You are on page 1of 23

project.gov.uz 07.12.

2023

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ


САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ
ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлашда


фойдаланиладиган мебелларга қўйиладиган санитария-гигиена талабларини
(0057-23-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги


тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ–6035-сон
“Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва
саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонига
мувофиқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:

1. Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотларини жиҳозлашда фойдаланиладиган


мебелларга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0057-23-сон СанҚваН) иловага мувофиқ
тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2004 йил 14 июлда
тасдиқланган Ўқув мебелларга қўйиладиган гигиеник талаблар (0159-04-сон СанҚваН) ўз кучини
йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

1
project.gov.uz 07.12.2023

Раис

Yusupaliyev B. K.
Тошкент ш.
2023 йил 07 ноябрь,
24 сон

Келишилди:
Вазир

Х.Умарова

Тошкент ш.
2023 йил 28 октябрь,

Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Раиси биринчи
ўринбосари

Djasimov I. K.

Тошкент ш.
2023 йил 06 октябрь,

Vakil

Kasimov D. S.

Тошкент ш.
2023 йил 10 октябрь,

2
project.gov.uz 07.12.2023

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш


вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
2023 йил 7 ноябрдаги 24-сон қарорига
ИЛОВА

Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотларини


жиҳозлашда фойдаланиладиган мебелларга қўйиладиган
санитария-гигиена талаблари (0057-23-сон СанҚваН)

Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда


санитария қоидалари деб юритилади) мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотларида
(бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) фойдаланиладиган мебелларни ишлаб
чиқариш, жойлаштириш ва жиҳозлашга қўйилган санитария-гигиена талабларини белгилайди.

Мазкур санитария қоидалари тиббий мақсадларда фойдаланиладиган мебелларга ҳамда спорт


жиҳозларига нисбатан татбиқ этилмайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

деканьютон (даН) – халқаро бирликлар тизимидан (СИ) олинган куч бирлиги бўлиб, ньютон
бирлигига каррали ҳисобланади;

мебелнинг статик мустаҳкамлиги – мебелнинг тузилиш хусусиятини бузмасдан, максимал


даражада, фойдаланиш юкламалари миқдори бўйича қаршилик кўрсатиши;

мебель қопламаси – мебеллардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, унинг конструкцияси


юзасидаги элементларнинг барча қатламлари, шу жумладан грунтлар, лаклар, бўёқлар, эмаллар,
полимерлар, ёғоч қопламалар, қоғоз қатламли пластиклар, плёнкалар, матолар, металлар, минерал
асосли материаллар ва бошқа шунга ўхшаш моддалар.

2. Таълим ташкилотларининг учун мебеллар гуруҳи ва функционал ўлчамлари, шунингдек


механик, кимёвий, ёнғин ва техника хавфсизлигига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 345-сон “Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг
хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ
белгиланади.

2-боб. Мебелларни ишлаб чиқаришга қўйиладиган гигиена талаблари

3. Мебелларни ишлаб чиқаришда уларнинг сақлаш муддати ҳамда сифат кўрсаткичлари ҳисобга
олиниши лозим.

4. Икки қаватли кроватларни тайёрлашда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:

кроватлар ердан 800 мм ва ундан юқори баландликда жойлашган ва тўрт томондан тўсиқ билан

3
project.gov.uz 07.12.2023

ўралган бўлиши;

тўсиқнинг устки қирраси ва кроват асосининг устки юзаси орасидаги масофа камида 260 мм,
тўсиқнинг юқори қирраси ва тўшакнинг юқори юзаси ўртасидаги масофа камида 160 мм бўлиши;

кроват ва тўсиқнинг пастки юзаси орасидаги ёки тўсиқнинг алоҳида горизонтал ёхуд вертикал
элементлари орасидаги тирқиш 60 ммдан 100 ммгача бўлиши;

кроватдаги тўшак устки юзасидаги маркер максимал даражада ўчирилмайдиган бўлиши керак.

5. Икки қаватли кроватлар нарвон билан таъминланган бўлиши керак. Нарвон кроват
конструкциясининг ажралмас қисми бўлиб, нарвон зинапоялари орасидаги масофа 200–300 мм бўлиши
керак.

6. Кроватда ҳаво алмашинувини таъминлаш мақсадида унинг асоси, орқаси ва тўсиқ


элементлари орасида 25 мм дан ошмайдиган тирқишлар бўлиши керак.

7. Таълим ташкилотларига мебель ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар


микрофлора (айниқса, патоген) ўсиши ва ривожланишига йўл қўймайдиган, осон дезинфекция
қилинадиган хом ашёдан тайёрланиши керак.

8. Ишлаб чиқариш биноларидаги мебель маҳсулотларидан чиқадиган ўзига хос ҳиднинг


интенсивлиги 2 баллдан ошмаслиги керак.

9. Қуйидагилар:

ўтириш ва ётоқ учун мўлжалланган мебелларга қўйиладиган гигиена талаблари мазкур


санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ;

корпусли мебелларни ишлаб чиқаришда уларнинг мустаҳкамлик даражасига қўйиладиган


гигиена талаблари мазкур санитария қоидаларининг 2-иловасига мувофиқ белгиланади.

10. Ўтириш ва ётоқ учун мўлжалланган мебелларни юмшоқлигига қўйиладиган гигиена


талаблари мазкур санитария қоидаларининг 3-иловаси 1-жадвалига ва мебелларнинг тоифасига боғлиқ
ҳолдаги юмшоқлик кўрсаткичларига қўйиладиган гигиена талаблари мазкур санитария қоидаларининг
2-жадвалига мувофиқ бўлиши керак.

4-боб. Мактабгача таълим ташкилотларини мебеллар


билан жиҳозлашга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари

11. Мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозлашда болалар столлари, стуллар, кроватлар,


ўйинчоқлар учун шкафлар, қўлланмалар ва канцелярия маҳсулотлари учун шкафлар назарда тутилган
бўлиши лозим.

12. Мактабгача таълим ташкилотлари ювиниш хонаси, ухлаш хонаси, ўйин ўйнаш хонаси,
машғулотлар ўтказиладиган хоналар ва овқатланиш хоналари учун мўлжалланган мебеллар билан
жихозланиши лозим.

13. Мактабгача таълим ташкилотлари кичик гуруҳларининг гуруҳ хоналари тўртбурчак


шаклдаги манежлар, болалар сирғанчиқлари, ўрта ва катта гуруҳларнинг гуруҳ хоналари столлар,
стуллар, диванлар билан жиҳозланиши, шунингдек хонага ўйинчоқлар учун шкафлар, пардоз столи, ич
кийим ва чойшаблар учун жавонлар ҳамда болаларни парваришлаш учун зарур предметлар
сақланадиган қутилар ўрнатилиши керак.

4
project.gov.uz 07.12.2023

14. Эмаклайдиган, ўрнидан тура бошлаган ва таянч (маълум бир жисмга суяниб турадиган)
билан ҳаракатланадиган болалар учун хонада гуруҳ манежлари (узунлиги 6 м, кенглиги 5 м,
баландлиги 0,45 м) бўлиши керак.

15. 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар эмаклаш ва юришни ўрганиши мақсадида хоналарда
қуйидаги ўлчамларда зинапоя-нарвонлар бўлиши керак:

1 ёшу 2 ойликкача бўлган болалар учун – баландлиги 1 м, кенглиги – 0,9 м, устунлар орасидаги
масофа – 12 см;

1 ёшу 3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар учун – баландлиги 1,5 м, кенглиги 1,3 м, устунлар
орасидаги масофа – 15 см.

16. Мактабгача таълим ташкилотларида қуйидаги беш турдаги столлар бўлиши керак:

1,5 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар учун трапеция шаклидаги (қўшимча) икки ўринли стол;

1,5 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун тўрт ўринли стол (ўлчами 700х700 мм);

5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга ўқув қуроллари учун тортмали ва тортмасиз икки ўринли
стол;

хўжаликда фойдаланиш учун бир ўринли стол;

созлаш параметрларига эга стол.

17. Машғулотлар олиб бориш учун столлар чап томондан ёруғлик тушиб турадиган девор
яқинида ўрнатилиши, тўрт ўринли столлар 2 қатордан, икки ўринли столлар 3 қатордан ўрнатилиши
керак.

18. Столлар орасидаги масофа 0,5 м дан кам бўлмаслиги, болалар столи кенглиги 0,45 м ни
ташкил этиши, олди-орқа йўналишидаги ҳар бир стол атрофидаги иш зонаси 0,95 м (0,45+0,5) ни
ташкил этиши лозим.

19. Машғулотлардаги ҳар бир болага тарбиячи эркин мулоқот қилиши таъминланиши зарур.
Бунда, стол қаторлари орасидаги масофа 0,6 м га тенг бўлиши, агар стол узунлиги 1,1 м эканлиги
ҳисобга олинса, ҳар бир столнинг кўндаланг йўналишидаги иш зонаси 1,7 м ни (1,1+0,6) ташкил этиши
керак.

Ҳар бир 2 ўринли столнинг умумий майдони 1,62 м2 (1,7×0,95), 13 та стол учун эса 21,06 м2 ни
ташкил этиши керак. Столларни ўрнатиш учун эса зарурий умумий майдон 33,3 м2 дан иборат бўлиши,
шунингдек, ҳар бир гуруҳ 30 ўринга мўлжалланганлиги сабабли 4 ўринли столдан 8 та қўйилиши шарт.

20. Боланинг эргономик позицияда қулай ишлаши учун доскадан биринчи қатор столигача
бўлган масофа 1,5 м ни ташкил этиши керак. Болаларнинг кўриш шароитларини оптималлаштиришда
кўриш жойлари ва болаларнинг кўриш майдонининг чегаралари ҳам ҳисобга олиниши туфайли
столларнинг доскадан узоқлиги 2 мгача бўлиши керак.

21. Гуруҳ хоналарида 1,0×1,5 м ўлчамдаги ўқув доскаларидан фойдаланилиши лозим. Деворга
осилган доска пастки четининг ердан баландлиги 0,7–0,8 м ни ташкил этиши керак.

22. Мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун турли дастурларни томоша қилиш учун
экран диагонали бўйича 59–69 см ўлчамдаги телевизорлардан фойдаланилиши керак.

Телевизорни ўрнатиш баландлиги 1–1,2 м га, телевизор экранидан болаларгача бўлган масофа –
2 дан 5 м гача бўлиши, стуллар 7–8 қатор (бир гуруҳ ҳисобида) қилиб жойлаштирилиши, стул
қаторлари орасидаги масофа 0,5–0,6 м бўлиши, болаларни эса бўйларига қараб ўтказилиши лозим.

5
project.gov.uz 07.12.2023

23. Мактабгача таълим ташкилотларида хоналарнинг деразаларига енгил, ёрқин рангдаги


пардалар осилиши керак.

24. Кам ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат машғулотлари гуруҳ
хонасида амалга оширилиши лозим.

25. 280 дан ортиқ ўринга эга бўлган мактабгача таълим ташкилотларида меҳнат машғулотлари
ҳар бир гуруҳга алоҳида ўтилиши ва бунда мазкур машғулотлар ўтказиладиган майдон 50 м2 дан
ошмаслиги керак.

26. Болалар иш анжомлари ва тайёрлов гуруҳи болалари учун дастгоҳларнинг (ёғоч ва


пластмассадан ясалган) функционал ўлчамлари қуйидагича бўлиши лозим:

дастгоҳнинг баландлиги 590–650 мм, кенглиги 340–450 мм, узунлиги 650-830 мм;

болғаларнинг дастаси билан оғирлиги 0,150–0,280 кг, болға дастасининг овал қисмининг
максимал диаметри 25×13 мм, болға дастасининг узунлиги 250 мм;

омбурнинг оғирлиги 0,200-0,280 кг, ричагнинг максимал чўзилиши – 55 мм;

учи тўмтоқ бўлган михлар (машқ қилиш учун) 2×25 и 2×20 мм;

қўл арранинг узунлиги 230–290 мм, дастали арранинг оғирлиги 0,200-0,280 кг (бунда
алмаштириладиган полотноли универсал қўл аррани қўллаш тавсия этилади);

иш жойининг баландлигини созлаш учун тагликнинг баландлиги 40 мм, кенглиги 400 мм,
узунлиги 600 мм.

27. Турли аплекация ва бошқа нарсалар ясаш учун стол ва дастгоҳларни жойлаштиришда
қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:

столлар ва дастгоҳлар чап томондан ёруғлик тушиб турадиган девор томонга икки қатордан
ўрнатилиши;

столлар орасидаги масофа 0,5 м дан кам, дастгоҳлар қатори ораси 0,8 м дан кам бўлмаслиги;

олдинги дастгоҳнинг орқа четидан масофа камида 0,7 м дан кам бўлмаслиги;

ёруғлик тушадиган девордан столлар ёки дастгоҳларнинг биринчи қатори масофаси 1 м дан кам
бўлмаслиги;

тарбиячи учун ўтиш жойи кенглиги 0,8 м дан кам бўлмаслиги керак.

28. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни тирмашиб чиқиши учун йиғиладиган


зинапояли горкалар, майдон ва швед девори бўлиши керак.

29. Мактабгача таълим ташкилотларида юмшоқ ёғочдан ясалган мебель ёрқин тусдаги ва турли
рангдаги бўёқлар билан бўялиши лозим.

5-боб. Умумий ўрта таълим ташкилотларини мебеллар билан


жиҳозлашга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари

30. Гавдани тўғри ҳолатда ушлаб туриш учун стулни олдинги қирраси стол четига 4 см га кириб
туриши керак.

6
project.gov.uz 07.12.2023

31. Ўқув жараёнида фойдаланиладиган ва мебелда кўтариб қўйиладиган ўриндиқлар, қисқичлар,


механизмлар, ўткир бурчаклар, қирралар, хавфли бўртиб чиқадиган винтлар, шуруплар (бурама мих) –
шикастланиш хавфини туғдирадиган нарсалар ишлатилмаслиги керак.

32. Тўғри ўтириш рационал ҳолатини таъминлаш учун ўриндиқлар қуйидаги талабларга жавоб
бериши керак:

ўриндиқнинг горизонтал юзаси тўғри ва текис бўлиши;

ўриндиқ баландлиги болани бўйига мос бўлиши, бунда ёнбош ва болдир тўғри бурчак ҳосил
қилиши, оёқлар бутун юзаси билан ерга тиралиши лозим.

33. Ўқувчининг иш столи қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

ёритиш етарли даражада бўлиши, ёруғлик чап томонга тушиши;

ўқувчининг кўзидан ишчи юзагача масофа, яъни кўздан кўриб чиқилаётган предметгача (дафтар,
дарслик, расм ва бошқалар) бўлган масофа тўғриланган бармоқлар билан билак ва қўл узунлигига мос
келиши (ўртача 30 см);

ёзиш пайтида дафтар 30º бурчак остида бўлиши, бола ёзадиган варақнинг пастки чап бурчаги
кўкрак қафасининг ўртасига йўналтирилиши лозим.

34. Иш пайтида, стол атрофида ўтирганда тана бир оз олдинга эгилган (бел бўлимидаги эгилиш
бурчаги тахминан 170º), тизза ва тўпиқ бўғимларидаги бурчаклар бир-бирига яқин, эркин ҳолатда
бўлиши керак.

35. Мебель тўғри ҳолатни сақлашга ёрдам бериши ва қулай бўлиши учун унинг ўлчамлари ва
шакллари ўқувчи танасининг ўлчами ва нисбатларига мувофиқ танланиши лозим.

36. Стол усти баландлиги қўлларини пастга тушириб ўтирган боланинг тирсагидан 5-6 см
баландликда бўлиши керак. Стул стол четидан 4-8 см нарига сурилишига имконият бўлиши керак.

37. Мебелнинг асосий ўлчамларини танлашда тана параметрларининг ўртача қийматлари ва


уларнинг 10-15 см гача бўлган ўсишидаги фарқлар инобатга олиниши, мазкур фарқлар асосида бўйи
100 см гача бўлган илк ривожланиш ёшдаги ва мактабгача ёшдаги болалар учун 10 см оралиқда,
болани бўйи 100 см дан юқори бўлганда 15 см ўсиш шкаласи қабул қилиниши лозим.

38. Дарсларни икки сменада ташкил қилиш зарур бўлса, бир хил ўқув хонасида мебелдан
фойдаланиш қулайлиги учун ёшлари яқин ўқувчилар, масалан, 3 ва 4-синфлар жойлаштирилиши керак.

39. 5-11-синф ўқувчилари учун ўқув хоналари, агар турли ёш гуруҳидаги ўқувчилар учун
алоҳида хоналар бўлса, уларнинг ўсишига қараб, икки ўринли ўқув столлари жамланмаси билан
жиҳозланиши зарур.

40. Умумий ўрта таълим ташкилотларининг физика, кимё ва биология фанлари лаборатория
хоналари икки ўринли столлари билан жиҳозланади;

“Замонавий мактаб” лойиҳаси асосида қуриладиган мактабларнинг физика SТЕАМ лаборатория


хоналари икки ўринли ҳамда кимё ва биология SТЕАМ лаборатория хонаси тўрт ўринли
ўқувчиларнинг 6 рақамли лаборатория столлари билан жиҳозланиши лозим.

41. Ҳар хил конфигурациядаги парталар қатори турлича бўлган синфларда мебелларни
жойлаштиришда доскани кўриш учун қулай шароит бўлиши керак. Доскадан ёзиб олишда кўриш учун
умумий ҳолатдаги энг қулай шароитлар 35° дан ортиқ кўриш бурчагида ва 1-синф ўқувчилари учун 45°
дан ортиқ кўриш бурчагида бўлиши лозим.

7
project.gov.uz 07.12.2023

42. Одатдаги тўғри бурчакли конфигурациядаги ўқув хоналарида мебеллар 3 қаторга


жойлаштирилганда 30-35° кўриш бурчагини таъминлаш учун доскадан охирги қаторларнинг биринчи
столларигача бўлган масофа 2-2,5 м, квадрат ёки кўндаланг конфигурациядаги ўқув хоналари
столларининг 4 қаторли жойлашуви 2,5-3 м ни ташкил этиши керак.

43. Синф доскаси ГОСТ 22046-2016 “Ўқув муассасалари учун мебель. Умумий техник шартлар”
га мос келиши керак. Доскалар бўр, рангли фломастерлар билан ёзишга, шунингдек, расмлар ва
хариталар магнит билан маҳкамлаб ўрнатишга мўлжалланган бўлиши керак.

44. Синф доскалари ишчи юзасининг қопламаси тозалаш воситалари ва иссиқ сув билан
тозаланганда ўз хусусиятини йўқотмаслиги лозим.

45. Синф доскалари ишчи юзаси силлиқ, чизиқларсиз, пуфакчаларсиз, тирналишларсиз,


доғларсиз, бурмаларсиз, кўчмаган ва бошқа кўринадиган нуқсонларсиз бўлиши керак.

46. Ўқувчининг кўриш функциясига қийинчилик туғдирмаслик мақсадида доска қопламасининг


ранги тўқ яшил, тўқ жигарранг, қора, оқ рангда бўлиши керак.

47. Ўқувчи организмида бўр чанги натижасида аллергия келтириб чиқармаслик мақсадида синф
доскалари ишчи юзасининг пастки четида узунасига бўр чанглари учун лотоклар бўлиши керак.

48. Ўқувчиларнинг эркин харакатланиши учун ўқув хоналарини жиҳозлашда жиҳозлар


орасидаги масофа қуйидагича бўлиши керак:

икки ўринли стол қаторлари ораси 60 см дан кам бўлмаслиги;

битта қатордаги столлар ораси 50-70 см дан кам бўлмаслиги;

девор бўйлаб турувчи шкафлар билан столлар ораси 50–70 см дан кам бўлмаслиги;

охирги столдан деворгача масофа 70 см дан кам бўлмаслиги;

ташқи девор (ойнабандли) билан столлар орасидаги масофа 100-120 см дан кам бўлмаслиги;

кўргазмали столдан ўқув доскасигача 100 см дан кам бўлмаслиги;

биринчи партадан ўқув доскасигача 2,4-2,7 м бўлиши;

синф доскасидан охирги партада ўтирган ўқувчининг жойигача бўлган масофа 860 см бўлиши;

синф доскаси пастки қиррасининг ердан баландлиги 80-90 см бўлиши;

синф доскасининг кўринадиган бурчаги (3 м узунликдаги досканинг четидан олдинги столдаги


ўқувчининг охирги ўриндиғининг ўртасигача) мактабнинг 5–11-синф ўқувчилари учун 35 градусдан ва
бошланғич синф ўқувчилари учун 45 градусдан кам бўлмаслиги керак.

49. Ўқувчилар доскани кўришга қийналмаслиги учун бир ўринли парта ва столлар уч қатор
қилиб жойлаштирилиши керак.

50. Барча қаторларга биринчи бўлиб кичик ўлчамдаги парта (стол)лар қўйилиши, зарурият
бўлганда, катта ўлчамдаги мебеллар доскага яқин бўлган четки қаторларга жойлаштирилиши лозим.

51. Синфлар ва лабораториялардаги ўқувчилар ўтириш жойларини тақсимлашда ўқувчининг


саломатлиги ҳолати эътиборга олиниши лозим.

Бунда:

ҳар қандай қатордаги биринчи ва иккинчи столлардаги ўтириш жойлари эшитиш қобилияти паст
ўқувчиларга ажратилиши (оғзаки нутқ 2,4 м, шивирлаш эса 0,5-1 м масофадан қабул қилинади);

8
project.gov.uz 07.12.2023

кўриш қобилияти паст ўқувчиларга табиий ёритиш шароити кўпроқ бўлган дераза томондаги
чекка столлардан жойлар ажратилиши;

кўзойнак билан кўриш қобилияти яхши бўлган ўқувчилар истаган жойларига ўтиришлари;

ревматизм касалликлари бор, тез-тез ангина ва юқори нафас йўлларининг ўткир шамоллашига
мойил ўқувчиларга деразадан узоқроқдаги ўтириш жойлари ажратилиши;

ўқувчиларнинг гавдалари бузилишини профилактика қилиш мақсадида, уларнинг ўсишига


мебель рақами мос келиши, охирги қаторда ўтирганлар бир йилда 2 марта жойларини ўзгартиришлари
керак.

52. Синф ва хоналарга мебель танлашда ўқувчиларнинг ўсишини оддий оёқ кийимида бўй
ўлчагич ёки 2 метрлик махсус ўлчагич ёрдамида ўлчаш лозим.

Бунда:

ўлчагичнинг бир томонидаги 15 см оралиқда бўлинган 1 м дан бошлаб қўлланилиши;

бўлинган оралиқлар орасидаги интервалларда рақамлар ёки мебель гуруҳлари белгилари


қўйилиши;

ҳар бир синфда, айниқса, бошланғич синфларда эшик ёнида рангли ўлчагичлар бўлиши, унга
мебель гуруҳига мос равишда 15 см кенгликдаги рангли чизиқлар киритилиши;

деворга чизиладиган чизиқлар, хусусан, тўқ сариқ ранг бўйи 100–115 см, бинафша ранг бўйи
115–130 см, сариқ ранг бўйи 130–145 см, қизил ранг бўйи 145–160 см, яшил ранг бўйи 160-175 см, ҳаво
ранг бўйи 175-185 см, қора ранг бўйи 185 см дан юқори ўқувчилар учун мўлжалланган бўлиши керак.

53. Ўқувчилар мустақил равишда ўз бўйларини ўлчашлари ва маркалаш ранги бўйича зарур
мебелни топишлари ва тиббиёт карталаридан ўқувчиларнинг бўйига оид маълумотлардан фойдаланиш
учун бўй кўрсаткичига пойафзалнинг тагчарми ва пошнаси ҳисобидан 2 см қўшиш керак.

6-боб. Умумий ўрта таълим ташкилотларидаги лаборатория


жиҳозларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари

54. Физика, кимё, биология фанларига мўлжалланган лаборатория хоналари махсус кўргазма
столлари билан жиҳозланиши, унда проектор қурилмалари, сув ва канализация, электр энергияси ва
вентиляция тизими мавжуд бўлиши керак. Ўқув-кўргазмали қўлланмаларнинг яхши кўринишини
таъминлаш учун кўргазма столини подиум (баланд жой, супача)га ўрнатиш керак.

55. Кўргазмали столларнинг асосий параметрлари 4-иловада кўрсатилган ўлчамларга мос


келиши лозим.

56. Зарурат туғилганда, стол устки қисми баландлиги 900 мм гача бўлган кўргазмали столлар
ўрнатилишига рухсат этилади.

57. Ёрдамчи жиҳозларни жойлаштириш учун стол полкасининг кенглиги камида 360 мм дан,
сантехника жиҳозларини жойлаштириш учун стол полкасининг кенглиги камида 250 мм дан иборат
бўлиши керак.

58. Лаборатория идишлари ва асбобларини жойлаштириш учун қутиларнинг ички ўлчамлари


камида 340×480×65 мм ни ташкил этиши керак.

9
project.gov.uz 07.12.2023

59. Зарур ҳолларда, кўргазмали ёки қўшимча (суриладиган) столда ердан 700–780 мм масофада
ўқитувчининг камида 600 мм узунлик ва 300 мм кенгликда ўтирган ҳолда ишлаши учун йиғиладиган
ёки суриладиган столдан фойдаланишга рухсат берилади.

60. Столнинг устки қисмининг бурчаги тўмтоқ ясалган ёки 10-30 мм радиусда қайрилган бўлиши
лозим.

64. Дарснинг амалий қисмини ўтказиш учун мўлжалланган жойда сув етказиш ва канализация,
электр энергияси, сиқилган ҳаво (физика лабораторияси) ва сув таъминоти, канализация ва умумий
ҳаво тортувчи вентиляцияси (кимё лабораторияси) билан жиҳозланган икки ўринли лаборатория
столлари ўрнатилиши керак.

61. Зарур ҳолларда, иш юзаси узунлиги 1300 мм бўлган икки ўринли ва иш юзаси узунлиги 1950
мм бўлган уч ўринли столлар ўрнатилишига рухсат этилади.

62. Зарур ҳолларда, столларнинг устки қисми олд қирраси бўйлаб деворча билан таъминланиши
ва бунда деворчанинг баландлиги 60 мм дан ошмаслиги лозим.

63. Раковиналар, жўмраклар ва бошқа жиҳозлар столнинг устки қисмидан камида 230 мм
масофада, ўқувчига қаратиб ўрнатилиши керак.

8-боб. Умумий ўрта таълим ташкилотларидаги ўқув


устахона жиҳозларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари

64. Ўқув дастурларида мактаб устахоналаридаги машғулотларда ёғоч ва металлга ишлов бериш
дарслари кўзда тутилиши мумкин. Бунда, ҳар бир мактаб устахонаси 20 та иш ўрнига мўлжалланган
бўлиб, 70–90 см оралиқдаги баландлик бўйича созланадиган дастгоҳ билан жиҳозланиши лозим.

65. Дурадгорлик дастгоҳининг оптимал баландлигини ўлчашда:

ўқувчи унинг четига ёнламасига туриши ва унга кафтини қўйиши;

дастгоҳнинг баландлиги ўқувчининг бўйига мос келиши, тирсак бўғими букилмаслиги, билак ва
елка тўғри чизиқ ҳосил қилиши лозим.

Чилангар дастгоҳи баландлигини тўғри танлаш учун:

ўқувчи чилангар исканжасига юзи билан туриши ва букилган қўл тирсагини исканжага қўйиши
ва бунда қўлнинг текисланган бармоқлари иякка тегиши керак.

Агар дастгоҳлар баландлиги бўйича созланмаса, у ҳолда иш жойи ва ўқувчининг бўйи


ўртасидаги тафовут 5, 10 ёки 15 см баландликдаги махсус тагликлар билан қопланиши лозим.

66. Ёғочни арралаётганда боланинг оёқлари оёқ юзаси узунлигига тенг масофада чўзилиши,
тиззалари текисланиши, тана бир оз олдинга эгилиши, рандалаётганда эса ўқувчи дастгоҳга ярим
бурилиб туриши лозим.

Шунингдек, ўқувчи дастгохда ишлаётганда таянч-ҳаракат тизимига ортиқча юклама тушмаслиги


мақсадида чап оёқ оёқ кафти узунлигидан икки баравар узунроқ масофада олдинга чўзилиши, ўнг оёқ
чапига нисбатан 70–78° бурилиши, тана эса бир оз олдинга эгилиши керак.

67. Металлга ишлов бераётганда ўқувчиниг умуртқа поғонаси толиқишининг олдини олиш
мақсадида:

10
project.gov.uz 07.12.2023

ўқувчи ўз гавда ўқига 45°га бурилган исканжага ярим бурилган ҳолатда туриши;

оёқлар оёқ товони кенглигида қўйилиши, чап оёқ олдинга, ўнг оёқнинг кафти ўртаси чап оёқнинг
товонига қарши туриши;

тананинг тўғри ҳолатида ўнг елка билак билан тўғри бурчак ҳосил қилиши ва бунда тирсак
суягининг ўқи напильник (дастгоҳнинг метални эговлайдиган қисми) ўқи билан деярли тўлиқ бир хил
бўлиши лозим.

68. Дастгоҳни жойлаштиришда:

металлни кесишда ўқувчилар тўғри, исканжага ярим бурилган ҳолда туриши;

чап оёқ ярим қадам олдинга чиқиши;

ўнг оёқ орқада бўлиши, оёқ товони 65–70° бурчак ости ҳолатда бўлиши кабилар инобатга
олиниши лозим.

69. Ўқув устахоналарида станоклар иш хусусиятига боғлиқ ҳолда, табиий ёруғликни ҳисобга
олиб жойлаштирилиши лозим.

Дурадгорлик устахонасида дастгоҳлар деразага 45° бурчак остида, ёхуд ёруғлик тушадиган
деворга 3 қатор перпендикуляр равишда жойлаштирилиши, шунингдек, орқа ва олди йўналишда
дастгоҳлар орасидаги масофа камида 80 см, қаторлараро 120 см ни ташкил этиши лозим.

70. Чилангар устахонасида дастгоҳларни жойлаштиришда ишлов берилаётган деталга ёруғлик


олдиндан ёки ўнгдан тушишини инобатга олиш лозим.

Бир ўринли устахонани жиҳозлашда исканжадан исканжагача 90–100 см лик масофага риоя
қилиш ҳамда дастгоҳларни шахмат тартибда жойлаштириш лозим.

71. Мазкур санитария қоидаларини тузувчилар рўйхати 5-иловада келтирилган.

11
project.gov.uz 07.12.2023

Мактабгача таълим ва умумий ўрта


таълим ташкилотларини жиҳозлашда фойдаланиладиган
мебелларга қўйиладиган
санитария-гигиена талабларига
1-ИЛОВА

Ўтириш ва ётоқ учун мўлжалланган мебелларга қўйиладиган гигиена талаблари

Мебелдан фойдаланиш мақсадига боғлиқ


равишда кўрсаткичларнинг аҳамияти
таълим
таълим
Кўрсаткичнинг номи ташкилотларининг
ташкилотларининг
синф, лаборатория ва
маъмурий бинолари
аудиториялар, театр
учун
томоша заллари учун
Стуллар, курсилар,иш креслолари, кичик юмшоқ курсилар
Мустаҳкамлик:
– олдинга ва ён томонга йўналган курсилар, юмшоқ 2 2
курсилар ва стуллар (даН)
– камроқ орқага йўналган, орқаси 50 ммдан камроқ
8 8
баландликдаги стуллар (даН)
– кўпроқ орқага йўналган, орқаси 50 ммдан камроқ
15 15
баландликдаги стуллар (даН)
Ўриндиқнинг статик мустаҳкамлиги 130 160
Суянчиқнинг статик мустаҳкамлиги (даН) 55 75
– ўриндиққа баробарлаштирувчи юк (даН) 130 160
Ён томонга йўналишда тирсакқўйгичнинг статик
40 60
мустаҳкамлиги (даН)
Ён томонга йўналишда суянчиқнинг статик
30 40
мустаҳкамлиги (даН)
Вертикал юк таъсирида тирсак қўйгич (ёнбош)нинг
80 90
статик мустаҳкамлиги (даН)
Оёқларнинг статик мустаҳкамлиги (даН):
50 60
– юкнинг олдинга таъсирида:
– ўриндиқдаги юк эса; 100 120
– юкнинг ён томонга таъсирида: 40 50
– ўриндиқдаги юк эса; 100 120
Диагонал бўйича юкланганда қути асосларининг
35 50
мустаҳкамлиги (даН)
Ўриндиқнинг чидамлилиги (чарчоқ) (даН) 50000 100000
Суянчиқнинг (чарчоқ) чидамлилиги (даН) 50000 100000
– бунда ўриндиқдаги мувозанат юки (даН) 100 100
Ўриндиқнинг зарбга чидамлилиги:
140 140
– юкнинг тушиш баландлиги, мм
Суянчиқ ва тирсак қўйгичнинг зарбга чидамлилиги:
210 330
– юкнинг тушиш баландлиги, мм
– юк тушиш бурчаги, градус 38 48

12
project.gov.uz 07.12.2023

Мебелдан фойдаланиш мақсадига боғлиқ


равишда кўрсаткичларнинг аҳамияти
таълим
таълим
Кўрсаткичнинг номи ташкилотларининг
ташкилотларининг
синф, лаборатория ва
маъмурий бинолари
аудиториялар, театр
учун
томоша заллари учун
Ерга тушганда мебелнинг мустаҳкамлиги:
– узунлиги 200 ммдан ортиқ оёқ ва таянчга эга
450 600
текисланган ёки махсус конструкцияли стуллар ва
курсилар – мебелнинг тушиш баландлиги, мм
– мебелнинг тушиш бурчаги, градус 10 10
Ғилдиракчали ёки таянч билан юмшоқ айланувчи,
оёқлари ёки таянчлари узулиги 200 мм дан ортиқ
текисланмаган стуллар, курсилар, юмшоқ курсилар:
200 300
– юмшоқ айланувчи, оёқли ёки таянч узунлиги 200 мм
дан ортиқ:
– мебелнинг тушиш баландлиги, мм
– мебелнинг тушиш бурчаги, градус 10 10
200 ммдан кам узунликдаги оёқли ёки таянчли
стуллар, курсилар, юмшоқ курсилар: 100 150
– мебелнингтушиш баландлиги, мм
– мебелнинг тушиш бурчаги, градус 10 10
Ёғочли стулларнинг чидамлилиги, тебраниш
15000 20000
жараёнларида (даН)
Айланма таянч ва тебранма таянчнинг чидамлилиги,
10000 20000
тебраниш жараёнларида (даН)
Болалар стуллари
Чидамлилик (градусо)
– 00, 0 каби рақамлаш тартибида ўсувчи рақамлар 20 -
учун
– 1, 2, 3 каби рақамлаш тартибида ўсувчи рақамлар
14 -
учун
– ўзгарувчи стуллар учун (даН)
1,5 -
– “олдинга” йўналишида
– “орқага”, “чапга”, “ўнгга” йўналишида 3,0 -
Ҳар бир йўналишда ўзгарувчан стуллар каркасининг
мустаҳкамлиги (даН): 2,0
“олдинга”, “орқага”, “чапга”, “ўнгга”
Стол ва ўзгарувчи стулларнинг оёқлари
30 -
мустаҳкамлиги - юклаш жараёнларида (даН)
Стулнинг металл каркасига ўриндиқни пухта
30 -
маҳкамлаш, юклаш жараёнида (даН)
Стул суянчиғини металл каркасга пухта маҳкамлаш
(даН): 60 -
1, 2, 3 каби рақамлаш тартибида ўсувчи рақамлар учун
Эгиб ёпиштирилган ва аралаш конструкцияли
дурадгорлик стулларининг чидамлилиги, тебраниш
жараёнларида (даН): 20000 -
– 1, 2, 3 каби рақамлаш тартибида ўсувчи рақамлар
учун
- 00, 0 каби рақамлаш тартибида ўсувчи рақамлар учун
ерга тушишидаги мустаҳкамлик:
-
– тушиш баландлиги (мм): 450
–– текисланган стуллар
–– текисланмаган стуллар 200 -

13
project.gov.uz 07.12.2023

Мебелдан фойдаланиш мақсадига боғлиқ


равишда кўрсаткичларнинг аҳамияти
таълим
таълим
Кўрсаткичнинг номи ташкилотларининг
ташкилотларининг
синф, лаборатория ва
маъмурий бинолари
аудиториялар, театр
учун
томоша заллари учун
Ўриндиқнинг статик мустаҳкамлиги (даН):
80 -
1, 2, 3 каби рақамлаш тартибида ўсувчи рақамлар учун
Стуллар, креслолар, йиғма курсилар
Ўриндиқнинг чидамлилиги, жараёнларда (даН):
5000 -
– қаттиқ
– матодан 1500 -
Таянчлар (оёқлар) ўртасидаги қолдиқ деформация
20 -
(мм)
Суянчиқнинг чидамлилиги, жараёнларда (даН):
1500 -
– қаттиқ
– матодан 20 -
Тирсак қўйгичнинг чидамлилиги, жараёнларда (даН):
– вертикал юклама таъсирида
1500 -

Горизонтал юкламалар таъсирида 1500 -


Ўқувчи стуллари
Чидамлилик (градусо) - 14
Стулнинг қоплама суянчиғини каркасга
маҳкамлашнинг статик мустаҳкамлиги (даН)
- 60
–стуллар учун рақамлар:
-- 1, 2, 3
-- 4, 5, 6 - 80
Ўриндиқларни металл каркасга пухта маҳкамлаш
(даН)
- 50
- стуллар учун рақамлар:
-- 1, 2, 3
-- 4, 5, 6 - 30
Ёғоч стулларнинг чидамлилиги:
- 12000
–тебраниш жараёнларида (даН)
Металл каркасдаги стул ўриндиғининг статик
мустаҳкамлиги (даН):
- 80
–стуллар учун рақамлар:
-- 1, 2, 3
-- 4, 5, 6 - 200
Ерга тушгандаги чидамлилик:
–ҳар бир оёқнинг (олд ва орқа) тушиши, тушиш - 10
баландлиги (мм):
-- текисланган стуллар - 600
-- текисланмаган стуллар - 300
Кроватлар
Конструкциянинг чидамлилиги (даН):
600 -
–юклаш жараёни
– деформация (мм):
30 -
--осма суянчиқли кроватлар
--таянч суянчиқли кроватлар 24 -
Таянч элементларни царгага пухта маҳкамлаш, юклаш
5000 -
жараёнларида (даН)

14
project.gov.uz 07.12.2023

Мебелдан фойдаланиш мақсадига боғлиқ


равишда кўрсаткичларнинг аҳамияти
таълим
таълим
Кўрсаткичнинг номи ташкилотларининг
ташкилотларининг
синф, лаборатория ва
маъмурий бинолари
аудиториялар, театр
учун
томоша заллари учун
Кроватнинг таянч суянчиғига (ҳар бир бирикмага)
1000 -
пухта бириктириш, юклаш жараёнларида (даН)
Царганинг мустаҳкамлиги, юклаш жараёнларида (даН) 5000 -
Асоснинг зарбга чидамлилиги, юклаш жараёнларида
10 -
(даН)
Мослашувчан ва эгилувчан асоснинг чидамлилиги
(даН): 5000 -
–юклаш жараёнлари
–қолдиқ деформация (мм) 5 -
Ўрнатилган кроватларни ўзгартириш кучи (даН) 10 -
Тушаётганда ўрнатилган кроватларнинг
5 -
мустаҳкамлиги, жараёнларида (даН)
Икки қаватли кроватлар
Чидамлилик (даН) 12,0 -
Юқори қават тўсиғининг мустаҳкамлиги, юклаш
10 -
жараёнларида (даН)
Юқори қаватни пухта маҳкамлаш, (даН) 50 -
Конструкциянинг чидамлилиги, юклаш жараёнларида
20000 -
(даН)
Асоснинг чидамлилиги, юклаш жараёнларида (даН) 20000 -
Асоснинг мустаҳкамлиги, юклаш жараёнларида (даН) 10 -
Зинапояни маҳкамлашда статик мустаҳкамлик (даН):
100,0 -
– вертикал юклама
– горизонтал юклама 50,0 -
Зинапоянинг ҳар бир поғонаси мустаҳкамлиги, юклаш
3 -
жараёнларида (даН) (бажариш*)
Кроватлар, I тип (3 ёшгача бўлган болалар учун)
Чидамлилик (даН): 3,0 -
Тўсиқ устунларининг юк остида деформацияси (мм) 10,0 -
Букиш жараёнида устунларнинг мустаҳкамлиги (даН) 25 -
Ҳар бир юклаш нуқтасида асоснинг мустаҳкамлиги,
1000 -
юклаш жараёнларида (даН)
Чидамлилик (даН):
1500 -
– юклаш жараёнлари
– деформация (мм) 28 -
Кроватлар, II тип (3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун)
Чидамлилик (даН):
1000 -
– юклаш жараёнлари
– деформация (мм):
15 -
– таянч суянчиқли
– осма суянчиқли
20 -
Ҳар бир синов нуқтасида асоснинг мустаҳкамлиги,
500 -
юклаш жараёнларида (даН)
Юмшоқ элементлар
Ётоқхона жойи сифатида фойдаланиладиган юмшоқ
элементлардаги пружиналар мустаҳкамлиги (даН): 29000 -
–юклаш жараёнлари

15
project.gov.uz 07.12.2023

Мебелдан фойдаланиш мақсадига боғлиқ


равишда кўрсаткичларнинг аҳамияти
таълим
таълим
Кўрсаткичнинг номи ташкилотларининг
ташкилотларининг
синф, лаборатория ва
маъмурий бинолари
аудиториялар, театр
учун
томоша заллари учун
– қисқариш (мм):
22 -
– бир томонлама юмшоқлик
–икки томонлама юмшоқлик 30 -
Юмшоқ элементнинг бир томонлама ва икки
15 -
томонлама юмшоқлигининг нотекис қисқариши (мм)
Пружинасиз юмшоқ элементларнинг қолдиқ
10 10
деформацияси, (мм)
Диванлар, диван-кроватлар, дам олиш учун креслолар, кресло-кроватлар, суянчиқсиз диванлар,
ўриндиқлар, суянчиқсиз юмшоқ ўриндиқлар
Чидамлилик:
– йўналишларда ўтириш учун бир ўринли мебеллар
8,0 8,0
(даН):
– олдинга
– орқага 15,0 15,0
– ён томонга:
8,0 8,0
– ён томони йўқ (тирсак қўйгич) мебеллар учун
35 кг оғирликдаги юк таъсирида ён томони бор
чидамли
(тирсак қўйгич) мебеллар учун
– йўналишларда ўтириш учун кўп ўринли мебеллар
(даН): 15,0 15,0
– олдинга ва орқага
ҳар бири 60 кг оғирликдаги иккита юк таъсирида ётиш
чидамли
учун ўзгартириладиган мебеллар
Осма ён томоннинг статик мустаҳкамлиги (даН):
80,0 80,0
– юклама
– юклаш жараёнларида 10 10
Кўндаланг ва узунасига йўналиш-даги таянчларнинг
(оёқларнинг) мустаҳкамлиги (даН): 40,0 40,0
– юклама
– юклаш жараёнларида 10 10
Чидамлилик (ётоқ жойини шакллантиришда иштирок
этадиган, асоси пружинали блоклардан тайёрланган
диван-кроват ва кресло-кроватларнинг ўриндиқлари, 10000 15000
суянчиқлари ва ётоқ жойларидан ташқари) (даН):
– ўриндиқлар, юклаш жараёнларида
– суянчиқлар, юклаш жараёнларида 10000 15000
– ён томонлари, юклаш жараёнларида 6000 10000
– ётоқ жойи, юклаш жраёнларида 10000 -
– шу билан бирга, асоси мослашувчан ёки эгилувчан
10 10
маҳсулотларнинг қолдиқ деформацияси (мм)
Ўриндиқ ёки ётоқ жойининг зарбга чидамлилиги:
140 140
– юкнинг тушиш баландлиги, мм
– юклаш жараёнлари (даН) 10 10
Чойшабларни сақлаш учун сиғимларнинг Сиғимларнинг ҳажмига боғлиқ ҳолда ҳисоб-
мустаҳкамлиги (даН) китобли юклама (бузмасдан)
Ётоқ жойи диван-кроватларни (ёки уларнинг
10 -
қисмларини) ўзгартиришга интилиш) (даН)
Тушаётганда каркаснинг мустаҳкамлиги:
150 200
– тушиш баландлиги, мм

16
project.gov.uz 07.12.2023

Мебелдан фойдаланиш мақсадига боғлиқ


равишда кўрсаткичларнинг аҳамияти
таълим
таълим
Кўрсаткичнинг номи ташкилотларининг
ташкилотларининг
синф, лаборатория ва
маъмурий бинолари
аудиториялар, театр
учун
томоша заллари учун
– тушишлар сони (даН) 5 5
Тебранма кресло
Чидамлилик: қўл билан ағдарилмайди
Ён томонларнинг горизонтал юкламасида чидамлилик,
500 -
юклаш жараёнларида (даН)
Зарбли юклама таъсиридаги мустаҳкамлик:
50 -
Юкнинг тушиш баландлиги, мм
Юклаш жараёнлари (даН) 10 -

17
project.gov.uz 07.12.2023

Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим


ташкилотларини жиҳозлашда фойдаланиладиган
мебелларга қўйиладиган санитария-гигиена талабларига
2-ИЛОВА

Корпусли мебелларни ишлаб чиқаришда уларнинг мустаҳкамлик


даражасига қўйиладиган гигиена талаблари

Маҳсулотнинг Юкламасиз Юклама остида мустаҳкамлик (даН)


баландлиги, м мустаҳкамлик эшикка қутига очиқ жавонга
1,0 гача мустаҳкам 2,0 4,0
1,0 дан 1,5 гача мустаҳкам 3,0 6,0
1,5 дан 2,0 гача мустаҳкам 4,0 8,0 1,0
2,0 дан юқори мустаҳкам 5,0 10,

Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим


ташкилотларини жиҳозлашда фойдаланиладиган мебелларга
қўйиладиган санитария-гигиена талабларига
3-ИЛОВА

1-жадвал

Ўтириш ва ётоқ учун мўлжалланган мебелларнинг


юмшоқлигига қўйиладиган гигиена талаблари

Юмшоқлик тоифаси*(синф)
Маҳсулотнинг
Мебелнинг кўриниши жамоат бинолари
функционал мақсади маиший мебель
учун мебеллар
Ўтирган ҳолатда дам Дам олиш учун кресло, диван 0–IV 0– IV
олиш учун Банкетка (суянчиқсиз юмшоқ кури),
I – IV I – IV
юмшоқ курси
Ўриндиқ IV IV

18
project.gov.uz 07.12.2023

Юмшоқлик тоифаси*(синф)
Маҳсулотнинг
Мебелнинг кўриниши жамоат бинолари
функционал мақсади маиший мебель
учун мебеллар
Тўшак:
I I
– бир ёқлама ва икки ёқлама юмшоқлик
– мослашувчан ва эгилувчан асосда
фойдаланиш учун I, II I, II
мўлжалланган икки ёқлама юмшоқлик
Кроват:
–мослашувчан ва эгилувчан асосли ва 0, I 0, I
тўшакли
Ётган ҳолда узоқ вақт
–қаттиқ асосли ва тўшакли I I
дам олиш учун
Диван-кроват «кроват» ҳолатида:
– эгиб ёпиштирилган пластикдан
0- II 0- II
мослашувчан асосли, ётоқнинг барча
майдонида тўшама (тўшак) жойлашган
– қаттиқ асосли ва юмшоқ элементли,
I, II I, II
пружина блоклари асосида тайёрланган
– турли ўзгарувчан чизмалар, турли
I -III I - III
тўшама ва асос кўринишлари билан
Ётган ҳолатда қисқа Кушетка, суянчиқсиз диван 0- III I - IV
вақт дам олиш учун Кресло-кроват I - III I - III
Ишда ўтириб ва қисқа
Стул, иш креслоси, курси II - IV II - IV
вақт дам олиш учун

Изоҳ: *

юмшоқлик тоифаси ўриндиқ, суянчиқ, ётоқ жойини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Ўтирган
ҳолатда ишлаш ва дам олиш учун мўлжалланган мебелнинг юмшоқлик тоифасини суянчиқнинг
кўрсаткичлари бўйича аниқланади.

19
project.gov.uz 07.12.2023

2-жадвал

Ўтириш ва ётоқ учун мўлжалланган мебелларнинг тоифасига боғлиқ ҳолда юмшоқлик


кўрсаткичларига қўйиладиган гигиена талаблари*

Мебель элементларининг 70 даН юкламаси остида юмшоқ элемент


Юмшоқлик, мм
юмшоқлик тоифаси (синф) деформацияси
0 120 мм дан кам эмас 2,4 мм дан 4,2 мм гача
I 95 мм дан 115 мм гача 1,7 мм дан 2,3 мм гача
II 70 мм дан 90 мм гача 1,3 мм дан 1,6 мм гача
III 50 мм дан 65 мм гача 0,5 мм дан 1,2 мм гача
IV 15 мм дан 45 мм гача 0,2 мм дан 0,4 мм гача

Изоҳ*:

Агар синов пайтида олинган деформация ва юмшоқлик кўрсаткичлари алмашинадиган


тоифаларга мос келадиган бўлса, шунингдек, кўрсаткичлар тоифалар орасида бўлган ҳолларда,
элементларнинг юмшоқлиги энг паст кўрсаткичга мос келадиган тоифага киритилиши керак.

Мослашувчан ёки эгилувчан асосли ётоқ жойининг юмшоқлик кўрсаткичи (деформация ва


юмшоқлик) бир хил тоифа меъёрида бўлиши керак.

Болалар мебелининг юмшоқ элементлари учун юмшоқлик тоифалари белгиланмаган.

20
project.gov.uz 07.12.2023

Мактабгача таълим ва умумий ўрта


таълим ташкилотларини жиҳозлашда фойдаланиладиган
мебелларга қўйиладиган
санитария-гигиена талабларига
4-ИЛОВА

Кўргазмали столларнинг асосий параметрлари

Қўшимча столлар
Ўлчамнинг номи Кўргазма столлари, мм
(суриладиган), мм

Иш юзасининг баландлиги 900 700-900

Иш юзасининг кенглиги 750 600-750

Иш юзасининг узунлиги 1200, 1800, 2400, 3600 700-900

21
project.gov.uz 07.12.2023

Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим


ташкилотларини жиҳозлашда фойдаланиладиган
мебелларга қўйиладиган санитария-гигиена
талабларига
5-ИЛОВА

Тузувчилар рўйхати:

Камилова Р.Т. –Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти


директори в.в.б., т.ф.д., профессор;

Эрматов Н.Ж. –Тошкент тиббиёт академияси Болалар, ўсмирлар ва овқатланиш гигиенаси


кафедраси мудири, т.ф.д., профессор

Исакова Л.И. –Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти


“Болалар ва ўсмирлар гигиенаси” лабораторияси катта илмий ходими,
тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);

Носирова А.Р. –Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти


“Овқатланиш гигиенаси” лабораторияси катта илмий ходими, тиббиёт
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);

Нуруллаев Ё. Э. –Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти таянч


докторанти;

Садирходжаева Н. С. –Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти таянч


докторанти;

Курбанбаева А.Ж. -Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти таянч


докторанти.

Тақризчилар рўйхати:
Ташпулатова Г.А. –Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти
”Физик омиллар” лабораторияси мудири, т.ф.д, катта илмий ходими;

Зарединов Д.А. –Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш Марказининг


”Гигиена” кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;

Саломова Ф.И. –Тошкент тиббиёт академиясининг ”Атроф-муҳит гигиенаси” кафедраси


мудири, т.ф.д., доцент.

22
project.gov.uz 07.12.2023

23

You might also like