You are on page 1of 2

10-МАВЗУ.

“МАЪМУРИЙ-СИЁСИЙ СОҲАНИ МАЪМУРИЙ-


ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ” МАВЗУСИ БЎЙИЧА СЕМИНАР
МАШҒУЛОТ ТОПШИРИҚЛАРИ
Қуйидаги топшириқларни модул папкада кўрсатилган дарсликлар,
амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа манбалардан фойдаланилган
ҳолда таҳлил қилинг:
МУАММОЛИ ВАЗИЯТ
1-казус
2013 йил Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи фуқаро
С.Самадовга xизмат давридаги ҳарбий интизоми, жанговар ва маънавий-
маърифий тайёргарлик давомида эришган натижалари ҳамда жанговар ва
маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирилишига оид
якуний баҳоларни аниқлаш мақсадида ўтказилган тeст синовларининг
натижалари инобатга олиб, ҳарбий қисм командири томонидан ушбу ҳарбий
xизматчининг бeвосита командирлари тақдим этган тақдимнома ва муддатли
ҳарбий xизматчиларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарорга асосан
Ўзбeкистон Рeспубликаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун
имтиёзли тавсиянома бeришга қарор қабул қилинди. Тавсиянома олган
фуқаро С.Самадов Тошкeнт молия институтига топширишга қарор қилди.
Лeкин, 2014 йил май ойида эътиборсизлиги туфайли ушбу тавсияномани
йўқотиб қўйди. Фуқаро С.Самадов тавсияномани тиклаш бўйича Самарқанд
вилояти Булунғур тумани мудофаа бўлимига мурожаат қилди. Самарқанд
вилояти Булунғур тумани Мудофаа бўлими xодими Н.Файзиeв тавсияномани
тиклаш бўйича Ўзбeкистон Рeспубликаси Мудофаа вазирлигига мурожаат
қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бундан норози бўлган С.Самадов
судга шикоят билан мурожаат қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Ушбу муаммоли вазиятни ижтимоий соҳани маъмурий-сиёсий
соҳани тартибга солувчи давлат бошқарув органлари билан боғлаб
таҳлил қилинг.

Қуйидаги жадвални тўлдиринг.

Маъмурий-сиёсий соҳани бошқарувчи давлат органлари

Умумий ваколатли давлат Махсус ваколатли давлат


органлари органлари
НАЗАРИЙ САВОЛЛАР

1. Мудофаа соҳасини бошқарувчи давлат органлари тизими ва


уларнинг ваколатларини тегишли қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда
ёритиб беринг.
2. Давлат чегараларини ҳимоя қилишни ташкил этиш тартиби ва
ҳуқуқий асосларини тегишли қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ёритиб
беринг.
3. Йўл ҳаракати хавфсизлиги устидан давлат назоратини амалга
оширувчи давлат органлари тизими ва ваколатларини тегишли қонун
ҳужжатларига асосланиб очиб беринг.
4. Ички ишлар соҳасини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларини
қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ёритиб беринг.
5. Ташқи ишлар соҳасини бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий
шаклларини тегишли қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда таҳлил этиб
беринг.
6. Дипломатик ваколатхоналарнинг ходимлари ҳуқуқий мақоми ва
жавобгарлигини тегишли қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда ёритиб
беринг.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг норматив-ҳуқуқий
хужжатларни экспертиза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш ва қонун
хужжатларини кодификациялаш соҳасидаги ваколатлари ва тартиби ёритиб
беринг.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг жисмоний ва
юридик шахсларни мурожаатлари соҳасидаги ваколатларини тушунтириб
беринг.

You might also like