You are on page 1of 29

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

Рўйҳатга олинди: Соғлиқни сақлаш вазирлиги


№ БД-________________ _____________________
20__ йил “___” _____
20__ йил “___” _____

Болалар юқумли касалликлари


мутахассислиги бўйича клиник ординатор (резидент) ни тайёрлаш

ЎҚУВ (МОДУЛ) ДАСТУРИ

Билим соҳаси: Соғликни сақлаш


Мутахассислик: Болалар юқумли касаллилари

Тошкент – 2020

1
Тузувчилар:

Таджиев Б.М. ТошПТИ, Болалар юқумли касалликлари


кафедраси мудири, т.ф.д., доцент
Ибрагимова Х.Н. ТошПТИ, Болалар юқумли касалликлари
кафедраси доценти, т.ф.н.
Умаров Т.У. ТошПТИ, Болалар юқумли касалликлари
кафедраси доценти, т.ф.н.

Тақризчилар:

Ибадова Г.А. ТХКМРМ, Болалар юқумли касалликлари


кафедраси мудири, т.ф.д.,профессор
Қосимов И.А. ТошПТИ, Юқумли касалликлар, эпидемиология
кафедраси мудири, т.ф.д.,профессор

Ўқув (модул) дастури Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ишлаб


чиқилган.

Ўқув (модул) дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш


вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика узлуксиз касбий таълими
муассасалараро Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил 6 октябрдаги 4-
сонли баённомаси билан маъқулланган.

2
I. Мутахассисликни долзарблиги ва ахамияти,соғлиқни сақлаш
тизимидаги ўрни.
Клиник ординатура (резидентура) – дипломдан кейинги таьлим тизими
билан боғлиқ бўлган таьлим, шифокорларнинг узлуксиз касбий таьлим
тизимининг таркибий қисмидир. Болалар юқумли касалликлари
мутахассислигидан клиник ординатура (резидентура) - тиббиёт олий таълим
муассасалари битирувчилари учун дипломдан кейинги ўқишни бир шакли
бўлиб, ундан сўнг шифокорга болалар юқумли касалликлари малакаси
берилади.
Намунавий дастур Ўзбекистон Республикасининг “Таълим
тўғрисида”ги қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 20
апрелдаги ПФ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2956-
сонли “Тиббий таълим тизимини янада ислох қилиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590 сонли “Ўзбекистон
Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича
комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 6 майдаги ПҚ-
4310 сонли “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада
ривожлантириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги ва 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-
4666 сонли “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз
касбий ривожантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-
тадбирлари тўғрисида” қарорларида белгиланган вазифаларни бажариш
мақсадида, кредит-модулли таълим жараёнига ўтиш муносабати билан,
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 209-сонли “Тиббиёт
ва фармацевтика олий ва ўрта махсус касб хунар таълим муассасаларида
таълим жараёнини ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи асосида ишлаб чиқилган.
Ушбу ўқув дастур кундузги таълим шаклидаги 2 ўқув йилига
мўлжалланган ва кредит-модул тизими асосида тузилган. Дастурда
мутахассис-болалар инфекционистини аҳолига юқумли касалликлар бўйича
ёрдамни ташкиллаштириши, мустақил ва самарали фаолият юритиши учун
барча тегишли назарий билим, кўникма ва компетенцияларни эгаллаш учун
етарли ҳажмдаги вазифалар ўз аксини топган.
Икки йиллик ўқиш даврида клиник ординатор (резидент) асосий
мутахассислик модулларидан ташқари умумметодологик ва номутахассислик
ёндош тиббий модулларини, ёндош клиник мутахассисликлардан педиатрия,
болалар невролргияси, тиббий радиология бўйича хам бир қатор билимларни
ўзлаштириши кўзда тутилган.
Республикамизда соғликни сақлаш тизимида амалга оширилаётган
қатор ислоҳатларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инобатга олган ҳолда
ушбу модул дастурида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, болалар
юкумли касалликларини олдини олиш, замонавий диагностика ва турли хил
юкумли касалликларни даволаш,эмлашнинг юқори технологияли усулларини
қамраб олишга алохида эътибор қаратилган.
3
Болалар юкумли касалликларини даволашда ҳалқ табобати
билимларидан қўшимча фойдаланиш, реабилитация муолажаларида
ишлатиш каби мавзулар ёритилган.
Бундан ташқари дунёвий ва маҳаллий эпидемиологик ҳолатни инобатга
олган ҳолда, юқумли бўлган касалликларда шифокор тактикаси, юқумли
касал бўлган бемор болалар билан ишлаш, диагностика ва даволаш
хусусиятлари, юқумли касалликлар бўлимларини иш фаолиятини
мослаштириш, хусусий химоя қоидаларига риоя қилиш, ишлатилган
буюмларни зарарлантириш каби саволларга алоҳида мавзулар ажратилган.
Клиник ординатор (резидент)ни ўқитиш жараёнида янги педагогик
технологиялар ва масофавий таълимдан кенг фойдаланиш кўзда тутилган.

2. Ўқув (модул) дастурининг мақсади ва вазифалари


2.1.Ўқув (модул) дастурининг мақсади – клиник ординатура
(резидентура) да керакли ҳажмдаги замонавий билимга, махоратга, амалий
кўникма ва компетенцияларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни
тайёрлаш ва уларни соғлиқни сақлаш муассасаларида (идора,ташкилотларда)
юқумли касалликлар билан оғриган болаларни даволашда илғор инновацион
технологияларни қўллаш, мустақил мутахассис сифатида ишлашга
тайёргарлигини шаклантириш.
2.2. Ўқув(модул) дастурининг вазифалари:
-клиник ординатор (резидент) ларни соғлиқни сақлаш тизимининг ва
ихтисослаштирилган муассасалари бўлимларида юқори малакали болалар
юқумли касалликлари мутахассиси сифатида ишлашга тайёрлаш;
-соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида бириктирилган
ахолига малакали тиббий ёрдам кўрсата оладиган, мақсадли профилактик
чора тадбирларни ўтказа оладиган мутахассисни тайёрлаш;
- соғлиқни сақлаш тизимининг барча муассасалари ишига раҳбарлик
қилиш.
Шулардан келиб чиққан холда:
1. Болалар юқумли касалликлари мутахассиси юқори малакали ёрдамни
кўрсатиши учун назарий билимларни эгаллаш ва такомиллаштириш,
тайёргарлик даражаси ва сифатини ошириш;
2. Касбий вазифаларни мустақил ва сифатли бажариш учун шифокор болалар
инфекционистига зарур амалий кўникма, компетенцияларни эгаллаш ва
такомиллаштириш;
3.Замонавий технологиялар ёрдамида ташхис қўйиш, дифференциал ташхис
қўйишни шакллантириш;
4.Ташкилотлар ва таркибий бўлинмалар фаолиятини тахлил қилиш ва
уларнинг ишини режалаштириш учун соғлиқни сақлашни ташкил этиш,
соғлиқни сақлашнинг хуқуқий ва иқтисодий масалалари бўйича асосий
билимларга эга бўлиши;
5.Тиббий амалиётда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш
кўникмаларига эга бўлиш.
6.Юқумли касалликлари бўлган беморларга даволаш, ташхислаш ва
4
реабилитация тадбирлари мажмуини тузиш ва амалга оширишга эга бўлиш.
7.Клиник, паталогоанатомик конференцияларда, оғир ва муаммоли беморлар
диагностикасида беморлар клиник муҳокамаларида иштирок қилиш;
8.Қўшимча тадқиқот усуллари (клиник, биокимёвий таҳлиллар, ЭКГ,
ультратовушли текширув (УТТ) хулосалари, эндоскопия, ренгенограммалар
натижаларини юқори баҳолаш кўникмаларига эга бўлиш.
9.Амбулатория карта, касаллик тарихи, статистик талонлар ва бошқа тиббий
шифокорлик ҳужжатларини тўлдириш тайёргарлик сифатини ошириш.
10.COVID-19 инфекцияси билан касалланганларни саралаш, ташхислаш,
даволаш кўникмаларига эга бўлиш.
Клиник ординатор (резидент)ларнинг касбий тайёргарлиги асосий ва
унга алоқадор (ёндош) фанларни чуқур ўрганишга, шунингдек, махаллий ва
жахон тиббиётининг сўнги ютуқлари билан танишиш ва ривожлантиришга
қаратилган.
Мутахассиснинг беморлар билан алоқаси тиббий этика деонталогия
тамойилларини билишига асосланган.
2.3. Мутахассисдан кутилаётган натижалар:
-соғлиқни сақлаш сохасида Давлат сиёсати ва унинг амалга оширилишида
барча бошқарув органларининг масъулияти хақида;
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни ривожланиш стратегияси ва
бошқакрув тузилмаси (концепцияси, тамойиллар, асосий йўналишлари,
стандартлари, истиқболлари) хақида;
-соғлиқни сақлаш тизими ва уларда олиб борилаётган ислохатлар хақида;
 соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунчилик асослари, соғлиқни сақлаш
органлари ва муассасалари фаолиятини белгилаб берувчи меъёрий
ҳужжатлар, соғлиқни сақлашнинг ҳуқуқий асослари;
 Ўзбекистон Республикасида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизими;
оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида ҳукуматнинг
асосий меъёрий ҳужжатлари ва қарорлари;
 болаларда инфекцион ва паразитар, шу жумладан кам учрайдиган касаллик
этиологиси, патогенези, диагностикаси, клиник кўринишлари; 
 болаларда турли ёш даврларидаги инфекцион касалликларда асоратлар ва
шошилинч ҳолатларнинг ривожланишини башоратлаш;.
 болаларда инфекцион ва паразитар касалликларнинг замонавий кечиш
хусусиятлари; 
 юқумли касалликлар билан оғриган болаларга даволаш-профилактик
ёрдамни ташкил этиш;
 болалар ўлими, унинг структураси,саббаблари ва профилактикаси;
 болалар юқумли касалликлари ўчоқларида эпидемияга қарши чора-
тадбирларни ташкил этиш;
 юқумли касалликларни ўтказган болалар диспансеризацияси ва
реабилитацияси ;
 болалар юқумли касалликлари муассасаларининг ишлаш принциплари;
5
 болалар юқумли касалликлари стационарининг санитар-эпидемиологик
иш тартиби;
 болалар юқумли касалликлари стационарларида касалхона ички
инфекциялари эпидемиологияси ва профилактикаси;
 бокс-бўлимларда ишни ташкил этиш ва ишлаш принциплари;
 болалар ва ўсмирлар ўртасида инфекцион ва паразитар касалликлари
профилактика усулларини, сурункали патология ва ногиронлик
ҳолатларида реабилитация чора-талбирларини билиш;
 инфекцион касалликни ўтказган беморни уйига жавоб бериш; бошқа
стационарларга ўтказишга доир кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар;
 юқумли касалликлар билан оғриган болалар транспортировкаси;
 ичак инфекциялари, вирусли гепатитлар, ўта хавфли инфекциялар,хаво
томчи инфекциялари, ОИВ инфекциялари COVID инфекцияси билан
оғриган беморлар учун бўлимлар ташкил этиш ва ишлаш принциплари;
 диспансеризация ва реабилитация кабинетлари ишини ташкил қилиш ва
ишлаш принциплари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
 юқумли касалликлар стационарларида реанимация ва жадал терапия
хизматини ташкил этиш ;
 паталогоанатомик хизматни ташкил қилиш;
 юқумли касалликлар билан оғриган болаларни текширишнинг асосий
лаборатор, функционал ва махсус усулларини ташкил этиш;
 бўлимлардаги тиббий асбоблар ва аппаратураларни дезинфекциялаш ва
стерилизациялаш усуллари хақида;
 юқумли касалликлар билан оғриган болаларнинг ёшга боғлиқ анатомик-
физиологик хусусиятлари хақида;
 болаларда инфекцион касалликларнинг ёшга боғлиқ диагностикаси,
дифференциал диагностикаси хақида;
 болаларда инфекцион патологияларнинг ривожланишида турли хил нохуш
экзоген ва эндоген омиллар (физик, кимёвий, биологик ва бошқа) нинг
таъсири хақида;
 ногиронлик (вақтинчалик, доимий) ни текшириш.Вақтинча мехнатга
лаёқатсизликни аниқлаш ва уни тасдиқловчи асосий хужжатлар хақида;
 семириб кетган беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш хақида:
 бемор болалар тана массаси индексини хисоблаш хақида;
 болаларда инфекцион касалликларнинг натижалари ва оқибатлари ;
 болалардаги инфекцион касалликларда эрта ва кечки, специфик ва
носпецифик асоратлар, асоратлар профилактикаси хақида;
 юқумли касалликлар эпидемия, пандемия вақтида бемор болаларга
шошилинч ёрдамни кўрсатиш қоидалари тўғрисида;
 инфекцион патологияли бемор болаларни парваришлаш хусусиятлари
хақида;
 инфекцион касалликлар билан оғриган болалар парҳезини билиши ва
улардан фойдалана олиши;
6
 эпидемиологик маълумотлар, этиологик хавф омилларининг таъсирини,
замонавий диагностика усуллари, шу жумладан эрта ташхислаш усуллари,
турли босқичлардаги даволаш схемалари, касаллик даври ва ёшга боғлиқ
ҳолда асоратлар ва касалликларнинг бирламчи ва иккиламчи
профилактикасини билиши хақида;
 Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш органларининг болалар
юқумли касалликлари амалиётида реанимация чора-тадбирларини
ўтказишга оид буйруқлари ва меъёрий ҳужжатлари тўғрисида;
 реабилитация чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва диспансеризация
ўтказиш; консультатив ёрдам кўрсатиш хақида;
 шифокорнинг тиббий ҳужжатларини юритиш малакаларига эга бўлиши
керак
3. Асосий қисм
3.1. Модулдаги маъруза машғулотлари мавзулари,ташкил этиш бўйича
умумий кўрсатма тавсиялар:
Мутахассислик модуллар
1-ўқув йили
№ Маъруза мавзуси Соат/
кредит
1 Юқумли касалликлар клиникасига кириш. Болаларда 2
юқумли касалликларнинг долзарб масалалари.
2 Вирусли гепатитлар. Этиологияси ,эпидемиологияси. 2
Патогенези, патанатомияси. Клиникаси, таснифи,
диагностикаси, дифференциал диагностикаси, натижалар ва
асоратлари, давоси, профилактикаси.
3 Болаларда сариқ касаллиги синдроми.Этиологияси, 2
эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, таснифи,
диагностикаси, давоси. Чақалоқларда сариқ касаллигини
дифференциал диагностикаси.
4 Болаларда диарея синдроми. Диареянинг ЖССТ тавсиясига 2
кўра тавсифи. Диарея синдроми билан кечадиган
касалликлар этиологияси, эпидемиологияси, патогенези,
клиникаси, диагностикаси, давоси, профилактикаси.
Даволаш тамойиллари.
5 Стрептококк инфекцияси.Қизилча касаллиги, сарамас. 2
Таърифи. Этиологияси,эпидемиологияси,патогенези,
патанатомияси. Клиникаси, таснифи, диагностикаси,
7
диф.диагностикаси, натижалар ва асоратлари, давоси,
профилактикаси.
6 Герпетик инфекция. Сувчечак. Ўраб оладиган темиратки. 2
Этиологияси, эпидемиологияси. Патогенези, патанатомияси.
Клиникаси, таснифи, диагностикаси, дифференциал
диагностикаси, натижалар ва асоратлари, давоси,
профилактикаси.
7 Короновирус (COVID-19) Этиологияси, эпидемиологияси. 2
Патогенези, патанатомияси. Клиникаси, классификацияси,
диагностикаси, дифференциал диагностикаси, натижалар ва
асоратлари, давоси, профилактикаси, ёшга кўра кечиш
хусусиятлари.
8 Грипп, ЎРВИ. Этиологияси, эпидемиологияси. Патогенези, 2
патанатомияси. Клиникаси, классификацияси,
диагностикаси, дифференциал диагностикаси, натижалар ва
асоратлари, давоси, профилактикаси, ёшга кўра кечиш
хусусиятлари.
Болаларда қорин тифи ҳамда А ва В паратифлари. 2
9 Этиологияси, эпидемиологияси. Патогенези, патанатомияси.
Клиникаси, таснифи, диагностикаси, дифференциал
диагностикаси, натижалари ва асоратлари специфик ва
носпецифик, диагностикаси, давоси, профилактикаси. Ёшга
кўра кечиш хусусиятлари..
Жами 1 йил 18/0,5

2 –ўқув йили
№ Маъруза мавзуси Соат/
Кредит
1 Дифтерия, инфекцион мононуклеоз. Этиологияси, 2
эпидемиологияси. Патогенези, патанатомияси. Клиникаси,
таснифи, диагностикаси, диф. диагностикаси, натижалар ва
асоратлари, давоси, профилактикаси. Дифтерия хуружи
реанимациясининг принциплари.
2 Қизамиқ ва қизилча. Этиологияси, эпидемиологияси. 2
Патогенези, патанатомияси. Клиникаси, таснифи,
диагностикаси, дифференциал диагностикаси, натижалар ва
асоратлари, давоси, профилактикаси. Туғма қизилча.
3 Болаларда экзантема синдроми.Этиологияси, 2
8
эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, диагностикаси,
асоратлари, давоси, экзантема синдроми билан кечадиган
касалликлар профилактикаси.
4 Болаларда менингиал синдром . Этиологияси, 2
эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, диагностикаси,
асоратлари, давоси, менингиал синдром билан кечадиган
касалликлар профилактикаси.
5 Болаларда катарал синдром. Этиологияси, эпидемиологияси, 2
патогенези, клиникаси, асоратлари, диагностикаси, давоси ,
профилактикаси.
6 Болаларда ўта хавфли инфекциялар. Этиологияси, 2
эпидемиологияси, патогенези, клиникаси, диагностикаси,
давоси, профилактикаси, инфекция ўчоқларидаги
эпидемияга қарши чора-тадбирлар.
7 Болаларда ОИВ/ОИТС. Этиологияси, эпидемиологияси, 2
патогенези, клиникаси, диагностикаси, асоратлари, эрта
ташхислашнинг замонавий усуллари, давоси. АРТ терапия
принциплари.
8 Болаларда жадал терапияни талаб этувчи инфекцион 2
касалликлардаги шошилинч ҳолатлар.
9 Болаларда инфекцион касалликлар иммунопрофилактикаси. 2

Жами 2 йил 18/0,5

Жами 36/1,0

Маъруза машғулотлари мультимедияли кўрсатмалар (презентация,


видео фильм, видео ролик ва х.к.) билан таъминланиши шарт. Маъруза
ўтказиладиган аудитория мультимедия қурилмалари билан жихозланган
бўлиб, клиник ординатор (резидент) ларга шароит яратилган бўлиши шарт.
Маърузаларда мавзуга боғлиқ замонавий ва исботланган тиббиётга
асосланган маълумотлар келтирилиши мақсадга мувофиқ.

3.2. Модулдаги амалий (семинар) машғулотларининг мавзулари, ташкил


этиш бўйича умумий кўрсатма ва тавсиялар:

1-ўқув йили
Мутахассислик модуллар
9
№ Модул ва амалий (семинар) машғулотларининг Соат/
мавзулар кредит
2.1. Болалар юқумли касалликлари 4194 /
116,5
1.1. Вирусли гепатит А, Е. Юқиш механизмлари,
мойиллик. Хавф гуруҳлари. Иммунитет. Патологик
(1 Модул) жараённинг патогенетик механизмлари. Клиник
кўринишлари, оғирлик мезонлари, лаборатория
диагностикаси, этиотроп ва патогенетик давоси.
Профилактикаси. Беморлар ва вирус ташувчиларни
эрта ва фаол аниқлашнинг моҳияти. Санитария-
гигиеник чора-тадбирлар.
1.2. Вирусли гепатит В. Юқиш механизмлари, мойиллик.
Хавф гуруҳлари. Иммунитет. Патологик жараённинг
патогенетик механизмлари. Эрта ёшдаги болаларда
кечиш хусусиятлари, клиник кўринишлари,
лаборатория диагностикаси, этиотроп ва патогенетик
давоси. Профилактикаси. Беморлар ва вирус
ташувчиларни эрта ва фаол аниқлашнинг моҳияти.
Санитария-гигиеник чора-тадбирлар
1.3. Вирусли гепатит С. Юқиш механизмлари, мойиллик.
Хавф гуруҳлари. Иммунитет. Патологик жараённинг
патогенетик механизмлари. Эрта ёшдаги болаларда
кечиш хусусиятлари, клиник кўринишлари,
лаборатория диагностикаси, этиотроп ва патогенетик
давоси. Профилактикаси. Беморлар ва вирус
ташувчиларни эрта ва фаол аниқлашнинг моҳияти.
Санитария-гигиеник чора-тадбирлар.
1.4. Вирусли гепатит Д. Юқиш механизмлари, мойиллик.
Хавф гуруҳлари. Иммунитет. Патологик жараённинг
патогенетик механизмлари. Эрта ёшдаги болаларда
кечиш хусусиятлари, клиник кўринишлари,
лаборатория диагностикаси, этиотроп ва патогенетик
давоси. Профилактикаси. Беморлар ва вирус
ташувчиларни эрта ва фаол аниқлашнинг моҳияти.
Санитария-гигиеник чора-тадбирлар.
1.5. Вирусли гепатитларнинг оғир ва фульминант
шакллари, этиологияси, патогенези,
патоморфологияси, клиникаси, оғирлик мезонлари.

10
Ўткир жигар энцефалопатияси, клиникаси,
диагностикси, давоси, профилактикаси.
1.6. Болаларда вирусли гепатитларнинг натижалари ва
оқибатлари.
1.7. Сурункали вирусли гепатитлар. Патологик
жараённинг патогенетик механизмлари. Клиник
кўринишлари, лаборатория диагностикаси.
1.8. Гепатозлар. Патологик жараённинг патогенетик
механизмлари. Клиник кўринишлари, лаборатория
диагностикаси.
2.1. Болаларда жигар ва ўт ажратиш йўллари
(2 Модул) касалликларини ташхислашнинг замонавий усуллари.
2.2. Вирусли гепатитларда эпидемияга қарши чора-
тадбирлар.
2.3. Юқумли касалликлар (ВГ, безгак, инфекцион
мононуклеоз, сариқ иситмали безгак) даги
сариқликнинг дифференциал диагностикаси.
Сариқлик мавжудлигида диагностик изланиш
алгоритмини тузиш.
2.4. Ноинфекцион касалликларда (жигар ости ва жигар
усти сариқликлари ва иерсиниоз, лептоспироз) даги
сариқликнинг дифференциал диагностикаси.
Сариқлик мавжудлигида диагностик изланиш
алгоритмини тузиш.
2.5. Ўткир ва сурункали вирусли гепатитларни
ташхислаш ва даволаш принциплари.
2.6. Вирусли диареялар. Таснифи. Патологик
жараённинг патогенетик механизмлари. Эрта
ёшдаги болаларда клиник кўринишлари, кечиш
хусусиятлари, лаборатория диагностикаси.
2.7. Қорин тифи ва паратифлар. Касалликни аниқлаш.
Этиологияси, унинг асосий хусусиятлари, антиген
структураси. Эпидемиологияси, патологик
жараённинг патогенетик аспектлари, эрта ёшдаги
болаларда клиник кўринишлари, кечиш
хусусиятлари, таснифи, лаборатория диагностикаси,
даволаш ва профилактика принциплари. Паратиф А
ва В.
2.8. Сальмонеллез. Сальмонеллезларни ўрганиш тарихи.
Этиологияси. Сальмонеллез қўзғатувчиси, уларнинг
11
муҳим хусусиятлари. Таснифлаш ва номенклатура
принциплари. Эпидемиологияси, патологик
жараённинг патогенетик аспектлари, эрта ёшдаги
болаларда кечиш хусусиятлари, таснифи,
лаборатория диагностикаси, давоси,
профилактикаси.
2.9. Шигеллез. Касалликни ўрганиш тарихи.
Этиологияси. Шигеллаларни замонавий
таснифи.Эпидемиологик аспектлари, патогенези,
патоморфологик ўзгаришлар, эрта ёшдаги болаларда
кечиш хусусиятлари, лаборатория диагностикаси,
даво чора-тадбирлари, профилактикаси.
2.1. Энтеровирус инфекциялар. Полиомиелит.
(3 Модул) Касалликни ўрганиш тарихи. Этиологияси.
Эпидемиологик аспектлари, патогенези,
патоморфологик ўзгаришлар. Касаллик клиникнинг
замонавий таснифи, эрта ёшдаги болаларда кечиш
хусусиятлари, лаборатория диагностикаси, даво
чора-тадбирлари, профилактикаси.
3.2. Болаларда эшерихиозлар. Касалликни ўрганиш
тарихи. Этиологияси. Эшерихиозларнинг замонавий
таснифи, патогенези, патоморфологик ўзгаришлар,
касалликнинг эрта ёшдаги болаларда кечиш
хусусиятлари, лаборатория диагностикаси, даво
чора-тадбирлари, профилактикаси
3.3. Болаларда стафилококкли диареялар. Касалликни
ўрганиш тарихи. Этиологияси. Болаларда
стафилококкли диареяларнинг замонавий таснифи.
Эпидемиологик аспектлари, патогенези,
патоморфологик ўзгаришлар, касаллик клиник
манзараси, эрта ёшдаги болаларда кечиш
хусусиятлари, лаборатория диагностикаси, даво
чора-тадбирлари, профилактикаси
3.4. Болаларда диареялар. Этиологияси, эпидемиологик
аспектлари, патогенези, патоморфологик
ўзгаришлар, клиник манзараси. Чўзилган диарея.
Лаборатория диагностикаси, даво чора-тадбирлари,
профилактикаси.
3.5. Озиқ-овқат токсикоинфекцияси. Этиологияси.
Таснифлаш ва номенклатура принциплари. Ташқи
муҳитда барқарорлиги. Эпидемиологияси, патологик
жараённинг патогенетик аспектлари, клиник
кўринишлари, лаборатория диагностикаси, давоси,

12
профилактикаси.
2.1. Вабо. Касалликни аниқлаш. Касалликни ўрганиш
(4 Модул) тарихи. Этиологияси. Эпидемиологик аспектлари,
патогенези, патоморфологик ўзгаришлар,
касалликнинг клиник манзараси, эрта ёшдаги
болаларда кечиш хусусиятлари, лаборатория
диагностикаси, даво чора-тадбирлари,
профилактикаси.
4.2. Ботулизм. Этиологияси. Ташқи муҳитда
барқарорлиги. Эпидемиологияси, патологик
жараённинг патогенетик аспектлари, клиник
кўринишлари, лаборатория диагностикаси, давоси,
профилактикаси.
4.3. Сувсизланиш билан кечадиган ичак токсикози.
Патогенези, клиникаси. Сувсизланиш турлари,
оғирлик мезонлари, диагностикаси, давоси перорал
регидратация, регидратацион терапия учун
суюқликни ҳисоблаш, профилактикаси.
4.4. Диарея синдроми билан кечадиган касалликларни
эрта ва дифференциал диагностикаси. Инфекцион
касалликлардаги диарея синдромининг
дифференциал клиник-лаборатор диагностикаси.
Гиповолемик шокда касалгхонага ётқизилгунга қадар
шошилинч ёрдам, эрта диагностикаси. Диарея
синдромли юқумли касалликлар билан оғриган
беморларни даволаш реконвалесцентларни
диспансер назорати. Ўчоқдаги профилактик чора-
тадбирлар.
4.5. Қутуриш. Касалликни аниқлаш. Касалликни ўрганиш
тарихидан. Этиологияси.Замонавий таснифи.
Эпидемиологияси, патогенези, патоморфологик
ўзгаришлар, касалликнинг клиник манзараси,
лаборатория диагностикаси, даво чора-тадбирлари,
профилактикаси.
4.6. ОИВ/ОИТС. Касалликни аниқлаш. Касалликни
ўрганиш тарихи. Этиологияси.Замонавий таснифи.
Эпидемиологик аспектлари, патогенези,
патоморфологик ўзгаришлар, касалликнинг клиник
манзараси, лаборатория диагностикаси, даво чора-
тадбирлари, профилактикаси..

13
2-ўқув йили
Мутахассислик модуллар
№ Модул ва амалий (семинар) машғулотларининг
мавзулар
2.1. Короновирус инфекцияси (COVID-19) Касалликни
этиологияси, эпидемиологияси, патологик
(5 Модул) жараённинг патогенетик механизмлари,
патологоанатомик ўзгаришлар, касалликнинг клиник
шакллари, лаборатория диагностикаси. Давоси,
чора-тадбирлари, профилактикаси (махсус,умумий).
5.1. Грипп,ЎРВИ этиологияси, эпидемиологияси,
патологик жараённинг намоён бўлиш патогенетик
механизмлари, патологоанатомик ўзгаришлар,
лаборатория диагностикаси, даво чора-тадбирлари,
профилактикаси (махсус ,умумий).
5.2. Грипп , ЎРВИ ва асоратлари ва даволаш.
5.3 Короновирус инфекцияси (COVID-19) асоратлари
ва даволаш.
5.4. Кўкйўтал.Касалликни ўрганиш тарихи. Этиологияси.
Эпидемиологияси. Кўкйўтал билан оғирган
беморнинг касалликнинг турли даврларида
юқумлилиги. Катта ёшдаги беморлар ва бактерия
ташувчиларнинг эпидемик моҳияти. Патогенези.
Кўкйўталдаги йўтал механизми, патологик
жараённинг патогенетик механизмлари. Гипоксемия
ва гипоксия аҳамияти. Патоморфологик ўзгаришлар.
Клиник Таснифи. Асоратлари.Эрта ёшдаги
болаларда кўкйўталнинг кечиш хусусиятлари.
Лаборатория диагностикаси. Даво чора-тадбирлари.
Махсус профилактикаси.
5.5. Респиратор синдромнинг дифференциал
диагностикаси (Кроновирус(COVID-19), ЎРВИ,
грипп, кўкйўтал, менингококкли назофарингит,
қизамиқ, энтеровирус ва риновирус инфекция).
Беморда респиратор синдром ва ангина
мавжудлигида диагностик изланиш алгоритмини
тузиш. Даволаш ва реабилитация принциплари.
Ўчоқдаги профилактик чора-тадбирлар.
5.6. Инфекцион мононуклеоз. Этиологияси,
эпидемиологияси, патологик жараённинг
патогенетик механизмлари, паталогоанатомик

14
ўзгаришлар, касалликнинг лаборатория
диагностикаси, даво чора-тадбирлари,
профилактикаси (махсус, умумий).
5.7. Эпидемик паротит. Этиологияси, эпидемиологияси,
патологик жараённинг патогенетик механизмлари,
касалликнинг клиник манзараси, лаборатория
диагностикаси, даво чора-тадбирлари,
профилактикаси (махсус,умумий).
5.8. Дифтерия. Этиологияси, эпидемиологияси. Касаллик
патогенези, патологик анатомияси, клиник
манзараси, таснифи, асоратлари, лаборатория
диагностикаси. Давоси. Эпидемияга қарши чора-
тадбирлар. Касалхонадан уйга жавоб бериш
шартлари ва муддатлари.
2.1. Юқумли касалликларда ангинанинг дифференциал
(6 Модул) диагностикаси (вирусли ва бактериал ангиналар,
6.1. ҳалқум дифтерияси, синусит, отит, бронхоэктаз ва
тил абцесси). Беморда ангина мавжудлигида
диагностик изланиш алгоритмини тузиш. Даволаш
ва реабилитация принциплари. Ўчоқдаги
профилактик чора-тадбирлар.
6.2. Қизамиқ. Этиологияси. Эпидемиологияси. Касаллик
патогенези, паталогоанатомик ўзгаришлар, клиник
таснифи, асоратлари, даволаш чора-тадбирлари.
Профилактикаси (махсус,умумий).
6.3. Қизилча.Этиологияси. Эпидемиологияси. Касаллик
патогенези, паталогоанатомик ўзгаришлар, клиник
таснифи,клиник кўринишлари, асоратлари,
лаборатория ташхиси, даволаш чора-тадбирлари.
Профилактикаси (махсус,умумий).
6.4. Скарлатина. Этиологияси. Эпидемиологияси.
Стрептококк инфекциясининг эпидемик аҳамияти.
Стрептококкнинг септик, аллергик ва токсик
таъсири. Касаллик патогенези, паталогоанатомик
ўзгаришлар, клиник таснифи,клиник намоён бўлиши,
асоратлари, лаборатор диагностикаси, даволаш чора-
тадбирлари. Профилактикаси (махсус,умумий).
6.5. Менингококк инфекцияси. Касалликни ўрганиш
тарихи. Этиологияси. Касалликнинг эпидемиологик
аспектлари, патологик жараённинг патогенетик

15
аспектлари, клиник кўринишлари, асоратлар,
лаборатор диагностикаси, даволаш. Менингококкли
инфекциянинг патогенетик давосининг усуллари ва
йўллари. Профилактикаси.
6.6. Герпетик вирусли инфекция. Этиологияси.
Эпидемиологияси. Касаллик патогенези, паталого-
анатомик ўзгаришлар, клиник таснифи, асоратлари,
лаборатор диагностикаси, даволаш чора-тадбирлари.
Профилактикаси (махсус,умумий).
6.7. Экзантемалар билан кечадиган касалликларнинг
дифференциал диагностикаси. Комплекс терапия ва
реабилитация принциплари.Ўчоқда профилактик
чора-тадбирлар.
6.8. Менингитлар ва менингоэнцефалитларнинг эрта ва
дифференциал диагностикаси. Сероз (ўткир
лимфоцитар хориоменингит, токсоплазмоз,
туберкулез, паротит, гриппоз, қизамиқли,
энтеровирусли, сувчечак, бруцеллез абцесс,
эмпиема, сурункали ва рецидивланувчи
менингитлар) менингитлар.
6.9. Менингитлар ва менингоэнцефалитларнинг эрта ва
дифференциал диагностикаси. Йирингли
(менингококкли, пневмококкли, амёбасимон,
септик йирингли менингитлар, стрептококкли,
Пфейффер менингити) менингитлар. Беморда
менинигиал синдром мавжудлигида диагностик
изланиш алгоритмини тузиш.
Короновирус (COVID-19). Касалликни ўрганиш
тарихи. Этиологияси. Замонавий таснифи.
2.1. Эпидемиологик аспектлари, патогенези,
патоморфологик ўзгаришлар, лаборатория
(7 модул)
диагностикаси, даво чора-тадбирлари,
профилактикаси..
7.1. Ўлат. Касалликни ўрганиш тарихи. Этиологияси.
Замонавий таснифи. Эпидемиологик аспектлари,
патогенези, патоморфологик ўзгаришлар,
лаборатория диагностикаси, даво чора-тадбирлари,
профилактикаси..
7.2. Куйдирги. Касалликни аниқлаш. Касалликни
ўрганиш тарихи. Этиологияси. Замонавий таснифи.
Эпидемиологик аспектлари, патогенези,
патоморфологик ўзгаришлар, лаборатория
диагностикаси, даво ва профилактик чора-
16
тадбирлари.
7.3. ЎХИ (вабо, ўлат, маймунлар чинчечаги, Ўзбекистон
геморрагик иситмаси)га шубҳа қилинган бемор
аниқланганда эрта ва дифференциал диагностика.
7.4. Юқумли касалликлар клиникасида шошилинч
ҳолатлар (мия шиши, бўғма, гипертермия,
талвасалар, гиповолемик ва инфекцион-токсик шок,
ўткир буйрак етишмовчилиги, жигар
энцефалопатияси, ДВС).
7.5. Иситма синдроми билан кечадиган юқумли
касалликларнинг эрта ва дифференциал
диагностикаси (қорин тифи, бруцеллез,
менингококк инфекция, безгак, токсоплазмоз,
амебиаз, эхинококкоз.) реконвалесцентларни
комплекс даволаш ва реабилитацияси принциплари.
7.6. Иситма синдроми билан кечадиган юқумли
касалликларнинг эрта ва дифференциал
диагностикаси (Короновирус(COVID-19), Грипп,
ЎРВИ, геморрагик иситмалар, ЦМВ, герпетик
инфекция, зотилжам, инфекцион эндокардит,
перикардит, остеомиелит, легионеллёз,
риккетсиозлар, лешманиозлар). Иситма синдромида
диагностик изланиш алгоритмини тузиш. Бирламчи
тиббиёт бўғини шароитларида
реконвалесцентларни комплекс даволаш ва
реабилитацияси принциплари.
2.1. Артралгия синдроми билан кечадиган юқумли
(8 Модул) касалликларнинг (бруцеллёз, токсоплазмоз,
8.1. трихинеллез) эрта ва дифференциал диагностикаси.
Артралгия синдромида диагностик изланиш
алгоритмини тузиш. Реконвалесцентларни комплекс
даволаш ва реабилитацияси принциплари.
8.2. Геморрагик иситмалар.Касалликни ўрганиш тарихи.
Этиологияси. Замонавий таснифи. Эпидемиологик
аспектлари, патогенези, патоморфологик
ўзгаришлар, лаборатория диагностикаси, даво чора-
тадбирлари, профилактикаси.
8.3. Юқумли касалликлар (геморрагик иситмалар,
грипп, менингококкцемия, риккетсиозлар, қорин
тифи, вирусли гепатитлар, дизентерия,
амебиаз)даги геморрагик синдромнинг
17
дифференциал диагностикаси.Диагностик изланиш
алгоритми.
8.4. Энтеробиоз. Касалликни ўрганиш тарихи.
Этиологияси. Замонавий таснифи. Эпидемиологик
аспектлари, патогенези, патоморфологик
ўзгаришлар, лаборатория диагностикаси, даво чора-
тадбирлари, профилактикаси.
8.5. Аскаридоз. Геминолепидоз. Касалликни ўрганиш
тарихи. Этиологияси. Замонавий таснифи.
Эпидемиологик аспектлари, патогенези,
патоморфологик ўзгаришлар, лаборатория
диагностикаси, даво чора-тадбирлари,
профилактикаси.
8.6. Тениаринхоз. Эхинококкоз. Касалликни ўрганиш
тарихи. Этиологияси. Замонавий таснифи.
Эпидемиологик аспектлари, патогенези,
патоморфологик ўзгаришлар, лаборатория
диагностикаси, даво чора-тадбирлари,
профилактикаси.
8.7. Цестодлар. Касалликни ўрганиш тарихи.
Этиологияси. Замонавий таснифи. Эпидемиологик
аспектлари, патогенези, патоморфологик
ўзгаришлар, лаборатория диагностикаси, даво чора-
тадбирлари, профилактикаси.
8.8. Токсоплазмоз. Касалликни ўрганиш тарихи.
Этиологияси. Замонавий таснифи. Эпидемиологик
аспектлари, патогенези, патоморфологик
ўзгаришлар, лаборатория диагностикаси, даво чора-
тадбирлари, профилактикаси.
3. Ёндош (клиник) мутахассислик модуллари 216/6
3.1.Модул Педиатрия 108/3
3.2.Модул Тиббий радиология 54/1,5
3.3.Модул Болалар неврологияси 54/1,5
1. Умумметодологик ва номутахассис ёндош тиббий 162/4,5
модуллар
1.1.Модул Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. 54/1,5
Фуқоролик жамияти
1.2.Модул Валеология 27/0,75

18
1.3.Модул Клиник фармакология 54/1,5
1.4.Модул Жамоат саломатлиги ва соғликни сақлашни 27/0,75
бошқариш

Амалий (семинар) машғулотлари мультимедияли кўрсатмалар


(презентация, видеофильм, видеоролик ва ҳ.к) билан таъминланиши шарт.
Машғулот ўтказиладиган аудитория мультимедия қурилмалари билан
жиҳозланган бўлиб, клиник ординатор (резидент)ларга барча шарт-
шароитлар яратилган бўлиши шарт.
Машғулотларга тайёрланиш учун клиник ординатор (резидент)ларга
мавзуга боғлиқ замонавий ва исботланган тиббиётга асосланган
маълумотларни олиш учун ўқув адабиёт ва интернет манбалари педагог
томонидан берилиши мақсадга мувофиқ, аҳборот технологияларидан
фойдаланиш йўллари ва услублари кўрсатилади.
Машғулотдан олдин педагог клиник ординатор (резидент) ларга
машғулотни мақсадини аниқлаб берилади, машғулот вақтида инновацион
педагогик технологиялар қўлланилади. Мавзу бўйича клиник холатларни
ўзлаштириш учун вазиятли ва клиник муаммоларга йўналтирилган вазиятли
масалалар, кейслар ечиш, органайзерлар тузиш, диагностика ва даволаш
протоколларини (алгоритмларни) ўрганиш ва такомиллаштириш, касаллик
тарихини таҳлил қилиш, презентация тайёрлаш ва бошқа турдаги ишларни
амалга ошириш мумкин. Эгаллаган билимларни намоиш этиш учун тест
синовларини ҳам ўтказиш мумкин.
Машғулот якунида ҳар бир клиник ординатор (резидент) тасдиқланган
мезонлар асосида баҳоланади.
3.3. Мутахассис ўзлаштириши лозим бўлган амалий кўникмалар
рўйҳати:
1.Антропометрик ўлчовлар техникаси (одам бўйи, тана вазни, бош
айланаси, кўкрак қафаси айланаси).
2.1 ёшга тўлмаган болада бошни пайпаслаб текшириш ва катта лиқилдоқ
ўлчамларини аниқлаш.
3.Тери ости, бўйин бириктирувчи тўқимасини пайпаслаб текшириш.
4.Регионар лимфа тугунларни пайпаслаб текшириш.
5.Қорин, жигар ва ўт пуфагини пайпаслаб текшириш.
6.Жигар ўлчамларини аниқлаш.
7.Ўпкаларни ва юракни эшитиб кўриш (аускультация).
8.Юракнинг симиллаб оғриши нисбий ва мутлоқ ўлчамларини аниқлаш.
9.Артериал босимни ўлчаш.
10.Ўткир ичак инфекцияси беморини тиббий кўрикдан ўтказиш.
11.Эпидемиологик анамнезни тўплаш.
12.Эксикоз даражаси ва турини баҳолаш.
13.Беморлар ахлатини текшириш ва клиник баҳолаш.
14.Ахлат умумий таҳлили натижаларини изоҳлаш.
15.Ахлат бактериологик текшируви натижасини изоҳлаш.
19
16.Ахлатнинг микроб манзарасини изоҳлаб бериш.
17.Ўткир ичак инфекциясида серологик текширув натижаларини изоҳлаш
18.Ўткир ичак инфекцияси бўлган беморлар учун парҳез буюриш.
19.Инвазив Ўткир ичак инфекцияси ҳолатларида антибактериал
препаратлар буюриш ва дозасини ҳисоблаб чиқиш.
20.Ўткир ичак инфекцияси бўлган беморга даволаш баённомасига
мувофиқ терапия буюриш.
21.Регидратацион инфузион терапия учун эритмаларни ҳисоблаб чиқиш.
22.Перорал регидратация учун суюқлик ҳисоблаш, ўтказишни билиш.
23.Тозаловчи ва юқори сифонли ҳуқна (клизма) техникасини эгаллаш.
24.Ошқозонни ювиш техникасини эгаллаш.
25.Безгакли инфекциялар бўлган бемор болани тиббий кўрикдан ўтказиш.
26.Беморлврдан мақсадга қаратилган эпидемиологик анамнезни тўплаш.
27.Беморга ҳарорат эгри чизиғини тузиш ва уни изоҳлаб бериш.
28.Бемордан қон ва бошқа биоматериаллар олиш ва уларни озуқавий
муҳитларга экиш техникасини эгаллаш.
29.Қон, сийдик, ахлат умумий таҳлили натижаларини изоҳлаш.
30.Орқа мия пункциясини ўтказиш техникасини ўзлаштириш.
31.“Қалин томчи” ва “юпқа мазок” учун қон суртмаси микроскопиясини
текшириш ва изоҳлаш.
32.Серологик текширув натижаларини изоҳлаб бериш.
33.Райт, Хеддельсон, РСК, Видални қайд этиш.
34.ТПЗ бўлган беморлар режими ва парҳезини буюриш.
35.Безгакли инфекцияларда антибактериал препаратларни ҳисоблаш.
36.Катарал синдромли бемор болани тиббий кўрикдан ўтказиш.
37.Ҳалқумни тиббий кўрикдан ўтказиш ва уни тавсифлаш.
38.Рентгенологик текширув маълумотларини изоҳлаб бериш.
39.Ҳалқум суртмаси, бактериологик текширув натижасини изоҳлаш.
40.Йўтал пластинкалари усули билан бактериологик экишлар учун
ҳалқумдан суртма олиш техникасини эгаллаш.
41.Дифтерия юзасидан ҳалқум ва бурундан олинган мазокни
микроскопик (бактериоскопик) текшириш техникасини ўзлаштириш.
42.Кўкйўтал бўлган бемор болага йўтал хуружи пайтида ёрдам кўрсатиш.
43.Кўкйўталда “йўтал пластинкалари” усули билан бактериологик
текшириш учун материал олиш қоидалари.
44.Апноэ пайтида кўкйўтал бўлган беморга ёрдам кўрсатиш.
45.Вирусли респиратор инфекцияларида жуфт зардобли серологик
текширув натижаларини изоҳлаб бериш.
46.Ларингит бўлган бемор болага шошилинч ўз вақтида ёрдам кўрсатиш.
47.Сариқлик синдроми бўлган бемор болани тиббий кўрикдан ўтказиш.
48.Терини ва шиллиқ қаватлар иктериклик даражасини баҳолаш.
49.Аниқ бир мақсадга қаратилган эпидемиологик анамнезни тўплаш.
50.Курлов бўйича жигар ўлчамларини аниқлаш.
51.Сийдикда ўт пигментларини аниқлаш усулини билиш (Розин синамаси).
52.Вирусли гепатитлар маркерларини аниқлаш натижаларини изоҳлаш.
20
53.Жигар функциясини биокимёвий текшириш натижаларини изоҳлаш.
54.Асбоб-ускуналар ёрдамида (УТТ, сканер) натижасини изоҳлаб бериш.
55.Вирусли гепатит бўлган беморнинг оғирлик даражасини аниқлаш.
56.Вирусли гепатит бўлган беморга 5-сон парҳез ва режим буюрилиши.
57.ГКС терапияга кўрсатма ва препаратлар дозаларини ҳисоблаб чиқиш.
58.Инфузияли дезинтоксикацион терапия учун эритмалар миқдорини
ҳисоблаб чиқиш.
59.Соғлом болани эмлаш учун кўрсатмалар ва эмлаш мумкин бўлмаган
ҳолатларни аниқлаш.
60.Эмлаш ўтказишда эмлаш дорилари сифати ва яроқлилигини аниқлаш.
61.Антирабик эмлаш техникасини билиш.
62.Даволаш зардобларини юбориш усулларини билиш.
63.Экзантемалар бўлган бемор бола терисини тиббий кўрикдан ўтказиш.
64.Тошмалар хусусиятини таърифлаш.
65.Менингеал симптомларни аниқлаш.
66.Мия шикастланиши патологик симптомларини аниқлаш.
67.Юқумли касалликларда реконвалесцентлар диспансеризация ўтказиш.
68.Тошма касалликлар (қизамиқ, скарлатина, сохта сил касали ва ҳ.к.)
бўлган болаларни даволаш режимини буюриш.
69.Болалар жамоаларида юқумли касалликлари карантини муддатини
ҳисоблаш ва ўзаро алоқаларни кузатиш қоидаларини билиш.
70.Гельминтозаларда копроовоскопия техникасини ўзлаштириш.
71.Орқа мия пункциясини ўтказиш қоидаларини эгалаш.
72.Гижжа тухумлари юзасидан қиринди олиш қоидаларини билиш.
73.Ковид инфекциясида бурун, халқумдан суртма олишни эгалаш.
74.Короновирус пандемияси даврида беморларни саралашни билиш.
75.Ковид енгил шаклида беморларни баённома асосида уйда даволаш
76.Ковид инфекцияси профилактика чора тадбирларини ўзлаштириш
77.Ковид инфекцияси юқган беморлар ахволи оғирлашган вақтда тезда
пульсоксиметр,кислород консентратордан фойдаланиш усулини эгаллаш.
78. Короновирус инфекцияси даврида ахоли орасида карантин чора
тадбирларини ўтказишни ўзлаштириш.
79. Короновирус инфекцияси билан даволанган беморларнинг
реабилитацияси ва диспансеризациясини ўтказишни ўзлаштириш.

4. Мустақил таьлим ва мустақил иш, ташкил этиш бўйича умумий


кўрсатма ва тавсиялар
4.1. Мустақил таълим учун мавзулар рўйҳати:
т/р Мустақил иши мавзуси номи
1 Вирусли гепатитлар ва ҳомиладорлик. Ҳомиладорликда вирусли
гепатитлар кечишининг ўзига хос хусусиятлари.
2 Дисбактериоз.
3 Сурункали вирусли гепатитлар этиотроп терапиясида эришилган
ютуқлар.

21
4 Ҳаво-томчи инфекцияга қарши вакциналар: муаммолар ва ечимлар.
Режалар ва прогнозлар.
5 Ўткир вирусли ичак инфекциялари ва ҳомиладорлик.
6 Короновирус ( COVID-19) инфекцияси
7 Арбовирусли инфекция.
8 Денге, Эбола, Марбурга геморрагик истмалар.
9 Вакциналар турлари. Юқумли касалликларда вакцина профилактика
ва вакцинотерапия.
10 Лямблиоз ва эхинококоз.
11 Контагиоз геморрагик истмалар.
12 Туляремия.
13 Оқсим касаллиги.
14 Ноинфекцион этиологияли сариқлик синдроми билан кечувчи
касалликлар (янги туғилган чақалоқларда гемолитик касаллик,
Вильсон-Коновалов касаллиги, Бадда-Киари касаллиги, циррозлар).
15 Ноинфекцион этиологияли истма синдроми билан кечувчи
касалликлари (бириктирувчи тўқималар касалликлари, онкологик
касалликлар, гематологик касалликлар ва ҳ.к.).
16 Юқумли этиологияли истма синдроми билан кечувчи касалликлар (сил
касали, септик ҳолатлар ва ҳ.к.).
17 ЎХИ (туляремия, оқсим касаллиги, табиий чечак).
18 Ноинфекцион этиологияли диареялар (энтеритлар, ичаклар
дисбактериози, ичакларнинг замбуруғлар билан шикастланиши,
ферментопатия).
19 Тери ва шиллиқ қаватлар шикастланиши билан бирга кечадиган
касалликлар: сарамас (юқумли тери касаллиги), аллергодерматитлар,
дори препаратлари билан боғлиқ аллергиялар (Стивен-Джонсон
синдроми), озиқ-овқатлар билан боғлиқ аллергиялар, сифилис,
ОИВ/ОИТС. Стафило ва стрептодермияларда тери шикастланиши.
20 TORCH-инфекцияси.
21 Турли этиологияли ангиналар: замбуруғли ангиналар. Юқумсиз
касалликларда ҳалқум шикастланиши (лейкозлар). Юқумли генезли
иккиламчи ангиналар (Дюге ангинаси, Симановский-Винсан
ангинаси).
22 Ноинфекцион генезли шошилинч ёрдам кўрсатиш талаб қилинадиган
ҳолатлари (гипо- ва гипергликемик оғир беҳушлик ҳолатлари, уремик
оғир беҳушлик ҳолатлари).
23 Ўткир респиратор вирусли касалликлари (қуш гриппи, атипик
зотилжам касаллиги, чўчқа гриппи).
24 Ноинфекцион этиологияли менингоэнцефалитлари.
25 Сохта сил касаллиги.
26 Зоорнитозлар.
27 Лептоспироз.
28 Лейшманиозлар.
22
4.2.Тавсия этилаётган мустақил иш турлари, шакллари:
Мустақил иш қуйидаги иш турлари ва шаклларда олиб борилади:
-амалий кўникмаларни тренажёр, муляж ҳамда симуляцион ҳоналарда
(марказларда) сон ва сифат жиҳатдан бажариш ва амалий кўникмаларни
ўзлаштириш кундалигида акс эттириш;
-клиник базаларда навбатчи шифокор билан биргаликда қўшимча тунги
навбатчилик туриш ва унинг назоратида амалий кўникмаларни сон ва сифат
жиҳатдан бажариш, навбатчилик дафтарларида акс эттириш;
-профилактик кўрикларда, тиббий кўрикларда ва беморларнинг
патронажида мустақил иштирок етиш;
- аҳоли ўртасида тиббий санитария-маърифий ишларни мустақил
равишда олиб бориш;
- компьютер дастурларида ишлаш;
- клиник компютер ўқув симуляцион дарстурларида ишлаш;
- адабиёт билан мустақил ишлаш орқали баъзи билимларни
ўзлаштириш;
- мавзу бўйича реферат ва презентация тайёрлаш;
- тезис ва мақолалар тайёрлаш;
-график органайзерлар, кроссвордлар, вазиятли топшириқлар,
бошқаларни ишлаб чиқиш ва ҳал қилиш;
- видеопрезентациялар, видеороликлар тайёрлаш ва уларни иш
жараёнида қўллаш.
-клиник ва муаммога йўналтирилган ва далилларга асосланган вазиятли
муаммоларни, ишларни ва бошқаларни ҳал қилиш бўйича ишлаш.
4.3.Мустақил таълим ва мустақил ишларни ташкил этиш
бўйича умумий кўрсатма ва тавсиялар:
Модул бўйича мустақил иш аудитория ва аудиториядан ташқари
ўтказилади.
Клиник ординатор (резидент)ларни мустақил ишини ташкил этиш учун
тренажер, муляж ва симуляцион зал/марказлар ташкил қилинган бўлиши
зарур. У ерда амалий кўникмаларни сон ва сифат жиҳатдан бажариш учун
шарт-шароит яратилган бўлиши лозим.
Тиббиёт таълим муассасалари клиникалари ва клиник ўқув базаларида
навбатчилик туриш вақтида амалий кўникмаларни сон ва сифат жиҳатдан
бажариш, беморларни курация қилиш учун шароит яратиш лозим.
Аҳоли орасида санитар оқартирув ишларини, суҳбат ва маърузаларни
ўтказиш учун тегишли режаларни тузиш ва тасдиқлаш.
Назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ва компьютер технологиялари
ёрдамида мустақил ўзлаштириш, реферат, презентация, вазиятли масалалар,
таҳлиллар, органайзерлар ва ҳ.к.ни тайёрлаш учун шароит яратиш.
Модулнинг бўлимлари ёки мавзулари устида махсус ёки илмий
адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича ишлаш ва маърузалар
тайёрлаш учун ўргатиш ишларини йўлга қўйиш.
Масофавий (дистанцион) таълимни ташкил этиш. Мустақил таълим
23
кредитлари йиғилиши шарт.

5. Ишлаб чиқариш (малака) амалиётини ташкил этиш бўйича


кўрсатма ва тавсиялар.
Ўқув йили давомида олинган билим, кўникма ва компетенцияларни
такомиллаштириш, мустаҳкамлаш ва юқори даражага етказиш мақсадида
ишлаб чикариш (малака) амалиёти мутахассисликга доир марказ, бўлим,
ташкилот ва ҳ.к. ташкил этилади. Амалиёт ўташ объекти сифатида, қўйилган
вазифаларни бажаришга етарли материал-техник базага ва юқори малакали
устозларга эга бўлган амалиёт базаси белгиланади. Клиник ординатор
(резидент) лар ишлаб чиқариш (малака) амалиёти ўқишнинг мустақил таълим
қисмига киради. Ишлаб чиқариш (малака) амалиёти даврида клиник
ординатор (резидент) кунма-кун ишлаб чиқариш (малака) амалиёти,
тасдиқланган шаклдаги, кундалигини тўлдириб боради. Амалиёт раҳбари
томонидан ҳар бир амалиёт куни даврида бажарилган ишлар ҳажми
баҳоланади ва кундалик имзоланади. Амалиёт кундалигидаги маълумотлар
клиник ординатор (резидент)нинг амалий кўникма ва компетенцияларга эга
бўлганлик даражаси ҳақида маълумот беради. Ишлаб чиқариш (малака)
амалиёти тугагандан сўнг амалиёт кундалиги охирида амалиётга жавобгар
шахс томонидан клиник ординатор (резидент)нинг иши баҳоланади ва унга
тавсифнома ёзилади, у муассаса муҳри билан тасдиқланади ва амалиёт
кундалиги таълим муассасасига топширилади. Агар бажарилган ишни ифода
этган кундалик топширилмаса, амалиёт ўтилмаган деб ҳисобланади. Ишлаб
чиқариш (малака) амалиётни якуний баҳолашни тузилган комиссия амалга
оширади. Комиссия аъзолари таълим муассасаси ва амалиёт ўтган муассаса
ҳодимларидан, таълим муассасаси раҳбари томонидан буйруқ асосида
тузилади. Ишлаб чиқариш (малака) амалиётнинг якуний баҳолаш
натижалари комиссия томонидан қайднома варақасига киритилади ва
мутахассисликга жавобгар кафедра (бўлим, лаборатория ва ҳ.к.) ҳодими
томонидан клиник ординатор (резидент) нинг рейтинг дафтарчасига
тўлдирилади. Амалиётни (сабабли, сабабсиз) бажармаган клиник ординатор
(резидент)лар якуний баҳолашга киритилмайди ва академик қарздор
сифатида, муаммолари клиник ординатура (резидентура) бўлими ва таълим
муассасаси раҳбарияти томонидан кўриб чиқилади ва индивидуал қарор
қабул қилинади.

6. Асосий ва қўшимча адабиётлар ҳамда ахборот манбаалари


6.1. Асосий адабиётлар:
1. Даминов Т.A.И соавт. Инфекционные болезни с детскими инфекциями.
Taшкент, «Tиб-китоб». 2011 й.
2. Нисевич Н.И., Учайкин В.Ф. Инфекционные болезни у детей. М., 2002 г.
3. Учайкин В.Ф. Руководство по инфекционным болезням у детей. М. 2002 г.

6.2. Қўшимча адабиётлар:


24
1. Закирходжаев А.Х., Таджиев Б.М. Вирусные гепатиты. Ташкент. 2009 г.
2. Рахматов О.В. Болалар юқумли касалликлари. Тошкент. 2010 й.
3. Косимов И.А. Хаво-томчи инфекциялари 2006 й.
4. Косимов И.А. Ичак инфекциялари. Тошкент. 2006 й.
5. Тимченко В.Н., В.В. Ливанович. Диф.диагностика инфекционнқх болезней
у детей. 2005 г.
6.Feigin and Cherry’s textbook of pediatric infectious diseases, 7th edition, 2014 у.
7. Шадиев Х.К., Г.А.Дмитров. Инфекционные болезни передаваемые
половым путем у детей. 2010 г.
8. Симанкович Э.М. , А.Д. Плескачов. Инфекционные болезни у детей.
Справочник в вопросах и ответах. 2008 г.
9. Коршунов М. В. Менингококковая инфекция у детей. 2001 г.
10.Шлоссберг Д., Шульман И.А. Дифференциальная диагностика
инфекционных болезней. М., СПб.: Бионом: Невский диалект., 2000 г.
11. Бобохужаев С.Н., Дустчонов Б.О. Ич терлама - паратиф касалликлари ва
бу хасталикларда пархез масалалари. Т.,1997 й.
12.Богадельников И.В. Дифференциальный диагноз важнейших
инфекционных болезней у детей. 2002 г.
13. Иноятова Ф.И. Хронические вирусные гепатиты у детей. Т.,1997 г.
14. Нисевич Н.И., Учайкин В.Ф. Инфекционные болезни у детей. М., 2004 г.
15. Шабалов Н.П. Детские болезни. СПб., 2000 г.
16.Учайкин В.Ф. Руководство по инфекционным болезням у детей. М.,
ГЕОТАР, 2002 г.
17. Шувалова Е.П., Змушко Е.И. Синдромная диагностика инфекционных
заболеваний. СПб. : Питер, 2001 г.
18. Учайкин В.Ф., Н.И.Нисевич, Т.В.Чередниченко. Вирусные гепатиты от А
до ТТV у детей. Москва «Новая волна», 2003 г.
19. Даминов Т.А. Корь. Т., 2005 г.
20. Закирходжаев А.Х. и др. Тяжелый острый респираторный синдром. Т.,
2004 г.
21.Тимченко В.Н., Леванович В.В., Михайлов И.Б. Диагностика,
дифференциальная диагностика и лечение детских инфекций. СПб., 2005 г.
22.Ахмедова М.Д. Юқумли касалликлар, Toшкент. 2008 й.
23.Raxmatov O. B. Bolalar yuqumli kasalliklari, T.:Cho’lpon, 2008 й.
24. Ющук Н.Д., Ю.В. Мартынов, Е.В. Эпидемиология инфекционных
болезней.- М.: ГЭОТАР- Медиа, 2014 г.
25. Приказ №74 Мин Вуза ВИЧ
26.Журнал: Инфекция, иммунитет, фармакология. Тошкент.
27.Журнал: Педиатрия. Тошкент
28. Журнал: Патология. Тошкент
29.Марусева И.А., Харченко Г.А., Огонесян Ю.В., Инфекционные
заболевание у детей. Протоколи диагностика и лечение. 2007
30.Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, 1998.
25
31.Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-2909-
сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармони.
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2956-
сонли “Тиббий таълим тизимини янада ислох қилиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарори.
33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-
5590 сонли “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан
такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.
34.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310
сонли “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада
ривожлантириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
35.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666
сонли “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий
ривожантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида” қарори.
36. «COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик
кўрсатмалар” УзР ССВ.- 2020й.-28 бет
37. «COVID-19 ни енгил шаклда кечираётган беморларни уй шароитида
парваришлаш бўйича вақтинчалик клиник қўлланма” УзР ССВ.- 2020й.-29
бет
38.Клиническое ведение тяжелой острой респираторной инфекции при
подозрении на новую короновирусную (2019-nCoV) инфекцию. Временные
рекомендации. 27 мая 2020 г. Женева: Всемирная организация
здравоохранения; 2020 г
39.Coronavirus diseae 2019(covid-19). BMJ Best practice 2020/ Last updated 20
May 2020.
40.Временные методические рекомендации. Профилактика, диагностика и
лечение новой коронавииирусной инфекции (COVID-19).Министерство
здравоохранения Российской Федерации. (обращение 3 июня 2020).
41. Лобзин Ю.В. Клинические рекомендации оказаний медицинской помощи
детям больным острым вирусным гепатитом В.Россия 2013 г.
42. Лобзин Ю.В. Клинические рекомендации оказаний медицинской помощи
детям больным гриппом. Россия 2013 г
43. Лобзин Ю.В. Клинические рекомендации оказаний медицинской помощи
детям с клинической ситуацией «Вакцинопрофилактика детей с ВИЧ-
инфекцией». Россия 2015 г.
44. Лобзин Ю.В. Клинические рекомендации оказаний медицинской помощи
детям больным корью. Россия 2015 г .
26
45. Лобзин Ю.В. Клинические рекомендации оказаний медицинской помощи
детям больным менингококковой инфекцией. Россия 2015 г.
6.3. Интернет сайтлари:
1. evbmed.fbm.msu.ru/ Московский центр доказательной медицины.
2. www.fda.gov Администрация по продуктам и лекарствам США
(FDA).
3. www.eacpt.org  Европейское общество клинических фармакологов и
фармакотерапевтов.
4. www.drugreg.ru Фонд фармацевтической информации.
5. www. ziyonet.uz/
6. www. primer.ru/
7. www. medline.com/

27
28

You might also like