You are on page 1of 43

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР ФАКУЛЬТЕТИ

Француз тили йўналиши 4 босқич талабаси


Музаффар Усаровнинг

« Таълим жараёнида инновацион


технологияларнинг роли »
мавзусидаги

РЕФЕРАТИ

Илмий раҳбар __________ ўқитувчи А.Бадалов

Қарши – 2015
МУНДАРИЖА

КИРИШ ................................................................................................................... 3
I БОБ. ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ БУГУНГИ КУНДА
ДОЛЗАРБ АҲАМИЯТИ
1.1 Таълим соҳасида инновация тушунчаси, унинг турлари. ...................... 8
1.2. Таълим тизимида инновацион технологиялар ...................................... 22

II БОБ. ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЁРДАМИДА ДАРС


ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
2.1. Инновацион технологиялар ёрдамида француз тили фанидан
тайёрланган айрим дарс ишланмалари намуналари .................................. 33
2.2. Инновацион технологиялар ёрдамида дарс ишланмаларини
тайёрлашга доир тавсиялар .............................................................................. 38

ХУЛОСА ............................................................................................................... 40
ГЛОССАРИЙ ....................................................................................................... 41
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати .............................................................. 43

2
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрь
ПҚ-1875 сонли “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида таъкидланганидек, “… Ўзбекистон
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш
миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларни ўқитишнинг
комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий
фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, республиканинг жаҳон
ҳамжамиятини янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилди.
...Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан
фойдаланган ҳолда, ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли
билан ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин
сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан
такомиллаштириш, ҳамда бунинг негизида уларнинг жаҳон цивилизацияси
ютуқлари, ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари,
халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит
ва имкониятлар яратиш мақсадида...” белгиланган вазифалар ижросини
таъминлаш мақсадида чет тилларни ўқитишнинг замонавий технологиялари,
усулларини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш масалалари бугунги
куннинг долзарб масаласи1.
Шу боисдан, таълим тизимида инновацион технологияларни
қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кун сайин кучайиб бормоқда. Бундай
бўлишнинг сабабларидан бири шу вақтгача таълим мақсадлари талаба
ёшларни фақат тайёр билимларни ўзлаштириб олишга қаратилган бўлса,
замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб
топишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига
ўргатади.

1
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг: 2012 йил 10 декабрь ПҚ-1875 сонли “Чет
тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;

3
Инновацион технологиялар педагогик жараёнда ўқитувчи ва талаба
фаолиятига янгилик, ўзгартиришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда
интерфаол методлардан фойдаланишни тақозо этади.
Интерфаол усуллар таълим жараёнида қатнашаётган ҳар бир
ўқувчининг фаоллигига, эркин ва мустақил фикр юритишга асосланади. Бу
усуллардан фойдаланганда билим олиш ўқувчи учун қизиқарли машғулотга
айланади. Интерфаол усуллар қўлланилганда ўқувчилар ўқитувчилар ёрдами
ва ҳамкорлигида мустақил ишлаш кўникма ва малакаларига эга бўладилар.
Ўқувчилар янги билимларни илмий изланиш, тадқиқотчилик, тажриба-
синовлар ўтказиш асосида ўзлаштирадилар. Илм орқали билим олиш
тамойилига амал қилинади. Таълим жараёни қатнашчилари кичик гуруҳларга
бўлинган ҳолда ишлашади. Ўқув топшириқлари алоҳида бир ўқувчига эмас,
балки кичик гуруҳнинг барча аъзоларига берилади. Микрогуруҳларнинг ҳар
бир аъзоси топшириқни бажаришда ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади.
Бу ҳолат ўқувчиларда жамоа туйғусини шакллантиради ва уларнинг
ташаббускорлигини орттиради. Таълим жараёнини ташкил этишнинг асосий
шакли дарсдир. Ҳозирги пайтда дарснинг хилма-хил ноанъанавий шакллари
жорий этилмоқда. Бундай дарслар ўқувчининг ижодий қобилиятини
ўстириш, ақлий салоҳиятини кучайтириш, илмий дунёқарашини
кенгайтириш ва ҳар бир янгиликни тез ва тўла қабул қила олиш кўникма ва
малакаларини таркиб топтиради.
Дарс жараёнида инновацион технологияларни қўллаш ўқувчиларда
илмий изланишга қизиқишни уйғотади, ижодкорлик ва бунёдкорлик
қобилиятини ривожлантиради. Натижада эгалланган билим, кўникма ва
малакалар амалий фаолиятда татбиқ этилади, ўзлаштириш сифати ошади.
Бунинг учун ўқитувчи маҳоратли бўлиши ва мавзуларнинг мазмунига қараб
дарсни тўғри режалаштириши, машғулот давомида барча ўқувчиларни фаол
ва онгли ишлашларига эришмоғи лозим.
Бугунги кунда мамлакатимиздаги замонавий таълим тизими сўнгги
йилларда шу соҳада олиб борилган улкан ўзгаришларнинг самарасидир. Шу
4
нуқтаи назардан қараганда, таълим олиш бугунги кундаги жамият ижтимоий
ҳаётининг бир қисми бўлибгина қолмай, балки унинг ривожланишидаги
муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Чунки келажак авлодни тарбиялашда
таълимнинг ўрни ҳал қилувчи ўринлардан бири эканлиги барчага маълум.
Қайд этилган ислоҳотлар натижасида таълим тизимига кўплаб илғор
инновацион технологиялар кириб келди. Энг аввало талабалар пассив
тингловчи ва кўчириб олувчи машиналардан дарс жараёнида фаол иштирок
этувчи шахсларга айлантирилди. Бунда уларнинг ўз ақлий лаёқатлари
даражасини намоён қилиш имконияти очиб берилди. Аввалги вақтларда
таълимнинг вазифаси кишиларда билимларни, кўникмаларни, информацион
ва ижтимоий хусусиятларни шакллантириш ҳамда шахсларнинг жамиятдаги
шароитларга мослашишидан иборат бўлган “ҳаётга тайёрлаш”дан иборат
бўлган. Ҳозирги пайтда эса таълим шахсларда жамият ва шахсий манфаатлар
орасидаги мувозанатни вужудга келтирувчи таъсир механизмларини ишлаб
чиқишга, шахсларнинг ўзларини такомиллаштириб бориши ва ҳаётда ўз
ўрнини топиб, жамиятда самарали меҳнат қилиш йўлларини ўргатишга
йўналтирилмоқда. Кўпчилик таълим муасасалари ўз фаолиятига янги
замонавий элементларни жорий қилишни бошлади, бироқ бундай ўзгаришлар
тезда ривожланишга бўлган талаб ва педагогларнинг бу талабни қондира
олмасликлари натижасида қийинчиликлар юзага келди. Таълим
муассасаларини ривожлантириш учун “янги”, “янгилик”, “инновация”,
“инновацион жараён” каби биринчи кўришда содда, лекин аслида мураккаб
бўлган тушунчаларни ўзлаштириш зарур.
Авваллари инновацион масалалар фақат иқтисодий томонлама кўриб
чиқилган. Бироқ вақт ўтиши билан инновацион лойиҳаларнинг сифатини
баҳолаш лозимлиги маълум бўлди. Инновацион технологиялар билан боғлиқ
бўлган педагогик муаммоларни ҳал қилиш таълим соҳасидаги мавжуд
муаммоларни таҳлил қилишга боғлиқ.

5
Шундай қилиб, инновацион фаолият таълим-тарбия жараёнида ўқувчи
ва ўқитувчини ҳамкорга айлантиради. Дарсни қизиқарли ва самарали
бўлишини таъминлайди.
Мавзунинг долзарблиги. Талабаларда чет тилига ўрганишда
мавзуларнинг мазмун ва моҳиятини имкон борича тўлиқроқ очиб бериш
муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, дарсларда ўзига хос педагогик маҳорат,
малака ва махсус жиҳозлардан фойдаланиш зарурияти пайдо бўлади. Бунда
педагогик маҳорат ва малака бевосита педагогнинг ақлий салоҳиятига боғлиқ
бўлса, махсус воситалар сифатида замонавий инновацион технологиялар ва
бошқа технологиялардан фойдаланишнинг ўрни катта ҳисобланади.
Ишнинг мақсади олий таълим муасасаларида чет тилларига (инглиз,
француз, немис тиллари) фанини ўқитишда мавзуларни инновацион
технологиялар асосида ўтишнинг самарали йўлларини аниқлашдан иборат.
Ишнинг вазифалари. Ишнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда унинг
вазифаларини белгилаб оламиз:
 янгилик, инновация тушунчалари юзасидан маавжуд адабиётларда
келтирилган изоҳларни таҳлил қилиш;
 таълим тизимида инновацион педагогик технологияларнинг
аҳамиятини аниқлаш;
 инновацион технологиялар ёрдамида чет тилларига айрим дарс
ишланмаларини тайёрлаш.
 инновацион технологиялар ёрдамида дарс ишланмаларини
тайёрлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқот объекти таълим жараёнидаги инновацион технологиялар
ҳисобланади.
Инновацияларнинг самарадорлигини аниқлашда ўқувчиларнинг фан
асосларини ўзлаштириш натижаларига қараб фикр юритиш зарур. Ҳозирги
пайтда ўқувчиларнинг билим эгаллашларида ахборот коммуникация
воситаларидан кенг кўламда фойдаланилмоқда.

6
Айниқса, компьютерда ишлаш, турли тармоқлардан керакли
маълумотларни излаб топиш ва ўзлаштириб олиш ўқувчиларнинг қизиқарли
машғулотларига айланиб бормоқда. Фақат бунда компьютер саводхонлиги
мукаммал бўлиши талаб этилади. Бу ҳам инновацион фаолият бўлиб
ўқувчиларда махсус билим, кўникма ва малакаларнинг таркиб топишини
тақозо этади.
Олий таълим муассасаларнинг барча йўналишларида йўналишларида
информатика ва ахборот технологиялари дарс сифатида ўқитилади. Бу
дарслар ўқувчиларнинг энг қизиқарли машғулотларига айланиб улгурди.
Компьютер тармоғидаги инновацияларни талим–тарбия олиш учун
йўналтириш олий таълим муассасалари педагоглар жамоасининг диққат
марказида туриши зарур.
Педагогик инновациялар маълум миқдордаги вазифаларни ҳал этиш
учун хизмат қилишга йўналтирилган бўлади. Агар ўқувчида мустаҳкам
билим билан бирга, уни амалий фаолитда қўллашнинг кўникма ва
малакалари таркиб топса, тажрибада синаб кўрилганда самарадорликка
эришса, мавжуд ҳолатлар ижобий томонга ўзгартирилса, янги ғоялар устида
иш олиб борилса, ҳар қандай муаммонинг ечимини атрофлича тасаввур
қилинса, глобал масштабда фикр юритилса инновация кафолатланган
натижани берган бўлади. Худди шундай педагогик инновациялар ҳар
томонлама камол топган, баркамол авлодни тарбиялаб бериш вазифасини ҳал
этади. Реферат 2 та боб, ҳар бир боб 2 та бўлимдан, жами 43 бет (6355
сўз)дан иборат

7
I– БОБ. ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ БУГУНГИ
КУНДАГИ ДОЛЗАРБ АҲАМИЯТИ

1.1. Таълим соҳасида инновация тушунчаси, унинг турлари

«Инновацион технология» тушунчаси таълим самарадорлигини


оширувчи омиллардан фойдаланиш, турли педагогик жараёнларни
лойиҳалаш ва амалда қўллаш орқали билим эгаллашни такомиллаштириш
усулларини қамраб олади.
«Олий таълим тизимида инновацион технологиялар» дейилганда
турли педагогик янгиликларни яратиш, қабул қилиш, баҳолаш, ўзлаштириш
ва амалда татбиқ этиш жараёнини бошқариш тушунилади. Олий таълим
муассасаларда яратилган шароит ва имкониятлар энг сўнгги инновация
намуналарини жорий этиш учун мослаштирилгани профессор – ўқитувчи ва
талаба ёшларнинг ижодий фаоллигини кучайтириш учун хизмат қилмоқда.
Ҳозирги давр таълим тараққиёти янги йўналиш – инновацион
фаолиятни майдонга олиб чиқди. “ Инновацион педагогика” термини ва унга
хос бўлган тадқиқотлар ХХ асрнинг 60-йилларида Ғарбий Европа ва АҚШда
пайдо бўлган. Дастлаб инновацион фаолият Ф.Н. Гоноболин, С.М. Годнин,
В.И. Загвязинский, В.А. Кан-Калик, Н.В. Кузмина, В.А. Слатенин, А.И.
Щербаков ишларида тадқиқ этилган. Бу тадқиқотларда инновацион фаолият
амалиёти ва илғор педагогик тажрибаларни кенг ёйиш нуқтаи назаридан
ёритилган2 .
Х. Барнет, Дж. Бассет, Д. Гамильтон, Н. Гросс, М. Майез, А. Хейвлок,
Д.Чен, Р.Эдем ишларида инновацион тараққиётларни бошқариш, таълимдаги
ўзгаришларни ташкил этиш, инновациянинг “ҳаёти ва фаолияти” учун зарур
бўлган шарт шароитлар масалалари таҳлил қилинган. Янгилик киритишнинг
психологик аспекти америкалик инноватик олимлардан бири Э. Роджерс
томонидан ишлаб чиқилган. У янгилик киритиш жараёни қатнашчиларининг
2
Ҳасанбоев Ж., Тўрақулов Х.А., Алқаров И., Усмонов Н.Ў. Исъянов Р.Г., Юзликаев Ф. « Педагогика назарияси
(Дидактика) Тошкент –2011 йил

8
тоифалари таснифини, унинг янгиликка бўлган муносабатини, уни идрок
қилишга шайлигини тадқиқ этган.
Аҳборот - юксак ривожланган технологиялар асри деб юритилаётган
ХХI асрга келиб, таълим жараёнига инновацияни кенг жорий қилиш
масаласига эътибор янада кучайтирилди.
Ўзбекистонда мустақилликдан сўнг инновация бошқа соҳаларга
қараганда биринчилардан бўлиб таълим тизимига кириб келди ва
инновацияни таълим жараёнида қандай ўз аксини топганлигини
қуйидагиларда кўришимиз мумкин.
1. Таълим тизимига инновациянинг кириб келишини “Таълим
тўғрисидаги Қонун” ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг қабул
қилиниши мисолида кўришимиз мумкин. Бу таълим тизимини тубдан ислох
қилишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилди.
2. Педагогик фанлар тизимига инновациянинг кириб келишини
педагогика фанлари таркибига қуйидаги:
а) Гендр педагогикаси;
б) Эвристик педагогика;
в) Мажбурий педагогика;
г) Андрогогик педагогика каби фанларнинг кириб келиши билан
белгиланди.
3. Ўқитиш тизимига инновациянинг кириб келишини таълим
мазмунида, ўқитиш методларида, дарс шакли, ўқитиш турлари, ўқитиш
воситаларида кўришимиз мумкин.
– таълим мазмунига инновация анъанавий, ноанъанавий ва
масофавий ўқитиш турларининг кириб келиши билан изоҳланади.
– ўқитиш методларига инновация актив, пассив ва интерактив
методларининг кириб келиши мисолида кўрамиз. Актив методни қўллаш
талабаларни дарс жараёнидаги фаоллигини оширишга хизмат қилса, пассив
метод талабаларни бир томонлама тушунча берилиши билан изохланади.

9
Интерактив метод эса биргаликда фаол ҳаракат қилиши (ўқитувчи билан
талаба, талаба билан талаба) тушунилади.
– дарс шаклига инновацияни кириб келишини стандарт, ностандарт
ҳамда вертуал дарс шакллари мисолида кўришимиз мумкин.
– ўқитиш турларидаги инновацияни муаммоли таълим, эвристик
таълим, даражаланган таълим, интеграцияланган таълим, интерфаол таълим,
информал таълим, расмий таълим, норасмий таълим турлари билан
изохланади.
– ўқитиш воситаларига инновацияни кириб келишини дарс жараёнида
мультимедиа, электрон доскалар ва бошқа воситалар билан изохлаймиз.
–ўқитиш методларидаги инновацияни қуйидагиларда кўришимиз
мумкин;
1. Актив метод. Бу метод талабаларни дарс жараёнида фаоллашувига,
маълум бир ҳолат ва воқеликга нисбатан фикрлашга-мулохаза юритишга
ундайди.
2. Пассив метод. Бу метод дарс жараёнида талабаларда ўрганилаётган
мавзу бўйича бир томонлама тушунча ҳосил бўлишига олиб келади.
3. Интерактив метод. Бу методни мақсади дарс жараёнида ўқитувчи ва
талабаларни биргаликдаги фаол ҳатти-ҳаракатларига асосланади.
Дарс шаклида инновация қўйидаги шаклда кўришимиз мумкин:
а) Стандарт дарс –дарс ичидаги структура ўзгармайди.
б) Ностандарт дарс –дарс ичидаги структура ўзгаради.
в) Вертуал дарс - яни масофадан ўқитиш.
« Инновацион » иборасига бир қанча педагог олимлар ўзларининг
турли ҳил фикрларини айтиб ўтишган.
Жумладан, педагогика сохасида илмий тадқиқотлар олиб борган А.И.
Пригожин « инновация » деганда муайян ижтимоий бирликка - ташкилот,
аҳоли, жамият, гуруҳга янги нисбатан турғун унсурларни киритиб борувчи
мақсадга мувофиқ ўзгаришларни тушунади.

10
Тадқиқотчилар А.И. Пригожин, Б.В.Сазонов, В.С.Тольстой, А.Г.Круг-
ликов, А.С.Ахиезер, Н.П.Степанов ва бошқалар инновацион жараёнлар
таркибий қисмларини ўрганишнинг икки ёндашувини ажратадилар:
– янгиликнинг индивидуал микросатҳи
– алоҳида–алоҳида киритилган янгиликларни ўзаро таъсири
микросатҳи.
Биринчи ёндашувда ҳаётга жорий этилган қандайдир янги ғоя
ёритилади. Иккинчи ёндашувда алоҳида-алоҳида киритилган янгиликларнинг
ўзаро таъсири, уларнинг бирлиги, рақобати ва оқибат натижада бирининг
ўрнини иккинчиси эгаллаши тушунилади.
Олимлар инновацион жараён микротузилмасини таҳлил қилишда
ҳаётнинг даврийлиги концепциясини фарқлайдилар. Бу концепция янгилик
киритишга нисбатан ўлчанадиган жараён эканлигидан келиб чиқади.
Педагогикага оид адабиётларда инновация жараёнининг схемаси
берилади ва у қуйидаги босқичларни қамраб олади:
1. Янги ғоя туғилиши ёки янгилик концепциясини пайдо қилиш
босқичи, у кашфиёт босқичи деб ҳам юритилади.
2. Ихтиро қилиш, яъни янгилик яратиш босқичи.
3. Яратилган янгиликни амалда қўллай билиш босқичи.
4. Янгиликни ёйиш, уни кенг тадбиқ этиш босқичи.
5. Муайян соҳада янгиликнинг ҳукмронлик қилиш босқичи. Бу
босқичда янгилик ўзининг янгилигини йўқотади, унинг самара берадиган
муқобили пайдо бўлади.
6. Янги муқобиллик асосида алмаштириш орқали янгиликнинг
қўлланиш доирасининг қисқартириш босқичи.
В.А.Сластенин янгилик киритишни мақсадга мувофиқ йўналтирилган
янгилик яратиш, кенг ёйиш ва фойдаланиш жараёни мажмуи, унинг мақсади
инсонларнинг эҳтиёжи ва интилишларини янги воситалар билан қондириш
деб билади.

11
Янгилик киритишнинг тизимли концепцияси муаллифлари (А.И. При-
гожин, Б.В. Сазонов, В.С. Тольстой) инновацион жараёнларнинг икки муҳим
шаклини фарқлайдилар.
Биринчи шаклга янгилик киритишни оддий ишлаб чиқиш киритилади.
Бу илк бор маҳсулот ўзлаштирган ташкилотларга тааллуқлидир. Иккинчи
шаклга янгиликни кенг кўламда ишлаб чиқиш билан боғлиқ жараёнлар
киритилади.
Янгилик киритиш ҳам ички мантиқ, ҳам вақтга нисбатан қонуний
ривожланган ва унинг атроф-муҳитга ўзаро таъсирини ифодалайдиган
динамик тизимдир.
Педагогик инновацияда "янги" тушунчаси марказий ўрин тутади.
Шунингдек, педагогик фанда хусусий, шартли, маҳаллий ва субъектив
янгиликка қизиқиш уйғотади.
Хусусий янгилик В.А.Сластениннинг аниқлашича, жорий замонавий-
лаштиришда муайян тизим маҳсулоти унсурларидан бирини янгилашни
кўзда тутади.
Мураккаб ва прогрессив янгиланишга олиб келувчи маълум
унсурларнинг йиғиндиси шартли янгилик ҳисобланади.
Маҳаллий янгилик конкрет объектда янгиликнинг фойдаланиши
билан белгиланади.
Субъектив янгилик маълум объект учун объектнинг ўзи янги бўлиши
билан белгиланади.
Илмий йўналишларда янгилик ва инновация тушунчалари
фарқланади. Янгилик - бу воситадир: янги метод, методика, технология ва
бошқалар.
В.И. Загвязинский янги тушунчасига таъриф бериб, педагогикадаги
янги бу фақатгина ғоя эмас, балки ҳали фойдаланилмаган ёндашувлар,
методлар, технологиялардир, лекин бу педагогик жараённинг унсурлари
мажмуан ёки алоҳида олинган унсурлари бўлиб, ўзгариб турувчи шароитда

12
ва вазиятда таълим ва тарбия вазифаларини самарали ҳал этишнинг илғор
бошланмаларини ўзида акс эттиради.
Р.Н. Юсуфбекова педагогик янгиликка ўқитиш ва тарбия беришда
аввал маълум бўлмаган ва аввал қайд қилинмаган ҳолат, натижа, ривожланиб
борувчи назария ва амалиётга элтувчи педагогик воқеликнинг ўзгариб
туриши мумкин бўлган мазмуни сифатида қарайди.
Педагогик инновацияда Р.Н. Юсуфбекова инновацион жараён
тузилмасининг уч блокини фарқлайди:
Биринчи блок – педагогикадаги янгини ажратиш блоки. Бунга
педагогикадаги янги, педагогик янгиликнинг таснифи, янгини яратиш шарт-
шароити, янгиликнинг меъёрлари, янгининг уни ўзлаштириш ва
фойдаланишга тайёрлиги, анъана ва новаторлик, педагогикадаги янгини
яратиш босқичлари киради.
Иккинчи блок – янгини идрок қилиш, ўзлаштириш ва баҳолаш блоки:
педагогик ҳамжамиятлар, янгини баҳолаш ва уни ўзлаштириш
жараёнларининг ранг-баранглиги, педагогикадаги консерваторлик ва
новаторлик, инновация муҳити, педагогик жамиятларнинг янгини идрок
этиш ва баҳолашга тайёрлиги.
Учинчи блок – янгидан фойдаланиш ва уни жорий этиш блоки, яъни
янгини тадбиқ этиш, фойдаланиш ва кенг жорий этиш қонуниятлари ва
турларидир. М.М. Поташникнинг инновация жараёнлари талқинлари киши
эътиборини ўзига тортади. У, инновация жараёнининг қуйидаги тузилмасини
беради:
 фаолият тузилмаси – мотив – мақсад – вазифа – мазмун – шакл –
методлар – методика компонентлари йиғиндиси;
 субъектив тузилма – инновацион фаолият субъектларининг
халқаро, минтақавий, туман, шаҳар ва бошқа сатҳлари;
 сатҳий тузилма – инновацион фаолият субъектларининг халқаро,
минтақавий, туман, шаҳар ва бошқа сатҳлари;

13
 мазмун тузилмаси – ўқув-тарбиявий ишлар, бошқарув (ва б.)да
янгиликнинг пайдо бўлиши, ишлаб чиқилиши ва ўзлаштирилиши;
 босқичлиликка асосланган ҳаёт даврийлик тузилмаси –
янгиликнинг пайдо бўлиши – илдам ўсиш – етуклик – ўзлаштириш –
диффузия (сингиб кетиш, тарқалиш) – бойиш (тўйиниш) – қолоқлик –
инқироз – иррадиация (алданиш) – замонавийлаштириш;
 бошқарув тузилмаси – бошқарув ҳаракатларининг 4 та турининг
ўзаро алоқаси: режалаштириш – ташкил этиш – раҳбарлик қилиш – назорат
қилиш;
 ташкилий тузилма – диагностик, олдиндан кўра билиш, соф таш-
килий, амалий, умумлаштирувчи, тадбиқ этувчи.
Инновация жараёни таркибий тузилмалар ва қонуниятларни қамраб
олган тизимдан иборатдир. Қуйида унинг асосий қонуниятлари кўрсатилган:

Янгиликни
яратиш

Таълимий Янгиликни Янгиликни Бахолаш


фаолиятни лойиҳалаш тажрибада
таҳлил синаб кўриш
этиш ва
ўзгаришларга
эҳтиёжни

Педагогик инновация тадқиқотчилари инновация жараёнининг икки


типини фарқлайдилар:

14
Инновациянинг биринчи типи стихияли ўтади, яъни инновацион
жараёнда унга бўлган эҳтиёж ҳисобга олинмайди, уни амалга оширишнинг
барча шарт-шароитлари тизими, усуллари ва йўлларига онгли муносабат
бўлмайди.
Инновациянинг иккинчи типи онгли, мақсадга мувофиқ, илмий
асосланган фаолият маҳсулидир. (Слайд 1)
С.И.Ожеговнинг изоҳли луғатида “янги” тушунчасига қуйидаги таъриф
берилган: “янги — илк марта яратилган ёки ясалган, аввалгисининг ўрнига
яқинда пайдо бўлган ёки ҳосил бўлган, қайтадан кашф қилинган, яқин ўтмиш
ёки ҳозирги вақтга доир бўлган, етарлича маълум бўлмаган”. Шуни
таъкидлаш керакки, бу изоҳда янгининг маҳсулдорлиги ёки унумдорлиги
ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
“Инновация” тушунчаси лотин тилидан таржима қилинганда
“янгиланиш, янгилик ёки ўзгариш” деган маъноларни беради. Бу тушунча
илк бор XIX асрдаги тадқиқотларда қўлланилган ва бир маданиятнинг айрим
элементларини бошқа маданиятга тадбиқ қилишни англанган. XX аср
бошларида янги таълим соҳаси — инноватика, яъни жорий қилинган
янгиликлар ҳақидаги фан юзага келди. Унинг вазифасига саноат ишлаб
чиқариш жараёнига тадбиқ қилинган техник янгиликлар қонуниятларини
ўрганиш киритилган. Педагогик инновацион жараёнларни ўрганиш Ғарбда
ўтган асрнинг 50-йилларида, бизнинг юртимизда эса сўнгги 20 йилларда
бошланган
Педагогик жараёнга нисбатан қараганда инновация деганда таълим ва
тарбиянинг мақсадлари, таркиби, услублари ва шаклига янгиликларни жорий
қилиш, ўқитувчи ва ўқувчининг ўзаро фаолиятини шакллантириш
тушунилади.
Ўзбекистон таълим тизимида инновациялар ҳақида Республикамиз
мустақиллигини қўлга киритгандан кейин гапирила бошланди. 1997 йил 29
августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида
“Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” қабул
15
қилинди. Таълим муасасалари олдига таълим жараёнида илғор педагогик
инновацияларни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш масаласи қўйилди.
Аввало педагогик инновация тушунчасида тўхталиб ўтсак.
Педагогик инновация — педагогик фаолиятга янгиликни жорий қилиш,
самарадорлигини ошириш мақсадида таълим ва тарбиянинг тузилиши ва
технологиясидаги ўзгаришлар.
Шундай қилиб, инновацион жараён тузилишнинг шакллантирилиши ва
такомиллаштирилиши ҳамда янгиликнинг ташкил қилинишидан иборат.
Умуман олганда эса инновацион жараён деганда янгиликларни яратиш,
ўзлаштириш, қўллаш ва тарқатишга қаратилган фаолиятлар мажмуаси
тушунилади. Илмий адабиётларда “янгилик” ва “инновация” тушунчалари
орасида фарқ бор. Бу фарқларни 1-жадвалда келтириб ўтамиз.
1-жадвал
“Янгилик” ва “инновация” тушунчалари
Мезонлар Янгилик Инновация
Мақсад ва
вазифалар Хусусий Тизимли
масштаби
Методологик Мавжуд назариялар доираси-
Мавжуд назариялар доирасида
таъминоти дан чиқиб кетади
Илмий Англаш ва тушунтиришнинг Англашилмовчилик, тушун-
контексти мавжуд “меъёрлар”ига мос мовчилик вазиятларини кел-
келади тириб чиқариши мумкин,
чунки фанларнинг “меъёр-
ларига” мос келмайди
Фаолият Мақсадли изланиш ва янги
Тажриба (хусусий янгиликларни
характери натижага эришиш йўлидаги
синаб кўриш)
(сифати) максимал интилиш
Фаолият
Масштаби ва вақти бўйича
характери Тўлиқ, давомли
чекланган
(миқдори)
Амалиёт субъектларини хабардор Мазкур амалиётда янги
Фаолият
қилиш, локал янгиликни “қўлдан фаолият тизимини лойиҳа-
типи
қўлга” етказиш лаш
Амалга Бошқарув фаолияти кўриниши- Мазкур фаолият учун
ошириш даги (маъмурият билан кели- шароитлар ва кўламни муҳит
шилган ҳолда ёки унинг буйруғи ичидан яратиш ва шакллан-
16
билан) синов ўтказиш, жорий тириш
қилиш
Натижа, Мавжуд тизимдаги алоҳида Амалиёт субъектларининг
маҳсулот элементларни ўзгартириш позицияларини батамом
янгилаш, тизимдаги алоқа-
ларни ва тизимнинг ўзини
алмаштириш
Янгилиги Фаолиятда ташаббускорлик, ра- Янги фаолият турларини
ционализация, услубларни янги- очиш, янги технологиялар
лаш, янги услубларни кашф яратиш, фаолият натижасида
қилиш янги сифатга эга бўлиш
Оқибатлари Аввалги тизимнинг такомиллаш- Янги амалиёт ёки янги
тирилиши, унинг функционал парадигманинг пайдо бўлиш
алоқаларининг самарасини оши- эҳтимоллиги
риш
Шундай қилиб, янгилик — бу восита (янги усул, услуб, технология,
дастур ва ҳоказо), иновация эса мазкур воситанинг ўзлаштирилиш жараёни.
Инновация мавжуд тизимларнинг бошқа тизимларга ўзгаришига олиб
келадиган мақсадли ўзгаришлардир.
Таснифлаш белгиларига кўра инновациялар бир неча турларга
бўлинади.
1.

Фаолият турига кўра

Педагогик инновациялари Бошқарув инновациялари

Педагогик жараённи таъминлайди Бошқарув тизимини такомиллаштиради

2.

17
Киритиладиган ўзгаришлар
характерига кўра

Радикал Комбинатор Модификацияловчи


инновациялар инновациялар инновациялар

Маълум бўлган Тегишли шакл ва намуналар


Батамом янги ғоялар ва
элементларнинг янги такомиллаштирилади ва
ёндашувга асосланганга
бирикмалари тўлдирилади

3.
Киритиладиган
ўзгаришларнинг
масштабига кўра

Модулли Тизимли
Локал
инновациялар инновациялар
инновациялар

Компонентларнинг Ўзаро боғлиқ бўлган Бутун тизимнинг тўлиқ


ўзаро боғлиқ бўлмаган бир неча локал
қайта тузилиши
алоҳида ўзгаришлари инновациялари гуруҳи

4.

18
Муаммо
турига кўра

Бутун мактабнинг Таълим-тарбия


ўзгаришига, унда жараёнида янги Таълим Янги шакллар ва
тарбия тизими ёки услублар, тузилишининг янги бошқарув
бошқа фаолия технологиялар ва мазмуни ва янги тизимлариниишлаб
турини ҳосил шаклларни ишлаб тузилишини ишлаб чиқишга қаратилган
қилишга қаратилган чиқишга қаратилган чиқишга қаратилган
инновациялар
инновациялар инновациялар инновациялар

5.

Амалга оширилиш
ёки жорий қилиш
соҳасига кўра

Таълим
технологияларида, Таълим жараёни
таълим тизимининг иштирокчиларининг ўзаро
Таълим мазмунида тарбиявий функциялари алоқалари тушилишида,
педагогик воситалар
доирасида
тизимида ва ҳоказо

6. Келиб чиқиш манбаига кўра:


o ташқи (таълим тизимидан ташқарида);
o ички (таълим тизими ичида ишлаб чиқилади).
7. Қўллаш масштабига кўра:
 якка;

19
 аралаш.
8. Функционал имкониятларига кўра:

Янгиликлар — Янгиликлар — Ташкилий-бошқарув


шароитлар маҳсулотлар янгиликлари
Самарали таълим
жараёнини
Таълим тизимлари ва
(таълимнинг янгича
Педагогик воситалар, бошқарув жараёнларида
мазмуни, инновацион
технологик таълим уларнинг фаолиятини
таълим муҳитлари,
лойиҳалари ва ҳоказо таъминловчи мутлақо
ижтимоий-маданий
янгича қарорлар
шароитлар ва ҳоказо)
таъминлайди

9. Инновацион ўзгаришларнинг интенсивлиги ёки инновационлик


даражасига кўра

Нолинчи тартиб Тизимнинг дастлабки хусусиятларини (анъанавий таълим


инновациялари тизими ёки унинг элементларини) қайта тиклаш
Биринчи тартиб Тизимда сифат ўзгармаган ҳолда миқдорнинг ўзгариши
инновациялари билан характерланади
Тизимнинг элементларини қайта тузиб чиқиш ва ташкилий
Иккинчи тартиб ўзгаришлар (масалан, мавжуд педагогик воситаларнинг
инновациялари янги комбинациялари, кетма-кетлигининг ўзгариши,
қўллаш қоидаларининг ўзгариши ва ҳоказо)
Учинчи тартиб Таълим тизимининг эски модель доирасидан чиқмаган
инновациялари ҳолда янги шароитларга мослаштирилиши

20
Ечимнинг янги вариантини таклиф қилади (кўпинча
Тўртинчи
таълим тизимининг алоҳида қисмларидаги сифат
тартиб
ўзгаришлари бўлиб, унинг функционал имкониятларини
инновациялари
бироз кенгайтиради)
Таълим тизимларининг “янги авлоди”ни шакллантиради
Бешинчи тартиб
(тизимнинг барча ёки кўпчилик дастлабки
инновациялари
хусусиятларининг ўзгариши)
“янги кўринишдаги” таълим тизимлари вужудга келади.
Олтинчи тартиб
Уларда тимзимнинг функционал принциплари сақланган
инновациялари
ҳолда сифати ўзгаради.
Таълим тизимларининг тубдан ўзгариши. Бунда тизимнинг
Еттинчи тартиб
асосий функционал принципи ўзгаради ва таълим
инновациялари
(педагогик) тизимларининг “янги тури” вужудга келади.

10. Инновацияларни жорий қилишдан аввал англашга кўра:


тасодифий фойдали тизимли
Ўйлаб топилган ва Таълим муассасасининг Муаммодан келиб
ташқаридан вазифасига мос чиққан ва аниқ мақсад
келтирилган келадиган, бироқ ва вазифаларга эга
иновациялар. Улар етарлича тайёрланмаган, бўлган инновациялар.
таълим тизимининг номаълум мақсад ва Улар ўқитувчи ва
ривожланиш мезонларига эга бўлган таълим олувчиларнинг
тарихидан келиб ҳамда таълим тизими манфаатлари асосида
чиқмайди. Улар билан уйғунликда яратилади ва
одатда юқори бўлмаган иновациялар анъаналарнинг
раҳбариятнинг давомчиси ҳисобланади,
буйруғи билан жорий пухта тайёрланади,

21
қилинади ва аввалдан синаб кўрилади ва
мағлубиятга маҳкум керакли воситалар
қилинган бўлади. (кадрлар, моддий ва
илмий-методик) билан
таъминланади.

Юқоридагиларга асосланиб, иновацияларни лойиҳалашда асосий


қонуниятни кўриш мумкин: инновацияларнинг даражаси қанчалик юқори
бўлса, иновацион жараённи илмий асосланган ҳолда бошқариш учун ҳам
шунчалик катта талаблар қўйилади.

22
1.2. Таълим тизимида инновацион технологиялар

Олий мактабдаги инновацион жараёнлар В.А. Сластенин, М.М.


Левина, М.Я. Виленский ва бошқалар томонидан тадқиқ қилинган.
Олий мактаб инновацион жараёнлари негизида қуйидаги
ёндашувларни белгилаш мумкин:
 маданиятшунослик жиҳатидан (инсонни билишнинг устувор ривож-
ланиши) ёндашув;
 шахсий фаолият жиҳатидан (таълимдаги янги технологиялар)
ёндашув;
 кўп субъектли (диалогик) ёндашув, касбий тайёргарликни инсонпар-
варлаштириш;
 индивидуал - ижодий (ўқитувчи ва талабаларнинг ўзаро муно-
сабатлари) ёндашув.
Олий мактабда инновацион фаолиятнинг субъекти ҳисобланган
ўқитувчи шахсининг ижтимоий-маданий, интеллектуал ва ахлоқий
имкониятлари юксак аҳамиятга молик бўлади.
Замонавий таълимни амалга оширишда ўқув фанлари бўйича янги
ахборот технологияларининг тез ва қулай фойдаланиш имконини берувчи
турларидан ҳар бир ўқувчи ва ўқитувчи эркин фойдалана оладиган шароит
яратишдан иборат. Ҳозирда сифатли таълим бериш учун анъанавий иккита
томон — ўқувчи-ўқитувчига зарур ахборотларни етказиб турувчи хизматдан
иборат учинчи томон фаолиятини ташкил қилиш зарур.
Бу йўналиш ахборот технологияларини таълим-тарбия жараёнига
жорий қилиш йўналиши деб номланади. Шу ахборотларни ўқувчилар тушуна
оладиган мантиқий шаклларда ифодалаш ўқувчи билан ўқитувчининг вербал
мулоқотини ташкил қилади.
Буни қуйидаги схема шаклида ифодалаш мумкин:
У ҳақидаги Сўз,
Ахборот билим Мантиқ нутқ Дунёқараш Мафкура

23
Бу схемадан таълим жараёнида ҳар бир ахборотни ўқитувчи
ўзлаштирган даражада, унинг мантиқий тафаккурига, нутқий
қобилиятларига, дунёқараши ва мафкурасига мувофиқ равишда баён
қилиниши кўриниб турибди.
С.М. Годниннинг ишларида талабанинг шахсий хислатлари педагогик
жараённинг субъекти сифатида ёритилади. Унга қуйидагиларни киритади:
ўқитишнинг ҳозирги ва келгуси босқичлари учун қабул қилинган ўқув -
тарбия жараёнининг мақсади, вазифаси ва кўрсатмаларини англай билиш;
интеллектуал меҳнатнинг янги тадбирларини эгаллаш; мақсадга мувофиқ
касбий ўз-ўзини тарбиялаш ва мустақил таҳсил олиш, қийинчиликларни аъло
даражада енга билиш, ўсиш ва мустаҳкам ўрин эгаллашнинг кенгаяётган
интеллектуал ва касбий имкониятлари, истиқболлари билан қониқиш,
ўзининг социал роли, функциясини бажаришида фаол муносабатда бўлиш ва
ҳоказо.
Инновацион педагогик жараённинг муҳим унсурлари шахснинг ўз-
ўзини бошқариши ва ўзини- ўзи сафарбар қила олиши ҳисобланади. Унинг
энг муҳим йўналишларидан бири талабаларнинг билиш фаолиятини
ривожлантириш. Бундай йўналиш талабаларнинг ўқув ишларини
фаоллаштириш, уларнинг касбий ихтисослашишини аниқлаб олиш
фаоллигини ўз ичига олади.
Таянч йўналишлар – таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг
интеграциялашуви, уларнинг ўзаро алоқаларида янги тамойилларга ўтиш.
Шундай қилиб, инновацион фаолият омиллари назарияси таҳлили унинг энг
муҳим йўналиши гуманистик аксиология экан деган ҳулосага олиб келади.
Инновацион фаолиятга аксиологик ёндашув инсоннинг ўзини янгилик
яратиш жараёнига бахшида қилиши, унинг томонидан яратилган педагогик
қадриятлар жамини англатади. Аксиология инсонга олий қадрият ва
ижтимоий тараққиётнинг бирдан – бир мақсади сифатида қарайди.
Ўқитувчининг инновацион фаолияти тузилмаси. Ўқитувчининг
инновацион фаолиятига яратувчилик жараёни ва ижодий фаолият натижаси
24
сифатида қаралади. В.А.Сластенин ўқитувчининг инновацион фаолиятини
тузишда унга акмеологик жиҳатдан ёндашади.
Акмеология (akme) - юнонча олий нуқта, ўткир, гуллаган, етук, энг
яхши давр деган маъноларни билдиради.
Б.Г. Ананьев, Н.В.Кузьмина, А.А.Деркач ва бошқалар касбий
фаолиятнинг самарасини ошириш билан йўғрилган инсон ҳаётининг энг
ижодий даврлари, етуклик босқичлари тўғрисида фикр юритадилар. Улар
етук инсонларнинг профессионализми, шахс ривожланишининг гуллаган
давридаги психик қонуниятлари, профессионализмга етишдаги
баландликлардан ўта олиш масалалари билан шуғулланганлар 3.
В.А.Сластенин акмеологиянинг юксак профессионализмга,
мутахассиснинг узоқ ижодий умр кўришига олиб келадиган субъектив ва
объектив омилларини асослаб берди. Объектив омилларга олинган
таълимнинг сифатини, субъектив омиллари эса инсоннинг истеъдоди ва
қобилиятини, ишлаб чиқариш вазифаларини самарали ҳал қила олишидаги
масъулияти, мутахассисларга ёндашувини киритади.
Юксак профессионализмга эришишнинг омиллари сифатида қуйида-
гилар кўрсатилади:
 истеъдод нишоналари;
 уқувлилик;
 қобилият;
 истеъдод;
 оила тарбияси шароити;
 ўқув юрти;
 ўз хатти-ҳаракати.
Акмеология илмий нуқтаи назардан профессионализм ва ижод
муносабатида олиб қаралади. Бунда қуйидаги категориялар фарқланади:

3
Ҳасанбоев Ж., Тўрақулов Х.А., Алқаров И., Усмонов Н.Ў. Исъянов Р.Г., Юзликаев Ф. « Педагогика назарияси (Дидактика)
Тошкент –2011 йил

25
 ижодий индивидуаллик;
 ўзининг ўсиш ва такомиллашиш жараёни;
 ўз имкониятларини амалга ошириш сифатидаги креатив тажрибаси.
Ўқитувчининг ижодий индивидуаллиги қуйидагилардан иборат:
 интеллектуал - ижодий ташаббус;
 билимлар кенглиги ва чуқурлиги интеллектуал қобилия ти;
 зиддиятларга нисбатан хушёрлик, ижодга танқидий ёндашув,
вужудан яратувчиликка курашчанлик қобилияти;
 ахборотларга ташналик, муаммолардаги ғайриодатийликка ва янги-
ликка бўлган ҳис – туйғу, профессионализм, билишга бўлган чанқоқлик
(Н.В. Вишнекова).
В.А.Сластенин ижодий индивидуализмни рўёбга чиқаришнинг асосий
вазифаларини қуйидагича белгилайди:
 ижтимоий моҳият касб этган маданиятни бойитиш;
 педагогик жараён ва шахс билимларини янгилаб туриш;
самарали ва аҳамиятли меьёрларни белгилайдиган янги
технологияларни топиш;
 шахснинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва ўзини ўзи намоён қила
олиши асосида ўз ривожланишини таъминлаш;
Шу тариқа ўқитувчининг ижодий индивидуаллигини шакллантириш
шахс ривожланиши ва янгиланишининг динамик инновацион жараёни
сифатида тушунилади.
Ижодий индивидуалликни характерлайдиган самарали ўз-ўзини
англаш қуйидагиларни қамраб олади: ўзини бошқаларга қиёс қилиш асосида
ўз шахсининг бетакрор эканлигини англай олиши; ўзи тўғрисидаги креатив
кўринишлар ва тасаввурлари тўплами; индивидуал креатив ўзига хослик-
ларнинг бир бутунлиги ва уйғунлиги, ички бирлиги; шахснинг ўз
ривожланишидаги динамиклик ва доимийлик жараёни ва унинг ижодкор
сифатида шаклланиши; шахс ўзини намоён қила олиши ва ўзининг муайян
ишларни амалга оширишга ҳозир турганлиги; ижодкор сифатида ўзини
26
бахшида қила олиши ва шахсий ҳамда ижтимоий вазиятларда ўзининг
ўрнини англай олиши (В.А. Сластенин).
Инновацион фаолият тузилмаси таҳлилида акмеологик ёндашув
ўқитувчининг касбий маҳорати чўққиларига эришувида унинг шахси
ривожланиш қонуниятларини очиш имконини беради.
Ўқитувчи инновацион фаолиятининг энг муҳим тавсифи
креативликдир.
Креативлик термини англия –америка психологиясида 60-йилларда
пайдо бўлди. У индивиднинг янги тушунча яратиши ва янги кўникмалар
ҳосил қилиш қобилияти, хислатини билдиради.
Ж.Гилфорд креативликни тавсифлайдиган қатор индивидуал
қобилиятларни кўрсатади:
 фикрининг равонлиги;
 фикрни мақсадга мувофиқ йўллай олиши;
 ўзига хослик (оригиналлик);
 қизиқувчанлик;
 фаразлар яратиш қобилияти;
 хаёл қила олиш, фантастлик (фантазия).
Ўқитувчи фаолиятидаги креативликнинг бир неча босқичларини
белгилаш мумкин:
Биринчи босқичда тайёр методик тавсияномалар тузуккина
кўчирилади; иккинчи босқичда мавжуд тизимга айрим мосламалар
(модификациялар), методик усуллар киритилади; учинчи босқичда ғояни
амалга ошириш мазмуни, методлари, шакли тўла ишлаб чиқилади; тўртинчи
босқичда ўқитиш ва тарбиялашнинг ўз бетакрор концепцияси ва методикаси
яратилади.
Ўқитувчининг инновация фаолияти тузилмасидаги энг муҳим
компонент бу рефлексиядир.

27
Рефлексия ўқитувчининг ўз онги ва фаолиятини белгилаш ва таҳлил
қила олиш, ўз фикри ва ҳаракатларига ташқаридан назар солиш деб
қаралади.(В.А. Сластенин).
Педагогикага оид адабиётларда рефлектив жараёнларни изоҳлашнинг
икки анъанаси мавжудлиги айтилади:
 объектлар моҳиятини изоҳлашга ва уларни конструкциялашга олиб
келадиган онгнинг рефлектив таҳлили;
 шахслараро мулоқот маъносини тушуниш рефлексияси;
Бу билан боғлиқ равишда педагог олимлар қуйидаги рефлектив
жараёнларни фарқлайдилар:
 ўз-ўзини ва бошқаларни тушуниш;
 ўз-ўзига ва бошқаларга баҳо бериш;
 ўз-ўзини ва бошқаларни изоҳли таҳлил қилиш.
Рефлексия (лотинча reflxio - ортга қайтиш ) субъектнинг ўз (ички)
психик туйғу ва ҳолатларини билиш жараёни сифатида қаралади.
Фалсафа ва педагогикага оид адабиётларда рефлексия шахснинг ўз
онгидаги ўзгаришларни фикрлаш жараёни деб ёзилади.
Психологик луғатда шундай изоҳ берилади: "Рефлексия - фақат
субъектнинг ўз-ўзини билиши ва тушуниши эмас, балки бошқалар унинг
шахсий хислатлари, ҳис қилиш туйғуси ва билиш (когнитив) тасаввурларини
билиш ҳамда тушунишини аниқлаб олишини ҳам англатади.
Ўқитувчининг инновацион фаолиятини шакллантириш
шартлари.
Инновационлик педагогик жараённи ифодалаб, нафақат унинг
дидактик қурилмасига, балки ўқитувчининг ижтимоий моҳиятли натижалари
ва руҳий қиёфасига ҳам тааллуқлидир.
Инновационлик очиқликни, бошқалар фикрининг тан олинишини
билдиради.

28
Ўқитувчининг инновацион фаолияти турли хилдаги қарашларнинг
тўқнашуви ва ўзаро бойитилиши динамикасида амалга ошишини кўзда
тутади.
Ўқитувчининг инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир
қатор шарт-шароитларга боғлиқ. Унга ўқитувчининг тайинли мулоқоти акс
фикрларга нисбатан беғараз муносабат, турли ҳолатларда рационал
вазиятнинг тан олинишини уқтиришга тайёрлиги киради. Бунинг натижасида
ўқитувчи ўз билим ва илмий фаолиятини таъминлайдиган кенг қамровли
мавзу (мотив)га эга бўлади.
Ўқитувчи фаолиятида ўз-ўзини фаоллаштириш, ўз ижодкорлиги, ўз-
ўзини билиши ва яратувчилиги мавзу (мотив)лар муҳим аҳамият касб этади.
Бу эса ўқитувчи шахсининг креативлигини шакллантириш имкониятини
беради.
Янгилик киритишнинг муҳим шарти мулоқотнинг янги вазиятини
туғдиришдир. Мулоқотнинг янги вазияти - бу ўқитувчининг ўз мустақиллик
мавқеини, дунёга, педагогик фан, ўзига бўлган янги муносабатни ярата олиш
қобилиятидир. Ўқитувчи ўз нуқтаи назарларига ўралашиб қолмайди, у
педагогик тажрибаларнинг бой шакллари орқали очилиб, мукаммаллашиб
боради. Бундай вазиятларда ўқитувчининг фикрлаш усуллари, ақлий
маданияти ўзгариб боради, ҳиссий туйғулари ривожланади.
Кейинги шарти - бу ўқитувчининг маданият ва мулоқотга шайлиги.
Ўқитувчининг инновацион фаолияти воқеликни ўзгартиришга, унинг
муаммолари ва усулларини ечишни аниқлашга қаратилгандир.
Ўқитувчи ва талаба ўртасидаги мулоқот намунасининг ўзгариши
инновацион фаолият шартларидан биридир.
Янги муносабатлар анъаналарда бўлганидек, қистовлар, ҳукмга
бўйсуниш каби унсурлардан ҳоли бўлиши лозим. Улар тенгларнинг
ҳамкорлиги, ўзаро бошқарилиши, ўзаро ёрдам шаклида қурилган бўлиши
даркор. Улар муносабатларидаги энг муҳим хусусияти бу ўқитувчи ва
талабанинг ижоддаги ҳамкорлигидир.
29
Инновацион фаолият қуйидаги асосий функциялар билан изоҳланади:
 касбий фаолиятнинг онгли таҳлили;
 меъёрларга нисбатан танқидий ёндашув;
 касбий янгиликларга нисбатан шайлик;
 дунёга ижодий яратувчилик муносабатида бўлиш;
 ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, ўз турмуш тарзи ва интилиш-
ларини касбий фаолиятида мужассам қилиш.
Демак, ўқитувчи янги педагогик технологиялар, назариялар, концеп-
цияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланувчиси
ва тарғиботчиси сифатида намоён бўлади.
Ҳозирги жамият, маданият ва таълим тараққиёти шароитида ўқитувчи
инновация фаолиятига бўлган зарурият қуйидагилар билан ўлчанади:
 ижтимоий-иқтисодий янгиланиш таълим тизими, методология ва
ўқув жараёни технологиясининг тубдан янгилашни талаб қилади. Бундай
шароитда ўқитувчининг инновация фаолияти педагогик янгиликларни яра-
тиш, ўзлаштириш ва фойдаланишдан иборат бўлади;
 таълим мазмунини инсонпарварлаштириш доимо ўқитишнинг янги
ташкилий шаклларини, технологияларини қидиришни тақозо қилади;
 педагогик янгиликни ўзлаштириш ва уни татбиқ этишга нисбатан
ўқитувчининг муносабати характери ўзгариши.
Ўқитувчининг инновацион фаолияти таҳлили янгилик киритишнинг
самарадорлигини белгиловчи муайян меъёрлардан фойдаланишни талаб
қилади. Бундай меъёрларга - янгилик, мақбуллик (оптимальность), юқори
натижалилик, оммавий тажрибаларда инновацияни ижодий қўллаш
имкониятлари киради
Янгилик педагогик янгилик меъёри сифатида ўзида таклиф
қилинадиган янгини, янгилик даражаси моҳиятини акс эттиради. Педагог
олимлар янгиликнинг қўлланиш машҳурлиги даражаси ва соҳасига кўра
фарқланадиган мутлақ, чегараланган мутлақ, шартли, субъектив
даражаларини фарқлайдилар.
30
Мақбуллик меъёри ўқитувчи ва талабанинг натижага эришиш учун
сарфланган куч ва воситаларини билдиради.
Натижалилик ўқитувчи фаолиятидаги муайян муҳим ижобий
натижаларни билдиради.
Педагогик янгилик ўз моҳиятига кўра оммавий тажрибалар мулки
бўлиб қолиши лозим. Педагогика янгиликни дастлаб айрим ўқитувчиларнинг
фаолиятига олиб кирилади. Кейинги босқичда - синалгандан ва объектив
баҳо олгандан сўнг педагогик янгилик оммавий татбиқ этишга тавсия
этилади.
Ўқитувчининг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил
қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва
концепциясини шакллантириш, ушбу режани амалга ошириш ва таҳрир
қилиш, самарадорликка баҳо беришни қамраб олади.
Инновацион фаолиятнинг самарадорлиги педагог шахсияти билан
белгиланади.
В.А. Сластенин тадқиқотларида ўқитувчининг инновацион фаолиятга
бўлган қобилиятларининг асосий хислатлари белгилаб берилган. Унга
қуйидаги хислатлар тааллуқли:
 шахснинг ижодий-мотивацион йўналганлиги. Бу - қизиқувчанлик,
ижодий қизиқиш; ижодий ютуқларга интил иш; пешқадамликка интилиш; ўз
камолотига интилиш ва бошқалар;
 креативлик. Бу – ҳаёлот (фантастлик), фараз; қолиплардан ҳоли
бўлиш, таваккал қилиш, танқидий фикрлаш, баҳо бера олиш қобилияти,
ўзича мушоҳада юритиш, рефлексия;
 касбий фаолиятни баҳолаш. Бу - ижодий фаолият методологиясини
эгаллаш қобилияти; педагогик тадқиқот методларини эгаллаш қобилияти;
муаллифлик концепцияси фаолият технологиясини яратиш қобилияти,
зиддиятни ижодий бартараф қилиш қобилияти; ижодий фаолиятда ҳамкорлик
ва ўзаро ёрдам бериш қобилияти ва бошқалар;

31
 ўқитувчининг индивидуал қобилияти. Бу - ижодий фаолият суръати;
шахснинг ижодий фаолиятдаги иш қобилияти; қатъиятлик, ўзига ишонч;
масъулиятлилик, ҳалоллик, ҳақиқатгўйлик, ўзини тута билиш ва бошқалар.
Инновацион фаолият тадқиқотлари ўқитувчининг инновацион
фаолиятга ҳозирлиги меъёрларини белгилашга имкон берди (В.А.
Сластенин):
 инновацион фолиятга бўлган заруриятни англаш;
 ижодий фаолиятга жалб қилинишига шайлик;
 шахсий мақсадларни инновацион фаолият билан мослаштириш;
 ижодий муваффақиятсизликларни енгишга шайлик;
 инновацион фаолиятни ижро этиш учун технологик шайлик
даражаси;
 инновацион фаолиятнинг касбий мустақилликка таъсири;
 касбий рефлексияга бўлган қобилият.
Олий мактабдаги инновация жараёнлари характери киритилган
янгиликлар хусусиятлари, ўқитувчиларнинг касбий имкониятлари, янгилик
киритиш ташаббускорлари ва иштирокчиларининг инновацион фаолиятлари
хусусиятлари билан белгиланади.
Инновацион фаолиятда энг муҳим масалалардан бири - ўқитувчи
шахсидир. Ўқитувчи-новатор сермаҳсул ижодий шахс бўлиши,
креативликни, кенг қамровли қизиқиш ва машғулликни, ички дунёси бой,
педагогик янгиликларга ўч бўлиши лозим.
Ўқитувчини инновацион фаолиятга тайёрлаш икки йўналишда амалга
оширилиши лозим:
 янгиликни идрок қилишга инновацион шайликни шакллантириш;
 янгича ҳаракат қила олишга ўргатиш.
Инновацион фаолиятни ташкил этишда талабаларнинг ўқув-билиш
фаолияти ва уни бошқариш алоҳида аҳамиятга эга.

32
II БОБ. ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЁРДАМИДА ДАРС
ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
2.1. Инновацион технологиялар ёрдамида француз тили фанидан
тайёрланган айрим дарс ишланмалари намуналари
Мавзу: 1–чи гуруҳ феъларини аниқлик майли ҳозирги замон бўлишли,
бўлишсиз ва сўроқ шаклида тусланиши. (амалий)
Ўқув машғулотининг тузилиши:
1. Ўқув курси ва машғулот мавзусига кириш
2. Билимларни фаоллаштириш – ақлий ҳужум
3. “La conjugaison des verbes du I er groupe au Présent de l’indicatif à la
forme affirmative, négative et interrogative » мавзусидаги амалий машғулотнинг
темасига оид материалларни тарқатиш
4. Дарсни Power Point тартибида олиб бориш
5. Асосий атамаларни аниқлаш-пинборд
6. Якунлаш. Баҳолаш.
Ўқув машғулот мақсади: Ўқув фани тўғрисида умумий тасаввурларни бериш.
Педогогик вазифа:
– Мавзу ҳақида умумий маълумот бериш.
– Мавзуга оид лексика ва атамалар билан таништириш.
- Француз тилида машғулот мавзусига доир грамматик қоида ишлаш
хусусият–ларини ёритиб бериш.
- Машғулот мавзусига доир саволлар, тестлар ва машқлар билан
ишлаш
- Француз тилида I– гуруҳ феълларини тусланиш қоида–ларини
тушунтириш;
Кутилаётган натижалар:
– Талабаларни машғулот мавзуси билан таништиради.
– Асосий эътибор мавзуга оид лексика ва атамалар хақида батафсил
маълумот беришга қаратилади.
– Машғулот мавзусига доир матнни тушуниш ва шарҳлашга ўргатади.
33
– Машғулот мавзусига доир машқлар лексик ва грамматик
билимларни мустаҳкамлайди.
– Француз ва ўзбек тилида феъл тусланишини ўзига хос жиҳатларини
таққослаш ва шарҳлашга ўргатади.
Таълим усуллари: Амалий машғулот, ақлий ҳужум
Таълимни ташкиллаштириш шакли : Кичик гуруҳларда
Таълим воситалари: Дарсликлар, тарқатма материаллар, кўргазмали
қуроллар, компьютер, проектор
Таълим бериш шароити: Техник воситалар билан таъминланган,
ўқитиш усулларини қўллаш мумкин бўлган ўқув хона
Моноторинг: Оғзаки сўров, тезкор сўров

1-Илова
Фрaнцуз тилидa феъллaр уч гуруҳгa бўлинaди. I – гуруҳ феъллaрига
Infinitif формaсидa – er қўшимчaсигa тугaгaн бaрчa феъллaр кирaди. Истисно
тaрзидa –aller вa -envoyer феъллaри I-гуруҳ феъллaри ҳисоблaнмaйди.
Présent de l’Indicatif-ҳозирги зaмон бўлиб, ҳозир бaжaрилaдигaн иш
хaрaкaтни ифодaлaйди. Présent de l’Indicatif зaмони феълнинг ноaниқ
формaсигa қуйидaги қўшимчaлaрни қўшиш билaн ясaлaди.
I-гуруҳ феъллaрини Présent de l’Indicatifдa туслaш учун ноaниқ
қўшимчaси –er ни тушуриб қолдириб, унинг ўрнигa Présent de l’Indicatif
зaмонининг шaхс вa зaмон қўшимчaлaри қўшилaди4.
Singulier Pluriel
I – personne —e — ons
II – personne — es — ez
III – personne —e — ent
Singulier Pluriel
I. Je parl - e I. Nous parl - ons
II. Tu parl - es II. Vous parl - ez
III. Il parl - e III. Ils parl - ent
Elle parl -e Elle parl - ent

4
Попова К.Н. Казакова Г.М. Ковальчук Г.М. “Французский язик” Москва “Нестор академик” 2007 йил.

34
2-Илова

Мaвзуни жонлaнтириш учун сaволлaр.


1. Фрaнцуз тилидa феъл гуруҳлaри нечтагa бўлинaди?
2. I – гуруҳ феъллaригa қaндaй феъллaр кирaди?
3. Présent de l’Indicatif қaндaй зaмон?
4. I – гуруҳ феъллaрини Présent de l’Indicatifдa туслaш учун нимa
қилaмиз?
5. I – гуруҳ феъллaрини сaнaб ўтaмиз?
6. Оғзaки рaвишдa ҳaммa биттaдaн феълни туслaшгa ҳaрaкaт қилaмиз?

3-Илова
2. “Ақлий ҳужум” қоидалари:
 олға сурилган ғоялар баҳоланмайди ва танқид остига
олинмайди;
 иш сифатига эмас, сонига қаратилади, ғоялар қанча кўп бўлса
 шунча яхши;
 исталган ғояларни мумкин қадар кенгайтириш ва
ривожлантиришга ҳаракат қилинади;
 муаммо ечимидан узоқ ғоялар ҳам қўллаб-қувватланади;
 барча ғоялар ёки уларнинг асосий мағзи (фаразлари) қайд этиш
йўли билан ёзиб олинади;
 «ҳужум»ни ўтказиш вақти аниқланади ва унга риоя қилиниши
шарт;
 бериладиган саволларга қисқача (асосланмаган) жавоблар
бериш кўзда тутилиши керак.

4-Илова
Веннa диaгрaммaсидaн фойдaлaниб, феъллaри ”être”, ”avoir”, ”faire”
феъллaри ёрдaмидa мaзмунaн бир-биригa яқин сўз бирикмaсини топинг.

35
1
2
3
4
5

5 –иловa.

1) Клaстер усулидa ”Ma famille” мaвзусигa оид тушунчaлaр aйтинг?


“Клaстер” услуби

Le grand- Le pere
La mère...
pere
La grand-mère
Le frère

vieille
La famille
Aller-ir…
Un oncle

La tante La soеur
La soеur ainée
Le frère
aine…

Mavzuni jonlantirish uchun savollar


1. Qui est votre père?
2. Qui est votre mère?
3. Qui est votre frère aîné?
4. Qui est votre soeur cadette?
5. Qu habitez-vous?

36
7-иловa.

Пинборд техникaси

Пинборд техникаси
(инглизчадан: пин – маҳкамлаш, боард – доска) муаммони ҳал
қилишга оид фикрларни тизимлаштириш ва гуруҳлашни амалга
оширишга, коллектив тарзда ягона ёки аксинча қарама-қарши
позицияни шакллантиришга имкон беради

ўқитувчи таклиф этилган муаммо бўйича ўз нуқтаи назарларини


баён қилишни сўрайди. Тўғридан-тўғри ёки оммавий ақлий
хужумнинг бошланишини ташкил қилади (рағбатлантиради).

Фикрларни таклиф қиладилар, муҳокама қиладилар, баҳолайдилар


ва энг оптимал (самарали) фикрни танлайдилар. Уларни таянч
хулосавий фикр (2 та сўздан кўп бўлмаган) сифатида алоҳида
қоғозларга ёзадилар ва доскага маҳкамлайдилар.

Гуруҳ намоёндалари доскага чиқадилар ва маслаҳатлашган ҳолда:


(1) яққол хато бўлган ёки такрорланаётган фикрларни олиб
ташлайдилар;
(2) баҳсли бўлган фикрларни ойдинлаштирадилар;
(3) фикрларни тизимлаштириш мумкин бўлган белгиларини
аниқлайдилар;
(4) шу белгилар асосида доскадаги барча фикрларни (қоғоз
варақларидаги) гуруҳларга ажратадилар;
(5) уларнинг ўзаро муносабатларини чизиқлар ёки бошқа
белгилар ёрдамида кўрсатадилар: коллективнинг ягона ёки
қарама-қарши позициялари ишлаб чиқилади.

37
2.1. Инновацион технологиялар ёрдамида дарс ишланмаларини
тайёрлашга доир тавсиялар
Ҳозирги кунда ҳар қандай фанга оид дарс ишланмаларини тайёрлашда,
энг аввало, ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланилади. Бунда
турли дастурларини ўз ўрнида қўллаш ишнинг самарадорлигини оширади.
Республикамизда бундай дастурий таъминотнинг аксария қисмини Microsoft
компаниясининг Office пакетига кирувчи дастурлар эгаллайди. Жумладан
матнларни ёзиш ва таҳрирлашда Word матн муҳарриридан, жадвалларни
тайёрлаш ва ундаги маълумотларни таҳрирлашда, статистик қайта ишлашда
Excel электрон жадвалидан, турли анжуманлар ва бошқа йиғинлар учун
кўргазмали презентациялар тайёрлашда Power Point, маълумотлар
базаларини яратиш, тўлдириш ва бошқариш учун Access дастурларидан
фойдаланиш қулай.
Office дастурларининг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб,
ўзининг асосий вазифасидан ташқари бир-бирининг вазифаларини ҳам
чекланган имконият даражасида бажара олади. Масалан, Word матн
муҳарририда йирик ҳажмдаги матнларни ёзиш билан бир қаторда унда
жадвалларни тузиш ва тўлдириш, графикларни чизиш, презентацияларни
тайёрлаш мумкин. Бироқ унда тайёрланган жадвалдаги бирор катакда
маълумот ўзгартирилса, шу маълумотга боғлиқ ҳолда ҳисобланадиган бошқа
маълумотлар автоматик тарзда қайтадан ҳисобланмайди. Бу эса ўз навбатида
якуний натижа учун барча ҳисоб-китобларни қайта амалга оширишни ва
бунинг учун кўп вақт сарфланиши мумкинлигини талаб қилади. Худди
шундай Excelда ҳам матнларни ёзиш мумкин, бироқ бу матнларнинг ҳажми
анча чекланган.
Юқоридагилардан келиб чиқан ҳолда дарс ишланмаларини тайёрлашда
қуйидаги умумий тавсияларни келтириб ўтишимиз мумкин:
1. Энг аввало дарс ишланмасининг режаси тузиб олинади.
2. Режа асосида дарс ишланмасининг структураси тузиб олинади.
3. Мавзуга оид барча керакли маълумотлар тўпланади.
38
4. Барча тўпланган маълумотлар асосида дарс ишланмасининг
электрон вариантини тайёрлашга киришилади.
5. Тайёр дарс ишланмаси тўлиқ текшириб чиқилади ва унда
аниқланган камчиликлар бартараф этилади.
Ушбу тавсияларнинг 1-банди энг муҳим ҳисобланади. Чунки режанинг
қай даражада тўғри тузилганлиги кейинги барча ишларга ўз таъсирини
кўрсатади. 2-бандини бажаришда структурадаги ҳар бир қисмнинг нимадан
иборатлиги, яъни матнлар, жадваллар, чизмалар ва ҳоказоларнинг жойи
белгиланади. Бу ишни оддий қоғозда қалам билан 3-5 дақиқа ичида бажариш
мумкин.
3-бандини бажаришда мавжуд материалларни тўплаш билан бир
қаторда янги материалларни яратиш ҳам мумкин. Тайёр материаллар
китобларда, интернет ресурсларида ва турли даврий ва бошқа нашрлардан
олиниши мумкин. Янги материаллар эса ҳар бир кишининг ўз ижод маҳсули
ҳисобланади.
4-бандини бажаришда ахборот коммуникация технологияларидан
фойдаланиш учун барча керакли дастурлар ҳақида қисқача тушунчага эга
бўлиш ва уларда ишлаш кўникмаларига эга бўлиш зарур. Асосий матнларни
Word муҳарририда, жадвалларни ва графикларни Excelда тайёрлаб олинади.
Кейин мавзунинг асосий вазиятларини Power Point дастурида презентация
кўринишига келтирилади.
Якунда тайёрланган дарс ишланмаси бошдан охиригача қайтадан
текшириб чиқилади ва унда аниқланган камчиликлар бартараф этилади.

39
ХУЛОСА
Ушбу малакани ҳимоя қилиш ишини тайёрлаш давомида ўз олдимга
қўйган мақсадларга эриши давомида қуйидаги хулосаларга келдим:
Инновацион таълим бўлажак мутахассисни янгича шароитларда
ишлашга тайёрловчи жараён бўлиб, у олдинги олган билимлари асосида
таълимни такомиллаштиришга самарали янгича ёндашув қилишдан
иборатдир. Инновацион таълимнинг асосий мақсади таълим беришда юқори
самарадорликни ва ижобий сифат кўрсаткичларини эгаллашнинг
методикасини яратиш. Бунда илғор педагогик ва ахборот технологиялари ва
ҳоказолар асосий манбалар бўлиб ҳисобланади.
1. Янгилик — бу восита (янги усул, услуб, технология, дастур ва
ҳоказо), иновация эса мазкур воситанинг ўзлаштирилиш жараёни. Инновация
мавжуд тизимларнинг бошқа тизимларга ўзгаришига олиб келадиган
мақсадли ўзгаришлардир.
2. Педагогик технология жараёнидаги модуллар таълим мазмуни,
воситалари ва усулларининг хар бирига тегишли таркибий элементларни
ташкил қилади. Бунда таълим мазмуни модуллари — ўргатилаётган
ахборотнинг таркибини ташкил қилувчи бирликларни; таълим воситалари
модуллари — шу воситаларнинг бирликларини; таълим усуллари модуллари
— шу усулларни амалга ошириш фаолияти давомида бажариладиган
ҳаракатларни ташкил қилувчи бирликларни ифодалайди.
3. Дарс ишланмаларини тайёрлашда қуйидаги босқичлар циклик
равишда давом эттирилиши ва ишланма пухталигига эришилиши мумкин:
А. Энг аввало дарс ишланмасининг режаси тузиб олинади.
Б. Режа асосида дарс ишланмасининг структураси тузиб олинади.
В. Мавзуга оид барча керакли маълумотлар тўпланади.
Г. Тўпланган маълумотлар асосида дарс ишланмасининг электрон
вариантини тайёрлашга киришилади.
Д. Тайёр дарс ишланмаси тўлиқ текшириб чиқилади ва унда
аниқланган камчиликлар бартараф этилади.
40
ГЛОСАРРИЙ
АКТ — ахборот коммуникацион технологиялар
Ваколатли — тендерли, адолати ва зўравонликсиз муносабатлар
таълим асосидаги ўқув жараёни
Дидактик — ўқувчиларнинг билим олиш фаолияти ўйин фаолияти
ўйинли дарс билан уйғунлашган дарс
Инновация — мавжуд тизимларнинг бошқа тизимларга ўзгаришига
олиб келадиган мақсадли ўзгаришлар
Интерфаол — ўқув жараёнининг таркибий қисми бўлиб, бир
метод вақтнинг ўзида ҳам ўқитувчи, ҳам талабани
фаоллаштиришга йўналтирилган ўқитиш усуллари
мажмуи
Кўникма — Шахснинг муҳим сифати, яъни ўзлаштирган
билимлари асосида, янги вазиятларда муайян
фаолиятни самарали бажариши
Локал — компонентларнинг ўзаро боғлиқ бўлмаган алоҳида
инновация ўзгаришлари
Модулли — ўзаро боғлиқ бўлган бир неча локал инновациялари
инновация гуруҳи
Педагогик — муайян лoйиҳa асосида ташкил этиладиган, aниқ
технология мaқcaдгa йўнaлтиpилгaн ҳaмдa yшбy мaқcaднинг
нaтижaлaнишини кaфoлaтлoвчи пeдaгoгик фaoлият
жapaёнининг мaзмyни
Педагогик — педагогик фаолиятга янгиликни жорий қилиш,
инновация самарадорлигини ошириш мақсадида таълим ва
тарбиянинг тузилиши ва технологиясидаги
ўзгаришлар
Таълим — таълим воситаларнинг бирликлари
воситалари
модуллари
Таълим — ўргатилаётган ахборотнинг таркибини ташкил
мазмуни қилувчи бирликлар
модуллари
Таълим — тарбия натижаларига асосланиб, тарбиянинг мақсад
технологияси ва вазифаларини ойдинлаштириш, тарбия
жараёнининг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида
лойиҳалаш, тарбиянинг шакл, метод ва воситаларини
аниқ белгилаб олишга қаратилган тизимли жараён
Таълим — таълим усулларни амалга ошириш фаолияти
усуллари давомида бажариладиган ҳаракатларни ташкил
модуллари қилувчи бирликлар
Тизимли — бутун тизимнинг тўлиқ қайта тузилиши
инновация

41
Янгилик — Инновацияларни амалга оширишдаги восита (янги
усул, услуб, технология, дастур ва ҳоказо)
Ўқитиш — ўқув машғулотининг ҳар бир босқичини алоҳида-
технологияси алоҳида лойиҳалаш, кутиладиган натижаларни
олдиндан аниқлаштириш, ҳар босқичда
қўлланиладиган шакл, метод ва воситаларини
оқилона танлаб олиш, ўқитувчи ва талабанинг
вазифаларини ойдинлаштиришга қаратилган
алгоритмик кетма-кетлик

42
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг: 2012 йил
10 декабрь ПҚ-1875 сонли “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
2. Каримов И.А. « Юксак маънавият енгилмас куч » Тошкент.
“Маънавият” –2008 йил
3. Гак В. Г. “Теоретическая грамматика французского языка”.
Морфология.- 1986.
4. Реферовская Е. А., Васильева. А. К. “Теоретическая грамматика
современного французского языка”.- 1973, №1
5. Попова К.Н. Казакова Г.М. Ковальчук Г.М. “Французский язик”
Москва “Нестор академик” 2007 йил.
6. Шерба И.В. Матусевич М.Ж. “Русско – французский словар”
Москва “Советская энциклопедия” 1969 йил.
7. Руско – узбекский словар Том.Т. УCЭ 1989 йил.
8. Ганшина К.И. “Французского руский фразеологический словар”
Москва “Русский язик” 1983 йил.
9. Ҳасанбоев Ж., Тўрақулов Х.А., Алқаров И., Усмонов Н.Ў. Исъянов
Р.Г., Юзликаев Ф. « Педагогика назарияси (Дидактика) Тошкент –2011 йил
10. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни.
//Баркамол авлод –Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Тошкент – Шарқ –
1997 йил.
11. Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури.
//Баркамол авлод –Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Тошкент – Шарқ –
1997 йил.
12. Ашурова Д., Юлдошев З. Таълим тизимида инновацион ва ахборот
технологияларини қўллаш – замон талаби // Халқ таълими. – Тошкент: 2006. -
№ 1. – Б. 16-17].

43

You might also like