган жиноятни махсус субъект билан биргаликда
содир этса, умумий субъект ҳаракатини шу модданинг махсус субъект
жавобгарлигини назарда тутувчи қисми, яъни у жиноятда қатнашган-
лик вазифасидан келиб чиқиб, ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи,
махсус субъектни эса иштирокчилик учун жавобгарликни назарда
тутувчи қисмида бажарувчи деб квалификация қилиш керак (иштирок-
чилик учун жавобгарлик назарда тутилган квалификация белгиси
бўйича). Агар мазкур нормада иштирокчилик квалификация қилинув-
чи белги сифатида кўрсатилмаган бўлса, умумий субъект жиноят
таркибининг тегишли қисмига жиноятда қатнашганлик вазифасидан
келиб чиқиб, ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи, махсус субъект эса
ушбу модданинг тегишли қисми бўйича бажарувчи деб баҳоланади.
Иккинчидан, умумий субъект махсус субъект билан бирга махсус
субъект жавобгарлигини назарда тутувчи жиноят таркибининг объек-
тив томон ҳаракатларини амалга оширган тақдирда ҳам уни ушбу
жиноятнинг бажарувчиси ёки бирга бажарувчиси деб баҳолаб бўлмай-
ди. Чунки Жиноят кодексининг Махсус қисмида фақат бажарувчилар
жавобгарлиги назарда тутилган бўлиб, махсус субъектли жиноятларда
ушбу жиноятнинг субъекти фақат махсус субъект белгисига эга бўлган
шахсларгина бўла олади.
Учинчидан, мазкур масала қонунчилик даражасида ҳал қилинмас
экан, уни амалга жорий этиш борасида муаммолар келиб чиқаверади.
Шубҳасиз, қонун нормасининг талаби барчага мажбурийлик хусусия-
тини касб этади ва барчага уни қўллаш шарт эканлигини билдиради.
Шу сабабли ушбу муаммони ечиш учун Жиноят кодекси Умумий қис-
мининг иштирокчилик бобида махсус субъектли жиноятларда ишти-
рокчиликни ҳуқуқий баҳолашни тартибга солувчи мустақил қоида
ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш керак бўлади. Бизнингча, Жиноят
кодексининг 30-моддасини қуйидаги мазмундаги янги қоида билан
тўлдириш керак: «Ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаси

1
Edward Elgar. Research handbook on human rights and humanitarian law.
Language: English. Imprint: Cheltenham, UK; Northampton, MA, USA, 2013. –
Р. 234–235.
180
(қисм, банд)да махсус субъект жавобгарлигини назарда тутувчи
жиноятни содир этишда шундай субъект белгисига эга бўлмаган
шахс иштирок этган бўлса, у ушбу жиноятда ташкилотчи, дало-
латчи ёки ёрдамчи тариқасида жавобгар бўлади. Агар ушбу Кодекс
Махсус қисмида махсус субъект жавобгарлигини назарда тутувчи
жиноятни бевосита содир этишда шундай субъект белгисига эга
бўлмаган шахс махсус субъект билан бирга қатнашса, башарти унинг
бундай қилмиши учун ушбу Кодекс Махсус қисмининг бошқа моддаси
(қисми)да жавобгарлик белгиланмаган бўлса, ёрдамчи тариқасида
жавобгар бўлади».
Шу билан бирга, «махсус субъект» тушунчасини жиноят қонуни
нормасида белгилаш бундай тоифадаги жиноий қилмишларни ҳуқуқий
баҳолаш ва уни тўғри қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат
қилади. Шу нуқтаи назардан биз Жиноят кодексини қуйидаги
мазмундаги янги норма билан тўлдиришни таклиф этамиз:
171-модда. Жиноятнинг махсус субъекти
Жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етган, ақли расо
жисмоний шахс бўлиш билан бирга, ушбу Кодекс Махсус қисми ёхуд
бошқа норматив ҳужжатларда кўрсатилган қўшимча белгиларига
эга бўлган шахс жиноятнинг махсус субъекти деб топилади.
Махсус субъект жавобгарлигини назарда тутувчи жиноятнинг
бажарувчиси фақат шундай белгига эга шахс бўла олади.
Бизнингча, келтирилган хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амал-
даги қонунчиликни такомиллаштиришда инобатга олиниши, шунинг-
дек жиноятчиликка қарши кураш амалиётида жорий қилиниши бу
борадаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда қонун нормаларининг
бир хилда қўлланилишига самарали хизмат қилади.

4.6. Эксцесс иштирокчилик учун жавобгарлик масалалари

Жиноятда иштирокчиликка оид муаммолар аксарият ҳолларда


жиноят содир этиш жараёнда жиноят иштирокчиларидан бири (ёки
ундан кўп)нинг бошқа иштирокчилар жиноий нияти билан қамраб
олинмаган ёки улар ўйлагандан кўра бошқа жиноий оқибат келтириб
чиқарганда юз беради. Жиноят ҳуқуқи мазкур ҳолатни эксцесс ишти-
рокчилик (эксцесс бажарувчи) деб атайди. Чунончи, иштирокчиликка
оид жиноят иши материаллари ўрганилганда, бундай тоифадаги ишлар
иштирокчиликда содир этилган жиноятларнинг қарийб 10 фоизга
яқинида кузатилган. Хусусан, уларнинг 60 фоизида эксцесслик ҳолати

181
бошқа иштирокчиларнинг жиноий ниятидан кўра оғирроқ жиноят-
ларга ва 24 фоиз ҳолатда уларнинг жиноий ниятидан кўра енгилроқ
жиноятларга нисбатан содир этилган. Суд амалиёти материалларининг
таҳлили шундан далолат берадики, эксцесс иштирокчилик ҳолатига
ҳуқуқий баҳо беришдаги қийинчиликлар кўпинча уюшган гуруҳ
аъзоларининг қилмишига ҳуқуқий баҳо беришда кузатилади. Ҳолбуки,
бундай қийинчиликлар бошқа иштирокчиларнинг жиноий нияти билан
қамраб олинмаган оғир ёки енгилроқ жавобгарликни назарда тутувчи
жиноят содир этилганда; бажарувчининг иштирокчилар билан кели-
шилган, бироқ уларнинг жиноий нияти билан қамраб олинмаган бошқа
жиноят содир этилганда; бажарувчи томонидан бошқа иштирокчилар
жиноий нияти билан қамраб олинган жиноятлардан ташқари яна
бошқа жиноят содир этилганда; бажарувчи томонидан бошқа ишти-
рокчиларнинг жиноий нияти билан қамраб олинган жиноят ўрнига,
яъни қасддан бошқа жиноят содир этилганда ва бажарувчи томонидан
иштирокчиларнинг жиноий нияти билан қамраб олинмаган, бироқ
эҳтиётсизлик оқибатида бошқа жиноий оқибат келиб чиққан ҳолатлар-
га ҳуқуқий баҳо беришда кузатилган. Ваҳоланки, кўрсатилган ҳолат-
лар ҳуқуқни қўлловчи амалиёт ходимлари томонидан республикамиз-
нинг барча ҳудудларида бир хилда ҳуқуқий баҳоланмаган. Қолаверса,
суд амалиёти кўпинча мазкур вазиятда ташкилотчи, далолатчи ёки
ёрдамчининг жавобгарлигини Жиноят кодексининг 30-моддаси бирин-
чи қисмида кўрсатилган қоидага асосланиб, бажарувчи томонидан
содир этилган жиноят билан боғлаган ҳолда ҳал қилган. Чунончи,
ҳанузгача тегишли ҳужжатларда эксцесс иштирокчиликка оид жиноят-
ларга ҳуқуқий баҳо беришга доир раҳбарий қоидалар ишлаб чиқил-
маган.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, амалдаги Жиноят кодексининг
30-моддаси тўртинчи қисмида эксцесс иштирокчиликка оид қоида
назарда тутилган бўлиб, унга кўра бошқа иштирокчиларнинг жиноий
нияти билан қамраб олинмаган қилмиш учун уни содир этган шахс
жавобгар бўлади. Аммо, мазкур таъриф жиноятда иштирокчилик
институтининг «жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик
доираси» деб номланувчи умумий норма таркибида берилганлиги,
унинг мазмунини тўлиқ амалиётга жорий қилишда, айтиш жоизки,
ўзининг етарли таъсир кучига эга бўлмаяпти. Жумладан, ўтказилган
тадқиқот натижалари буни тасдиқлайди, мутахассислардан «Сиз
эксцесс иштирокчи, деганда нимани тушунасиз?» деб сўралганда,
респондентларнинг 68 фоизи мазкур иборани иштирокчилик
тушунчаси билан айнан боғлаган ҳолда тушунганлар. Ундан ташқари,
182
«Эксцесс иштирокчилик билан боғлиқ қоидалар амалдаги жиноят
қонунчилиги нормасида тартибга солинганми?», деб сўралганда,
респондентларнинг 38 фоизи «йўқ», 11 фоизи эса «жавоб беришга
қийналаман» дея фикр билдирганлар. Бундан кўриниб турибдики,
эксцесс иштирокчиликнинг амалдаги жиноят қонунида махсус норма
таркибида тартибга солинганлиги, яъни уни тушуниш ва амалда
қўллаш борасида ўзининг ижобий самарасини бермаяпти, деган
хулосага келиш мумкин.
Бундан ташқари, эксцесс иштирокчилик билан боғлиқ ҳолатлар
юридик адабиётларда турлича ҳал этилган бўлиб, у билан боғлиқ
аксарият муаммолар ҳанузгача баҳс-мунозаралигича қолмоқда.
Хусусан, бундай муаммолардан бири – эксцесслик ҳолати иштирок-
чиларнинг қайси тури ёки шаклига нисбатан бўлиши мумкинлиги.
Юридик адабиётларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, бир гуруҳ
муаллифлар иштирокчиликдаги «эксцесс» ибораси фақат бажарувчига
нисбатан қўлланилиши керак десалар1, бошқалар иштирокчиликнинг
«эксцесс ҳолати» нафақат бажарувчи қилмишида, балки иштирок-
чиликнинг барча турларида кузатилади2, деб таъкидлайдилар.
Биринчи гуруҳ тарафдорлари иштирокчиликнинг ҳар қандай
кўриниши ўзида эксцесс вазиятни ифода этиши мумкин, бироқ бу
ҳолат суд амалиётида иштирокчиликнинг бажарувчидан бошқа турида
учрамайди, деб қайд этишади. Мазкур ҳолат асосан бошқа иштирокчи-
ларнинг эксцесс вазиятини аниқлашдаги мураккабликдан келиб чиқади
ва ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи жиноят таркибининг объектив
томонини бажармайдилар, бироқ уларнинг жавобгарлиги ҳар доим
бажарувчининг хулқ-атвори билан боғлиқ бўлади, деб изоҳлашади.
Бизнингча, эксцесс иштирокчиликни фақат бажарувчига нисбатан
қўллаш лозимлигини тавсия этаётган муаллифлар иштирокчиликнинг

1
Карлов В.П. Формы соучастия: Дис. ... канд. юрид. наук. – Тольятти,
2004. – С. 98; Арутюнов А.А. Эксцесс исполнителя преступления, совершенного
в соучастии // Уголовное право. – 2003. – № 1. – С. 5–7; Рыжов Р.С. Уголовная
ответственность соучастников преступления: Дис. ... канд. юрид. наук. –
Рязань, 2003. – С. 112; Иванова Л.В. Уголовно-правовая характеристика эксцесса
исполнителя преступления: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Тюмень, 2009.
– С. 9.
2
Корчагина А.Ю. Эксцесс исполнителя преступления: Дис. ... канд. юрид.
наук. – М., 2004. – С. 98; Толстопятова Н.В. Эксцесс соучастников в уголов-
ном праве: Дис. ... канд. юрид. наук. – Ростов-на-Дону, 2004. – С. 18. Козлов А. П.
Соучастие: уголовно-правовые проблемы: Автореф. дис. ... д-ра юрид. наук. –
СПб., 2003. – С. 32.
183
юридик табиатини ҳамда иштирокчилар томонидан содир этилган
жиноятларнинг ўзига хос барча хусусиятларини инобатга олишмаган.
Улар эксцесс иштирокчилик масаласига бир томонлама ёндашиб, ҳар
бир инсоннинг муайян фаолиятни амалга оширишга бўлган интеллек-
туал ва иродавий муносабати ўзига хос бўлиб, содир этаётган хатти-
ҳаракати (ҳаракатсизлиги)нинг йўналиши ҳамда амалга ошириш усул-
ларини ўзининг субъектив имкониятидан келиб чиққан ҳолда тан-
лайди, дейишади. Шу боис инсон тўқнаш келган муайян вазият ёки
шароит унинг хатти-ҳаракатига бўлган субъектив муносабатини ўзгар-
тиришга олиб келиши мумкин. Бу нафақат бажарувчининг хулқ-атво-
рида, балки ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчининг хулқ-атворида
ҳам кузатилади. Мисол учун, жиноят содир этишда ёрдам бераётган
шахс жиноятни ўқотар қурол ёрдамида содир этишни тавсия қилиб,
уни бажарувчига берса, бироқ бажарувчи томонидан рад этилса,
ўқотар қуролни эгаллаганлик учун ёрдамчи жавобгар бўлади.
Шу билан бирга, юридик адабиётларда эксцесс иштирокчиликка
(бажарувчи) берилган тушунча ҳам турлича ифодаланган бўлиб,
уларда асосан эксцесс иштирокчиликнинг фақат бажарувчи1 ёки унинг
барча турлари2 ва шакллари3 билан боғлаш лозимлиги ҳақидаги маса-
лаларга урғу берилган. Хусусан, Н. В. Толстопятованинг ёзишича,

1
Мухамаджонов С.С. Жиноий жавобгарликни индивидуаллаштиришда
иштирокчилик институтининг долзарб масаласи: Юрид. фан. номз. ... дис.
автореф. – Т., 2011. – Б. 12; Толстопятова Н.В. Эксцесс соучастников в уголов-
ном праве: Дис. … канд. юрид. наук. – Ростов-на-Дону, 2004. – С. 115; Иванова Л.В.
Уголовно-правовая характеристика эксцесса исполнителя преступления: Авто-
реф. дис. ... канд. юрид. наук. – Тюмень, 2009. – С. 9; Рыжов Р.С. Уголовная
ответственность соучастников преступления: Дис. ... канд. юрид. наук. – Рязань,
2003. – С. 128; Ниёзова С.С. Иштирокчилик тушунчаси, турлари, шакллари,
жавобгарлик масаласи: Ўқув қўлланма. – Т., 2003. – Б. 22.
2
Корчагина А.Ю. Эксцесс исполнителя преступления: Дис. ... канд. юрид.
наук. – М., 2004. – С. 110; Дядькин Д.С. Совершенствование уголовно-правового
института соучастия в преступлении: Дис. ... канд. юрид наук. – М., 2002. –
С. 118; Алексеев С.В. Проблемы уголовной ответственности за преступления,
совершаемые в группе: Дис. ... канд. юрид. наук. – Тамбов, 2006. – С. 184–184;
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. Жиноят
тўғрисида таълимот: Олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т., 2010. –
Б. 294.
3
Петрушенков А.Н. Преступления в сфере экономики, совершаемые орга-
низованными группами: квалификация и ответственность: Дис. ... канд. юрид.
наук. – Нижний Новгород, 2002. – С. 95; Козлов А.П. Соучастие: традиции и
реальность. – СПб., 2001. – С. 329.
184
«эксцесс бажарувчи деганда, бажарувчи томонидан бошқа иштирокчи-
ларнинг жиноий ниятидан четга чиқадиган ва мустақил жиноят тарки-
бини ташкил этадиган ёки қилмишга сифат жиҳатдан ўзга хусусият
берадиган ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши тушунилади»1.
Бошқачароқ фикр билдирган А. Ю. Корчагинанинг ёзишича, «жиноят
иштирокчилари ёки бирга бажарувчилари томонидан бошқа ишти-
рокчилар жиноий нияти билан қамраб олинмаган жиноят ёки жиноий
қилмишларнинг содир этилиши эксцесс иштирокчилик деб топила-
ди»2. Кўриб турганимиздек, ушбу тавсифларда эксцесслик ҳолати
иштирокчиликнинг турли вазиятларига нисбатан ифодаланган бўлса-
да, бироқ «бошқа иштирокчилар жиноий нияти билан қамраб олин-
маган жиноят содир этиш» ибораси берилган таърифларда зарурий
белги сифатида баҳоланган. Аммо, ушбу таърифларда эксцесслик
ҳолати иштирокчиликнинг қайси белгисига (объектив ёки субъектив)
нисбатан татбиқ этилиши лозимлигига ойдинлик киритилмаган. Биз-
нингча, эксцесс иштирокчиликни тавсифлашда асосий урғу унинг
субъектив белгиси, турлари ва шаклларига қаратилиши керак.
Шу боис ҳам масалага ушбу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак,
эксцесс иштирокчиликнинг ҳуқуқий баҳоси кўп жиҳатдан унинг
субъектив белгиларига боғлиқ бўлади. Зеро, эксцесс иштирокчилик-
нинг субъектив белгиларини тўғри аниқлаш таҳлил этилаётган масала-
нинг ижобий ҳал этилишига хизмат қилади. Ташқаридан қараганда,
бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг
барчаси ушбу гуруҳ томонидан содир этилгандек кўринади. Бироқ,
иштирокчиларнинг жиноят содир этишга бўлган руҳий муносабатини
инобатга олсак, содир этилган жиноят учун барча иштирокчилар
жавобгарликка тортилмасликлари тўғрисида фикр юритиш мумкин.
Сабаби, қилмишни иштирокчилик деб баҳолаш учун содир этилган
ижтимоий хавфли қилмиш жиноят иштирокчилари ҳар бирининг
умумий жиноий нияти билан қамраб олинган бўлиши керак. Ҳолбуки,
жиноят таркибининг объектив томонини амалга ошираётган шахснинг
иштирокчилар билан келишмаган ҳолда бошқа жиноятни ҳам содир
этиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунинг учун ушбу вазиятда: «Бажа-
рувчининг бошқалар билан келишилмаган жиноятни содир этишга
бўлган руҳий муносабати қандай бўлиши керак?», «У қандай вазиятда

1
Толстопятова Н.В. Эксцесс соучастников в уголовном праве: Дис. …
канд. юрид. наук. – Ростов-на-Дону, 2004. – С. 115.
2
Корчагина А.Ю. Эксцесс исполнителя преступления: Дис. ... канд. юрид.
наук. – М., 2004. – С. 110.
185
умумий жиноий ният чегарасидан четга чиққан ҳисобланади?»,
«Бошқа иштирокчиларнинг бажарувчи томонидан содир этилган
жиноятга муносабати қандай бўлиши керак?», деган саволлар ўз
ечимини кутмоқда.
Ушбу саволларга жавоб топиш учун, аввало, «иштирокчиликда
сабабий боғланиш» деганда нимани тушуниш кераклиги ҳамда жиноят
иштирокчиларининг ва эксцесс иштирокчининг жиноят содир этишга
бўлган субъектив муносабатини аниқлаш керак. Айтиш жоизки,
иштирокчиликда сабабий боғланишни аниқлашнинг мураккаблиги
унда жиноий оқибат бажарувчи томонидан етказилишида ва бошқа
иштирокчиларнинг ҳаракати эса бажарувчини жиноят содир этишига
шароит яратиб бериш билан чекланишида изоҳланади1. А. В. Шеслер-
нинг таъкидлашича, ҳар бир иштирокчининг қилмиши ўртасидаги
сабабий боғлиқлик ва жиноий оқибатнинг умумийлиги турли хусу-
сиятга эга бўлиши мумкин. Мазкур ҳолат фақат жиноятни бирга
бажарганда ва уларнинг барчасида жиноий оқибат келиб чиқишига
аниқ имконият яратилгандагина тўғридан-тўғри хусусиятга эга бўли-
ши мумкин. Иштирокчиликда вазифаларни юридик жиҳатдан тақсим-
лаш билан боғлиқ тўғридан-тўғри хусусиятдаги сабабий боғлиқлик
фақат бажарувчилар ўртасидаги ҳаракатлар ва жиноий натижада
кузатилади. Бажарувчини бошқа иштирокчиларнинг қилмиши ҳамда
жиноий оқибати ўртасидаги сабабий боғлиқлиги билвосита хусусиятга
эга бўлади. Демак, уларнинг ҳаракати жиноий натижа келтириб
чиқаришда бажарувчининг фаолияти орқали амалга оширилади2.
Қоидага кўра, эксцесс иштирокчиликнинг ҳуқуқий тавсифи ҳам
унинг объектив (сабабий боғланишнинг йўқлиги) ва субъектив белги-
лари (айб мавжуд эмаслиги) мавжудлигини назарда тутади3. Шунинг
учун икки ёки ундан ортиқ шахс томонидан биргаликда содир этилган
жиноят учун жавобгарлик белгилашда уларнинг ҳамкорликдаги қил-
миши ва натижада келиб чиққан жиноий оқибат ўртасидаги сабабий
боғланиш мавжудлигини аниқлаш лозим бўлади. Айни пайтда, саба-

1
Козаченко И.Я., Курченко В.Н., Злоченко Я.М. Проблемы причины и
причинной связи в институтах Общей и Особенной частей отечественного
уголовного права: вопросы теории, оперативно-следственной и судебной
практики. – СПб., 2003. – С. 52.
2
Шеслер А.В. Криминологические и уголовно-правовые аспекты груп-
повой преступности: Учебное пособие. – Тюмень, 2005. – С. 10, 191.
3
Иванова Л.В. Признаки эксцесса исполнителя преступления // Вестник
Томского государственного университета. – 2007. – № 305. – С. 109.
186
бий боғланиш иштирокчилик учун жавобгарликни белгилаш доираси-
ни аниқлашнинг ўзига хос чегарасини ифодалайди.
Маълумки, айб шахснинг жиноят содир этишга бўлган интел-
лектуал ва иродавий белгиларини таҳлил қилиш асосида аниқланади.
Айбнинг интеллектуал белгиси шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавф-
ли хусусиятини англаши ва унинг ижтимоий хавфли оқибатларига
кўзи етишини англатади. Иродавий белги эса жиноий оқибат юз
беришини исташ, унинг юз беришига онгли равишда йўл қўйиш,
жиноий оқибат келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилишида
ифодаланади.
Олиб борилган тадқиқотларимиздан маълум бўлишича, эксцесс
иштирокчиликда содир этилаётган жиноятларнинг субъектив томони
қасд ёки эҳтиётсизликда ифодаланиши мумкин. Бироқ, эксцесс
иштирокчилик фақат иштирокчиларнинг аниқ қасди умумий жиноий
оқибатга нисбатан мавжуд бўлгандагина юз беради. Бошқа иштирок-
чиларнинг жиноят содир этишга бўлган руҳий муносабати ноаниқ ёки
муқобил қасдда ифодаланса, бажарувчининг қилмишини эксцесс ҳолат
деб бўлмайди. Демак, эксцесс бажарувчи бошқа иштирокчиларнинг
умумий жиноий ниятини онгли равишда англаган ҳолда ундан четга
чиқиши ёки эҳтиётсизлик оқибатида ўзгариши мумкин. Бироқ, бошқа
иштирокчиларнинг жиноят содир этишга йўналтирилган ва келишил-
ган жиноий нияти аниқ хусусиятга эга бўлмоғи даркор. Чунки аниқ
қасд олдиндан кўзда тутилган битта аниқ жиноий оқибатнинг юз
беришини исташ билан ажралиб туради. Мазкур турдаги қасднинг
мазмуни унинг фақат тўғри қасдга хослигини таъкидлашга асос
бўлади. Муқобил қасд олдиндан кўзда тутилган бир ёки бир нечта
натижанинг юз бериши билан ифодаланади. Ноаниқ қасд эса умуман
ижтимоий хавфли оқибатларнинг келиб чиқишини олдиндан
билмаслик билан ажралиб туради. Яъни, жиноят содир этаётган шахс-
нинг онги ва иродавий хатти-ҳаракатида ушбу оқибатларнинг келиб
чиқиши ноаниқ шаклда бўлиши билан ифодаланади. Ушбу шаклдаги
қасд мазмунидан келиб чиқиб, унинг фақат эгри қасдда намоён
бўлишини эътироф этиш лозим.
Шунингдек, бажарувчи бошқа иштирокчиларнинг жиноий нияти
билан қамраб олинмаган жиноятнинг оғирлаштирувчи ва алоҳида
оғирлаштирувчи белгисига оид жиноятни содир этса, масалан, жиноят
иштирокчилари одам ўлдиришга тайёргарлик кўрса-ю, бажарувчи уни
ўта шафқатсизлик билан ўлдирса, бундай вазиятда жиноят
иштирокчиларининг жавобгарлиги қандай бўлади, деган ўринли савол
187
туғилади. Масалан, далолатчи у жиноятга ундаётган шахснинг қачон,
қаерда, қандай усулда жиноят содир этиши мумкинлигини ҳар доим
ҳам билмайди. Шундай экан, бажарувчининг жиноят содир этишда
қўллайдиган усулини бошқа иштирокчилар билмаслиги уларни ушбу
жиноят учун жавобгарликдан озод қилмайди. Демак, бажарувчи бошқа
иштирокчиларнинг жиноий ниятини амалга ошириш учун қўллаган
усули жиноят қонуни нормасида жиноятни оғирлаштирувчи белги
сифатида кўрсатилган бўлса, у бошқа иштирокчиларнинг жавобгар-
лигига таъсир кўрсатмаслиги лозим. Шунинг учун, агар жиноят квали-
фикациясини ўзгартиришга олиб келмаган ҳамда бошқа иштирокчи-
ларнинг жиноий нияти билан қамраб олинмаган усулда жиноят содир
этилган бўлса, бундай ҳолат эксцесс иштирокчиликни келтириб чиқар-
майди. Шу боис ҳам эксцесс иштирокчилик учун, албатта, жиноятнинг
юридик квалификацияси ўзгариши зарур.
Зикр этилган ҳолатлар эксцесс иштирокчиликда содир этилган
жиноятларни квалификация қилиш билан боғлиқ бўлган бир қанча
вазиятларни келтириб чиқаради. Юридик адабиётларда эксцесс ишти-
рокчиликнинг (бажарувчи) миқдор ва сифат кўрсаткичли турлари
фарқланган1. Айни пайтда, миқдор кўрсаткичли эксцессда бажарувчи
бошқа иштирокчиларнинг жиноий нияти билан қамраб олинмаган
жиноятни содир қилади, лекин унинг оқибати бошқа иштирокчилар
ўйлагандан кўра оғирроқ ёки енгилроқ бўлади. Сифат кўрсаткичли
эксцессда бажарувчининг ҳаракатлари бошқа иштирокчиларнинг
жиноий ниятидан фарқ қилади2, яъни бажарувчи бошқа иштирокчилар
томонидан содир этилиши учун шарт-шароит яратилган жиноятга
ўхшамаган бошқа жиноят содир этади3.
Умуман олганда, эксцесс иштирокчилик бошқа иштирокчилар-
нинг жиноий нияти билан қамраб олинмаган, балки мустақил жиноят

1
Ниёзова С.С. Иштирокчилик тушунчаси, турлари, шакллари, жавобгар-
лик масаласи: Ўқув қўлланма. – Т., 2003. – Б. 22; Иванова Л.В. Уголовно-пра-
вовая характеристика эксцесса исполнителя преступления: Автореф. дис. ...
канд. юрид. наук. – Тюмень, 2009. – С. 10; Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Рес-
публикаси жиноят ҳуқуқи курси. Жиноят тўғрисида таълимот: Олий таълим
муассасалари учун дарслик. – Т., 2010. – Б. 294; Мухамаджонов С.С. Жиноий
жавобгарликни индивидуаллаштиришда иштирокчилик институтининг дол-
зарб масалалари: Юрид. фан. номз. ... дис. автореф. – Т., 2011. – Б. 17.
2
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. – Т., 2010. – Б. 547.
3
Аветисян С.С. Соучастие в преступлениях со специальным составом:
Монография. – М., 2004. – С. 123–124.
188
содир этилишини кўзда тутади. Шунинг учун эксцесс иштирокчи
томонидан бошқа иштирокчиларнинг жиноий ниятига кирмаган ҳолда
содир этилган жиноят бўйича бошқа иштирокчилар жавобгар бўлмай-
дилар. Аммо, М. И. Ковалев бунга қарши «миқдор кўрсаткичли экс-
цессда эксцесс иштирокчининг қилмиши бошқа иштирокчиларнинг
қилмиши билан сабабий боғлиқ ва айбли алоқадорликда бўлади»1,
деган фикрни билдиради. Бизнингча, муаллифнинг бундай фикрга
келишига эксцесс иштирокчи томонидан ўхшаш жиноят содир
этилиши (масалан, талончилик ўрнига босқинчилик содир этилиши)
билан боғлиқ ҳолатлар сабаб бўлган. Бинобарин, миқдор кўрсаткичли
эксцессда иштирокчиларнинг хулқ-атвори бажарувчи ҳаракатларининг
фақат ташқи жиҳати билан сабабий боғлиқ бўлади. Бироқ,
иштирокчиликнинг эксцесс деб баҳоланувчи ҳаракатларининг муайян
қисми ушбу объектив алоқадорликка боғлиқ бўлмайди. Демак, эксцесс
иштирокчиликка алоқаси бўлмаган бошқа шахслар фақат ўзларининг
хулқ-атворига кўра жиноий оқибат келиб чиқишини олдиндан тахмин
қилган ва ушбу оқибат уларнинг жиноий нияти билан қамраб олин-
ганда умумий жавобгарликка сабаб бўлади. Хуллас, эксцесс иштирок-
чиликка «жиноятнинг бошқа иштирокчилари жиноий нияти билан
қамраб олинмаган жиноятни содир этиш эксцесс иштирокчилик
дейилади», деб таъриф бериш мумкин.
Биз кўриб чиқаётган муаммо нуқтаи назаридан яна бир жиҳатга
алоҳида эътибор қаратиш муҳимдир. Агар бажарувчи билан келишил-
маган қилмиш натижасида келиб чиқадиган жиноий оқибат хусусияти-
ни бошқа иштирокчилар олдиндан кўра олмасалар, уни хоҳламасалар,
унга йўл қўймасликка ҳаракат қилсалар бундай жиноий оқибат учун
уни содир этган шахс жавобгар ҳисобланади. Шу боис эксцесс бажа-
рувчилик жиноий қилмиш сифатида иштирокчилик доирасидан четга
чиқадиган жиноий-ҳуқуқий ҳодиса бўлиб, у иштирокчиликни ташкил
этмайди2. Эксцесс бажарувчиликни жиноят содир этишда хатоликка
йўл қўйганлик ҳолатидан фарқлаш зарур. Хатодан фарқли равишда
эксцесс бажарувчи бошқа иштирокчиларнинг жиноий нияти билан қам-
раб олинмаган жиноятни онгли равишда англаган ҳолда содир этади.
Агар жиноят иштирокчилари бошқа иштирокчи томонидан содир
этилаётган, яъни уларнинг жиноий ниятига кирмаган бошқа жиноят

1
Ковалев М.И. Соучастие в преступлении. – Екатеринбург, 1999. – С. 183.
2
Иванова Л.В. Уголовно-правовая характеристика эксцесса исполнителя
преступления: Автореф. дис. ... канд. юрид. наук. – Тюмень, 2009. – С. 10.
189
содир этаётганда ушбу иштирокчига у ерда бўлган иштирокчи ҳеч
қандай қаршиликларсиз, жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини англа-
ган ва уни кузатган ҳолда унга тўсқинлик қилмаса, жиноят иштирок-
чиларининг барчаси содир этилган умумий жиноят учун жавобгар
бўлади1.
Айни пайтда, назария ва тергов ва суд амалиёти натижаларини
таҳлил қилиб, эксцесс иштирокчиликда содир этилаётган жиноятларни
ҳуқуқий баҳолашда муаммоларни келтириб чиқараётган вазиятларни
кўрсатган ҳолда, уларнинг ечими борасида қуйидаги хулосаларга
келиш мумкин:
1. Бажарувчи томонидан бошқа иштирокчиларнинг жиноий
нияти билан қамраб олинмаган оғир ёки енгилроқ жавобгарликни
назарда тутувчи жиноят содир этилган тақдирда, бажарувчи амалда
содир этган жиноят бўйича, бошқа иштирокчилар ўзларининг жиноий
нияти билан қамраб олинган жинояти учун жавобгар бўладилар.
2. Бажарувчи томонидан бошқа иштирокчилар билан содир
этилиши келишилган ва тайёргарлик кўрилган жиноят эмас, балки
бошқа жиноят содир этилганда бажарувчи амалда содир этган жиноят
учун, бошқалар эса ўзларининг жиноий нияти билан қамраб олинган
жиноятга тайёргарлик кўрганликда жавобгар бўладилар.
3. Бажарувчи томонидан бошқа иштирокчилар жиноий нияти
билан қамраб олинган жиноятдан ташқари яна бошқа жиноят содир
этилганда, бажарувчи бошқа иштирокчиларнинг жиноий нияти билан
қамраб олинган жиноятлар билан бирга, ўзи содир этган алоҳида
жинояти учун, қолган иштирокчилар эса фақат ўзларининг жиноий
нияти билан қамраб олинган жиноятлари учун жавобгар бўладилар.
4. Бажарувчи томонидан бошқа иштирокчилар билан содир
этилиши келишилган жиноят ўрнига қасддан бошқа янги жиноят
содир этилса, яъни бажарувчи иштирокчиларнинг умумий жиноий
нияти билан қамраб олинган жиноятдан воз кечиб, улар қасди билан
қамраб олинмаган бошқа жиноят содир этган бўлса, бажарувчи амалда
содир этган жинояти учун, бошқа иштирокчилар эса иштирок-
чиларнинг жиноий нияти билан қамраб олинган жиноятга тайёргарлик
кўрганлик учун жавобгар бўладилар.
5. Бажарувчи томонидан бошқа иштирокчилар билан келишилган
жиноятни амалга оширишда муайян вазият сабабли бошқа жиноят

1
Щепельков В. Ф. Эксцесс исполнителя или соучастие? // Криминалист. –
2009. – №1 (4) – С. 3–4.
190
таркибини ташкил этадиган жиноят содир этилганда (масалан, муайян
шароит ўзгарганлиги сабаб фирибгарлик йўли билан олиниши керак
бўлган мулк, ўғирлик йўли билан эгалланганда) бажарувчининг
ҳаракати амалда содир этган жинояти бўйича ва қолган иштирокчилар
эса ўзларининг жиноий ниятлари билан қамраб олинган жиноятга
тайёргарлик учун жавобгар бўладилар.
Бажарувчи томонидан иштирокчиларнинг жиноий нияти билан
қамраб олинмаган, ўзининг эҳтиётсизлиги туфайли бошқа оқибат
келиб чиқади. Мазкур вазиятда бажарувчининг қасди бошқа иштирок-
чиларнинг жиноий нияти билан мос келса-да, бироқ унинг эҳтиётсиз-
лиги бошқа оқибатни келтириб чиқаради. Бундай ҳолатда эҳтиётсиз-
лик оқибатида келиб чиққан жиноий оқибат учун кимлар жавобгар
бўлиши ҳақидаги масала алоҳида эътиборни ўзига тортади. Масалан,
бажарувчи бошқа иштирокчилар билан келишилган қасддан баданга
шикаст етказиш жиноятини содир этади, бироқ эҳтиётсизлик оқиба-
тида жабрланувчининг ўлими юз беради.
Айрим муаллифлар бундай вазиятда жиноят иштирокчиларининг
барчаси келиб чиққан оқибат учун жавобгар бўлишини таъкидлаган
ҳолда, жиноятнинг эҳтиётсизликдан келиб чиққан оқибати жиноят
иштирокчиларининг жиноий нияти билан қамраб олинмаган бўлса-да,
бироқ улар бундай оқибат келиб чиқиши мумкинлигини тасаввур қила
олиш имкониятига эга бўладилар1, деган фикрни билдиришади.
Бошқалар эса эҳтиётсизлик оқибатида зарар етказиш бошқа иштирок-
чиларнинг жиноий нияти билан қамраб олинмайди ва у иштирокчилик
доирасидан четда бўлади, шу боис мазкур ҳолатда эксцесс иштирок-
чилик мавжуд бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида келиб чиққан оқибат
учун фақат бажарувчи жавобгарликка тортилади2, деб изоҳлашади.
Бизнингча, юқоридаги ҳолатларнинг амалда бир хилда талқин
этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг қарори чиқарилса ва унда иштирокчиликка оид
масалалар билан бирга, эксцесс иштирокчилик ҳолатига ҳам аниқлик
киритувчи қоидалар ишлаб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Айни
пайтда, эксцесс иштирокчилик ҳолати жиноий қилмишнинг ҳуқуқий
баҳосини ўзгартиришга олиб келиши, иштирокчиликни ташкил
1
Ковалев М.И. Соучастие в преступлении. – Екатеринбург, 1999. – С. 90.
2
Арутюнов А. Эксцесс исполнителя преступления, совершенного в со-
участии // Уголовное право. – 2003. – № 1. – С. 7; Комиссаров В., Дубровин И.
Проблемы ответственности соисполнителей // Уголовное право. – 2003. – №1.
– С. 28.
191
этмаслиги ва иштирокчилик институти доирасида кўриб чиқиладиган
мустақил қоидалар мажмуи эканлиги ҳамда эксцесс иштирокчиликка
оид нормалар Италия (116-м.), Бразилия (48-м.), Россия Федерацияси
(36-м.), Арманистон (40-м.), Озарбайжон (35-м.), Қозоғистон (30-м.),
Тожикистон (38-м.), Туркманистон (36-м.) ва Молдова (48-м.) давлат-
лари жиноят қонунчилигида мустақил норма сифатида қайд қилин-
ганлиги, шунингдек эксцесс иштирокчилик билан боғлиқ қоидаларни
амалда қўллаш самарадорлигини ошириш мақсадида Жиноят кодекси-
нинг мустақил нормасида қуйидаги мазмунда баён этиш эксцесс
иштирокчилик ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва унинг юридик
табиатини тўғри тушунишга имкон беради:
-модда. Эксцесс иштирокчилик
Жиноят иштирокчиларининг жиноий нияти билан қамраб олин-
маган жиноятни содир этиш эксцесс иштирокчилик деб топилади.
Бошқа иштирокчиларнинг жиноий нияти билан қамраб олинмаган
жиноят учун уни содир этган шахс жавобгар бўлади.

4.7. Жиноят кодексининг Махсус қисмида иштирокчиликда содир


этилган жиноятлар учун жавобгарлик белгиланган нормалари ва
уларни такомиллаштириш истиқболлари

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми


нормалари Умумий қисмда белгиланган қоида (тушунча)лар асосида
амалиётга жорий этилади. Шу боис Жиноят кодексининг Умумий ва
Махсус қисмлари ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, мазмунан бири
иккинчисини тўлдиради. Бу эса Махсус қисм нормаларини Умумий
қисмда қайд этилган қоида ва тушунчаларга мувофиқ тарзда ифода-
лашни талаб этади. Шундай экан, Жиноят кодексининг Махсус қисми
нормаларида Умумий қисмда ўз ифодасини топмаган қоида ёки
иборалардан фойдаланиш мантиқан тўғри бўлмайди. Чунки Умумий
қисмда ўз аксини топмаган тушунча ва иборалардан Махсус қисмда
фойдаланилиши жиноятларни тўғри квалификация қилиш, тайинлана-
диган жазо чораларини нотўғри танлаш ва жиноий-ҳуқуқий нормалар-
ни амалда самарали қўллаш билан боғлиқ вазифаларнинг бажарили-
шига салбий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми
нормаларига шу нуқтаи назардан ёндашилса, унда Умумий қисмнинг

192
жиноятда иштирокчилик институтига доир нормаларининг Махсус
қисм моддаларига татбиқ этилишида таъкидланган талабларга тўлиқ
амал қилинмаганлигини кузатиш мумкин. Буни, хусусан қуйидаги-
ларда кўрамиз.
Биринчидан, жиноятда иштирокчиликнинг Умумий қисмда
назарда тутилган шакллари Махсус қисмда тўлиқ ўз ифодасини топма-
ган. Жумладан, Жиноят кодексининг 29-моддасида жиноятда ишти-
рокчиликнинг оддий, мураккаб, уюшган гуруҳ ва жиноий уюшма
шакллари назарда тутилган. Лекин Махсус қисмда улар «бир гуруҳ
шахслар томонидан», «бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил
бириктириб», «уюшган гуруҳ томонидан», «уюшган гуруҳ томонидан
ёки унинг манфаатларини кўзлаган ҳолда», «уюшган гуруҳ аъзоси
томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда» ва «уюш-
ган гуруҳ манфаатларини кўзлаб» деган иборалар билан қайд этилган.
Шунингдек, Махсус қисм ҳеч бир моддасининг оғирлаштирувчи ёки
алоҳида оғирлаштирувчи таркибларида жиноятнинг «жиноий уюшма»
томонидан содир этилиши кўрсатилмаган.
Жиноят кодексининг Махсус қисмида иштирокчиликнинг фақат
битта шакли (уюшган гуруҳ томонидан) ўз номи билан қайд қилинади.
Унинг бошқа моддаларида иштирокчиликнинг оддий ва мураккаб
шакллари ўз ифодасини топмаган. Ҳолбуки, Махсус қисм моддаларида
назарда тутилган «бир гуруҳ шахслар томонидан» ва «бир гуруҳ шахс-
лар томонидан олдиндан тил бириктириб» тарзидаги оғирлаштирувчи
таркиблари иштирокчиликнинг қайси шаклларини назарда тутган-
лигига ойдинлик киритиш керак.
Мазкур масала бўйича жиноят ҳуқуқи назариясида ҳам бир хил
ёндашув мавжуд эмас. Масалан, юридик адабиётларда Жиноят кодек-
си Махсус қисмининг «бир гуруҳ шахслар томонидан» оғирлаш-
тирувчи белгиси иштирокчиликнинг барча шакллари ҳамда «бир гуруҳ
шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб» оғирлаштирувчи бел-
гиси эса иштирокчиликнинг оддий шаклидан ташқари барча шакл-
ларини қамраб олади1, дейилади. Бу муаммонинг бир жиҳати бўлса,
унинг иккинчи жиҳати оғирлаштирувчи ушбу белгиларнинг мазмуни-
ни тушуниш ва уларнинг суд амалиётига жорий қилиниши билан
боғлиқ. Бугунги кунда жиноят қонуни нормасида таҳлил қилинаётган

1
Jinoyatlarni kvalifikatsiya qilish:IIV oliy ta’lim muassasalari uchun darslik /
R. Kabulov, A.A. Otajonov, I.A. Sottiyev va boshq. – T., 2012. – B. 133.
193
оғирлаштирувчи мазкур белгиларнинг тергов ва суд амалиётида1,
шунингдек назарияда2 икки ёки ундан ортиқ шахс жиноятларда фақат
бажарувчи сифатида қатнашган тақдирда қўллаш мумкин, деган фикр
шаклланишига олиб келган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича
суд амалиёти тўғрисида»ги 2004 йил 24 сентябрь қарорида (20-банд,
3-хатбоши): «Қасддан одам ўлдиришда бевосита иштирок этмаган
ҳамда жабрланувчига нисбатан жисмоний зўрлик ишлатмаган, бироқ
ўзгалар томонидан қасддан одам ўлдириш жинояти содир этилишида
кўмаклашган бошқа шахсларнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг
28, 97-моддаларининг тегишли қисми бўйича квалификация қилина-
ди»3, дейилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ЖСҲ-261-11-сон билан
кўриб чиқилган назорат ишида ҳам юқоридаги ҳолат қўллаб-қувватла-
нади. Мисол тариқасида келтириш мумкин: Қорақалпоғистон Респуб-
ликаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг 2008 йил 7 июлдаги
ҳукмига кўра, А.га Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в», «ж»,
«п» бандлари билан 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайин-
ланган. Аниқланишича, фуқаро Г. 2008 йил 15 март куни соат 2100да
турмуш ўртоғи Д.нинг олдига маст ҳолатда келиб, уни ҳақорат қил-
гани учун Д. амакиси А. билан Г.ни ўлдиришга жиноий тил бирик-
тирган. 2008 йил 16 март куни соат 1000 да Д. А.нинг топшириғига
кўра болта билан қуролланиб, маст ҳолатда ухлаб ётган Г.нинг боши,
елкаси ва кўкрак қафасига қасддан бир неча марта болта уриб, ўта
шафқатсизлик билан ўлдирган. Суд иши материалларида А. Г.ни
1
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13-сонли «Қасддан
одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 2004 йил
24 сентябрь қарорининг 20-банди 3-хатбоши // Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленуми қарорлари тўплами. – Т., 2007. – Б. 199; Ўзбекистон Респуб-
ликаси Олий суди Пленумининг 6-сонли «Баданга қасддан шикаст етказишга
оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 2007 йил 27 июнь қарорининг
16-банди 2-хатбоши // Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор-
лари тўплами. – Т., 2007. – Б. 18.
2
Абдуқодиров Ш.Ё., Мирзаев У.М. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш:
Жиноят кодекси Махсус қисми X бобига шарҳлар: Ўқув қўлланма / Масъул
муҳаррир проф. Қ.Р. Абдурасулова. – Т., 2013. – Б. 35.
3
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 13-сонли «Қасддан
одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 2004 йил
24 сентябрь қарори // Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари тўплами. – Т., 2007. – Б. 199.
194
ҳаётдан маҳрум қилишда бевосита иштирок этганлигини тасдиқловчи
далиллар мавжуд эмаслигини, А. Д. билан бир гуруҳ шахслар бўлиб,
Г.ни қасддан ўлдирган деб эмас, балки Д. Г.ни қасддан ўлдиришда
иштирок этган деб баҳолаб, Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатининг 2011 йил 15 сентябрдаги ажрими билан Қорақалпоғистон
Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг 2008 йил 7
июлдаги ҳукми ҳамда шу суд апелляция инстанциясининг 2011 йил 23
февралдаги ажрими ўзгартирилиб, А.нинг айбловидан Жиноят кодек-
сининг 97-моддаси 2-қисми «п» банди чиқарилиб, унинг ҳаракатлари
97-модданинг 2-қисми «в, ж» бандларидан шу кодекснинг 28, 97-модда-
си 2-қисми «в», «ж» бандларига нисбатан қайта квалификация қилган1.
Дарҳақиқат, суд амалиётида жиноят содир этишда ташкилотчи,
далолатчи ёки ёрдамчи вазифаларини бажарган бошқа иштирокчилар-
нинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг «бир гуруҳ шахслар томонидан
содир этилган» деган квалификация қилинувчи белгиси билан ҳуқуқий
баҳоланмайди. Уларнинг қилмиши Жиноят кодексининг 28-моддаси
ва Махсус қисмнинг тегишли моддалари билан квалификация қили-
нади. Бу эса ташкилотчилик, жиноятга далолат қилиш, ёрдамчилик
ҳаракатларини таажжубли ҳолда жиноятнинг бевосита бажарувчиси
ҳаракатлари билан алоқадор бўлмай қолаётганлиги ҳақида фикр
юритишга асос бўлади. Бироқ, биз жиноятда иштирокчилик шаклини
ифода этадиган бу каби (жиноятда бажарувчи билан бирга ташки-
лотчи, далолатчи ва ёрдамчилар иштирок этган) ҳолатларни Жиноят
кодексининг иштирокчилик учун жавобгарликни назарда тутувчи бел-
гиси билан баҳоланмаслигига қўшилмаймиз. Чунки Жиноят кодекси-
нинг VII бобида иштирокчилик қайси шаклда ифодаланмасин, у бари
бир жиноятда иштирокчиликни ташкил этиши кўзда тутилган.
Шунингдек, амалдаги жиноят қонунининг юқорида таъкидланган
белгилари иштирокчиликнинг оддий ва мураккаб шакллари билан
боғлиқ ҳолатларга нисбатан жорий қилинганда, тенг ёки енгил жавоб-
гарликни белгилашга олиб келади. Масалан, иштирокчиликнинг оддий
ва мураккаб шакллари билан боғлиқ қилмишларни квалификация
қилиш мумкин бўлган Жиноят кодексининг Махсус қисми модда-
ларини таҳлил қилсак, унинг 12 та моддасида «бир гуруҳ шахслар
томонидан», 48 та моддасида эса «бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса» тарзидаги квалифи-

1
Жиноят ишлари бўйича суд амалиёти // Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг ахборотномаси. – 2012. – № 1. – Б. 39.
195
кация қилинувчи белги назарда тутилган. Одатда, Жиноят кодекси
Махсус қисмининг «бир гуруҳ шахслар томонидан» содир этилган
квалификация қилинувчи белгиси оддий ва мураккаб иштирокчилик
ҳамда агар тегишли моддада уюшган гуруҳ томонидан содир этилган
белги назарда тутилмаган бўлса, у ҳам мазкур белги билан қамраб
олинади. Бу эса мазкур ҳолатларда жиноятда қатнашган барча ишти-
рокчиларнинг қилмиши ушбу модданинг тегишли қисми санкцияси
доирасида жавобгарликка тортилишига олиб келади.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг «бир гуруҳ шахслар томони-
дан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса» деган квалифика-
ция қилинувчи белгиси мазмунан иштирокчиликнинг оддий шаклини
ўз таркибига киритмайди. Пировардида бундай вазиятларда оддий
иштирокчиликда содир этилган жиноятлар умумий асослардан келиб
чиққан ҳолда квалификация қилиниши лозимлигини тақозо этади. Шу
сабабли, агар оддий иштирокчиликда содир этилган қилмишда Жиноят
кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган
оғирлаштирувчи ёки алоҳида оғирлаштирувчи бошқа ҳолатлар
аниқланмаса, бундай қилмиш тегишли модданинг биринчи қисми
билан квалификация қилинади. Демак, бундай вазиятда оддий ишти-
рокчилик Жиноят кодекси Махсус қисмининг кўрсатилган моддалари-
да ўзининг иштирокчилик тариқасидаги ҳуқуқий баҳосини топмайди
ва бу ҳолат якка шахс томонидан содир этилган жиноятлар сингари
ҳуқуқий баҳоланади. Натижада оддий иштирокчиликнинг ижтимоий
хавфи якка ҳолда содир этилган жиноятга тенглашиб қолади.
Зеро, иштирокчиликда содир этилган ҳар қандай жиноятнинг
ижтимоий хавфи якка ҳолда содир этилган жиноятга нисбатан доимо
юқори бўлади. Аммо, бу ҳолат амалдаги қонунчиликда ўзининг тўлиқ
ифодасини топмаган. Қолаверса, амалдаги Жиноят кодексининг «Жазо-
ни оғирлаштирувчи ҳолатлар» деб номланувчи 56-моддасида ҳам од-
дий иштирокчилик ҳақида таъкидланмайди. Унда (ЖК 56-м. «м» бан-
ди) фақат «бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган
ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма томонидан» жиноят
содир этиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топилади, холос. Бу
– биринчидан. Шу нуқтаи назардан, бизнингча, Жиноят кодексида
иштирокчилик шаклларининг ижтимоий хавфлилик хусусиятидан
келиб чиқиб, уларга нисбатан тайинланадиган жазони индивидуал-
лаштиришга хизмат қилувчи қоидалар жорий қилиниши мақсадга
мувофиқдир.

196
Иккинчидан, Жиноят кодекси Махсус қисмидаги 6 та модданинг
оғирлаштирувчи ёки алоҳида оғирлаштирувчи таркибида иштирокчи-
ликнинг фақат «уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини
кўзлаб» содир этиладиган белгиси кўрсатилади. Ўз-ўзидан аёнки, маз-
кур белги мазмунига иштирокчиликнинг оддий ва мураккаб шакллари
кирмайди. Демак, бундай таркибли жиноятларда оддий ёки мураккаб
иштирокчиликда содир этилган ҳаракатлар умумий асосларга кўра
квалификация қилинади. Бунда оддий ва мураккаб иштирокчиликда
содир этилган жиноятларни иштирокчилик тариқасида ўзининг
ҳуқуқий ифодасини топмаслигида кўришимиз мумкин.
Шу билан бирга, Жиноят кодекси Махсус қисмининг 16 та мод-
дасида жиноятнинг фақат «бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан
тил бириктириб» содир этилиши оғирлаштирувчи белги сифатида
кўрсатилади (мазкур жиноят таркибларида жиноятни олдиндан тил
бириктирмай бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ томонидан содир
этилиши оғирлаштирувчи белги сифатида кўзда тутилмайди). Мазкур
турдаги жиноятлар уюшган гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, суд
ўз-ўзидан Махсус қисмнинг кўрсатилган оғирлаштирувчи белгисини
қўллайди. Аммо, эътибор берилса, уюшган гуруҳ томонидан содир
этилган жиноятларнинг бу тарзда квалификация қилиниши жиноятда
иштирокчилик шаклларини ажратмай, улар ўртасидаги чегарани йўққа
чиқаради.
Бундан ташқари, Жиноят кодексининг бир қатор қасддан қилина-
диган жиноят таркибларида умуман иштирокчилик белгилари оғир-
лаштирувчи ёки алоҳида оғирлаштирувчи белги сифатида назарда
тутилмайди. Бу ҳолат, ўз навбатида, иштирокчиликда содир этилган
мазкур турдаги жиноятларни квалификация қилишда муаммони юзага
келтиради. Мазкур масала жиноят қонунида ҳам ўз ечимини топмаган.
Бироқ, назарияда, агар Жиноят кодекси Махсус қисми тегишли модда-
сининг оғирлаштирувчи ёки алоҳида оғирлаштирувчи таркибларида
«бир гуруҳ шахслар томонидан», «бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб» ёки «уюшган гуруҳ томонидан содир
этилган» белгилари назарда тутилмаган бўлса, иштирокчиларнинг қил-
миши Жиноят кодекси 28-моддасининг тегишли қисмига ҳавола
қилинган ҳолда квалификация қилиниши кераклиги таъкидланади1. Бу
мазкур масалани ҳал қилишнинг энг тўғри ва мақбул йўли ҳисобла-

1
Соттиев И.А. Уюшган жиноятчиликка қарши курашнинг жиноий-
ҳуқуқий чоралари: Юрид. фан. номз. ... дис. автореф. – Т., 2002. – Б. 14.
197
нади. Ҳолбуки, иштирокчиликда содир этилган бу турдаги жиноятлар-
ни квалификация қилишда Жиноят кодексининг 28-моддасига ҳавола
қилинганлигининг ўзи жиноятни иштирокчиликда содир этилганли-
гидан далолат беради. Бироқ, жиноятларни квалификация қилишда
бундай ҳолатларга дуч келишнинг ўзи, аввало, Жиноят кодекси Мах-
сус қисмининг иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жавоб-
гарликни белгилаш масаласининг тўлиқлигича ҳал қилинмаганлигидан
гувоҳлик беради.
Жиноят кодексининг Махсус қисми моддаларини ўрганиш
шундан далолат берадики, қонун чиқарувчи иштирокчиликда содир
этилган жиноят белгиларини жиноят таснифланишига кўра қуйида-
гича тақсимлайди: «бир гуруҳ шахслар томонидан» содир этилган
белгиси 1 та ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 2 та унча оғир бўлмаган,
9 та оғир жиноят таркибларида; «бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб» содир этилган белгиси 15 та ижтимоий
хавфи катта бўлмаган, 15 та унча оғир бўлмаган, 16 та оғир, 2 та ўта
оғир жиноят таркибларида; «уюшган гуруҳ томонидан» содир этилган
белгиси 8 та ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 4 та унча оғир бўлмаган,
10 та оғир ва 15 та ўта оғир жиноят таркибларида ва «уюшган гуруҳ
манфаатларини кўзлаб» содир этилган белгиси 1 та ижтимоий хавфи
катта бўлмаган, 8 та унча оғир бўлмаган, 2 та оғир ва 3 та ўта оғир
жиноят таркибларида назарда тутилган. Агар уларнинг умумий
жамини олсак, жиноятда иштирокчиликнинг шакллари 25 та ижтимо-
ий хавфи катта бўлмаган, 29 та унча оғир бўлмаган, 27 та оғир ва 20 та
ўта оғир жиноят таркибларида квалификация қилинувчи белги сифати-
да қайд этилган. Аммо, Жиноят кодексида бир қатор унча оғир бўл-
маган ҳамда оғир ва ўта оғир жиноятлар мавжудки, суд амалиётида
кўпинча иштирокчиликда содир этилишига қарамасдан бундай
жиноятларда иштирокчилик шакллари жиноят таркибининг квалифи-
кация қилинувчи белгиларига киритилмаган. Бироқ, қонун чиқарувчи-
нинг мазкур масалага нима сабабдан шундай ёндашганлигини
тушуниб бўлмайди.
Учинчидан, Жиноят кодекси Махсус қисмининг 6 та моддасида
иштирокчиликнинг икки шакли айни вақтнинг ўзида бир модданинг
битта қисмида оғирлаштирувчи белги тариқасида кўрсатилади. Табиий-
ки, улар учун белгиланадиган жазо чораси албатта шу қисм санкцияси
доирасида белгиланади. Ўз навбатида, жиноятда иштирокчилик
шакллари учун битта жиноят таркибининг айнан санкцияси доирасида
жазо назарда тутилиши Жиноят кодексининг 42-моддаси 2-қисмида
198
назарда тутилган жазо мақсадига эришишга тўсқинлик қилиши
мумкин.
Юқорида келтирилганлардан хулоса қилган ҳолда, жиноятда
иштирокчилик институтининг Жиноят кодекси Махсус қисми
нормаларида ифодалаш ва иштирокчиликда содир этилган жиноят-
ларни квалификация қилишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш
учун амалдаги жиноят қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тақозо этилади. Бу борада биз жиноят қонуни нормаларини
такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги таклиф ва тавсияларни
билдирамиз:
А. Жиноятда иштирокчиликнинг оддий ва мураккаб ҳамда
жиноий уюшма шакллари Жиноят кодекси Махсус қисмининг
оғирлаштирувчи ёки алоҳида оғирлаштирувчи таркибларида тўғридан-
тўғри кўрсатилмаганлиги ва иштирокчиликнинг ушбу шаклларини
қамраб олиши мумкин бўлган оғирлаштирувчи белгиларининг («бир
гуруҳ шахслар», «бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бирик-
тириб содир этилган бўлса» ва «уюшган гуруҳ томонидан») эса
амалиётга жорий қилинишида бир хиллик мавжуд эмаслигини1 ино-
батга олиб, уларни бартараф этиш мақсадида жиноятда иштирокчи-
ликнинг оддий ва мураккаб шаклларини бирлаштириб ҳамда уюшган
гуруҳ ва жиноий уюшма шаклларини битта бандда кўрсатган ҳолда
қайд этиш ва Жиноят кодекси Умумий қисмида уларнинг ижтимоий
хавфлилик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда жавобгарликни индиви-
дуаллаштиришга хизмат қилувчи махсус қоидани жорий этиш орқали
ҳал этиш лозим. Шу нуқтаи назардан иштирокчиликнинг амалдаги
оддий ва мураккаб шаклларини бирлаштириб, уларни «жиноий гуруҳ»
деб номланган ҳолда («жиноий гуруҳ» тушунчаси, белгиси ва турлари
Жиноят кодекси Умумий қисмида берилади) Жиноят кодекси Махсус
қисмининг «бир гуруҳ шахслар» ва «бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса» белгилари «жиноий
гуруҳ томонидан содир этилган бўлса» оғирлаштирувчи белги билан
алмаштирилади. Бу эса, ўз навбатида, жиноятнинг бир гуруҳ шахслар
томонидан содир этилишини ифодаловчи мазкур ҳолатларни ягона
мезонлар асосида квалификация қилиш ва тергов ва суд амалиётида
йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликларни бартараф этишга хизмат
қилади.

1
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида ўтказилган
анкета сўрови натижалари.
199
Б. Жиноят кодексининг Махсус қисми нормаларида жиноятда
иштирокчилик ҳар бир шаклининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини
инобатга олиб, Махсус қисм моддаларида белгилашда иккита қоидага
амал қилиш керак. Биринчи қоидага кўра, агар жиноят таркиби тасниф-
ланиши бўйича ўта оғир бўлса, уларни оғирлаштирувчи таркибли
битта қисмда ифодалаш мумкин. Аммо, унда жиноятда иштирокчилик
шаклларини турли бандларда қайд этиш керак. Иккинчи қоидага кўра,
агар жиноят таркиби таснифланиши бўйича ижтимоий хавфи катта
бўлмаган, унча оғир бўлмаган ёки оғир бўлса ҳам бундай квалифи-
кация қилинувчи белгилар жиноят таркибининг турли қисмларида
кўрсатилиши керак. Боиси суд иштирокчиликда содир этиладиган
жиноятлар учун жазо тайинлашда жиноят иштирокчиларининг жавоб-
гарлигини индивидуаллаштириш имконига эга бўлсин ҳамда бу ҳолат
иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишга
хизмат қилсин. Шу муносабат билан амалдаги Жиноят кодексининг
қуйидаги моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш талаб
этилади:
– 97-моддаси 2-қисмининг «п» бандини «жиноий гуруҳ томо-
нидан содир этилган бўлса» таҳририда ифодалаш ва «уюшган жиноий
гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан ёхуд уларнинг манфаатларини
кўзлаб содир этилган бўлса» мазмунидаги янги «п1» банд билан
тўлдириш;
– 105-моддаси 2-қисми «и» бандидан «уюшган гуруҳ аъзоси
томонидан ёхуд шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб» деган жумлани
чиқариб, ушбу моддани қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан
тўлдириш: «Ўша қилмишлар уюшган жиноий гуруҳ ёки жиноий
уюшма томонидан ёхуд уларнинг манфаатларини кўзлаб содир этил-
ган бўлса, –
беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади»;
– 2782, 2783 ва 2786-моддаларининг 2-қисми «г» бандларини
чиқариб, ушбу жиноят таркибларини қуйидаги мазмундаги учинчи
қисм билан тўлдириш: «Ўша қилмишлар уюшган жиноий гуруҳ ёки
жиноий уюшма томонидан ёхуд уларнинг манфаатларини кўзлаб
содир этилган бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бара-
варигача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади».

200
В. Жиноят кодексининг алоҳида моддаларидаги «уюшган гуруҳ
аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган
бўлса» (104-м. 3-қ. «г» б., 112-м. 2-қ. «б» б.), «уюшган гуруҳ
томонидан» (202-м. 3-қ. «д» б., 2511-м. 3-қ., 267-м. 3-қ. «б» б.) ва
«уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир
этилган бўлса» (135-м. 2-қ. «г» б., 159-м. 3-қ. «б» б., 164-м. 2-қ. «в» б.,
165-м. 3-қ. «в» б., 166-м. 4-қ. «в» б., 167-м. 3-қ. «в» б., 168-м. 3-қ. «в»
б., 169-м. 4-қ. «в» б., 171-м. 3-қ., 173-м. 3-қ., 176-м. 3-қ., 177-м. 3-қ.,
178-м. 3-қ., 182-м. 2-қ., 1851-м. 3-қ. «в» б., 1861-м. 3-қ. «б» б., 1862-м.
3-қ. «б» б., 1863-м. 3-қ. «б» б., 188-м. 3-қ. «б» б., 247-м. 3-қ. «в» б.,
2501-м. 3-қ. «б» б., 251-м. 3-қ. «в» б., 252-м. 3-қ. «а» б., 270-м. 3-қ. «б»
б., 271-м. 3-қ. «б» б., 273-м. 4-қ. «б» б., 2781-м. 2-қ. «б» б.) оғирлаш-
тирувчи белгиларини «уюшган жиноий гуруҳ ёки жиноий уюшма
томонидан ёхуд уларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган
бўлса» белгиси билан ҳамда уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб
содир этилган бўлса (205-м. 2-қ. «б» б., 206-м. 2-қ. «б» б., 2061-м. 3-қ.
«б» б., 209-м. 2-қ. «б» б., 210-м. 3-қ. «в» б., 211-м. 3-қ. «б» б., 212-м.
3-қ. «в» б., 205-м. 3-қ. «в» б., 237-м. 2-қ. «в» б., 238-м. 3-қ.) оғирлаш-
тирувчи белгисини «уюшган жиноий гуруҳ ёки жиноий уюшма
манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса» белгиси билан
алмаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Д. Иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларга қарши
самарали кураш олиб боришнинг таъсирчанлигини ошириш ва
амалиётдаги мавжуд муаммоларни бартараф қилиш ҳамда улар учун
Жиноят кодексининг Махсус қисм нормаларида жавобгарликни
белгилашда бир хилда ёндашувни таъминлаш, шунингдек жавоб-
гарликни индивидуаллаштириш мақсадида Кодекснинг 112, 131, 133,
138, 147, 171, 182, 186, 227, 236, 245, 248, 263 ва 278-моддаларининг
2-қисмига «жиноий гуруҳ томонидан содир этилган бўлса» ҳамда 105,
118, 1301, 131, 133, 137, 138. 147, 175, 186, 189, 190, 2061, 220, 222, 223,
227, 228, 2281, 235, 236, 245, 263, 264, 277, 2784, 2785-моддалари
учинчи ҳамда 130, 156, 2441, 248, 2552-моддалари тўртинчи қисм-
ларига «уюшган жиноий гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан ёхуд
уларнинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса», шунингдек
146-моддаси 2-қисмига «уюшган жиноий гуруҳ ёки жиноий уюшма
манфаатларини кўзлаб» оғирлаштирувчи белгиларини киритиш
лозим.
Юқоридагилар билан бир қаторда Жиноят кодексининг Махсус
қисмида жиноят содир этиш учун икки ёки ундан ортиқ шахснинг
201
бирлашуви асосида жиноят таркибини ташкил этиш учун мумкин
бўлган бир қатор мустақил жиноятлар (террорчилик ташкилоти (ЖК
155-м.), уюшган қуролли гуруҳ (ЖК 242-м. 2-қ.) ва диний экстремис-
тик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташки-
лот (ЖК 2442-м.)) ҳам назарда тутилган. Бу ерда жиноятда иштирокчи-
лик тарзида шаклланадиган ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг
жавобгарлиги қандай белгиланиши керак, деган савол туғилади.
Чунки икки ёки ундан ортиқ шахс бирлашуви асосида шаклланадиган
жиноий бирлашмаларнинг ҳуқуқий белгилари жиноятда иштирокчи-
лик институти қоидаларига бўйсунган ҳолда очиб берилади, фақат
уларнинг иштирокчиликдан фарқли жиҳатлари, уларда содир этила-
диган жиноятнинг хусусияти ва тузилиши учун қўшимча белгилар
талаб этилади. Мисол учун, агар уюшган қуролли гуруҳ мазмунини
таҳлил қилсак, унинг уюшган гуруҳдан фарқи фақат битта, яъни
гуруҳнинг қуролланганлиги ҳисобланади. Шу боис уюшган гуруҳни
шартли равишда қуролланган ва қуролланмаган уюшган гуруҳларга
бўлиш мумкин. Демак, улар томонидан содир этилган жиноятлар ҳам
иштирокчиликда содир этилган жиноятларни квалификация қилиш
қоидалари асосида ҳуқуқий баҳоланиши керак.
Шунингдек, қонун чиқарувчи иштирокчиликнинг мустақил шакли
ҳисобланган жиноий уюшманинг ижтимоий хавфи юқорилигини
инобатга олган ҳолда, Жиноят кодекси Махсус қисмининг 242-модда-
сида мустақил таркибли жиноят сифатида эътироф этади. Бу эса, ўз
навбатида, иштирокчиликнинг уюшган шаклларига қарши курашнинг
ҳуқуқий асосларидан бирини ташкил этади. Аммо, ҳозирги кун талаби
Жиноят кодексининг Махсус қисми нормаларини ишлаб чиқишда
жиноятчиликнинг замонавий ҳолатларини инобатга олишни ҳамда
уларни қонун нормасида белгилашда қонунчилик техникаси талаб-
ларига қатъий риоя қилишни тақозо этади. Бироқ, масалага шу нуқтаи
назардан ёндашган ҳолда Жиноят кодекси 242-моддасининг тузилиши
ва мазмунини таҳлил қилсак, унинг тузилишида қонунчилик техника-
сига тўлиқ риоя қилинмаганлиги ҳамда мазмунида жиноий уюшмага
қарши курашишнинг барча ҳуқуқий воситалари инобатга олинмаган-
лигини кузатиш мумкин. Бу қуйидагиларда яққол намоён бўлади:
Биринчидан, Жиноят кодексининг 242-моддаси «жиноий уюшма
ташкил этиш» деб номланади. Бироқ, унинг таркибига жиноий уюшма
ташкил этиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган «жинoий уюшмaнинг
мaвжуд бўлиши вa ишлaб туришини тaъминлaшгa қaрaтилгaн фaoлият
юритиш» белгиси киритилади. Албатта, қонун чиқарувчининг бу
202
тоифадаги жиноятларга қарши курашишдаги бундай ёндашувини
ижобий баҳолаш мумкин. Аммо, агар уюшган жиноятчиликка қарши
курашни бутун бир тизим деб ҳисоблайдиган бўлсак, уюшган жиноят-
чиликнинг мустақил бўғинларидан ҳисобланадиган уюшган қуролли
гуруҳ, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бош-
қа тақиқланган ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш масаласи
қонуншуносларнинг эътиборидан четда қолганлигини кўриш мумкин.
Ўйлаймизки, қонун чиқарувчи мазкур масалага кенгроқ ёндашган
ҳолда уюшган жиноятчиликнинг фақат бир бўғинигагина аҳамият
бермасдан, уни бир бутун тизим сифатида қамраб олса, унга қарши
кураш самарадорлиги ҳам шунча ошади ва қонундаги мавжуд бўшлиқ
тўлдирилган бўлади. Шу боис, бизнингча, Жиноят кодексини
қуйидаги мазмундаги янги модда билан тўлдириш тавсия этилади:
2421-модда. Жиноий (трансмиллий) уюшма, уюшган (қуролли)
жиноий гуруҳ фаолиятини молиялаштириш ёки уларнинг мавжуд
бўлиши ёхуд ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият
юритиш
Жиноий (трансмиллий) уюшма, уюшган (қуролли) жиноий гуруҳ
ёхуд диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки
бошқа тақиқланган ташкилотлар фаолиятини молиялаштириш, шу-
нингдек уларнинг мавжуд бўлиши ёхуд ишлаб туришини таъминлашга
қаратилган фаолият юритиш, –
ўн йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
Ўша қилмишлар мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда содир
этилган бўлса, –
муайян ҳуқуқдан маҳрум этилиб, ўн йилдан ўн беш йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Иккинчидан, шу модданинг иккинчи қисмида уюшган қуролли
гуруҳ тузиш, шунингдек унга раҳбарлик қилиш ёки унда иштирок
этиш учун жавобгарлик назарда тутилади. Аммо, жиноий-ҳуқуқий
нуқтаи назардан алоҳида бўлган ижтимоий хавфли қилмишлар учун
битта моддада жавобгарлик назарда тутилиши, назаримизда, жиноят
қонуни нормаси тузилишининг мантиқий талаблари бузилишига ва
қонунчилик техникаси қоидаларига зид равишда ҳуқуқий жиҳатдан
турлича бўлган икки ҳуқуқий ҳодиса аралашиб кетиши ҳамда ушбу
қилмишлар учун жавобгарликни индивидуаллаштириш имкониятлари-
нинг мураккаблашишига олиб келади. Шу сабабли мазкур ижтимоий

203
хавфли қилмишни Жиноят кодексининг алоҳида моддасида қуйидаги
мазмунда ифодалаш тавсия этилади:
2422-модда. Уюшган (трансмиллий) қуролли жиноий гуруҳ
тузиш, унга раҳбарлик қилиш ёки унда иштирок этиш
Уюшган (трансмиллий) қуролли жиноий гуруҳ тузиш ёки унга
раҳбарлик қилиш, –
ўн йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
Уюшган (трансмиллий) қуролли жиноий гуруҳда иштирок этиш, –
олти йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
Ўша қилмишлар мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда содир
этилган бўлса, –
муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, ўн йилдан ўн икки йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Учинчидан, хориж тажрибасига назар ташласак, Франция Жиноят
кодексининг 450-1, Италия Жиноят кодексининг 416, Германия Жи-
ноят кодексининг 129-§ (жиноий бирлашма тузиш), Швейцария Жино-
ят кодексининг 260 ter (жиноий ташкилот), Қозоғистон Республикаси
Жиноят кодексининг 263 (жиноий уюшма тузиш ва раҳбарлик қилиш
ҳамда унда иштирок этиш), Қирғизистон Республикаси Жиноят
кодексининг 231 (жиноий уюшма (жиноий ташкилот) ташкил этиш),
Озарбайжон Республикаси Жиноят кодексининг 218 (жиноий уюшма
(жиноий ташкилот) ташкил этиш), Беларус Республикаси Жиноят
кодексининг 285 (жиноий ташкилот тузиш ёки унда иштирок этиш),
Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 187 (жиноий уюшма
тузиш ва раҳбарлик қилиш ҳамда унда иштирок этиш), Россия
Федерацияси Жиноят кодексининг 210 (жиноий уюшма (жиноий
ташкилот) ташкил этиш ёки унда иштирок этиш), Арманистон Жиноят
кодекси 223 (жиноий уюшма ташкил этиш ёхуд жиноий уюшмада
иштирок этиш) ва Туркманистон Жиноят кодексининг 275 (жиноий
уюшма ташкил этиш ёхуд жиноий уюшмада иштирок этиш) модда-
ларида жиноий уюшма ташкил этиш ва унда иштирок этиш ҳамда
шундай қилмишларни мансаб мавқеидан фойдаланиб содир этганлик
учун жавобгарлик назарда тутилган. Хусусан, Италия Жиноят кодек-
сининг 416-моддасида «Жиноят содир этиш мақсадида уч ёки ундан
ортиқ шахснинг бирлашиши, яъни бундай бирлашмани ташкил этиш,
тузиш ёки унинг тузилишига кўмаклашиш – уч йилдан етти йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бундай бирлашмада
204
иштирок этиш эса – бир йилда беш йилгача муддатга озодликдан
маҳрум қилиш билан жазоланади», дейилади.
Бундан ташқари, Франция Жиноят кодексининг 450-1-моддасига
кўра, «Жиноятчилар томонидан бир ёки бир нечта жиноят ёхуд бир
ёки бир нечта ҳуқуқбузарликларни тайёрлаш мақсадини кўзлаган ҳар
қандай битим тузиш ёки шу мақсадда шакллантирилган ҳар қандай
гуруҳларни ташкил этиш, яъни бундай тайёргарлик кўриш бир ёки бир
нечта объектив ҳаракатларда ифодаланган бўлса, – ўн йил муддатли
турма жазоси тайинланишига сабаб бўлади. Жиноятчиларнинг бундай
ташкилотларда иштирок этиши – ўн йилгача муддатга турма жазоси
тайинланишига сабаб бўлади», дейилади.
Шунингдек, Германия Жиноят кодексининг 129-§ 1-хатбошисида
«Жазоланадиган қилмиш содир этишга қаратилган фаолиятни мақсад
қилган бирлашмани ташкил этган шахс ёки бундай бирлашманинг
аъзоси сифатида иштирок этган ёки унинг фаолиятига бошқаларни
ёллаган ёхуд қўллаб-қувватлаган шахс – беш йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш ва жарима жазоси билан жазоланади», деб қайд
қилинади. Шу боис, бизнингча, жиноий уюшма таркибида иштирок
этиш мустақил равишда ижтимоий хавфлиликни назарда тутса-да,
бироқ у ҳозирда Жиноят кодексида жиноий жазоланадиган қилмиш
сифатида белгиланмаганлиги ҳамда замонавий шароитларда трансмил-
лий уюшган жиноятчилик ўта хавфли ижтимоий ҳодиса сифатида
баҳоланаётганлиги, унга қарши курашишнинг ҳуқуқий базаси жиноят
қонунчилигида ўз ифодасини тўлиқ топмаганлиги боис Жиноят
кодексининг 242-моддасини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф
этилади:
242-модда. Жиноий (трансмиллий) уюшма ташкил этиш ёки
унда иштирок этиш
Жиноий (трансмиллий) уюшма ташкил этиш, яъни жиноий
уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, –
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
Жиноий (трансмиллий) уюшма ёки унинг бўлинмаларида
иштирок этиш, –
саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.
Ўша қилмишлар мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда содир
этилган бўлса, –

205
муайян ҳуқуқдан маҳрум этилиб, ўн беш йилдан йигирма йилгача
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тўртинчидан, уюшган жиноятчиликнинг муҳим бир жиҳати
унинг коррупция билан боғлиқлиги ҳисобланади. Жумладан, Ўзбе-
кистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов: «Албатта, бугун
бизнинг янада жадал олдинга боришимизга халақит бераётган,
йўлимизда тўсиқ бўлаётган ғовлар кўп. Айниқса, коррупция деган
балонинг олдини олиш ва унга қарши қатъий курашиш лозим»1, деб
таъкидлаган эдилар. Бинобарин, ўтказган тадқиқотларимиз таҳлили
уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшманинг фаолияти 18 фоиздан ортиқ
ҳолатда коррупцион алоқалар билан боғлиқ бўлганлигини кўрсатади.
Бундан ташқари, юридик адабиётларда жиноий уюшма корруп-
циясиз фаолият юритиши мумкин эмас2, деган фикрлар ҳам билди-
рилган. Хусусан, Б. Ж. Ахраровнинг таъкидлашича, мансабдор шахс
муайян соҳанинг мутахассиси эканлиги, унга мансабга оид муайян
ваколатлар: жуда кўп миқдордаги мулкни бошқариш; бошқа шахслар
қила олмайдиган ҳужжатлар билан боғлиқ ишларни бажариш ва ҳоказо
ваколатларнинг берилганлиги айрим нопок мансабдор шахсларнинг
коррупция жиноятларни содир этишига катта имконият яратади.
Жумладан, бошқарув тартибига қарши мансабдорлик жиноятлари, ўз
навбатида, уюшган гуруҳлар ёки жиноий уюшмалар томонидан амалга
оширилган қилмишларнинг асосий қисмини ташкил этади3.
Шунингдек, М. Ражабованинг таъкидлашига кўра, «хуфиёна иқтисод-
ни касбга айлантирган жиноятчи унсурлар жиноий фаолиятдан орт-
тирган даромадларига қонуний тус беришда ҳам «одатдагидек»
хуфиёна, махфий усуллардан эҳтиёткорлик билан фойдаланади.
Бошқача айтганда, уларнинг жиноий шерикларини, моддий жиҳатдан
қийин аҳволда бўлган шахсларни арзимаган пул, яъни фақат маош
мақомини олишига кўмаклашиб, жиноятда иштирокчилар сонини
кўпайтирмоқда»4. М. Собировнинг фикрича, «... Хуфиёна жиноий
иқтисодиёт уюшган жиноятлар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, жамият

1
Каримов И. А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида
хизмат қилиш – энг олий саодатдир. – Т., 2015. – Б. 292.
2
Козлов А.П. Соучастие: традиции и реальность. – СПб., 2001. – С. 286.
3
Ахраров Б.Дж. Бошқарув тартибига қарши мансабдорлик жиноятлари
учун жавобгарлик муаммолари: Юрид. фан. д-ри ... дис. – Т., 2008. – Б. 126,
128.
4
Ражабова М. Жиноий жазоларни либераллаштириш: илмий ва амалий
таҳлил. – Т., 2005. – Б. 128.
206
учун хавфлилик даражаси ўсиб бораётган жиноий фаолиятлар сира-
сига киради»1. Б. Ж. Ахраров коррупцион жиноятчиликни ўзига хос
таърифлайди, унинг таъкидлашича, коррупция жиноятчилигининг энг
хавфли хусусияти давлат маблағларини назорат қилишни қўлга
киритиб, уни хорижга ўтказиш, хориж давлат банкларида сақлашга
интилишда намоён бўлади2. Дарҳақиқат, мансабдор шахслар қонунга
зид равишда катта бойлик орттириш учун жиноий уюшманинг ёки
аксинча жиноий уюшма аъзолари мансабдор шахсларнинг имконият-
ларидан фойдаланадилар. Шу боис ҳам жиноий уюшмалар билан
амалга ошириладиган коррупциялашган жиноий алоқа ҳар икки томон
учун фойда келтиради. Шунинг учун ҳам мамлакатимизнинг Биринчи
Президенти Ислом Каримов: «Коррупция, энг аввало, уюшган жиноий
тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун
давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланишдир»3, деб ҳақли
равишда таъкидлаган эди.
Айни пайтда, давлатимиз раҳбарининг «... кўпгина вилоят ва
туманларда коррупция деган бало, яъни порахўрлик, тамагирлик,
хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш каби иллатлар учраб
тураётганини инкор этиб бўлмайди. Қонунга зид бўлган бундай хунук
ҳолатлар билан муроса қилишга чек қўйишнинг вақти келди»4, деган
фикрлари уюшган ва коррупция жиноятларига қарши кураш самара-
дорлигини ошириш борасида шу соҳадаги жиноий-ҳуқуқий нормалар-
ни такомиллаштириш ва уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
томонидан қўллашга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб
чиқиш зарурлигини кўрсатади.
Айтиш жоизки, «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Транс-
миллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини (2000 йил
15 ноябрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республика-
си Олий Мажлисининг 2003 йил 30 августдаги 536–II-сонли қарори ва
2008 йил 7 июлда «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупция-

1
Собиров М. Янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг шаклланиши
жараёнида иқтисодий жиноятчилик. – Т., 2002. – Б. 67.
2
Ахраров Б. Дж. Бошқарув тартибига қарши мансабдорлик жиноятлари
учун жавобгарлик муаммолари: Юрид. фан. д-ри ... дис. – Т., 2008. – Б. 153.
3
Каримов И. А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т., 1997. – Б. 85.
4
Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз тараққиётининг асосий
мезонидир. – Т., 2011. Т. 19. – Б. 68.
207
га қарши конвенциясига (2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республи-
касининг қўшилиши тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши мамла-
катимизда уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашнинг
янги босқичини бошлаб берди. Бироқ, жиноят қонунчилиги таҳлили
давлат органининг мансабдор шахси ёки хизматчиларининг мансаб
мавқеидан фойдаланган ҳолда жиноий уюшма манфаатларини кўзлаб
ёрдамчилик фаолиятини амалга оширганлиги ёки унинг таркибида
иштирок этганлиги учун махсус нормада жавобгарлик ўрнатилмаган-
лигини кўрсатади.
Назаримизда, мансабдор шахслар ёки давлат органи хизмат-
чиларининг мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда жиноий уюшма
ёхуд унинг бўлинмаларини тузганлиги ёки уларга раҳбарлик қилган-
лиги ёхуд уларнинг фаолиятида иштирок этганлиги учун алоҳида нор-
мада жиноий жавобгарлик белгиланиб, жавобгарликнинг оширилиши
унга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосини яратади ва самарадорли-
гини оширади.

208
ХУЛОСА

Жиноят икки ёки ундан ортиқ шахслар томонидан содир


этилганда, уларнинг жиноий қилмишлари ўзаро бирлашади ҳамда улар
ўртасида муайян тарздаги жиноий келишув вужудга келади. Пировард
натижада бир киши томонидан содир этишнинг имкони бўлмаган ёки
содир этилиши жиҳатидан мураккаб ҳисобланган ижтимоий хавфли
қилмишлар содир этилади. Уларнинг биргаликдаги қилмиши туфайли
жиноятни тез ва пухта амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.
Табиийки, муайян турдаги жиноятни содир этиш учун икки ёки ундан
ортиқ шахснинг бирлашиши, улар ўртасида вазифаларнинг тақсимла-
нишига олиб келади. Шунинг учун ҳам қайсидир иштирокчи жиноий
қилмишни бевосита бажаради. Бошқаси уни амалга ошириш учун
қурол ёки воситалар тайёрлайди, жиноят содир этиш режасини ишлаб
чиқади, унинг содир этилишига умумий раҳбарликни амалга оширади
ёхуд жиноят содир этишга ундайди.
Иштирокчиликда содир этилган жиноятлар мамлакат хавфсиз-
лигига жиддий таҳдид солиб, республикадаги криминоген вазиятга,
жамиятнинг иқтисодий ва маданий негизига салбий таъсир кўрсатади.
Айниқса иштирокчиликда содир этилаётган жиноятларнинг аксарияти
давлат чегараларидан четга чиқиб, бошқа хорижий давлатлардаги
уюшган гуруҳлар билан алоқалар ўрнатиб, трансмиллийлик хусусияти-
ни ўзида намоён этаётгани, жиноятларнинг иштирокчиликда содир
этиш учун аёллар ва вояга етмаганларнинг жалб этилаётгани мазкур
турдаги жиноятларнинг ижтимоий хавфлилигини янада оширади. Зеро,
биргаликда содир этилаётган жиноятларнинг сифат кўрсаткичларининг
ўзгариши, уларнинг янги-янги турларининг пайдо бўлиши, унга
жиноий-ҳуқуқий воситалар орқали қарши курашиш масалаларига
янгича ёндашишни талаб этади. Шу нуқтаи назардан келгусида
жиноятда иштирокчилик институтини яхлит институт тарзида янада
такомиллаштириш, унинг вазифаларини аниқлаш, иштирокчиликнинг
алоҳида тури ва шакллари ўртасидаги қарама-қаршиликларни бар-
тараф этиш, иштирокчиликда жиноят содир этишнинг турли вазият-
ларини инобатга олган ҳолда жиноят иштирокчиларининг жавобгарлик
доирасини қатъий равишда белгилаш, ушбу институтга оид норма-
ларни жиноятларни фош этиш учун хизмат қилишга йўналтириш
ҳамда бугунги куннинг долзарб масалаларига айланган экстремизм,
терроризм, коррупция, умуман олганда ҳар қандай оғир ёки ўта оғир
жиноятларга қарши курашга сафарбар қилиш тақозо этилади.
209
Бинобарин, тергов ва суд амалиёти ходимлари жиноятда ишти-
рокчилик институтига оид қонун нормаларини ҳуқуқий жиҳатдан
тўғри шарҳлаш ва уни амалда тўғри қўллашлари учун, аввало улар
жиноятда иштирокчилик институтининг юридик табиатини тўғри
тушунишлари, унинг тарихи ва бугунги кундаги ҳолатини чуқур
билишлари лозим. Бу эса, жиноят қонунининг иштирокчилик институ-
тини тартибга солувчи нормаларини ҳозирги кун талабларини тўлиқ
ўзида ифода этишини, унинг суд амалиёти муаммоларини ечишга
йўналтирилган ва жиноятчиликнинг замонавий кўринишларини ўзида
тўлиқ ифода этадиган ва унинг талабларига жавоб берадиган тури ва
шакллари мазмунини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий
белгиларини аниқлашни талаб этади.
Ўтказилган тадқиқот натижасида жиноятда иштирокчилик инсти-
тутини янада такомиллаштириш, ушбу институтни амалда тўғри қўл-
лаш ҳамда унинг жиноятларни олдини олишдаги самарадорлигини
ошириш учун авваломбор жиноятда иштирокчиликнинг тушунчаси
ҳамда унинг объектив ва субъектив белгиларини қатъий равишда
белгиланиши кераклиги ҳақидаги хулосага келинди. Чунки жиноятда
иштирокчиликнинг тушунчаси, унинг объектив ва субъектив белгила-
рини қатъий равишда белигиланиши иштирокчиликда содир этилган
жиноий қилмишларга тўғри ҳуқуқий баҳо берилишига, жиноят қонуни
нормаларини тўғри қўллашга имкон беради. Хусусан, жиноятда ишти-
рокчилик тушунчасида кўрсатилган «биргалашиб қатнашиш» ибораси,
унинг ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи турлари ва иштирокчиликнинг
шаклларига оид белгиларини тўлиқ қамраб олмайди. Негаки, ушбу
ибора жиноятда икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг жиноят таркиби
объектив томонини биргаликда бажарган қилмишларнигина жиноятда
иштирокчилик деб баҳолашни назарда тутади. Шунингдек тушунчада
жиноятда иштирок этган шахсларнинг минимал ёш чегараси белгилан-
маганлиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида бундай тоифадаги жиноят-
ларни квалификация қилишда бир хиллик таъминланмаслигига сабаб
бўлаётган омиллардандир. Шу боис ушбу масалани ҳал қилиш учун
жиноятда иштирокчилик тушунчаси мазмунида иштирокчилар вазифа-
ларини тақсимланиши билан боғлиқ ҳолатларни қамраб олиш, унинг
турлари ҳамда шаклларининг ўзига хос хусусиятларини ва жиноят
субъектининг минимал чегарасини белгилаш, унда фойдаланилаётган
сўз ва ибораларнинг луғавий маъноларининг мазмунини эътибордан
четда қолдирмаслик лозим.

210
Иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларда бажарувчи
жиноят содир этишда ўзидан бошқа камида яна битта шахс (бирга
бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи) билан бирга умумий
жиноий натижага эришиш учун қатнашаётганини билиши, бошқа
иштирокчилар жиноятни бажарувчи билан бирга содир этаётгани
(бирга бажарувчи) ёки жиноят содир этишда унга ёрдам бераётгани
(ёрдамчи), жиноят содир этишга далолат қилаётгани (далолатчи) ёхуд
раҳбарлик қилаётганини (ташкилотчи) англаган бўлиши керак. Яъни,
икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг қилмишини иштирокчилик, деб
баҳолаш учун улардан камида иккитаси жиноят субъекти белгиларига
эга бўлишлари талаб этилади.
Жиноятда иштирокчиликнинг объектив белгиларини иштирок-
чиликнинг миқдор ва сифат белгиси, жиноят иштирокчилари учун
умумий бўлган жиноий оқибат, уларнинг қилмиши ва келиб чиққан
жиноий оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш ташкил этади. Жиноятда
иштирокчиликнинг миқдор белгиси жиноятда жиноий жавобгарликка
тортиладиган икки вa ундaн oртиқ шaxслaрнинг иштирок этишини,
сифат белгиси эса, жиноят иштирокчиларининг қилмишини ҳамкор-
ликда ва ўзаро хабардорлик асосида содир этишини назарда тутади.
Жиноятда иштирокчилик фақат қасддан содир этиладиган
жиноятларда бўлиши зарурлиги; жиноятда иштирок этаётган барча
шахслар, албатта ижтимоий хавфли қилмишни қасддан содир этиш-
лари шартлиги; жиноят иштирокчилари ўртасида икки томонлама
субъектив алоқадорликнинг мавжуд бўлиши; биргаликда содир этила-
диган жиноят ҳақида ўзаро хабардорлик иштирокчиликнинг субъектив
белгилари ҳисобланади.
Мураккаб айбли жиноятларда қонунда назарда тутилган ижтимо-
ий хавфли қилмиш қасддан содир этилиши, ушбу жиноятларни олдин-
дан режалаштириш ва содир этиш учун келишиш имкониятининг мав-
жудлиги ва жиноят қонуни (ЖК 23-м.) мураккаб айбли жиноятларни
қасддан содир этилган, деб ҳисоблаши сабабли бундай айбли жиноят-
ларда иштирокчилик кузатилади.
Жиноят қонунининг бажарувчи тушунчасини белгиловчи норма-
си (ЖК 28-м. 2-қ.) билвосита бажарувчиликни жиноятни фақат жиноий
жавобгарликка тортилмайдиган шахс ёки воситалардан фойдаланиш
орқали содир этиш билан чеклайди. Суд амалиётида эса жиноий жавоб-
гарликка тортилиши мумкин шахслардан фойдаланиб, ўз жиноий
мақсадларини амалга ошириши мумкин бажарувчилик ҳолатлари ҳам
учрайди. Шу туфайли «қилмишни эҳтиётсизликда содир этган
211
шахс(лар)дан фойдаланиш орқали», белгиси бажарувчи тушунчасига
киритилиши лозим.
Жиноят қонунининг ташкилотчи тушунчасини белгиловчи нор-
маси (ЖК 28-м. 3-қ.) ташкилотчининг тор маънода ифодалайди ва
унинг юридик табиати ҳамда белгиларини тўлиқ тарзда очиб бермай-
ди. Шунинг учун ташкилотчи тушунчаси қуйидаги мазмунда белги-
ланса, унга қарши кураш самарадорлигини оширишга хизмат қилади:
«Жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этиш жараёнида
шахс(лар) жиноий қилмиши ёки фаолиятини бирлаштирган ёхуд
мувофиқлаштирган, шунингдек уюшган жиноий гуруҳ, жиноий уюшма
ёки унинг таркибий тузилмаларини тузган ёхуд уларга раҳбарлик
қилган шахс ташкилотчи, деб топилади».
Амалдаги қонунчиликдаги (ЖК 28-м. 4-қ.) далолатчининг
«жиноят содир этилишига қизиқтирувчи шахс далолатчи деб топи-
лади» деган таърифи, унинг усуллари ва иштирокчиликнинг бошқа
турларидан фарқлашга хизмат қиладиган белгиларни очиб бермайди.
Бу бўлса унинг мазмунини тушуниш ва амалиётга жорий қилишда
қийинчиликлар туғдиради, ҳаттоки хатолик ва тушунмовчиликларга
олиб келади. Қонуннинг далолатчига берган таърифи бошқа шахсда
жиноят содир этиш учун қизиқиш уйғотиш кераклиги билан чегарала-
нади. Шу сабабли далолатчи таърифида «қизиқтириш» ибораси билан
бирга «ундаш» иборасини ҳам қайд қилиш ва ушбу таърифни
жиноятга далолат қилишни амалиётда учраётган усулларини ифода-
лаган ҳолда қуйидагича белгилаш мавжуд муаммоларни бартараф
этишга хизмат қилади. Демак, бошқа шахсни ишонтириш, талаб
қилиш, рағбатлантириш, оғдириб олиш, мажбурлаш, алдаш ёки бошқа
усуллар билан жиноят содир этишга қизиқтирган ёки ундаган шахс
далолатчи деб топилади.
Жиноят кодексининг ёрдамчи тушунчасини белгиловчи нормаси
(ЖК 28-м. 5-қ.) жиноятга ёрдам беришнинг қатъий усул ва чегарасини
белгилайди. Мазкур нормани кенгайтириб шарҳлаш мумкин эмас.
Аммо, бугунги кунда ёрдамчиликнинг қонунда назарда тутилмаган бир
қатор усуллари бўлиб, улар қонун нормасини шарҳлаш нуқтаи
назаридан ёрдамчиликни ташкил этмайди. Хусусан, ахборот тақдим
этиш орқали жиноятга ёрдам бериш шундай усуллардандир. Мантиқ
қоидалари ва қонунчилик техникаси нуқтаи назаридан ёрдамчининг
қонунчилик тушунчасида ифодаланган айрим иборалар ноўрин қўлла-
нилган. Масалан, ёрдамчи тушунчасидаги муқобил ҳолатлар «ва» сўз
бирикмасидан фойдаланилган ҳолда бир-биридан ажратилган. Лекин
212
«ва» сўз бирикмаси муқобил ҳолатларнинг бирга бажарилиши керак-
лигини назарда тутади. Мисол учун ёрдамчи тушунчасида ифодалан-
ган «жиноят излари ва воситаларини яширишга олдиндан ваъда
бериш» ушбу икки ҳодисани бир вақтда яширишга розилик беришни
англатади. Бироқ, улар алоҳида вазиятда рўй берганда ҳам ёрамчилик-
ни ташкил этади. Шунинг учун, бизнингча қонун нормасида муқобил-
лик хусусиятига эга вазиятларни ифодалашда «ёки» сўз бирикмасидан
фойдаланиш тўғри бўлади.
Бундан ташқари қонун чиқарувчи интеллектуал ёрдамчиликни
«олдиндан ваъда бериш» билан боғлайди. Бу эса унинг мазмуни ва
чегарасини белгилашда айрим қийинчиликларга олиб келади. Боиси
«олдиндан ваъда бериш» деганда, қонун нормасида кўрсатилган қил-
мишлар жиноят таркибнинг объектив томони бошлангунга қадар амал-
га ошириш тўғрисида розилик бериш, деб тушуниш мумкин. Бироқ
ёрдамчилик ҳаракатлари жиноят таркибининг объектив томон ҳаракат-
лари бошланган, лекин жиноят тамом бўлмагунига қадар келишув юз
берган вазиятда ҳам рўй бериши мумкин. Амалдаги жиноят қонунида
жиноятга ёрдам беришнинг усуллари қаторида, жиноят содир этили-
шида бажарувчи ва бошқа иштирокчиларга қурол тақдим этиш билан
ёрдам берилиши мумкинлигини ҳам назарда тутмайди. Ваҳоланки,
«қурол» ибораси «восита»дан жиддий фарқ қилади. Шунинг учун
«қурол» тақдим этиш билан жиноят содир этишга кўмаклашишни
ёрдамчилик мазмунига киритиш зарур.
Иштирокчиликнинг оддий ва мураккаб шакллари тўғрисида
Жиноят кодекси Махсус қисмининг бирор-бир моддасида белгилан-
маган. Бу эса жиноятда иштирокчилик шаклларини тартибда солишда
Жиноят кодексининг Умумий ва Махсус қисмлари ўртасидаги алоқа-
дорликни сун