You are on page 1of 7

Давлатнинг тузилиш шакли – бу давлатнинг сиёсий ва

маъмурий-ҳудудий тузилиши бўлиб, марказий ва маҳаллий


органлар
ўртасидаги ўзаро алоқаларни тавсифлайдиган давлат шаклининг
таркибий қисмидир.
Давлатнинг тузилиш шаклига кўра: оддий (унитар) ва мураккаб
(федератив ва конфедератив) кўринишлари мавжуд.
Унитар тузилишдаги давлат ягона бўлиб, у таркибий қисмлари
суверенитет белгиларига эга бўлмаган маъмурий-ҳудудий
бирликлардан иборат бўлади.
Унитар давлатга хос белгилар:
– қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимияти органлари ягона
тизимининг мавжудлиги;
– ягона конституция, қонунчилик, солиқ, молия тизимларининг
мавжудлиги;
– ягона фуқароликнинг жорий этилганлиги;
– барча ташқи муносабатлар марказий органлар томонидан
амалга
оширилиши.
Федератив тузилишга эга бўлган давлат – бу мустақил
бўлган
бир неча давлат тузилмаларининг ихтиёрий асосда бирлашган
ягона
иттифоқи. Федератив давлатнинг миллий, ҳудудий (АҚШ,
Мексика,
Ҳиндистон) ва миллий-ҳудудий (Россия Федерацияси)
шакллари
мавжуд.
Федератив давлатнинг умумий белгилари:
 федерация ҳудуди унинг алоҳида субъектлари (штатлар,
кантонлар, республикалар, ўлкалар ва бошқалар) ҳудудларидан
ташкил
топган бўлади;
 давлат ҳокимияти органлари – олий қонун чиқаруви, ижро
этувчи ва суд ҳокимияти федерация ва субъектлар миқёсида
икки
поғонали бўлади;
 федерация ва унинг субъектлари ваколатлари
конституциясида,
иттифоқ шартномаси ёки ўзаро ваколатларни чегаралаш
тўғрисидаги
икки томонлама шартномаларда белгилаб қўйилган бўлади;
 федерация субъектлари ўзларининг конституциялари ва
қонунчилик тизимига, олий қонунчилик, ижро, суд
ҳокимиятлари
тизимига эга бўлади;
 федератив давлатда иттифоқ фуқаролиги билан бир қаторда
субъектларнинг ҳам фуқаролиги бўлиши мумкин;64
 федератив давлат парламенти асосан икки палатали бўлиб,
юқори палата асосан федерация субъектларининг
манфаатларини
ифодалайди, ҳимоя қилади;
 ташқи сиёсат, қуролли кучларга ягона қўмондонлик, мудофаа,
молия, солиқ тизимларига раҳбарликни асосан федерал давлат
органлари амалга оширади.
Конфедерация – бу сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва бошқа
соҳаларда муайян мақсадларга эришиш учун ташкил
қилинадиган
давлатларнинг муваққат иттифоқи.
Конфедерациянинг белгилари:
 конфедерация суверенитетга эга бўлмайди, чунки ушбу
тузилма
тўла ички ва ташқи суверенитетга эга бўлган мустақил
давлатларнинг
иттифоқидир;
 конфедерацияда марказий давлат аппарати ва ягона
қонунчилик
тизими мавжуд бўлмайди;
 конфедерация доирасида у ёки бу муаммоларни ҳал қилиш
борасидаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида иттифоқ
органлари
ташкил этилиши мумкин;
 конфедерацияга бирлашган давлатларнинг ўз фуқаролиги
сақланиб қолинади, лекин бу давлатларнинг фуқаролари
конфедерация
ҳудудида эркин ҳаракатланиш (виза ва бошқа
расмиятчиликларсиз)
ҳуқуқига эга бўладилар;
 конфедерацияда ягона солиқ тизими, бюджет ва армия мавжуд
бўлмайди, лекин конфедерация субъектлари муайян муддатга
ягона пул
тизими, божхона қоидалари, давлатлараро кредит сиёсати,
конфедерация мақсадлари учун бюджет тизимини ташкил
қилишлари
мумкин;
 конфедератив давлатлар узоқ муддатга сақланиб қолмайди,
бунда улар кейинчалик федерацияга айланиши ёки умуман
тарқалиб
кетиши мумкин.
5.5. СИЁСИЙ РЕЖИМ
Сиёсий (давлат) режим(и) – бу сиёсий (давлат) ҳокимиятни
амалга оширишда қўлланиладиган усул, услуб ва воситалар
йиғиндисидир. Сиёсий режим давлат ҳокимиятининг аҳоли
билан ўзаро
муносабатлари қандай усуллар ёрдамида амалга оширилади,
ижтимоий
қатламларнинг сиёсий соҳадаги ҳақиқий нисбати қандай намоён
бўлади, турли жамоат ташкилотларининг сиёсий мақоми
қандай, давлат 65
органлари ўз ҳудудларида яшовчи аҳолини бошқариш бўйича
амалда
қандай роль ўйнайди деган саволларга жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси давлат тузилиши шакли бўйича
унитар
республикадир. Шу билан бирга, Ўзбекистон давлат тузилишда
федерализмнинг айрим хусусиятлари ҳам мавжуд. Чунки унинг
таркибига маъмурий-ҳудудий бирликлар, шунингдек суверен
давлат
ҳуқуқига эга бўлган миллий-ҳудудий тузилма бўлган
Қорақалпоғистон
Республикаси киради. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг
17-боби Қорақалпоғистон Республикасининг конституциявий-
ҳуқуқий
мақомини белгилаб берган.
Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий жиҳатдан
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар,
шаҳарлар,
шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллардан ташкил топган.
Ўзбекистон Республикаси давлат тузилишининг қуйидаги
хусусиятлари мавжуд:
 Ўзбекистон Республикаси ҳудудий тузилиши яхлит бирликни
ташкил қилади;
 Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади;
 давлат ҳокимияти органлари тизими Ўзбекистон ҳудудида
ягонадир;67
 Ўзбекистонда ташқи сиёсатни Ўзбекистон халқининг
манфаатини кўзлаб ва унинг номидан фақат у сайлаб қўйган
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси
ва Ўзбекистон
Республикасининг Президенти амалга оширади;
 Ўзбекистонда молия, солиқ, божхона тузилиши ва қуролли
кучлари, миллий хавфсизлик ва ички ишлар органлари
марказлаштирилган ҳолда ташкил этилган;
 Ўзбекистон ҳудудида ягона фуқаролик жорий қилинган.
Ўзбекистон
Республикасининг бошқарув шакли.
Ўзбекистоннинг республика шаклидаги давлат эканлиги
Ўзбекистон
Республикасининг Конституциясида ўзининг теран ифодасини
топган.
Жумладан, Асосий Қонуннинг 1-моддасида Ўзбекистон –
суверен
демократик республика эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Шунингдек,
11-моддада
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг
тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд
ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши,
76-моддада
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат
вакиллик
органи бўлиб, у қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга ошириши
ҳамда
икки палатадан, яъни Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва
Сенат
(юқори палата)дан иборатлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

Жамиятда амал қиладиган барча нормаларни икки катта гуруҳ,


яъни ижтимоий ва техник нормаларга бўлиш мумкин. Мазкур
бўлиниш
нормаларнинг тартибга солиш предметига кўра таснифланади.
Агар
норма кишилар хулқ-атвори ва улар ўртасидаги муносабатларни
тартибга соладиган бўлса уни ижтимоий норма сифатида
тавсифлаш
мумкин. Агар норма шахснинг табиат ва техника воситаларидан
фойдаланиши билан боғлиқ муносабатларга доир бўлса, унга
техник
нормалар сифатида қараш лозим. Шу жиҳатдан олганда, техник
нормалар “инсон ва машина”, “инсон ва меҳнат қуроли”, “инсон
ва
ишлаб чиқариш” типидаги, яъни инсон билан уни ўраб турувчи
жонсиз
предметларга оид муносабатларни тартибга солади дейиш
мумкин.80
Ижтимоий нормалар тизими – бу жамиятда кишилар хулқ-
атворини, муайян гуруҳ ва жамоалар ўртасидаги
муносабатларни
тартибга солувчи қоидалар мажмуидир.
Ижтимоий норма – бу кишилар ҳамда уларнинг жамоалари
ўртасидаги муайян муносабатни тартибга солувчи хулқ-атвор
қоидасидир.
Ижтимоий нормаларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
1) ахлоқ нормалари;
2) сиёсий нормалар;
3) диний нормалар;
4) корпоратив нормалар;
5) урф-одат нормалари;
6) анъана нормалари;
7) ҳуқуқ нормалари ва бошқалар.
Ахлоқ нормалари – адолат ва адолатсизлик, яхшилик ва
ёмонлик,
эзгулик ва ёвузлик, мақтов ва иснод, жамият томонидан
рағбатлантириладиган ёки қораланадиган хатти-ҳаракатлар, ор-
номус,
виждон, бурч, қадр-қиммат кабилар кўринишида ижтимоий ҳаёт
шароитларининг бевосита таъсири сифатида кишилар онгида
шаклланадиган қарашлар, тасаввурлар ва қоидалардир.
Сиёсий нормалар – жамиятни бошқариш жараёнида сиёсий
ҳокимият субъектларининг ўзаро ва шахслар билан бўладиган
муносабатларини тартибга солувчи қоидалар.
Айни пайтда жамиятда юз берадиган сиёсий тортишувларни ҳал
этишда сиёсий нормалар билан бирга ҳуқуқ нормаларининг ҳам
ўрни ва
роли муҳимдир. Шу билан бирга, бугунги кунда дунёда
глобаллашув
жараёнлари таъсири остида инсонларнинг фикрлари, қарашлари
ўзгариб бормоқда. Ҳуқуқ ҳам сиёсий мазмун касб этиб
қолмоқда. Бироқ
сиёсий ва ҳуқуқий нормалар ўртасида мувозанат бўлиши
зарур”1.
Диний нормалар – шахсларнинг ибодатга, муайян дин ҳукмрон
мафкура бўлган мамлакатларда эса ўзаро муомаласига оид
муносабатларни ҳам тартибга солишга қаратилган қоидалар.
Корпоратив нормалар – шахсларнинг муайян уюшмалари,
гуруҳлари доирасида юзага келадиган муносабатларни тартибга
солишга қаратилган хулқ-атвор қоидалари. Хусусан, жамоат
ташкилотлари ички вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш ва ўз
фаолиятларини самарали ташкил этиш мақсадида корпоратив
нормаларни ишлаб чиқади. Корпоратив нормалар муайян бир
жамоат
ташкилотининг раҳбар органларини шакллантириш ва уларнинг
фаолият кўрсатиш тартиби, ваколатлари, ташкилот
аъзоларининг
ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва бошқалар тўғрисидаги нормалар
бўлиб,
улар фақат ўша ташкилот аъзоларига нисбатан жорий этилади
ва фақат
улар учун мажбурий аҳамият касб этади.
Урф-одат нормалари – кишилар ўртасида кўп марта
такрорланганлиги сабабли одатга айланган ва шу тариқа
авлоддан-
авлодга ўтиб келаётган хулқ-атвор қоидалари. Урф-одатлар
муайян
ижтимоий муҳитда таркиб топиб, авлоддан-авлодга ўтиб
юрадиган
хулқ-атвор қоидалари сифатида кишиларнинг табиий-ҳаётий
эҳтиёжи
кўринишида майдонга чиқади ва қайта-қайта такрорланиш
натижасида
улар учун одатий ҳол бўлиб қолади.
Анъанавий нормалар – жамиятда қарор топган илғор, ижобий
анъаналарни асраш муносабати билан юзага келадиган
умумлашган ва
барқарор хулқ-атвор қоидалари. Анъаналар кишилар авлодлари
ўртасидаги ворисийликнинг хилма-хил боғланиш йўналишлари
сифатида, катталар тажрибаси ёшлар томонидан
ўзлаштириладиган
узатиш механизми сифатида майдонга чиқади.

You might also like